Авторы

  • Бахромжон Ахмаджонов
    PhD, доцент, кафедра «Языки и гуманитарные науки», Андижанский государственный технический институт

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2-pp81-85

Ключевые слова:

независимость эволюция профсоюзы социал-демократический революция съезд Устав СССР ВЦСПС федерация

Аннотация

В статье рассматривается процесс формирования профсоюзов в Узбекистане на основе анализа исторических источников. Изучаются этапы их становления и развития, а также конкретные проблемы, с которыми сталкивались профсоюзные организации на различных этапах своей деятельности.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The evolution of trade union activities during the years of
independence

Bakhromjon AKHMADJONOV

1


Andijan State Technical Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2025

Received in revised form

15 February 2025
Accepted 15 March 2025

Available online

25 April 2025

This article examines the process of trade union formation in

Uzbekistan based on an analysis of historical sources. It

explores the stages of their establishment and development, as

well as the specific challenges faced by trade union

organizations during various periods of their activities.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2-pp

81-85

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Independence,

Evolution,

Trade Unions,

Social Democratic,

Revolution,

Congress,

Constitution,

USSR,

All-Union Central Council of
Trade Unions,

Federation.

Мустақиллик йилларида касаба уюшмалар фаолияти
тарихи эволюцияси

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

мустақиллик,

эволюция,

касаба уюшмалари,
социал,

демократик,

инқилоб,

съезд,

Устав,

СССР,

ВЦСПС,

федерация.

Ушбу мақолада Ўзбекистонда касаба уюшмалари

ташкил топиши ва ривожланиши, ўзига хос муаммолари

тарихий манбалар асосида таҳлил қилиб берилган.

1

PhD, Associate Professor, Department of Languages and Humanities, Andijan State Technical Institute.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

82

Историческая эволюция деятельности профсоюзов

в годы независимости

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

независимость,

эволюция,

профсоюзы,

социал

-

демократический,

революция,

съезд,

Устав,

СССР,

ВЦСПС,

федерация.

В статье рассматривается процесс формирования

профсоюзов в Узбекистане на основе анализа исторических

источников. Изучаются этапы их становления и развития, а
также конкретные проблемы, с которыми сталкивались

профсоюзные организации на различных этапах своей

деятельности.

Жаҳонда касаба уюшмалари вужудга келиши тарихини ўрганиш жараёнида,

аввало ишчи

-

хизматчиларнинг ўз ҳақ

-

ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш

мақсадида турли йиғин, тўгарак, ширкат уюшма шаклида

бирлашганликлари

тарихдан маълум. Барчамизга маълумки,

қадимдан

ишчилар билан сиёсат

ва

иқтисодий ҳокимиятга эга бўлган раҳбарлар ўртасидаги низолар мавжуд бўлиб
келган.

Касаба уюшмалари ҳаракатининг ривожланиши турли мамлакатларда

турлича бўлган. Буюк Британия ва АҚШ касаба уюшмаларида анча аввал юзага
келган.

Энди асосий эътиборни Туркистон ўлкасига қаратадиган бўлсак, бошқа

ўлкаларда бўлгани каби, дастлаб турли тўгарак йиғилишлар, уюшмаларга

бирлаша бошлаганлигини таҳлил қилиш мумкин. Илмий изланишлар шуни
кўрсатадики, 1905

-

1907 йилларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида, касаба

уюшмалари пайдо бўлганлигидан далолат беради.

Тарихий манбаларда қайд этилишича, Туркистон ўлкасида биринчи

норасмий социал

-

демократлар тўгараклари 1903 йилда Тошкентда, 1904 йилда

Самарқандда пайдо бўлган. Тошкентда ташкил этилган “Социал

-

демократлар

уюшган гуруҳи” 1905–1907 йилларда содир бўлган ишчилар норозиликларида
фаол иштирок этган. Умуман олганда 1905 йил Тошкентда 15 тўгарак мавжуд
бўлганлиги маълум.

1905 йилнинг бошларида 8 минг ишчи ва хизматчиларни ўз сафларида

бирлаштирган Бутунроссия темир йўл уюшмасини Туркистон бўлими ташкил
этилган. Биргина Тошкент касаба уюшмаси сафида 20 та, машинист, ва 547 та
темир йўл

-

ишчилари фаолият юритган. Кейинчалик касаба уюшмалари ўлканинг

бошқа туманларида, чунончи

Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва бошқа ҳудудларда

ташкил топа бошлаган.

1917 йил феврал инқилоби арафасида Туркистонда ишчиларнинг

0,2 фоизини бирлаштирувчи жами 23 та касаба уюшмалари ташкилоти мавжуд
бўлган [4, 9].

Илмий изланишлар шуни кўрсатадики касаба уюшмалари фаолияти

тўғрисидаги мунозаралар Туркистон касаба уюшмаларининг І съездида

1918 йил

22 июн

-

июл кенг ва атрофлича муқокама қилинганлиги маълум.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

83

Фукаролар уриши шароитида мамлакатда, жумладан Туркистонда касаба

уюшмалари фаолияти ҳарбийлаштирилган ва уларни ҳарбий усул асосида иш
юритиш мажбурий йўлга қўйилган. Шуниси ачинарлики уларнинг кундалик
фаолиятида тарбиявий ва тушунтириш усули эмас, аксинча буйруқбозлик
механизми кучайтирилганлигини таҳлил қилиш эътиборга лойиқ. Шуниси
характерлики, фуқаролар уриши тугаши, янги иқтисодий сиёсатга ўтиши касаба
уюшмаларининг жамиятдаги ўрни ҳақидаги масала

яна ҳам жиддийлигича

қолаверди.

1924 йил Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши ўтказилиши муносабати

билан Ўзбекистон, Туркманистон ва бошқа республикалар

ташкил этилди.

Бу ҳолат 1925 йилда, касаба уюшмаларини янгитдан ташкил этилишига сабаб
бўлди ва Тошкент шаҳрида касаба уюшмаларининг таъсис қурултойи бўлиб ўтди.
Унда 90 минг кишидан иборат уюшма аъзоларидан, маҳаллий 36,5 минг кишидан
вакиллар қатнашдилар, Қурултойда касаба уюшмаларининг фаолиятида хўжалик
ташкилотчилик ишларининг кучайиши ўзига хос йўналишлардан бири бўлиши
кераклиги таъкидланди ва йўл

-

йўриқлар кўрсатилди [4, 12].

Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлари 50

-

йиллардан бошлаб

жамиятнинг ижтимоий

-

иқтисодий, сиёсий шарт–шароитларидан келиб чиқиб ўз

фаолиятининг асосий йўналишини меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилишга, корхоналарда мусобақаларни ташкил этишга, меҳнат шароитларини
яхшилашга

қаратила

бошланди.

Ўзбекистон касаба уюшмаларининг VІ съездида касаба уюшмалари

ташкилотларининг иқтисодий қурилишидаги вазифаларини аниқлаб берди.

1970

–1990 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлар сон ва

сифат жиҳатдан мустаҳкамланди. 1980 йилларда ўз сафига 5 млн 23 минг кишини
бирлаштирди. Корхоналарда, жамоа, давлат хўжаликларида, ўқув муассасаларда

31 минг касаба уюшмалари фаолият кўрсата бошлади [1]. Мустақиллик йилларида
республика касаба уюшмалари

ташкилотлари олдида мутлақо янги йўналишдаги

вазифалар кўндаланг бўлиб қолди. Бозор иқтисодиётини шакллантириш
жараёнида бу оммавий ташкилотларнинг вазифаси ҳам ўзгариб бориш қонуний
эканлиги барчага маълум.

Иқтисодий

ислоҳатлар

соҳасида

олиб

борилаётган

ўзгаришлар,

хусусийлаштирилган, турли мулкчилик шаклларининг пайдо бўлиши, меҳнат
шартномаларининг жорий қилиниши, аҳолининг ижтимоий кафолатланиши каби
ўзгаришлар албатта касаба уюшмалари ташкилоти фаолиятини

қайта

кўришни

тақозо эта бошлади.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.

Каримов 1990 йил 5 июнда

Ўзбекистон Компартиясининг XXІІ съездида сўзлаган маърузасида қуйдаги
фикрларни таъкидлаб ўтган эди. Партиянинг касаба уюшмаларига буйруқ
беришдан иборат бўлган ва неча йиллар давомида шаклланган одати оқибатида бу
уюшмаларнинг ҳаракат доираси торайиб қолган, уларнинг фаолияти қаттиқ
чекланган эди, натижада касаба уюшмалари ўз ҳуқуқ ва имкониятларидан тўла
тўкис фойдалана олмади, ҳаёт жараёнларидан анча орқада қолиб кетди... [2, 7]

.

1990 йилларда Республика касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон касаба

уюшмалари федерациясини ташкил этиш ҳақидаги Декларация қабул қилиниб, уни
ташкилий жиҳатдан расмийлаштириш ишлари 1991 йилда Федерация Уставини


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

84

қабул

қилиш билан якунланди. 1992 йил 3 декабрда янги шароитда касаба

уюшмалари ўз фаолиятини белгилаш ва ҳаракат дастури ишлаб чиқиш борасида
концепция қабул қилинди. Бу муҳим хужжат касаба уюшмаларининг синфийликдан
умуминсоний тамойилларга асосланганлиги билан ажралиб туради

[1, 6].

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ, республикадаги янги сиёсий,

ижтимоий

-

иқтисодий шароитларда, нодавлат, нотижорат ташкилотларини

ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Хусусан, мустақиллик

йилларида қабул қилинган илк қонунлардан бири “Касаба уюшмалари, уларнинг

ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун бўлиб,

меҳнаткашларнинг

оммавий

-

ижтимоий

ташкилоти

ҳисобланган

касаба

уюшмалари юртимиз тарихида биринчи марта унинг мустақил мақоми аниқлаб

берилди. Республика касаба уюшмалари ижтимоий

-

иқтисодий масалалар

билан

бир қаторда қонунларнинг ишлаб чиқилишига ўзларининг тегишли хулосаларини,

меҳнат тўғрисидаги ҳонунчиликнинг сақланиш устидан назорат қилиш ҳуқуқлари

алоҳида кўрсатиб ўтилган [1].

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаётида амалга оширилиши зурур бўлган туб

ўзгаришларнинг моҳиятини

биринчи Президент И.А.

Каримов 1990 йилни

сентябрида бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг

XІV съездида сўзлаган

нутқида аниқ ва равшан кўрсатиб берган. “Саволни қуйидагича қилиб қўйиш керак

Касаба уюшмалари ташкилотлари ва

ходимлари ҳақиқий озод, бошқа барча

ишлардан мустақил бўлишлари ва уларда битта–меҳнаткашлар манфаатини

ҳимоя қилиш вазифаси бўлиши керак”

[2].

1992 йилда собиқ СССР ҳудудида амалга оширмоқчи бўлган қайта қуриш ва

демоқратия шароитида собиқ Иттифоқ касаба уюшмасининг

бош штаби

-

ВЦСПС

ўрнига унинг вориси сифатида касаба уюшмалари ВКП (Всеобший конфедарация

прафсаюзов) тузилган. Ушбу ташкилотга ҳамдўстлик мамлакатларидан

10 та

миллий касаба уюшмалари маркази, 39 та ҳалқаро тармоқ бирлашмалари

федерацияси ҳам конфедерация таркибига қўшилган [3].

Касаба уюшмалари ялпи конфедерацияси жаҳон ҳалқлари манфаатлари

йўлида касаба уюшмалари аъзо ташкилотларининг фаолияти ва ўзаро

муносабатларини мувофиқлаштирувчи, ахборот алмашинув, илмий текширув,

ўқув, маслаҳат берувчи ташкилот сифатида тузилган эди.

1997 йил

4 октябрда Ўзбекистон Республикаси Касаба Уюшмалари

Федерациясининг

ІV

мажлис

йиғилишида

касаба

уюшмалари

ялпи

конфедерациясининг олиб борган фаолияти атрофлича кўриб чиқилди. Ушбу

ташкилот бевосита шуғилланиши

зарур

бўлган вазифаларни четда қолдирган

ҳолда, кўпчилик ҳолларда мустақил давлатларнинг ички ишларига ва олиб

бораётган сиёсий масалаларига аралашиб қолаётганлиги, бу йўл билан улар

“яширин империячилик” кайфиятини юритиб, собиқ тузимни қайтадан тиклаш

ғояларини тарқатишда оммавий ахборот воситаларининг турли шаклларидан

фойдаланиб келаётганлиги асослаб берилди. Шунинг учун

Мустақил

Ўзбекистоннинг касаба уюшмалари, касаба уюшмалари ялпи Конфедерациясининг

бу тарзда иш олиб боришини ўзлари учун номақбул

деб ҳисоблаган ва унинг бу

борадаги салбий харакатларига қўшилмасликни

баён қилган, ҳамда Ўзбекистон

касаба уюшмалари федерацияси кенгаши аъзолари бир овоздан “касаба

уюшмалари ялпи конфидерацияси” таркибидан чиққанлигини эълон қилган [4].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

85

Бугунги кунда юртимизда касаба уюшмалари тизимида 33 мингдан ортик

бошланғич ташкилотлар самарали фаолият кўрсатмокда хамда 6500 дан зиёд
ходим ва 300 мингга яқин фаоллар фидокорона меҳнат қилиб келмоқда.

Айни пайтда, касаба уюшмалари ўз сафида 5,5 миллион нафардан зиёд

аъзоларни

бирлаштириб, уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга
яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Ушбу устивор вазифани самарали таъминлаш
мақсадида сўнги 5 йилда касаба уюшмалари тизимида кенг кўламли чора
тадбирлар амалга оширилди, меҳнат жамоаларида ходимларни ижтимоий

-

иқтисодий қўллаб қувватлаш ишлари янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон касаба
уюшмалари

давлат ва жамият хаётининг барча жавхаларида амалга оширилаётган

улкан ислохатлар ва ўзгаришларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Энг

муҳим жихати шундан иборатки, касаба уюшмалари давлат

идораларининг йирик ижтимоий хамкорига айланди. Масалан, 2019 йили
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан илк бор ижтимоий меҳнат масалалари бўйича
Республика ва ҳудудий уч томонлама комиссиялар тузилди. Ижтимоий

-

иқтисодий

масалалар бўйича 2020–

2022

йиллар учун Вазирлар Махкамаси, Ўзбекистон касаба

уюшмалари федерацияси кенгаши ва иш берувчилар конфедерацияси ўртасида
Бош келишув имзоланди. Шуниси эътиборлики тарихда илк бор ушбу келишувни
хукумат номидан бош вазир имзолади

[5].

Шуни алоҳида кайд эътиш ўринлики касаба уюшмалари ташкилотининг

ижтимоий сиёсий жараёнлардаги иштироки ва нуфузини ортиб боришига
бевосита юртбошимизнинг олиб бораётган сиёсати ва ташаббуслари билан
боғлиқдир. Ш.М.

Мирзиёев таъкидлаб ўтганидек, салкам

120 йиллик тарихга эга

Ўзбекистон касаба уюшмалар фаолияти давомида юксалиш ва пасайиш даврлари
хам юз берган, лекин бу ташкилот хеч қачон ўз долзарблигини йўқотмаган.
Айниқса сўнги йилларда касаба уюшмалари хаётида

янги ривожланиш босқичи

бошланди, десак муболаға бўлмайди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Тошкент:

Ўзбекистон, 2016 йил.

2.

Ўзбекистон Республика Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба

уюшмалари ва фаоллари табриги. 2020 йил.

3.

Ўзбекистон Республикаси Ахборотномаси 1992 йил, 9

-

сон.

4.

Ўз МА, М

-

106 фонд, 1

-

рўйхат, 123,124,129,149

-

йиғма жилдлар.

5.

Ишонч 2020 йил 10 ноябръ 129

-1134 (4418).

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Тошкент: Ўзбекистон, 2016 йил.

Ўзбекистон Республика Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари ва фаоллари табриги. 2020 йил.

Ўзбекистон Республикаси Ахборотномаси 1992 йил, 9-сон.

Ўз МА, М-106 фонд, 1-рўйхат, 123,124,129,149-йиғма жилдлар.

Ишонч 2020 йил 10 ноябръ 129-1134 (4418)