Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The experience of foreign countries in prosecutorial
supervision over compliance with laws in the execution of
court documents and documents of other bodies
Kamol MARDONOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 August 2023
Accepted 25 August 2023
Available online
15 September 2023
In this article, the most important priorities in the field of
enforcement, the experience of foreign countries in this activity,
their specific aspects, our national legislation and the legal basis
of the activities of state bodies responsible for conducting
enforcement in foreign countries, the tasks and functions of
such bodies are studied. The article analyzes the experience of
countries of the Commonwealth of Independent States such as
the Russian Federation, the Republic of Kazakhstan, and
Belarus, and developed countries of the European Union such as
Italy, France, England, as well as the USA.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp7
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
prosecutor
’
s supervision
over the observance of laws
in the execution of court
documents and documents
of other bodies,
priorities of the prosecutor
’
s
supervision over the
observance of laws in the
execution of court
documents and documents
of other bodies,
experience of foreign
countries,
Bureau of Compulsory
Enforcement under the
General Prosecutor
’
s Office
of the Republic of
Uzbekistan,
execution of court decisions.
1
Senior lecturer, Department of Judicial, Law Enforcement Agencies and Advocacy, Tashkent State University of
Law. E-mail: k.mardonov@tsul.uz
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
71
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этишда қонунларга риоя этилиши устидан
прокурор назорати бўйича хорижий давлатлар
тажрибаси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
c
уд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини
ижро этишда қонунларга
риоя қилиниши устидан
прокурор назорати,
суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини
ижро этишда қонунларга
риоя қилиниши устидан
прокурор назоратининг
устувор йўналишлари,
хорижий давлатлар
тажрибаси,
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий
ижро бюроси,
суд қарорлари ижроси.
Ушбу мақолада ижро ишини юритиш соҳасининг энг
муҳим устувор йўналишлари, мазкур фаолиятдаги
хорижий давлатлар тажрибаси, уларнинг ўзига хос
томонлари, миллий қонунчилигимиз ҳамда хорижий
давлатларда ижро ишини юритишга масъул бўлган давлат
органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, бу каби
органларнинг вазифа ва функциялари ўрганилган.
Мақолада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Россия
Федерация, Қозоғистон Республикаси ва Белоруссия каби
давлатлари, Европа Иттифоқининг Италия, Франция,
Англия каби ривожланган давлатлари, шунингдек АҚШ
тажрибаси таҳлил этилган.
Опыт зарубежных стран по прокурорскому надзору
за соблюдением законов при исполнении судебных
документов и документов других органов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
прокурорский надзор за
соблюдением законности
при исполнении судебных
актов и документов иных
органов,
приоритеты
прокурорского надзора за
соблюдением законности
при исполнении судебных
актов и документов иных
органов,
опыт зарубежных стран,
Бюро принудительного
исполнения при
Генеральной прокуратуре
Республики Узбекистан,
исполнение судебных
решений.
В данной статье рассмотрены важнейшие приоритеты в
сфере исполнительного производства, опыт зарубежных
стран в этой деятельности, их особенности, наше
национальное законодательство и правовые основы
деятельности государственных органов, ответственных за
проведение исполнительного производства в зарубежных
странах, задачи и изучаются функции таких органов. В
статье
анализируется
опыт
стран
Содружества
Независимых Государств, таких как Российская Федерация,
Республика Казахстан и Беларусь, развитых стран
Европейского Союза, таких как Италия, Франция, Англия, а
также США.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
72
Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларининг устуворлигини
тан олган ҳолда ҳамда унга оғишмай амал қилаётган демократик давлатлар
йўлидан бораётган Ўзбекистонда яшар эканмиз, дунё тажрибасини чуқур англаш
ва ривожланган хорижий мамлакатларнинг амалиётини қўллашни даврнинг ўзи
талаб этади. Бу орқали биз давлат ва жамият ҳаётини эркинлаштириш, инсон ва
фуқаролар ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг кафолатлари механизмини яратиш
борасида жаҳондаги етакчи давлатлардан андоза олишимиз фойдадан ҳоли эмас
деб ўйлаймиз. Ижро иши юритиш соҳасидаги янгиликларни янада кенгроқ
тушуниш ва ўрганиш юристларга катта имкониятлар эшигини очади. Қонунларни
ислоҳ этиш йўлида эса ривожланган айрим хорижий мамлакатлар тажрибасини
ўрганиш айни муддаодир.
Айниқса, дунё миқёсидаги давлатларнинг ривожланиш қонуниятларини
чуқур ўрганиш ҳамда бу давлатлардаги суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини
ижро этиш тизимининг моҳиятини очиш ва солиштириш ҳозирги
пайтда зарур. Чунки ҳар бир давлатда суд қарорларини ижро этишнинг ўзига хос
тартиб
-
таомиллари мавжуд бўлиб, суд қарорларини ижро этувчи органлар
турлича номланиши ва бошқалари билан ажралиб туриши мумкин. Шу билан
бирга, ҳар бир давлатда суд қарорларини ижро этиш ушбу давлатдаги жамиятнинг
иқтисодий
-
сиёсий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда мавжуд бўлади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунларга риоя этилиши устидан
прокурор назоратининг олиб борилиши бир
-
бирига жуда ўхшаш. Шу сабабли биз,
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунларга риоя
этилиши устидан прокурор назоратининг қай даражада олиб борилишини айрим
ривожланган давлатлар мисолида келтириб ўтмоқчимиз.
Россия Федерациясининг
1997 йил 21 июлдаги “Суд ижрочилари
тўғрисида”ги 118
-
сонли Федерал Қонуни ва 1997 йил 21 июлдаги “Ижро иши
юритиш тўғрисида”ги 119
-
сонли Федерал Қонунининг 19
-
моддасига асосан, суд
ижрочиларининг ўз ваколатларини амалга оширишлари жараёнида қонунларга
риоя этишлари устидан Россия Федерацияси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи
прокурорлар назорат олиб борадилар. Бу қонунлар қабул қилинганига бир мунча
вақт ўтган бўлса
-
да, уларнинг амалдаги ифодаси 1999 йил 10 февралда “Россия
Федерациясининг Прокуратура тўғрисидаги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги Қонунида ўз аксини топди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, юқорида номи келтирилган қонунларга ҳозирги
пайтга қадар бир неча маротаба ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлса
-
да,
лекин уларнинг бирортасида ҳам алоҳида “Суд ижрочиларининг қонунларга риоя
этишлари устидан прокурор назорати” соҳасини аниқлаштирувчи боб мавжуд
эмас.
Россия Федерацияси Конституциясининг 129
-
моддасида федерация
прокурорларининг ваколатлари “Прокуратура тўғрисида”ги Федерал Қонун билан
тартибга солиниши белгиланган. Бироқ ушбу қонунда прокурорларнинг ижро иши
юритиш соҳасига оид аниқ ваколатлари ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли,
амалиётда бир қатор тушунмовчиликлар юзага келмоқда. Чунки суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунларга риоя этилиши устидан
прокурор назоратининг олиб борилиши эндиги вақтда шаклланаётган соҳа
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
73
ҳисобланади. Бошқа сўз билан айтганда, ҳозирги вақтга келибгина ижро иши
юритиш соҳаси устидан прокурор назоратининг самарали таъсири ўз тасдиғини
топмоқда. Бир қатор россиялик олимларнинг айтишларича, “Прокуратура
тўғрисида”ги Федерал қонунга ижро иши юритиш устидан прокурор назоратига
бағишланган мустақил бобни киритилиши орқали қонунчиликда мавжуд бўлган
бўшлиқлар бартараф этилади.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунларга
риоя этилиши устидан прокурор назоратининг предмети –
суд ижрочилари
томонидан қонунларга риоя этилиши ва уларнинг ижро иши юритиш давомида
чиқарган ҳужжатларининг қонунийлиги устидан назорат қилиш ҳисобланади.
Бундан ташқари суд ижрочилари томонидан ҳар қандай қонунчилик
ҳужжатларига
риоя этмаслик натижасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳам
прокурор назорати предмети доирасига киради.
“Суд ижрочилари тўғрисида”ги Қонуннинг 5
-
моддасига кўра суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш тизимини “Суд
ижрочилари федерал хизмати” ва унинг ҳудудий органлари ташкил этади. Россия
Федерацияси Президентининг 2004 йил 13 октябрдаги Фармонига кўра, “Суд
ижрочиларининг Федерал хизмати тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Суд
ижрочилари Федерал хизматининг ташкилий фаолият асослари мазкур низом
билан тартибга солинади.
Россия Федерациясида бажарадиган вазифаларига қараб, суд ижрочилари
икки гуруҳга бўлинади:
1. Судлар фаолиятини амалга оширишда белгиланган тартибни
таъминловчи суд ижрочилари. Уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Суд
ижрочилари тўғрисида”ги Федерал Қонунда белгилаб қўйилган.
2. “Суд ижрочилари тўғрисида”ги Қонундан ташқари “Ижро иши юритиш
тўғрисида”ги Қонунга кўра фаолият юритувчи суд ижрочилари.
Мазкур бўлиниш тегишли равишда суд ижрочилари устидан прокурор
назоратини амалга ошириш доирасини белгилаб беради. Суд ижрочиларининг
қонунларга
риоя этишлари устидан прокурор назорати ўрнатилишидан асосий
мақсад –
уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш, шунингдек жисмоний
ва юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Бундан
ташқари, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда
қонунларга
риоя этилиши устидан прокурор назорати суд ижрочиларининг
фаолиятини доимий равишда такомиллаштириб боришга туртки бўлади. Шу
билан биргаликда, судлар фаолиятини белгиланган тартибини таъминлашда, улар
томонидан чиқарилган ижро ҳужжатларини ижро этилишида ва судларнинг
обрўсини оширишда ижобий таъсирини кўрсатади.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида
ҳар
бир суд ижрочисининг фаолияти тегишли ҳудудий прокурор назорати остида
бўлади. Россия федерациясининг вилоят, туман прокурорлари умумий назоратни
амалга оширувчи органлар ҳисобланади. Шундай экан улар, суд ижрочилари
томонидан содир этилган қонун бузилишларини аниқлаш ва уларни бартараф
этиш бўйича тегишли тартибда чора
-
тадбирларни ишлаб чиқадилар. Ҳудудий
прокуратура ходимлари суд ижрочиларининг ташкилий бўлинмаларида содир
этилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан текширув ўтказиб борадилар ёки бу
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
74
хусусида суд ижрочиларининг ҳудудий бошқармаларига топшириқ беришлари
мумкин.
“Ижро иши юритиш тўғрисида”ги Федерал Қонуннинг 3
-
моддасига асосан,
суд ижрочилари бўлинмалари мажбурий ижро этиш органлари сифатида
белгиланган. Мазкур ҳолат муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ваколатли прокурорлар
томонидан юқори эътиборни талаб этади. Чунки суд ижрочилари айрим
ҳолатларда
мажбурий ижро этиш жараёнида қонунчилик талабларидан четга
чиқиб кетишлари ҳам мумкин. Бу эса ижро иши юритиш иштирокчиларининг
манфаатларига дахл қилиши мумкин.
Прокуратура
органларига
суд
ижрочиларининг
ҳаракатлари
ёки
ҳаракатсизлиги
устидан шикоят келиб тушса, прокуратура ходимлари тегишли
мансабдор шахсни чақиртириб ҳолат юзасидан тушунтириш беришни талаб
қилишга
ҳақли. Агар суд ижрочиси узрли сабабларсиз прокурорнинг чақируви
бўйича прокуратура органига етиб келмаса, Россия Федерацияси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 17
-
моддаси 7
-
қисмига биноан, унга
нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари юзага келади. Ваколатли прокуратура
ходимлари ижро иши юритиш юзасидан келиб тушган шикоятларнинг мазмунига
қараб, суд ижрочиларидан ижро иши юритиш материалларни текшириш учун
талаб қилиб олишга ҳақли. Суд ижрочилари томонидан талаб қилинган
материалларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки прокурорнинг текширув
ўтказишига қаршилик кўрсатиш ҳам ўз навбатида уларга нисбатан маъмурий
жавобгарлик тўғрисида ишнинг қўзғатилишига сабаб бўлади.
Ижро иши юритиш соҳасида иш ҳажмининг кўплиги ва ижро материаллари
турли босқичларда ижро этилиши туфайли суд ижрочилари томонидан тез
-
тез
қонун
бузиш ҳолатлари кузатилади. Ижро иши юритиш иштирокчилари ўз
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, суд ижрочисининг чиқарган ноқонуний
ҳужжатларига,
ҳаракатларига
ёхуд
ҳаракатсизликларига
нисбатан
суд
ижрочиларининг ҳудудий бошқармаларига, прокуратура органларига ва судга 10
кунлик муддат давомида шикоят қилишлари мумкин. Бундан ташқари,
прокуратура органлари ҳам суд ижрочилари томонидан чиқарилган ҳар қандай
қонунга
зид равишда чиқарилган ҳужжатга нисбатан протест келтириш
ваколатига эга. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ижро иши юритиш
иштирокчиларининг билдирган шикоятларига нисбатан прокурор томонидан
келтирилган протест қонун бузилишини бартараф этишда самаралироқ натижа
беради. Прокурор томонидан келтирилган протестнинг самараси юқорилигини
асосий шарти уни ўз вақтида қўлланилишида кўринади.
Россия Федерациясининг прокуратура органлари томонидан суд
ижрочиларига нисбатан қўлланиладиган яна бир таъсир чораси сифатида
огоҳлантиришни келтириб ўтиш мумкин. “Прокуратура тўғрисида”ги Федерал
Қонуннинг
251-
моддасига кўра, прокурор мансабдор шахсларга нисбатан ёзма
равишда қонунни бузмаслик ҳақида огоҳлантириш ҳужжатини қўллайди.
Прокуратура органлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасида
суд ижрочилар томонидан ноқонуний ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш билан боғлиқ
бўлмаган қонун бузилиши содир этилганлиги аниқланса, прокурор юқори турувчи
суд ижрочисига тақдимнома киритади ёки суд ижрочилари Федерал хизмати
олдига йўл қўйилган хатолар ва камчиликларни юзага келишига сабаб бўлган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
75
шарт шароитларни ўрганиш, қонун талабларига риоя этмаган суд ижрочиларига
нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масаласини қўяди. Суд
ижрочиларининг ноқонуний қилмишида жиноят аломатлари мавжуд бўлса,
(масалан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пора олиш, мансаб сохтакорлиги
ва ҳ.к) прокурор жиноят ишини қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради.
Прокуратура органлари қонунда белгиланган асосларга кўра суд
ижрочиларининг ҳудудий бошқармалари ҳамда бўлимларида текширувлар
ўтказишларидан олдин, суд ижрочиларининг ҳаракатлари устидан келиб тушган
шикоятлар билан танишиб, уларни таҳлил қилишлари лозим. Бу билан прокурор
ўзи ўтказмоқчи бўлган текширувининг ҳажмини, мазмунини аниқ белгилаб олиши
мумкин. Суд ижрочилари томонидан содир этилган қонун бузилиш ҳолатлари
ўзининг характерига кўра ҳар хил бўлади. Шунинг учун прокуратура органлари
ҳар
бир қонун бузилиш ҳолати учун алоҳида хусусиятга эга бўлган текширув
ҳаракатларини олиб борадилар. Прокуратура органларида суд ижрочиларининг
қонундан
четга чиқиш ҳолатлари тўғрисида келиб тушган шикоятлардаги
маълумотларнинг ҳаққонийлиги изчил равишда ўрганиб чиқилади.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунларга
риоя этилишини текшириш давомида прокуратура ходимлари қуйидагилар билан
танишиб чиқишлари зарур:
-
мурожаатларни рўйхатга олиш журнали;
-
ижро иши юритишни рўйхатга олиш журнали;
-
ижро иш юритиш журнали;
-
вояга етмаган фарзандлар учун зарур бўлган суммаларни ундириш
журнали;
-
жарималарни рўйхатга олиш журнали;
-
суд ижрочиларининг ташкилий бўлимларидаги депозит суммаларини
рўйхатга олиш журнали;
-
суд
ижрочиларига
федерал
ҳукумат
томонидан
берилган
рағбатлантиришларни қайд этиш журнали.
Ўзбекистондан фарқли равишда Россияда суд ижрочилари махсус кийим
кийиб, ўқотар қуролдан фойдаланишади. Лекин шундай бўлса
-
да, суд ижрочилари
қонун
доирасидан четга чиқиб, ижро иши юритишда қатнашувчи шахсларга
жисмоний куч ишлатишлари ва қурол билан таҳдид қилишларига йўл
қўйилмайди. Агар суд ижрочиси ижро иши юритиш давомида махсус қуролдан
ўзгалар манфаатларига зид равишда фойдаланса, ҳолат юзасидан албатта
ваколатли прокурорнинг текширув ўтказиши зарур бўлади.
Қозоғистон
Республикасида
ижро
иши
юритиш
Қозоғистон
Республикасининг Конституцияси, Фуқаролик процессуал кодекси, “Ижро иши
юритиш ва суд ижрочиларининг мақоми тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун
ҳужжатлари
асосида тартибга солинади. Қозоғистон Республикасида ҳам
Ўзбекистон Республикасидек ижро иши юритиш соҳасида суд ижрочилари ва
бошқа шахслар томонидан қонунларга риоя этилиши устидан самарали прокурор
назорати ўрнатилган.
Ўзбекистон Республикасида Республика Бош прокурорининг буйруқлари
қанчалик
муҳим аҳамият касб этса, Қозоғистон Республикасида ҳам Бош прокурор
буйруқлари шунчалик муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, ижро иши юритиш соҳасига
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
76
оид Қозоғистон Республикаси Бош прокурорининг “Ижро иши юритишнинг
қонунийлиги
бўйича прокурор назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 2011 йил 18
январда қабул қилинган 188
-
сонли буйруғи мавжуд. Ушбу буйруққа асосан,
ваколатли прокурорларнинг асосий вазифаси жисмоний ва юридик шахсларнинг
конституция ва қонунларда белгиланган ҳуқуқларини амалга оширишда, давлат
ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишда қонунларга риоя этилишини
таъминлаш ҳамда соҳада келиб чиқиши мумкин бўлган қонун бузилишларини
олдини олишдан иборат.
Қозоғистон
Республикаси Бош прокуратурасининг Департаменти, вилоят
прокурорлари, Астана ва Алмата шаҳар прокурорлари, туман ва туманларга
тенглаштирилган прокуратуралар ҳамда ҳарбий ва бошқа ихтисослаштирилган
прокуратуралар ижро иши юритиш соҳасида доимий ва самарали назоратни олиб
борадилар. Прокуратура органлари тегишли тартибда текширувлар ўтқазиш йўли
билан ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини
ижро этишга ваколатли бўлган органлар ва уларнинг ҳудудий
бўлимлари билан бир қаторда хусусий суд ижрочилари томонидан қонуний
тартибда ижро этилиши юзасидан тизимли таҳлил қилиб боради. Прокурор
назорати функцияларини янада самарадорлигини ошириш мақсадида Қозоғистон
Республикасида прокуратура органлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар билан доимий ахборот алмашинуви тизимини олиб боради.
Қозоғистон
Республикасида ижро иши юритишни қонунийлигини
таъминлашда прокуратура органларининг асосий йўналишлари қуйидагилар
ҳисобланади
:
-
соғлиғи ёки ёшига кўра ҳимояга муҳтож бўлган, ўз ҳуқуқларини
мустақил равишда амалга ошира олмайдиган шахсларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини амалга ошириш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат
қилиш
;
-
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишга
ваколатли бўлган органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга
ошириладиган ижро ҳаракатларини аниқ ва бир хилда қўлланилиши устидан
назорат олиб бориш;
-
ижро иши юритишга ваколатли бўлган мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари
ёки ҳаракатсизликлари устидан келиб тушган шикоятларни назорат
қилиш.
Прокуратура органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини
ижро этишга ваколатли бўлган шахсларнинг ёки хусусий суд
ижрочиларининг ҳаракатларини қонунийлиги ижро иши юритиш тартибини
ўрганиш ва ижро ҳужжатларини бевосита текшириш орқали амалга оширилади.
Прокурор назорати фаолиятини амалга ошириш давомида қонун бузилиш
ҳолатлари
аниқланса, ушбу қонун бузилиш ҳолатини келтириб чиқарган суд
ижрочиларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик таъсир
чоралари қўлланилади. Масалан, маълум бир суд ижрочиси томонидан ижро иши
юритиш жараёнида ноқонуний тартибда қарор қабул қилинганлиги аниқланса,
прокурор ушбу қарорни бекор қилиш ҳақида давлат ёки хусусий суд
ижрочисининг раҳбарига протест келтиради. Агарда ижро иши юритиш
ноқонуний асосларга кўра тўхтатилган бўлса, прокуратура органлари уни дарҳол
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
77
ижрога тиклаш ва ижро этиш бўйича чоралар кўради. Шу билан биргаликда ижро
иши юритиш соҳасида аниқланган қонун бузилиш ҳолатларига қараб, бошқа
прокурор назорати ҳужжатлари ҳам қўлланилиши мумкин.
Қозоғистон
Республикасининг вилоят прокурорлари, Астана ва Аламата
шаҳар прокурорлари прокурор назоратининг ҳолатини, одил судловни амалга
оширилишининг қонунийлигини, ижро ҳужжатларини ижро этишда суд
ижрочилари томонидан қонунларга риоя этилиши аҳволини таҳлил қилиб,
кейинги ҳисобот даврининг 7
-
кунига қадар Бош прокуратурага ахборот
топширадилар. Йил натижалари бўйича қонунийлик ҳолати юзасидан эса
умумлаштиришлар тайёрланади ва ушбу умумлаштириш маълумотлари кейинги
йилнинг 7
-
январь кунигача Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасига
тақдим этилади.
Белоруссияда
суд қарорларини қонунга мувофиқлиги ва уларни ижро
этишда қонунларга риоя этилиши устидан назорат олиб бориш прокурор
назоратининг алоҳида бир йўналиши бўлиб, ушбу йўналиш барча суд
қарорларининг
қонунийлиги ва асослилигини текширишга йўналтирилган.
Прокуратура органларининг назорат предмети хўжалик, фуқаролик ва жиноят
судлари томонидан чиқарилган суд қарорлари ва хўжалик судининг апеллация
инстанцияси қарорларини қонунга мувофиқлигини текшириш ҳисобланади.
Белоруссияда суд қарорлари ва уларни ижро этиш устидан прокурор
назоратининг ҳуқуқий асосини Белоруссия Конституцияси, “Прокуратура
тўғрисида”ги Қонуни, Жиноят процессуал, Фуқаролик процессуал, Хўжалик
процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий ҳуқуқий ижро кодекслари ташкил этади.
Прокурор назоратининг асосий вазифалари қуйидагилар:
-
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини, давлат ва
жамият манфаатларини ҳимоясини таъминлаш;
-
иқтисодий соҳада қонунчиликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни
олдини олиш;
-
суд қарорлари ва ажримларини ижро этишда қонунларга риоя
этилишини таъминлаш.
Прокуратура органлари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этилишида қонунларга риоя этилиши усидан назорат олиб бориш жараёнида
суд ҳужжатлари, суд қарорларини ижро этувчи давлат органлари ва мансабдор
шахсларнинг ижро иши юритиш даврида чиқарган ҳужжатлари ҳамда
ҳаракатларини
қонунга мувофиқлигини доимий равишда назорат қилиб
борадилар.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистондан фарқли равишда
Белоруссиянинг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунида суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этилиши устидан назорат прокурор назоратининг
асосий йўналишлари қаторидан ўрин олган.
Италияда
“Суд тузилиши тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ прокуратура
органлари қонунларни аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни олиб
боради ва давлат манфаатларини ҳимоя қилади. Шу билан биргаликда суд
қарорларини
тўғри ва самарали ижроси устидан прокурор назоратини
ташкиллаштиради. Италиянинг прокуратура органлари суд ҳокимияти таркибига
киради. Лекин шундай бўлса
-
да ўзларининг иерархик ташкилий тузилмасига эга.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
78
Ижро иши юритиш тўғрисидаги масалалар Италия Фуқаролик процессуал
кодекси билан тартибга солинади. Ушбу кодекснинг 474
-
моддасига кўра,
мажбурий ижро этиш асослари, ижро варақаси ижрога топширилган пайтдан
бошлаб юзага келади. ФПКнинг иккинчи бўлим, иккинчи боби мажбурий мусодара
қилишга
оид масалаларга бағишланган бўлиб, мажбурий мусодара қилиш
жараёнида қонунларга риоя этилиши устидан назорат судлар томонидан амалга
оширилади. Италияда мавжуд бўлган “Ижро иши юритиш тўғрисида”ги Қонун
жамиятда ўрнатилган ҳуқуқий одат нормаларини акс эттиради. Суд ижрочилари
ижрога тақдим этилган ижро ҳужжатига асосан банд солиниши мумкин бўлган
мулк миқдорини белгилаш ва дебиторнинг шахсига оид маълумотларни ўрганиш
ҳуқуқига
эга. Суд ижрочилари ижро иши юритиш жараёнида тарафларнинг
манфаатларига зиён етказмасликлари ҳамда жамиятда мавжуд бўлган қонун
нормаларига қатъий тартибда риоя этишлари лозим.
Францияда
прокуратурага оид нормалар 1958 йилда қабул қилинган
Жиноят процессуал кодексида ўз аксини топган. Бу нормалар судда прокурорнинг
мустақил иштирокини белгилаб беради. Францияда прокуратура органлари ижро
ҳокимиятининг
вакиллари ҳисобланади. Суд қарорларини ижро этишда
қонунларга риоя этилишини таъминлаш жараёнида прокурорларнинг аҳамияти
катта.
Суд қарорларини ижро этиш асослари Франциянинг ЖПК, ФПК ва 1991 йил 9
июлда қабул қилиниб, 1992 йилдан кучга кирган “Ижро иши юритиш тўғрисида”ги
қонунлари
билан мустаҳкамланган. Суд ижрочилари мажбурий ижро чораларини
қўллаш орқали ижро ҳужжатларида келтирилган талабларни ижро этилишига
кўмаклашадилар. Ижро ҳужжатлари суд ижрочилари билан бир қаторда Франция
Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар, полиция офицерлари ҳамда
командирлар томонидан ҳам ижро этилиши мумкин.
Суд ижрочиси ҳуқуқий мақомига кўра, ўзида мустақил ҳаракат қилувчи
давлат хизматчиси бўлган шахс элементларини мужассам этади. Лекин ҳар бир суд
ижрочиси ижро иши юритишни амалга ошириш давомида Республика
прокурорларининг бўйсунувида бўлади. Суд ижрочилари Франция Адлия
вазирининг буйруғига асосан ўз лавозимларига тайинланадилар. Суд
ижрочиларини тайинлашда ҳудудий прокуратура органлари прокурорларининг
хулосалари муҳим аҳамият касб этади.
Прокуратура органлари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этилиши устидан назорат олиб бориш билан бир қаторда мураккаб ижро
иши юритиш жараёнларида суд ижрочиларига кўмаклашишлари мумкин.
АҚШда
суд қарорларини ижро этилиши устидан назорат.
АҚШда давлат ҳокимияти тизимида атторнейлик хизмати институти
фаолият юритади. Уларнинг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган
ҳаракатлари
биздаги прокуратура органлари функциялари билан ўхшаш. Шунинг
учун ҳам АҚШдаги атторнейларни прокурорлар деб аташимиз мумкин. Уларнинг
Европа ва МДҲ давлатлари, хусусан, Ўзбекистондаги прокурорлардан фарқи
атторнейлар назорат функцияларига эга эмас. Шундай бўлса
-
да атторнейлар
Америка сиёсатида муҳим рол ўйнайди. Прокуратура фаолиятини амалга ошириш
давомида атторней бир
-
бирига мутлақо бўйсунмайди ва ҳисобдор эмас. Уларнинг
энг муҳим вазифаси –
судда айбловни қўллашдир. Федерал атторнейлик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
79
бошқармаси АҚШ Адлия департаментининг таркибига киради. Атторнейларнинг
белгиланган ваколатлари қаторида суд қарорларини ижро этиш масаласи ҳам
мавжуд. АҚШда Бош атторней яъни Бош прокурор Адлия вазири ҳисобланади.
АҚШ конституциясининг 2
-
моддасига асосан, Федерал атторнейлар Сенат
розилиги билан АҚШ президенти томонидан тайинланадилар. Кўпгина штатларда
маҳаллий даражадаги атторнейлар аҳоли томонидан сайланадилар ва қоидага
кўра, у ёки бу сиёсий партиянинг қўллаб
-
қувватлаши натижасида ўз
лавозимларини эгаллайдилар.
Атторнейлар прокурорлар каби назорат функциясига эга бўлмасалар
-
да суд
қарорларини
ижро этилиши юзасидан текширувлар олиб бориб, суд ижрочилари
томонидан чиқарилган нотўғри ҳужжатларни бекор қилиш ва уларга нисбатан
таъсир чораларини қўллаш ваколатига эгадирлар.
АҚШда
атторнейик хизмати билан бир қаторда шерифлар ҳам фаолият
юритадилар. Улар ўзларининг ҳудудий участкасида ҳуқуқий тартиботни
ўрнатибгина қолмай, ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органларнинг фармойиши ва
суд қарорларини бажарилишини таъминлайди. Бу бир томондан бизнинг участка
нозирларидан фарқли равишда:
-
суд қарорларини бажарилишини (ўз ҳудудида) таъминлайди;
-
ижроия органининг қуйи вакили ҳисобланади;
-
шу ҳудудни тинчлиги, жиноятчиликдаги ҳолат, хавфсизликни
бошқаради ва бошқа масалалар бўйича юқори турувчи органларга хабар беради.
Англияда
ижро иши юритиш фуқаролик процессининг охирги якунловчи
босқичи ҳисобланади. Англияда суд қарорларини ижро этилиши устидан
фуқаролик судлари назорат олиб борадилар. Англияда ҳам АҚШдаги сингари
прокурорлик лавозими мавжуд эмас. Англиядаги суд назоратини икки хил
кўриниши мавжуд. Биринчиси назорат тартибидаги суд контроли, иккинчиси
маъмурий контрол. Назорат тартибидаги контролни амалга оширилишидан
асосий мақсад –
мажбурий ижро этиш органларининг моддий ва процессуал
ҳуқуқларини
риоя этилиши ва уларни тўғри қўлланишини назорат қилишдан
иборат.
Маъмурий назорат эса судга юклатилган бўлиб, мақсади суд қарорларини
тўғри, адолатли ва холисона ижро этилишини текшириш ҳисобланади. Ижро иши
юритишда судлар томонидан назорат олиб борилиши уларга мажбурий ижро этиш
органларининг фаолиятини текшириш ва кузатиш ваколатини юклайди.
Англияда мажбурий ижро ҳаракатлари ундирувчининг раҳбарий аҳамиятга
эга бўлган йўриқномаси асосида амалга оширилади. Бу вазиятда шериф ёки
байлиф ундирув чораларини кўришга йўналтирилади. Шерифлар Англияда суд
ижрочилари ҳисобланади. Англиядаги суд амалиёти жараёнида шу нарса
ўрганилганки, шериф ўзининг ўринбосари ва ҳатто қўл остидаги ҳар бир ходими
томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари учун жавобгар бўлади ҳамда
уларнинг ҳаракатлари юзасидан судда жавоб беради. Айнан шу сабабли шерифлар
суд қарорларини ижро этилишида, ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик
ҳаракатлари
содир этилишини олдини олиш мақсадида ички назоратни
таъминлайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
80
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни.
257-II-
сон 29.08.2001 // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
23.01.2020 й., 03/20/603/0071
-
сон.
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Cуд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни. 258
-II-
сон 29.08.2001 // Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477
-
сон
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги Қарори. 30.05.2017 йилдаги ПҚ
-3016-
сон. Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562
-
сон
4.
Мухамеджанов Э.Б.М 80 Прокуратура в зарубежных странах. Учебник. –
Алматы: «Нур
-
пресс», 2005.
5.
А.Т.Алламуратов, Ж.А.Раҳманов. Хорижий мамлакатларда прокуратура.
Ўқув
-
қўлланма. Масъул муҳаррир: ю.ф.н. О.М.Мадалиев. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2007.
