Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role of telemedicine in the field of qualified medical
services
Faringiz YUSUPOVA
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 25 July 2023
Available online
15 August 2023
This article provides an overview of global medical law and
the field of health. It examines the historical origins of the
industry and the factors that contribute to its modern evolution.
In addition, the article briefly discusses the nature and
importance of international law and the contribution of
international organizations to the codification of global health
law. The role of the World Health Organization (WHO) in the
modern development of international law will be considered in
connection with examples of legislation
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp400-406
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
International Health Law,
International Health
Regulations,
International Organizations,
International Relations,
reproductive technologies,
legal regulation,
telemedicine.
Малакали
тиббий
хизмат
кўрсатиш
соҳасида
телетиббиётнинг ўрни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Халқаро соғлиқни сақлаш
ҳуқуқи
,
Халқаро соғлиқни сақлаш
қоидалари
,
халқаро ташкилотлар,
халқаро муносабатлар,
телетиббиёт.
ушбу мақолада глобал тиббиёт ҳуқуқи
ва соғлиқни
сақлаш соҳаси ҳақида умумий маълумот берилади. Бундан
ташқари, мақолада халқаро ҳуқуқнинг моҳияти ва
аҳамияти ҳамда халқаро ташкилотларнинг глобал
соғлиқни сақлаш қонунини кодификациялашга қўшган
ҳиссаси қисқача кўриб чиқилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилотининг (ЖССТ) халқаро ҳуқуқнинг замонавий
ривожланишидаги роли қонун ижодкорлиги мисоллари
билан боғлиқ ҳолда кўриб чиқилади
1
Lecturer, Department of International Law and Human Rights, Tashkent State University of Law.
E-mail: Faringiz002@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
401
Роль телемедицины в сфере квалифицированных
медицинских услуг
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
международное право
здравоохранения,
международные медико
-
санитарные правила,
международные
организации,
международные
отношения,
вспомогательные
репродуктивные
технологии,
правовое регулирование,
телемедицина
.
В этой статье дается обзор мирового медицинского
права и области здравоохранения. В ней исследуются
исторические корни отрасли и факторы, способствующие
ее современному развитию. Кроме того, в статье кратко
обсуждается природа и важность международного права, а
также вклад международных организаций
в кодификацию
глобального права здравоохранения. Роль Всемирной
организации здравоохранения (ВОЗ) в современном
развитии международного права будет рассмотрена в
связи с примерами законодательства.
Ҳозирги
пайтда
телетиббиёт
хизматларини
кўрсатишда
ижтимоий
муносабатларнинг аҳамияти ва характерини ҳисобга олган ҳолда ахборот
коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда, шу муносабат билан ушбу
тизимни ҳуқуқий тартибга солишга зарурат туғилмоқда. Шу билан бирга, телетиббиёт
хизматларини кўрсатишда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш
таҳлили телетиббиёт хизматларини кўрсатишда пайдо бўладиган муаммоларни
аниқлашга ёрдам беради.
Р.Н.
Амонов таъкидлаб ўтганидек, “мамлакатимизнинг мустаҳкам ва
барқарор соғлиқни сақлаш тизмини малакали шифокорлар, замонавий тиббиёт
ускуналари ва ахборот технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Барча соҳалар
каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам ахборот коммуникация технологияларини
қўллаш
натижасида самарадорлик, барқарорлик, тезкорлик ва аниқлик
сингари
сифатларга эришиш мумкинлигини жаҳон тажрибаси кўрсатмоқда”.
Малакали тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида жаҳонинг илғор давлатларида
йўлга қўйилган янги иш услублари ва соғлиқни сақлаш соҳасига жорий қилинган
инновацион технологиялар орасида бемор ҳуқуқларини
таъминлашда
телетиббиёт институтини алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим.
Ахборот телекомуникация ривожланиш даврида телетиббиёт хизматларини
жорий қилиш масалалари, янги беморлар билан ишлаш услуби Ўзбекистон
тиббиёти учун жуда долзарб эканлиги пандемия шароитида фуқаролардаги
касаллик аломатлари, уларни даволаш жараёнида яққол намоён бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги ПҚ–
5124-
сон
қарори билан 2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган илмий
-
амалий тиббиёт
марказлари филиалларини ташкил этиш ва уларда диагностика ва даволашнинг
замонавий усулларини жорий этиш ва юқори сифатли тиббий хизматларни
кўрсатиш, шу жумладан, телетиббиётни жорий этиш ва ривожлантириш
масалалари белгилаб берилган бўлса
-
да, афсуски, махсус норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
билан телетиббиёт соҳасини, унинг асосий йўналишлари, ташкил
қилиш тартиб
-
тамойиллари белгилаб берилмади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
402
Президентимиз томонидан 2020 йил 6 ноябрда соғлиқни сақлаш
масалаларига бағишланган видеоселекторда 17 та ихтисослашган тиббиёт
марказини ҳудудий шифохоналар билан боғлаш, телетиббиёт орқали тажриба
алмашинувни ривожлантириш, касалликлар тури ва динамикасидан келиб чиқиб,
жойларда ихтисослашган марказнинг минтақавий филиалларини ташкил этиш
муҳимлигини таъкидлади.
Ушбу топшириқлар бежизга берилгани йўқ. Бунинг негизида фуқароларни
малакали тиббий хизмат билан таъминлаш масалалари ётибди. Мазкур янги тиббиёт
соҳасини COVID
-
19 пандемияси жараёнидаги ижобий жиҳатлари ушбу институт
жорий қилинган Ғарб давлатлари олимларининг тадқиқотларида ҳам кўрсатиб
берилган ҳолда, уни такомиллаштириш, қамровини кенгайтириш масалалари таҳлил
қилинган. Жумладан, ушбу институтнинг COVID
-
19 пандемияси жараёнидаги ижобий
тарафлари, лицензиялаш, унинг тузилиши, ушбу хизматлар учун ҳақ тўлаш
масалалари Portnoy
J., Waller M., Elliott., Calton B., Abedini N., Fratkin M., Hollander J.E,
Carr
B.G. ва бошқаларнинг тадқиқотларида ўрганилган.
M.Zaliauskaite қайд этганидек, “технологияларларнинг жадал ривожланиши
соғлиқни сақлаш соҳасига катта ҳисса қўшди. Фақатгина ташҳис кўйиш ва сифатда
эмас, балки беморларни умумий парваришлашда ҳам сезиларли ўзгаришлар юз
берди. Тиббиётдаги технологиялар ривожланишда давом этаётган ва улар
беморнинг ўзгарувчан роли ва унинг ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли,
тегишли ҳуқуқий воситалар яратилиши ва соғлиқни сақлашни бошқарадиган янги
усулларга мослаштирилиши керак”.
2019
–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини
ривожлантириш Концепциясида соҳада миллий қонунчиликни такомиллаштириш,
тиббиёт соҳасида замонавий бошқарув тизими ва ҳудудларда “кластер” моделини
шакллантириш, молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш, тиббий
ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, хусусий тиббиёт,
тиббиёт фанини ривожлантириш ҳамда электрон соғлиқни сақлаш тизимини кенг
жорий этиш каби устувор вазифалар этиб белгиланган.
Бугунги кунда мамлакатимизда электрон соғлиқни сақлаш соҳасида ягона
стандартлар мавжуд эмас, тиббий хизматларнинг интеграциясини ва самарали
бошқарилишини таъминлайдиган замонавий дастурий маҳсулотлар жорий
этилмаган, мавжуд ахборот тизимлари ва технологиялари тарқоқ кўринишга эга
ва тор йўналишларга мўлжаланганлигини қайд этиш зарур.
Р.Н.
Амонов фикрига кўра, фуқаро ўз соғлиғининг ҳолати тўғрисида тўғри
маълумот, шу жумладан, текшириш натижалари, қандай касаллик билан
оғриганлиги, қандай ташҳис қўйилганлиги, касалликнинг бундан буён қандай
кечишига оид тахминлар, даволаш усуллари, хавф
-
хатар, тиббий аралашувнинг
эҳтимолий
турлари ва уларнинг оқибатлари, амалга оширилган даволашнинг
натижалари тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқини ҳам таъминлашнинг
электрон платформаларини ишлаб қилиш , ягона электрон тиббий карталарга
асосланган ахборот тизимларини жорий қилиш зарур.
Соғлиқни
сақлаш ахборот тизимларини ташкил этиш муаммоси электрон
тиббиёт билан шуғуланаётган барча мамлакатлар муаммоси ҳисобланади. Масалан,
Буюк Британия 2002 йилдан бошлаб IT (шaхсий маълумотларни электрон қайд этиш
тизими яратилган. Биринчи қадам сифатида беморларнинг резюмеларини яратиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
403
(Summary Care Records) унда беморларнинг соғлиғи ҳақидаги маҳлумотлар электрон
ёзув орқали шаклантириш. Ушбу тизимнинг вазифаси тиббиёт ҳодимлари зарур
бўлганда бемор ҳақидаги маълумотларини исталган вақтда, исталган жойда тезкор
олишлари учун кўмак беради. Ушбу соҳани қонунлаштиришнинг асосий тенденцияси
беморларга ўзларининг соғликлари ҳақидаги маълумотларини электрон олиш,
бошқариш ҳуқуқини бераиди.
2015 йил 1 январдан бошлаб Европада янги тиббий дастур ишга
туширилган, унга асосан шифокорлар ва уларнинг беморлари электрон касаллик
варақаси билан ишлашни бошлашган бу уларга телетиббиёт соҳаси
ривожланишига жуда катта ёрдам берган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тиббиёт соҳасида аҳоли учун қуйидаги чора
-
тадбирларни киритиш вақти келди деб ўйлаймиз:
биринчидан,
тиббий хизмат кўрсатиш ва тиббий муассасалар тўғрисида
маълумотлар олишнинг электрон платформасини яратиш;
иккинчидан,
шифокорларнинг малакаси ва иш тажрибаси, қабул вақти
“электрон навбат” тўғрисида маълумот олиш, шу жумладан, узоқ масофадан туриб
навбат олиш тизимини жорий қилиш;
“электрон соғлиқни сақлаш” тизимини дастлаб аҳоли учун қулайлик яратиш
мақсадида мобиль иловалар орқали ташкил қилиш зарур. Ушбу мобиль иловада
шифокорларни соҳавий йўналишлари бўйича рўйхати, иш манзиллари, уларнинг
малакаси, иш стажи, қабул вақти
ҳақида
ахборот олиш, шунингдек, “электрон
навбат”, шу жумладан, масофадан навбатни банд қилиб қўйиш имкониятини
ташкил этишга, кўрсатиладиган хизматлар сифатини, шу жумладан
тиббиёт
ходимлари фаолиятини баҳолаш; онлайн
-
консультатциялар бериш масалалари
жорий қилиниши зарур.
Қонун
ҳужжатларига “Соғлиқни сақлаш ягона электрон базаси”га оид
моддалар киритиш, унда ягона тизимга кирувчи маълумотлар рўйхатини, тиббий
хизмат кўрсатувчи муассасалар ва шахслар рўйхати, шунингдек тиббий хизматдан
фойдаланувчи шахсларнинг тиббий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ва тиббий
ҳужжатлар, дори
-
дармонлар ва тиббий жиҳозлардан фойдаланиши, электрон база
маълумот тақдим этувчилар ва фойдаланувчилар тўғрисидаги нормаларни ифода
этиши, шунингдек “Соғлиқни сақлаш ягона электрон базасидан фойдаланиш
тартиби”ни Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш таклиф
этилади.
Буларнинг барчаси рақамли технологияларни ривожлантириш шароитига
мос келувчи ва улардан самарали фойдаланган ҳолда фуқароларнинг соғлиққа
бўлган ҳуқуқларини кенгроқ таъминлашга хизмат қилади.
Ҳозирги
даврда ахборот
-
коммуникация технологияларни ривожланиши
тиббиётда кўплаб ҳуқуқий масалаларини ўз ичига олади, улар ўз ичига
телетиббиёт технологиялардан фойдаланишнинг ҳуқуқий тартибга солиш,
шунингдек
телетиббиёт
субъектларининг
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш.
Телетиббиёт муносабатларини ривожланишнинг яна бир муҳим масалаларидан
бири телетиббиётни беморларнинг шахсга доир маълумотларини бепул, хавфсиз
ва қонуний алмашинувни таъминлашдан иборатдир. Ушбу муаммонинг ҳуқуқий
томони икки асосий вазифадан иборат: соғлиқни сақлаш тизимида ахборот
тизимларини ташкил этиш ва
телетиббиёт технологияларининг ўзига хос
хусусиятларини хисобга олган ҳолда
ҳуқуқий тизимни такомиллаштириш. Иккала
вазифа ҳам тизимли ва мувофиқлаштирилган ечимга муҳтож.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
404
Телетиббиётда шахсга доир маълумотларни тартибга солиш кўплаб
ривожланиб бораётган мамлакатларда тан олинган. Бироқ бутун дунё бўйлаб кучга
кирган шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги 2018 йил 25 майда
Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган “Янги Европа регламенти”да ҳам
шахсга доир маълумотларнинг ҳимояси бўйича якуний ечим топилмаган.
Шахсга
доир
маълумотларга
оид
қонунчиликни
телетиббиёт
муносабатларид тартибга солишнинг
муаммоли жиҳатлари мавжуд, улар: шахсга
доир маълумотларни қайта ишлашга розилик бериш, телетиббиёт фаолияти
билан шуғуланаётган субъектларга тегишли маълумотларни қайта ишлаш базаси
мавжуд эмаслиги, қайта ишланадиган ахборот тизимлари хавфсизлиги
таъминланмаганлиги билан яққол намаён бўлди.
Шахсга доир маълумотларни қайта ишлашда розилик олишга доир масала
энг муаммоли масалалардан бири ҳисобланади, бунга асосий сабаб телетиббиётда
асосан инсонларнинг соғлиғига доир маълумотлар
сақланади ва уларнинг
розилиги ёзма тарзда бўлиши лозимлиги сабабли қийинчилик туғдиради.
Европа Парламенти ва Кенгашининг 1995 йилги 24 октябрдаги 95/46/ЕС
“Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш” ҳақидаги директивасига асосан
шахсга доир маълумотларни фуқаролардан
олишда ёзма шакл эмас,
балки аниқ
розилик ифодаси бўлиши лозимлиги кўрсатилган.
Е.
Мантовани, Р.
Қуиннларнинг
фикрига кўра, саломатликка доир шахсга
доир маълумотларни сақлашда шахснинг розилигини олиш расмий жиҳатдан жуда
кўп ноқулайликларни олиб келади, асосан бу телетиббиёт соҳасини амалга
оширишда яққол номоён бўлади.
Шахсга доир маълумотларни сақлашга доир мамлакатлар тажрибасига
эътибор қаратсак, Россия қонунчилигига асосан фуқароларнинг соғлигига доир
маълумотларни сақлашда ва қайта ишлашда жуда кўп қийинчиликлар мавжуд улар:
–
шахсга доир маълумотларни сақлашда ва қайта ишлашда шахснинг
розилик хати бўлиши лозимлиги;
–
розилик хати ёзма равишда бўлиши лозимлиги;
–
шахсга доир маълумотларнинг реквизитларини кўрсатиш;
–
“Шахсга доир маълумотларга тўғрисида”ги Федерал Қонуннинг мажбурий
эканлиги.
“Электрон имзо тўғрисида”ги Федерал Қонунга асосан розилик хати
электрон ҳужжат орқали ҳам берилиши мумкинлиги кўзда тутилган. Бу эса
масофадан турган ҳолатда электрон имзодан фойдаланиб, шахс ўз розилишгини
бериши мумкин эканлигини англатади.
“Шахсга доир маълумотлар” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг
21-
моддасига асосан
субъект шахсга доир маълумотларга ишлов
бериш учун розиликни унинг олинганлиги фактини тасдиқлаш имконини берувчи
ҳар
қандай шакли кўзда тутилган. Ундан ташқари шахсга доир махсус
маълумотларга ишлов бериш учун субъектнинг ёзма шаклдаги, шу жумладан,
электрон ҳужжат тарзидаги розилиги керак эканлиги кўзда тутилган.
Мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилига асосан шуни таъкидлаш жоизки,
телетиббиёт орқали шахсга доир маълумотларни юбориш, қайта ишлаш жуда кўп
қийинчиликларга
олиб келмоқда, ушбу қийинчиликларнинг ечими сифатида
телетиббиёт соҳасида шахсга доир маълумотларни тарқатиш, ишлов беришда
шахснинг ёзма розилигини олиш жуда катта тўсиқларга олиб келмоқда, шу боис,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
405
ушбу маълумотларни юборишда ёзма розиликни олиб ташлаш мақсадга мувофиқ
бўлар эди, бемор шифокор ҳузурига ўзининг қандайдир касаллигига ечим топиш
учун мурожаат қилади, шифокорнинг вазифаси унга биринчи ёрдам кўрсатиш ва
бунда телетиббиёт орқали шахсга, яъни
беморга тегишли маълумотлар билан
танишиб чиқиши унга ушбу беморга тўғри ташҳис қуйишга ёрдам беради.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, телетиббиёт технологияларини
ривожлантириш ва шахсга доир маълумотлар қонуний жиҳатдан тартибга
солиниши лозим.
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Амонов Р.Н. Ягона электрон тиббий карта ахборот тизини жорий этиш
афзаликлари ва муаммолар //Science and Education.
-2020.T.1.-
№,2.
2. Portnoy J., Waller M., Elliott T. Telemedicine in the Era of Covid-19// The Journal
of Allegy and Clinical Immunology: In Practice.-2020.-T.8.-
№5.
-
С
.1489-1491
3. Calton B., Abedini N., Fratkin M.Telemedicine in the time of
coronavirus//Journal of Pain anf Symptom Management.-2020
4. Hollander J.E, Carr B.G Virtually perfect? Telemedicine for Covid-2019// New
England Journal of Medicine-2020.-T.382-
№.18.
-C.1679-1681.
5. M.ZaliauskaiteRole of ruler or intruder?
Patient’s right to autonomy in the age of
innovation and technologies// AI&SOCIETY.2020.-C.1-11
6. 2019-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш
тизимини
ривожлантириш
КОНЦЕПЦИЯСИ
https://nrm.uz/contentf?doc=571128_&products=1_vse_zakonodatelstvo_uzbekistana
http://systems.digital.nhs.u
k/scr (дата обращения: 16.08.2016)
7. Boblcheff,C. Chaney, T/& Gollier, C. (2016). Analesis of Systemic Risck In the
Insurance
Industry
The
GenevaRiskandInsuranceReview.
41(1),73-106.
Doi.10.1057/grir.2016.1.http://systems.digital.nhs.uk/scr
(дата
обращения:
16.08.2016)
8. Boblcheff,C. Chaney, T/& Gollier, C. (2016). Analesis of Systemic Risck In the
Insurance
Industry
The
GenevaRiskandInsuranceReview.
41(1),73-106.
Doi.10.1057/grir.2016.1
9.
Федеральный закон от 06.04.2011 № 63
-
ФЗ «Об электронной подписи»
//
СЗ РФ. 2011. № 15. Ст. 2036.
10.
Ўзбекистон Республикасининг қонуни Шахсга доир маълумотлар
тўғрисида(қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й.,
03/19/547/3363-
сон;
15.01.2021
й.,
03/21/666/0032
-
сон;
қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375
-
сон)
11. Article 29 Data Protection Working Party. Opinion 15/2011 on the definition of
consent.
Р.
25
//
http://ec.europa.eu/justice/policies/privacy/docs/wp
-
docs/2011/wp187_en.pdf (дата обращения: 16.08.2016).
12. Mantovani E., Quinn P. mHealth and data protection
—
the letter and the spirit
of consent legal requirements // International Review of Law, Computers & Technology.
Volume 28. 2014. Issue 2. P. 222.
13.
Федеральный закон от 27.07.2006 № 152
-
ФЗ «О персональных данных» //
СЗ РФ. 2006, № 31 (1 ч.). Ст
. 3451 (
далее
—
ФЗ
«О
персональных
данных»).
Article 29
Data Protection Working Party. Opinion 15/2011 on the definition of consent.
Р
. 25 //
http://ec.europa.eu/justice/policies/privacy/docs/wp-docs/2011/wp187_en.pdf (
дата
обращения
: 16.08.2016).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
406
14. Mantovani E., Quinn P. mHealth and data protection
—
the letter and the spirit
of consent legal requirements // International Review of Law, Computers & Technology.
Volume 28. 2014. Issue 2. P. 222.
15.
Федеральный закон от 27.07.2006 № 152
-
ФЗ «О персональных данных» //
СЗ РФ. 2006, № 31 (1 ч.). Ст. 3451 (далее
—
ФЗ «О персональных данных»).
