Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Brief overview of the history of trade unions in Uzbekistan
Bakhromjon AKHMADJONOV
Andijan Institute of Economics and Construction
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2024
Received in revised form
28 February 2024
Accepted 20 March 2024
Available online
15 April 2024
The article analyzes the emergence of the organization of
trade unions and its contradictory paths based on historical
sources and materials from periodicals.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp294-297
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
trade unions,
Federation,
Turkestan branch,
Congress,
Kurultoy,
Charter,
All-Union Communist Party
of the Soviet Union,
Confederation,
social democrats.
Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолияти тарихига
қисқача
шарҳ
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Касаба уюшмалари,
Федерация,
Туркистон бўлими,
Съезд,
Қурултой
,
Устав,
ВҚПС,
конфедерация,
социал демократлар.
Мақолада касаба уюшмалари ташкилотининг юзага
келиши, босиб ўтган зиддиятли йўллари тарихий манбалар
ва даврий матбуот материаллари асосида таҳлил қилинган.
1
Researcher, Andijan Institute of Economics and Construction.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
295
Краткий обзор истории деятельности профсоюзов
в Узбекистане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
профсоюзы,
Федерация,
Туркестанское отделение,
Сезд,
Курултой,
Устав,
ВКПС,
Конфедерация,
социал
-
демократы.
В статье на основе исторических источников и
материалов
периодической
печати
анализируется
возникновение
организации
профсоюзов,
ее
противоречивые пути.
Жаҳон
тажрибасидан
маълумки,
касаба
уюшмаси
ташкилоти
меҳнаткашларнинг ижтимоий
-
иқтисодий, меҳнат ва бошқа ҳуқуқ ҳамда
манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида тузилган ихтиёрий
бирлашмаси ҳисобланади. Касаба уюшмалари фаолиятини тарихийлик нуқтаи
-
назаридан таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Илк маротаба касаба уюшмалари XVІІІ
асрдан бошлаб, Европа давлатларида вужудга кела бошлади
[
2.69]. Хусусан, Буюк
Британия, Германия, Франция ҳамда АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг
ривожланиши нисбатан юқори даражада бўлди. Шу боисдан, ишчиларнинг
ижтимоий ҳуқуқларини
ҳимоялаш бирламчи вазифа ҳисобланган бўлиб, касаба
уюшмалари мустақил оммавий ташкилот сифатида тарих саҳнасига чиқди.
Шуни хам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, Россиянинг мустамлакачилик
сиёсати натижасида ишчи ходимларнинг иқтисодий хуқуқ ва манфаатлари паймол
этилиши билан
боғлиқ норозиликлар оқибатида Туркистон ўлкасида ҳам касаба
уюшмалари ташкил топишидан олдин ишчи ва хизматчилар турли тўгарак,
йиғинлар, уюшмаларга ўз хуқуқ ва манфаатларини химоялаш мақсадида бирлаша
бошлаган. Масалан, 1903 йилда Тошкентда, 1904 йилда Самаркандда социал
-
демократлар тўгараги ташкил топганлиги тарихий манбалардан маълум. Албатта
бу жараён, касаба уюшмаларининг ташкил топишига асосий пойдевор бўлган.
Тарихдан маълумки, Ўзбекистон ҳудудида илк касаба уюшмалари
ташкилотларининг пайдо бўлиши 1905–1907 йиллардаги инқилобий воқеалар
билан боғлиқдир. 1905 йилнинг бошларида 8 минг ишчи ва хизматчиларни ўз
сафларида бирлаштирган Бутунроссия темир йўл уюшмасининг Туркистон
бўлими ташкил этилди. Биргина Тошкент касаба уюшмаси сафида 20 нафар
машинист ва 547 нафар темир йўл ишчилси фаолият юритди. Кейинчалик касаба
уюшмалари ўлканинг бошқа ҳудудларида, чунончи Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва
бошқа ҳудудларда
ташкил топа бошлади
[2.375].
1917 йил февраль инқилоби арафасида Туркистонда ишчиларнинг
0,2 фоизини бирлаштирувчи жами 23 та касаба уюшмалари ташкилоти мавжуд
бўлган
[
2.376]. Касаба уюшмалари фаолияти тўғрисидаги мунозаралар Туркистон
касаба уюшмаларининг І съездида (1918 йил 22 июнь
-
июль) кенг ва атрофлича
муҳокама қилинди. Фуқаролар уруши шароитида мамлакатда, жумладан,
Туркистонда касаба уюшмалари фаолияти ҳарбийлаштирилди ва уларда ҳарбий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
296
усул асосида иш юритиш йўлга қўйилди. Шуниси ачинарлики, уларнинг кундалик
фаолиятида
тарбиявий ва тушунтириш усули эмас, аксинча буйруқбозлик
механизми кучайтирилди. Фуқаролар уруши тугаши, янги иқтисодий сиёсатга
ўтилиши билан касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрни ҳақидаги масала яна ҳам
жиддийлигича қолаверди.
1924 йил Ўрта Осиёда миллий
-
ҳудудий чегараланиш ўтказилиши
муносабати билан Ўзбекистон, Туркманистон ҳамда бошқа республикалар
ташкил
этилди. Бу ҳолат 1925 йилда касаба уюшмаларини янгидан ташкил этилишига
сабаб бўлди ва Тошкент шаҳрида касаба уюшмаларининг таъсис қурултойи бўлиб
ўтди. Унда 90 минг кишидан иборат уюшма аъзоларидан, маҳаллий 36,5 минг
кишидан вакил қатнашди, қурултойда касаба уюшмаларининг фаолиятида
хўжалик ташкилотчилик ишларининг кучайиши ўзига хос йўналишлардан бири
бўлиши кераклиги
таъкидланди ва унга доир йўл
-
йўриқлар кўрсатилди
[2.368].
1925 йилнинг 21 мартида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг І таъсис
қурултойида
53 кишидан иборат кенгаш ва 5 кишидан иборат тафтиш комиссияси
сайланиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари кенгаши (Узсовпроф) ташкил этилди
[4].
Шундан сўнг Ўзбекистон касаба уюшмалари кенгаши мустақилликка эришгунча
Бутуниттифоқ касаба уюшмалари марказий
кенгаши таркибида бўлди. Маълумки,
1990 йил 12 октябрда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг XІV икки босқичли
съездининг биринчи босқичида республикада фаолият юритган 25 та тармоқ
касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари федерациясини
ташкил этиш тўғрисида декларация ва унинг низоми қабул қилинди
[2.65].
1991 йил 26 мартда бўлиб ўтган XІV съезднинг иккинчи босқичида
Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари федерацияси Ўзбекистон касаба уюшмалари
федерацияси деб қайтадан номланди ва Ўзбекистон касаба уюшмаларининг Устави
(Низоми) тасдиқланиб, Федерация Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилди [3].
1992 йил 16 апрелда собиқ иттифоқ касаба уюшмасининг
бош штаби
–
ВЦСПС ўрнига унинг вориси сифатида касаба уюшмалари
–
Касаба уюшмалари
умумий конфедерацияси тузилди. Ушбу ташкилотга Ҳамдўстлик мамлакатларидан
10 та миллий касаба уюшмалари маркази, 39 та халқаро тармоқ бирлашмалари
федерацияси ҳам конфедерация таркибига қўшилди. Касаба уюшмалари ялпи
конфедерацияси жаҳон халқлари манфаатлари йўлида касаба уюшмаларига аъзо
ташкилотларининг фаолияти ва ўзаро муносабатларини мувофиқлаштирувчи,
ахборот алмашинув, илмий текширув, ўқув ва маслаҳат берувчи ташкилот
сифатида тузилган эди.
1997 йил 4 октябрда Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари
федерациясининг
ІV
мажлис
йиғилишида
касаба
уюшмалари
ялпи
конфедерациясининг олиб борган фаолияти атрофлича кўриб чиқилди
[
2.4]. Ушбу
ташкилот бевосита шуғулланиши
зарур
бўлган вазифаларни четда қолдирган
ҳолда, фаолияти давомида мустақил давлатларнинг ички ишларига ва олиб борган
сиёсий масалаларига аралашиб қолганлиги, бу йўл билан улар “яширин
империячилик” кайфиятини юритиб, собиқ тузумни қайтадан тиклаш ғояларини
тарқатишда оммавий ахборот воситаларининг турли шаклларидан фойдаланиб
келганлиги асослаб берилди. Шунинг учун
мустақил Ўзбекистоннинг касаба
уюшмалари, касаба уюшмалари ялпи Конфедерациясининг бу тарзда иш олиб
боришини ўзлари учун номақбул деб ҳисоблаган ва унинг бу борадаги салбий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
297
ҳаракатларига
қўшилмасликни
баён қилган ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари
федерацияси кенгаши аъзолари бир овоздан “касаба уюшмалари ялпи
конфедерацияси” таркибидан чиққанлигини эълон қилган
[2.5].
Шу ўринда, касаба уюшмаларини босиб ўтган тарихга бир назар ташлаш
борасида қуйдаги фикрларни иқтибос келтириш лозим деб ўйлаймиз “Салкам
120 йиллик тарихга эга Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолияти давомида
юксалиш ва пасайиш даврлари ҳам юз берган, лекин бу ташкилот ҳеч қачон ўз
долзарблигини йўқотмаган. Айниқса, сўнги йилларда касаба уюшмалари хаётида
янги ривожланиш босқичи бошланди, десак муболаға бўлмайди,”
[
1] деган эди,
Ўзбекистон Президенти Ш.М.
Мирзиёев.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон касаба уюшмалари ва аъзоларига йўллаган
табриги. Тошкент, 2020 йил, 11 ноябрь.
2.
Ўзбекистон Миллий Архиви М.106
-
фонд, 1
-
рўйхат,123
-
йиғма жилд
64,67,69,90,91. Йиғма жилд 124, 368, 65.
3.
Ўзбекистон Республикасининг Касаба уюшмалари тўғрисидаги Қонунга
шарҳлар.
-
Тошкент. ZARVARAQ NASHRIYOTI, 2021.
-
Б.43.
4.
Халқ сўзи. 2024 йил, 4 апрель, №68, (8691)
.
