Авторы

  • Хуррият Эшова
    Заместитель декана, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp70-74

Ключевые слова:

национальная духовность нация развитие угроза конфликт взаимное равенство межэтническое общение обычай традиция ценность нестабильность

Аннотация

В данной статье проводится анализ закономерностей развития национальной духовности, исследуется взаимодействие и обогащение национальных духовных ценностей, развивающихся в различных прогрессивных направлениях. Также рассматриваются угрозы, которые могут стать факторами конфликтов во взаимодействии национальных духовностей, и анализируются их причины с философской точки зрения.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Transformation of threats in the interaction of national
spirituality into a factor of conflict

Khurriyat ESHOVA

1

National Research University of Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization

Engineers

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2023

Received in revised form

15 September 2023
Accepted 25 September 2023

Available online

15 October 2023

This article analyzes the patterns of development of national

spirituality, and explores the interaction and enrichment of

national spiritual values developing in various progressive

directions. Threats that can become factors of conflict in the

interaction of national spiritualities are also considered, and

their causes are analyzed from a philosophical point of view.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp70-74

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

national spirituality,

nation,

development,

threat,

conflict,

mutual equality,

interethnic communication,

custom,

tradition,

value,

instability.

Миллий маънавиятларнинг ўзаро муносабатларида
таҳдидларнинг

зиддиятларни

юзага

келтириш

омилига айланиши

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

миллий маънавият,
миллат,

тараққиёт,

таҳдид,

зиддият,

Ушбу мақолада миллий маънавиятнинг ривожланиш

қонуниятлари, турли йўналишда ривожланаётган миллий
маънавиятлар билан муносабатга киришиш, ўзаро таъсир

ўтказиш ва бойиши, ўзаро муносабатларда таҳдидларнинг

зиддиятларни юзага келтириш омилига айланиши, унинг

сабаблари масалалари фалсафий таҳлилга тортилган.

1

Deputy Dean, National Research University of Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization

Engineers


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

71

ўзаро тенглик,
миллатлараро мулоқот,

урф

-

одат,

анъана,

қадрият

,

беқарорлик


Трансформация

угроз

во

взаимодействии

национальной духовности в фактор конфликта

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

национальная духовность,

нация,

развитие,

угроза,

конфликт,

взаимное равенство,
межэтническое общение,
обычай,

традиция,

ценность,

нестабильность

В данной статье проводится анализ закономерностей

развития

национальной

духовности,

исследуется

взаимодействие и обогащение национальных духовных
ценностей, развивающихся в различных прогрессивных
направлениях. Также рассматриваются угрозы, которые
могут стать факторами конфликтов во взаимодействии
национальных духовностей, и анализируются их причины

с

философской точки зрения.

Глобаллашувнинг авж олиши шароитида миллий маънавиятга нисбатан

турли таҳдидлар ҳам юзага келмоқда. Улар миллий маънавиятлар ривожланиш
қонуниятларининг амал қилиш жараёнига ҳам ўзининг салбий таъсирини
ўтказмоқда. Миллатнинг

шаклланиши жараёнида унинг маънавияти ҳам

шаклланади. Шу билан бирга, миллий маънавият маълум қонуниятларнинг амал
қилиши натижасида ривожланиб боради. Жумладан: а) ўз заминларига таяниш,
ундан баҳра олиш ва уни замон тараққиётига мос равишда ривожлантириш; б)
турли прогрессив йўналишда ривожланаётган миллий маънавиятлар билан
муносабатга киришиш, ўзаро таъсир ўтказиш ва бойиш каби қонуниятларнинг амал
қилиши жараёнида улар ривожланиб борадилар. Ўзбекистоннинг Биринчи
Президенти И. Каримов таъкидлаганидек,

“Дунёнинг ҳақиқий бойлиги,

қадриятларни ўзаро айрибошлаш, бир

-

бирини бойитиш имконияти ана шу хилма

-

хилликдадир”[1.69 б].

Аммо мамлакатнинг полиэтник шароитида миллатларнинг тенглигини ва

уларнинг ўсиб борадиган миллий

-

маънавий эҳтиёжларини ўзаро мувозанатга

келтириш миллатлардан кўра мамлакатда олиб бориладиган сиёсатга боғлиқ
бўлади. Миллий маънавиятларнинг ўзаро таъсирида юзага келаётган зиддиятлар
тараққий топган мамлакатларда кечаётган жараёнлар билан боғлиқ. Бу жараёндаги
асосий муаммо тараққий топган мамлакатларда титул миллатлар табиий
ўсишининг

камайиши

ва

уларнинг

ўрнини

мигрантлар

ҳисобига

тўлдирилаётганлигидир. Шу билан бир қаторда, Ғарбий Европа мамлакатларида
меҳнатга лаёқатли аҳолига бўлган эҳтиёж ошиб бормоқда. БМТ маълумотларига
кўра, Европа ўз аҳолисининг бугунги ҳолатини сақлаб қолиши учун хориждан
эмигрантларни қабул қилишни икки бараварга ошириши керак бўлар экан [2. 123
б].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

72

Бугун мигрантлар тараққий топган мамлакатларда меҳнат ресурслари

сифатида унинг ривожланишига ҳисса қўшиш билан бир вақтда, уларга таҳдид ҳам
солмоқдалар. Бу таҳдидлар миллий маънавиятнинг ўзаро муносабатларида
хатарли зиддиятларнинг юзага келишига олиб келмоқда. Аммо бу жараёндаги
зиддиятларни қандайдир қонунларни қабул қилиш ёки мигрантларнинг миллий
тили, урф

-

одати, анъана ва қадриятларини чеклашни куч ишлатиш йўли билан

амалга ошириб бўлмаслиги ҳам аён бўлмоқда. Бунда кучга таяниш ёки чеклаш
тўғрисида қонунлар қабул қилиниши кутилган натижа бермас экан, унда нима
қилиш керак, деган савол туғилади. Чунки ҳар бир миллат табиий равишда ўз тили,
урф

-

одати, анъана ва қадриятларини асраши, ўз фарзандларига уларни

сингдириши ҳамда ўзини мустақил субъект сифатида сақлаб қолиши, аждодлар
меросини авлодларга етказиши ва шу тариқа миллатнинг барҳаётлигини
таъминлашга ҳақлидир.

Шундай экан, дунёда мавжуд миллатлар ва уларнинг маънавиятларини асраб

қолиш омилларини излаб топиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш лозим
бўлади.

Бизнинг фикримизча, бундай омиллар қуйидагилардан иборат:

-

қайси мамлакат, у тараққий топганми ёки ривожланаётганми ёхуд

тараққиётдан орқада қолаётганми, бундан қатъий назар, полиэтниклик, яъни
кўпмиллатлилик шароитида миллатларнинг тенглиги, мустақиллиги, ҳуқуқий
жиҳатдан таъминланиши ва реал ҳаётда амал қилиши;

-

миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантириш ва уни тараққиётнинг

бугун инсоният олдига қўяётган муаммоларнинг кучаяётганлигини ҳисобга олган
ҳолда, такомиллаштириб бориш;

-

миллатларнинг урф

-

одати, анъана ва қадриятлари қайси даражада

ривожланиши ёки аксинча, ривожланишдан орқада қолганлигидан қатъий назар:

а) ўзаро тенглик;

б) ўзаро эътироф этилиши;

в) ўзаро ҳурмат қилиниши;

г) маданиятлараро мулоқотларда бирининг иккинчисига босим ўтказишидан

холи бўлиши ва ўзаро ҳамкорликнинг амал қилишига эришиш кабилардир.

Инсоният тараққиёти тарихда халқлар, миллатлар ва инсонлар турли

ҳудудларда яшаб келганлар. Улар яшаган ҳудудларида ўзларининг маданияти ва
маънавиятларини шакллантирганлар. Аммо ўзлигини англаб, интеллектуал
салоҳиятлари ривожланиб

бориши

натижасида

эҳтиёжларининг

ошиб

бориши билан улардаги маданият ва маънавият соҳасидаги ҳамкорликнинг
тараққиёт даракларидан орқада қолиши ҳам юзага келган. Энг асосийси, улар
ўртасидаги ҳамкорликнинг натижаси ўлароқ, дунёда фан, маданият, техника,
технология ва умуминсоният юксак маънавияти шаклланган[3].

Ҳар

қандай ютуқлар, у қаерда яратилмасин, инсониятга хизмат қилган. Улар

заминида мақсадлар умумийлиги ва мутафаккирларнинг ўзаро ҳамкорлиги турган.
Аммо цивилизацияларни бир

-

бирига қарама

-

қарши қўйиш, бир миллатни улуғлаб,

иккинчисини камситиш ҳеч қандай тараққиётга ва умуминсоний манфаатларга
хизмат қилмаган. Афсуски, бугун ана шу салбий қарашлар ва ҳаракатларнинг
мавжудлиги инсоният олдида жуда катта муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Уларни олдини олишда мозийдан сабоқ олиб, манфаатлараро зиддиятларни юзага


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

73

келишига эмас, балки улар ўртасидаги монандликни ривожлантиришни устувор
йўналишга айлантириш амалий аҳамиятга эга бўлади.

Миллий маънавиятга нисбатан босим ўтказиш амалиётини бугунги

глобаллашув жараёни билан боғлашнинг ўзи етарли эмас. Чунки бу жараён
давлатлар тараққиёти ва уларда яшаётган титул миллатларнинг ўзгаларга
нисбатан ривожланишда илгарилаб кетиши содир бўлган шароитларда у ёки бу
даражада бошланган. Хусусан, катта имкониятларнинг вужудга келиши ва
уларнинг давлатларни ўзларига қарам қилиб олиши даврида, айниқса, авж олган.

Миллий туйғуларга салбий таъсир ўтказувчи ҳаракатлардан холи бўлиш

миллатлараро зиддиятларнинг юзага келишининг олдини олишга, миллий
маънавиятларнинг ўзаро бойиб боришига ёрдам беради. Миллатларни бир

-

бирига

қарама

-

қарши қўйишга қаратилган ҳар қандай хатти

-

ҳаракатлар миллатлараро

беқарорликни юзага келиши, мамлакатлараро муносабатлар, полиэтник
мамлакатларни ички ҳаётидаги барқарор тараққиёт учун таҳдид, шунингдек,
миллий маънавиятлараро зиддиятларнинг юзага келиши учун ҳам хавф

-

хатар

бўлиб қолаверади. Буни теран англаган Ўзбекистонда миллатлараро

муносабатларни

такомиллаштириш, ватанимизда яшаётган ҳар бир миллатнинг

миллий

-

маънавий эҳтиёжларини ҳисобга олиш давлатимиз сиёсатида устувор

вазифа даражасига кўтарилган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу ҳақда шундай
таъкидлади: “Бағрикенглик ва инсонпарварлик

маданиятини ривожлантириш,

миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш
авлодни шу асосда, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш лозим”[4].

Шундай қилиб:

а) миллий маънавиятлар ўз тараққиёти давомида турли таҳдидларга

учраган. Таҳдидлар ҳар доим уларни ривожланишга эмас, инқирозга олиб келган;

б) миллий маънавиятларнинг барқарор ривожланишига эришишнинг асосий

омили ҳар бир мамлакатнинг, “кичик” ёки “катта” бўлишидан қатъи назар,
уларнинг тенглигини амалга оширишдир;

в)

бугунги кунда миллий маънавиятлараро зиддиятларнинг юзага келишида

“оммавий

маънавиятлар”ни

ривожлантираётган

тараққий

топган

мамлакатларнинг ички ҳаётида, мамлакатлараро муносабатларида юзага келаётган
тенгсизликда, миллий маънавиятни ривожлантиришда миллат вакиллари ичида
“консерватор”лар билан “замонавийлаштириш” тарафдорлари ўртасида, дин
омилидан ғаразли ниятда фойдаланувчиларнинг хатти

-

ҳаракатлари ва

миллатларни бир

-

бирига қарама

-

қарши қўйишга ҳисса қўшаётган давлат

раҳбарлари, сиёсатчилари, олимлари

ва зиёлилари томонидан ўз миллатини

улуғлашни асослашга уринишларнинг юзага келганлиги ўзининг таъсирини
ўтказиб келмоқда;

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, миллий маънавиятлараро тенгликка

асосланган ўзаро мулоқот маданиятини шакллантириш, бевосита мулоқот
маданиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот лойиҳаларини кучайтириш
юзага келган ва келаётган таҳдидларнинг олдини олиш имкониятини янада
ошишига хизмат қилади десак хато бўлмайди.




background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

74

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. И.А.Каримов, Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,

барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.

-

Тошкент: Ўзбекистон, 1997.

-

Б.

69.

2. Глобализация и культурное многообразие.

-

М., 2011.

-

С. 123.

3. “Маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашнинг илмий

-

услубий ҳамда

маънавий

-

мафкуравий асослари” мавзусидаги илмий

-

услубий конференция

материаллари. –

Тошкент: Муҳаррир, 2010. –

Б. 69

-70

4. Ш.М.Мирзиёев, Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Асарлар. 1

-

жилд.

-

Тошкент: Ўзбекистон

, 2017. -

Б. 486.

Библиографические ссылки

И.А.Каримов, Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Тошкент: Ўзбекистон, 1997. - Б. 69.

Глобализация и культурное многообразие. - М., 2011. - С. 123.

“Маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашнинг илмий-услубий ҳамда маънавий-мафкуравий асослари” мавзусидаги илмий-услубий конференция материаллари. – Тошкент: Муҳаррир, 2010. – Б. 69-70

Ш.М.Мирзиёев, Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Асарлар. 1-жилд. - Тошкент: Ўзбекистон, 2017. - Б. 486.