Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Specific features of teaching special subjects in
professional educational institutions
Ibragim SAGATOV
1
Institute for Independent Research, Pedagogical Innovation, Vocational Education Management and
Teacher Retraining and Professional Development
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 25 July 2023
Available online
15 August 2023
This article highlights the specific features of teaching
special subjects in professional educational institutions, as well
as the role and importance of teaching special subjects in the
professional training of future specialists. The function of
special subjects in the process of professional training and the
uniqueness of the teaching methodology of special subjects
were discussed. The article concludes that special subjects are
considered the basis of professional training and require a
systematic and integrative approach and appropriate teaching
and learning methodology.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp497-502
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
professional education,
training courses,
specialty subjects,
special subjects,
teaching methodology
Профессионал
таълим
муассасаларида
махсус
фанларни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
профессионал таълим,
тайёрлов йўналишлари,
мутахассислик фанлари,
махсус фанлар,
ихтисослик фанлари,
ўқитиш методикаси
Ушбу мақолада профессионал таълим муассасаларида
махсус фанларни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари,
шунингдек, махсус фанларни ўқитишнинг бўлажак
мутахассисларни касбий тайёрлашдаги ўрни ва аҳамияти
ёритиб берилган. Махсус фанларнинг касбий тайёрлаш
жараёнидаги
вазифаси
ҳамда
уларни
ўқитиш
методикасининг ўзига хослиги борасида сўз юритилган.
Мақолада хулоса қилинадики, махсус фанлар касбий
тайёргарликнинг асоси ҳисобланиб, тизимли
-
интегратив
ёндашув ҳамда унга мос ўқитиш, ўрганиш методикасини
талаб этади
.
1
Independent applicant, Institute for Independent Research, Pedagogical Innovation, Vocational Education
Management and Teacher Retraining and Professional Development
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
498
Особенности преподавания специальных предметов в
профессиональных образовательных учреждениях
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
профессиональное
образование,
учебные курсы,
предметы по
специальности,
специальные предметы,
методика преподавания
.
В данной статье освещаются особенности преподавания
специальных предметов в профессиональных учебных
заведениях, а также роль и значение преподавания
специальных предметов в профессиональной подготовке
будущих специалистов. Обсуждается функция специальных
предметов в процессе профессиональной подготовки и
своеобразие
методики
преподавания
специальных
предметов. В статье делается вывод о том, что
специальные
предметы
считаются
основой
профессиональной подготовки и требуют системного и
комплексного подхода и соответствующей методики
преподавания и обучения.
Республикамизда таълим
-
тарбия соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий
-
иқтисодий ўзгаришлар меҳнат бозорининг талабларига мос юқори малакали
кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттиришни, профессионал
таълимини
замонавийлаштиришни талаб этади.
Республикамиз иқтисодиётининг барча соҳаларига меҳнат бозорида
рақобатлаша оладиган, кенг ихтисосли, юқори малакали профессионал кадрлар
тайёрлаш
жараёнини
ривожлантириш
учун
профессионал
таълимни
модернизациялаш, тайёрлов йўналишлари касб таълим стандартлари, ўқув режа
ҳамда
дастурларини такомиллаштириш, самарали таълим технологияларини
амалга жорий этиш, зарур моддий
-
техник ва ўқув
-
услубий база яратиш ҳамда
улардан унумли фойдаланиш, ўзига хос ўқув
-
илмий мажмуалар ва марказлар
ташкил этиш кабиларга асосланиш зарур.
Профессионал таълимда кадрлар тайёрлашда уларнинг бўлғуси касби ва
ихтисослиги билан бевосита боғлиқ ўқув предметларини ўқиб
-
ўрганиш муҳим
аҳамият касб этади. Мутахассисларнинг бевосита касби ва ихтисослиги асосини
ташкил этувчи ўқув предметлари амалиётда “махсус фанлар”, “мутахассислик
фанлари”, “ихтисослик фанлари” каби кўплаб номлар билан аталади. Лекин,
уларни номлашда тўлиқ бир тўхтамга келинмаганлиги шу боис уларнинг барча
жиҳатларини ёритувчи ягона, яхлит тушунча мавжуд эмас.
Махсус фанларнинг вазифаси танланган касб ва ихтисосликлар бўйича зарур
ва етарли даражадаги билим, хатти
-
ҳаракат усуллари (кўникма ва малакалар) ва
шахсий фазилатларни шакллантиришдир [11].
Профессионал
таълим
муассасаларида
махсус
фанларни
ўқитиш
методикасига оид изланишларимиз, уларнинг таркибидаги мавзулар орасидаги
узвийликни таъминлашга, яхлит таълим
-
тарбия ва ривожлантириш жараёнини
ташкил этиб ўтказишга, таҳсил олувчиларнинг ўзлаштиришларини мунтазам
равишда назорат қилиб объектив баҳолашга, босқичма
-
босқич аниқ амалий
фаолиятга тайёрлаш имкониятлари юқори эканлигини кўрсатади.
Профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни ўрганиш жараёни
ўзининг мақсади ва вазифалари, мазмуни, ташкил этиш шакллари, амалга ошириш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
499
методлари ва воситалари, ўрганиш ўрни (жойи), ажратилган вақт миқдорига
кўра
умумилмий ҳамда умумкасбий ўқув предметларидан фарқ қилади [4].
Махсус фанларни мақбул ўқитиш деганда айни пайт ва шарт
-
шароитда энг
кам вақт, зўриқиш кучлари, маблағ, материал кабилар сарфлаб имкон қадар юқори
самара ҳамда сифатли натижага эришишни тушунилади [15].
Маълумки, ҳозирги пайтда фаннинг ривожланиши табақаланиш ва
мужассамлаштириш билан тавсифланади.
Фаннинг табақаланиши мавжуд фаннинг алоҳида бўлими мустақил тармоқ
сифатида ажралиб чиқишида ўз ифодасини топса, илгари алоҳида
-
алоҳида
бўлган
бир неча фанлар туташган жойида янги, жадал ривожланувчи фанлар ҳосил
бўлиши эса мужассамлаштиришни англатади. Мужассамлаштириш, энг аввало,
объектлар моҳиятига чуқур кириб бориш билан тавсифланади. Мисол учун
умумий педагогикадан аниқ ўқув предметларини ўқитиш методикаси, спорт,
музей, оила, муҳандислик, касб
-
ҳунар каби тармоқларни ажралиб чиққанини
кўрсатиш мумкин. Касб
-
ҳунар педагогикаси ўз навбатида касбий таълим
моҳиятига чуқур кириб бориб унинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш
муаммоларини
ҳал этишга қаратилганлигини кўрсатиб ўтишнинг ўзи кифоя [6].
Демак, таълим тизимининг ривожланиши педагогикани табақаланишига
замин яратди.
Методика учун ўзига хос масала кўрилаётган аниқ ўқув предметини ўқитиш
мазмуни ҳисобланади: Ўқув предметини шаклланишида маълум фан соҳасидан
илмий
-
амалий аҳамиятга эга ахборотларни танлаб олиш, уларни тизимлаштириш
муҳим аҳамият касб этди. Бу масалаларни таълимий, тарбиявий, ривожлантириш
ва қизиқтириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда хусусий методикалар тадқиқ
этади. Лекин, энг аввало аниқ фан ундан ўқув мақсадларида ажратиб олинган
қисми, яъни ўқув предметининг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинади. Таълим
мазмунини аниқлашда умумий педагогика бир томонда қолиб кетмайди. Бироқ
умумий педагогикада фан ва ўқув предмети дидактик нуқтаи назардан етарли
даражада ишлаб чиқилмаган ҳисобланади, бу масала методика доирасида
нисбатан кўпроқ ўз ечимини топади [2].
Машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш, талабаларнинг мустақил
ишларини ҳамда ўқув предмети бўйича тўгарак ишларини ташкил этиш ва
меъёрлаш, таҳсил олувчиларнинг фаол ўқув
-
билиш фаолиятларини таъминлаш
йўлларини аниқлаш, таълим
-
тарбия методларини танлаб амалга жорий этиш,
ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаб, баҳолаш каби масалаларда методика
ўқув предмети мансуб бўлган фанга нисбатан кўпроқ дидактика ва педагогик
психологияга таянади. Лекин таълимнинг қуйидаги муҳим бир масаласи мавжуд
-
ки, бир томондан, энг аввало, методика ўзи тегишли фанга, иккинчи томондан
педагогик психологияга таянади.
Фан асосларини ўқитиш методикаси каби махсус фанларни ўқитиш
методикаси у тегишли фан билан педагогика орасида вужудга келади. Шу билан
бирга умумилмий ўқув предметлари методикаси билан махсус фанлари
методикалари бир
-
биридан фарқ қилишини ҳам таъкидлаш зарур. Фан асослари
амалда умумилмий ёки умумтаълим ўқув предметлари деб юритилиб, уларнинг
мазмуни бевосита улар тегишли бўлган фандан ажратиб олинади ҳамда дидактик
ишлов берилиб, ундан сўнг ўрганилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
500
Профессионал таълимда кадрлар тайёрлаш тизимида махсус фанларни
ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки ихтисосликка оид билим, хатти
-
ҳаракат
усуллари (кўникма ва малакалар) ҳамда шахсий фазилатлар асосан махсус
фанларни ўрганиш жараёнида шаклланади. Бундан махсус фанлар мазмунини
ўзлаштирилиши билан профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг
маданий
-
техник тайёргарлик даражаси бевосита боғлиқлиги келиб чиқади. Бу
боғлиқлик энг аввало “ихтисос”, “касб”, “ҳунар”, “мутахассислик”, “касбий” каби
тушунча ҳамда атамалар моҳиятини аниқлаб олиш заруриятини кўрсатади [10].
“Касб” тушунчасини
“ихтисослик”, “малака” ва “лавозим” тушунчаларидан
фарқлаш керак. Касб –
бу инсон ўз жисмоний ва маънавий кучлари, шунингдек,
билимлари ва ақлий қобилиятларини рўёбга чиқарадиган жамият учун аҳамиятли
ҳамда
меҳнат тақсимоти туфайли муайян чегаралар билан ажратилган соҳа [5, б.
23-
24]. Малака муайян меҳнат тури учун тайёрлик даражаси, ихтисослик муайян
касб доирасида амалга ошириладиган меҳнат тури, яъни маълум бир касбий
йўналишда бажариладиган иш
-
фаолият, лавозим еса маълум хизмат
вазифаларининг бажарилишини талаб қилувчи иш ўрнидир.
В.А. Скакуннинг фикрича “... малакали мутахассис (ишчи) лар тайёрлаш
мазмунининг умумий структурасида умумтехника фанлари ва махсус фанлар
асосий ўринни эгаллайди ва малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини кўп
жиҳатдан белгилаб беради. Бу фанлар, бир томондан умумтаълим фанлари билан,
иккинчи томондан эса ишлаб чиқариш таълими билан чамбарчас боғлиқ бўлади ва
улар диалектик бирликда туради. Бу ҳол умумтехника ва махсус фанлар
мазмунини талабаларнинг умумтаълим доирасидаги билимларига асосланадиган,
бу билимларини кенгайтирадиган, шу билан бирга ишлаб чиқариш таълими учун
асос бўладиган ва шу ишлаб чиқариш таълими билан бойитадиган қилиб тузишни
талаб этади [14].
Умумтехника фанлари ва махсус фанларнинг асосий қоидаси уларни
ўрганишнинг шакл ҳамда методларига нисбатан алоҳида талаблар қўяди. Бу ерда
ўзига хослик шундан иборатки, умумтехника фанлари ва махсус фанларни
ўрганишда умумтаълим фанларини ўрганишда татбиқ этилган шакл ҳамда
методлардан фойдаланиш зарур. Бошқа томондан эса уларнинг катта амалий
аҳамиятини ишлаб чиқариш таълимига ўтиш учун “эшик” эканлигини назарда
тутган ҳолда ишлаб чиқариш таълими учун хос бўлган методлар ва методик
усуллардан кенг кўламда фойдаланиш лозим” [9; 3
-4-
б.].
Махсус фанларни ўрганишда кўпроқ амалийлик юқори бўлганлиги, ишлаб
чиқаришга яқинроқ ҳисобланганлиги сабабли ўзига хослиги умумтаълим
фанларидан яққол фарқли эканлигини кўрсатади. Ўқув режасидаги махсус фанлар
ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, фан дастурларини оддийдан мураккабга қараб
тузиш,
ўқитишнинг самарали методларини танлаш, ўқув мақсадларини белгилаш
талабаларнинг муайян касб бўйича билим ва кўникмаларини ҳосил қилишда
муҳим аҳамиятга эгадир. Биз томондан махсус фанларни ўқитиш методикасига
доир ўтказилган изланишлар натижасида талабаларда касбий билим ва
кўникмаларни шакллантиришда модулли ўқитиш тизими яхши самара бериши
аниқланди.
Модулли ўқитишда махсус фан таркибидаги модуллар орасидаги
узвийликни
таъминлашга,
ўқитишни
жадаллаштиришга,
талабаларнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
501
ўзлаштиришини мунтазам назорат қилишга ва баҳолашга, қизиқтириш асосида
амалий фаолиятга ўргатишга ва ўқув материалини босқичма
-
босқич ўқитиш
орқали фанни самарали ўзлаштиришга эришиш мумкинлиги аниқланди [15].
Махсус фанларни ўқитишда кўрсатмалиликдан фойдаланиш, умумий таълим
фанларини ўқитишдагига нисбатан муайян хусусиятларга эга. Бу хусусиятлар
умумтаълим фанлари мазмунининг ўзига хос хусусиятлари ва уларни ўрганиш
методикаси билан боғлиқ. Агар, умумтаълим фанларини ўрганишда
кўрсатмалилик тартиби асосий ғояни яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам берса, махсус
фанларни ўқитишда, жиҳоз ёки асбобнинг тузилиши ва ишлаш тамойили,
технологик жараёнларини ва ишчи органларининг ўзаро ҳаракатини ўрганиш
талаб этилади.[5]
Махсус фанларни ўрганишда кўпроқ амалийлик юқори бўлганлиги, ишлаб
чиқаришга яқинроқ ҳисобланганлиги умумтаълим фанларидан фарқли
эканлигини кўрсатади. Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари махсус фанлар билан
ўзаро боғлиқ ҳолда олиб борилади. Махсус фанларни ўрганишда кўпроқ
амалийлик юқори бўлганлиги, ҳамда ишлаб чиқаришга яқинроқ ҳисобланганлиги
умумтаълим фанларидан яққол фарқли эканлигини кўрсатди. Махсус фанларни
ўқитиш услубларини танлашда ўқув мақсадларини белгилаш ўзига хосликни
талаб этади. Талабаларни касб
-
ҳунарга ўргатишда махсус фанлар бутунлигича шу
касб хусусиятига мос бўлиши билан бирга ўқув материали мазмунида муайян касб
бўйича махсус фанга тегишли фаолият турлари тўлиқ ёритилиши зарур.
Махсус фанларни ўқитиш ўзининг кўпгина белгилари, яъни мазмуни, мақсад
ва вазифалари, методлари, воситалари, ташкил этилиши, ўтказилиш жойи,
жиҳозланиши, шакллари, тузилиши, ажратиладиган вақти билан ҳам умумтаълим
фанларидан кескин фарқ қилади.
Хулоса қилиб айтганда, махсус фанлар касбий тайёргарликнинг асоси
ҳисобланиб, тизимли
-
интегратив ёндашув ҳамда унга мос ўқитиш, ўрганиш
методикасини талаб этади. Бу жараёнда ўзлаштирилган билим, хатти
-
ҳаракат
усуллари ва шахсий фазилатлар амалиётда қўлланилиб сайқалланади ва касбий
маданият даражасигача такомиллаштирилиши кўзда тутилади.
Профессионал таълим муассасаларида махсус фанларни ўқитиш жараёнини
танқидий таҳлил қилиш талабаларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини
шакллантириш жараёнига таъсир қилувчи қатор омилларни аниқлаштириб
олишга имкон берди. Булар, ижтимоий буюртма, таълим муассасасининг моддий
-
техник ва методик таъминоти ҳамда ўқув жараёнини ташкил этиш каби
омиллардир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Ўзб
e
ки
c
т
o
н
Pec
публик
ac
и П
pe
зид
e
нтининг 2019 йил 6
ce
нтяб
p
д
a
ги
“П
po
ф
ecc
и
o
н
a
л т
a
ълим тизимини ян
a
д
a
т
a
к
o
милл
a
шти
p
ишг
a
д
o
и
p
қўшимч
a
ч
opa-
т
a
дби
p
л
ap
тўғ
p
и
c
ид
a
”ги ПФ
-5812 co
н Ф
ap
м
o
ни.
www.lex.uz.
2.
O.A.A
бдуқудду
co
в, К
ac
б т
a
ълими ўқитувчил
ap
ини т
a
йё
p
л
a
шг
a
инт
e
г
pa
тив
ёнд
a
шув. –
Т.: Ф
a
н, 2005,
-
157 б.
3.
A
в
a
зб
oe
в
A
.И.
Co
в
ep
ш
e
н
c
тв
o
в
a
ни
e
п
o
дг
o
т
o
вки учит
e
л
e
й т
p
уд
o
в
o
г
o
и
п
po
ф
ecc
и
o
н
a
льн
o
г
o o
буч
e
ния н
a oc
н
o
в
e
инт
e
г
pa
ции
co
д
ep
ж
a
ния уч
e
бных
п
pe
дм
e
т
o
в.:
A
вт
ope
ф. ди
cc.
кaнд. пeд. нaук.
-
Т.: 2001.
-21 c.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
502
4.
C.Ю.Aшуpoвa, Eнгил caнoaт йўнaлишлapи бўйичa кичик мутaхaccиcлap
тaйёpлaшдa мaхcуc фaнлapни мoдулли ўқитишнинг илмий
-
уcлубий acocлapи: Диc.
… пeд. фaн. нoм.
-
Тoшкeнт: 2005.
-
137 б.
5.
Бaтишeв C.Я. Учeбник для cтудeнтoв, oбучaющихcя пo пeдaгoгичecким
cпeциaльнocтям
и
нaпpaвлeниям.
М.:
Accoциaция
«Пpoфeccиoнaльнoe
oбpaзoвaниe», 1997. —
512 c.
6.
Бeляeвa A.П. Дидaктичecкиe пpинципы пpoфeccиoнaльнoй пoдгoтoвки в
пpoфтeхучилищaх.
-
М.: Выcш.шк., 1991.
-208 c.
7.
Кaтхaнoв К.Н. Пeдaгoгичecкиe ocнoвы пpoизвoдитeльнoгo тpудa.
-
М.: Выcш.
шк., 1997.
-359 c.
8.
Миpcaидoв К.Ж. Фopмиpoвaниe пpoфeccиoнaльных умeний в пpoцecce
пoдгoтoвки мeхaнизaтopoв хлoпкoceющeй зoны: Aвтopeф. диc. … кaнд. Пeд. нaук. –
М.: 1974.
-
10 б.
9.
Муcaeвa
Н.Н.Тeхнoлoгии мoдульнoгo oбучeния в пpoфeccиoнaльнoй
пoдгoтoвкe млaдших cпeциaлиcтoв: Диc. ... кaнд. пeд. нaук.
-
Бухopo: БТИПЛП, 2006.
–
145 c.
10.
Н.A.Муcлимoв, Кacб тaълими ўқитувчиcини кacбий шaкллaнтиpишнинг
нaзapий
-
мeтoдик acocлapи: Пeд. фaн.
дoкт. .. диc.
-
Т.: ЎМКҲТТКМO вa УҚТИ, 2007.
-
349 б.
11.
O.М.Муcуpмoнoвa, A.Х.Aбдуллaeв, М.Т.Aҳмeдoвa, Ўқув ишлaб чиқapиш
тaълими.
-
Т.: Хaлқ мepocи, 2004.
-
144 б.
12.
Нoвикoв A.M. Пpoцecc и мeтoды фopмиpoвaния тpудoвых умeний.
-
М.:
Выcш.шк., 1986.
-288 c.
13.
Oтaбaeв И.A. Мeтoды и фopмы пpoизвoдcтвeннoгo oбучeния// Нaукa,
тeхникa и oбpaзoвaниe. –
Мocквa, 2016. №10(28). –
C.84-85.
14.
Cкaкун В.A. Пpoвeдeниe и aнaлиз уpoкoв пo cпeциaльным и
oбщeтeхничecким пpeдмeтaм.
-
М.: Выcшaя шкoлa, 1984.
- c.
15.
A.P.Хoджaбaeв, Ш.У.Қocимoв, Aмaлий кacбий тaълимни тaшкил қилиш вa
ўткaзиш мeтoдикacи.
-
Т.: ЎМКҲТТКМO вa УҚТИ, 2007.
-
150 б.
16.
A.P.Хoджaбaeв, И.A.Ҳуcaнoв, Кacбий тaълим мeтoдoлoгияcи. Т.: “Фaн вa
тeхнoлoгия”, 2007.
-
41, 192 б.
17.
Ў.Д.Хидиpoв, Миpcaидoв К.Ж., Чopиeв Қ.P. Ишлaб чиқapиш тaълими.
-
Т.:
Ўқитувчи, 2002.
-
104 б.
18.
Эpгaнoвa Н.E. Ocнoвы мeтoдики пpoфeccиoнaльнoгo oбучeния.
-
Eкaтepинбуpг: Изд
-
вo Уpaл, пpoф.
-
пeд. ун
-
тa, 1999.
-138 c.
