Авторы

  • Бахромжон Ахмаджонов
    Соискатель, Андижанский институт экономики и строительство

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp272-277

Ключевые слова:

государственный контракт соглашения социальная защита социальное партнерство Трудовой кодекс профсоюзы закон работодатель локальный документ

Аннотация

В статье на основе источников, нормативно-правовых документов и материалов Интернета научно анализируется значение коллективных договоров и соглашений в усилении социальной защиты работников предприятий, организаций и учреждений.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Collective bargaining and agreements are one of the most
important aspects of strengthening social protection of

workers

Bakhromjon AKHMADJONOV

1

Andijan Institute of Economics and Construction

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2023
Received in revised form

15 September 2023
Accepted 25 September 2023

Available online

15 October 2023

The article, based on sources, legal documents and Internet

materials, analyzes scientifically the importance of collective

bargaining agreements in strengthening the social protection of

employees of enterprises, organizations and institutions.


2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp272-277

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

state contract,

agreements,
social protection,
social partnership,
Labor Code,

trade unions,
law,

employer,

local document.

Jamoa shartnomalari va kelishuvlari ishchi xodimlarni
ijtimoiy himoyasini kuchaytirishning eng muhim
jihatlaridan biridir

ANNOTATSIYA

Калит сўзлар:

Jamoat shartnomasi,
kelishuvlar,
ijtimoiy himoya,
ijtimoiy sheriklik,

mehnat kodeksi,
kasaba uyushmalari,
qonun,

ish beruvchi,
lokal hujjat.

Maqolada korxona, tashkilot va muassasalarda faoliyat

k

o‘rsatayotgan

xodimlarni ijtimoiy himoyasini kuchaytirishda

jamoa shartnomalari va kelishuvlarini ahamiyatini manbalar,

qonun hujjatlari, internet materiallari asosida ilmiy jihatdan

tahlil qilingan.

1

Researcher, Andijan Institute of Economics and Construction


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

273

Коллективные договоры и соглашения –

один из

важнейших аспектов укрепления социальной защиты
работников

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

государственный
контракт,

соглашения,

социальная защита,
социальное партнерство,
Трудовой кодекс,

профсоюзы,

закон,

работодатель,

локальный документ

.

В статье на основе источников, нормативно

-

правовых

документов и материалов Интернета научно анализируется
значение коллективных договоров и соглашений в
усилении социальной защиты работников предприятий,
организаций и учреждений.

Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини мамлакатда демократик

ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида
амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳиятига ҳамоҳанг равишда
ташкил қилиш, иш берувчилар билан ижтимоий шерикликни таъминлаш ва янада
кучайтириш давр талабига айланиб бормоқда. Зеро, демократик ислоҳотларни
янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва ишлаб чиқаришни
модернизациялаш, бозор иқтисодиётига хос ижтимоий меҳнат муносабатларини
шакллантириш жараёнининг ҳозирги босқичида мулкчилик шакли ва хўжалик
юритиш услубидан катъий назар ҳар бир корхонанинг тараққиёти ва ходимлар
фаровонлиги иш берувчи билан ходимларнинг вакиллик органи ўртасидаги ўзаро
ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик қай даражада йўлга қўйилганлигига боғлиқдир.

Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 80 фоиздан ортиғини таъминлаб

бераётган нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларда, айниқса хорижий
инвестициялар киритилган корхоналарда ходимларнинг вакиллик органларини
тузиш, иш берувчилар билан ижтимоий шерикликни таъминлаш ва кучайтириш
касаба уюшмаларининг долзарб вазифалари

сирасига киради. Шу боисдан

ходимларнинг вакиллик органи тузилмаган корхоналарда, айниқса хорижий
инвестициялар киритилган қўшма корхоналарда шундай органларни, яъни
ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий

-

иқтисодий манфаатларини ифода

этувчи ҳамда ҳимоя қилувчи касаба уюшма ташкилотини тузиш ва унинг
фаолиятини ташкил қилиш бугунги кундаги долзарб масалалардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг ІV Боби (29

-56-

моддалар)

жамоа шартномалари ва келишувларига мўлжалланган бўлиб, жамоа шартномаси

-

корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий

-

иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат
ҳисобланади. Шу билан бирга, янги таҳрирдаги меҳнат қодексининг 34

-41-

моддаларида, жамоа келишуви

-

муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат

шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатларни белгилаш борасидаги
мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжат сифатида белгилаб қўйилган.
Жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар билан иш берувчиларнинг
меҳнатга оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга ва уларнинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

274

ижтимоий

-

иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш

мақсадида тузилади [1].

Дарҳақиқат, касаба уюшмалари ўз иш фаолияти давомида меҳнат

қонунларида белгилаб қўйилган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишчи

ходимларни ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида урғу бераётганлиги
диққатга сазовордир. Шундай экан, фуқароларнинг меҳнат қилиш, касбни эркин
танлаш, адолатли ва муносиб меҳнат шароитларида ишлаш борасидаги
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш касаба уюшмаларининг энг муҳим вазифаларидан бири
ҳисобланади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг V

-

қурултойида тизим

фаолиятини тубдан такомиллаштириш вазифаси қўйилган бўлиб, касаба уюшмалар

ташкилотлари фаолиятини ва тузилмасини танқидий жиҳатдан кўриб чиқилган
эди. Қарийб 13 йил давомида Бош келишув тузилмаган, натижада ҳар бир тармоқда
ўз хусусиятларидан келиб чиқиб келишувлар имзоланар, уларга қўйиладиган
вазифалар, олинаётган мажбуриятлар, умумреспублика манфаатларидан келиб
чиққан ҳолда қабул қилинишини тартибга солиб турувчи ягона тизим
яратилмаганди.

2011 йил февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, Ўзбекистон Савдо

-

саноат

палатаси ўртасида ижтимоий

-

иқтисодий масалаларга оид 2011

-

2013 йиллар учун

Бош келишувнинг имзоланиши ушбу йўналишда касаба уюшмалари фаолиятини
тубдан ўзгартиришда дастлабки қадам бўлди. Сўнгги йилларда касаба
уюшмаларига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг мазмуни ҳам
тубдан ўзгарганлиги эътиборга лойиқдир. Яъни, илгари мурожаатларнинг
аксарияти моддий ёрдам кўрсатиш, йўлланма ажратиш масалаларига оид бўлган
бўлса, бугунги кунда уларнинг 68% га яқини жамоа шартномаларида белгиланган
меъёрларга риоя этиш, ишдан ноқонуний бўшатиш, ишлаб чиқаришда қулай ва
бехатар меҳнат шароитларини яратиш масалаларидан иборат бўлди [4].

2011-

2015 йиллар давомида касаба уюшмалари томонидан фуқаролардан

келиб тушган жами 57 254 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг 51 031 таси ҳал
этилган. Шундан 20 483 таси тўла қаноатлантирилган, 30 548 та мурожаатга эса
атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилган [3]. Шунингдек, эътиборли
томонларидан яна бири, ходимларнинг қонуний ҳақ

-

ҳуқуқларини тиклаш

мақсадида касаба уюшмалари томонидан судларга даъво аризалари, иш
берувчиларга ҳамда давлат органларига тақдимнома киритиш амалиёти кенг
жорий этила бошлаган. Хусусан, ўтган 5 йил давомида касаба уюшмалари
томонидан судларга жами 361 та даъво аризалари ва иш берувчиларга 1 980 та
тақдимнома киритилиб, бунинг натижасида 5 354 нафар шахснинг қонуний
ҳуқуқлари тикланишга эришилган [4,2].

Бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган

ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини таъминлашда меҳнат
соҳасидаги ижтимоий шериклик муҳим аҳамиятга эгадир. Жамоа шартномаси
меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик маҳсули бўлиб, корхона, ташкилот ва
муассасаларда иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга, ижтимоий

-

иқтисодий масалаларга ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив
ҳужжатдир. Мазкур локал ҳужжат (жамоа шартнома, низом, тартиблар,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

275

йўриқномалар ва ҳ.к.) иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида имзоланиб,
ижтимоий шериклик асосида амалга оширилиши назарда тутилган. Шундай экан,
қонун ҳужжатларига биноан мамлакатимизда меҳнат соҳасидаги ижтимоий
шериклик тўртта, яъни умумреспублика, тармоқ, ҳудудий локал миқёсларда амалга
оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба
уюшмалари федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо

-

саноат палатаси ўртасида

2017-

2019 йиллар учун тузилган ижтимоий

-

иқтисодий масалаларга оид Бош

келишув умумреспублика миқёсида ижтимоий шерикликнинг асосий ҳужжати
ҳисобланади. Бош келишув асосида Ўзбекистонда 95 та тармоқ, 14 та ҳудудий
келишувлар, бевосита корхона ва ташкилотларда эса 158 мингдан ортиқ жамоа
шартномалари амал қилмоқда [5].

Ҳозирги кунда, жамоа шартномалари ва келишувларида меҳнат хавфсизлиги

даражасини ошириш, иш ўринларида санитария

-

гигиеник вазиятни янада

яхшилаш, ходимларни якка тартибдаги ва жамоавий ҳимоя воситалари, санатория

-

маиший хоналар билан билан таъминлаш, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш,
меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш, тегишли тартибда ходимларга имтиёз ва
компенсациялар бериш масалаларига ҳам катта эътибор қаратилаётганлиги
эътиборга лойиқдир.

Жамоа шартномаларини тузиш орқали иш вақти ва дам олиш вақтини

тартибга солиш борасида, аксарият корхона ва ташкилотларда асосий
узайтирилган ва қўшимча таътиллар ўрнатилишига эришилган. Шунингдек, иш
стажига қараб қўшимча таътиллар бериш тартиби жорий этилган. Натижада ҳар
йили 2 миллион нафардан зиёд ходимларни асосий дам олиш таътилларини
узайтирилган, 3 миллион нафарга яқин ходимлар эса йиллик қўшимча
таътиллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган [6].

Жамоа келишувлари ва шартномаларнинг ижтимоий кафолатлар, соғлиқни

муҳофаза қилиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини, шу жумладан, болаларни
соғломлаштириш каби ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ўтган
2016 йилда жамоа шартномалари ва келишувлари орқали корхона ва
ташкилотларда меҳнат қилаётган 4 минг 865 та ёш оилага узоқ муддат
фойдаланиладиган товарлар харид қилиш ҳамда уй

-

жой қуриш учун фоизсиз

ссудалар ажратилгани, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларидан 81
минг 423 нафарга моддий ёрдам кўрсатилгани, ушбу мақсадлар учун касаба
уюшмалари ва иш берувчилар ҳисобидан 46 млрд 147,3 млн сўм маблағ
йўналтирилганлиги жамоа келишувлари ва шартномаларига тўла амал
қилаётганлигидан далолатдир [5,6].

Шу билан бирга, корхона ва ташкилотларда жамоа шартномалари орқали

боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалардан бўлган ходимларнинг 60
минг 681 нафар фарзандлари учун 3 млрд 517,9 млн сўмлик ўқув анжомлари сотиб
олинган. Икки ёшдан уч ёшгача фарзандлари бўлган 22 минг 431 нафар аёлга 7 млрд
677,7 млн сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилган. Нодавлат секторидаги корхона
ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 10 минг 250 нафар болали аёлнинг ойлик
маоши сақланган ҳолда иш ҳафтасини 1 соатга қисқартириш учун корхона
ҳисобидан 1 млрд 813,2 млн сўм сарфланган. Шунингдек, ёш болали ишловчи
аёллардан 72 минг 905 нафарига икки ёшга тўлмаган фарзандини овқатлантириш
учун ҳақ тўланадиган танаффуслар белгиланишига эришилган ҳамда 70 минг 688


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

276

нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари корхона ва ташкилотлар маблағлари
ҳисобидан соғломлаштирилиб, ушбу мақсадларга 2,8 млрд сўм маблағ
йўналтирилган [5, 13].

Қайд

этиш керакки, жамоа шартномаларига киритилган янги тадбир ва

имтиёзлар натижасида

жамоа келишувлари ва шартномалари воситасида 15 минг

нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин моддий ёрдам бериш
ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш, 14 минг нафар ходимга юбилей
саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар топшириш, 55 минг нафар
ишламайдиган пенсионерларга моддий ёрдам кўрсатиш, корхона, корхоналар
ходимларининг 5 минг нафар фарзандига чет тилларни ўрганишда моддий
кўмаклашиш, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 2,5 минг нафар иқтидорли, кам
таъминланган ва чин етим талабаларнинг ўқув шартнома пулларини қисман
қоплаш, 1,5 минг нафар ходимга сафарбарлик заҳирасидаги ҳарбий хизматга
чақирилиши муносабати билан фоизсиз ссудалар бериш масалалари ҳам четда
қолмаган [5,22].

Энг эътиборлиси шундан иборатки, келтирилган таҳлиллар шуни

кўрсатмокдаки, амалдаги жамоа шартномаларининг деярли 70 фоизига иш берувчи
ташаббусига кўра ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдин
касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олиш тўғрисидаги бандга риоя
қилинаётганлиги муҳим жиҳатлардан биридир. Бу эса, касаба уюшмалари
тўғрисидаги қонуннинг 18

-

моддасида қайд этилган иш берувчининг касаба

уюшмалари фаолиятини амалга ошириш учун шарт

-

шароитлар яратишга доир

мажбуриятларига тўла амал қилаётганлигини кўрсатади [2]. Демак, бу борада
касаба уюшмалари ўзларининг йўл харитасида белгиланган вазифаларини тўла
амалга ошириб келаётганлигидан далолат беради.

Мухтасар қилиб айтганда корхона, ташкилот ва муассасалар миқёсидаги

ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш натижасида жамоа

шартномаларини тузган

юридик шахслар улуши 2016 йилдаги 95,1 фоиздан 2020 йилга келиб 99,6 фоизгача
кўтарилди [5, 45].

Янгиланаётган Ўзбекистонда касаба уюшмаларининг ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш,
мамлакат аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш
камбағалликни қисқартириш давлат органлари билан ижтимоий шериклик янада
фаоллашгани муҳим жиҳатлардан биридир. Масалан, касаба уюшмалари томонидан
2 миллиондан зиёд оиланинг турмуш

шароити атрофлича ўрганилиб, уларнинг

556,5 мингдан ортиқ муаммоларига ечим топилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш зарурки, жамоа шартномалари ва

келишувлари бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва амалга
ошириш касаба уюшмаларининг энг муҳим ва ўзига хос муҳим вазифаларидан бири
ҳисобланади.

FOYDALANGAN ADABIYOTLAR RUYXATI:

1.Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси Тошкент. Ўзбекистон - 1996

йил, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, 12.04.2023 йил

2.Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун 2020 йил.
3.Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси VII қурилтойи материаллари.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

277

4.https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/jamoa_shartnomalari_va_kelishuvlari_m

ehnatkashlar_ishtimoiy_himoyasini_kuchaytirishning_asosiy_omillaridan_biri

https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/mehnat_munosabatlari_jamoatchilik_nazo

rati_ostida_bulishi_shart

http://kasaba.uz/azolar_safining_ortishi_maqsadli_saj_harakatlariga_bogliq/
5. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурилтойига оид

материаллар. Т.2020 й. 11 ноябръ

6. Жамоа шартномалари ва келишувлари меҳнаткашлар ижтимоий ҳимоясини

кучайтиришнинг асосий омилларидан бири 17.04.2017 йил.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси Тошкент. Ўзбекистон - 1996 йил, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, 12.04.2023 йил

Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун 2020 йил.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси VII қурилтойи материаллари.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурилтойига оид материаллар. Т.2020 й. 11 ноябръ

Жамоа шартномалари ва келишувлари меҳнаткашлар ижтимоий ҳимоясини кучайтиришнинг асосий омилларидан бири 17.04.2017 йил.