Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The importance of information culture in global processes
Nodirbek KODIROV
1
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 August 2023
Accepted 25 August 2023
Available online
15 September 2023
The article analyzes the features of the formation of
information culture in the context of globalization. This is also
due to the importance of forming an information culture among
young people in modern global processes.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp204-211
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
information,
intellectual potential,
politics,
communication,
radicalism,
liberalism,
informational
discrimination,
social phenomenon.
Глобалл жараёнларида ахборот маданиятининг аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ахборот,
интеллектуал салоҳият,
сиёсий,
коммуникация,
радикализм,
либерализм,
ахборот айрибошлаш,
ижтимоий феномен.
Мақолада
глобаллашув
шароитида
ахборот
маданиятини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари
таҳлил этилган. Шунингдек, бугунги глобалл жараёнларда
ёшларда
ахборот
маданиятни
шакллантиришнинг
муҳимлиги асослаб берилган.
1
Lecturer, PhD, Namangan State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
205
Важность информационной культуры в глобальных
процессах
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
информация,
интеллектуальный
потенциал,
политика,
коммуникация,
радикализм,
либерализм,
информационная
дискриминация,
социальное явление.
В статье анализируются особенности формирования
информационной культуры в условиях глобализации.
Это также обусловлено важностью формирования
информационной культуры у молодежи в современных
глобальных процессах.
Дарҳақиқат, ҳозирги даврда ахборот маданиятининг нисбатан турғун
парадигмалари, мафкуравий постулатлари императивлиги билан инсоннинг
глобаллашув жараёнига кўникиш эффектини –
адаптация потенциалини
шакллантириш имкониятлари ўртасидаги узилишларни бартараф қилишнинг
зарурияти ва аҳамияти аниқ кўзга ташланмоқда. Зеро, ахборот маданияти
инқирози кескинлашган шароитда инсоннинг манқуртлашуви, шахснинг
маргиналлашуви содир бўлмоқда.
Глобаллашув –
ёшлар орасида жиноятчиликнинг кучайиб боришига,
гиёҳвандлик иллати тарқалишига, тарихий меросга нигилистик муносабат
шаклланишига, ғайриахлоқий хулқ
-
атвор, хатти
-
ҳаракатлар,
“оммавий маданият”
эскалациясига, янги социал “инфекциялар”, “вируслар” эпидемиясига сабаб
бўлмоқда.
Бундай шароитда сиёсий устқурманинг муҳим элементи бўлган давлат бу
ҳодисалар
профилактикаси учун жамият аъзолари онгида девиант хулқ
-
атвор,
консерватив
-
конформистик стереотипларни бартараф қилишга адекват ҳуқуқий
механизмларини, педагогик
-
дидактик фаолиятнинг самарали техник
-
технологик
асосларини яратиши зарур. Айниқса, жамият ижтимоий назорат институтлари
тизимида “бешинчи ҳокимият” ҳисобланган жамоатчилик фикрида, ахборот
маданияти глобаллашувининг салбий оқибатларига холис муносабат ва баҳо ўз
аксини топиши керак.
Шу методологик тамойилга асосланиб айтганда, ахборот маданияти
глобаллашуви, муайян давлат ва халқаро миқёсда ижтимоий, иктисодий, сиёсий,
маданий муносабатлар тизими интеграцияси тенденцияларини, белгилаб
бермоқда. Яъни бу тенденцияларнинг умумий мақсади –
ҳар бир миллатнинг
тарихий ментал хусусиятларидан келиб чиқадиган демократик
-
ҳуқуқий давлат ва
фуқаролик жамияти асосларини қуришда халқаро ва давлатлараро фан
-
техника,
технология,
маданият,
ахборот
айрибошлаш
соҳаларида
ҳамкорликни
мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат бўлиб:
биринчидан
–
ахборот маданияти глобаллашуви, юқорида кўрсатилган
муносабатларни ривожлантиришнинг универсал тамойилларини, ҳуқуқий
асосларини,
маънавий
-
ахлоқий
нормаларини,
сиёсий
механизмларини
шакллантирмоқда
ва
халқаро
муносабатларни
интеграциялаштиришни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
206
ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилиш институционал тизими
структурасида функционал “меҳнат тақсимоти”ни дифференциаллаштириб,
кўламини кенгайтирмоқда;
иккинчидан,
турли миллатлар ва давлатларнинг ахборот маданияти
глобаллашувига мос
фан, техника, технология, интеллектуал салоҳият
ривожланишини халқаро муносабатлар тизимини интеграциялаштиришга ва
ахборот маданияти глобаллашувига мослаштириб ташкиллаштириш ва
бошқаришга интилиши, уларнинг ташкилий асослари
институционал тизими
ривожланишига боғлиқ бўлиб ўзаро муроса ва толерантлик тамойилларига амал
қилишни
тақозо қилади;
учинчидан
–
ахборот маданияти глобаллашувининг объектив шарт
-
шароитларини, субъектив омиллари тизимини мустаҳкамлаш, нафақат миллий
маънавий
қадриятлар
универсаллашувига,
балки
уларнинг
“сифат”
идентификациясига ҳам, унификациясига ҳам, дифференциялашувига ҳам сабаб
бўлиб, миллий ахборот маданиятининг турли соҳалардаги ижтимоий
муносабатлари глобаллашувида, бу умумий тамойилларнинг самарадорлик ва
ижобийлик эффектини оширади;
тўртинчидан,
ахборот маданияти глобаллашувининг ҳозирги тенденцияси
ва истиқболлари, нисбатан “майда” миллатлар, ривожланиш йўлига кирган
анъанавий “учинчи дунё” давлатларининг ахборот маданияти глобаллашуви
жараёнига мослашиш потенциали миллий индивидуаллигини, ўзлигини сақлаб
қолиши
ва жаҳон ҳамжамиятида муайян мавқега эга бўлиш ёки глобаллашув
оқибатида миллий қиёфасини йўқотиш эҳтимоллигини кучайтирмоқда деган
фикр кенг тарқалмоқда.
Бошқача қилиб айтганда, ҳозирги даврда ахборот маданияти соҳасида
халқаро муносабатлар коммуникацияси ва инфраструктураси ривожланиши шахс
ижтимоий
-
сиёсий мобиллигини кучайтириб, миллий идентификацияга салбий
таъсир ўтказаётганлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Ваҳоланки, глобал
ахборот маданияти ривожланишини миллатлар ментал қиёфасини ўзгартириш ва
ўзлигини йўқотиш сабаби эмас, аксинча, миллатлар ривожланишининг зарурий
шарт
-
шароити, имконияти сифатида қараш керак.
Умумлаштириб
айтганда,
ахборот
маданияти
интеграцияси
ва
глобаллашувининг жамият барқарор тараққиётига таъсир йўналишлари ва
имкониятлари:
биринчидан,
ахборот маданияти глобаллашувида ҳар қандай миллат ва
давлатнинг халқаро муносабатларидаги мавқеи ва мақоми, унинг жаҳон
ҳамжамияти
билан ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ҳамкорлик
эҳтиёжларини қондиришдан манфаатдорлигига;
иккинчидан,
тарихий шаклланган миллий ахборот маданиятининг
анъаналарини, маънавий меросини сақлашига, дунё халқлари тажрибаларини
ижодий ўзлаштирувчи ва ривожлантирувчи объектив шарт
-
шароитлар
потенциали ва субъектив омиллари етуклигига;
учинчидан,
ахборот маданияти глобаллашуви тенденциясининг объектив
характерини, заруриятини, ҳаракатлантирувчи мотивлари ва механизмларини,
истиқболлари ва имкониятларини, прогнозлаштириш ва моделлаштиришнинг
стратегик
вазифаларини белгилашга;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
207
тўртинчидан,
миллий ва умуминсоний, анъанавий ва замонавий қадриятлар
интеграциясини
глобал
ахборот
маданият
манфаатлари
билан
уйғунлаштиришнинг
конструктив
усулларини,
рационал
воситаларини,
инновацион педагогик
-
дидактик технологияларини яратишга;
бешинчидан,
ахборот маданияти интеграцияси ва глобаллашувини
демократик
-
гуманистик тамойиллар асосида ташкиллаштириш, бошқариш ва
назорат қилишда давлат ташкилотлари ва оммавий фуқаролик институтлари
фаолиятини уйғунлаштиришга боғлиқ бўлади.
Лекин ҳозиргача жамият тараққиёти тажрибалари, назарий жиҳатдан,
мафкуравий қарама қарши қутбли дунёнинг барҳам топиши натижасида вужудга
келган интеграциялашув ва глобаллашув жараёнлари, халқаро ижтимоий,
иқтисодий, сиёсий, маданий ҳаёт соҳаларида зиддиятларни бартараф қилиб,
умуминсоний цивилизацияни ташкил қилишга асос бўлади, деган ғоялар утопик
характерга эгалигини, аксинча, уларнинг янги форматларда кескинлашувини
кўрсатмоқда.
Дарҳақиқат, ХХ аср охири ХХI аср бошларида жаҳон цивилизациясининг янги
даври бошланиб, унинг ривожланишида бир
-
бирига зид икки тенденция ва
қонуният
намоён бўлмоқда, яъни
биринчиси
–
шаклланаётган янги глобал цивилизация дунёдаги турли
миллатлар, халқлар ва давлатларининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий,
мафкуравий “қиёфалари”, ментал хусусиятлари индивидаллигидан қатъи назар,
умуминсоний ижтимоий муносабатлар тизимини ташкиллаштирувчи, бошқарувчи
ва назорат қилувчи мутасадди халқаро сиёсий, оммавий ташкилотлар ва “халқ
дипломатияси” институти структураси таркиб топмоқда;
иккинчиси
–
глобал цивилизация йўналишлари ва структуравий
элементларининг ўзаро номутаноссиб ривожланиши, уларнинг ички зиддиятлари
кескинлашуви олдини олиш, оқибатларини бартараф қилишга, глобаллашувнинг
ноанъанавий салбий таъсир йўналишларига қаршилик кўрсатишда “маънавий
иммунитетни” шакллантириш миллий манфаатларни унификациялаштирувчи
глобал ҳуқуқий, маънавий
-
ахлоқий асосларни яратишни тақозо қилмоқда.
Зеро, бу ғояларни ва амалий тадбирларни глобал даражада ҳаётга жорий
қилиш
учун, умуминсоний эҳтиёж, мақсад ва манфаатлар умумийлигини англаш,
уларни гуманистик ахлоқий нормаларга, демократик тамойилларга мослигини
баҳолаш мезонларини аниқлаб, “глобаллашув жараёни тенденцияларини ҳар
томонлама ўрганиб, мамлакат манфаатларига, эҳтиёжларига мос прогрессив
қадриятларни
ўзлаштиришга ёрдам берадиган “эластик стратегия” механизмлари
ишлаб чиқиб, ҳар бир шахс, айниқса ёшларнинг ўз имкониятларини реал
воқеликка айлантириш учун шарт
-
шароит яратиш, уларнинг гуманистик
прагматизмини ва ҳозирги давр талабларига адекват бошқа фазилатларини
қўллаб
-
қувватлаш
зарур”[1].
Аксарият ҳолатларда ахборот маданияти глобаллашув жараёнида, унинг
айрим миллий хусусиятларини мутлақлаштириш натижасида тарихий меросга
консерватив
-
нигилистик ёндашув, умуминсоний интегратив
-
прогрессив маданият
шаклларига конформистик муносабатни намоён қилмоқда. Ваҳоланки,
цивилизациялар тараққиётининг объектив қонунияти ва натижаси бўлган
маданиятлар янгиланиши, айнан ахборот маданияти глобаллашув даражасида
кўзга ташланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
208
XXI асрда ахборот маданияти глобаллашуви, бир томондан, инсоният
ижтимоий
-
маънавий
тараққиётининг
стихияли,
утилитар
-
меркантил
ва
прагматик
-
позитив иқтисодий эҳтиёжларини, мақсадларини, манфаатларини
амалда намоён қилмоқда. Чунки ахборот маданияти глобаллашувига иқтисодий
детерминизм нуқтаи назаридан ёндашилса, унинг меҳнат унумдорлигини,
интенсивлигини ошириш имконияти, шарт
-
шароитини яхшилашнинг суъектив
омиллиги маълум бўлади.
Иккинчи томондан, ахборот маданиятига таҳдидлар кескинлашуви ва
глобаллашувига умуминсоний маънавий
-
ахлоқий қадриятлар инқирози асосий
сабаб бўлмоқда. Яъни жамиятда муайян ижтимоий қатламларнинг утилитар
-
меркантил манфаатларига мос сохта демократияни экспорт қилиш, “эркинликдан
эсанкираш” эйфорияси натижасида “маънавий эркинлик” ва “оммавий
маданият”ни ривожлантиришида, манқурт, “мутант” шахс типлари шаклланишида
намоён бўлмоқда.
Шунинг учун ҳам ҳозирги замон глобалистика назарияси билан
шуғулланаётган олимларнинг “глобал инқироз, биринчи навбатда, утилитар
-
прагматик ахлоқ нормалари ҳамда инсоннинг табиат ва бошқа кишилар билан
ўзаро муносабат шакллари инқирозидир. Бундай вазиятда билим (ҳақиқат) ва
ахлоқ (эзгулик)нинг ўзаро муносабатлари муаммосини янгича ечимини топишда
прогресс ва гуманизм ҳақида ўзгача тасаввурларни шакллантириш талаб
қилинади”[2], –
деган фикрида муайян ҳақиқатни кўрамиз.
Бу тасаввурларнинг генезисини, шакллантирувчи объектив шарт
-
шароитларини, субъектив омилларини ўрганиш, негатив глобаллашув
профилактикаси ва унинг салбий оқибатларини миллий, минтақавий ва жаҳон
миқёсида бартараф қилиш йўлларини, усул
-
воситаларини аниқлашда муҳим
назарий
-
методологик аҳамиятга эга. Зеро, ҳар қандай соҳадаги глобаллашув
жараёнининг салбий оқибатларини бартараф қилишдан кўра, олдини олишнинг
сиёсий, ғоявий
-
мафкуравий профилактик чора
-
тадбирларни қўллаш нисбатан
“арзон” ва қулайдир.
Бунда асосий масала, биз тадқиқ қилаётган мавзу доирасида, ахборот
маданияти таҳдидлар эскалациясининг миллий ва ҳудудий доиралардан чиқиб,
глобал характер касб этишини ва унга қарши кураш заруриятини англашдир.
Чунки ҳозирги даврда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий муносабатларнинг
интеграциялашиш ва универсаллашиш тенденцияси, инсонларнинг муайян
миллатга, ижтимоий табақага, демографик қатламга, диний конфессияга,
географик маконга мансублигини шартли ва нисбий қилиб қўймоқда.
Шунга кўра, умуман цивилизацияларга, хусусан ахборот маданиятига
таҳдидлар глобаллашуви сабабларини ҳам, салбий оқибатларини ҳам, конкрет
жамиятнинг маънавий
-
маданий ривожланиш даражаларидан қидириш керак.
Чунки бу омил ахборот маданияти мазмун
-
моҳиятида, унинг трансформацияси
усул
-
воситалари ва технологияси ривожланиш даражасида намоён бўлади. Яъни
улар жамият маънавий
-
маданий тараққиёт даражасига мос келади ва ахборот
маданияти субъектлари мақсадлари, манфатларининг (ҳатто, халқаро миқёсда)
бир
-
бирига мослашишига ёрдам беради.
Ахборот маданияти глобаллашувига таҳдидларни бартараф этишда
халқаро ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, мафкуравий муносабатлар
интеграциясининг зарурияти ва функционал аҳамияти:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
209
биринчидан,
ахборот маданиятининг миллий, минтақавий даражада
ривожланиш тенденцияларини, хусусиятларини, структуравий тузилиши ва
функционал йўналишларини ўзаро мослаштиришни ташкиллаштириш ва
бошқаришнинг халқаро институционал тизимини шакллантириш;
иккинчидан,
жамиятда ахборот маданияти глобаллашувига эҳтиёжини
қондириш учун ижимоий, иқтисодий, сиёсий маданий
-
ташкиллашган макон ва
адаптацион социал муҳит яратишга зарур объектив шарт
-
шароит ва субъектив
омилларнинг барқарор уйғунлигини таъминлаш;
учинчидан,
ахборот маданияти ривожланиши ва глобаллашувини
умуминсоний манфаатлар ва мақсадлар асосида демократиялаштириш,
инсонпарварлаштириш ва ижобий натижалари трансформация қилиш усул
-
воситалари, коммуникацияси ва технологиясини такомиллаштириш;
тўртинчидан,
ахборот маданияти глобаллашувининг ижтимоий, иқтисодий,
сиёсий, маданий муаммоларини ҳал этишда интернационализм ва толерантлик
тамойилларига асосланган халқаро ҳамкорликнинг “халқ дипломатияси”
имкониятларидан кенг фойдаланиш;
бешинчидан,
глобал ахборот маданиятини ривожлантиришнинг стратегик
вазифалари, постиндустриал
-
ахборотлашган жамиятларга хос халқаро ижтимоий
-
сиёсий муносабатларга интеграциялашнинг миллий моделларини яратиш
тажрибаларини ижодий ўзлаштиришдан иборат.
Бу вазифаларнинг комплекс
-
тизимли характери ва узлуксизлиги ижтимоий,
иқтисодий, сиёсий, маданий ҳаёт соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар
таркибий қисмига айлантирилиши билан самарадорлигини таъминлаши мумкин.
Чунки бу омиллар умуминсоният ҳаётига, ахборот маданиятига хавф солувчи
негатив ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳодисалар олдини олишга бевосита ёки
билвосита хизмат қилади.
Лекин шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, умуминсоний ахборот
маданияти майдонини ривожлантириш мақсади доирасида, миллий, минтақавий
ижтимоий
-
сиёсий муносабатлар интеграциялашуви, индивидуал мотивлари,
ҳаракатлантирувчи
механизмлари ва натижаларига кўра, салбий (ҳатто, реакцион)
характерга эга бўлиб, жамият глобал барқарор тараққиёти ва цивилизация
келажаги манфаатларига мос келмаслиги мумкин.
Шунинг учун давлатларнинг глобал ахборот маданияти майдонига
интеграциялашувини, халқаро ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий
ҳамкорликларининг
ривожланиш характери ва даражасини белгилайдиган мезон,
деб баҳолаш жоиз. Зеро,
цивилизациялар атрибути ва белгиси бўлган фан, техника,
технология, интеллектуал салоҳият тараққиётининг шахс маънавиятига “ахборот
босими” кучайиши, “оммавий маданият” таҳдиди эскалацияси жамият ижтимоий
-
сиёсий зиддиятларини кескинлаштириб, жаҳон ҳамжамиятини саросимага,
таҳликага солмоқда.
Бу эса, ўз навбатида, умуман цивилизациялар, хусусан
ахборот маданияти
тарихида йўл қўйилган хатоларни атрофилича таҳлил қилиб, унинг таъсир
йўналишларини ва оқибатларини объектив баҳолашнинг ижтимоий
-
сиёсий,
маънавий
-
ахлоқий ва ғоявий
-
назарий асосларини, мафкуравий усул
-
воситаларини
конкретлаштиришни тақозо қилмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
210
Айниқса, ахборот маданиятининг ҳам объекти, ҳам субъекти бўлган шахс
маънавий
-
ахлоқий қиёфасига ҳозирги глобаллашув жараёни таъсири натижасида,
унинг тарихий меросдан бегоналашуви ва маргиналлашуви, ижтимоий ҳаётга
конформистик муносабати шаклланмоқда. Хусусан, постиндустриал
-
ахборотлашган
жамият, унинг таъсир доирасини кенгайтириб, янги босқичга олиб чиқмоқда. Яъни
бир томондан, глобаллашувнинг салбий оқибатлари эскалацияси (яъни, глобал
трансформацияси), “оммавий маданият” таҳдиди кўламини кенгайтириб,
йўналишларини конкретлаштирмоқда. Иккинчи томондан, айнан шу жараён
цивилизация натижаларини келажак авлод учун сақлаб қолишнинг муқобил
назарияларини, моделларини, футурологик таълимотларини вужудга келтирмоқда.
Шунинг учун халқаро муносабатлар кескинлашаётган ҳозирги шароитда,
глобаллашув “цивилизациялар диалоги ва халқаро маданий алоқаларнинг янги
даражаси” [3] ёки “иқтисодиёт ва сиёсат ривожланишининг олий босқичи,
маданият ривожланишининг эса, бошланғич ҳолатидир” [4], деган таърифларни
ахборот маданиятига таъсир оқибатлари контекстида қарайдиган бўлсак, кўпроқ
ҳаётдан
ажралган декларатив характерга эгалиги намоён бўлади. Цивилизациялар
глобаллашув жараёнининг объектив характерини, умуминсоният тарихий
тараққиётининг мақсадга мувофиқлиги тамойилига кўра баҳолашда, унинг
демократик хусусияти ва гуманистик мазмуни детерминлаштирувчи омил
сифатида эътиборга олиниши керак.
Шу асосда ахборот маданиятига салбий таъсир эҳтимоллиги юқори бўлган
глобаллашув жараёнини, инсоният манфаатларига мос интегратив бошқариш
механизмларни яратишга доир жаҳон илмий жамоатчилиги олиб борилаётган
илмий изланишлар, ҳозирча, жиддий амалий натижалар бермаётган бўлса
-
да
“дунёда барча давлатлар ва халқларнинг манфаатларини кўзда тутувчи замонавий
дунёвий тартибни ўрнатиш зарур” [5], деган ғоя синергетика таълимотининг
ижтимоий мазмун
-
моҳиятини намоён қилади. Бу таълимот ахборотлашган
жамиятда дунё давлатлари, халқларининг ўзаро интеграциялашув жараёни ва
ижтимоий муносабатлари глобаллашувини рағбатлантирувчи илмий
-
назарий асос
ҳисобланади
.
Дарҳақиқат, ҳар бир онгли инсон, фақат ўзининг муайян ижтимоий
бирликка, демографик, этнографик гуруҳга, дунёқарашга эмас, балки глобал
ҳамжамиятга
ҳам мансублигини англаб, бутун инсониятнинг тақдири учун
масъулиятини ҳис қилиши ва амалий фаолияти билан цивилизациялашган
ахборот жамиятига аъзолигини (шахслигини) намоён қилиши мумкин. Зеро,
ҳозирги
даврда инсон шу миссиясига кўра, глобал ижтимоий маконда ахборот
маданиятини умуминсоният мақсадига мос йўналтиришга масъуллигини ҳис
қилиб, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий муаммолар ечими, ахборот маданиятининг
позитив
-
прогрессив натижаларини планетар миқёсда трансформация қилишни
бошқаришга боғлиқлигини англаб етмоқда.
Дарҳақиқат, ахборот маданияти глобаллашувининг турли босқичлари инсон
амалий фаолиятини, жамият ижтимоий муносабатларини онгли равишда равишда
ташкиллаштириш ва бошқариш натижасидир. Бу эса, ўз навбатида, келажакда
инсоннинг жамиятдаги ўз ўрнини, мақомини аниқлаб, ижтимоий муносабатлари
характерини, мақсадлари йўналишларини, қадрияти мўлжалларини, вазифалари
стратегиясини, уларни амалга ошириш тактикасини белгилаб олишга ёрдам
беради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
211
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Юлдашева Ф. Методологические проблемы процесса глобализации. //
Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. –
Тошкент, 2008. № 2. С. 75.
2.
Арефьева Н.Т. Роль образования в системе глобальных ценностей //
Личность. Культура. Общество. Москва, 2008. Вып. 5
-
6. С. 427. (425
-428)
3.
Махкамова Д. Центральная Азия и страны Востока на пути сотрудничества и
диалога культур // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. –
Тошкент, 2004. № 2. С.20. (17
-20).
4.
Адилходжаева С.М. Глобализация и вопрос устойчивого развития
государства. // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. –
Тошкент, 2008 № 3. С.55.
-(55-63).
5.
Тўлаганова Н. Янги дунёвий тизимнинг шаклланиш жараёни ва унда
мустақил Ўзбекистоннинг тутган ўрни. // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. –
Тошкент, 2001. № 4
-
5. Б. 24
-30.
6.
Kodirov N. M. Transformation and globalization of information media
//Scientific Bulletin of Namangan State University.
–
2019.
–
Т
. 1.
–
№.
12.
–
С. 83
-93.
7.
Nodirbek Kodirov Mamasoliyevich. (2021). Current issues of formation of
information culture in youth. https://doi.org/10.5281/zenodo.5770626
