Авторы

  • Куатбай Мырзабаев
    Самостоятельный соискатель (PhD), Кафедры социальных наук, Узбекский государственный университет мировых языков

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp55-67

Ключевые слова:

аутсорсинг административные реформы Новая государственная администрация Электронное правительство государственная служба система государственного управления модернизация

Аннотация

В данной научной работе исследования, направленные на изучение зарубежного опыта внедрения эффективных технологий в национальную систему государственной службы, представлены как один из актуальных вопросов настоящего времени. Работа также посвящена уточнению основ проведения реформ в области административной реформы государственной системы и модернизации системы государственной службы в Новом Узбекистане. Особое внимание уделяется совершенствованию системы государственной службы с помощью инновационных технологий.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Implementation of institutional reforms in the system of

public service with the help of modern technologies

(in the case of developed foreign countries)

Kuatbay MIRZABAEV

1

Uzbekistan State World Languages University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2023

Received in revised form

15 July 2023

Accepted 25 July 2023

Available online

15 August 2023

In this scientific work, scientific research aimed at studying

foreign experience in introducing effective technologies into the

national civil service system is considered one of the topical

issues of today. It is also devoted to clarifying the basis of the

ongoing reforms in terms of the administrative reform of the

state system and the modernization of the civil service system

in New Uzbekistan, as well as improving the civil service system

based on the use of innovative technologies.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp55-67

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

outsourcing,

administrative reforms, new

state administration,

e-government,

civil service,

public administration

system,

modernization.

Давлат хизмати тизимида институционал ислоҳотларни

амалга

оширишнинг

замонавий

технологиялари

(ривожланган хорижий давлатлар мисолида)

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Аутсорсинг,

маъмурий ислоҳотлар,

Янги давлат бошқаруви,

Электрон ҳукумат,

давлат хизмати

,

давлат бошқаруви тизими,

модернизация.

Мазкур илмий ишда миллий давлат хизмати тизимига

самарали технологияларни жорий этиш юзасидан халқаро

тажрибани тадқиқ этишга қаратилган

илмий изланишлар

бугунги даврнинг долзарб масалаларидан бири сифатида

қаралган. Шунингдек, Давлат тизимини маъмурий ислоҳ

қилиш ва Янги Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасини

модернизациялаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар

негизини ёритишга ҳамда инновацион технологиялар

тизимидан фойдаланиш асосида давлат хизмати соҳасини

такомиллаштиришга бағишланган.

1

Independent Researcher (PhD), Department of Social Sciences. Uzbekistan State World Languages University.

E-mail: kuatbaym@mail.ru


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

56

Реализация институциональных реформ в системе
государственной службы с помощью современных
технологий

(на примере развитых зарубежных стран)

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Аутсорсинг,

административные

реформы,

Новая государственная

администрация,

Электронное

правительство,

государственная служба,

система государственного

управления,

модернизация.

В данной научной работе исследования, направленные

на изучение зарубежного опыта внедрения эффективных
технологий в национальную систему государственной

службы, представлены как один из актуальных вопросов
настоящего времени. Работа также посвящена уточнению
основ проведения реформ в области административной

реформы государственной системы и модернизации
системы государственной службы в Новом Узбекистане.

Особое внимание уделяется совершенствованию системы
государственной службы с помощью инновационных
технологий.

КИРИШ

Миллий давлат хизмати тизимига самарали технологияларни жорий этиш

юзасидан халқаро тажрибани тадқиқ этишга қаратилган илмий изланишлар

бугунги даврнинг долзарб масалаларидан бири сифатида вужудга келмоқда.

Давлат тизимини маъмурий ислоҳ қилиш ва Янги Ўзбекистонда давлат

хизмати соҳасини модернизациялаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар негизи
“Замонавий давлат менежменти” тамойилларини жорий етишни назарда тутади. Ўз

навбатида, ушбу ёндашув бошқарувнинг инновацион технологияларидан ва давлат
секторида қарор топаётган бозор муносабатларининг механизмларидан ишлаб

чиқаришга эмас, балки натижаларга қаратилган сиёсий технологиялардан
фойдаланиш зарурлигига урғу беради. Шунингдек, инновацион технологиялар

тизимидан фойдаланиш асосида давлат хизмати соҳасини такомиллаштиришни
талаб қилади.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ

Д.

Осборна ва Т.

Геблераларнинг фундаментал тадқиқотларида келтирилишича

ҳукумат

ишбилармон сифатида фаолият юритмайди, лекин “тадбиркор” ролида

бўлиши мумкин [1]. Шу ўринда, шаклланаётган давлат бошқаруви тизимида

маъмурий бюрократик тизимлардан кўра бошқарув технологиялари асосланган
бозор механизмлари зарурати асосланади.

Давлат хизматида инновацион технологиялар тизимини қуриш тизимли

синергетик ёндашув парадигмасига асосланади, бу тизим нафақат элементларнинг

йиғиндиси, балки тизимни ташкил этувчи элементлардан фарқли сифатларга эга
бўлган бутунликдир [2].

Ўз ўрнида даврга мувофиқ давлат хизмати тизимининг жаҳон давлатлари

тажрибаларида қўлланилган баъзи услубларини қайд этиб ўтишни ўринли деб

ўйлаймиз.

Ривожланган давлатлар тажрибасида давлат хизматларига замонавий

усуллар ҳамда технологияларни жорий этиш ва фойдаланиш босқичи ўтган
асрнинг 80

-

90 йилларида фаол ривожланди. Бу жараён давлат бошқарувида


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

57

амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги тўлқини билан боғлиқ бўлиб, турли

давлат ташкилотлари томонидан xусусий сектор тизимига самарали бошқарув
теxнологияларни жалб этишга, шунингдек, ортиб бораётган ижтимоий

эҳтиёжларни қондиришга қаратилган инновацион ечимлар, xизмат сифатини
яxшилашга қаратилган интилиш деб баҳоланди.

Ҳуқуқшунос

олим Д.Н.

Бахрахнинг фикрича: “Инсонларнинг, шунингдек, давлат

ва жамиятнинг мақсадга мувофиқ фаолият йўналишларидан бири

-

бу хизматдир.

Бу тушунча турли маъноларда: инсоннинг фаолият тури, ижтимоий

-

ҳуқуқий

институт, давлат органларининг махсус тизими маъносида ишлатилиши

мумкин. Хизмат

-

бошқарувдан, давлат фаолиятини амалга оширишдан, бошқарувни

таъминлашдан, аҳолига ижтимоий

-

маданий хизмат кўрсатишдан иборат” [3].

Фикримизча, давлат ва жамият ҳаётининг ҳозирги босқичида турли

соҳаларини қамраб оладиган ўзгаришлар энг аввало, давлат хизматларининг

фаолияти, моҳияти ва хусусиятлари билан узвий боғлиқдир. Давлат бошқаруви
органлари олдида турган вазифаларни ҳар жиҳатдан ҳал этиш бу энг аввало,

бошқарув тизимини ташкил этишга инновацион ёндашувдир.

Илмий манбаларда, давлат хизматининг маъмурий, мансаб, каръера,

партиявий, меҳнат, патронаж, либерал, хизмат, менежерлик моделлари мавжуд.
Муаллифлар романо

-

герман (каръера), англо

-

саксон (позицион, лавозим

)

моделларини, Ислом мамлакатлари, Шарқий Осиё (элита) ва давлат хизматининг
“Корпоратив” моделларини ҳам ажратиб кўрсатадилар.

Давлат хизматида, одатда, моделлардан бири устун бўлган аралаш шакл

кўпроқ учрайди. Давлат ушбу моделларнинг бирини танлаган ҳолда давлат

хизматини ислоҳ этиш йўналишларини ва вазифаларини танлайди.

Ҳар

қандай давлатда давлат хизматини ташкил этишнинг асосий мақсади,

албатта, давлат вазифалари ва функцияларини амалга ошириш, жамият
барқарорлигини таъминлаш, Конституция ва қонунчилик ҳужжатлари билан

ўрнатилган тартибда миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Масалан, Беларусь Республикасининг 2003 йил 14 июнда қабул қилинган

“Беларусь Республикасида давлат хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 2

-

моддасига

биноан, давлат хизмати деганда “давлат мансабини эгаллаб турган ҳолда давлат

-

ҳокимият ваколатларини бевосита амалга оширишга ва (ёки) давлат органлари
функциялари бажарилишини таъминлашга қаратилган профессионал фаолият

тушунилади.

Қозоғистон

Республикасининг 1999 йил 23 июлда қабул

қилинган “Давлат

хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 1

-

моддасида “давлат хизмати

давлат

ҳокимиятининг вазифалари ва функцияларини амалга оширишга қаратилган

мансаб ваколатларини бажариш бўйича давлат органларидаги давлат
хизматчиларининг фаолиятидир”.

Қирғизистон

Республикасининг 2004 йил 11 августда қабул қилинган

“Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонунига биноан, давлат хизмати

-

давлат

хизматчиларининг

давлат

органларида

профессионал

асосда

амалга

ошириладиган ҳамда Конституция ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгилаб

берилган ҳокимият вазифалари, функциялари ва ваколатларини бажаришга
қаратилган

фаолиятдир” [4]

деб, белгилаб қўйилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

58

МУҲОКАМА

Давлат бошқарувини ислоҳ қилиш жараёнида бошқарув самарадорлиги:

давлат хизматларининг максимал даражадаги кафолати; давлат тузилмалари ва

фуқароларнинг

ўзаро

масъулияти;

давлат

томонидан

кўрсатиладиган

хизматларнинг сифати билан ўлчанади. Бундан ташқари, ислоҳотларнинг

самарадорлиги давлат функцияларини амалга ошириш учун янги сиёсий
технологияларни

жорий этиш ва улардан фойдаланишга боғлиқ. Жумладан,

“электрон демократия”, “электрон ҳукумат”, “аутсорсинг” ва “контрактинг аут”
усулларини жорий этиш, самарали бошқарув ташаббусларини қўллаб

-

қувватловчи

ресурс сифатида давлатнинг муҳим вазифаларини бажаришга қодир бўлган
фуқаролик жамиятининг турли тузилмаларини бошқаришга амалий ёрдам беради.

Бу борада “аутсорсинг”

-

шартнома муносабатлари тизимининг шакли бўлиб,

инглиз тилидаги “ташқи манбалардан фойдаланиш” [5] деган қисқартиришнинг

бир тури сифатида, бошқарувда ташқи ресурслардан фойдаланишни англатади.
Аутсорсинг ташқи ресурсларни жалб қилишга қаратилган стратегик

алтернативалардан бири бўлиб, у қуйидаги афзалликларга эгадир: устувор
йўналишларга эътибор қаратиш; янги технологияларга кириш; хавфни

тақсимлаш; ресурсларни самарали бошқариш; молиявий базани кенгайтириш;
ишчи капиталнинг ўсиши; етишмаётган ресурслар ўрнини тўлдира олиш [6].

Бошқарувда муайян функцияларни амалга ошириш учун учинчи томон

ташкилотларини жалб қилиш амалиёти 1980

-

йилларда фаол ривожланиб,

1990-

йилларда ривожланган Ғарб давлатлари амалиётида давлат бошқаруви

тизимида “ташқи манбалар технологияси”дан янада кенгроқ фойдаланиш фаол

қўллаб

-

қувватланди. Бу кўп жиҳатдан давлат бошқаруви соҳасида янги маъмурий

ислоҳотлар тўлқини билан боғлиқ бўлиб, давлат идораларининг секторлараро аниқ

мақсадга қаратилган самарали ҳамкорлик технологияларини жорий этишга эътибор
бериши билан белгиланди. Айнан, давлат ҳокимияти органлари тизимида

аутсорсингни ривожлантиришнинг асосий сабаблари сифатида: ўсиб бораётган
ижтимоий эҳтиёжларни қондириш учун инновацион ечимлар; янги технологиялар ва

билимларга эга бўлиш; хизматларнинг сифатини яхшилаш ва айни пайтда
харажатларни назорат қилишни кучайтириш заруриятларини келтириб ўтиш мумкин.

“Accenture

-

консалтинг компанияси” томонидан 2002–2003 йиллар давомида

давлат секторида аутсорсинг амалиётлари ўрганиб чиқилди [7]. Ўрганиш

натижалари сифатида дунёнинг 23 мамлакатидаги аутсорсинг йўналишлари ва
хусусиятлари таҳлил этилиб, аутсорсинг лойиҳаларда иштирок этадиган 160 дан

ортиқ профессионал хизматчи ходимлар ўртасида сўровлар ўтказилди [8].

Давлат секторида аутсорсинг амалиётлари ўтказилган тадқиқот натижаларига

кўра, аутсорсингнинг энг ривожланган қуйидаги соҳа турлари аниқланди:

ахборот технологиялари соҳаси;

инфратузилмани сақлаш соҳаси;

бошқарув ходимларини тайёрлаш ва ўқитиш соҳаси;

жамоатчилик

ва

мижозлар

билан

муносабатларни

бошқариш

(мижозларнинг муносабатларини бошқариш) бўйича хизматлар кўрсатиш соҳаси.

Сўнгги ўн йилликлардаги ривожланган мамлакатларда аутсорсинг

технологияси нафақат бизнес соҳасида, балки давлат бошқаруви тизимида ҳам

муваффақиятли амалга оширилиб келинаётгани ўз исботини топмоқда. Бунда


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

59

аутсорсинг ижро этувчи органларнинг функцияларини бир қисмини мустақил

ташкилотларга ўтказишни назарда тутмоқда. Фикримизча, бошқарувда
аутсорсинг усулини қўллаш ва амалга ошириш бир қатор бошқарув қарорларини

қабул

қилишни ўз ичига олган мураккаб жараёндир.

Ташқи манбалар бўйича мазкур усулни амалга оширишнинг асосий

йўналишларидан бири қуйидагилардан иборат: бошқарув функцияларини амалга
оширишда ташқи ташкилотларни жалб қилиш, назорат қилиш тизимини ишлаб

чиқиш, танловни ташкил этиш ва бош субъектни танлаш, жалб қилинган ташкилот
билан бевосита ҳамкорлик қилишни талаб қилувчи учинчи томонни жалб қилиш,

зарур бўлган вазифаларни аниқлаш, аутсорсинг натижаларининг самарадорлигини
баҳолаш. Давлат бошқаруви тизимида ташқи манбалар бўйича юқорида кўрсатилган

хусусиятларга асосланиб, маъмурий бошқарув жараёнларининг аутсорсинг жараёни,
учинчи томон ташкилотлардан жараёнларни амалга ошириш учун хизматларга жалб

этишни ўз ичига олади, бу эса умумий жавобгарликни ва бошқарув жараёнининг
натижаларини умумий назоратини таъминлайди. Шу боис, давлат бошқарувини

доимий такомиллаштириб, уни жадал ўзгариб бораётган ҳаёт талабларига
мувофиқлаштириб бориш ҳар бир мамлакат олдида турган муҳим вазифалардан

биридир.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон

Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги

2

017 йил 8 сентябрда ПФ–

5185-

сон фармонида: “ишни ташкил этишнинг аниқ

натижаларга эришишга қаратилган замонавий услубларини (сифат менежменти,
индикатив режалаштириш, аутсорсинг, краудсорсинг) жорий этишдан кенг

фойдаланиш” вазифалари алоҳида белгилаб берилган. Айнан мазкур устувор
вазифалар айнан шундай катта илмий, ғоявий қувватга ва айни чоғда улкан

амалий аҳамиятга эгадир.

Аутсорсинг тушунчасини аниқлашга қаратилган турли ёндашувларнинг

синтезига асосланиб, Ўзбекистонда давлат бошқаруви органлари тизимида
аутсорсинг услубини жорий этишнинг асосий хусусиятлари сифатида

қуйидагиларни

таъкидлаш мумкин.

давлат

-

хусусий шериклик принципларини ривожлантириш орқали айрим

давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий
тартибга солишни камайтириш;

марказ ва ҳудуд, ҳудудий секторлараро фаолиятни ташкиллаштиришга

аутсорсинг доирасида пайдо бўладиган шартнома муносабатлари мазмунини

қўллаш

;

ҳудудий

секторлараро

фаолият

(ишларни

бажариш,

хизматлар

кўрсатиш)да “трансфер”

-

ишларни ташқи ташкилотларга ўтказиш ва жалб этиш

(ташқи ижрочи) тизимини қўллаш;

ҳудудий ривожланишнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқилишида

“давлат органлари” –

“ташқи ташкилотлар” (шу ҳудудда ёки таянч ҳисобланган

корхона, фирма, муассаса, ташкилот, бизнес субъекти ёки фуқаролик жамияти
институти ва ҳ.к.)нинг иштироки, шериклик муносабатининг шартнома

механизмларини жорий этиш;

ўзаро (фуқаролар, ташкилотлар ўртасида) ахборотлар олиш имкониятларини

кенгайтиришнинг идоралараро интеграциялашув платформасини ишлаб чиқиш

[8].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

60

Мазкур жараён элементларини амалиётга жорий этиш борасида Ўзбекистон

Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 28 январдаги “Мамлакатни

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантиришнинг

стратегик

вазифалари

амалга

оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

ПФ–

5644-

сон фармонида ҳам, устувор вазифаларимиздан бири сифатида

“ҳукуматнинг ташкилий

-

штат тузилмасини тубдан қайта кўриб чиқиш, ҳужжатлар

экспертизаси тартиботларини жиддий равишда соддалаштириш, қарорлар қабул

қилишнинг тезкорлигини таъминлаш, чет элда кенг қўлланиладиган аниқ

кўрсаткичларга эришишга ва мақсадли индикаторларга асосланган вазирликлар,

давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий

этиш талаб этилади” деб, кўрсатиб ўтилди [9].

Қайд

этиш жоизки, Сингапур дунёда биринчи бўлиб давлат бошқарувини

“сиёсий меритократия” деб эълон қилган ягона мамлакатдир. Ушбу ҳодисанинг

ўзига хослиги шундаки, табиий равишда сиёсий ва иқтисодий соҳада ишлаш учун

иқтидорли кадрлар ишга таклиф этилди. Аксарият олимлар меритократияни

Сингапур сиёсий тизимини келажакда ривожлантирувчи энг яхши принцип деб

билишади.

“Замонавий сиёсатшуносликда –

сиёсий меритократиянинг асосий ғояси

шундан иборатки, ҳамма таълим олиш ва сиёсий тадбирларда қатнашиш учун тенг

имкониятларга эга бўлиши керак, аммо ҳамма ҳам сиёсий қарорларни қабул

қилишга

тўлиқ жавобгарлик билан ёндашишда тенг имкониятга эга эмас”. Бундан

шундай хулоса келиб чиқадики, давлат сиёсатининг етакчи йўналишларидан бири

бу қобилиятли кадрларни излаш ва танлаш, шунингдек уларга ўз давлатларига

энг самарали хизмат қилишлари учун шароит яратишдир.

Ўтган асрнинг 90

-

йиллари бошида Хитой расмийлари мунтазам равишда

Сингапурга малака ошириш ва ҳамкасблари билан тажриба алмашиш учун ташриф

буюришган. Бундай алоқалар ҳамон давом этмоқда. Улар 1992 йилда туман ҳокими

ва ундан юқори даражадаги 12

000 дан ортиқ хитойлик амалдорлар Нянгянг

шаҳридаги Технология университетида ўқув дастурларини ўзлаштиришган,

шунингдек, бошқарув иқтисодиёти ва давлат бошқаруви бўйича диссертациялар

ёзишган. Уларнинг аксарияти ҳозирда Хитой ҳукуматида раҳбарлик лавозимларида

ишламоқда.

Фикримизча, давлат хизматларининг замонавий босқичи бу –

замонавий давлат

менежменти билан белгиланади. Замонавий давлат менежменти бошқарувнинг

инновацион технологияларидан ва давлат секторида қарор топаётган бозор

муносабатларининг механизмларидан ишлаб чиқаришга эмас, балки натижаларга

қаратилган

сиёсий технологиялардан фойдаланиш зарурлигига урғу беради.

“Замонавий давлат менежменти”ни қуйидаги кўрсаткичлар асосида амалга

ошириш мақсадга мувофиқ:

1.

Ташкилий кўрсаткичлар. Бунда давлат бошқарувининг марказий ва

ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ мезонлари,

жавобгарлик соҳаларини аниқлаштириш, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик

жараёнларини такомиллаштириш механизмларини қўллаш билан ифодаланади.

2.

Ахборот

-

коммуникацион кўрсаткичлар. Давлат органлари, давлат ва

хусусий сектор, давлат ва аҳоли ўртасида очиқ ва

шаффоф мулоқот ҳамда

муаммоларни тезда ечишни таъминлаш мақсадида давлат бошқаруви тизимини

тўлиқ ахборотлаштириш, “Электрон ҳукумат” тизимини янада кенг жорий этиш.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

61

3.

Ижтимоий кўрсаткичлар. Мазкур кўрсаткич қуйидаги индикаторларни ўз

ичига олади: таклиф

этилган хизматнинг сифати, тартиби ва муддатидан

аҳолининг қониққанлиги, давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг

ошкоралиги, стратегик ворислик, давлатнинг фуқаролик жамияти институтлари
билан ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатилганлиги.

4.

Илмий

-

услубий кўрсаткичлар. Давлат бошқарувига замонавий илмий

-

тадқиқот ва инновацион ютуқларни муваффақиятли жорий этиш, давлат

хизматчисининг ижодий

-

интеллектуал салоҳиятини ривожлантириб боришга

зарур бўлган инфратузилмани яратиш [8].

Ҳар

қандай давлатда давлат хизматини ташкил этишнинг асосий мақсади,

албатта, давлат вазифалари ва функцияларини амалга ошириш, жамият

хотиржамлигини таъминлаш, Конституцияси ва қонунчилик ҳужжатлари билан
ўрнатилган тартибда оммавий манфаатларни қондириш ҳисобланади. Ўз олдига

қўйилган мақсадга эришиш учун давлат турли

-

туман вазифаларни бажаради.

Давлат органлари фаолиятини баҳолашнинг ягона мезонларини жорий

қилиш

бўйича хорижий тажрибани ўрганиш давлат бошқаруви органларининг

фаолиятини белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ оширилишига элтувчи

KPI тизимини ишлаб чиқишнинг қуйидаги ўзига хосликларини ажратиб
кўрсатишимизга имкон беради.

Бугунги кунда замонавий давлат менежментини ташкил этишга турлича

ёндашувлар, асосларнинг оммалашуви кўзга ташланмоқда. Жумладан, бу борада

давлат ва маҳаллий бошқарув тизимида қўлланиладиган ҳамда давлат
органларининг фаолият самарадорлигини юксалтиришни излашга йўналтирилган

янгича

технологиялар ва менежмент усулларини

киритиш мумкин.

Бенчмаркинг (ингл. Bench

-

даража, marking

-

белгилаш) бошқа давлатларнинг,

биринчи ўринда энг асосий рақобатчиларнинг фаолиятини ўз ишида уларнинг
ижобий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида ўрганиш усулидан иборатдир.

Эркин тажрибада “таққослаш учун қолип” маъносини англатади. У ўз ичига
давлатнинг ижтимоий

-

иқтисодий фаолиятидаги бегона тажрибанинг барча ижобий

фазилатларини тизимли тарзда топиш, баҳолаш ва улардан фойдаланишни ташкил
этишга имкон берувчи воситалар мажмуини олади. И.

Адизес [10] ўзининг “Стили

менеджмента” номли рисоласида бенчмаркинг –

бошқа ташкилотлар бошқаруви

тизимини ўз инновацион сиёсатини ҳамда ўз ташкилоти фаолияти самарадорлигини

оширишни таъминловчи инновацияларнинг муайян турларини ҳамда ишлаб чиқиш
сифатида тариф беради.

Бенчлернинг

ташкилотнинг муваффақиятига айнан нима имкон бериши ва

янада муваффақиятли фаолият юритиш устида ишлашидир. Бунда барча

ташкилотни оммавий ўқитиш орқали натижага эришишга ҳамда хизматчилар
билан биргаликда аҳолига қулай имконият яратиш орқали натижага эришишга

урғу берилади. Бунинг моҳияти, сабаб, омиллари ва талаб қилинаётган ресурслар
миқдори (кадрлар, молия, ташкилий ресурслар), анъанавий норасмий

институтлардан жамиятнинг келгусидаги ривожланишига имкон яратувчи энг
малакали кадрларни танлаб олишдан иборатдир. Бенчлернинг ташкилий

ўқитишни, яъни ташкилотнинг муваффақиятига, янада муваффақиятли
ишлашини рағбатлантиришга имкон яратувчи нарсаларни тушуниш устида

ишлашни ўз ичига олади. Ўз

-

ўзини ўқитувчи ташкилот (learning organization)


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

62

ўзининг келажагини яратишни кенгайтиришни мунтазам кенгайтириб боради.

Бундай ташкилотлардаги менежерлар “нима учун?” деб эмас, балки “қандай
қилиб?” деб иш юритишга ўргатилади [8].

Бенчфьючинг (инглизча bench

-

ўрин, лот. Futurum

-

келажак) 5

-

10 йилга

муваффақиятли келажакни моделлаштиришдир (келажакдаги муваффақиятли

натижа қиёфасини яратиш) [11].

Бенчрейсинг

-

бенчфьючингли

мақсадларга

эришиш

йўлидир

[12].

Бу ташкилотнинг кучли томонлари ёки рақобатдошлик афзалликларини
ўстиришга аҳамият қаратишдир. Бу нарса биздаги ғояларни изчил амалга

оширишнинг йўл харитасига жуда ўхшайди (бундан мақсад

-

ташкилот

ривожланишининг энг оқилона йўлини ишлаб чиқишдир).

Шунингдек, технологияларнинг иккинчи гуруҳига давлат бошқаруви шу

жумладан давлат хизматини ташкиллаштиришнинг

инновацион технологиялари

илмий адабиётларда келтирилади. Бунда давлат хизматини модернизациялаш
“Дастурлаштирилган мақсад” ёндашуви асосида ташкиллаштирилади [13].

Дастурлаш. Дастурлаш

бошқаришнинг инновацион усули бўлиб, мамлакат

ижтимоий

-

иқтисодий соҳасини ривожлантиришга қаратилган мақсадли ёндашув

сифатида муайян вақт ичида муаммони ҳал қилиш учун махсус дастурий
чораларни кўриш, ҳаракатларни жамлаш, ресурс имкониятларини сафарбар қилиш

имконини беради. Натижадорликка қаратилган бошқарув концепциясига
мувофиқ, у бюджетнинг асосий воситаларидан бири бўлиб,

бюджет маблағларидан

фойдаланиш самарадорлиги аниқлаш учун имконият яратади.

Лойиҳалаш. Дунё лойиҳаларни бошқариш соҳасида катта тажриба

тўпланган.

Хорижий

давлатларда

маҳаллий

бошқарувда

лойиҳалаш

технологиясидан фойдаланилмоқда ва ушбу технологияга қизиқиш

доимий

равишда ортиб бормоқда.

Фандрайзинг (инглизча fund

пул маблағлари, активлар, молиялаш; raise

кўпайтириш, жамлаш) бу давлат бошқаруви тизимидаги пул маблағлари ҳамда
ташкилот ва аҳолининг бошқа ресурсларини (инсоний, моддий ва бошқа

ресурсларини) нотижорат эҳтиёжларига, хусусан ҳудудлардаги давлат дастурини
бажариш учун излаш ва жалб қилиш жараёнидир.

Фандрайзинг стратегияси қуйидагиларни ўз ичига олади:

эҳтиёжларни аниқлаш;

ресурс асослари (фондлар, компаниялар, банклар, хусусий шахслар ва

бошқалар) доирасини ажратиб олиш;

эҳтимолий (ташқи ва ички) хатарлар;

SWOT-

таҳлилни тузиш, бу ўз натижаси сифатида тизимнинг ҳаётга

қодирлиги (афзалликлари ва нуқсонлари, имконлари ва таҳдидлари) шароитлари
таҳлилининг қолипини яратишни қўллашни назарда тутади [8].

Технологияларнинг

учинчи гуруҳига

янги давлат бошқаруви тизимида

қўлланиладиган ва ҳудудий давлат ташкилотларининг рақобатбардошлигини

оширишга қаратилган технологиялар, яъни

маркетинг усуллари

киритиш мумкин.

Ҳудудий

маркетинг

бу ҳудуднинг, унинг ички субъектларининг,

шунингдек мамлакат ёки ҳудуд манфаатдор бўлган ташқи субъектлар
манфаатлари йўлида амалга ошириладиган маркетингдир. Ҳудуд

нафақат ўзи

учун балки, биринчи навбатда бошқа субъектларга (ҳудудга нисбатан ички ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

63

ташқи субъектлар) ҳам истеъмолчи ролини тақдим этувчи субъектдир. Ҳудуд

захиралари, хизматлари ва имкониятларидан фойдаланишда айнан шуларнинг
фаровонлиги охир

-

оқибатда ҳудудга ўз фаровонлигини ҳам барпо этиш ва

юксалтиришга имкон беради.

Брэндинг (инглизча branding дан) (шу жумладан ҳудуднинг) –

давлат ёки

минтақанинг, айрим масканни фарқлашга имкон берувчи ҳамда унга ижтимоий ва
тижорат қиймати бахш этувчи кўзга кўринадиган мазмундор ва қадриятли

хусусиятлар мажмуидир. Брэндинг –

бу ўзига хос истеъмолчилик таъсирини

яратиш борасидаги маркетинг фаолияти бўлиб, бу қиёфанинг (имижнинг) бир

қисмидир ҳамда ҳудуднинг (мамлакат, минтақа, маҳаллий ҳокимиятнинг) ҳудуд
брэндига нисбатан бозорнинг яхлит бўғини муносабатини шакллантиради.

Технологияларнинг

тўртинчи гуруҳи

қуйидагиларни киритиш мумкин, яъни

янги давлат бошқаруви тизимида қўлланиладиган ва ахборот шаффофлигини

оширишга қаратилган ахборот технологиялари ҳамда жамоатчилик билан алоқа –

коммуникация (PR).

“Электрон ҳукумат”

давлат органларининг жисмоний ҳамда юридик

шахсларга ахборот

-

коммуникация технологиялари воситасида давлат хизматлари

кўрсатишга оид фаолиятини, шунингдек идоралар ўртасида электрон ҳамкорлик
қилишни

таъминлашга йўналтирилган ташкилий

-

ҳуқуқий чора

-

тадбирлар ва

техник воситалар тизими ҳисобланади.

Электрон ҳукумат тушунчаси дастлаб ХХ асрнинг 90

-

йиллари бошида АҚШда

пайдо бўлган. Мазкур тушунча, 1991 йилда, АҚШнинг ўша вақтдаги президенти
Билл Клинтон даврида, интернет ва умуман ахборот коммуникация

технологияларининг ривожлантиришга давлат даражасида, алоҳида эътибор
қаратган пайтда юзага келгани маълум. Клинтон маъмурияти даврида давлат

идоралари ҳужжатлари орқали ОАВга тарқалган “Электрон ҳукумат” тушунчаси,
1999 йилдан бошлаб, океан орти ва Европанинг етакчи нашрларида даврий

равишда ва тез

-

тез учрай бошлади. Айнан шу даврда, “Электрон ҳукумат” ва унга

боғлиқ тамойиллар таҳлил ва тадқиқ қилинган илмий ишлар ҳам пайдо бўлди.

Буюк Британияда эса, 1997 йилда сайланган Меҳнат партияси ҳукуматни

модернизация қилиш дастурининг марказида электрон хизматлар кўрсатишни

йўлга қўйди [14].

Электрон ҳукуматни турлича таърифлаш мумкин. Кенг маънода, электрон

ҳукуматнинг

вазифалари ва хизматлар кўрсатиши ҳамда фаолиятини

ривожлантириш учун АКТни қўллаш кўринишида белгиланиши мумкин.

Электрон ҳукумат –

давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга

ахборот

-

коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари

кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик
қилишни

таъминлашга қаратилган ташкилий

-

ҳуқуқий

чора

-

тадбирлар ва техник

воситалар тизими[15].

Электрон ҳукумат –

ахборот ва коммуникация технологияларини давлат

бошқаруви органларида қўллаш бўлиб, ташкилий ўзгаришлар ҳамда янгича
малакаларнинг жорий этилиши билан уйғун ҳолда давлат хизматларини ҳамда

демократик жараёнларни такомиллаштириш ва давлат сиёсати институтларини
қўллаб

-

қувватлашга айтилади [16].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

64

Шунингдек, электрон ҳукуматни –

давлат органлари кўрсатаётган

хизматларнинг, очиқлиги, шаффофлиги, шунингдек, самарадорлиги ва сифатини
ошириш мақсадида рақамли технологиялардан фойдаланиш усули деб тушуниш ҳам

ўринлидир. Бундан ташқари, электрон ҳукуматни АКТни кўллаган ҳолда давлат
органларининг янада самарали фаолият кўрсатиши ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик

субъектларига сифатли хизматлар кўрсатиш тизими деб таърифлаш мумкин.

Э

-

хизматларнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, улар давлат органлари

фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш баробарида нафақат шу
ташкилотнинг, балки бутун мамлакатнинг умумий имижини мустаҳкамлашга

хизмат қилади.

Шунингдек, мазкур технологиялар қаторига Президентимиз Шавкат

Мирзиёевнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг
миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги фармонига

мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган

Давлат хизматлари

агентлиги, унинг шаҳар ва туманлардаги марказларини ҳам киритиш мумкин.

Бугунга келиб ушбу тизим одамларнинг ишончли, тезкор кўмакчисига айланган.

Давлат бошқарувида электрон ҳукуматни жорий этишдан кўзланган асосий

мақсад –

давлат ва халқ ўртасидаги масофани яқинлаштиришдир. Шу сабабли, кўплаб

ҳукумат раҳбарлари, сиёсий етакчиларнинг энг аввало давлат бошқарувини

демократлаштириш, унинг самарадорлигини ошириш, фуқароларга шаффоф хизмат
кўрсатишни оптималлаштириш мақсадида электрон ҳукуматни жорий қилиб,

ахборот

-

коммуникация технологияларидан фойдаланишга интилишлари бежиз эмас.

Бундан ташқари, бугунги кунда мавжуд камчиликларни барвақт аниқлаш ва

давлат бошқарув органлари самарадорлигини оширишнинг энг мақбул
усулларидан бири деб “Фаолиятнинг муҳим кўрсаткичлари” (Key Performance

Indicators ёки KPI) деб номланувчи аниқ кўрсаткичлар асосида ташкил этиладиган
фаолият натижадорлигининг мониторинг тизимини яратиш ҳисобланади.

Тарихан самарадорликни ўлчаш воситаси сифатида KPIдан фойдаланиш дастлаб
фақатгина хусусий сектор томонидан амалга оширилган. Бироқ, 2000

-

йилларнинг

бошларидан бошлаб дунёнинг кўплаб мамлакатларида ушбу ёндашувни давлат
ташкилотлари самарадорлигини, шу жумладан давлат хизматларини кўрсатиш

тизимини такомиллаштириш ва ҳукумат амалдорлари фаолиятига баҳо бериш
мақсадида кенг қўллай бошланди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, KPI тизимининг давлат бошқарув

органлари фаолияти самарадорлиги ошишига бир қатор тамойилларга амал

қилинган

ҳолдагина эришилади. Жумладан:

бошқарув ва

назорат тамойили

раҳбарлар тизимнинг ўзлари

бошқарадиган қисми устидан бошқарувни амалга ошириш учун тегишли
ваколатлар ва воситаларга эга бўлиши керак;

кўрсаткичларни баҳолаш, ҳисобот бериш ва самарадорликни ошириш

жараёнларининг интеграцияси

тамойили

мазкур тамойилнинг моҳияти

кўрсаткичларни баҳолашнинг махсус моделини яратиш ҳамда олинган
маълумотларни ҳисоботга киритишдан иборат. Шунингдек, аниқланган камчилик

ва вужудга келган қийинчиликларни муҳокама қилиш ҳамда бартараф этиш учун
ҳисобот

йиғилишларини ташкил қилиш ҳам улкан аҳамиятга эга;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

65

аниқ кўрсаткичларни умумий стратегия билан мувофиқлаштириш

тамойили

ҳар қандай давлат муассасаси ходимларининг ишлаш кўрсаткичлари

ва бошқа ўлчовлар умумий ривожланиш стратегияси ва мақсадларига тўғридан

-

тўғри боғлиқ бўлиши керак. Ушбу мақсадларга эришишга қизиқишни орттириш

мақсадида ходимларни рағбатлантириш тизимини яратиш муҳим. Бунда ҳукумат

қўйган

мақсадларга ҳар бир ходим ўзига юкланган мақсадости вазифаларни

сидқидилдан бажариши орқали

эришилади.

Бугунги кунда давлат бошқарув органлари фаолиятини баҳолаш учун KPIни

жорий этиш Малайзия, Сингапур, Буюк Британия, АҚШ, Германия ва бошқа бир

қатор

ЕХҲТ мамлакатларида давлат сектори фаолиятини баҳолашнинг тобора

оммалашиб бораётган услубига айланиб бормоқда. Шу билан бирга ҳар бир

мамлакат давлат бошқарув органлари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш

бўйича ўзига хос тажрибага эга, улар ҳам маъмурий қўлланилиш даражаси, ҳам

фаолият соҳалари ва қўйилган мақсадлар бўйича фарқланади.

Кўплаб бошқарув жараёнлари элементларини оптималлаштириш ва

такомиллаштириш учун мустаҳкам асос сифатида махсус қоидалар ишлаб чиқилади.

Давлат бошқаруви жараёнини такомиллаштириш ёки оптималлаштириш бошқарув

жараёнининг шаффофлигини ошириш, маъмурий интизомни қўллаш ва натижаларга

таъсир қилмасдан харажатларни минималлаштиришни ўз ичига олади. Бошқарув

жараённи такомиллаштириш технологиясидан фойдаланиш учун органик

тўсиқларга қарамасдан, давлат ташкилотлари хусусий сектор томонидан ўз

фаолиятларида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган муайян усулларни қўллайди.

Шундай қилиб, ўз фаолиятини амалга ошириш учун давлат ташкилотлари ташқи

муҳитдан ресурсларни жалб қилиши мумкин ёки ташқи манбалардан фойдаланиш

технологиясидан фойдаланиши мумкин [8].

НАТИЖАЛАР

Самарали давлат хизмати фақат давлат бошқаруви органлари ваколатларини

амалга ошириш учунгина эмас, балки давлат бошқаруви органлари ваколатларининг

фуқаролар эҳтиёжи ва манфаатларига хизмат қилиши, давлатнинг ижтимоий

мавжудлигини таъминлаш даражасини амалга оширишга қаратилган фаолият

шаклидир. Давлат хизмати борасида турли талқинларни ўрганиб чиқиб, давлат

хизматини модернизациялашнинг замонавий технологияларини жорий этиш

юзасидан қуйидаги

таклиф ва тавсиялар

ишлаб чиқилди.

Хўш, бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар

маъмуриятчилигининг замонавий усулларини жорий этишдан қандай мақсадлар

кўзланган:

Биринчидан,

давлат хизматида меритократия тамойилини қўллаш, яъни

касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона ва объектив баҳолаш

асосида энг муносиб ва қобилиятли шахсларни давлат фуқаролик хизматига қабул

қилиш ҳамда уларнинг хизмат поғоналари бўйича кўтарилишини таъминлаш;

Иккинчидан,

давлат фуқаролик хизматининг «карьера модели»ни жорий этиш,

ушбу моделга кўра кадрлар малакасини мунтазам ошириб бориш, давлат фуқаролик

хизматчиларини тоифалаш ва уларга малака мартабалари (даражалари) бериш

орқали хизмат карьерасининг лавозим поғоналаридан босқичма

-

босқич ўтишни

таъминлаш;

Учинчидан,

давлат фуқаролик хизматига номзодларни очиқ мустақил танлов

асосида саралаб олиш, бунда номзоднинг барча фазилатлари ва устунликларини,

шу жумладан унинг маънавий

-

ахлоқий ва ватанпарварлик сифатларини объектив

баҳолаш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

66

Тўртинчидан,

давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг

ягона тизимини жорий этиш, бунда давлат органи ва ташкилоти даражасидан

(республика, вилоят, туман ва шаҳар), ходимнинг малака мартабаси (даражаси) ва

шахсий ҳиссасидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақини белгилашга нисбатан

унификациялаштирилган талабларни ўрнатиш;

Бешинчидан,

миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда

профессионал тайёрланган самарали кадрлар захирасини шакллантириш;

Олтинчидан,

давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқаришда

ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида замонавий ахборот

-

коммуникация

технологияларини жорий этиш;

Еттинчидан,

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини

баҳолашнинг ўлчанадиган индикаторлари (энг муҳим кўрсаткичлари) тизимини

жорий этиш

орқали уларнинг фаолиятини самарадорлигини ошириш кўзланган.

Бугунги кунда замонавий давлат менежментини ташкил этишга турлича

ёндашувлар, асосларнинг оммалашуви кўзга ташланмоқда. Диссертантнинг фикрича,

бу бир томондан, жараёнлар глобаллашувининг чуқурлашуви, иккинчи томондан,

жаҳон иқтисодиётида бир

-

бирига боғлиқликнинг шаклланиши туфайли юз

бермоқда. Ўз навбатида бу ҳолат Ўзбекистонда давлат бошқарувини янада

модернизациялашнинг ўзига хос кўрсаткичларини ишлаб чиқишни тақозо этади.

Чунки, мамлакатимизда кутилаётган ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишини

таъминлашга, ижтимоий

-

сиёсий ва ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишнинг

муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишга қодир бўлган,

инновацион ривожланишнинг қулай муҳитни шакллантириш муҳим вазифалардан

бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, давлат бошқаруви жараёнини такомиллаштириш ёки

оптималлаштириш бошқарув жараёнининг шаффофлигини ошириш, маъмурий

интизомни

қўллаш

ва

натижаларга

таъсир

қилмасдан

харажатларни

минималлаштиришни ўз ичига олади. Бошқарув жараённи такомиллаштириш

технологиясидан фойдаланиш учун органик тўсиқларга қарамасдан, давлат

ташкилотлари хусусий сектор томонидан ўз фаолиятларида фойдаланиш учун ишлаб

чиқилган муайян усулларни қўллайди. Шундай қилиб, ўз фаолиятини амалга ошириш

учун

давлат ташкилотлари ташқи муҳитдан ресурсларни жалб қилиши мумкин ёки

ташқи манбалардан фойдаланиш технологиясидан фойдаланиши мумкин.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки

,

мамлакатимизда маъмурий

ислоҳотларнинг қай даражада муваффақиятли амалга оширилиши бевосита Янги

Ўзбекистоннинг

тараққиёт

стратегиясида

белгилаб

берилган

устувор

вазифаларни амалга оширилишига таъсир қилади. Зеро, ҳар қандай ўзгариш ижро

ҳокимият

фаолиятининг самарали индикаторларига боғлиқдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Гимазова, Ю.В. Государственное и муниципальное управление /

Ю.В.

Гимазова.

М.: Юрайт, 2014. –

464 c.

2.

Адизес И. Стили менеджмента. Эффективные и неэффективные = англ.

Leading Management/Mismanagement Styles: How to Identify a Style andWhat to Do

about It.

М.: «Альпина Паблишер», 2015. –

198с.

3.

Э.Т.Хожиев, Г.С.Исмаилова, М.А.Рахимова “Давлат хизмати”: Ўқув қўлланма.

-

Т., Baktria press, 2015. Б. 8.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

67

4.

Беларусь Республикаси, Қирғизистон

Республикаси ва Қозоғистон

Республикаси қонун ҳужжатлари www.consultant.ru сайтидан олинган.

5.

Шестоперов А.М. Аутсорсинг как способ оптимизации административно

-

управленческих процессов в органах государственной власти. //Национальным
институтом системных исследований проблем предпринимательства НИСИПП,

-

М.:

2007. С.22.

6.

Маринко Г.И. Управленческий консалтинг: Учеб. пособие.

-

М.: ИНФРА.

2005.

С

.281.

7.

INT: Outsourcing in government is growing and getting more sophisticated,

finds new research- http://ec.europa.eu/idabc/en/document/1084/364 (30.01.07).

8.

М.К. Мирзаахмедов “Давлат хизматига замонавий усулларни жорий этиш

технологиялари”: Science And Innovation International Scientific Journal Volume 1
Issue, 2022. Б. 22.

9.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёевнинг “Мамлакатни

ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга

оширилиши

самарадорлиги

учун

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5644-

сон Фармони.

-

Т.; 2019 йил 28 январь. Манба:

www.lex.uz

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2019 й.,

06/19/5644/2546-

сон.

10.

Адизес И. Стили менеджмента. Эффективные и неэффективные = англ.

Leading Management/Mismanagement Styles: How to Identify a Style and What to Do
about It.

М.: «Альпина Паблишер», 2015. –

198с.

11.

Абросимова, М. А. Информационные технологии в государственном и

муниципальном управлении / М.А. Абросимова.

М.: КноРус, 2017. –

248 c.

12.

Сенчагов В.К. О формировании новой парадигмы бюджетной политики //

Вопросы экономики.

2013.

№ 6. –

С. 152

-158.

13.

Дадабаева Д.У., Кяжкина Т.Ю., Огурцова Н.С. Проблемы внедрения

инновационных управленческих технологий в системе государственного и

муниципального управления:

//

Всероссийская конференция молодых исследователей

«Социально

-

гуманитарные

проблемы

образования

и

профессиональной

самореализации «Социальный инженер

-

2017»

Часть 2,.М.2017. –

52-

56 б.

14.

https://www.britannica.com/topic/e-government

15.

“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, 2015 йил 9 декабрдаги ЎРҚ–

395-

сон

Қонуни.

16.

Электрон ҳукумат тушунчасига Европа иттифоқининг таърифи.

Библиографические ссылки

Гимазова, Ю. В. Государственное и муниципальное управление / Ю.В. Гимазова. - М.: Юрайт, 2014. – 464 c.

Адизес И. Стили менеджмента. Эффективные и неэффективные = англ. Leading Management/Mismanagement Styles: How to Identify a Style andWhat to Do about It. - М.: «Альпина Паблишер», 2015. – 198с.

Э.Т.Хожиев, Г.С.Исмаилова, М.А.Рахимова “Давлат хизмати”: Ўқув қўлланма. -Т., Baktria press, 2015. Б. 8.

Беларусь Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари www.consultant.ru сайтидан олинган.

Шестоперов А.М. Аутсорсинг как способ оптимизации административно-управленческих процессов в органах государственной власти. //Национальным институтом системных исследований проблем предпринимательства НИСИПП, -М.: 2007. С.22.

Маринко Г.И. Управленческий консалтинг: Учеб. пособие. -М.: ИНФРА. 2005. С.281.

INT: Outsourcing in government is growing and getting more sophisticated, finds new research- http://ec.europa.eu/idabc/en/document/1084/364 (30.01.07).

М.К. Мирзаахмедов “Давлат хизматига замонавий усулларни жорий этиш технологиялари”: Science And Innovation International Scientific Journal Volume 1 Issue, 2022. Б. 22.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5644-сон Фармони. -Т.; 2019 йил 28 январь. Манба: www.lex.uz Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2019 й., 06/19/5644/2546-сон.

Адизес И. Стили менеджмента. Эффективные и неэффективные = англ. Leading Management/Mismanagement Styles: How to Identify a Style and What to Do about It. - М.: «Альпина Паблишер», 2015. – 198с.

Абросимова, М. А. Информационные технологии в государственном и муниципальном управлении / М.А. Абросимова. - М.: КноРус, 2017. – 248 c.

Сенчагов В.К. О формировании новой парадигмы бюджетной политики // Вопросы экономики. - 2013. - № 6. – С. 152-158.

Дадабаева Д.У., Кяжкина Т.Ю., Огурцова Н.С. Проблемы внедрения инновационных управленческих технологий в системе государственного и муниципального управления: //Всероссийская конференция молодых исследователей «Социально-гуманитарные проблемы образования и профессиональной самореализации «Социальный инженер-2017» Часть 2,.М.2017. – 52-56 б.

“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, 2015 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-395-сон Қонуни.

Электрон ҳукумат тушунчасига Европа иттифоқининг таърифи.