Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some issues of improving legislation on combating torture
Barno KADIROVA
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 25 July 2023
Available online
15 August 2023
This article comments on the issues of combating torture,
statistics related to cases of torture, the organization of
prosecutorial supervision over the implementation of
legislation related to the fight against torture, and ensuring the
legitimate interests of persons with limited freedom.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp97-101
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
anti-torture issues,
anti-torture legislation,
persons with limited
freedom.
Қийноққа
қарши курашишга оид қонунчиликни
такомиллаштиришнинг айрим масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
қийноққа
қарши курашиш
масалалари,
қийноққа
қарши
курашишга оид
қонунчилик,
эркинлиги чекланган
шахслар.
Ушбу мақолада қийноққа қарши курашиш масалалари,
қийноқ
ҳолатлари билан боғлиқ статистик маълумотлар,
қийноққа қарши курашишга оид қонунчилик ижроси
устидан прокурор назоратини ташкил этиш, эркинлиги
чекланган шахсларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш
масалалари ҳақида фикр
-
мулоҳазалар билдирилган.
Некоторые вопросы совершенствования законодательства
о противодействии пыткам
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
вопросы противодействия
пыткам,
законодательство о
противодействии пыткам,
лица с ограниченной
свободой
.
В
данной
статье
комментируются
вопросы
противодействия пыткам, статистика, связанная со
случаями применения пыток, организация прокурорского
надзора за исполнением законодательства, связанного с
борьбой с пытками, обеспечение законных интересов лиц с
ограниченной свободой.
1
Basic doctoral student, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
98
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.
Мирзиёев томонидан юритаётган
давлат сиёсат марказида инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлаш асосий ўринни эгаллаган
[1].
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26
-
моддасида фуқароларнинг
ҳуқуқ
ва эркинликларини ҳамда манфаатларини таъминлаш юзасидан инсоннинг
шаъни ва қадр
-
қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос
бўлмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз,
ғайриинсоний ёки инсон қадр
-
қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога
дучор этилиши мумкин эмаслиги келтирилган [2].
Қийноққа
қарши курашишга оид қонунчилик ижроси устидан прокурор
назоратини амалга оширишда авваламбор, қийноққа солиш билан боғлиқ
жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш юзасидан амалга
оширилаётган чора
-
тадбирлар режасига эътибор қаратиш лозим. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини
аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–
5163-
сонли Қарорида ҳам юртимизда фуқаролар
ҳуқуқ
ва эркинликлари кафолатларини янада кучайтириш, жумладан қийноққа
солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр
-
қимматни камситувчи муомала
ҳамда
жазо турларини қўллаш ҳолатларига мутлақо йўл қўймаслик мақсадида кенг
кўламли ишлар амалга ошириш масаласи келтирилган.
Қийноққа
қарши курашишга оид қонунчиликни ижросини таъминлашда
қийноққа солишнинг олдини олиш ваколатига эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларининг фаолиятини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 28
январдаги
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”[3]ги ПФ–
60-
сонли Фармонининг 14
-
мақсадида Қонун устуворлиги ва
конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг
бош мезони сифатида белгилаб, фуқароларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш, шу жумладан
ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш билан боғлиқ чораларни қўллашда
қонунийликни
сўзсиз таъминлаш ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш
орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича
превентив механизмларни такомиллаштириш ва ушбу йўналишда махсус қонун
қабул
қилиш масалалари келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.
Мирзиёевнинг 2022 йил
20 декабрдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида қонун
устувор –
жазо муқаррарлиги, барча фуқароларнинг эркинлиги чекланган
жойларда шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этилиши ва юзни
таниб олиш ускунаси ўрнатилиши лозимлиги таъкидланди [4].
Ҳар бир соҳадаги қонунчилик ижросини амалга оширишда қонунларга риоя
этилиши муҳим ҳисобланиб, бу борада прокурор назорати самарадорлиги
прокурорлик назоратини ташкил этилиши ҳолатига боғлиқ.
Умумий прокурор назоратини ташкил этишда О.М.
Мадалиев [5] прокуратура
органларида ишни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга
бўйсунувчи прокурорларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон
Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг
бошқа қонунлари, қонун ости ҳужжатларида белгиланган вазифа ва ваколатларидан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
99
келиб чиққан ҳолда қуйи турувчи прокурорларнинг юқори турувчи прокурорларга ва
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бўйсуниши ҳамда ҳисобдорлиги асосида
фаолият кўрсатиши билан белгиланиши акс эттирилган.
Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний, қадр
-
қимматни
камситувчи муомала ҳамда бошқа жазо чораларнинг қўлланишни олдини олишда
жиноят ишини юритишга масъул бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва
мансабдор шахслар шунингдек, адвокатларнинг фаолияти ҳам аҳамиятли
эканлигини кўришимиз мумкин.
Таъкидлаш ўринлики, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний
қадр
-
қимматни камситувчи муомала ёки бошқа жазо чораларни қўлланилиши
амалиётда ҳали ҳамон учраб турмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, Х.Т. чўнтагида “гашиш” гиёҳвандлик
воситасини сақлаб келганлиги аниқланиб, 22 май куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ
ЖҚБ гиёҳвандликка қарши курашиш бўлимига олиб келинган. Бинонинг
4-
қаватига суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун олиб чиқилган Х.Т.
жавобгарликдан қочиш мақсадида шу қаватда жойлашган ҳожатхонага кириб,
тезкор ходимни чалғиши натижасида ҳожатхонанинг деразасидан, пастда
жойлашган ошхонанинг шифер билан қопланган том қисмига сакраган.
Шифернинг четки қисми синиши оқибатида Х.Т. бош қисми билан ернинг бетон
қопламасига
қулаб тушган. Х.Т.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олган
тан жароҳатлари оқибатида, 29 май куни шифохонада вафот этган [6].
Бундан ташқари, фуқаро Қ нинг яшаш уйидан 2020 йил 27 октябрдан
28 октябрга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган бир бош
сигирини ўғирлагани тўғрисида иқрорлик билдиришини талаб қилиб, Ф ни туман
ИИБ маъмурий биносининг иккинчи қаватида жойлашган Б нинг хизмат хонасига
олиб кириб, унга “Молни шуни бўйнига қўямиз”
-
деб айтган. Б эса ходимлари
В билан Л ларнинг қонунга хилоф усулларда, улар содир қилмаган ўғирлик
жиноятини, яъни Қ.нинг уч яшар сигири номаълум шахслар томонидан уйидан
ўғирланганлик жиноятини ҳам уларнинг бўйнига қўймоқчи бўлаётганини била
туриб, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида бу ҳолатга ҳеч
қандай
муносабат билдирмагани сабабли, Ф ўзига нисбатан қилинган
адолатсизликлар, ҳақоратлар, хўрликлар, қамаш билан қўрқитиш, уятсиз ва
ғайриинсоний ҳаракатлар, шахсиятига тегиш, инсонийликка зид ва қадр
-
қимматни камситувчи муомала, қонунга хилоф равишда ўзига нисбатан
ўтказилган руҳий, психологик ва бошқача тарздаги босимларга чидай олмай,
2020 йил 10 ноябръ куни соат 11:50 ларда туман ИИБ маъмурий биносининг
иккинчи қаватида жойлашган Б нинг хизмат хонаси деразасидан ўзини пастга
ташлаб, ўртача оғирликда шикаст олган [7].
Юқоридаги икки ҳолатда ушланган шахслар ўзларини ИИБ биносидан пастга
ташланганликларини кўришимиз мумкин. Фикримизча, мазкур ҳолатларни олдини
олиш учун тергов ўтказиш хоналари жойлашган қаватларда, шунингдек, хавфсизлик
нуқтаи назаридан кўп қаватли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг юқори
қаватларига
хавфсизлик панжараларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ.
Бундан ташқари, ушланган шахсларнинг тиббий аҳволини аниқлаш
мақсадида тиббий кўздан кечириш процессуал ҳаракатини такомиллаштириш
муҳим аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида эркинлиги чекланган шахсларнинг
ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ҳам ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
100
Амалдаги қонунчилигимизда гувоҳлантириш тергов ҳаракати ўтказиш учун
асос сифатида:
–
одамнинг баданидаги иш учун аҳамиятга молик хусусият ёки аломатларни,
алоҳида
белгиларни,
унинг
жисмоний
ривожланганлиги
тўғрисидаги
маълумотларни, доғларни, тирналган, шилинган, қонталаш жойларни топиш
зарурати туғилган ҳолларда, агар бунинг учун экспертиза ўтказиш лозим бўлмаса;
–
экспертиза ўтказишни талаб қилмайдиган усулларни қўллаш йўли билан
шахснинг мастлик ва бошқа физиологик ҳолатини аниқлаш зарурати туғилган
ҳолларда ўтказилади.
Хусусан, гувоҳлантириш процессуал ҳаракатни амалга оширишда қачонки,
жиноят иши қўзғатилгандан кейин иш учун зарур ҳолларда амалга оширилади [8].
Шунингдек, унинг баданидаги тирналган, шилинган, қонталаш жойларни аниқлаш
билан боғлиқ бўлмаган гувоҳлантириш суриштирувчи ёки терговчи томонидан
холислар иштирокида, зарур ҳолларда эса, шифокор ёки бошқа мутахассис
иштирокида ўтказилади.
Таъкидлаш лозимки, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний
қадр
-
қимматни камситувчи муомалада бўлиш жиноятларининг олдини олиш
мақсадида эркинлиги чекланган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилиш учун тиббий кўздан кечириш процессуал ҳаракатни ҳам Жиноят –
процессуал кодексининг нормасига киритиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг 215
-
моддасининг
2 қисми ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага
жойлаштирилган шахсларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлиш мумкин
эмаслиги келтирилган. Ўз навбатида ушлаб туриш жойларида шахснинг
эркинлиги чекланиши ҳамда қийноққа солиш билан боғлиқ жиноятлар содир
этилиши эҳтимоли юқори ҳисобланади.
Ўз навбатида, жиноят содир этишда гумон қилинувчи шахсни ушлаб туриш
жиноят иши қўзғатилгунга қадар ҳам, иш қўзғатилгандан кейин ҳам амалга
оширилиши мумкин [9].
Тиббий кўздан кечириш процессуал ҳаракатни амалга оширилиши
фақатгина жиноят иши қўзғатилгандан кейинги шахсларнинг ҳуқуқларидан
ташқари барча эркинлиги чекланган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини таъминлайди. Хусусан, эркинлиги чекланган шахслар тиббий
кўздан кечириш процессуал ҳаракатни амалга оширишда орган вакили, соғлиқни
сақлаш ходимлари ва адвокатлар иштирокида амалга ошириш лозимдир. Мазкур
процессуал ҳаракатни амалда ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида Ички ишлар
ва Соғлиқни сақлаш вазирлар ўртасида қўшма қарор қабул қилиш ҳамда тиббий
кўздан кечириш ҳаракатни амалга ошириш механизмини ҳамда амалга
оширилганидан кейин уни расмийлаштириш учун тиббиёт ходими томонидан
далолатнома тузилиши даркор. Бундай тартибда амалга ошириш ишда
холисликни ҳамда янада орган ходимларининг масъулиятини оширади.
Гувоҳлантириш тергов ҳаракати фақатгина гумон қилинувчи, айбланувчи,
судланувчи ва жабрланувчи гувоҳлантирилишлари
мумкин. Бундан ташқари,
гувоҳлантиришда суриштирувчи ёки терговчи баённома тузиши ёки
гувоҳлантириш шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан ўтказилган бўлса, у
баённома тузади ва имзолайди, гувоҳлантирилган шахс ва холислар ҳам
имзолаганидан сўнг баённомани тегишинча суриштирувчи, терговчи ёки судга
тақдим этиши келтирилган [10].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
101
Демак, жиноят процессида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилиш ҳамда қийноққа қарши курашишга оид қонунчилик ижроси устидан
прокурор назоратини таъминлаш ва қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз,
ғайриинсоний қадр
-
қимматни камситувчи муомалада бўлиш ва бошқа
жазоларнинг қўлланишини олдини олиш юзасидан амалдаги Жиноят
-
процессуал
кодексининг 215 –
моддаси 2
-
қисмига қуйидагича “
Ушлаб турилган, қамоқда
сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахслар тиббий кўздан
кечириш ўтказилиши шарт”лиги ҳақидаги норма киритилиши таклиф этилади.
Юқоридаги ўзгартиришларни киритилиши жиноят процессида шахс ҳуқуқ
ва эркинликлари муҳофазасини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
А.Саидов, “Янги Ўзбекистон адвокатураси: Тараққиёт стратегиясида ушбу
соҳани ривожлантириш алоҳида мақсад этиб белгиланган”. Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлиси
Қонунчилик
палатаси
расмий
сайти.
https://pravacheloveka.uz/uz/news/m9185
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 1 майдаги янги таҳрирда қабул
қилинган Конституциясининг 26
-
моддаси.
https://lex.uz/docs/6445145?query=%D2%9B%D0%B8%D0%B9%D0%BD%D0%BE%
D2%9B#sr-1
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 28 январдаги
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ–
60-
сонли Фармони. https://lex.uz/docs/5841063
4.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил
20 декабрдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси.
https://president.uz/uz/lists/view/5774
5.
О.М.Мадалиев, Прокурор назорати. Дарслик. Умумий қисм. ТДЮИ. 2009 й. –
Б. 152
-153.
6.
Расмий Баёнот. https://www.prokuratura.uz/#/newsview?id=7056
7.
Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2023 йил 31 майдаги
07/13-7357-202-
сонли хати
8.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Жиноят
-
процессуал кодекси. 142
-
147 моддалари. https://lex.uz/uz/docs/111460#255220
-
9.
Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати // Дарслик.
-
Тошкент, “Ўзбекистон”.
2009 й.
-
Б.189.
10.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Жиноят
-
процессуал кодекси. 147
-
моддаси. https://lex.uz/docs/111460#254139
