Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Protection of socio-economic and legal interests of
employees by trade unions
Bakhromjon AKHMADJONOV
1
Andizhan Institute of Economics and Construction
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
28 April 2022
Accepted 20 May 2022
Available online
10 June 2022
The article analyzes in detail some aspects of the activities of
trade unions in the protection of socio-economic and legal
interests of employees on the basis of primary sources and
scientific literature and Internet materials.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp1
42-147
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Constitution,
socio-economic,
legal,
trade unions,
federation,
social partnership,
public control.
Одимларнинг
ижтимоий
-
иқтисодий
ва
ҳуқуқий
манфаатларининг касаба уюшмалари томонидан
ҳимоя қилиниши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Конституция,
ижтимоий
-
иқтисодий,
ҳуқуқий
,
касаба уюшмалари,
федерация,
ижтимоий шериклик,
жамоатчилик назорати.
Мақолада ходимларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ва
ҳуқуқий
манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшма
-
лари фаолиятининг айрим жиҳатлари бирламчи манбалар
ва илмий адабиётлар ҳамда интернет материаллари
асосида батафсил таҳлил қилинган.
1
Researcher, Andizhan Institute of Economics and Construction. Andijan, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
143
Защита социально
-
экономических и юридических
интересов работников профсоюзами
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Конституция,
социально
-
экономический,
правовый,
профсоюзы,
федерация,
социальное партнерство,
общественный контроль.
В статье подробно анализируются некоторые аспекты
деятельности
профсоюзов
по
защите
социально
-
экономических и правовых интересов работников на
основе
первоисточников,
научной
литературы
и
материалов сети Интернет.
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ижтимоий
-
сиёсий
ва ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётда туб ўзгаришлар, жамиятнинг бир сиёсий
мафкурадан иккинчи бир сиёсий мафкурага ўтишининг бошланишига сабаб бўлди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг пировард мақсади
янги барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга демократик ҳуқуқий
давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини
юксак даражада кафолатлай оладиган жамиятни қуришга қаратилди. Ўзбек
халқининг менталитети ва тарихий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, жаҳон
тажрибасига таяниб, республика
раҳбарияти жамиятни ислоҳ қилишда ўзига хос
ёндашувларни ишлаб чиқди.
Мустақиллик йилларида касаба уюшмаларининг бозор иқтисодиёти талаб
-
лари асосида ўз фаолиятини йўлга қўйишни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш
борасида бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бошқа жамоат ташкилот
-
лари каби касаба уюшмалари фаолиятининг конституциявий, ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
тегишли нормалари билан
мустаҳкамлаб қўйилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш зарурки, собиқ совет тоталитар тузумда касаба
уюшмаларига давлат
-
партия номенклатурасининг бир бўғини сифатида қаралган
ҳамда
у ишчи ва хизматчилар манфаатлари йўлида кўрсатмалар асосида фаолият
юритувчи хўжалик механизмига айлантирилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
биринчи
Президенти
И.А.
Каримов
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг XV қурултойида касаба уюшмалари ходимлари
билан бўлган учрашувда алоҳида таъкидлаб ўтганидек, касаба уюшмалари бутун
халқни
ижтимоий
ҳимоя
қила олмайди. Агар давлат
–
давлат бўлса, ҳукумат
–
ҳукумат
бўлса, ҳукуматнинг, давлатнинг ўзи халқни ҳимоя қила олади. Касаба
уюшмалари жойларда шу нарсани ҳимоя қилиши
керак
[5-29].
1992 йил мамлакатда мураккаб ижтимоий
-
сиёсий жараёнлар, бозор ислоҳот
-
ларининг чуқурлашуви билан характерланарди. Ушбу ҳолат меҳнаткашларнинг
ижтимоий аҳволига етарли даражада таъсир кўрсата бошлаган. Шунинг учун ушбу
вазиятни ҳисобга олиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари аҳолини ижтимоий
-
иқтисодий ҳуқуқий манфаатларини қўллаб
-
қувватлашга янгича ёндашув асосида,
яъни мустақил жамоат ташкилоти сифатида фаолият юритишни йўлга қўйди.
Касаба уюшмаларининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 59
-
моддасида аниқ берилган бўлиб, унга кўра
касаба уюшма
ходимларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатларини ифода этади ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
144
ҳимоя
қилади. Касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Шунингдек,
Конституциянинг 10
-, 15-, 30-, 34-, 56-, 58-, 59-, 62-
моддалари ҳам бевосита касаба
уюшмалари фаолиятига тааллуқлидир.
1995 йилнинг 26 декабрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
кенгашининг
ІІ
мажлисида
“Янги
ижтимоий
-
иқтисодий
шароитларда
меҳнаткашлар ва болаларни соғломлаштириш борасида Республика касаба
уюшмаларининг вазифалари тўғрисидаги масала атрофлича кўриб чиқилди. Ушбу
федерация кенгашининг ІІ мажлисида кўрсатиб ўтилганидек, 250 минг киши
санаторий ва дам олиш уйларида, ёзги дам олиш мавсумида эса 3 миллионга яқин
болалар ва ўсмирлар соғломлаштирилди” [5
-7].
1991
–1995 йилларда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида
38 мингдан ортиқ болалар Тошкент вилояти лагерларида бепул даволанди ва дам
олди. Жумладан, “Технолог”, “Тошкент авиасозлик”, “Ўзбекистон”, “Алгоритм
бирлашмалари”, “Шарқ” нашриёт
-
матбаа концерни касаба қўмиталари ва
маъмурияти, алоқа, геология, нефть ва газ, металлургия ходимлари касаба
уюшмалари марказий кенгаши, темир йўл, ҳаво йўллари, автотранспорт
ташкилотлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилган” [5
-36].
Меҳнаткашлар ва болаларни соғломлаштириш борасида янгича иш
усулларини ўзлаштириш асосида ҳокимиятлар, янги хўжалик идоралари,
ҳиссадорлар
кенгашлари ва бошқа тижорат тармоқлари, жамоатчилик хайрия
жамғармалари билан яқин алоқада ишлашнинг зарурий чоралари кўриб борилди.
Шу боис, Республика касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг санаторий
-
курортлар бирлашмаси қарамоғида 6220 ўринли 17 та санаторий ва 730 ўринли
3 та дам олиш уйларида 3 йилда 250 мингга яқин ходимлар соғломлаштирилди.
Бунинг учун давлат ижтимоий суғуртасидан 1 миллиард 250 миллион сўм сарф
қилинган [5
-37].
Ўрганилган ҳужжат манбаларидан келиб чиқиб, шуни таъкидлаб ўтиш
лозимки, ўтиш даврида юз берган қийинчиликлар ижтимоий
-
иқтисодий,
молиявий муносабатларнинг
тубдан ўзгариши, айниқса, коммунал
-
хўжалик,
электр энергияси, озиқ
-
овқат маҳсулотлари таннархининг ошиши, хўжалик
ҳисобида ишлаётган санаторийларнинг моддий аҳволи анча
қийинлашганлиги
,
йўлланмаларнинг бир неча бор кўтарилиш ҳолатлари ўзининг таъсирини
кўрсатмай қолмаган. Шу билан бирга, кўпгина санаторийларнинг қурилиш
ишлари тугалланмаган,
техник ускуналар талаб даражасида бўлмаган,
муҳандислик тизимлари ҳам эскирган, ётоқхона, ошхона, клуб, кинозаллар
давр
талабига жавоб бермаган. Бу муаммоларни ҳал этиш учун санаторийларнинг
даромадлари кўп жиҳатдан тушаётган тушум маблағларига бориб тақалган.
Касаба уюшмалари томонидан назорати суст бўлган айрим вилоятларда хўжалик
раҳбарлари
лагерлардан бошқа мақсадларда фойдаланган, масалан, Косонсой
туманида жойлашган “Ўзбекистон 50 йиллиги” лагерида ферма ташкил этилиб,
қорамоллар
боқилган. “Чуст” туманидаги “Сўлим” лагери шахсий уй
-
жой қуриш
учун берилган [5
-48].
Юқорида қайд этилган жузъий камчиликлар санаторийларнинг бандлик
даражасига ҳам таъсир кўрсатмай қолмаган. Айниқса, Жиззах вилоятидаги
“Зомин”, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги “Ибн Сино”,
“Хова тоғ”, Наманган
вилоятидаги “Ниҳол”, “Косонсой” санаторийларнинг бандлик даражаси
50-
60 фоиздан ошмаган [5
-39].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
145
Мустақиллик йилларида давлатимизнинг фармон ва қарорларини ҳаётга
татбиқ этиш борасида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган
тизимли ишлар таҳсинга лойиқ. 2011
-
2013 йиллар давомида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги
“2011–2015 йилларда ёлғиз
кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада
кучайтириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–
1542-
сонли
қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, касаба уюшмалари ва иш берувчилар
маблағлари ҳисобидан 120 минг нафардан ортиқ ёлғиз кексалар ва ногиронларга
22 млрд. 448,6 млн сўмлик моддий кўмак чоралари кўрсатилган [5
-114].
Шунингдек, 2012 йилда 9 май
–
Хотира ва кадрлаш куни муносабати билан касаба
уюшмаларининг “Хотира
-
абадий, жасорат
-
мангу” акцияси доирасида Иккинчи
жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига, меҳнат фронти қатнашчиларига,
меҳнат фахрийларига, “Саховат”, “Мурувват” уйларига, жами 869,7 млн. сўмлик
моддий ёрдам кўрсатилган.
2013 йил “Касаба уюшмалари –
фахрийларга” акция доирасида 4 минг
928 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти иштирокчиларига касаба
уюшмалари бюджети ҳисобидан 200 минг сўмдан манзилли моддий ёрдам
берилди. “Саховат”, “Мурувват” уйларида, уруш ва меҳнат фахрийлари
пансионатида истиқомат қилаётган қариялар, ногирон ҳамда ёлғизлар ҳолидан
хабар олиниб, ижтимоий мақсадлар учун касаба уюшмалари томонидан жами
1 млрд. 170,6 млн. сўм сарфланди [5
-42].
2015 йилда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан 8 минг нафардан
ортиқ ишловчи пенсионер, меҳнат фахрийлари, ишламайдиган пенсионерлар
имтиёзли, 2 минг нафари бепул соғломлаштирилиб, ушбу мақсадлар учун жами
8 млрд. 315 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
Шуниси эътиборлики, касаба
уюшмалари федерацияси нафақат ходимларга, балки касаба уюшмаларига аъзо
бўлмаган аҳоли қатламига ҳам амалий кўмак бериб келаётганлиги, ҳақиқатдан
ҳам, ушбу ташкилот меҳнаткашлар ташкилоти эканлигининг ёрқин намунасидир.
Шунингдек, тасарруфидаги санаторийлар атрофида жойлашган маҳаллаларда
яшовчи 1 минг 722 нафар ёши улуғ инсонлар ва нуронийлар ҳар томонлама
тиббий ташхисдан ўтказилиб, амбулатор шароитда даволанди.
Касаба уюшмалари фаолиятида аҳолини маънавий
-
маърифий, маданий
соҳалардаги амалий кўмаги ҳам эътибордан четда қолмаганлиги диққатга
сазовордир. Касаба уюшмалари томонидан 5 минг нафардан ортиқ кексаларнинг
республикамиз тарихий шаҳарлари ва диққатга сазовор жойларига саёҳатлар
ташкил этилган.
2014
–2016 йилларда касаба уюшмалари тасарруфидаги санаторийларда
26,5 минг нафардан ортиқ аҳоли вакиллари соғломлаштирилди, уларнинг қарийб
30 фоизи имтиёзли равишда ўз саломатликларини тикладилар. Санаторийларда
дам олувчилар учун қулай шарт
-
шароитлар яратиш, уларни замонавий тиббиёт
асбоб
-
ускуналари билан таъминлаш учун 1,7 млрд сўмдан ортиқ маблағ
сарфланди. Наманган шаҳрида “Океан” сув спорт саройи Ўзбекистон касаба
уюшмалари Федерацияси маблағлари эвазига бунёд этилган. 2016 йилнинг
1 октябридан бошланган қурилиш ишлари 2019 йилнинг 1 апрелида тугалланган.
Бугун биз имкониятлари жиҳатдан республикада ягона спорт иншоотини
Наманган аҳлига
тақдим этмоқдамиз,
-
дейди касаба уюшмалари Федерация раиси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
146
Қ.Рафиков, “Мақсадимиз бу ерда шуғулланган вилоятдаги спортсеварлар
нафақат
Ўзбекистон, балки жаҳон чемпионлари сифатида юртимиз байроғини юксакларга
кўтараверишсин”.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси қошидаги “Касабақурилиш
-
таъмир” шўъба корхонасининг 200 нафардан ортиқ ишчиси, 10 нафар дизайнер
-
нинг
салкам уч йиллик меҳнати эвазига жаҳон андозаларига мос, замонавий
иншоотда бир вақтнинг ўзида 100 кишининг шуғулланиш имконияти мавжуд
[3-99].
Барчамизга
маълумки,
мустақилликнинг
дастлабки
йилларида
Қорақалпоғистон
Республикасининг Мўйноқ ҳудудида экологик вазият мисли
кўрилмаган даражада оғир эди. Бугун эса Оролбўйи яшил майдонга айланиб,
Мўйноқ замонавий шаҳар тусини олди. Бу борада касаба уюшмалари федерацияси
томонидан амалга оширилган хайрли ишлар таҳсинга лойиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.
Мирзиёевнинг кўрсатмаси
ва
топшириғи асосида 12,7 гектар ерни ўз ичига олган рамзий маънода қайд этилган
“Оқ кема”, болалар соғломлаштириш
маскани Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерациясининг 36 миллиард сўмлик маблағи ҳисобига бунёд этилди. “Оқ кема”
оромгоҳи бир вақтда 250 нафар, йил давомида 600 нафар болани
қабул
қилиш ва
дам олиш имкониятини беради [4
-155].
Фуқароларнинг меҳнат қилиш, ишни, касбни эркин танлаш, адолатли ва
муносиб меҳнат шароитларида ишлаш борасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
касаба уюшмаларининг энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Мустақиллик
йилларида касаба уюшмаларига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг
мазмуни ҳам тубдан ўзгарди. Яъни илгари мурожаатларнинг аксарияти моддий
ёрдам кўрсатиш, йўлланма ажратиш масалаларига оид бўлган бўлса, бугунги кунда
уларнинг 68%га яқини жамоа шартномаларида белгиланган меъёрларга риоя
этиш, ишдан ноқонуний бўшатиш, ишлаб чиқаришда қулай ва бехатар меҳнат
шароитларини яратиш масалаларини ташкил этмоқда, албатта, бу эса қувонарли
ҳолат
ҳисобланади.
2011
–2015 йиллар давомида касаба уюшмалари томонидан фуқаролардан
келиб тушган жами 57254 та мурожаат
кўриб чиқилиб, уларнинг 51031 таси ҳал
этилган. Шундан 20483 таси қаноатлантирилган, 30548 та мурожаатга эса
тушунтириш берилган.
2013 йилдан бошлаб, касаба уюшмалари тизимида жорий этилган “Ишонч
телефонлари” воситасида 7625 нафар фуқарога ижтимоий
-
меҳнат муносабатлари
соҳасида бепул ҳуқуқий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.
Шунингдек, ходимларнинг қонуний ҳақ
-
ҳуқуқларини тиклаш мақсадида
касаба уюшмалари томонидан судларга даъво аризалари, иш берувчиларга ҳамда
давлат органларига тақдимнома киритиш амалиёти кенг жорий этилди. Хусусан,
ўтган 5 йил давомида касаба уюшмалари томонидан судларга жами 361 та даъво
аризалари ва иш берувчиларга 1980 та тақдимнома киритилиб, бунинг
натижасида 5354 нафар шахснинг қонуний ҳуқуқлари тикланишга эришилди [6].
Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида касаба уюшмалари жамиятимиз
ҳаётининг
барча жабҳаларида самарали ва тизимли
фаолият юритиб келмоқда.
Мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштиришда энг йирик жамоат
ташкилоти ҳисобланган касаба уюшмаларига ўзининг функцияси, мақсад ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
147
вазифаларига
кўра, жамият ҳаётида алоҳида ўрин тутувчи юксак ишонч ва катта
масъулият юклатилганлиги билан ажралиб турганлигини ҳис этмоқдамиз. Шуни
эътиборга олиш лозимки, касаба уюшмалари жамиятнинг энг фаол ва меҳнаткаш
-
ларнинг манфаатлари йўлида дунёқараши, мақсади, фикрлар муштараклиги ягона
бўлган ходимларни ўз сафида бирлаштирган, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари,
ижтимоий ҳимояси ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда юксак шароитларга
эришиш учун курашадиган ташкилот сифатида фуқаролик жамиятининг бошқа
институтларидан тубдан ажралиб тураётганлигини ҳозирги янгиланиш
жараёнида ҳис қилмоқдамиз. Ҳозирги кунга келиб, касаба уюшмалари тизимли
равишда
янгича ишлаш механизмини шакллантира олди:
биринчидан,
касаба уюшмалари ҳам ақлий, ҳам жисмоний меҳнат
ходимларининг энг оммавий жамоат бирлашмаси бўлиб, у юқоридан қуйигача
ўзининг кенг тармоқли ташкилий тузилмасига эга эканлигини айни пайтда
кўрсатиб келмоқда.
иккинчидан,
касаба уюшмалари
бошқа жамоат ташкилотларидан фарқли
ўлароқ
амалдаги қонунга мувофиқ бевосита меҳнат жамоаларида
тузилади ва
фаолият кўрсатади, энг муҳими ҳар бир касаба уюшмаси аъзоси билан бевосита иш
жойининг ўзида муносабатда бўлаётганлиги эътиборга лойиқдир.
учинчидан,
республика касаба уюшмалари ўтмишдаги сафсатабозликдан воз
кечиб, ўз фаолиятида ижтимоий шерикчилик тамойилларига ўтиши касаба
уюшмаларининг давлат билан ўзаро алоқаларини янада ривожлантириш ва
кенгайтиришда муҳим туртки бўлаётганлиги хам муҳим жиҳатлардан бири бўлиб
қолмоқда.
Хуллас, мамлакатимиз Президенти томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя
қилиш
ва камбағалликни
қисқартиришга
алоҳида эътибор қаратилаётганлиги
касаба уюшма ходимлари зиммасига ҳам масъулиятли вазифаларни юкламоқда.
Улар ҳам “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га кирган аҳоли
қатламига
ижтимоий
-
иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан амалий ёрдам беришни ўз
олдига асосий мақсад қилиб қўяётганлиги алоҳида эътиборга моликдир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2019.
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни,
2020.
3.
ISHONCH айтадики. –
Тошкент: Akademnashr, 2019.
4.
Рафиков Қ. Ватан ва миллат қайғуси. –
Тошкент:
Akademnashr, 2020.
5.
Ўзбекистон Миллий архиви, М. 106
-
фонд, 1
-
рўйхат 41, 53, 79, 85
-
йиғма
жилдлар.
6.
Исаев
М. УКУФК меҳнаткашлар ижтимоий
-
иқтисодий манфаатларини
ҳимоя қилиш бўлими мудири. http://www.norma.uz/bizning_sharhlar/mehnat_
munosabatlari_ jamoatchilik_ nazorati_ ostida_ bulishi_ shart.
