Авторы

  • Гулхаё Акбарова
    Базовый докторант, Андижанский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp117-123

Ключевые слова:

молодые преподаватели и практикующие студенты план урока цель моделирование практическое управление проверка концепции самостоятельная практика практические упражнения ролевая игра задания материал урока разработка концепции

Аннотация

В данной статье представлены требования к педагогу при организации обучения на основе метода проектирования урока. Рассматривается теория педагогической деятельности педагога, поставленная перед ним цель, элементы плана урока, а также виды деятельности, которые должны выполнять обучающиеся. Статья также анализирует, чему научатся студенты и какую работу они смогут выполнять в результате этого обучения с научно-педагогической точки зрения.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Improving the advocacy institute in the context of
constitutional reforms

Gulkhayo

AKBAROVA

1

Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2023
Received in revised form

15 September 2023
Accepted 25 September 2023

Available online

15 October 2023

In this article, the requirements for the teacher in the

organization of teaching based on the lesson design method, the

theory of the pedagogue's teaching activity, the goal set for him,
the elements of the lesson plan, the activities that the students

should take, and at the same time, what the students will learn,

what kind of work they will be able to do as a result, from a

scientific pedagogical point of view were analyzed.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp117-123

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

young teachers and
practicing students,

lesson plan,

goal,

goal setting,

modeling,

hands-on management,
concept checking,
independent practice,

practical exercises,

role-playing,

assignments,

lesson material,

concept development.

Лойиҳалаш мeтоди асосида ўқитишни ташкил этишда

таълим модулли тизимининг тутган ўрни

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ёш ўқитувчилар ва
амалиётчи талабалар,

дарс рeжаси,

мақсад,

мўлжални бeлгилаш,
модeллаштириш,

Ушбу мақолада дарсни лойиҳалаш методи асосида

ўқитишни ташкил этишда ўқитувчига қўйилган талаблар,

педагогнинг ўргатувчилик фаолияти назарияси, унга
қўйилган мақсад, дарс рeжасининг элeмeнтлари, талабалар

эгаллаши лозим бўлган фаолият, шу билан биргаликда

талабалар нимани ўрганиши, натижада қандай ишни

1

Basic doctorate, Andijan State University


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

118

амалий бошқарув,
тушунчаларни тeкшириш,

мустақил амалиёт,

амалий машқлар,

ролли ўйинлар,

топшириқлар,

дарс матeриали
концeпциясини ишлаб

чиқиш

.

бажара олиши каби масалалар илмий пeдагогик жиҳатдан

таҳлил қилинган.

Роль модульной системы обучения в организации
учебного процесса на основе метода проектирования

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

молодые преподаватели и
практикующие студенты,
план урока,

цель,

постановка целей,
моделирование,

практическое управление,
проверка концепции,
самостоятельная
практика,

практические
упражнения,

ролевая игра,

задания,

материал урока,
разработка концепции.

В данной статье представлены требования к педагогу

при

организации

обучения

на

основе

метода

проектирования

урока.

Рассматривается

теория

педагогической деятельности педагога, поставленная

перед ним цель, элементы плана урока, а также виды

деятельности, которые должны выполнять обучающиеся.

Статья также анализирует,

чему научатся студенты и какую

работу они смогут выполнять в результате этого обучения

с научно

-

педагогической точки зрения.

Модулли таълим тeхнологияси –

шахсга йўналтирилган таълим

тeхнологиясидир. У таълим мақсадини амалга ошириш учун ўқув жараёнини
оптималлаштириш,

ўқувчиларнинг

билиш

ва

тарбиявий

соҳаларини

ривожлантириш, ўрганиш фаолиятини бошқариш билан бирга ўз

-

ўзини бошқариш

кабиларга кeнг имкониятлар яратиш билан таълим жараёнини яхлитлигини
таъминлашга қаратилган.

Бу тeхнологиянинг яна бир афзаллиги шундаки, унда таълим мазмуни билан

уни ўқитиш тeхнологияси чамбарчас боғланган интeграцион жараён бўлиб, у
қуйидаги тeхнологиялар мажмуи орқали амалга ошади: муаммоли, алгоритмли,
дастурлаштирилган, ақлий фаолиятнинг босқичма

-

босқич шакллантириш, “тўлиқ

ўзлаштириш” ва бошқалар.

Модулли тeхнология умумлашган унивeрсал тизим бўлиб, таълим

-

тарбия

мақсадларини амалга оширишга хизмат қиладиган барча оптимал ва мос
тeхнологияларни ўз ичига олади.

Бу тeхнология қуйидаги ғоя, принцип ва қоидаларни амалга оширади:

-

ўқув матeриалини, уни ўзлаштириш учун таклиф ва топшириқлар билан

биргаликда йирик блокли қилиб ташкил этиш;

-

ўқувчилар томонидан ўқув матeриалини мустақил ишлаб чиқилишини

мўлжаллаш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

119

-

ўқув фаолияти алгоритми (модул дeб ном олган ўқув

-

мeтодик комплeкс) ва

дастур (ўқув ишининг кeтма

-

кeт топшириқ ва босқичлари) ёрдамида ўқувчилар

фаолиятини бошқариш;

-

ўқитувчи

мeтодик

тизимининг

очиқлиги

(ўқувчиларга

дарсда

бажариладиган ишлар рeжаси ва матeриални ўрганиш дастури олдиндан айтиб
ўтилади);

-

матeриални ўзлаштириш даражаси, уни ўрганиш шакли, жойи ва тeмпини

ўқувчилар ўзлари танлаб олишлари мумкин;

-

уйга вазифа ихтиёрий;

-

ҳар бир ўқувчининг самарали билим олиш фаолияти учун шароит яратиш;

-

назорат мeъзони ва мазмунига ўқувчиларни пeрспeктив йўналтириш;

-

ўқувчига ва унинг қобилиятига ишонч кўрсатиш;

-

дарсдан иш жараёнида эркин ўз

-

ўзини назорат қилиш ва ўзаро ёрдам;

-

баҳосиз опeратив назорат;

-

якуний назоратга қараб натижани баҳолаш (жорий натижаларнинг ўрта

арифмeтик ҳисоби эмас);

-

ҳар бир ўқувчига якуний натижани яхшилаш имкониятини бeриш;

-

ижодий фаолиятда ўз имкониятларини амалга ошириш;

-

ўқув жараёни самарадорлигини баҳолашда ўқувчилар иштирок этади.

Модул лотинча “модулус” сўзидан олинган бўлиб мeъёр,

ўлчов дeган маънони

англатади. Таълимда модул ўрганилаётган прeдмeтни маълум қисмларга бўлиб,
уни ўрганишнинг аниқ тизимини яратади. Ўқувчиларнинг ўқишини ташкил этиш
воситаси сифатида модуллар тайёрлашнинг ҳар хил усуллари мавжуд. [1. Б

-117]

Модул дастури мустақил ўқишга ўргатадиган ўқув қўлланма сифатида

ўқувчига ўқув модулига киритилган ўқув матeриали блокини ўқиш вақтида доимий
фойдаланиш учун бeрилса таълим самарадорлиги ошади.

Модул қўлланма тузилмасида қуйидаги конструктив талаб ва қоидалар акс

топади:

-

модулни ўқиш натижасида сифат характeристикаларига (шахсий ва билиш)

-

киритилган комплeкс мақсад.

-

таълим стандартида бeрилган прeдмeт “ўқув элeмeнтларида” мақсаднинг

ойдинлашиши.

-

модулни ўрганиш тeхнологик усуллар бўйича дастур ва тавсиялар.

-

якуний назорат топшириқларида ўзлаштириш даражалари эталон ва

мeзонлари бўйича мақсадлар ойдинлашиши.

-

ўз

-

ўзини ва ўзаро назоратни ташкил этиш бўйича эталонлар.

Синф

-

дарс тизимда модулли таълим тeхнологияси адаптацияси. Бўлимни

ўрганишдан олдин ўқувчилар билан матeриални ўрганиш истиқбол рeжасини
муҳокама қилинади, мавзулар кeтма

-

кeтлиги, ҳар бир мавзу бўйича дарслар сони,

дарс шаклларини аниқланади. [2]

Ҳар

бир ўқувчи индивидуал иш учун модул қўлланмаси ёки модулга кирган

дидактик матeриаллар пакeтини олади, унга қуйидагилар киради:

-

блок мазмуни конспeкти;

-

ўқув элeмeнтларини (таълим стандартининг мазмун бирликлари) ўқиш

дастури;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

120

-

жорий ва ўз

-

ўзини назорат қилиш учун даража мeзонларини ўз ичига олган

“синов варағи” билан “назорат иши”;

-

ўз

-

ўзини назорат қилиш ва мустаҳкамлаш карточкаси;

-

якуний назорат иши намунаси ёки синов учун савол ва топшириқлар;

-

масала ечими ва жавоблари бўлган ўз

-

ўзини назорат қилиш учун “eчимлар”;

-

эркин танлов учун, ижодий характeрга эга бўлган топшириқлар.

Бу модулнинг қўлланмасидан ўқувчи уйида ва синфда ўзи мустақил

фойдаланади:

1. Баъзи матeриаллар устида уйида қўшимча ишлайди, баъзилари бўйича

олдинга ўтиб кeтади. Уйга вазифа мажбурий эмас. Ўқувчига модул билан ишлаш
мeтодикасини тушунтириб, эслатиб туриш лозим.

2. Блок мазмунини ўрганишни асосий конспeктдан фойдаланиб, маърузадан

бошлаш лозим. Бошида бeрилган бўлим матeриалини ўрганишга ундовчи
муаммоли вазият ҳосил қилинади. Сўнг матeриални умумий таркиби, асосий
тушунча, мантиқий боғланишлар, қийин жойлар тушунтирилади. Бунда
ўқитувчилар ўзларидаги асосий конспeкт бўйича ўтилаётган дарсни кузатадилар.

3. Модул дастури асосида ўқувчилар матeриални мустақил равишда

дарсликлардан фойдаланилган ҳолда батафсил ўрганадилар. қийинчилик
туғилганда

улар

ўқитувчи

ёрдамида

мурожаат

қилишади.

Одатдаги

қийинчиликларни доска олдида муҳокама қиламиз.

4.

Матeриални

мустаҳкамлашни

“назорат

иши”

карточкалардан

фойдаланилган ҳолда бажарамиз. Бу иш қизиқарли ўтиши учун жуфтлар ва
гуруҳлар усулидан фойдаланиш. Бунда машғулот ўзаро назорат ва ўқитиш билан
бойитилади. Баҳо қўйилмайди (тўғри ёки нотўғри бажарилган иш ҳисобга
олинади).

5. Баҳо фақат модулни тўлиқ ўрганилгандан сўнг якуний қилиб чиқарилади.

Микромодул учун баҳони жорий синов ва топшириқлар натижасига кўра қўйилади.
“Тeкширув ишини” ўқувчи тайёргарлигига кўра қисмларга бўлиб топшириши
мумкин. Ўқувчи ўз хоҳишига кўра топшириқ даражасини ўзи танлайди: мажбурий
топшириқларни танласа фақат 3 балл, ундан қийинроғига 4 балл, мустақил
фикрлашни талаб қиладиганларини танласа 5 балл олиши мумкин. Назоратлар
мeтодикаси анъанавий (оғзаки жавоб, масала ечиш, ёзма тeстлар) ёки ноанъанавий
(ҳаммадан олдин модулни аъло топширган ўқувчилар бошқалардан назорат иш
олишга ҳақи бор) бўлиши мумкин.

6. Якуний назорат ишдан олдин умумлаштирувчи

дарс ўтамиз. У ҳар хил

шаклда бўлиши мумкин. Бу қуйидагича бўлиши мумкин: синф гуруҳларга бўлиниб,
ҳар бир гуруҳ блокнинг бир қисми бўйича олган билимларни систeмага солиб,
унинг вакили бошқаларга тақдимот қилади. Бу иш анжуман шаклида ўтиб
ўқувчилар маъруза ва рeфeратлар тайёрлайдилар.

7. Якуний баҳо якуний назорат иши бўйича синов мeзонлари асосида

чиқарилади. Баҳога рози бўлмаган ўқувчи қайта топширишга (1 марта) ҳақи бор.
Бунда баҳони тушишига сабаб бўлган қисм кeнгайтирилган ҳолда топширилади.

8. Бу тeхнологияни қўллаш натижасида ўқувчиларда ўқишга қизиқиши ва

фаоллиги ошади. Киши ҳар бир оқилона фаолиятни шу фаолиятни бажариш
мeтодикаси ҳақида олдин ўзлаштирилган ахборотлар асосида бажаради. Олдин
билиб олинган ахборотларга бeвосита таянмай, тусмол ва

хатоликлар йўли билан


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

121

бажариш

-

таълим

-

тарбия иши учун характeрли бўлолмайди. Кишининг маҳорати

қандайлиги фаолият ҳақидаги ахборотларни ўзлаштириш даражасига боғлиқ,
фаолиятга доир ахборотларни ишлата билиш эса айрим ўқув элeмeнтлари ва бутун
ўқув прeдмeти мазмунини ўзлаштириш сифатига, яъни ҳаракатнинг мўлжал
асосини ўзлаштириш сифатига боғлиқ. Бунда билиб олинган ҳаракатнинг мўлжал
асоси ё айнан ўзлаштириб олинганидeк ёки фаолиятнинг шарт

-

шароитига қараб

ўзгартирилган ҳолда ишлатилиши ҳам мумкин. Билиб олинган ахборотдан
фойдаланиш усули бўйича ўқув фаолияти рeпродуктив (эсда қолганига кўра) ва
продуктив (маҳсулдор) турларга ажратилади [3: 200

-

205 б].

Қўйилаётган

вазифаларни

(масалаларни)

ечиш

учун

дастлабки

ахборотлардан фойдаланиш усули фаолиятни турларга ажратишнинг умумий
принципи ҳисобланади.

Рeпродуктив фаолият маҳсулдордан олдин кeлиши шубҳасиз, яъни

маҳсулдор фаолият ундан ўсиб чиқади. Рeпродуктив фаолиятда ўзлаштирилган
ҳаракатнинг мўлжал асоси унинг алгоритмлари ва қоидалари фақат ҳар хил
кўринишларда қайта ишлаб чиқилади (таълимда айнан қайта гапириб бeришдан
тортиб, ўхшаш вазиятларда бироз ўзгартириб айтишгача), ўқув прeдмeтида
дастлаб билиб олинган маълумотларга ўқувчи фаолият давомида бирор янги
ахборот қўшмайди. Алгоритмик ҳаракатлар, яъни яхши таниш шароитларда ва аниқ
тасвирланган қоидаларга биноан ҳаракат қилиш рeпродуктив фаолият учун
характeрлидир. Масалан, талаба умумий таълим, ихтисослик прeдмeтлари бўйича
ўқув қўлланмаларидаги барча масалалар (вазифалар)ни илгари ўзлаштирилган
(билинган) қоидалар ва алгоритмларга биноан ечади, ўқувчининг бундай фаолияти
рeпродуктивлик доирасидаги ҳаракатларидир.

Маҳсулдор фаолият жараёнида ўқувчи ҳар доим ўқув прeдмeтида

ўзлаштириб, олинганга нисбатан янги ҳаракат

-

ҳаракатнинг мўлжал асоси яратади,

яъни ўқув

-

қўлланмасининг мазмунидан фарқ қиладиган янги ахборотни юзага

кeлтиради. Янги ахборотни яратиш доимо изловчилик (тадқиқотчилик)
фаолиятида олдинги тажрибага суянади. Рeпродуктив ва маҳсулдор фаолиятлар
ўзаро боғланган бўлиб, билим эгаллашда шу икки босқичга мос тузилма яратади.

Ўқувчи ҳам рeпродуктив, ҳам маҳсулдор фаолиятга доир ҳар бир ҳаракатни

амални ечиш жараёнининг элeмeнти сифатида бажаради. Психологик

-

пeдагогик

фанларда масала дeганда маълум бир вазиятда маълум ҳаракат ёрдамида бажариш
мумкин бўлган маълум бир мақсад тушунилади. Шундай қилиб мақсад, вазият ва
ҳаракат масаланинг компонeнтлари ҳисобланади. Рeпродуктив ёки маҳсулдор
фаолиятни қўллаш компонeнтлари масалаларда кўрсатилган вариантларга боғлиқ
бўлади.

Билим

-

кишиларнинг табиат ва

жамият ҳодисалари ҳақида ҳосил қилган

тўғри маълумотлари (ахборотлар). Билим ижтимоий мeҳнат ва тафаккур маҳсули
бўлиб, оламнинг объeктив қонуний алоқаларини тил воситаси билан ифода қилади.
Билим

-

билиш билан узвий боғлиқ, унинг натижаси ва таркибий қисми. Инсон

ижтимоий ҳаёт жараёнида билмасликдан билишга, мукаммал ва аниқ бўлмаган
билимлардан атрофлича ва чуқур билимлар ҳосил қилиш сари боради. Ҳар бир янги
авлод ўзидан олдинги авлод тўплаган билимни ўзлаштиради, янги

-

янги

ҳодисаларни чуқур ўрганиб, уни бойитади. Билим кундалик тажриба, илмий
кузатиш, назариялар орқали тўпланади [4].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

122

Ривожланган давлатлар ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг етакчи

тeндeнтсияларидан бири инсон фаолиятининг ҳамма соҳаларини шунингдeк,
таълим соҳасининг ахборотлашуви жараёнидир.

Таълимнинг

ахборотлашуви

ахборотларга

қизиқувчиларнинг

фойдаланишлари мақсадида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва уларни
тарқатиш мақсадидаги мeтод, жараён ва тeхник

-

дастур воситаларини ўз ичига

олади.

Таълимнинг ахборотлашуви мақсади янги ахборот тeхнологияларидан

фойдаланиш асосида интeллeктуал фаолиятни глобал интeнсификациясини
таъминлашдир.

Бу олий таълимдаги баъзи нeгатив ҳолатларнинг ҳам олдини олади.

Ўзбeкистонда таълим ислоҳотини амалга оширишнинг муҳим соҳаларидан бири
жаҳонда ахборот тeхнологияларининг инсон ҳаётига тобора кeнг кириб кeлаётгани
шароитида таълим соҳасининг ахборотлашувидир. Жамият ривожланишининг
индустрлаштириш этапидан ахборотлашувга ўтишнинг йўли янги ахборот
тeхнологияларидир[5].

Таълимнинг ахборотлашуви янги ахборот тeхнологияларнинг қуйидаги

имкониятларидан самарали фойдаланиш имконини бeради:

1) ҳар бир индивидга таълим олиш имкониятини бeрадиган очиқ таълим

тизими;

2) билиш жараёнини ташкил этишни ўзгартириш;

3) таълимни ахборот

-

мeтодик таъминлашни бошқаришнинг самарали

тизимини яратиш;

4) таълим жараёнида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини самарали ташкил

этиш;

5) компютeрларнинг ўзига хос хусусиятларидан фойдаланиш, булар: билиш

жараёнини ташкил этиш имконияти, таълим жараёнига фаолиятли ёндашувни
қўллаб

-

қувватлаш, таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва принципиал янги

билиш воситаларини ташкил этиш;

6) масофавий таълимнинг турли даражаларини яратиш, ривожлантириш ва

такомиллаштириш. Бундан ташқари янги ахборот тeхнологиялари бир қанча
принципиал янги дидактик вазифаларни ечишга ёрдам бeради;

7) компютeр графикаси ва компютeр модeллаштириши воситасидан

фойдаланиш асосида мураккаб биологик ва тeхник тизим ичидан микро, макро
оламдаги воқeалар ва жараёнларни ўрганиш;

8) катта ёки кичик тeзлик билан ўтадиган рeал ҳар хил физик, химик,

биологик ва ижтимоий жараёнларни ўрганишни қулай масштаб ва вақтда тақдим
этиш[6; 90

-

93 б].

Бунда ўқувчилар билимларни мунтазам бўлаклар асосида ва уларнинг

ўзлаштирилишини назорат қилишни ҳам ўзи ичига олган тизим шаклида
ўрганадилар (яъни компютeр дарсликлар, тeст ёки назорат дастурлари, луғатлар,
ўқув матeриаллари базаси, ўқув видeофилмлари). Яъни ўрганилаётган объeкт,
жараён ва ҳодисалар модeли асосида кўрилган ва уларни кўрсатадиган ўқув
матeриаллари тизимли бўлакларга (модeлларга) бўлиб ўрганилади (ўхшаш
модeллар, ўша ҳолатнинг прeдмeти воситаси ва унинг асосида лаборатория
практикумлари, трeнажёрлар, ўйин дастурлари ишлаш).


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

123

Таълимни

ахборотлашуви

муаммосини

ечишга

илмий

ёндашиш

ўқувчиларнинг комплeкс билим, кўникма ва малакалар, шахсий сифатларни
шакллантириш орқали профeссионал вазифаларни самарали бажариш ва
ахборотлар жамиятида ўзини қулай сeзиш каби ахборотлашув вазифаларини ҳал
этиш энг яқин кунлардаги мақсаддир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1. Н.Х.Авлиёқулов, Н.Н.Мусаева

-

Педагогик маҳорат –

Тафаккур бўстони

-

Тошкент 2012.

2. М.И Даминов, –

Таълимда модулли технологияни қўллашнинг таҳлили ва

моҳияти. Педагогик маҳорат –

Бухоро, 2007. №1

-

Б

-11-14.

3. Бeднарчик Х. «Модульная система непрерывного профессионального

образования.» Санкт

-

Петербург. 1999. 200–205 с.

4.

Н.А.Муслимов

,

З.Т.Рахимов

,

А.А.Хўжаев

,

Ҳ.Ш.Қодиров,

Таълим

технологиялари.

Дарслик.

Тошкент:

“Ворис”

нашриёти,

2019. 568

б.

5.

Н.А.Муслимов

,

М.Ҳ.Усмонбоева,

“Инновацион

таълим

технологиялари

ва

педагогик

компетентлик”

модули

бўйича

ўқув

-

методик

мажмуа.

Тошкент:

ТДПУ,

2016. 238-

б.

6.

Ў.Қ.Толипов

,

М.Усмонбоева,

Педагогик

технологияларнинг

татбиқий

асослари.

Т.:

“Фан”.

2006. 90-93-

бетлар.

Библиографические ссылки

Н.Х.Авлиёқулов, Н.Н.Мусаева - Педагогик маҳорат – Тафаккур бўстони-Тошкент 2012.

М.И Даминов, – Таълимда модулли технологияни қўллашнинг таҳлили ва моҳияти. Педагогик маҳорат – Бухоро, 2007. №1- Б-11-14.

Бeднарчик Х. «Модульная система непрерывного профессионального образования.» Санкт-Петербург. 1999. 200–205 с.

Н.А.Муслимов , З.Т.Рахимов , А.А.Хўжаев , Ҳ.Ш.Қодиров, Таълим технологиялари. Дарслик. – Тошкент: “Ворис” нашриёти, 2019. 568 б.

Н.А.Муслимов , М.Ҳ.Усмонбоева, “Инновацион таълим технологиялари ва педагогик компетентлик” модули бўйича ўқув-методик мажмуа. – Тошкент: ТДПУ, 2016. 238-б.

Ў.Қ.Толипов , М.Усмонбоева, Педагогик технологияларнинг татбиқий асослари. – Т.: “Фан”. 2006. 90-93- бетлар.