Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Constitutional and legal regulation of citizenship:
comparative legal analysis
Davronbek MAMASOBIROV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 August 2023
Accepted 25 August 2023
Available online
15 September 2023
Conducting research on the constitutional and legal
regulation of citizenship is considered a requirement of our
time. The reason is that, although various scientific works have
been carried out by scientists of this institute, in the era of
modern globalization, the research of the civil institute in
scientific and theoretical terms is considered relevant. In
addition, in post-pandemic conditions, the legal regulation of
the state's obligations to citizens is of paramount importance.
At the present time, ensuring fundamental and universally
recognized rights through constitutional and legal regulation of
a civil institution is important for achieving the rule of law. In
addition, it is extremely important to explore social relations
from a new perspective in connection with the decision of the
state to protect the rights and interests of its citizens even
outside its territory.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp81-90
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
state sovereignty,
the principle of “soil rights”,
the right to be deprived of
citizenship,
criteria for obtaining
citizenship,
dual citizenship,
termination of citizenship,
naturalization.
Фуқароликни
конституциявий
-
ҳуқуқий
тартибга
солиш: қиёсий
-
ҳуқуқий таҳлил
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
давлат суверенитети,
“тупроқ ҳуқуқи” (jus soli),
қон ҳуқуқи (jus sanguinis),
фуқароликдан маҳрум
бўлиш ҳуқуқи,
фуқароликни олиш
мезонлари,
дуал фуқаролик,
фуқароликни тугатиш,
натурализация.
Фуқароликни конституциявий
-
ҳуқуқий тартибга солиш
юзасидан тадқиқотлар ўтказиш давр талаби саналади.
Сабаби мазкур институт бўйича олимлар томонидан турли
илмий ишлар олиб борилган бўлса
-
да, замонавий
глобаллашув даврида фуқаролик институтини илмий
-
назарий жиҳатдан тадқиқ этиш долзарб саналади. Бундан
ташқари, постпандемия шароитида давлатнинг фуқаролар
олдидаги мажбуриятларини ҳуқуқий тартибга солиш
муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги даврда фуқаролик
1
Independent researcher, Tashkent State University of Law. E-mail: mamasobirovd@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
82
институтини конституциявий
-
ҳуқуқий тартибга солиш
орқали фундаментал ва умумэътироф этилган ҳуқуқларни
таъминлаш қонун устуворлигига эришишда муҳим
аҳамиятга эга. Бундан ташқари, давлат ўз фуқароларининг
ўз ҳудудидан ташқарида ҳам уларнинг ҳуқуқлари ва
манфаатларини ҳимоя қилишлари ҳал этишига оид
ижтимоий муносабатларни янги ракурсда тадқиқ этиш
долзарб аҳамиятга эга.
Конституционно
-
правовое регулирование гражданства:
сравнительно
-
правовой анализ
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
государственный
суверенитет,
принцип «права почвы»,
право быть лишенным
гражданства,
критерии получения
гражданства,
двойное гражданство,
прекращение
гражданства,
натурализация.
Проведение исследований по конституционно
-
правовому
регулированию гражданства считается требованием нашего
времени. Причина в том, что, хотя учеными этого института
были проведены различные научные работы, в эпоху
современной глобализации исследования гражданского
института в научно
-
теоретическом плане считаются
актуальными. Кроме того, в условиях постпандемии
правовое регулирование обязательств государства перед
гражданами имеет первостепенное значение. В настоящий
период обеспечение фундаментальных и общепризнанных
прав посредством конституционно
-
правового
регулирования
гражданского института имеет важное значение для
достижения верховенства закона. Кроме того, крайне важно
исследовать социальные отношения в новом ракурсе в связи
с решением государства защищать права и интересы своих
граждан даже за пределами своей территории.
Фуқаролик давлат суверенитетининг муҳим атрибутидир. Пандемия,
постпандемия шароити, дунёнинг айрим нуқталарида давом этаётган геосиёсий
жараёнларга оид янги сиёсий воқеликлар янги муаммоларни келтириб чиқарди.
Улар орасида фуқаролик муаммоси алоҳида аҳамиятга эга, чунки у давлат ва унинг
аҳолиси манфаатларига бевосита дахл қилади. Кейинги йиллардаги динамик
ўзгаришлар фуқаролик институтида мутлақо янги йўналишларнинг пайдо
бўлишига олиб келди. Шунинг учун уларни ўрганиш нафақат илмий, балки амалий
жиҳатдан ҳам катта қизиқиш уйғотади.
Фуқароликнинг умумий масалалари С.А.Авакян, В.Я. Кикот, О.Э. Кутафин ва
Н. М. Смородин, О. И. Чуприс, Т. Н. Михалева, фуқароликни олиш ва тугатишнинг
айрим амалий муаммолари С.Н. Бобурин, А.Н. Головистика, И.С. Далдинова, Э.В.
Михайлова, М.М. Харитонов, В.А. Яковлев каби олимлар томонидан ўрганилди.
Фуқароликни конституциявий
-
ҳуқуқий тартибга солиш бу –
Конституция ва
бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормалар ва қоидалар тизими
бўлиб, фуқароликни олиш ва уни йўқотиш тартибини, шунингдек фуқароларнинг
ҳуқуқ
ва мажбуриятларини белгилайди. Тартибга солиш деганда эса фуқароликни
олиш, йўқотиш ва сақлаб қолиш билан боғлиқ шартлар, тартиблар ва ҳуқуқларни
белгилаш назарда тутилади. Фуқароликни конституциявий
-
ҳуқуқий тартибга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
83
солишнинг қиёсий
-
ҳуқуқий таҳлили турли мамлакатларда қўлланиладиган
қонунлар
ва қоидаларни ўрганиш ва таққослаш имконини беради. Бундай таҳлил
ҳуқуқий нормалардаги фарқлар ва ўхшашликларни аниқлашга, шунингдек, ушбу
масалани ҳал қилишнинг турли ёндашувларини тушунишга ёрдам беради.
Турли мамлакатларда фуқароликни олиш ва йўқотиш, уни тўхтатиб қўйиш
билан боғлиқ тизимлар турлича саналади. Баъзи мамлакатлар фуқароликни
“тупроқ ҳуқуқи" тамойилига кўра белгиласа, яъни фуқаролик мамлакатда
туғилган болаларга автоматик равишда берилиши, бошқа мамлакатларда
фуқаролик “қон ҳуқуқи” тамойили билан белгиланиши, яъни болалар туғилган
жойидан қатъи назар, автоматик равишда ота
-
онасидан фуқароликни олиши
мумкин. Фуқароликни конституциявий ҳуқуқ билан тартибга солиш фуқароликни
аниқлаш ва бошқариш учун мамлакат Конституциясида белгиланган принциплар
ва қоидаларни англатади. Конституцияларда одатда фуқароликни олиш ва
йўқотиш мезонлари, шунингдек фуқаролик билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар
белгиланади.
Қиёсий
таҳлил фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, масалан,
дахлсизлик, эркин ҳаракатланиш, сайловларда иштирок этиш ва бошқа
ҳуқуқларни
таҳлил этишни ўз ичига қамраб олади. Таҳлил, шунингдек,
фуқароликни олиш ва йўқотиш тартиб
-
қоидаларини, шу жумладан, тилни билиш
даражасига ёки мамлакатнинг маданий хусусиятларини ўрганишни ўз ичига
олиши мумкин. Қиёсий
-
ҳуқуқий таҳлил фуқаролик тизимини ўзгартирмоқчи
бўлган ёки бу соҳада янги қонунлар қабул қилмоқчи бўлган мамлакатлар учун
фойдали бўлиши мумкин. Бу турли ёндашувларни яхшироқ тушунишга ва бошқа
мамлакатларнинг энг яхши амалиётларидан фойдаланишга ёрдам беради.
Собиқ Иттифоқ парчаланиши натижасида деярли барча постсовет
давлатлари фуқаролик тўғрисидаги қонунларда фуқароликни тан олишнинг “ноль
варианти”ни мустаҳкамладилар, бунда деярли барча шахслар келиб чиқиши,
ижтимоий ва мулкий ҳолати, ирқи ва миллатидан қатъи назар, фуқаролик билан
боғлиқ қонунлар кучга кирган пайтда яшаган, автоматик равишда бу
давлатларнинг фуқаролари сифатида эътироф этила бошлади. Шу билан бирга,
алоҳида қонунларда шахсни муайян давлат фуқароси деб тан олиш учун қўшимча
шартлар белгиланди: шахснинг бошқа фуқаролиги йўқлиги (Литва, Молдова,
Ўзбекистон, Украина); шахснинг мамлакат ҳудудида доимий яшаш жойи ва
доимий иш жойи ёки бошқа қонуний яшаш жойи (Молдова); шахс томонидан
фуқаро бўлиш истагини ифодалаш (Молдова, Туркманистон, Ўзбекистон, Украина)
ва бошқалар.
Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш
бош бошқармаси маълумотларига кўра, 1992 йилдан 2016 йилгача Ўзбекистон
Республикаси фуқаролигига атиги 482 киши қабул қилинган. Жорий йил бошидан
бери 5978 киши фуқароликни қўлга киритган. 1991 йили СССР парчаланишни
бошлаган даврдан сўнг, кўплаб этник ўзбеклар ёки Ўзбекистонда туғилган бошқа
миллат вакиллари республикага қайта бошлаган. 1992 йили июль ойида қабул
қилинган
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига
мувофиқ мазкур Собиқ Иттифоқ фуқаролари “фуқаролиги бўлмаган шахслар”
мақомини олган [1]. Бундан ташқари, ягона ахборот маркази бўлмаганлиги ва кўп
фуқаролик тан олинмаслик факторлари сабабли, собиқ давлат фуқароларини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
84
қабул
қилиш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси ҳозирги қонунчилик
ҳужжатларида ягона фуқаролик тан олинади. СССРнинг парчаланиши
фуқароликни конституциявий
-
ҳуқуқий тартибга солишда бир қатор муаммолар
вужудга келтирди.
Фуқаролик институтидаги долзарб муаммолардан бири икки ёки кўп
фуқароликка эга шахслар билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Ҳозирги
кунда икки фуқаролик кўпинча кўплаб давлатларда учрайди (Австралия,
Баҳрайн, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Миср, Исландия, Ирландия,
Италия, Иордания, Канада, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Сурия, АҚШ,
Финляндия, Франция, Швеция, Швейцария). Илмий ҳуқуқий адабиётларда ушбу
атама бир вақтнинг ўзида турли давлатларнинг икки ёки ундан ортиқ фуқаролиги
борлиги тўғрисида ҳужжатларга эга бўлган шахснинг махсус ҳуқуқий мақоми
сифатида белгиланади[2].
Дунёнинг
кўплаб
минтақаларида
ахборот
-
коммуникация
технологияларини жорий этиш натижасида “Рақамли жамият”нинг янги шакллари
пайдо бўлмоқда [3]. Мазкур шароитда фуқароликка оид муносабатларнинг
“рақамлашиши” шароитида юзага келиши мумкин бўлган хавф
-
хатарларни
олдиндан билишнинг имкони йўқ.
Германия, Швеция, Япония каби давлатлар ўз фуқароларининг бошқа давлат
фуқаролигини олиши билан фуқаролиги бўлмаган шахс мақоми сифатида тан
олинишига сабаб бўлса, мазкур давлатлар бошқа давлат фуқаролигини олиш
ҳуқуқини
беришни бутунлай рад этиш тартибини ўрнатган.
Ўзбекистон Республикасида ягона фуқаролик ўрнатилган. Россия
Федерацияси қонунчилигига кўра, Россия федерацияси фуқаролари бошқа давлат
ёки давлатларнинг фуқаролигига фақат федерал қонун асосида ёки Россия ва
бошқа давлат (давлатлар) ўртасида халқаро шартномалар имзоланган ва
ратификация қилинган тақдирда эга бўлиш ҳуқуқи таъминланган.
Фуқаролик тўғрисидаги Европа конвенциясининг (1997 йил) 7
-
моддасида
давлат ўз фуқаросини, агар у бошқа давлат фуқаролигини олган бўлса, ўз
фуқаролигидан маҳрум қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида қоида назарда
тутилган. Мазкур норма бошқа бир қатор давлатлар қонунчилигига
имплементация бўлган. Хусусан, Австрияда агар мамлакат фуқароси бошқа давлат
фуқаролигини олганлиги исботланган бўлса, шахс автоматик равишда Австрия
фуқаролигидан маҳрум қилинади[4].
Юқорида таъкидланганидек, дунёда икки ёки (кўп) фуқароликни олишга
рухсат берилган давлатлар бор, лекин бундай давлатлар, қоида тариқасида,
фуқаролар бу ҳуқуқни суиистеъмол қилмасликлари учун чекловлар ҳам
ўрнатадилар. АҚШ қонунлари шахснинг бошқа давлат фуқаролигига эга бўлишини
тақиқламайди, сайлов ҳуқуқи соҳасида, ҳарбий хизматда ва ҳоказоларда чекловлар
ўрнатмайди. Исроил давлати қонунчилиги ҳам шахснинг бошқа давлат
фуқаролигига эга бўлишини тақиқламайди, фақат давлат хизматида ишлаш
бундан мустасно[5].
Ижтимоий муносабатларнинг юқори динамикаси ва фуқароларнинг, шу
жумладан трансчегаравий ҳаракатчанлиги билан ажралиб турадиган замонавий
глобаллашган дунёда фуқаролик институти конституциявий ҳуқуқ тизимининг
энг муҳим элементларидан бири саналади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
85
Шуни таъкидлаш керакки, фуқароликни тартибга солишга оид аниқ
қоидалар
турли мамлакатларда уларнинг конституциявий асослари ва тарихий
контекстига қараб фарқланади. Конституциявий ҳуқуқ орқали фуқароликни
тартибга солишнинг баъзи асосий жиҳатлари қуйидагилар:
Фуқароликни олиш мезонлари: конституциявий қонун одатда фуқароликни
олиш учун талабларни белгилайди, масалан, мамлакат ҳудудида туғилиш (Jus soli),
фуқаролардан келиб чиқиш (jus sanguinis) ёки фуқароликка қабул қилиш жараёни.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва имтиёзлари: конституциявий ҳуқуқ
фуқароларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларини, масалан, овоз бериш ҳуқуқи, ижтимоий
имтиёзлардан фойдаланиш, ҳаракат эркинлиги ва қонунга мувофиқ ҳимоя
қилишни
белгилайди. Ушбу ҳуқуқ ва имтиёзлар мамлакатга қараб фарқ қилиши
мумкин.
Дуал / бир неча фуқаролик. Баъзи конституциялар икки ёки кўп фуқаролик
масаласини ҳал қилади, ёки унга рухсат беради ёки фуқаролардан янгисини
олишда аввалги фуқаролигидан воз кечишни талаб қилади.
Фуқароликни йўқотиш: Конституциявий қонун шахснинг фуқаролигини
йўқотиши мумкин бўлган шартларни белгилаши мумкин, масалан, фуқароликдан
воз кечиш, бошқа фуқароликни ихтиёрий равишда олиш ёки давлатга хиёнат ёки
бошқа оғир жиноятлар учун судланганлик.
Фуқароликни қабул қилиш жараёнлари: конституциявий қонун кўпинча
фуқароликни қабул қилиш йўли билан фуқароликни олишни истаган шахслар
учун тартиб ва талабларни белгилайди. Бу, одатда, яшаш жойини, мамлакат
тарихи, қонунлари ва тилини билишни ўз ичига олади.
Фуқароликни ўзбошимчалик билан маҳрум қилишдан ҳимоя қилиш:
конституциявий қонун кўпинча фуқароларни ўзбошимчалик билан фуқароликдан
маҳрум қилишдан ҳимоя қилувчи қоидаларни ўз ичига олади.
Конституциявий тузатишлар: баъзи ҳолларда конституциявий қонун
Конституциянинг фуқароликка оид нормаларига ўзгартириш киритиш учун
махсус процедураларни талаб қилиши мумкин. Бу фуқаролик тўғрисидаги
қоидаларга
ҳар қандай ўзгаришлар туфайли кўриб чиқиш билан амалга
оширилишини таъминлайди ва шошма
-
шошарлик ёки ўзбошимчалик билан
ўзгартиш киритишга қарши ҳимоя вазифасини ўтайди.
Фуқароликни конституциявий
-
ҳуқуқий тартибга солишнинг турли
моделлари мавжуд бўлиб, улар турли мамлакатлар томонидан қўлланилиши
мумкин. Қуйида улардан баъзилари келтирилган:
Jus soli (Туғилиш ҳуқуқи): бу модель туғилган жойига қараб фуқароликни
белгилайди. Ушбу моделга кўра, агар шахс маълум бир мамлакат ҳудудида
туғилган бўлса, фуқаролик автоматик равишда олинади. Баъзи давлатлар, агар
ота
-
оналари фуқаролар бўлса, мамлакатдан ташқарида туғилган болаларга ҳам
фуқароликни узайтириши мумкин.
Jus sanguinis (“Қон ҳуқуқи”): бу моделда фуқаролик миллати ёки келиб
чиқишига қараб белгиланади. Фуқаролик ота
-
онадан болаларга, уларнинг
туғилган жойидан қатъи назар, ўтказилиши мумкин. Ушбу модель ҳатто
мамлакатдан ташқарида яшасангиз ҳам фуқароликни сақлаб қолиш имконини
беради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
86
Натурализация: ушбу модель мамлакатда истиқомат қилувчи чет элликлар
учун фуқароликни олиш тартибини назарда тутади. Одатда у муайян яшаш
муддати, тил талаблари, мамлакат тарихи ва ҳуқуқий тизимини билиш учун
тестлар ва бошқа шартларни ўз ичига олади.
Инвестицион фуқаролик: Баъзи мамлакатлар мамлакат иқтисодиётига
сармоя киритиш орқали фуқароликни олиш имкониятини таклиф қилади. Бу
одатда кўчмас мулк, бизнес ёки ривожланиш фондига инвестициялар билан
боғлиқ.
Сиёсий фуқаролик: Айрим давлатлар сиёсий ёки геосиёсий нуқтаи назардан
келиб чиққан ҳолда фуқароликни бериши мумкин. Масалан, мамлакат
қочқинларга
ёки мамлакат учун алоҳида хизматлари бўлган шахсларга
фуқароликни таклиф қилиши мумкин.
Тупроқ ҳуқуқи (jus soli) –
унга кўра, чет эллик ота
-
оналарнинг фарзанди
туғилган ҳудудида автоматик равишда мамлакат фуқароси бўлади. Фуқароликни
туғилиш орқали олиш тамойилига дунёнинг 30 га яқин давлати амал қилади.
Буларга АҚШ, Канада, Мексика, Чили, Аргентина ва Бразилия киради. Қуйида “jus
soli” нинг асосий моделлари, уларни қўллаш амалиёти, шунингдек, туризм
феномени ва унинг миграция йўналишларининг ўзига хос хусусиятларини
белгиловчи омилларни кўриб чиқамиз.
Бошқа олимлар томонидан фуқароликни тартибга солишнинг ўзгача
моделлари ишлаб чиқилиши мавжуд бўлиб, бунда эксперт
-
олимларнинг турли
давлатларда мазкур масала бўйича ўзига хос ёндашувларини кўрсатиб беради.
Хусусан, Фуқароликка бўлган аниқ ҳуқуқ: баъзи мамлакатларда фуқаролик
мамлакат ҳудудида туғилганда (юс соли принципи) ёки фуқаролик ёки бошқа
мезонлар (жус сангуинис принципи) мавжуд бўлганда автоматик равишда
олинади. Фуқароликка бўлган чекланган ҳуқуқ: баъзи мамлакатларда фуқаролик
маълум тоифадаги шахсларга, масалан, фуқароларнинг фарзандлари, қочқинлар
ёки маълум вақт давомида мамлакатда яшовчи шахсларга нисбатан қўлланилади.
Мазкур тартиб
-
қоидалар асосан давлатнинг конституциявий қонунида
белгиланади. Икки фуқаролик: баъзи мамлакатлар икки фуқароликка рухсат
беради, бу шахсларга бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ давлат
фуқаролигига эга бўлиш имконини беради. Фуқароликдан чиқиш: айрим ҳолларда
фуқаролар Конституцияда белгиланган муайян шартлар асосида фуқароликдан
чиқиши билан фуқароликни қабул қила олиши мумкин.
Мазкур моделлар фуқароликни тартибга солишнинг турли давлатларда
белгиланган қоидалар тизимларини ўзаро таҳлил қилиш натижасида юзага
келган. Юс соли тамойили инглиз умумий ҳуқуқ тизимининг бир қисмидир.
Фуқароликнинг ўзи ижтимоий
-
сиёсий тушунча ҳисобланади. Фуқароликни
конституциявий
-
ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилишда, замонавий тадқиқотлар
айтадики, фуқаролик ва иммиграцион масалалар бўйича юзага келаётган бир
қатор
муаммоларга ечим беришда катта аҳамият касб этади. Бошқа нарсалар
қаторида, фуқаролик тоифаси халқаро ҳуқуқ соҳаси контекстида, масалан,
бошпана олиш ҳуқуқи тўғрисида қарор қабул қилишда, юрисдикцияни
белгилашда ёки икки фуқаролик мавжудлигидан келиб чиқадиган мунозарали
масалаларни кўриб чиқишда фуқароликни аниқлаш ҳолатларида муҳимдир.
Умуман олганда, фуқаролик давлатнинг ўз фуқаролари учун муайян ҳуқуқ ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
87
мажбуриятларни белгиловчи махсус ҳуқуқий мақом сифатида белгиланади.
Кўпгина тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, “фуқаролик” атамасининг ҳуқуқий
табиати ва кенг спектри ҳақидаги мунозаралар асосан Конституциянинг
моҳиятини ҳуқуқий ҳужжат ёки мамлакат қадриятлари ва тажрибасини акс
эттирувчи сиёсий декларация сифатида тушунишдаги фарқлар натижасида юзага
келади,[6] дейди.
Фуқаролик, В.И.Радченко таъкидлаганидек, “давлат бирлиги ва яхлитлиги”,
“конституциявий ва халқаро ҳуқуқий ҳодиса”, “бошқарув қуроли ёки
институти”»нинг характеристик белгисидир[7]. Фуқаролик бир вақтнинг ўзида
давлатнинг ички конституциявий ва ҳуқуқий сиёсати масаласи ва халқаро
муносабатлар ва халқаро ҳуқуқнинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган миллий
давлатлар манфаатларининг зиддиятлари ва ушбу тизимга хос бўлган
давлатлараро бирлашмаларнинг ўзаро муносабатга киришиши билан боғлиқ
тушунча ҳисобланади. Фуқаролик тўғрисидаги миллий қонунчиликни халқаро
ҳуқуқнинг
асосий тамойиллари ва нормалари билан таққослаш унинг
цивилизациялашган дунёда қабул қилинган стандартларга мос келишининг
шартларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йили
30 апрелда референдум орқали қабул қилинди. Конституциянинг 18
-
моддасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси,
ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва
ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг эканлиги белгиланган. Бош
қомуснинг
21-
моддасида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида
фуқаролик унга қандай асослар бўйича эга бўлганликдан қатъи назар ҳамма учун
тенг эканлиги белгиланган. Бундан ташқари, Конституциянинг
22-
моддасида давлат ўз ҳудудида ва ташқарисида ўз фуқароларини ҳуқуқий
ҳимоя
қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаб берган. Шунингдек,
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг
4-
моддасида фуқароликнинг конституциявий
-
ҳуқуқий характери баён
этилган. Фуқаролик шахснинг давлат билан ўзаро ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва
жавобгарлиги йиғиндисида ифодаланадиган ҳамда инсон қадр
-
қиммати, асосий
ҳуқуқлари
ва эркинликларини эътироф этиш ҳамда ҳурмат қилишга
асосланадиган доимий сиёсий
-
ҳуқуқий алоқасини тартибга солиш билан
тавсифланади[8]. Ўзбекистон Республикасида ҳар бир инсон фуқаро бўлиш
ҳуқуқига
эгалиги ўрнатилган. Мамлакат ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилган.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролари айни вақтда Ўзбекистон
Республикаси фуқароси саналади. Республика фуқароларининг чет давлат
фуқаролигига мансублиги Ўзбекистон Республикасида тан олинмайди (ЎзРес ЎРҚ
-
610-
сон, 12
-
моддаси).
Қонуннинг 13
-
моддасида фуқароликни олиш асослари келтирилган
бўлиб:
туғилганлик бўйича;
бола фарзандликка олинганда;
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш ва уни тиклаш
натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олинар экан.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
88
Бундан ташқари, фуқароликни қабул қилишнинг 3 хил тартиби Қонун билан
мустаҳкамлаб қўйилган[9]. “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги
Қонунининг
18
–
21-
моддаларига кўра, фуқароликка қабул қилиш умумий;
соддалаштирилган ва алоҳида тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 5
-
моддасида шахсларнинг
фуқароликка мансубликка оид тартиби белгиланган. Унга кўра,
1992 йил 28 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида доимий яшаган,
чет давлат фуқароси бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш
истагини билдирган шахс;
Ўзбекистон ҳудудида яшаган ва 1992 йил 28 июлга қадар ўқиш учун
Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган ҳамда узлуксиз равишда таълим олган
ёхуд ҳарбий хизматни ўтаган ва ўқиш ёки ҳарбий хизмат тугаганидан кейин бир
йил ичида Ўзбекистонга қайтиб келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий
яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахс, башарти унинг чет давлат фуқаролиги
мавжуд бўлмаса;
ушбу Қонун кучга кирган кунда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига
эга бўлган шахс;
ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олган
шахс[10].
Қонуннинг
6-
моддасида фуқаролиги бўлмаган шахсларни давлат фуқароси
этиб тан олиш ҳолатлари келтирилган. 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон
Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет
давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, –
ота
-
онасидан
бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан
олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистон Республикасида
яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда ҳамда –
ўзини Ўзбекистон
Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат
қилган
кунга қадар Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил доимий яшаб
келаётган ва мазкур давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси республика фуқароларининг
асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари юзасидан бир қатор нормалари 30
апрель 2023 йили ўтказилган умумхалқ овози орқали замон талабларига мувофиқ
янада кенгайтирилди. Конституциянинг VI –
XI боблари фуқаролик, инсоннинг
шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий, ижтимоий, маданий
ва экологик ҳуқуқлар, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари
кафолатлари ва фуқаролар бурчлари шулар жумласидандир.
Демак, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида Ўзбекистон
Республикасининг ягона фуқаролиги мавжудлигини, фуқароларнинг фуқароликка
нисбатан тенглигини, шунингдек, фуқароликка оид Қонун асосида фуқароликни
олиш ва тугатишни назарда тутади.
Германияда фуқаролик Конституциянинг асосий нормалари Grundgesetz
билан тартибга солинади. Grundgesetzнинг 116
-
моддасида фуқароликка оид
умумий қоидалар белгиланган.
1949 йилда асосий қонун кучга кирган пайтда Германия фуқаролигини
олган шахслар ва уларнинг авлодлари, агар улар фуқаролигидан воз кечмасалар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
89
1933-
1945 йилларда сиёсий, ирқий ёки ахлоқий сабабларга кўра кўчирилган
ёки зўравонликка учраган шахслар, агар улар 31 йил 1953 декабргача фуқаролик
олиш учун мурожаат қилган бўлсалар.
1933 йил 30 январдан 1945 йил 8 майгача Германиядан мажбурий равишда
чиқариб юборилган шахслар, агар улар 1953 йил 23 майгача фуқаролигини тиклаш
учун ариза берган бўлсалар.
1945 йил 8 майдан 1990 йил 2 октябргача Германиянинг амалдаги
чегаралари ҳудудидан мажбуран чиқариб юборилган шахслар, агар улар 1992 йил
31 декабргача фуқаролигини тиклаш учун ариза берган бўлсалар.
Мазкур ҳолатларда фуқароликка мансубликни тан олиш ҳолатлари
сифатида белгиланган. Бундан ташқари, қонунчилик фуқароликнинг турли
тоифаларини, масалан, туғилиш, ота
-
она орқали, никоҳ ёки фуқароликка қабул
қилиш
орқали фуқароликни олишни тартибга солади. Бироқ, Германия
фуқаролигини олишнинг асосий тамойиллари Конституцияда белгиланган, қолган
тафсилотлар эса қонун билан тартибга солинади.
Фуқаронинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мувозанатидан келиб чиқиб,
фуқароликнинг қуйидаги турларини ажратиш одатий ҳолдир: (1) масъулиятли
фуқаролик (ҳаракат фуқаролиги); (2) зиддиятли (транзит) фуқаролик —
бошқа
фуқарога кириш имкони йўқлиги сабабли мажбурий хусусиятга эга бўлган
фуқаролик; 3) пассив
-
конформистик фуқаролик, бу фуқаро ўзини “сиёсий
инновация” дан узоқлаштирганда ва ўзини ижтимоий имтиёзлар олувчи сифатида
кўрсатганда заиф фуқаролик ўзига хослиги асосида шаклланади; 4) мамлакатда
экстремистик ва террористик фаолиятни амалга ошириш мақсадида олиниши
шарт бўлган бузғунчи
-
тажовузкор фуқаролик[11].
Биз одатда фуқаролик ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мақомларини
тартибга солувчи ҳуқуқий тамойиллар ҳақида бир қатор қарашлар мавжуд. Гап
шундаки, баъзи мамлакатларда фуқаролик мақоми шу мамлакатда кафолатланган
имтиёзлардан фойдаланишда шахсларни гуруҳлашга сабаб бўлади. Маълум ҳудуд
фуқаролари давлат ва унинг фуқаролари ўртасида тузилган рамзий шартномага
мувофиқ белгиланган ҳуқуқ, ўз манфаатлари ва эркинликларидан фойдаланиши
билан баҳоланади. Аммо фуқаролар ва чет элликлар ҳам ресурслар, ҳам мақомда
тенг бўлмаган жамиятда фуқаролик нимани англатиши ҳақида ҳам тадқиқот олиб
борилиши лозим. Шу жиҳатни инобатга олган ҳолда олимлар фуқаролик
тушунчасини ёритишда икки концепцияга: расмий ва моддий концепциялар (the
formalistic and the substantive conceptions) бўлган. Фуқароликнинг расмий ва
моддий концепциялари ўртасидаги фарқ, ҳуқуқий қоидалар, сиёсий воқелик ва
фуқаролик интилишлари ўртасидаги кескин фарқларни акс эттиради.
Турли
мамлакатларда
ижтимоий
-
иқтисодий
ҳуқуқларни
қонун
ҳужжатларида
белгилаш ва мустаҳкамлаш эркинлик тушунчаларининг қайси бири
асос қилиб олинганлигига қараб турли йўллар билан кечган. Ёки бу эркинликнинг
либерал концепцияси бўлиб, у давлатнинг конституцияда қонуний равишда
белгиланган фуқаро олдидаги ижтимоий мажбуриятларини истисно қилган ҳолда
ижтимоий ёрдамда давлатнинг минимал иштирокини ёки ижтимоий
йўналтирилган эркинлик тушунчасини назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлат ҳокимиятини ташкил
этишга, бозор иқтисодиёти тамойилларини ва шахснинг жамият ва давлатдаги
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
90
мавқеини тартибга солишга либерал ёндашувни намойиш этади. Шу билан бирга,
у ижтимоий йўналтирилган эркинликнинг норматив
-
ҳуқуқий моделини
мустаҳкамлайди.
Ўзбекистон
ижтимоий
давлат
деб
эълон
қилинди
(Конституциянинг 1
-
моддаси), унинг сиёсати инсоннинг муносиб ҳаёти ва эркин
ривожланишини таъминлайдиган шарт
-
шароитларни яратишга қаратилган. Унда
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий давлат сифатидаги асосий вазифалари
(одамларнинг меҳнати ва соғлиғини ҳимоя қилиш, кафолатланган энг кам иш
ҳақини
белгилаш, фуқароларнинг айрим тоифаларини давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш, ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш ва бошқалар) санаб
ўтилган.
Ушбу норма халқаро стандартларга мос келади. ХМТнинг “Ижтимоий
сиёсатнинг асосий мақсадлари ва меъёрлари тўғрисида”ги (Об основных целях и
нормах социальной политики) Конвенциясига мувофиқ, ижтимоий муаммоларни
ҳал
қилишда давлат асосий роль ўйнаши керак, бу эса “Шахс саломатлиги ва
фаровонлигини сақлаш учун зарур бўлган турмуш даражасини, жумладан, озиқ
-
овқат, кийим
-
кечак, уй
-
жой, тиббий ва ижтимоий ёрдам ва таълимни таъминлаш
учун барча чораларни кўриш” шулар жумласидан ҳисобланади. Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси
2-
моддасида жамият ва фуқаролар олдида давлат органлари ва мансабдор
шахслар масъул эканлиги белгиланган.
Фуқароликни конституциявий
-
ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан аниқ бир
йўналиш мавжуд эмас. Фуқароликни тартибга солиш бўйича аниқ бир тизимли
механизмлар ишлаб чиқилмаган. Буни, биринчидан, ҳар бир давлатнинг
ижтимоий, иқтисодий, сиёсий жиҳатлари ўзгача бўлиши, фуқароликни келиб
чиқиши, этник ва демографик жиҳатдан давлатдаги ҳолат бўлса, иккичи томондан,
мазкур соҳа бўйича олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар алоҳида
-
алоҳида шаклда олиб борилганлиги
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
https://cabar.asia/ru/uzbekistan-uprostil-protseduru-polucheniya-
grazhdanstva-chto-izmenilos-i-kak-eto-rabotaet
2.
Гандалоев Р.Б. Правовая природа поня
-
тия «Гражданство»: сравнительно
-
терминологи
-
ческий анализ / Р.Б. Гандалоев // Вестник Москов
-
ского
университета МВД России. –
2013.
–
№ 12. –
С. 243
-247
3.
Мархгейм, М.В. Гражданство: конститу
-
ционно
-
правовая рецепция
нюансов государ
-
ственного строительства / М.В. Мархгейм // NOMOTHETIKA:
Философия. Социология. Право. —
2022.
—
Т. 47. —
№ 1. —
С. 98
-109.
4.
Нариманов, Б. 2023. Правовая природа институтов гражданского
общества: научно
-
теоретический анализ. Общество и инновации. 4, 2/S (фев. 2023),
6
–
12. DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2/S-pp6-12.
5.
Хазов, Е.Н. Двойное гражданство и мно
-
жественное гражданство:
проблемы и перспек
-
тивы признания в России / Е.Н. Хазов // Международный
журнал конституционного и государственного права. –
2021.
–
№ 1. –
С. 91
-95.
6.
Ежова, М. Ю. Гражданство как политическая категория / М. Ю. Ежова //
Общество: политика, экономика, право. –
2019.
–
№ 12 (77). –
С. 17–
21.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
91
7.
Радченко, В. И. Публичная власть и обеспече
-
ние государственной
целостности Российской Федерации (конституционно
-
п равовые про
-
блемы). –
С
аратов, 2003. –
317 с.
8.
https://lex.uz/docs/4761984
9.
https://lex.uz/docs/4761984
10.
https://lex.uz/docs/4761984#4762622
11.
Ежова, М. Ю. Гражданство как политическая категория / М. Ю. Ежова //
Общество: политика, экономика, право. –
2019.
–
№ 12 (77). –
С. 17–
21.
