Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Digitalization and its legal framework in Uzbekistan
Shakhzod KHAMDAMOV
1
Institute of State and Law of the Academy of Sciences of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 25 July 2023
Available online
15 August 2023
This scientific article explores the concept and essence of
digitalization scientifically. In addition, a theoretical and legal
analysis of legal documents was carried out, which are the
legal basis for the introduction of digitalization and its
implementation in Uzbekistan.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp121-124
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
digitalization,
information and
communication
technologies,
electronic digital signature,
electronic government,
electronic document
management.
Ўзбекистонда рақамлаштириш ва унинг ҳуқуқий
асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
рақамлаштириш,
ахборот
-
коммуникация
технологиялари,
электрон рақамли имзо,
электрон ҳукумат,
электрон ҳужжат
алмашиш.
Ушбу мақолада рақамлаштириш тушунчаси ҳамда унинг
мазмун
-
моҳияти илмий жиҳатдан ўрганилган. Бундан
ташқари, Ўзбекистонда рақамлаштиришни жорий этиш ва
уни амалиётга татбиқ этишда ҳуқуқий асос бўлган
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар назарий
-
ҳуқуқий таҳлил
қилинган.
Цифровизация и ее правовая основа в Узбекистане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
цифровизация,
информационно
-
коммуникационные
технологии,
электронная цифровая
В данной научной статье научно исследуются понятие и
сущность цифровизации. Кроме того, проведен теоретико
-
правовой анализ нормативно
-
правовых документов,
являющихся правовой основой внедрения цифровизации и
ее реализации в Узбекистане.
1
Doctoral Student, Institute of State and Law of the Academy of Sciences of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
122
подпись,
электронное
правительство,
электронный
документооборот.
Замонавий дунёда ҳаётни технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Рақамли технологиялар инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб улгурди.
Рақамли технологияларнинг ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа
соҳаларга таъсири ниҳоятда катта. Ахборот технологияларининг жамият ҳаётига
кириб келиши янгидан
-
янги ижтимоий муносабатларни вужудга келишига туртки
бўлди. Бундан ташқари, рақамлаштириш натижасида мутлақо янги бўлган
тушунчалар ҳам пайдо бўлмоқда.
Жамият ҳаётининг бошқа соҳалари каби рақамлаштириш давлат бошқаруви,
суд
-
ҳуқуқ, адлия тизимларида ҳам ўзига хос ўрин эгаллади. Шу сабабли
рақамлаштириш ва унинг мазмун
-
моҳияти, ҳуқуқи ва рақамлаштиришнинг ўзаро
таъсири масаласи тадқиқотчиларни ўзига тобора жалб қилмоқда.
Рақамлаштиришнинг мазмун
-
моҳиятини ёритишдан олдин рақамлаштириш
атамасининг луғавий маъносига эътибор беришимиз лозим. Ахборот
-
коммуникация технологиялари изоҳли луғатида рақамлаш деганда, аналог
сигнални дискрет сигналга айлантириш жараёни, яъни аналог маълумотларни
рақамли, компьютер муҳитида мавжуд бўла оладиган
ва машина ўқийдиган
ташувчиларда сақланадиган шаклга ўтказиш тушунилади [1]. Бундан ташқари,
рақамлаштириш объектлар ёки атрибутларнинг рақамли тасвирини яратишни
англатади. Масалан, биз қоғоз ҳужжатни сканерлаймиз ва уни рақамли ҳужжат
(масалан, пдф) сифатида сақлаймиз. Бошқача қилиб айтганда, рақамлаштириш
рақамли бўлмаган нарсани рақамли тасвир ёки артефактга айлантиришдир [2].
Шу билан бирга, рақамлаштириш –
бу ҳужжат таркибидаги маълумотлар ва
билимларни рақамли шаклга ўтказишдир [3].
Рақамлаштиришнинг мазмун
-
моҳияти ҳақида олимларнинг фикрлари
турличадир. Хусусан, рақамлаштириш атамасини фанга олиб кирган Николас
Никромантенинг фикрича, у рақамлаштиришни маълумотларни сиқиш ва янги
алоқа каналлари орқали узатишда хатолар сонини камайтириш имконини берувчи
жараён, деб ҳисоблайди [4]. И.Ю.
Пашенконинг фикрига кўра, рақамлаштириш тор
ва кенг маънода қўлланилади. Тор маънода рақамлаштириш ахборотни
ўзгартириш жараёни бўлиб, унга рақамли шакл беришни англатади. Кенг маънода
эса, рақамлаштириш инсон ҳаётининг турли соҳаларини, жумладан, турли
ижтимоий жараёнларни бошқаришни модернизация қилиш орқали ҳаёт сифатини
яхшилайдиган жараёндир, деб таъкидлайди [5]. Гупта Сантош Кумар ва Банасал
Аншикалар эса, рақамлаштириш атамаси ахборотни рақамли шаклга
айлантиришни англатади[6], деб ҳисоблайдилар. Фикримизча, рақамлаштириш
деганда турли объектлар, ҳужжатларда кўрсатилган ахборотларни ахборот
технологияларидан фойдаланган ҳолда рақамли форматга айлантириш, уни
ахборот
-
коммуникация технологиялари орқали электрон ҳолатда сақлаш ва
узатиш жараёни тушунилади.
Юртимизда рақамлаштиришнинг жорий этилиши мустақилликнинг
дастлабки йилларидан бошланди. Қисқа вақтда парламент томонидан
рақамлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
123
ҳужжат
айланиши тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунларида
рақамлаштириш тушунчаси, унинг мазмун
-
моҳияти ҳақидаги қоидалар мавжуд
бўлмаса
-
да, ушбу Қонунлар юртимизда рақамлаштиришни жорий этиш, уни
такомиллаштириш учун ҳуқуқий асос ролини ўйнади.
Хусусан,
2003
йил
11
декабрда
Ўзбекистон
Республикасининг
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган. Ушбу Қонун Ўзбекистонда
ахборот тизимларини яратиш, улардан фойдаланиш ва бошқаришни тартибга солади.
Мазкур
Қонун
ахборот
тизимларининг
хавфсизлиги,
ишончлилиги
ва
самарадорлигини таъминлаш бўйича қоидаларни мустаҳкамлайди ҳамда бошқарув ва
давлат хизматларини такомиллаштириш учун ахборот технологияларидан
фойдаланиш йўл
-
йўриқларини белгилайди [7].
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунида
“ахборотлаштириш”, “ахборот ресурси”, “ахборот технологияси”, “ахборот тизими”
каби асосий тушунчалар мустаҳкамланган. Унга кўра, ахборотлаштириш деганда,
юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш учун
ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан
фойдаланган ҳолда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий
-
иқтисодий ва
илмий
-
техникавий жараёни тушунилади [7].
Бундан ташқари, 2004 йил 29 апрелда Ўзбекистон Республикасининг
“Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги 611–
II-
сон Қонуни қабул қилинган.
Ушбу Қонун электрон ҳужжатлар ва имзоларни яратиш, улардан фойдаланиш,
сақлаш, узатиш ҳамда электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари, электрон
ҳужжат айланишида электрон ҳужжатларни муҳофаза қилиш ва низоларни ҳал
этиш масалаларини тартибга солади [8].
Қонуннинг
5-
моддасида электрон ҳужжат тушунчаси белгиланган. Унга
кўра, “электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган
ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган
бошқа реквизитларга эга бўлган ахборот электрон ҳужжатдир. Электрон ҳужжат
техника воситаларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан ҳамда ахборот
технологияларидан фойдаланилган ҳолда яратилади, ишлов берилади ва
сақланади” [8].
2015 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат
тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Қонун электрон давлат хизматларини
кўрсатишда, шу жумладан, идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида давлат
органларининг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларини
тартибга солади [9].
Мазкур Қонунда “электрон ҳукумат”, “идоралараро электрон ҳамкорлик
қилиш”, “электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари”, “электрон давлат
хизматининг регламенти”, “электрон давлат хизмати” каби асосий тушунчалар
баён этилган. Жумладан, электрон ҳукумат –
давлат органларининг жисмоний ва
юридик шахсларга ахборот
-
коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан
давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро
электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий
-
ҳуқуқий чора
-
тадбирлар ва техник воситалар тизимидир [9].
Юқорида номлари келтирилган қонунларнинг таҳлили шуни кўрсатадики,
уларда рақамлаштириш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинмаган бўлса
-
да, жамият ҳаёти соҳаларини рақамлаштириш натижасида вужудга келган
муносабатлар –
“электрон ҳукумат”, “электрон ахборот”, “электрон рақамли имзо”
кабилар ўз ифодасини топган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
124
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон
–
2030”
стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги 2020 йил 5 октябрдаги ПФ–
6079-
сон Фармони имзоланди. Фармонда
мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар
ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда
қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот
-
коммуникация технологияларини кенг
жорий этиш бўйича комплекс чора
-
тадбирлар амалга ошириш каби вазифалар
белгиланди.
Шундай қилиб, рақамлаштириш жамият ва давлат ривожланишининг бир
бўлагига айланди. Рақамлаштириш натижасида жамиятда янгидан
-
янги
ижтимоий муносабатлар вужудга келиб, уларни ҳуқуқий тартибга солишга эҳтиёж
туғилди. Юртимизда рақамлаштиришни жорий қилиш босқичма
-
босқич амалга
оширилиб, ушбу жараённи ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида турли норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур қонунлар электрон ҳужжатлардан
фойдаланиш кўламини кенгайтириш ва рақамлаштириш жараёнида хавфсизликни
таъминлашга хизмат қилмоқда. Бу рақамлаштириш жараёнининг турли
иштирокчиларининг электрон ўзаро ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асос яратади ҳамда
бу жараённинг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишга ёрдам беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Ахборот
-
коммуникация технологиялари изоҳли луғати.
2004. //
https://library.samdu.uz/files/b81196ec3a47eb635f11d75bcd169f9b_Axborot-
kommunikatsiya%20 texnologiyalari.pdf
2.
What is Digitization, Digitalization, and Digital Transformation?//
https://www.arcweb.com/blog/what-digitization-digitalization-digital-transformation
3.
Ермоленко В. В., Ермошина
А. С., Ланская Д. В. Электронные документы,
оцифровка и археология знаний //Естественно
-
гуманитарные исследования. –
2020.
–
№. 3 (29). –
С. 152
-158.
4.
Negroponte N. Being Digital. London: Hodder & Stoughton. 1995. P. 15. //
Пащенко И. Ю. Информация как объект публично
-
правового регулирования в
условиях цифровизации: дис. –
Кубанский государственный университет, 2022.
5.
Пащенко И. Ю. Информация как объект публично
-
правового
регулирования в условиях цифровизации: дис. –
Кубанский государственный
университет, 20
22.
–
C.46.
6.
Gupta S. K., Bansal A. Young customer's attitude towards digital banking with
special reference to public and private bank in Uttrakhand//8M: The Journal of Indian
Management & Strategy.
–
2018.
–
Т
. 23.
–
№.
4.
–
С. 23
-
27. // Петрова Л. А., Кузнецова
Т. Е. Цифровые технологии в экономике и бизнесе //ЭТАП: экономическая теория,
анализ, практика. –
2020.
–
№. 2. –
С. 74
-89.
7.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни.
11.12.2003.// https://lex.uz/docs/-83472
8.
Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги
611-II-
сон Қонуни.29.04.2004.// https://lex.uz/ru/docs/
-165079
9.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Электрон
ҳукумат
тўғрисида”ги
Қонуни
.09.12.2015.// https://lex.uz/acts/-2833860
