Авторы

  • Фаррух Эшмаматов
    Начальник отдела по работе с молодежью, духовностью и просветительством, Узбекский государственный университет мировых языков

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp10-18

Ключевые слова:

идеология Новый Узбекистан идеологический фактор социальные процессы идеологические процессы развитие национальный интерес прогресс демократическая основа

Аннотация

В данной статье анализируется вклад отечественных ученых в изучение понятия и сущности идеологии. Особое внимание уделяется тому, как идеологические факторы формируют систему представлений, влияющую на социально-экономические, политические и культурные процессы в обществе. Статья также освещает теоретические аспекты национальной идеологии, ее роль в формировании общества и государства на основе духовно-нравственных принципов. Эти принципы, направленные на создание свободного демократического общества, способствуют активной деятельности институтов гражданского общества.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The category of ideology and the effectiveness of
ideological factors in the development of society

Farrukh Eshmamatov

1

Uzbek State University of World Languages

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2023
Received in revised form

15 September 2023
Accepted 25 September 2023

Available online

15 October 2023

In this article, the study of the concept of ideology and its

essence by local scientists, the fact that ideological factors are a

system of ideas related to social-economic, political-cultural
processes of the society has become significant. The theoretical

aspects related to the national ideology finding its essence in the

society and state where the activities of civil society institutions

have entered into free development are also shown.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp10-18

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

ideology,

New Uzbekistan,

ideological factor,

social processes,

ideological processes,

development,

national interest,

democratic basis

Мафкура категорияси ва жамият ривожланишида
мафкуравий омилларнинг таъсирчанлиги

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

мафкура,

Янги Ўзбекистон,

мафкуравий омил,
ижтимоий жараёнлар,
мафкуравий жараёнлар,
ривожлантириш,

миллий манфаат,
тараққиёт,

демократик асос

Мазкур мақолада мафкура тушунчаси ва унинг мазмун

-

моҳиятининг маҳаллий олимлар тадқиқи, мафкуравий

омиллар масаланинг жамият ижтимоий

-

иқтисодий, сиёсий

-

маданий жараёнларига боғлиқ ғоялар тизими эканлиги ўз
аҳамиятини

топган.

Шунингдек,

маънавий

-

ахлоқий

тамойиллар устунлик қилган, ижтимоий ҳамкорликка

асосланган, эркин демократик жамият барпо этишни

кўзлаган, фуқаролик жамияти институтлари фаолияти
эркин ривожланишга кирган жамият ва давлатда миллий

мафкура ўз моҳиятини

топиши билан боғлиқ назарий

жиҳатлар кўрсатилган.

1

Head of the Department of Youth Work, Spirituality and Education. Uzbek State University of World Languages


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

11

Влияние идеологических факторов на категорию

идеологии и развитие общества

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

идеология,

Новый Узбекистан,
идеологический фактор,

социальные процессы,
идеологические процессы,
развитие,

национальный интерес,
прогресс,
демократическая основа

В данной статье анализируется вклад отечественных

ученых в изучение понятия и сущности идеологии. Особое
внимание уделяется тому, как идеологические факторы
формируют

систему

представлений,

влияющую

на

социально

-

экономические, политические и культурные

процессы в обществе. Статья также освещает теоретические
аспекты национальной идеологии, ее роль в формировании
общества и государства на основе духовно

-

нравственных

принципов. Эти принципы, направленные на создание
свободного демократического общества, способствуют
активной

деятельности

институтов

гражданского

общества.

Мафкура атамаси –

(араб тилидан олинган бўлиб –

фикр юритиш; тафаккур;

эътиқод ва маслаклар тизими) жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий,
диний, бадиий, фалсафий, илмий қарашлар, фикрлар ва ғоялар мажмуидир ,
дейилади Ўзбек тилининг изоҳли луғатида.

Мафкура (араб. –

фикрлар мажмуи) –

муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат,

жамият, давлат манфаатлари, орзу

-

истак ва мақсад

-

муддаолари ифодаланган

ғоявий

-

назарий қарашлар ва уларни амалга ошириш тизими, унда манфаатлари

ифодаланаётган куч ва қатламларнинг ўтмиши, бугунги куни ва истиқболи ўз
ифодасини топади. Аслида ҳам мафкура маълум бир гуруҳ, ижтимоий қатлам ва
жамоа, жамият ва давлатнинг маълум бир мақсад ва муддаоларини ўзига жамулжам
қилган ғоялар тизимининг асоси дейиш мумкин.

Мафкуранинг кучи ҳам, фаоллиги ҳам, яшовчанлиги ҳам шунда кўринадики,

жамият ишончига кириб, муайян манфаат асосида инсонларни бирлаштиришга
асосий назарий аҳамият касб этади.

Бундан ташқари, мафкура, унинг мазмун

-

моҳияти ва намоён бўлиш

хусусиятлари борасида республикамиз Биринчи Президенти И.Каримов шундай
деган эди: “Биринчи навбатда, миллий мафкурамиз халқимизнинг тарихий мероси,
азалий анъаналари, удумлари, тили, дини, руҳиятига, бир сўз билан айтганда,
миллий қадриятларимиз, халқимизнинг дунёқараши ва тафаккурига асосланган
ҳолда замонавий, умумбашарий, умуминсоний ютуқлардан озиқланган, уларни
ўзига қамраб олган тарзда юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ манфаатлари ва
фаровонлиги йўлида хизмат қилмоғи даркор” .

Мафкура қандай кечиши, қандай ривожланиши шу миллат, шу жамият

ижтимоий фаолиятидан, миллий менталитетидан куч олса, у ҳақли равишда
миллий мафкурага айланади, миллат қадриятларидан озиқланади, одамлар
ишончига киради.

Мафкура –

дунёқарашнинг асоси, жамият ва халқнинг тутажак йўлини узвий

тарзда белгилаб берувчи ғоялар тизими бўлиши билан бир қаторда, муайян
ижтимоий қатлам манфаатларига қаратилган фалсафий, ҳуқуқий, сиёсий, ахлоқий,
диний, эстетик қарашлар тизими ҳамдир. Бундан ташқари, тасаввурлар,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

12

тушунчалар, ғоялар мажмуаси билан уйғун бирликдаги тартиботга хос бўлган
маълум бир маслак, таълимот, дунёқараш ҳамда дунё ва ҳаёт фалсафасига
даъвогарлик қилувчи ғоялар тизими ҳам мафкурага хосдир

.

Мафкура аслида араб тилидан олинган бўлиб, фикрлар, нуқтаи назарлар ва

эътиқодлар тизими маъносини билдиради. Бугунги кундаги маъно

-

мазмунига кўра

эса, жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, бадиий, диний, фалсафий, илмий
қарашлар ва ғоялар мажмуидан иборат тушунчадир

.

Соҳа олими, профессор Н.Жўраевнинг таъкидлашича, “Мафкурада асрлар

мобайнида шаклланган дунёқараш ва тушунчалар, турмуш тарзи ва анъаналар,
миллатнинг шаклланиш жараёнлари, босқичлари, хусусан, эволюцияси инобатга
олинмоғи зарур. Айни ана шу ривожланиш босқичлари, инсон тафаккури
динамикасини ўзида мужассам этади. Бу икки унсур жамият янгиланиш жараёнида
ўзаро боғлиқ, уйғун ҳолда вужудга келди. Акс ҳолда мафкура заминдан узилган, ҳаёт
ҳақиқатини ўзида ифода этолмаган “муаллақ” ғоя сифатида қолаверади

.

Мафкуранинг яратилиши, шаклланиш тадрижийлиги у ҳукм сураётган халқ,

жамиятнинг ижтимоий

-

фалсафий, социал

-

ахлоқий қарашлари ва назарий

билимлари бевосита боғлиқ бўлади. Улар мафкуранинг шаклланиши ва амал
қилишига етакчи тамойил вазифасини ўтайди.

Инсоният тарихида турли

-

туман мафкуралар бўлган. Турли халқлap ва

ижтимоий кучларнинг ғоявий раҳнамолари, мутафаккир

ва арбоблари, ўзларининг

манфаат ва мақсадларидан келиб чиқиб, мафкуравий таълимот ва дастурлар ишлаб
чиққанлар. Мафкура ҳар муайян диний, фалсафий таълимот асосида яратилади,
маълум илмий қараш ва ахлоқий тамойилларга таянади. Мафкуралар ўз моҳияти ва
таъсир кучига кўра жамиятни бирлаштириши ёки уни бир

-

бирига қарама

-

қарши

тарафларга бўлиб юбориши, давлатнинг жаҳондаги обрў ва мавқеини ошириши ёки
тушириши, халқларни юксакликка кўтариши ёки таназзулга дучор этиши мумкин.
Юксак мақсадлар, бунёдкор ғояларга

асосланган мафкуралар ижтимоий

-

иқтисодий

тараққиётга туртки бўлади, маънавиятни юксалтиради, инсонларни улуғвор
ишларга сафарбар этади. Озодлик, эркинлик, мустақиллик, тинчлик, ҳамкорлик
ғоялари асосида шаклланган, эзгу мақсадларга хизмат қиладиган мафкуралар
бунёдкорлик хусусиятига эга бўлади

.

“Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва

менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини
кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ

-

равшан белгилаб беришга хизмат

кўрсатадиган,

кечаги ва эртанги куни ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга доир

ғояни мен жамият мафкураси деб биламан” , дейди И.Каримов.

Бизнинг назаримизда, мафкура муайян халқ, миллат ривожи, жамият

барқарорлигини бош мезон қилиб қўйса, миллат келажагига умид, ҳаётида

унум

бўлади.

Мафкура жамият ривожини тезлаштиради, миллатни, барча фуқароларни

умумий мақсад йўлида бирлаштиради. Аниқроқ айтганда, миллий мафкура бутун
Ўзбекистон халқининг руҳини, ҳис

-

туйғусини, миллий ғурур ва ифтихорини, куч

-

қудратини, орзу

-

интилишларини мужассамлаштирадиган буюк ғоявий кучдир

.

Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Инсоният тарихида турли

-

туман

мафкуралар бўлган. Турли халқлар ва ижтимоий кучларнинг ғоявий раҳнамолари,
мутафаккир ва арбоблари ўзларининг манфаат ва мақсадларидан келиб чиқиб


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

13

мафкуравий таълимот ва дастурлар ишлаб чиққанлар. Юксак мақсадлар, бунёдкор
ғояларга асосланган мафкура ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётга туртки бўлади,

маънавиятни юксалтиради, инсонларни улуғвор ишларга сафарбар этади.

Мафкуранинг кучи, қудрати

шунчалик аҳамият касб этадики, унинг эзгу

мақсад сари йўналтирилгани жамият равнақи ва инсонларнинг юксак мақсадлар
сари эргаштиради, аксинча бўлсачи, унинг миллат ва халқнинг ичига нифоқ ва
жамият ривожига қарши кушанда бўлиб тушишини фаҳмлаб олиш

мумкин бўлади.

Мафкура ғояларни бирлаштириш фактори шундаки, шахс ва жамият ривожи,

тараққиётини асосий мақсад қилиб олган ғоялар мажмуасини ўзига қамраб олган
мафкура инсонлар ишончига киради.

Президент Ш.Мирзиёев шундай таъкидлайди: “Биз мафкура деганда, аввало,

фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Шу
муносабат билан таъкидлаб айтмоқчиман: биз барпо этаётган янги Ўзбекистоннинг
миллий ғояси инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик ғояси бўлади” . Давлатимиз
раҳбари ўринли таъкидлаганидек, жамиятнинг равнақи йўлида хизмат қиладиган
мафкуранинг умри узоқ бўлади, негаки у миллат қадриятларидан, ахлоқидан
озиқланган бўлади.

Мафкура –

жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, бадиий,

фалсафий, илмий қарашлар, фикрлар ва ғоялар мажмуи. Мафкура жамият
ҳаётининг маънавий

-

сиёсий интиҳосидир, унинг инсон онгида акс этиши, инсон

томонидан англаниб, бир бутун тизим ҳолига келтирилиши ва бу тизимнинг
амалий фаолиятда назарий асос ҳамда руҳий таянч бўлиб хизмат қилишидир.

Одатда, ҳар бир давлат, жамият ўзи бажараётган тарихий вазифани асословчи

ва барча ижтимоий табақалар, миллатлар ва элатлар, диний эътиқод вакилларини
шу вазифа атрофида бирлаштирувчи, жипсловчи мафкурага эга бўлади.
Инсонпарвар, демократик жамият ва ҳуқуқий давлат ўз фаолиятида жамиятдаги
барча ижтимоий кучларнинг умумий манфаатларини кўзда тутиб иш кўради ва шу
боисдан мухолиф ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партиялар ўзаро муросасиз кураш
олиб боришларига ўрин қолмайди, улар умуммафкура асосида иш юритадилар. Бу
вазият ички ижтимоий

-

сиёсий ҳаётни янада жонлантиради, чунки демократия ва

инсонпарварлик қоидалари жамиятда доимий ва ҳар томонлама ўзаро назорат,
фикрлашув, мулоҳазани талаб қилади. Демократиянинг мазмун

-

моҳияти, амал

қилиши, инсонларни бирлаштириш қобилияти мафкуранинг инсонлар томонидан
қандай қабул қилинишини кўрсатади. Агар у жамият инсонлар манфаатига зид
қарашларга суғорилган бўлса, унинг яшаши, ривожланиши ҳам аниқ бўлмайди.

Мафкура шундай омилки, ундан фойдаланиб инсонларни бир

-

бирига қарама

-

қарши қўйиш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш, руҳий “итоаткор” қилиш,
ғоясизлантириш, қалби ва онгини эгаллаш, жамиятда турли зиддиятларни вужудга
келтириш мумкин. Унинг яна бир хатарли жиҳати шундаки, дўстни душманга
айлантиришдек энг жирканч ёвузликларни юзага келтиради . Хусусан, тарихга
назар ташланса, жамиятларда, давлатларда турли гуруҳ, сиёсий кучлар ўз мақсад ва
ғаразли ниятлари учун турли мафкуравий қарашларни илгари суришган. Лекин
маълум вақт ўтиб улар ўз моҳиятини, таъсирини йўқотган.

Чунки инсонларни эзгу мақсадга уюштира олмаган, тўғри маслак ва моҳиятни

тарғиб қила олмаган мафкура мукаммал бўлмайди, унинг жамиятдаги ижтимоий

-

иқтисодий ва маънавий

-

маданий жараёнлар билан интеграциялашуви эмас,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

14

аксинча, дезинтеграциялашуви аниқ бўлади, бундан жараёнда мафкуравий омил ўз
моҳиятини буткул йўқотиши муқаррар.

Фуқаролар, ижтимоий манфаатлари бир бўлган жамоалар, умуман, миллат,

жамият ва давлат манфаатлари ва мақсадлари ўзига жам қилган ғояларни
уюштиришини ҳам асослаш мумкин.

Мафкуралар, маъно

-

моҳиятига кура, фалсафий, дунёвий, диний ва бошқа

турли таълимотлар асосида яратилади. Мисол учун, Ғарбдаги уйғониш даврини
ҳамда ўрта асрларда ўз миллий давлатчилигини тиклай бошлаган Европа
халқларининг ҳар бири ўзига хос мафкурасини яратганини эслаб ўтиш мумкин.
Мазкур мафкуралар Рим империяси парчаланганидан кейин ўз давлатчилигига эга
бўлган халқларнинг ўзига хос қадриятлари ва менталитети заминида вужудга
келган миллий фалсафалари асосида шаклланди. Шу боис ўша даврдаги итальян,
инглиз, француз фалсафаси ўз мансуб бўлган жамиятни бирлаштиришга хизмат
қилди. Шу билан бирга, бу миллий мактаблар заминида вужудга келган фалсафий
таълимотлар, маърифий қарашлар инсоният маданияти хазинасига салмоқли ҳисса
бўлиб қўшилди. Кант, Гегель, Фейербах каби мутафаккирлар номи билан шуҳрат
топган немис фалсафаси хусусида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Жумладан,
ҳақиқий миллий хусусиятларга эга бўлган Гегель фалсафаси Австрия–Венгрия
империясидан ажралиб, мустақиллик йўлини тутган Прусс монархиясининг давлат
мафкураси даражасига кўтарилган эди.

Бизнинг фикримизча, умуминсоний, умумаҳамият касб этган қонуний

тамойиллар, тартиб

-

таомиллар, мақсад

-

муддаолар жамият равнақини, инсонлар

қадр

-

қимматини, миллатлараро тотувликни бош омил қилиб олар экан, унда ўзига

хос ва инсонларни мақсадларига мос ва ҳамоҳанг бўлган, ижтимоий манфаатлар
билан уйғун бўлган мафкура ҳам ўзини оқлайди.

Хитой халқининг тараққиёт йўлини асослаб берган Конфуций ва Лао

-

Цзининг

таълимотлари ҳам диний қарашларга асосланган эди. Бу таълимотлар асрлар
мобайнида Хитой халқининг миллий мафкураси бўлиб келган. Дунёвий ва диний
ғоялар бир

-

бирини бойитиб борган шароитда тараққиёт юксак босқичга

кўтарилади. Бунга башарият тарихида ўчмас из қолдирган Имом Бухорий ва Мусо
Хоразмий, Имом Мотуридий ва Абу Райҳон Беруний, Имом Раззолий ва Абу Наср
Форобий сингари буюк заковат соҳиблари ёнма

-

ён яшаб фаолият кўрсатган давр

ёрқин мисол бўла олади . Зотан, жамият маънавияти

-

маърифати билан йўғрилган

мафкура жамиятни юксалтириб, инсонлари ахлоқ ва маънавият юзлантиришини
тарих асослайди.

Мафкура ижтимоий фанларда қийин, лекин тез

-

тез қўлланиладиган тушунча

бўлиб, академик ва кундалик муҳокамаларда чексиз маъноларга эга. Энг оддий
таъриф, эҳтимол, немисча Weltanschauung сўзининг таржимаси билан берилган
бўлиб, у кўпинча “мафкура” билан ўзаро таржима қилинади. Ушбу таржима
“мафкура” ни “дунёга бўлган қараш”, яъни дунё, хусусан, ижтимоий дунё нимадан
иборатлиги ва унинг қандай ишлаши ҳақида умумий тасаввурга эга бўлади

.

Мафкура қанча кучли, жозибадор бўлмасин, унинг қайси жамият ва давлатда

қандай мақсадни кўзлаб амалга оширилишига қараб унга баҳо берилиши мақсадга
мувофиқдир. Бунинг учун эса, мафкура тўғрисида чуқур билим ва тушунчаларга эга
бўлиш талаб қилинади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

15

Мафкура ижтимоий борлиқнинг, жамият ҳаётининг маънавий

-

сиёсий

инъикосидир, унинг инсон онгида акс этиши, инсон томонидан англаниб, бир бутун
тизим ҳолига келтирилиши, шунингдек, бу тизимнинг амалий фаолиятда назарий
асос ҳамда руҳий таянч бўлиб хизмат қилишидир

.

Инсоният тарихи мобайнида турли шаклдаги жуда кўплаб мафкуралар

яратилган, беҳисоб ижтимоий

-

сиёсий кучлар ўз ғоялари ва таълимотлари билан

майдонга чиққан, мақсад ва ниятларига етишмоқ учун ҳаракат қилган. Биз ҳар
қандай мафкурани ғоялар тизими сифатида талқин қилар эканмиз, шуни
унутмаслик керакки, бирор бир мафкуранинг моҳиятини

англаб етиш учун фақат

унинг таркибидаги ғояларни таҳлил қилишнинг ўзи етарли эмас. Ўтмишда турли
кучлар ва гуруҳлар ўз ғаразли ниятларига эришиш, асл мақсадларини яшириш учун
юксак ва жозибали ғоялардан фойдаланган. Энг ёвуз босқинчи ва энг разил
гуруҳлар ҳам ўз кирдикорларини эзгу ғоялар билан ниқоблашга уринган.

Демак, мафкуранинг моҳияти фақат унинг асосий ғоялари воситасида эмас,

шу ғояларга эришиш усуллари ва воситалари, умумэътироф этилган тамойиллари,
уларнинг аксарият омма манфаатларига мослиги орқали ҳам намоён бўлади.
Ўзининг мудҳиш талаб

-

эҳтиёжлари ва ёвуз ниятларини бошқа халқлар ҳисобига

қондиришни кўзлаб ҳаракат этувчи мафкуралар ҳалокатга маҳкумдир

.

Жамиятда халқчил ва фуқаролар манфаатини кўзлаб фаолияти юритаётган

сиёсий тизимлар мафкуравий жараёнларни шу тартибда кечишини истайди. Бугун
демократик жамият қуришни ва уни ривожлантиришни мақсад қилган ҳар қандай
жамият мафкураси назарий ва прагматик моҳиятга эга бўлади. бу омиллар ўз
навбатида, миллий мафкуравий асосларга боғлиқ бўлади.

Миллий мафкура –

муайян миллатнинг этноижтимоий бирлик сифатида

мавжуд бўлиши ва ривожланишини асослаб берувчи ғоялар ва қарашлар тизими.
Кўп ҳолларда миллий мафкурани битта миллат ёки халқнинг мафкураси деб
тушунилмайди, у муайян давлат ёки жамиятнинг

умумий мафкураси маъносини

ҳам англатади. Чунки “миллий” сифати “миллат” сўзидан келиб чиққан бўлиб, фақат
муайян этник бирликни эмас, балки муайян “жамият” ёки “давлат” маъносини ҳам
ифодалаши мумкин.

Миллий мафкура тушунчаси ҳам Ўзбекистонда яшаб, фаолият кўрсатаётган

барча миллат вакилларига тегишлидир. Миллий мафкуранинг ўзагини
Ўзбекистондаги турли миллат ва элат, дин ва эътиқод вакилларини
мамлакатимизда озод ва обод ватан барпо этиш учун бирлаштириш, халқларни
ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликка чорлаш, олижаноб мақсадларни кўзлаш каби
умуминсоний тамойилларга айланган ғоялар ташкил этади.

Миллий мафкура ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни англаш

туйғуларини, халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларини,
жамиятимиз олдига қўйилган олий мақсад ва вазифаларни ифода этади. Миллий
мафкура ҳар қандай миллатчиликдан, бошқа элат ва халқларни менсимаслик,
уларни камситиш кайфияти ва қарашлардан ҳолидир. У жамиятимиздаги ҳар
қандай инсоннинг эътиқоди ва дунёқарашидан қатьи назар, уларнинг барчасини
ягона мақсад атрофида бирлаштирадиган; халқимиз ва давлатимиз дахлсизлигини
асрайдиган, эл

-

юртимизни буюк истиқбол сари чорлайдиган маънавий омилдир .


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

16

Ваҳоланки, халқ турмуш тарзи, орзу

-

истаклари, мақсад

-

муддаоси моҳиятини

ўзига бос мезон қилиб олган мафкура

шу миллат учун, миллат мафкурасига, таъбир

жоиз бўлса, жамиятнинг халқчил мафкурасига айланади.

Миллий мафкуранинг ўзи, жамиятимиз тараққиёти ва манфаатларини ифода

қилувчи яхлит системалашган ғоялар, назариялар тизимидан иборат бўлиб, уни
рўёбга чиқариш билан бог`лиқ амалий ишлар ҳам шунга мувофиқ бўлиши лозим .

Жамиятнинг мафкураси қуйидаги йўналишларга эга бўлади, дея

таъкидлайди соҳа олими Ш.Тўраев: жамиятда ягона мақсад ва муддаонинг бўлиши
(ижтимоий гуруҳлар ўртасида конфликтнинг йўқлиги); жамиятнинг

фаровон

истиқболга эгалиги; мавжуд жамиятнинг барқарорлиги; ўз манфаатларини ҳимоя
қилишнинг самара бериши; ички ва ташқи мафкуравий душманларга қарши
курашда уюшувчанликнинг мавжудлиги; етакчиларнинг иқтидорлилиги ва
ҳақгўйлиги; яхшилик томонга бўладиган

ўзгаришларнинг асосга эга эканлиги;

ватанпарварликни ҳар нарсадан устун қўйиш . Бизнинг назаримизда ҳам мазкур
йўналишлар ҳам жамиятнинг ривожини, ҳам халқнинг уюшқоқлигини, ҳам
маънавий

-

маданий, ижтимоий фаолиятини назарга тутган мафкура жамият

мафкурасига айланади. Ҳақиқатан ҳам, бугунги даврда глобаллашувнинг авж
олиши ғоя ва мафкураларнинг инсон, миллат, халқ, давлат ва халқаро ҳаётдаги
ўрнини инқилобий тарзда ўзгартириб юборди.

Мафкура ҳар қанча жозибали бўлмасин, агар у омманинг ижтимоий

-

сиёсий

тажрибаси билан қўшилиб кетмаса, ўз

-

ўзидан яхлит ва фаол дунёқарашни

шакллантира олмайди. Ҳаётдан ажралиб қолган мавҳум ғоялар ҳеч нарсани амалга
ошира олмайдилар. Бунинг учун амалий фаолият кўрсатадиган одамлар керак
булади. Ғояларнинг амалга ошиши, моддий кучга айланиши учун, биринчидан, улар
оммага сингдирилган, иккинчидан, у кишиларнинг амалий фаолияти билан
чамбарчас боғланган бўлиши керак

.

Мафкура ҳеч қачон тарқоқ ва узуқ

-

юлуқ бўлмаслиги лозим. У жамият

тараққиётини тўлалигича қамраб олган узлуксиз, тадрижий, ўзини ўзи тўлдириб
борадиган, доимий ҳаракатдаги тизимга айланиши даркор. Жамият янгиланаётган,
онгимиз ва тафаккуримиз ўзгараётган бир пайтда миллий тараққиёт омили бўлиб
хизмат қилиш учун эски мафкуравий андозалардан воз кечишимиз, янги ижтимоий
жараёнларнинг бутун моҳиятини ифодалаб берадиган янги мафкурани вужудга
келтиришимиз керак. Ҳатто, эски мафкурани қайта “таъмирлаб”, ямаб

-

чирмаб,

бичиб

-

тикиб янгилаш ҳам самара бермайди , дея таъкидлайди сиёсатшунос олим

Н.Жўраев. Бизнинг назаримизда, жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий,
ижтимоий соҳаларини ўзининг асосий таянч нуқтаси қилиб олмаган мафкура
назарий ва прагматик жиҳатдан ўзини аҳамиятини тугал топа олмайди.
Мафкуранинг сиёсий жараёнлардаги аҳамияти ҳам шунда намоён бўлади, давлат ва
жамият ижтимоий мақсад

-

муддаосидан ўрин эгаллай олмаган мафкура

инсонларнинг ишончига кира олмайди.

Ўйлашимизча, маънавий

-

ахлоқий тамойиллар устунлик қилган, ижтимоий

ҳамкорликка асосланган, эркин демократик жамият барпо этишни кўзлаган,
фуқаролик жамияти институтлари фаолияти эркин ривожланишга кирган жамият
ва давлатларда миллий мафкура ўз моҳиятини топади, яъни бундай жамиятларда
мафкуралар инсонлар шаъни, қадр

-

қимматини ҳимоя қилишга, аҳолини

умумманфаат йўлида бирлаштиришга ундайди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

17

Ўз олдига қўйган мақсади,

қандай жамият қурмоқчи экани, бунга қандай

йўллар ва воситалар билан эришмоқчи бўлаётгани ҳақидаги ғоялар тизими ҳар бир
миллат, халқ ва жамиятнинг миллий мафкурасининг асосини ташкил этади.

Миллий мафкуранинг асосий мақсадлари, янги ижтимоий

-

иқтисодий

муносабатларнинг қарор топа бориши, ислоҳотларнинг инсон манфаатларига
тамомила мувофиқлиги, зарурийлиги, миллий уйғониш ижтимоий тараққиёт
тақозоси, комил инсонни вояга етказиш давр эҳтиёжи эканлиги каби дастурий
вазифаларнинг ҳаётийлиги тўғрисидаги ғояларни одамлар дунёқарашида қарор
топтиришдир

.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов қуйидаги

фикрларни айтади: Биз учун ягона мафкура, бу –

Ўзбекистоннинг тараққиётидир .

Зеро, миллий мафкура халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига,
келажагига, маънавий ва маърифат мезонлари билан ўлчанади, унга ўз аҳамиятини
топиб боради.

Мафкура хусусида фикр билдирар экан, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев

шундай дейди, “Мафкура соҳасида бўшлиқ деган нарсанинг ўзи ҳеч қачон бўлмайди.
Чунки инсоннинг қалби, мияси, онг

-

у тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан,

фикрлашдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Демак, унга доимо маънавий озиқ
керак. Агар шу озиқни ўзи яшаётган муҳитдан олмаса ёки бу муҳит уни
қониқтирмаса, нима бўлади, айтинглар? Бундай озиқни у аста

-

секин бошқа ёқдан

излайди. Шунга йўл бермаслигимиз керак. Мана, гап нима ҳақида кетяпти!”

Ҳақиқатан

ҳам, бугунги глобал жараёнлар тез суръатларда кечаётган экан

бунда инсонларнинг, айниқса, ёш авлоднинг мафкуравий ва маънавий
билимларини мустаҳкамлаш, маънавий

-

ахлоқий сифатларга эга бўлиб боришини

мунтазам ошириш борасидаги самарали чора

-

тадбирларни кўриб бориш мақсадга

мувофиқ.

Маънавий

-

маърифий, мафкуравий ишларни тизимли ва босқичма

-

босқич

ташкил этишнинг натижаси жамият барқарорлаштириш омили бўлиб билан бир
қаторда, инсонларда эзгу мақсад сари янги ташаббуслар ва фаол ижтимоий
кўникмаларни юзага чиқаради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Иккинчи жилд. А.Мадвалиев таҳрири

остида. –Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” ДИН, 2006. –Б. 202.

2.

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар, тамойиллар ва атамалар

(қисқа изоҳли тажрибавий луғат). –Т.: “Янги аср авлоди”, 2002. –Б. 73.

3.

И.А.Каримов Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт –

пировард

мақсадимиз. 8

-

жилд. –Т., “Ўзбекистон”, 2000. –Б. 463

-466.

4.

Қаранг: Маънавий

-

маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий,

устувор йўналишидир. Нашрга таййорловчи Ў.Носиров. –Т.: “Ўзбекистон”, 1998. –Б.

51.

5.

Ж.Раҳимов. Маънавият асослари. Ўқув қўлланма. –Т.: ТДЮИ, 2010. –Б. 40.

6.

Ж.Нарзулла. Маънавият –

одам ва олам халоскори. –Т.: “Маънавият”, 2018.

-

Б. 16.

7.

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар, тамойиллар ва атамалар

(қисқа изоҳли тажрибавий луғат). –Т.: “Янги аср авлоди”, 2002. –Б. 73.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

18

8.

И.Каримов. Жамиятимиз мафкураси халқни халқ, миллатни миллат

қилишга хизмат этсин. –Т.: Ўзбекистон, 7

-

жилд. –Б. 89.

9.

Муаллифлар жамоаси. Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар

луғати. –Т.: “Akademiya” нашриёти. 2007. –Б. 147.

10.

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев. Инсонпарварлик, эзгулик ва

бунёдкорлик –

миллий ғоямизнинг пойдеворидир. –Т.: “ТАСВИР” нашриёт уйи. –Б. 6.

11.

М.Расулов. Маънавий

-

ахлоқий тарбия –

мафкуравий таҳдидларга қарши

курашишда энг кучли омил. Тафаккур манзили. 2022 йил август сони. –Б. 173

-174.

12.

Отамуратов С. Глобаллашув ва миллий

-

маънавий хавфсизлик. –Т.:

“О‘zbekiston”, 2

-

нашр, 2015. –Б. 124.

13.

Ғоя

ва мафкура. Муаллифлар жамоаси. –Т.: “IJOD DUNYOSI”, 2002. –Б. 19.

14.

The Routledge Dictionary of Politics. David Robertson. Third Edition. Routledge

is an imprint of the Taylor & Francis Group.

New York. 2004.

P. 232.

15.

Қаранг: Ж.Раҳимов. Маънавият асослари. Ўқув қўлланма. Масъул

муҳаррир: т.ф.н. И.Ҳайдаров. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2010. –Б. 40.

16.

Қаранг

: https://elib.buxdu.uz/index.php/pages.

17.

Қаранг: Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. –Т., 2001.

18.

М.Собирова, З.Замонов ва бошқ. Миллий ғоя, маънавиятнинг педагогик

асослари. Ўқув қўллама. –Т.: Университет, 2021. –Б. 11.

19.

Ш.Тўраев, Маънавий

-

маърифий ишлар ва уни ташкил қилиш методикаси

[Матн]. –Т.: Pa

radigma. 2017.

–Б. 105.

20.

Ж.Туленов. Фалсафий маданият ва маънавий камолот. –Т.: “Меҳнат”, 2000.

–Б. 130.

21.

Ж.Нарзулла. Маънавият

-

одам ва олам халоскори.

-

Т.: “Маънавият”, 2018.

-

Б. 17.

22.

Қаранг: Маънавий

-

маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий,

устувор йўналишидир. Нашрга таййорловчи Ў.Носиров. –Т.: “Ўзбекистон”, 1998. –Б.

52.

23.

Қаранг: И.Каримов. Она юртимиз бахт

-

у иқболи ва буюк келажаги йўлида

хизмат қилиш –

энг олий саодатдир. –Т.: “O'zbekiston” нашриёти, 2015. –304 б.

24.

Ш.М.Мирзиёев Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз. –Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. –Б. 484.

Библиографические ссылки

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Иккинчи жилд. А.Мадвалиев таҳрири остида. –Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” ДИН, 2006. –Б. 202.

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар, тамойиллар ва атамалар (қисқа изоҳли тажрибавий луғат). –Т.: “Янги аср авлоди”, 2002. –Б. 73.

И.А.Каримов Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-жилд. –Т., “Ўзбекистон”, 2000. –Б. 463-466.

Қаранг: Маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий, устувор йўналишидир. Нашрга таййорловчи Ў.Носиров. –Т.: “Ўзбекистон”, 1998. –Б. 51.

Ж.Раҳимов. Маънавият асослари. Ўқув қўлланма. –Т.: ТДЮИ, 2010. –Б. 40.

Ж.Нарзулла. Маънавият – одам ва олам халоскори. –Т.: “Маънавият”, 2018. -Б. 16.

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар, тамойиллар ва атамалар (қисқа изоҳли тажрибавий луғат). –Т.: “Янги аср авлоди”, 2002. –Б. 73.

И.Каримов. Жамиятимиз мафкураси халқни халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин. –Т.: Ўзбекистон, 7-жилд. –Б. 89.

Муаллифлар жамоаси. Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғати. –Т.: “Akademiya” нашриёти. 2007. –Б. 147.

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев. Инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик – миллий ғоямизнинг пойдеворидир. –Т.: “ТАСВИР” нашриёт уйи. –Б. 6.

М.Расулов. Маънавий-ахлоқий тарбия – мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда энг кучли омил. Тафаккур манзили. 2022 йил август сони. –Б. 173-174.

Отамуратов С. Глобаллашув ва миллий-маънавий хавфсизлик. –Т.: “О‘zbekiston”, 2-нашр, 2015. –Б. 124.

Ғоя ва мафкура. Муаллифлар жамоаси. –Т.: “IJOD DUNYOSI”, 2002. –Б. 19.

The Routledge Dictionary of Politics. David Robertson. Third Edition. Routledge is an imprint of the Taylor & Francis Group. –New York. 2004. –P. 232.

Қаранг: Ж.Раҳимов. Маънавият асослари. Ўқув қўлланма. Масъул муҳаррир: т.ф.н. И.Ҳайдаров. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2010. –Б. 40.

Қаранг: Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. –Т., 2001.

М.Собирова, З.Замонов ва бошқ. Миллий ғоя, маънавиятнинг педагогик асослари. Ўқув қўллама. –Т.: Университет, 2021. –Б. 11.

Ш.Тўраев, Маънавий-маърифий ишлар ва уни ташкил қилиш методикаси [Матн]. –Т.: Paradigma. 2017. –Б. 105.

Ж.Туленов. Фалсафий маданият ва маънавий камолот. –Т.: “Меҳнат”, 2000. –Б. 130.

Ж.Нарзулла. Маънавият - одам ва олам халоскори. -Т.: “Маънавият”, 2018. -Б. 17.

Қаранг: Маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий, устувор йўналишидир. Нашрга таййорловчи Ў.Носиров. –Т.: “Ўзбекистон”, 1998. –Б. 52.

Қаранг: И.Каримов. Она юртимиз бахт-у иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. –Т.: “O'zbekiston” нашриёти, 2015. –304 б.

Ш.М.Мирзиёев Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. –Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. –Б. 484.