Авторы

  • Кудратилло Юнисов
    Соискатель, Андижанский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp247-256

Ключевые слова:

процессы глобализации инновации национальное государство общество национальная идея стратегия

Аннотация

В статье подробно анализируется влияние процессов глобализации на развитие инноваций, внедрение и распространение инноваций, скорость диффузии инноваций в условиях глобализации, иногда создающих проблемы в постановке стратегических целей для общества и его отраслей.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The effect of globalization processes on the development of
innovations

Kudratillo YUNISOV

1

Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2023
Received in revised form

15 September 2023
Accepted 25 September 2023

Available online

15 October 2023

In the article, the impact of globalization processes on the

development of innovations, the introduction and spread of

innovations, and the diffusion rate of innovations in the
conditions of globalization, sometimes create problems in setting

strategic goals for society and its sectors.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp247-256

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

processes of globalization,
innovation,

national state,

society,

national idea,

strategy

Глобаллашув

жараёнларининг

инновациялар

тараққиётига таъсири

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

глобаллашув жараёнлари,

инновация,

миллий давлат,

жамият,

миллий ғоя,

стратегия




Ушбу мақолада муаллиф томонидан глобаллашув

жараёнларининг инновациялар тараққиётига таъсири,

инновацияларнинг

кириб

келиши

ва

тарқалиши,

глобаллашув шароитида инновацияларнинг тарқалиш

суръатлари баъзан жамият ва унинг соҳалари олдига

стратегик мақсадларни қўйишда муаммолар яратганлиги
атрофлича таҳлил қилинган.



1

Researcher, Andijan State University


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

248

Влияние

процессов глобализации на развитие

инноваций

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

процессы глобализации,
инновации,

национальное

государство,

общество,

национальная идея,

стратегия

В статье подробно анализируется влияние процессов

глобализации на развитие инноваций, внедрение и
распространение

инноваций,

скорость

диффузии

инноваций в условиях глобализации, иногда создающих
проблемы в постановке стратегических целей для общества
и его отраслей.

Инновацияларнинг кириб келиши ва тарқалиши миллий давлатларни ўз

иқтисодини ривожлантириш, уларни янги иқтисодий ресурсларни яратиш,
глобаллашув ва инновация талабларига мос равишда товарлар ва хизматлар ишлаб
чиқариш бўйича фаолият олиб боришга ундайди. Ресурсларнинг янги миллий
манбаларининг ҳамда миллий ғояларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу
жараёнлар инновацион салоҳиятни тўплаш ва уни юксалтириш билан бирга бу
салоҳиятни

сақлашни

ҳам

таъминлайди.

Глобаллашув

шароитида

инновацияларнинг тарқалиш суръатлари баъзан жамият ва унинг соҳалари олдига
стратегик мақсадларни қўйишда муаммолар яратади, уларни амалга оширишни ҳам
нисбатан қийинлаштиради, жамият ва унинг соҳаларини инновацион шароитларга
ҳамда инновация муҳитига мослашувини талаб этади. Бу жараёнлар замонавий
ижтимоий ҳаётнинг эҳтиёжларидан, талабларидан келиб чиқиб амалга ошади.
Лекин инновацион жараёнлар амалга ошуви даврида маълум таваккалчилик, риск
(хавф

-

хатар), рақобат юзага келади. Иқтисодий соҳада бундай шароитда

инновацияларни ўз фаолиятига татбиқ этаётган иқтисодий ва ижтимоий
субъектлар рақобатчиларни соғлом муносабатлар асосида қабул қилади. Бу
объектив жараёнлар инновацияларнинг миллий эҳтиёжларга айланиб боришига,
давлатлар, миллатларни уларга мослашиб, глобаллашувга қўшилишини
тезлаштириб боради. Кичик давлатлар улкан глобал рақобатларга бардош бера
олмаса

-

да, ўз миллий иқтисодини яратиш йўлида ҳаракат қиладилар.

Шундай қилиб, глобаллашув инновацияларнинг юзага келиши ва

тарқалишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу жараёнда иқтисодий корхоналар ва
таълим муассасалари, илмий

-

тадқиқот марказлари ўртасида янги моҳиятга эга

бўлган инновацион алоқалар ва муносабатлар пайдо бўлади.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон глобаллашувда фаол

иштирок этиши ва унинг асосида модернизация, либераллашув, инновация
жараёнларини амалга ошириб, ўз манфаатларини ҳимоя қилиши ижтимоий
зарурат ҳисобланади. Бу йўл орқали миллат манфаатлари ҳимоя этилади.
Давлатимиз тараққиётининг эҳтиёжлари амалга оширилаётган демократлашув
жараёнларини

албатта,

инновациялар,

инновацион

тараққиёт

билан

уйғунлашувини талаб этади. Бундан келиб чиқадики, мамлакат тараққиётининг
устувор йўналиши иқтисодий, сиёсий, маънавий соҳалар билан бир қаторда
инновациялар йўналиши тараққиётини ҳам тақозо этади.

Маълумки, Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев етакчилигида жамият

Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан бормоқда. Бу йўл мамлакатимизни


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

249

ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олишини таъминловчи йўлдир. Бу
вазифани амалга оширишнинг омилларидан бири ислоҳотлар, илм

-

маърифат

билан бирга инновацияларга таяниш эканлигини

давлатимиз раҳбари қуйидаги

фикрларида уқтиради: “Биз ўз олдимизга Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга
айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм

-

маърифат ва инновация орқали эриша оламиз. Бунинг учун, аввало ислоҳотларни
натижадорлигини ошириш, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда
аҳолимизнинг янада фаол, янада ташаббускор бўлишига эришмоғимиз лозим”[1].
Қайд этилган натижаларга демократик тараққиёт, ислоҳотларни амалга ошириш
орқали эришиш мумкин: “Шу боис, демократик ислоҳотлар йўли –

биз учун яккаю

ягона ва энг тўғри йўлдир. Бу борада биз ҳар куни изланишдамиз, хориждаги илғор
тажрибаларни чуқур ўрганиб, ҳаётимизни, иш услубимизни такомиллаштиришга
ҳаракат қиламиз”[

1].

Президентимизнинг

юқорида

келтирилган

фикрларидан

кўриниб

турибдики, мамлакатимиз тараққиёт йўли –

бу энг аввало, ислоҳотларни амалга

ошириш, жамиятда демократик жараёнларнинг устунлигини таъминлашдан
иборат экан. Бу жараёнлар эса албатта, ижтимоий ҳаётга инновацияларни татбиқ
қилмасдан амалга ошмайди.

Инновацияларнинг тарқалиши ва ишлаб чиқариш соҳаларига кириб келиши

натижасида жамият аъзоларининг фаолияти инновацион моҳият касб этиб боради.
Уларнинг ташаббускорлиги ортади, қайси соҳада бўлмасин, олиб бораётган
фаолиятига янгича ёндашувлар, креативлик шаклланади. Бу жараённи тўғри
йўналтиришнинг йўли давлатимиз томонидан инновацияларнинг тарқалиши ва
инновацион ташкиллаштириш ва уни ривожлантиришни таъминловчи омиллар
асосида таъсир кўрсатишдан иборат. Инновациялар тараққиёти ва уни ижтимоий

-

иқтисодий ишлаб чиқаришга жорий этишнинг юксалиши асосида инновациялар
тараққиётининг ўзига хос занжири, цикли амалга ошади. Жамиятнинг кичик
иқтисодий корхоналари ва ташкилотлари йирик корхоналарга нисбатан миллий
инновацион тараққиётга кўпроқ ҳисса қўшади. Бу ҳодисаларни амалга ошувида
глобаллашув омили муҳим роль ўйнайди. Бозор иқтисодиёти шароитида
ишлаётган кичик корхоналар жамиятда инновация тизимининг юзага келишига
ҳамда уларни тез ривожланишига ижобий таъсир этади.

Мамлакатда кичик бизнес тараққиёти инновацион салоҳиятнинг юзага

келиши ва йиғилиб бориши учун анча қулай ҳисобланади. Кичик бизнес соҳасида
инновацияларни амалга ошириш ҳам нисбатан осонроқ. Шунга кўра, йирик бизнес
соҳаларида инновацион салоҳиятга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашнинг
имконияти кенгроқ. Бу жараёнлар жамиятда инновациялар тараққиётини
таъминлайдиган тадбиркорлар қатламининг ҳам шаклланишини тезлаштиради.
Улар янги шароитларга мослашувчан, рақобатбардош, инновацияларни татбиқ
этиш, креатив ғояларни қўрқмай илгари сурувчи тадбиркор шахсларни
тарбиялайди. Уларнинг ғоялари ва фаолияти субъектларда инновацион хусусиятга
эга бўлган салоҳиятни юксалиб боришини таъминлайди. Инновацион ғоялар,
инновацион фаолият глобаллашув шароитида барча жамиятларда тобора долзарб
бўлиб боради.

Дунё иқтисодий тизимига қўшилишнинг йўли бу

-

ижтимоий ҳаётга

инновацияларнинг татбиқ этилиши, инновацион тараққиёт бўлиб, глобаллашув


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

250

тизимига қўшилган давлатлар ва уларнинг иқтисодиёти ва бошқа соҳалари
инновациялар асосида тараққий этади. Бу жараёнда тил, ахборот технологиялари,
Интернет каби технологик омиллар муҳим бўлиб, улар инновацияларни янада
тараққий этишига олиб келади.

Инновациялар тараққиёти жамиятнинг либераллашув ва демократияга

интилиши билан

боғлиқ. Чунки глобаллашув, инновация, модернизация, турли

ижтимоий ислоҳотларнинг амалга ошириши ҳамда инновация жараёнлари
жамиятнинг эркинлашуви билан боғлиқ. Зеро, либераллашиб бораётган жамият
инновациялар тараққиёти учун улкан имкониятлар ва шароитлар яратади.
Инновацияларнинг кириб келишида фуқаролик жамияти ва либераллашув зарур.
Сиёсатшунос олим М.Қирғизбоев бу соҳада қуйидагича фикр билдиради: “...
фуқаролик жамияти либерализм даврининг маҳсули бўлиб, унинг ривожланиши
шахсларнинг эркинликка интилиши, уларнинг давлатга тобе бўлган фуқароликдан
эркин мулкдор фуқароларга айланиши, ўз шахсий ҳурмат

-

обрўсини ҳис қила

бориши, хўжалик ва сиёсий масъулликни ҳис қила бориши, хўжалик ва сиёсий
масъулликни ўз зиммасига олишга тайёр бўлиши билан боғлиқдир”[

2

]. Бундай

либераллашаётган фуқаролик жамияти инновациялар тараққиётига хизмат
қилади.

Инновацияларнинг юзага келиши ва тарқалишига доир тадқиқотларда бу

ҳодисанинг юзага келиши ва жамият ҳаётига кириб келишида қуйидагича даврлар
кўрсатилади: Инновациялар

тарқалишининг биринчи даври ўтган асрнинг 50

-60

йилларида амалга ошган. Бу даврда пайдо бўлган инновациялар асосида илм

-

фан

соҳасида амалга оширилган илмий ютуқлар, илмий ғоялар, дадил фикрлар ва
кашфиётлар туради, деб ҳисобланган. Бу жараённинг субъектлари сифатида илмий

-

тадқиқот муассасалари, илмий тадқиқот марказлари ҳисобланади. Бундай
инновацияларнинг ташувчилари олимлар, илмий тадқиқот билан шуғулланувчи
мутахассислардир[

3].

Инновациялар тараққиётининг иккинчи даври ўтган асрнинг 60

-70

йилларида амалга ошган. Бу даврда инновациялар тараққиёти жамиятнинг
иқтисодий соҳасининг юксалиши билан боғлиқ холда юз берди. Жамият
аъзоларининг мунтазам ўсиб бораётган эҳтиёжлари ва уларнинг қондирилиши
билан боғлиқ ҳодисалар жамиятда инновацияларга талабни ва тараққиётини талаб
этади.

Бунинг

йўли

бозор

эҳтиёжлари

асосида

инновацияларни

ривожлантиришдан иборат.

XX асрнинг 70

-

80 йиллари инновациялар тараққиётининг учинчи даври

ҳисобланади. Бу давр биринчи ва иккинчи давр хусусиятларини ифода этади. Чунки
инновациялар илм

-

фан ривожи билан бирга бозорнинг тобора ўсиб бораётган

эҳтиёжларини қондириш асосида тараққий этди. Бу даврда иқтисодий жиҳатдан
ривожланган давлатларда прогрессив технологик ривожланиш амалга ошуви
билан бирга бозор талаблари инновациялар тараққиётига улкан таъсир кўрсатди.
Бу иқтисодий

-

инновацион жараёнлар глобаллашув шароитида иқтисодий

муносабатларни янада мустаҳкамлади. Ички ва ташқи технологик алоқалар
кучайиб борди.

Ўтган асрнинг 80

-

йилларидан кейинги давр ва янги асрнинг бошларида

инновациялар тараққиётининг ўзига хос тўртинчи даври бўлиб, бу даврда
инновациялар комплекс ва тизим сифатида ривожланиш даврига ўтди. Бу тизим


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

251

турли йўналишларни, соҳаларни, рақобатчиларни бирлаштирди. Тизимнинг
алоҳида элементлари, бўлимлари ўртасида бир томондан, иккинчи томондан, турли
тизимлар ўртасида кучли интеграция юзага келди. Бундай алоқадорлик
инновацияларнинг янада юксалишига имкониятлар яратди. Бир вақтнинг ўзида
диалектик тараққиёт, ўзаро алоқадорлик тамойиллари асосида инновация
тизимларининг

барча элементлари тенг тараққий этади. Уларнинг ўртасида

алоқадорлик янада кучайиб боради [

4

]. Инновациялар ва инновацион

тараққиётнинг замонавий, янги моделлари юзага келади. Инновациялар
тараққиёти қуйидаги ижтимоий

-

иқтисодий ҳодисаларни келтириб чиқаради:

-

глобаллашув жараёнининг кенгайиб ва ривожланиб бориши;

-

ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобатнинг кучайиши;

-

бозор муносабатларининг либераллашиб бориши;

-

инновациялар тараққиёти асосида инновацион фаолиятнинг шаклланиши;

-

инновацион товарлар ва технологияларнинг мураккаблашиб бориши;

-

менежмент янги технологияларининг юзага келиши;

-

ахборот тизими, виртуал борлиқ ва виртуал маконнинг пайдо бўлиши;

-

инсон ҳаётига ахборот

-

коммуникатив технологияларнинг кириб келиши;

-

ахборот

-

коммуникатив технологиялари

асосида жамият ҳаётининг тубдан

ўзгариши;

-

истеъмолчилар товарлар ва хизмат кўрсатиш борасида эҳтиёжларининг

ортиб бориши ва бошқалар.

Жамиятда замонавий технологиялар, ахборотлашув, коммуникация

тизимларининг, виртуал маконнинг юзага келиши, яъни мобил

алоқа воситалари,

Интернет кабиларнинг пайдо бўлиши жамият ва инсон ҳаётини, турмуш тарзини
тубдан ўзгартириб юборди. Бу жараёнларнинг натижасида истеъмолчиларнинг
эҳтиёжлари ўзгариб, уларда янги эҳтиёжларнинг пайдо бўлишини белгилаб берди.
Бу жараёнлар айниқса ёшларнинг ҳаёти ва эҳтиёжларига кучли таъсир кўрсата
бошлади.

Юқорида таҳлил этилган ҳодисаларга глобаллашув кучли таъсир этмоқда.

Глобаллашувнинг кенгайиб бориши ва унга кўпроқ давлатлар ва миллатларнинг
қўшилиб бориши инновацияларнинг ҳам янада ривожига ижобий таъсир
кўрсатади. Инновациянинг тарқалиши ва кўпайиб бориши глобаллашув жараёнига
алоқадор. Глобаллашув инновацияларгина эмас, жамиятда модернизация,
ислоҳотларнинг амалга ошуви, демократиянинг кенгайиб бориши кабиларнинг
ривожланиш тенденцияларини ҳам тобора жадаллаштириб боради. Жамият ва
унинг аъзолари ўз ҳаётига инновациялар тараққиёти ва унинг натижаларини
татбиқ қилмоқдалар. Уларнинг самарадорлиги жамиятда иқтисодий

-

ижтимоий

ўзгаришлар, кишиларнинг турмуш даражасини юксалтириш ва ҳаётини яхшилашга
хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон ҳам сўнгги даврда глобаллашув жараёнининг фаол субъекти

сифатида ўзини намоён этмоқда. Натижада мамлакатимиз аста

-

секин жаҳон

ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ижтимоий

-

сиёсий мавқега эга бўлиб

бормоқда, ижтимоий

-

иқтисодий, сиёсий, маданий

-

маънавий, ахлоқий,

кишиларнинг диний эҳтиёжларини қондириш борасида прогрессив ўзгаришлар юз
бермоқда. Айниқса, бу борада мамлакатимизнинг ён қўшниларимиз билан ҳар
томонлама муносабатлар ўрнатишга қаратилган интилишлари ватанимизгина


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

252

эмас, минтақанинг ҳам барқарор тараққиётига таъсир этади. “Бизнинг қатъий
ишончимизга кўра, амалий ҳамкорликка тайёрлик ва унга астойдил интилиш,
шунингдек барча Марказий Осиё мамлакатларининг умумий келажаги учун
масъулиятни ҳис этиши минтақанинг барқарор ривожланиши ва фаровонлигининг
мустаҳкам пойдевори ва кафолатидир”[

5].

Ўзбекистонда

глобаллашув

шароитида

инновациялар

тараққиёти

мамлакатга илғор технологиялар, иқтисодий ютуқларнинг кириб келишини
таъминлайди. Бу жараёнлар субъектив омил –

инсон омилининг фаоллашуви, унда

фаол фуқаролик позиция, креативлик, инновацияларга интилиш кабиларни
шакллантиради. Бу ҳодисалар инновацияларни англаш билан бирга уларни
ўрганиш ва ўз ҳаётига, амалиётга қўллай олиш кўникмаларини шакллантиради ва
жамиятда

янги,

замонавий

қадриятларни

шакллантиради.

Жамиятда

шаклланаётган қадриятлар глобаллашув ва инновация асосида юзага келади ва
инновацион жамиятнинг шаклланишига, унда инновацион фаолиятнинг
ривожланиши ҳамда улар асосида инновацион шахснинг ҳам шаклланишига олиб
келади. Бу ҳодисалар ўзаро диалектик боғлиқликда жамият тенденциясини
инновациялар тараққиёти томон йўналтиради ҳамда инновацияларнинг
ижтимоий ҳаёт соҳаларининг барчасига кириб боришини таъминлайди.

Жамият ҳаётида икки тенденция: бир томондан, инновацияларни таклиф

этиш ва иккинчи томондан, уларни субъектлар томонидан қабул қилиниши, яъни
субъектлар ижтимоий онгининг бу жараёнларга тайёрлиги, инновацияларни
тараққий эттириш, тарқатиш, ҳаётга татбиқ эта олиш тенденцияси юз беради.
Мамлакат тараққиётининг стратегиясини аниқлаш ҳамда истиқболларини
белгилашда албатта, глобаллашув ва инновация омилини ҳисобга олиш зарур.

Ҳозирги

кунда инновациялар жамиятнинг барча соҳаларига кириб келмоқда.

Инновацияларнинг пайдо бўлиши диалектик жараён бўлиб, антологик
тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланади. Инновациялар тараққиёт билан ёнма

-

ён

амалга ошиб келган. Лекин инновацияларни ўрганиш асосан ўтган асрнинг
охирларидан бошланди. Инновация ҳар қандай тараққиётнинг объектив шартига
айланди. Инновацияларнинг кўпайиб бориши жамият аъзоларида инновацион онг
ва инновацион жамият шаклланишига олиб келади.

2017 йил 22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга

мурожаатномасида инновациялар масаласига алоҳида тўхталди: “Бугун биз давлат
ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион
ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас албатта. Чунки замон шиддат билан
ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғоя,
инновацияга таянган давлат ютади.

Инновация бу –

келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни

бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув
асосида бошлашимиз керак”[

6

]. Президентнинг бу сўзларидан келиб чиқадики,

Ўзбекистоннинг келажак тараққиёти инновацияларга асосланган ҳолдагина
прогрессив амалга ошиши мумкин.

Инновацияларнинг амалга ошиши модернизация жараёни билан боғлиқ.

Чунки инновация глобаллашув ва модернизация шароитида амалга ошади.
Инновация глобаллашув ва модернизация натижасида юзага келган объектив
ижтимоий ҳодисадир. Инновациялар жамият ва унинг

аъзолари ижтимоий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

253

ҳаётининг

барча соҳаларида тарқалиб, улардан ўрин эгаллаётган янгиликларни

акс эттиради.

Дунёда мавжуд барча жамиятлар тараққиётнинг қандай даврида

турганлигидан қатъи назар инновацион жараёнларни бошдан кечириб боради.
Чунки ўзгариш

-

янгиланиш

-

инновация тизимида амалга ошадиган тараққиёт

инновацияга асосланади. Ижтимоий ҳаёт тобора инновацион хусусият касб этиб
боради, натижада жамиятнинг инновацион хусусияти ҳам ортиб боради.
Тараққиётнинг замонавий, янги босқичи инновацион босқич сифатида
англашилмоқда. Бу босқични инновацияларсиз тасаввур қилишнинг ўзи ҳам
назарий жиҳатдан анча мураккаб масала. Айниқса, инновация Янги Ўзбекистон,
Учинчи Ренессанс нуқтаи назаридан қаралса, инновацияни фалсафий таҳлил этиш
бу ҳодисанинг пайдо бўлиши, жамият ва инсон ҳаётидаги роли, уни ўзгариш,
янгилик каби ҳодисалардан фарқловчи хусусиятлари, моҳияти ва зиддиятлари,
ривожланиш механизмлари, келажаги, аксиологик ҳодиса сифатида кишиларнинг
кундалик ҳаёти, маданияти, онги ва фаолиятига кўрсатаётган таъсири каби
масалаларни ўрганишни англатади. Инновациялар тараққиёти объектив
жараёндир. Лекин бу объектив жараён субъектларнинг унга мос бўлган
фаолиятисиз амалга ошмайди. Субъект ҳам маълум даражада инновациялар
тараққиёти остида “инновацион субъект” ёки “инновацион шахс” сифатида фаолият
олиб бормоқда.

Ҳозирги

ахборотлашув ва коммуникация асрида, инсон ҳаётининг

суръатларини ниҳоятда динамик хусусиятга эга бўлиб бориши таъсири остида
инсон онги, тафаккури ва идеаллари ўзгариб бормоқда. Инновацияларни инсон
онгида ва жамиятнинг ижтимоий онгида ўз вақтида тўғри акс этиши уларни тўғри
англаш, қабул қилиш ва ўз фаолиятига татбиқ қилиш каби инновацияга
муносабатни ҳам тўғри шакллантиришга ижобий таъсир этади. Лекин шуни ҳам
таъкидлаш керакки, инновацияларни англаш ва унга тўғри муносабатни
шакллантириш инновациялар тараққиётидан ортда қолаётганлиги аниқ. Бундай
ҳолат жамият тараққиёти, истиқболли режаларни белгилашда ҳамда уни
прогнозлаштиришда исталган натижани бермаслиги мумкин. Чунки ҳозирги кунда
ҳар қандай

давлат ва миллатнинг келажагини инновацион тараққиёт

контекстидагина тасаввур этиш зарур. Акс ҳолда мамлакат бу соҳада илғор
давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллай олмайди.

Ўзбекистонда инновация тараққиётини амалга ошириш ҳамда унинг

самарадорлигини

таъминлаш учун жамиятда ижтимоий барқарорлик зарур. Бу

борада иқтисодий, сиёсий, маданий

-

маънавий барқарорлик муҳим бўлиб, уни

таъминлаш жамият аъзоларининг ҳаётини яхшилаш, турмуш тарзини юксалтириш,
муносиб меҳнат фаолияти олиб бориш учун замин яратади.

Бу соҳаларга

инновацияларни татбиқ этиш жамиятнинг ҳар томонлама ривожланиши ва
демократлашув суръатларини тезлаштиради. Чунки ҳар қандай янгилик,
инновация жамиятнинг модернизация, демократия, либераллашуви, глобаллашув
жараёнларида фаол иштирокини талаб этади. Бу объектив жараёнлар ўзаро боғлиқ
бўлиб, бири иккинчисини тақозо этади.

Мамлакатимиз ҳозирги кунда Президент Ш.Мирзиёев етакчилигида

модернизация ва ислоҳотлар даврини бошдан кечирмоқда. Қисқа давр ичида
ижтимоий ҳаёт, кишиларнинг турмуш тарзи тубдан ўзгариб, прогрессив


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

254

натижаларга эришилмоқда. Тараққиёт тенденциялари инновациялар, уларни
жамият ҳаётига мунтазам татбиқ этиб боришни талаб этади. Давлатимиз
инновацияларсиз ташқи сиёсатни олиб боришда, иқтисодий, сиёсий ва бошқа
халқаро алоқаларни ўрнатишда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши мушкул.
Давлатимизнинг инновацион тараққиётга эришиши унинг халқаро майдонда
иқтисодий алоқалар, инвестицияларнинг жалб қилиниши учун жозибадорлигини
оширади. Демак, тараққиёт инновацияларсиз бўлмайди.

Инновациялар тарихий хусусиятга эга. Бу даврда ислом дини билан кириб

келган араб тили, мусулмон маданияти, қонунлари, ахлоқи ҳам бу соҳада улкан
инновация ҳисобланади. Бу инновациялар жамият маданий

-

маънавий ҳаётини

тубдан ўзгартириб юборди. “Араб тили бутун Халифат бўйича ёйилди ва ўз йўлида
кўплаб тирик мулоқот ва адабий тилларни сиқиб чиқарди. Натижада Яқин Шарқ,
Шимолий Африка, Жанубий Европанинг бир қисми, Эрон, Кавказорти ва Ўрта
Осиёнинг лингвистик харитаси тамомила ўзгарди. Марказлашган давлатнинг икки
ярим асрлик даврида вужудга келган тил вазияти айрим минтақаларда қатъий
ва қайтарилмас хусусиятга эга бўлди ва айрим ўзгаришлар ҳозирги кунгача етиб
келди; бошқаларида сўнгги даврларнинг йирик ҳарбий

-

сиёсий воқеалари

(салжуқийлар ва мўғуллар босқинчиликлари, салб юришлари ва ҳ.к.) араб тилини
тирик мулоқот қуроли сифатида ёки тўла, ёки қисман сиқиб чиқардилар”[

7].

Сўнгги даврда давлат, жамиятнинг рақобатбардошлиги муаммоси билан

бирга миллатнинг рақобатбардошлиги тўғрисида кўп гапирилмоқда. Бу муаммони
ўрганиш борасида турли ёндашувлар мавжуд. Хусусан россиялик иқтисодчи олим
Р.А.Фатхуддинов умуман рақобатбардошликни қуйидагича таърифлайди:
“рақобатбардошлик объектнинг хусусияти бўлиб, бозорда мавжуд бошқа
объектларга нисбатан маълум эҳтиёжнинг реал ёки потенциал қониқтирилиши
ҳолатини акс эттиради”[

8

]. Демак, иқтисодий нуқтаи назардан бозорда ўз

иқтисодий салоҳиятини кўрсата олган маълум иқтисодий субъектлар бошқаларга
нисбатан жамият ва унинг аъзоларининг мунтазам ўсиб борган талабларини
мунтазам ва барқарор қондира олиш хусусияти сифатида англанилиши мумкин.
Рақобатбардошлик субъектлар учун умумий бўла олмайди. Иқтисодий
субъектларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган маълум соҳада у мунтазам
рақобатбардошлик салоҳиятини сақлаб қолиши мумкин. Демак, ўз фаолиятини
олиб боришда бу субъект ўсиб бораётган бозор ва истеъмолчилар талабларини
бемалол, узлуксиз қондира олиши назарда тутилади.

Рақобатбардошлик алоҳида саноат корпорацияси, соҳа ёки миллат

даражасида бўлиши мумкин. Бу ҳолда рақобатбардошлик

микродаража,

мезодаража ва макродаражада амалга ошади. Албатта, мамлакат ва миллатнинг
рақобатбардошлиги макродаражада ифода этади. Бу ҳодиса дунё бозорида эркин ва
адолатли рақобат шароитида мамлакат ва миллатнинг товарлар ишлаб чиқариш

,

хизмат кўрсатиш ва уни реализация қила олиши орқали бозор талабларини
қондира олиши ва мамлакат халқининг фаровонлигини оширишга хизмат қилиши
сифатида тушунилиши лозим.

Албатта, бу муаммо миллий иқтисодий тараққиёт, миллат турмуш

даражасининг ўсиши, миллат саломатлиги каби тушунчалар билан боғлиқ. Миллий
рақобатбардошликнинг муҳим омили унинг иқтисодий тараққиёт кўрсаткичлари


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

255

ҳисобланади. Иқтисодий тараққиётга эса модернизация, юксак технология,
инновациялар асосида эришилиши мумкин.

Албатта бу ерда фақат иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзи етарли эмас, сиёсий,

маданий, ахлоқий, демократик жараёнларга дахлдорлик, таълим тизими ва бошқа
соҳалар ҳам миллат рақобатбардошлиги даражасига таъсир кўрсатувчи
омиллардир. Шу билан бирга бу омиллар давлат ва миллатнинг халқаро имижини
шакллантиришга таъсир кўрсатадилар. Маълум давлат, мамлакат дунё бозори
талабларига жавоб бериш учун иқтисодий фаолият олиб борса, бу фаолиятнинг
натижалари бу мамлакат аҳолисининг иш ўринлари билан таъминлаш ва уларнинг
фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Давлатларнинг

иқтисодий

рақобатбардошлиги

уларнинг

халқаро

имижининг яхшиланиши, инвестицияларнинг кириб келиши ва бу соҳада
жозибадорлигининг ошишига хизмат қилади. 2000 йилда бутун дунё халқаро
экспертлари Форумида глобал рақобатбардошликка бағишланган Докладда
экспертлар мамлакат рақобатбардошлигини юксалиши омиллари қаторида
инновацион иқтисодни ва унда инновациялардан кенг фойдаланишни бош омил
сифатида тан олдилар. Бунда барча давлатлар инновацион фаол ва инновацион
пассив давлатларга бўлинган эди. Ўрта Осиё мамлакатлари иккинчи гуруҳга
киритилган эди [

9].

Иқтисодчи олимлар мамлакат рақобатбардошлигини қуйидагича тасаввур

этадилар:

-

миллий рақобатбардошлик;

-

минтақа рақобатбардошлиги;

-

соҳа рақобатбардошлиги;

-

корхона рақобатбардошлиги;

-

товар рақобатбардошлиги [1

0].

Юқорида келтирилган фикрлардан кўриниб турибдики, инновациялар

ҳозирги даврда тараққиётнинг бош омили сифатида заруратга айланди. Бу
фикрларни жамиятнинг бошқа соҳаларига ҳам татбиқ этсак, нафақат иқтисодий,
барча йўналишларда ҳам инновацион тараққиёт давр эҳтиёжига айлангани ва
глобаллашиб бораётган шароитда мустақил ва рақобатбардош субъект сифатида
фаолият юритишнинг йўли –

инновациясиз бўлмайди. Бу муаммога Президентимиз

ҳам муҳим эътибор қаратди. Демак инновация ва унга асосланган ёндашув жамият
ва унинг аъзоларининг ҳар қандай фаолияти ва ёндашувларида муҳим роль ўйнаши
зарур.

Юқорида қайд этилган инновацияларни ижтимоий

-

иқтисодий ҳаётга татбиқ

қилиш, уни юксалтириш қуйидаги вазифаларни ҳам бажаришни тақозо этади:

-

мунтазам инновация моҳиятини жамият аъзолари айниқса, ёшларга

тушунтириб бориш;

-

инновациялар тараққиёти учун инновацион муҳитни яратиш;

-

ёшларнинг инновацион онгини юксалтиришнинг самарали механизмларини

ишлаб чиқиш;

-

ҳар қандай инновацион ёндашувлар, инновацияга оид ташаббусларни ва

ғояларни моддий ва маънавий қўллаб

-

қувватлаш ва бошқалар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

256

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

Р

Ў

ЙХАТИ

:

1. Ш.М.Мирзиёев, Янги Ўзбекистон стратегияси. Ўзбекистон, 2021.

-

б.23.

2.

М.Қирғизбоев, Фуқаролик жамияти: назария ва хорижий тажриба.

-

Тошкент:Янги аср авлоди, 2006.191

-

б.

3. Liayanage, Greenfield and Don, 1999; Miller, 2001; Niosi, 1999; Rothwell, 1994;

Roussel, Saad and Erickson, 1991.

4. Berkhout et al., 2007; Gupta and Wilemon, 1996; Miller, 2001; Prahalad and

Hamel, 1994; Trott, 2002; Wind and Mahajan, 1997.

5

. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд

шаҳрида ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор
ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро
конференцияда сўзлаган нутқи.//Халқ сўзи. 2017 йил, 11 ноябрь

-

1 б.

6

. Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // Халқ сўзи, 23

декабрь, 2017 йил.

7

. Очерки истории арабской культуры V

-

XV вв. Главная редакция восточной

литературы.

-

Москва: Наука, 1982. –

С.140.

8

. Фатхуддинов Р.А. Конкурентоспособность: экономика, стратегия,

управление.

-

М.: Инфра

-

М.,2000.

-

С.312.

9

. Каримова М.И. К вопросу иссл.содержания “конкурентоспособности

страны.

Совр.пробл.науки и образования.Раздел экономические науки.

-

2015.№ 2

(часть 3).

10

. Улмасов Ф. Повышение конкурентоспособности национальной

экономики.

-

дисс. на соискание ученой степени, к.э.н.

-

М.: 2009.

-

С.18.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. O’zbekiston, 2021.-б.23.

Ўша жойда.-Б.21.

Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: назария ва хорижий тажриба.-Тошкент: Янги аср авлоди, 2006.191-б.

Liayanage, Greenfield and Don, 1999; Miller, 2001; Niosi, 1999; Rothwell, 1994; Roussel, Saad and Erickson, 1991.

Berkhout et al., 2007; Gupta and Wilemon, 1996; Miller, 2001; Prahalad and Hamel, 1994; Trott, 2002; Wind and Mahajan, 1997.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқи.//Халқ сўзи. 2017 йил, 11 ноябрь -1 б.

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // Халқ сўзи, 23 декабрь, 2017 йил.

Очерки истории арабской культуры V-XV вв. Главная редакция восточной литературы.-Москва: Наука, 1982. – С.140.

Фатхуддинов Р.А.Конкурентоспособность: экономика, стратегия, управление.-М.:Инфра-М.,2000.-С.312.

Каримова М.И. К вопросу иссл.содержания “конкурентоспособности страны.Совр.пробл.науки и образования.Раздел экономические науки. -2015.№ 2 (часть 3).

Улмасов Ф.Повышение конкурентоспособности национальной экономики.-дисс.на соискание ученой стюк.э.н.-М.: 2009.-С.18.