Авторы

  • Муроджон Тургунов
    Доктор юридических наук, Директор Института государства и права, Академия наук Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp257-265

Ключевые слова:

Авеста Средняя Азия государственность права человека символы налоги историческая память

Аннотация

В статье рассматривается развитие истории государственности на территории Узбекистана в древности, основы возникновения прав человека, исторические корни обеспечения прав человека в государственном управлении, а также даются научные заключения.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Stages of development of human rights in ancient
Uzbekistan

Murodjon TURGUNOV

1

Institute of State and Law, Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2023
Received in revised form

15 September 2023
Accepted 25 September 2023

Available online

15 October 2023

The development of the history of statehood on the territory

of Uzbekistan in ancient times, the foundations of the emergence

of human rights, and the historical roots of ensuring human
rights in state administration are discussed in this article, and

give scientific concluding remarks.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp257-265

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Avesta,

Central Asia,

statehood,

human rights,

symbols,

taxes,

historical memory


Қадимги

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари тараққиёти

босқичлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Авесто,

Марказий Осиё,
давлатчилик,

инсон ҳуқуқлари,

рамзлар,

солиқлар,

тарихий хотира





Мақолада Ўзбекистон ҳудудида қадимги даврда

давлатчилик

тарихининг

ривожланиши,

инсон

ҳуқуқларининг

вужудга

келиш

асослари,

давлат

бошқарувида инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг тарихий

илдизлари ҳақида муҳокама қилинган ҳамда илмий

хулосавий фикрлар берилган.

1

Doctor of Law, Director of the Institute of State and Law, Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

258

Этапы развития прав человека в древнем Узбекистане

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Авеста,

Средняя Азия,
государственность,

права человека,

символы,

налоги,

историческая память

В

статье

рассматривается

развитие

истории

государственности на территории Узбекистана в древности,
основы возникновения прав человека, исторические корни
обеспечения прав человека в государственном управлении,
а также даются научные заключения.

Марказий Осиёдаги икки дарё оралиғида, яъни Ўзбекистон ҳудудида қадимги

даврда давлатчилик эволюциясининг милоддан аввалги II минг йилликнинг
иккинчи ярми, милоддан аввалги III асргача ва эрамизнинг IV асри оралиғидаги
вақтни қамраб олган бир неча даврларни ажратиб кўрсатиш мумкин.

Давлатчиликнинг илк шакли қарор топиши Ўзбекистон жанубида тарқалган

сўнгги бронза даврининг ўтроқ

-

деҳқончилик маданиятида юз берди. Унинг

якунланиши Марказий Осиё ҳудудида эрамизнинг III асри биринчи ярмида мавжуд
бўлган Кушон ва Парфия империялари ҳалокати билан деярли бир вақтга тўғри
келади. Қанғ давлати ҳам тахминан ўша пайтда инқирозга учрайди

.

Қадимий

Ўзбекистон давлатида инсон ҳуқуқлари тарихининг биринчи даври

-

милоддан аввалги II минг йилликнинг иккинчи ярми

-

Ўзбекистон жанубида

эмбрионал шаклда давлатга ўхшаш тузилманинг қарор топиши даври. Давлатнинг
бундай намунаси сифатида Жарқўтон каби уруғ жамоасининг турар жойлари

-

қишлоқ қўрғонлари, қалъа, шаҳар хизмат қилган. Археологик қазилмалардан
маълум бўлишича, уларнинг баъзилари қалъали, мустаҳкамланган ва айримлари
мустаҳкамланмаган. Бу ерда мураккаб ва ўзига хос уч қаторли мудофаа девори
бўлган, майдони қарийб 1 гектарли квадрат шаклдаги қўрғон қазиб очилди.
Қўрғондаги маҳаллалар кўчалар билан бўлинган. Уйларда мўрили ўчоқ, айрим
хоналарда сандал ўрни, ганч сувоқ қолдиқлари топилди. Топилмалар
ҳунармандчилик, хусусан металлургия (меҳнат ва мудофаа қуроллари, идишлар,
безак, кўзгу), кулолчилик, тўқимачилик (ип ва ипакдан тўқилган мато қолдиқлари),
ёғочсозлик (қурилиш конструкциялари, уй жиҳозлари) ва бошқалар юксак
ривожланганини кўрсатди.

Шундай қилиб, илк давлатчилик шаклланишининг дастлабки асоси бўлиб уй

-

қурғонлар, қалъа, шаҳар хизмат қилган. Ўз навбатида улар ички қалъа, гузарлар,
устахоналар, савдо

-

сотиқ жойлари, бозорлар, умуман, шаҳар маркази, уй

-

қўрғонлардан ташкил топган.

Таҳлиллар “Авесто”да тасвирланган ва Марказий Осиё ҳудудида шаклланган

илк давлатчилик ва инсон ҳуқуқлари асосларининг вужудга келиш жараёни уч
даврга бўлинганлигини кўрсатади:

Биринчи давр

-

энг қадимги давр бўлиб, бунда адолат ва инсоний бахт

-

саодат

ҳукмрон бўлган.

Иккинчи давр

-

яхшилик руҳлари билан ёмонлик руҳлари ўртасидаги адолат

учун кураш давом этган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

259

Учинчи даврда ақл

-

идрок ва адолат тантана қилиб, деҳқонлар бадавлат,

давлатнинг сиёсий ва қонунчилик тизими мустаҳкам бўлиши учун “Яхшилик,
таълимнинг ва садоқатнинг амалга ошиши, яхши ҳокимлар ҳукм юритганлар”

.

Қадимий

Ўзбекистон давлатида инсон ҳуқуқлари тарихининг иккинчи даври

-

милоддан олдинги I мингйилликнинг боши

-

милоддан аввалги 539 йил

-

Бақтрия,

Сўғд, Хоразм тарихий

-

маданий вилоятларининг шаклланиши ташкил этади. Уларда

сиёсий

ҳокимият тизимининг шаҳобчаси тизимига эга бўлган давлатнинг илк

шаклларини кўриш мумкин. Жумладан, “Авесто”дан ўрин олган маълумотлар ҳам
бундан далолат беради. “Авесто”да: нманя (уй

-

оила), вис (уруғ, уруғ манзилгоҳи),

занту (қабила), дахью (вилоят, мамлакат), шунингдек ҳар хил олий ҳукмрон
шахслар, мамлакат вилоят эгалари (дахью

-

патлар), ҳукмдорлар (састрлар) ва

бошқалар тилга олинади

.

“Авесто”да баён этилишича, эрамиздан олдинги II минг йиллик ўрталарида

яшаган туркийлар, форсийлар, ҳиндлар, саклар, дебриклар, ослар, тохарлар, дахлар,
массагетлар, бақтрияликлар, парканаликлар, чочликлар ва бошқа қавмларнинг
кўпчилиги чорвадор кўчманчиликдан ўтроқ ҳаётга ўтиб, деҳқончилик ва
ҳунармандчилик билан шуғуллана бошлаган. Бу эса қадимги Хоразм, Сўғд, Марв,
Балх, Нисоя, Ҳирот, Парфия ва бошқа ҳудудларда марказлашган давлат бошқарув
тизими ҳуқуқий асосларининг вужудга келишига шароит яратди. Жумладан,
“Авесто”нинг “Вандидод” китобида Олий тангри Ахура Мазда яратган ўн олтита
заминнинг ҳудудий

-

маъмурий ва сиёсий бошқарув ҳамда қонунчилик тизимига оид

маълумотлар берилган

.

Давлатни кави, яъни муҳим ижтимоий

-

сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий

масалаларни ўзида мужассамлаштирган шоҳ бошқарган. “Кави”нинг давлатни
бошқариш ҳуқуқини белгиланишида “фарр” (“Авесто” тилида “хварно”) принципига
қонуний асос сифатида амал қилинган. “Авесто”да “Хварно” шоҳ ҳокимияти
рамзини билдириб, шоҳлик улуғворлиги билан боғланиб кетади. У “Кави”га илоҳий
фароғатни ва ҳукмронлик учун қонуний ҳуқуқни таъминлайди. Ўз навбатида
давлатни бошқариш сулоланинг бир вакилидан иккинчисига мерос сифатида
ўтиши диний ва дунёвий жиҳатдан қонунлаштирилган. “Бу манзил ҳеч қачон
Фаррнинг ҳушлиги, тириклик завқи, фарзандлар, абадий ва эзгу аъмолли
ашаванлар сарвари Ашадан холи бўлмаган”.

Давлатнинг қонун чиқарувчи Олий органи

-

Оқсоқоллар кенгаши –

“варзанапати”, қабилалар иттифоқи –

“ханжамона” ва Халқ мажлиси –

“въяха”дан

иборат бўлган. Оқсоқоллар кенгашининг мўътабар уламоси

-

коҳин олий судья

вазифасини бажарган. “Заратуштроэма” деб аталган бу олий судья чиқарган ҳукмга
ҳеч кимнинг эътироз билдиришга ҳақи бўлмаган.

“Варзанапати” диний мафкура ва ҳокимият бошқарувига масъул бўлиб, у

жамоа фаолиятидаги диний ижтимоий

-

ҳуқуқий ва хўжалик масалаларини ҳал

этган. “Нманапати” оила жамоаси учун диний бошлиқ ҳисобланган. “Вис” ҳам уруғ
жамоаси бошлиғи сифатида ижтимоий

-

ҳуқуқий вазифаларни бажарган. У катта

оила жамоаси оқсоқоллари орасидан сайланиб, уруғ жамоаси бошлиғи, судья, коҳин
ва жамоа раҳнамоси ҳисобланган. Бир неча вилоятларнинг ҳукмдори ва
қабилаларнинг ҳарбий

саркардаси “Дахюсастар”лар бир неча қабилалар яшайдиган

маъмурий ҳудудга, вилоятларга бошлиқ вазифасини ҳам бажарганлар. Улар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

260

томонидан чиқарилган ҳар қандай низом ва буйруқлар жамоа аъзолари учун
қатъий белгиланган қонун вазифасини ўтаган.

Қадимги

Бақтрия ва “Катта Хоразм” подшоликларига ўхшаш йирик ҳудудий

ёки сакларда бўлгани сингари (Зарина, Тўмарис) аёл подшо бошчилигидаги
қабилалар конфедерацияси ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Марказий Осиёда
милоддан аввалги 7

-

6 асрларда қулчилик муносабатлари деярли ривожланмаган

.

Шундай қилиб, “Авесто”да Марказий Осиёда милоддан аввалги 8

-

7 асрларда

ҳарбий

-

демократик тузилишга эга бўлган давлатлар бўлганлигига ишора

қилинган. Юнон муаллифларининг ёзишича, бу ерда қабилалар уюшмаси асосида
таркиб топган дастлабки давлатлар “Катта Хоразм” ва “Бақтрия подшолиги” бўлган.
“Авесто”да “Катта Хоразм”га тегишли вилоятлар санаб ўтилган. Геродот “Катта
Хоразм” давлати ерларини суғориш учун Ўкуз (Тажан)га тўғон қурилганлигини,
Ўкуз

-

Тажан воҳаси ҳам шу давлатга қараганлигини баён этган. Бироқ “Катта

Хоразм” давлатининг қачон инқирозга учрагани номаълум.

Бу даврда Марказий Осиёда яна бир давлат Бақтрия подшолиги бўлган.

Бақтрия пойтахти Бақтра (ҳозирги Мозори Шариф шимоли ғарбидаги кўҳна шаҳар)
мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган. Эронда сарой табиби бўлиб ишлаган
Ктесийнинг ёзишича, Бақтрия милоддан аввалги 8

-

7 асрларда қудратли давлат

бўлган. Бу давлат бир қанча маҳаллий ҳокимликларни бирлаштирган ҳарбий

-

демократия типидаги давлат эди

.

Қадимий

Ўзбекистон давлатида инсон ҳуқуқлари

тарихининг учинчи даври

-

милоддан аввалги 539 йил

-

милоддан аввалги 330 йил

-

Аҳмонийлар босқини ва

Марказий Осиёнинг Аҳмонийлар давлати таркибига кириши сабабли келиб чиққан
маҳаллий давлатчилик ривожланишидаги танаффус даврини ўз ичига олади.

Икки юз йил давомида Марказий Осиё жануби Аҳмонийлар салтанати

таркибига кирган. Марказий Осиёни Аҳмонийлар уч сатрапликка (форсча хшастра
сўзининг юнонча талаффузи) (яъни, ҳарбий

-

маъмурий вилоят) бўлиб идора

этганлар. Бақтрия билан Марғиёна ўн иккинчи, Парфия, Хоразм, Сўғд ўн олтинчи,
сак ва каспийлар ўн бешинчи сатрапликни ташкил этган. Сатраплик тепасида фақат
Аҳмонийларга мансуб ва чексиз ҳокимиятга эга бўлган форслар турган. Сатраплар
ўз номидан кумуш ва мис тангалар зарб этиш ҳуқуқига эга эдилар. Марказий Осиё
аҳолиси оғир солиқлар тўлашдан ташқари турли хил иншоотлар қурилиши ва
таъмирлашда подшоликка ишлаб беришга мажбур этилар эди. Тахти Жамшид
(Персепол), Суза, Экбатана шаҳарларидаги шоҳ саройларини қуриш учун Бақтрия,
Сўғдиёна ва Хоразмдан усталар

ва ишчи кучи олиб кетилиб қул сифатида

ишлатилган. Сўғдиёнадан ложувард, Бақтриядан олтин, Хоразмдан феруза ташиб
кетилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисми (Фарғона водийси ва

Тошкент воҳасидан ташқари) милоддан аввалги олтинчи

-

тўртинчи асрларда Эрон

Аҳмонийлари тасарруфида бўлди. Улар Аҳмонийлар подшолари ғазнасига кумуш
ҳисобидан солиқ тўлаб туришган. Милоддан аввалги тўртинчи асрларда Эрон
Аҳмонийларининг марказий ҳокимияти сусайгач, унинг чекка ўлкаларидан айрим
вилоятлар Аҳмонийлар тасарруфидан чиқиб мустақил сиёсат юргиза бошлайди.
Манбаларда ўша даврда мустақилликка эришган Хоразм давлатининг дастлабки
подшоларидан Фарасман номи тилга олинади. Бақтрия Аҳмонийларга тобеликда
қолган бўлса ҳам, аммо ҳоким маҳаллий зодагонлардан тайинланадиган бўлди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

261

Аҳмонийлар салтанатининг ҳалокатга учраши македониялик Искандар

қўшинларининг келиши билан юз берди. Македониялик Искандар Аҳмонийлар
давлатининг асосий вилоятларини бирин

-

кетин эгаллаб, ўз салтанатига қўшиб

олди ва юришини давом эттириб, милоддан аввалги 329 йилнинг баҳорида
Марказий Осиёга ҳужум қилади ва юқори маданият марказларидан бўлган
Бақтрияни эгаллайди. Бақтрия ва Сўғдиёна сатрапи Аҳмонийлар уруғидан бўлмиш
Бесс, сўғдлик Спитамен, бақтриялик Оксиарт, форс Дажафари каби
лашкарбошиларни

ҳамда Искандардан енгилган Эрон шоҳи Доро III ни олиб ўз

қўшини билан шошилинч равишда Амударёдан ўтиб, Навтака (Қашқадарё) томон
чекинади. Кўприк вазифасини ўтаб келган ягона кема ёқиб ташланади. Бесс ўз
қариндоши Доро III ни заҳарлаб ўлдиришда қатнашади

ва ўзини Аҳмонийлар

давлатининг бош ҳукмдори Артаксеркс деб эълон қилади. Шундан кейин Бесснинг
иттифоқчилари Спитамен, Оксиарт ва Дажафарилар ундан юз ўгирадилар. Улар
Бессни банди қилиб Искандарга қолдирадилар ва у кейинроқ Доро III оиласи
томонидан қатл қилинган.

Қадимий

Ўзбекистон давлатида инсон ҳуқуқлари тарихининг тўртинчи даври

-

милоддан аввалги тўртинчи аср охири милоддан аввалги иккинчи асрнинг

иккинчи ярми боши

-

Александр Македонский босиб олгандан бошлаб эллинлар

сиёсий ҳукмронлиги охиригача (Юнон

-

Бақтрия подшолигининг қулаши) бўлган

даврни ўз ичига олади. Бир вақтнинг ўзида маҳаллий давлатчиликнинг тикланиши
жараёни юз берган: милоддан аввалги IV асрнинг охирги чорагида Хоразмда
подшолик пайдо бўлади. Арриан асарларидан маълумки, милоддан аввалги 329
йилда Мароканадан Александр Македонский билан иттифоқчилик муносабатлари
ўрнатиш учун келган Хоразм шоҳи Фарасманни қабул қилган

.

Искандар Марказий Осиёнинг босиб олинган ерларини бошқаришда

Аҳмонийларнинг сатраплик тизимини сақлаб қолди. Аммо сатрапликларга пул зарб
этиш ва ёлланма қўшин сақлаш ҳуқуқи берилмади. Искандар Сўғдиёна ва
Бақтриядаги қалъаларга ўз аскарларини жойлаштириб, уларни таянч пунктларига
айлантирди.

Искандар вафотидан кейин унинг тожу тахтини қонуний эгаллайдиган

вориси қолмади. Умумқўшин йиғилишида Искандарнинг туғма эси паст укаси
Филипп номидан ҳукм суриш учун ҳокимият генерал Пердиккага топширилди.
Сатрапияларга бошчилик қилиш қўшинбошилар, шунингдек, Искандар ва унинг
яқинлари, қуда

-

андачилик иплари билан боғланган атоқли маҳаллий кишилар

орасида бўлиб олинди. Осиёнинг ўзига тегишли сатрапияларга келганда, ҳеч
нарсани ўзгартирмай, ким қаерга бошлиқ бўлса ўшаларнинг ўзига қолдиришга
қарор қилишди. Бу сатрапияларнинг қўшинлари бўлган ўлкалар Таксил билан ўша
ўлкаларнинг подшоларида қолди. Парапамизадлар юрти сифатида донг чиқариб,
Кавказда жойлашган ўлка, қизи Роксанага Искандар уйланган Бақтриянинг
подшоси Оксиартга берилган

.

Искандар ўлимининг биринчи кунидаёқ унинг лашкарбошилари ўртасида

ўзаро низолар бошланди. Эрамиздан аввалги 321 йили Ҳиндистон сатрапи
Пифоннинг исёни бостирилиб, мамлакат янгитдан тақсимланди. Антипатр
сатрапияларни қайтадан тақсимлади: Пифон

-

Мидияни, Филипп

-

Парфияни,

кипрлик Станазар

-

Ария билан Дрангианани, солийлик Станазор

-

Бақтрия ва

Сўғдиёнани олдилар. Роксанани отаси Оксиартга

-

парапамизадлар ўлкасини,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

262

Пифонга Ҳиндистоннинг парапамизадларга чегарадош ерларини беришди. Инд
дарёсининг нариги тарафи Порга, Гидаспнинг нариги тарафи эса Таксилга берилди.

Номигагина Искандар меросхўрларининг ҳуқуқини

ҳимоялаб чиққан Кичик

Осиё сатрапи Эвмен билан суриялик Антигон орасидаги низода Марказий Осиёлик
сатраплар Эвмен тарафида турган бўлсалар

-

да, урушларда фаол қатнашмадилар.

Жанжал Сурия билан Месопатамия тўғрисида чиққан эди.

Ҳинд

подшоси Порнинг ўлдирилиши, ерларини эса Эвдам эгаллаб олиши ҳам

шу йиллари (319

-

317 йиллар) рўй берган

.

Милоддан аввалги III аср охирида

-

милоддан аввалги II асрда Бухорода, Довон

(Фарғона)да, Сўғдда алоҳида мулклар шакланади. Эҳтимолки, айни шу даврда
кейинчалик таркибига деярли бутун Марказий Осиёдаги икки дарё оралиғи кирган
Қанғ давлати қарор топиши юз берган.

Милоддан аввалги 310

-

250 йиллар Марказий Осиё жануби Салавкийлар

салтанати таркибига кирган. Бироқ милоддан аввалги III асрнинг ўрталаридаёқ
Салавкийларнинг Бақтриядаги сатрапи Диодот метрополияга қарши қўзғолон
кўтаради ва фанда Юнон

-

Бақтрия деб ном олган мустақил давлатни ташкил этади.

Салавкийлар даврида сатрапиялар анча майда қисмларга

-

эпархияларга,

эпархиялар

-

гипархияларга, гипархиялар

-

статмосларга бўлинди. Форсча “сатрап”

юнонча “стратег”, яъни қўмондон сўзига алмаштирилган

.

Юнон

-

Бақтрия подшолиги сак қабилалари (асийлар, насимлар, сакаравллар),

сўнгра хуннларнинг зуғуми билан Бақтрияга келган юэчжи тохарларнинг
зарбалари остида қулайди. С. Толстовнинг фикрича, юэ

-

чжи

-

Тиёншон бўйи

ерларига кўчиб борган массагет қабилаларидан биридир, Сакаравага келганда,
улардан саки

-

хаунвараха ажралиб, аввал Хоразмда, сўнгра Қонқа давлатида

яшаганлар. Пассианлар

-

қуйи Амударёдаги акасакалар, асплар

-

Еттисув ва

Тиёншон бўйидаги усунлар (исседонлар), массагетларнинг шарқий тармоғидандир.
В.Бартольд ва Ғарб тарихчилари аксариятининг фикрича, тохарлар

-

хитой

манбаларида келтириладиган юэ

-

чжилар (этник номи) ва кушонлар (сулола

номи)дир. С.Толстовнинг фикрича, тохарлар

-

дахлардир

.

Юқоридаги баён қилинганлардан хулоса қилиб айтганда, юнон

-

македон

ҳукмдорлиги массагетлар иттифоқининг маҳаллий кўчманчи қабилалари
томонидан тугатилган. Бу қандай бўлганлиги ҳақидаги тафсилотлар маълум эмас.
Улар алоҳида мустақил мулклардан иборат бўлган ўзига хос конфедератив типдаги
давлат барпо этадилар.

Милоддан аввалги II асрда Марказий Осиёдаги икки дарё оралиғида худди

шунга ўхшаш Қанғ давлати шаклланади. Ушбу давлат, Хоуханьшунинг
маълумотларига кўра, бешта мулкдан иборат бўлган. Булар: Бухоро ва унинг
атрофи. Унинг ҳукмдорлари Евтидем тангаларига тақлид қилиб ўз номлари ва
унвонлари битилган тангалар чиқарган, Бухоронинг жануби

-

шарқи ва Самарқанд

Сўғдининг шимоли

-

ғарби. Бу ерда Гиркод сулоласидан чиққан доҳийлар

ҳукмдорлик қилган, ҳар хил шоҳларининг номлари битилган ўз тангаларини
чиқарган Самарқанд сўғди ҳамда ўзи мустақил танга зарб этган Жанубий Сўғд
ўлкаларидир . Бу уларнинг мустақиллигидан далолат берарди.

Хоразм мутлақо мустақил подшолик бўлган. Унинг ҳукмдорлари энг юқори

унвонга эга бўлганлар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

263

Айни вақтда ушбу ўлкалар учун умумий бўлган Қанғнинг зарб қилинган

тангаси бўлмаган.

Қадимий

Ўзбекистон давлатида инсон ҳуқуқлари тарихининг бешинчи даври

-

милоддан аввалги иккинчи асрнинг иккинчи ярми

-

янги эранинг биринчи асри

боши

-

маҳаллий давлатлар: Қанғ, Хоразм подшолиги, Бухоро, Сўғд, Довон

мустаҳкамланиши ва янада ривожланишига, Юэчжи давлатининг қарор топиши ва
унинг ҳокимиятининг Гандхарига қадар ёйилишини ўз ичига олади. «Авесто”да
кўрсатилишича, Қонқада Урва (Урганч) шаҳри бўлган. Хитой тарихчисининг хабар
беришича, Аньси (Парфия) шимолда Кангюй билан чегарадош бўлган.

Бу маълумотларга кўра, Кангюй ёки Қонқа

-

қадимги Хоразмдир. Милоддан

аввалги II

-

I асрларда ушбу давлат ҳудуди Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг

ҳозирги ҳудудига деярли тўғри келган (Фарғона ва Сурхондарёдан ташқари).

Милоддан аввалги II аср ўрталари ва I аср охирига келиб Қонқа давлати

юксалди. Ўрганилаётган даврда Қонқа давлатида пул муомаласи юзага келди.

Ҳукмдорлар

ўз тамғаларини олд томонида шоҳ,

орқа томонида чавандоз

тасвири билан зарб этилган

.

Паркана давлати (хитой манбаларида Довон)

-

бу Фарғонадир. Паркана

Аҳмонийлар давлати ва Юнон

-

Бақтрия подшоҳлиги таркибига кирганлиги ҳозирча

маълум эмас. Милоддан аввалги II асрда Паркана мустақил давлат эди.

Парканада 70 та катта ва кичик шаҳарлар бўлган. Уларнинг умумий ҳукмдори

Гушан (ҳозирги Ўзган) шаҳрида яшаган. Икки хил аҳоли яшайдиган жойлар бўлган:
жамоа шаҳарчаси (чэн) ва алоҳида кишилар яшайдиган қўрғонлар (уши)

.

Милоддан аввалги II

-

I асрларда Марказий Осиё ҳудудидаги учинчи мустақил

давлат Тоҳаристон (Хитойча Дака) эди. Тоҳар қабилалари Бақтрияда Юнон

-

Бақтрия ҳукмдорлигини тугатгандан сўнг уни шундай номлашди.

Тоҳаристон ҳудудига Амударёнинг чап қирғоғидаги бутун қадимги Бақтрия

ўнг қирғоғи ерлардан то Ҳисор тоғ тизмасига бўлган жойлар (яъни ҳозирги
Сурхондарё вилояти ва жанубий Тожикистон) кирган.

Тоҳарлар қисман кўчманчи бўлиб қолаверишган. Уларда ягона давлат

бўлмаганидек, олий ҳукмдор ҳам йўқ эди, ҳар бир шаҳар ўз ҳокими томонидан
бошқарилган. Тоҳарларда матриархат ҳаммадан узоқ сақланиб қолди.

Юқоридаги баён қилинган давлатларнинг ҳар бирида (Давон

-

Паркана

бундан мустасно) кумуш ёки мисдан ясалган танга зарб қилинган. Маҳаллий сўғд,
хоразм ёзувларининг пайдо бўлиши танга зарб қилиш билан

биргаликда

ривожланган давлатчиликнинг асосий белгиси ҳисобланар эди.

Қадимий

Ўзбекистон давлатида инсон ҳуқуқлари тарихининг олтинчи даври

-

янги эранинг I аср боши

-

янги эранинг III асри биринчи ярим

-

антик даврда

маҳаллий давлатчиликнинг равнақ топишини, Ўзбекистон жанубининг
конфедератив Юэчжи давлати асосида пайдо бўлган қудратли Кушон империяси
таркибига кириши даврларини қамраб олади

.

“Улуғ Юэчжи (Кангуй уруғи) деб аталувчи давлатнинг пойтахти Ганши

шаҳридир. Унинг ноибига (Хитой ноибига) қарамлик жойи йўқ. Аҳолиси 400 000
киши, 100 000 оиладан иборат. Аскари 100 000 кишини ташкил этади. Шарқда
жойлашган ноибнинг (Хитой ноиби) жойигача 4740 ли, ғарбдаги Анси (Парфия)
давлатигача 49 кунлик йўл масофасида. Жанубда Гибин билан аралашиб,
қўшилишиб кетади. Тупроғи, оби ҳавоси, турмушдаги ишлатиладиган буюмлар,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

264

элнинг урф

-

одатлари, пули Анси билан бир хил. Бир ўркачли туялар ишлатилади.

Улуғ Юэчжи асли моҳияти кўчманчи давлат”

.

Марказий Осиё давлатларида зарб қилинган давлат рамзи бўлган

-

тамға ва

сулола белгиларининг кенг ёйилиши Ғарбий ўлка, Шарқий Ўрта ер мамлакатлари
ва Парфия билан дипломатик алоқаларнинг кенг авж олиши билан биргаликда
давлат ҳокимиятининг барқарор ва анъаналарга эга бўлган хусусиятидан далолат
беради.

Милоддан аввалги II асрнинг иккинчи ярмида Хань Хитойи Чжаи

-

Цзяннинг

ташрифи туфайли ўзи учун ғарбий ўлкани, яъни Марказий Осиёни кашф этади,
милоддан аввалги II аср охиридан бошлаб эса Марказий Осиё билан Хитой ўртасида
мунтазам дипломатик ва савдо муносабатлари амалга оширилади . Цивилизация
тарихида биринчи марта Ғарб ва Шарқ мамлакатларини бирлаштирган
қитъалараро Буюк ипак йўлининг қарор топиши ушбу муносабатларнинг буюк
якуни бўлган

.

Шимолий Бақтрия милодий I асрнинг биринчи ярмида Юэчжи уруғларидан

бирининг доҳийси Кудзула Кадфиз томонидан асос солинган қудратли Кушон
империяси таркибига кирди. Бу даврда ўзида мустақил давлатни ифодалаган Сўғд
(Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари) эҳтимолки, у ҳам
юэчжилардан келиб чиққан Гиркод сулоласи томонидан бошқарилган.

Хоразмда Афригидлар ҳокимият тепасига келган ва 700

-

800 йил давомида

ҳукмронлик қилган. Бухоро ва Довон (Фарғона), шунингдек, эҳтимолки, Чоч
мустақил давлатлар эди. Чочда (у

-

шу типдаги хитой тангаларидан фойдаланувчи

Довондан ташқари) ўз тангалари зарб қилинганлиги ҳам шундан далолат беради.
Трансоксионнинг ушбу барча мулклари Қанғ таркибига кирганлиги ҳам истисно
эмас.

Милодий III

-

IV асрлар Марказий Осиё тарихида қадимги буюк империялар

-

Кушон ва Парфия империяларининг ҳалокатга учраши, кўплаб майда мустақил

давлатларнинг пайдо бўлиши, хионит ва кидарит кўчманчи қабилаларнинг
бостириб кириши, қадимги ижтимоий формациянинг емирилиши, иқтисодиёт,
моддий ва маънавий маданиятнинг муайян даражада тушкунликка юз тутиши
билан тавсифланади.

Зеро, “Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халкларнинг қонида,

тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун
ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб

-

авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан

авлодларга

қолдириш

давлатимиз

сиёсатининг

энг

муҳим

устувор

йўналишларидан биридир”

.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Қаранг: Ртвеладзе Э. В. Эволюция художественной культуры и развитие

государственности в Узбекистане // Санъат.

- 1998. -

№ 1.

-

С. 8

-

9. Х.Бобоев,

Т.Дустжонов, С.Ҳасанов, “Авесто”

-

Шарқ халқларининг бебаҳо ёдгорлиги.

-

Т.: ТМИ,

2004. -

Б. 16

-17.

2.

Қаранг: Лившиц В. А. Общество Авесты // ИТН.

-

Т. 1.

-

М., 1963.

-

С. 145

-148.

3.

Ҳ.Бобоев, Т.Дўстжонов, С.Ҳасанов, “Авесто”

-

Шарқ халқларининг бебаҳо

ёдгорлиги. ТМИ,

-

Т.: 2004.

-

Б.15.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

265

4.

Ҳ.Бобоев, Т.Дўстжонов, С.Ҳасанов, “Авесто”

-

Шарқ халқларининг бебаҳо

ёдгорлиги. ТМИ.

-

Т., 2004.

-

Б. 15

-16.

5.

Э.В.Ртваладзе,

А.Х.Саидов,

Е.В.Абдуллаев,

Қадимги

Ўзбекистон

цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар.

-

Т.: “Адолат”, 2001.

-

Б.49.

Н.М.Муҳамедов, З.Й.Муқимов, О.Т.Ҳусанов, Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи

тарихи.

-

Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2011.

-

Б.14.

6.

Ўзбекистон Республикаси: Энциклопедия.

-

Т.: Қомуслар Бош таҳририяти,

1997. -

Б.61.

Э.В.Ртвеладзе, А.Х.Саидов, Е.В.Абдуллаев, Қадимги Ўзбекистон

цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар.

-

Т.: “Адолат”, 2001.

-

Б.49

-50.

7.

Қадимги

тарихчилар Марказий Осиё ҳақида: Терма парчалар.

-

Т.: Yurist

-

media markazi, 2008. -

Б. 126

-127.

8.

Қаранг: ўша асар.

-

Б.127.Ўзбекистон халқлари тарихи. 1

-

жилд.

-

Т.: “Фан”,

1992. -

Б.36.

9.

Қаранг: Ўзбекистон халқлари тарихи. 1

-

жилд.

-

Т.: “Фан”, 1992.

-

Б.43.

11.

Қаранг: Зеймаль Е. В. Политическая история древней Трансоксионы по
нумизматическим данным // Культура Востока. Древность, ранние средивековье.

-

Л., 1978.

-

С, 192

-214.

10.

Ўзбекистон халқлари тарихи. 1

-

жилд.

-

Т.: “Фан”, 1992.

-

Б.45.

11.

Қаранг: ўша асар.

-

Б.46.

Э.В.Ртвеладзе, А.Х.Саидов, Е.В. Абдуллаев,

Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар.

-

Т.:

“Адолат”, 2001.

-

Б.51.

12.

Қадимги

тарихчилар Марказий Осиё ҳақида: Терма парчалар.

-

Т.: Yurist

-

media markazi, 2008. -

Б.158.

13.

Ртвеладзе Э. В., Саидов А. Х. Дипломатия стран Центральной Азии в

древности // Московский журнал международного права.

- 1999. -

№ 1.

-

С. 118

-137.

Қаранг: Ртвеладзе Э. В. Великий шелковмй путь.

-

Т., 1999.

-

С. 182

-183.

14.

Ш.М. Мирзиёев, Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз.

-

Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2019

-

Б.29.


Библиографические ссылки

Қаранг: Ртвеладзе Э. В. Эволюция художественной культуры и развитие государственности в Узбекистане // Санъат. - 1998. - № 1. - С. 8-9. Х.Бобоев, Т.Дустжонов, С.Ҳасанов, “Авесто” - Шарқ халқларининг бебаҳо ёдгорлиги. - Т.: ТМИ, 2004. - Б. 16-17.

Қаранг: Лившиц В. А. Общество Авесты // ИТН. - Т. 1. - М., 1963. - С. 145-148. Ҳ.Бобоев, Т.Дўстжонов, С.Ҳасанов, “Авесто” - Шарқ халқларининг бебаҳо ёдгорлиги. ТМИ, - Т.: 2004. - Б.15.

Ҳ.Бобоев, Т.Дўстжонов, С.Ҳасанов, “Авесто” - Шарқ халқларининг бебаҳо ёдгорлиги. ТМИ. - Т., 2004. - Б. 15-16.

Э.В.Ртваладзе, А.Х.Саидов, Е.В.Абдуллаев, Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. - Т.: “Адолат”, 2001. - Б.49. Н.М.Муҳамедов, З.Й.Муқимов, О.Т.Ҳусанов, Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. - Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2011. - Б.14.

Ўзбекистон Республикаси: Энциклопедия. - Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1997. - Б.61.

Э.В.Ртвеладзе, А.Х.Саидов, Е.В.Абдуллаев, Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. - Т.: “Адолат”, 2001. - Б.49-50.

Қадимги тарихчилар Марказий Осиё ҳақида: Терма парчалар. - Т.: Yurist-media markazi, 2008. - Б. 126-127.

Қаранг: ўша асар. - Б.127.Ўзбекистон халқлари тарихи. 1-жилд. - Т.: “Фан”, 1992. - Б.36.

Қаранг: Ўзбекистон халқлари тарихи. 1-жилд. - Т.: “Фан”, 1992. - Б.43. Қаранг: Зеймаль Е. В. Политическая история древней Трансоксионы по нумизматическим данным // Культура Востока. Древность, ранние средивековье. - Л., 1978. - С, 192-214.

Ўзбекистон халқлари тарихи. 1-жилд. - Т.: “Фан”, 1992. - Б.45.

Қаранг: ўша асар. - Б.46. Э.В.Ртвеладзе, А.Х.Саидов, Е.В. Абдуллаев, Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. - Т.: “Адолат”, 2001. - Б.51.

Қадимги тарихчилар Марказий Осиё ҳақида: Терма парчалар. - Т.: Yurist-media markazi, 2008. - Б.158.

Ртвеладзе Э. В., Саидов А. Х. Дипломатия стран Центральной Азии в древности // Московский журнал международного права. - 1999. - № 1. - С. 118-137. Қаранг: Ртвеладзе Э. В. Великий шелковмй путь. - Т., 1999. - С. 182-183.

Ш.М. Мирзиёев, Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. - Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2019 - Б.29.