Авторы

  • Мавзуна Мухиддинова
    Исследователь, Самаркандский государственный университет им. Шарофа Рашидова

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp278-288

Ключевые слова:

Бухарский эмират мангитские правители Кази Вафа Карминаги Мухаммадшариф ибн Мухаммаднаки Мирза Садик Мунши Мири Муин Мухаммад Якуб Джумакули Хумули

Аннотация

В данной статье представлены произведения об истории правления мангитских эмиров в Бухаре, написанные в конце XVIII – начале XIX веков. Были проанализированы сведения произведений «Тухфаи Хани» Кази Вафы Карминаги, «Таджут-таварих» Мухаммадшарифа ибн Мухаммаднаки, хронограммы Мирзо Садика Мунши, «Махозин ут-таква» Мира Хусейна ибн Шахмурада (Мирия), «Зикри тедади подшахони Узбак» Муина, «Гульшанул-Мульк» Мухаммада Яъкуба и «История Хумули» Джумакули Хумули. Сопоставляются мастерство историкописателя, оригинальность и разные стороны авторов этих произведений.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Works on the history of Bukhara of the late 18th - early
19th centuries and their historical and scientific analysis

Mavzuna Mukhiddinova

1

Samarkand State University named after Sharof Rashidov

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2023
Received in revised form

15 September 2023
Accepted 25 September 2023

Available online

15 October 2023

This article presents works about the history of the reign of

the Mangit emirs in Bukhara, written at the end of the 18th

beginning of the 19th centuries. Information from the works

“Tuhfai Hani” by Kazi Vafa Karminaghi, “Tajut

-

tawarikh” by

Muhammadsharif ibn Muhammadnaki, chronograms of Mirzo

Sadiq Munshi, “Makhozin ut

-

taqwa” by Mir Hussein ibn

Shahmurad (Miriyah), “Zikri tedadi podshakhoni Uzbak” by
Muin, “G

ulshanul-Mulk" by Muhammad Yakub and "The History

of Khumuli" by Jumakuli Khumuli were analyzed. The skill of the

historical writer, the originality, and different aspects of the

authors of these works are compared.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp278-288

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Bukhara Emirate,

Mangit rulers,

Kazi Wafa Karminagi,
Muhammadsharif ibn
Muhammadnaki,

Mirza Sadiq Munshi,

Miri,

Muin,

Muhammad Yaqub,

Jumakuli Khumuli

XVIII аср охири ва XIX аср бошлари Бухоро тарихига
доир асарлар ва уларнинг тарихий

-

илмий таҳлили

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Бухоро амирлиги,

манғит ҳукмдорлари,

Қози

Вафо Карминагий,

Муҳаммадшариф ибн

Муҳаммаднақий,

Мирзо Содиқ Мунший,
Мирий,

Муин,

Муҳаммад Яъқуб,
Жумақули Хумулий

Ушбу мақолада Бухорода манғитлар ҳукмронлиги тарихи

хусусидаги XVIII аср охири ва XIX аср бошларида ёзилган
тарихий асарлар хусусидаги маълумотлар келтирилган.

Бунда Қози Вафо Карминагийнинг “Туҳфаи хоний”,

Муҳаммадшариф ибн Муҳаммаднақий “Тожут

-

таворих”,

Мирзо Содиқ Мунший хронограммалари, Мир Ҳусайн ибн

Шоҳмурод (Мирий) “Махозин ут

-

тақво”, Муиннинг “Зикри

теъдоди подшоҳони ўзбак”, Муҳаммад Яъқубнинг

“Гулшанул

-

мулк” ҳамда Жумақули Хумулийнинг “Тарихи

Хумулий” асарлари тарихий

-

илмий таҳлил этилган. Ушбу

1

Researcher, Samarkand State University named after Sharof Rashidov. E-mail:

mavzuna.mukhiddinova@siut.uz


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

279

асарлар муаллифларининг тарихни акс эттиришмаҳорати,

ўзига хослиги ҳамда бир

-

биридан фарқли жиҳатлари

қиёсланган.

Произведения по истории Бухары конца XVIII

-

начала

XIX веков и их историко

-

научный анализ

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Бухарский эмират,

мангитские правители,
Кази Вафа Карминаги,
Мухаммадшариф ибн

Мухаммаднаки,

Мирза Садик Мунши,
Мири,

Муин,

Мухаммад Якуб,
Джумакули Хумули

В данной статье представлены произведения об истории

правления мангитских эмиров в Бухаре, написанные в
конце XVIII –

начале XIX веков. Были проанализированы

сведения произведений «Тухфаи Хани» Кази Вафы
Карминаги,

«Таджут

-

таварих»

Мухаммадшарифа

ибн

Мухаммаднаки, хронограммы Мирзо Садика Мунши,
«Махозин ут

-

таква» Мира Хусейна ибн Шахмурада (Мирия),

«Зикри тедади подшахони Узбак» Муина, «Гульшанул

-

Мульк» Мухаммада Яъкуба и «История Хумули» Джумакули
Хумули.

Статья

затрагивает

анализ

упомянутых

произведений с точки зрения мастерства историкописания,
их оригинальности и уникальных особенностей, присущих
каждому автору. Это способствует глубокому пониманию
культурного и исторического контекста, в котором
создавались данные произведения, и отражает важность
литературы в сохранении и передаче исторической памяти

.

Долзарблиги.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг

ўзбек миллати ўз тарихи, тарихий воқеа ва ҳодисаларни изчил илмий ўрганишга
киришди. Мустақил Ўзбекистоннинг янги тарихини холисона ёритиш, тарих
фанини ўқитиш ва ўргатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилда қабул қилинган “2022

-2026

йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги
“Буюк аждодларимизнинг

бой илмий

-

маънавий меросини кенг тарғиб қилиш

мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломалар қаламига мансуб 100 та
асарнинг халқчил таржимасини амалга ошириш, улар асосида илмий ва оммабоп
рисолалар яратиш” мақсади белгиланган [1]. Шу мақсадда Бухоро амирлиги
тарихига оид бирламчи асарларни илмий таҳлил қилишни лозим топдик.

Методлар ва ўрганилганлик даражаси.

Мақолада тарихийлик, илмийлик,

холислик, тарихий маълумотларни тизимлаштириш ва умумлаштириш, тарихий

-

қиёсий таҳлил, мантиқий кетма

-

кетлик сингари тамойилларга асосланилди.

Бухорода манғитлар ҳукмронлигининг ўрнатилиши ва ҳукмдорлар сиёсати
ҳақидаги асарлар ва уларнинг ўрганилиши масаласи тарихий

-

илмий таҳлил этилди.

Тадқиқот натижалари:

XVIII аср охири ва XIX бошларида Бухорода

яратилган тарихга оид

асарлар асосан маҳаллий тарихнависларга тегишли бўлиб,

бунда ёзилган асарларнинг мавзуси ва услуби асосан сулола тарихи, унинг
вакиллари фаолияти, ҳамда кўпинча сиёсий масалаларга бағишланган. Уларнинг
аксарияти форс

-

тожик тилида ёзилган. Бундан ташқари, маноқиб (агиография)

мазмунида ёзилган асарлар ва тазкираларда ҳам тарихий мазмундаги маълумотлар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

280

жуда кўп. Манғитлар даврида яшаб ижод қилган муаллифларнинг кўпчилиги ўз
асарларини ҳукмрон сулола манфаатига мос тарзда яратган.

Бухоро амирлигида тарихнавислик ва манбашунослик масаласи ўта долзарб

муаммо бўлса

-

да, шу вақтга қадар комплекс ўрганилмаган. Мазкур мавзуга

бағишланган адабиёт ва тадқиқотлар орасида Анке фон Кюгельгеннинг
“Легитимация среднеазиатской династии мангытов в произведениях их историков”
номли илмий тадқиқоти ажралиб туради [2]. Муаллиф бу асарида манғит сулоласи
ҳокимиятининг қонунийлашув (легитимлик) жараёнини давр тарихий асарлари
асосида таҳлил қилган ва Бухоро муаррихлари асарлари ҳақида маълумот берган.

Ўрганилаётган даврда ёзилган асарлар орасида биринчиси Қози Вафо

Карминагийнинг “Туҳфаи хоний” (Туҳфат ал

-

хоний) номли асари саналади [3].

Мазкур асар ва унинг муаллифи фаолиятини ўрганган А.А.Семенов [4], Н.Д.Миклухо

-

Маклай [5], А.М.Мирзоев, А.Н.Болдырев [6] сингари олимлар асарни иккита
муаллифга нисбат берганлар [3, 3

-11].

Унинг биринчи қисмида тарихий воқеликлар Муҳаммад Раҳимбий

вафотигача (1759 йил) бўлган даврни қамраб олган. Асарнинг кейинги қисми
1768/69 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Қози Вафо Карминагий 1769/70
йили

(ҳижрий 1183 й.) 87 ёшида вафот этган. Унинг таржимаи ҳолига оид

маълумотлар сақланмаган. Муаллиф вафотидан сўнг домулло Олимбек валади
Ниёзқулибек эшон асарни 1782 йилгача бўлган воқеаларга қадар давом эттирган.

Мазкур асарнинг турли нусхаларида (улар 20

нусха) воқеалар баёни 1722

-

1745-

йилларгача, баъзиларида эса охирги сана 1782йил кўрсатилган бўлса

-

да,

аксар нусхалар 1768/69

-

йиллар воқеалари баёни билан тугайди. Асарнинг иккинчи

қисмига иловалар фақат Душанбеда сақланаётган нусхада мавжуд, бунда воқеалар
баёни 1782 йилгача берилган.

Тожикистонда чоп этилган “Туҳфатул

-

хоний” асарининг нашрида қуйидаги

фикр ва мулоҳазалар берилган [3, 4

-

5]: “Асар нусхаларининг таҳлили шуни

кўрсатдики, у 72 бобдан иборат бўлиб, ҳар бир боб “зикри” ва “дар баёни” деган
сўзлар билан бошланади. Ҳукмдор ва унинг лашкари ҳар бир боб субъекти сифатида
тилга олинган. Қози Вафо асар муқаддимасида қисқа ҳамд ва сано айтиб, воқеалар
баёнини ҳижрий 1159 (м.1745) йилдан бошлайди. Бу даврда Муҳаммад Раҳимбий
эндигина сиёсат майдонига кириб келади ва Абулфайзхон ўлдирилади. Шундан
сўнг, муаллиф Мовароуннаҳрда бошланган исён ва тартибсизликдан шикоят
қилади”[3, 10].

“Туҳфаи хоний”нинг муаллифи Қози Вафо асосан сиёсий воқеалар ва исёнчи

қабилалар билан боғлиқ маълумотларга кўпроқ аҳамият беради. Қабилаларнинг
марказий ҳукуматга нисбатан бўлган муносабатларини ёзганда, у хронологик
кетма

-

кетликни ҳам тез

-

тез бузади.

“Туҳфаи хоний” асарининг тили жуда мураккаб, муболағали, арабизм билан

тўлдирилган тарзда ёзилган. Шунинг учун ҳам кейинги аср, айниқса ХХ асрнинг
бошларида китобхонлар унинг матнини тушунишга қийналганлар. 1906 йили
Яккабоғ беклиги ҳукмдори Жаҳонгирбек бий додхоҳ амри билан Мирзо Абдулқодир
Кеший асар тилини соддалаштириб, мухтасар вариантини тайёрлайди [3, 3

-16].

Таъкидлаш лозимки, асар муаллифи фойдаланган бирон

-

бир манба ё асар бу

китобда қайд этилмаган, ҳеч кимни гувоҳ ёки воқеа иштирокчиси сифатида
кўрсатмаган. Ўзини ҳам бирор жойда воқеа иштирокчиси ё гувоҳ сифатида баён


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

281

қилмайди. Мазкур асарнинг Бухоро тарихнавислари асарларидан фарқи ҳам шунда
бўлса керак.

Муҳаммадшариф ибн Муҳаммаднақий “Тожут

-

таворих” (Тарихлар тожи)

номли асар муаллифи. Унинг номи ва илмий

-

адабий мероси давр тазкираларида ўз

аксини топган [7, 117]. Ориф Муҳаммадшариф амир Ҳайдар даврида яшаган, Бухоро
мадрасаларидан бирида мударрислик қилган, шеърият, тарих ва адабиёт тарихи
билан машғул бўлган [2. 116].

Асар муаллифи ўзи ҳақида “Тожут

-

таворих”да маълумот беради. Унда

Муҳаммадшариф ўзини ёши улуғ муаррих, кексайиб қолганлигини таъкидлайди.
Муҳаммадшариф ўз асарини Амир Ҳайдар буюртмаси асосида ёзгани ва
ҳукмдорнинг унга кўрсатган илтифотидан мамнун бўлганини таъкидлайди.
Асардан биз у умрининг охиригача Амир Ҳайдар саройида котиб бўлиб ишлагани
(иншонавис бўлган), шеърият билан шуғуллангани ҳақида

билиб оламиз. Асар

мазмунидан маълум бўладики, Муҳаммадшариф саройнинг турли мажлис ва
йиғинларида иштирок этган ва сарой аҳли билан ашрофлар орасида катта ҳурматга
эга бўлган.

Муҳаммадшариф ўз асарини ёзишдан мақсади Амир Ҳайдар ҳукумати ва

буюклигини кўрсатишдан иборат деб билади ва “жаҳонгир”га барча итоатда
бўлишга чорлайди. Муаллиф асарининг тили мураккаблигига таъна
қиладиганларга жавоб бериб, уни “чиройли сўзларни кўрсатиш учун ёзмаганини”
таъкидлайди.

Муҳаммадшариф Бухоро тарихнавислигида илми таърих (тарихнавислик)

ҳақида кўп маълумот қолдирган. У тарих фанининг ибтидоси Қуръон ва
Пайғамбарнинг ийҳоми деб билади, яъни Қуръон ва тарихнинг вазифаси танбеҳ ва
ибрат олишдан иборат деб ҳисоблайди.

Мазкур асарда, “Туҳфаи хоний”дан фарқли ўлароқ, муаллиф фойдаланган бир

нечта манбалар тилга олинади. Муаллиф “Тожут

-

таворих” асарида “Жомиъут

-

таворих”, “Зубдат ул

-

вузаро”, “Равзатус

-

сафо”, “Таърихи Рашидий”, “Таърихи

Нодирий”, шунингдек “Туҳфаи хоний”дан фойдаланганини таъкидлайди. Муаллиф
улардан мўғуллар даври тарихи ва генеалогиясини ёзишда, Нодиршоҳ, Муҳаммад
Раҳимбий, Дониёлбий даврини ёритишда фойдаланган. Бироқ, аксинча
шайбонийлар, аштархонийлар ва Амир Шоҳмурод даврига оид манбаларни тилга
олмаган. Фақатгина “мутабаррyк тарих асарлари”дан маълумот олганини қайд
этган.

Мирзо Содиқ Мунший Бухоро тарихнавислари орасида ўзининг тарихий

асарлари билан эмас, балки достон, лирик асарлари ва хронограмма (таърих)лари,
шунингдек, Шоҳмурод ва Амир Ҳайдар саройида котиблик вазифасида фаолият
кўрсатгани билан шуҳрат топган.

Мирзо Содиқ Мунший тириклик чоғида ўзининг шоирлик маҳорати ва тарих

битиши билан шуҳрат топган шахс бўлган. Абдураҳмон хўжа Носих бир
маснависийда Мирзо Содиқ қаламини найшакарга ўхшатганини Усмон Каримов
таъкидлайди [8, 14]. Хумулий эса икки марта ундан иқтибос келтириб, унинг
вафотига атаб таърих битган [9, 231a]. Мирзо Содиқ Муншийнинг кўпгина таърих

-

хронограммалари кейинги даврда ёзилган турли асарларда ҳам учрайди. Мирзо
Содиқ ҳақидаги ишончли маълумотлар Муҳаммадшарифнинг “Тожут

-

таворих”

асарида ҳам келтирилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

282

Мирзо Содиқ Мунший ҳақида рисола ёзган Усмон Каримов унинг “Дахмаи

шоҳон”, “Қазо ва қадар”, “Рафъи тумани оҳугир”, “Ошиқ шудани дарвеш ба духтар”,
“Таворихи манзум” каби асарларини ўрганган [8].

Мирзо Содиқ Мунший лирик асарлардан ташқари “Таворихи манзум”, “Дахмаи

шоҳон” ва “Футуҳоти амири Маъсум ва амир Ҳайдар” номли тарихий асарлар
муаллифидир. Бу асарлардан фақат “Дахмаи шоҳон” (Подшолар дахмаси) Усмон
Каримов томонидан ўрганилган, холос.

Мирзо Содиқ Мунший давр ва шахсларга доир тарихий воқеаларни кўпроқ

хронограммалар таркибида берган. Унинг бошқа муаллифлардан фарқи ҳам шунда.
Асар номларини ҳам (“Дахмаи шоҳон”дан ташқари) котиб ёки китобхонлар берган.
“Футуҳоти амири Маъсум (Шоҳмурод) ва амир Ҳайдар” билан “Тарихи манзум”
(назмда битилган тарих) Мирзо Содиқнинг тарихий асарлари саналади.
Муаллифнинг таърих

-

хронограммаларида 1781/82 йилдан 1819 йилгача бўлган

тарихий воқеалар баён этилган.

Анке фон Кюгельген Мирзо Содиқ Муншийни тарихий жараёнлар ёзишдаги

маҳоратини тан олиб уни “хронограммист” деб атайди. Шу маҳорати билан у бошқа
тарихчиларидан фарқ қилади, дейди олима [2, 125].0

Мирий –

Мир Ҳусайн ибн Шоҳмурод “Махозин ут

-

тақво” (Тақволар хазинаси)

асарининг муаллифидир. У 1200 (м.1785/86) йили Бухоро амири Шоҳмурод
оиласида туғилган . У ҳақидаги айрим маълумотлар Фазлий Намангонийнинг
“Мажмуатуш

-

шуаро”сида келтирилади [2, 137

-

138]. Бироқ асосий маълумотлар

унинг ўз асари “Махозин ут

-

тақво”да жамланган. Унинг онаси нақшбандия

-

мужаддидия тариқатининг муршидларидан бири

бўлган Шайхи Кўлобийнинг ўғли

Ғани Махдумнинг кенжа қизи эди [10, 45]. Ғани Махдум (ваф.1174/1760

-

61 й.)

бўлган. Мир Ҳусайн (тахаллуси Мирий) онасини “Каъбам” дея, унинг маъсумлиги ва
камтарлигини мақтайди.

Мир Ҳусайн ўн ёшлигида, тахминан 1795/96 йили Шоҳмуроднинг Хуросонга

қилган 11

-

юришида қатнашган. Мирий 13 ёшга тўлганда (1798/99) Шоҳмурод уни

Миёнкол ва Самарқандга ноиб этиб тайинлайди. Шоҳмурод вафотидан кейин Мир
Ҳусайннинг (Мирий) тахт вориси бўлган акаси Амир Ҳайдар билан муносабатлари
таранглашиб қолади.

Мирий асарининг 3 та нусхаси ҳақида маълумот мавжуд. Улардан 2 таси ЎзФА

ШИ (№2773; №51) сақланади. Унинг учинчи нусхасини А.А.Семенов Бухорода кўриб
уни “Махзани тақво фи тарихи Бухоро” дея эслайди [4, 137

-

138]. Ю.Брегель эса, бу

нусха ўша Абу Райҳон Беруний номидаги ШИда сақланаётган нусхалардан бири
эканини кўрсатган [11]. Бундан Мирий асаридан фақатгина икки нусха мавжуд
эканлиги маълум бўлади.

Баъзи тадқиқотчилар (Д.Г.Вороновский)нинг хулосасига кўра, “Махозин ут

тақво” теологик асар [12]. Академик В.В.Бартольд эса уни автобиографик асар деб,
“шубҳасиз уни Туркистоннинг XVIII асрнинг иккинчи ярми

-

XIX асрнинг бошлари

учун жуда муҳим манба деб ҳисоблаш лозим” [11, 459] –

деб таъкидлаган.

“Махозин ут

-

тақво” теологик асар бўлиши билан бирга, унда тарихий

воқеалар ва замонасининг тасаввуф шайхлари ҳақида автобиографик маълумотлар
келтирилган. Шунинг учун унинг “Бухоро тарихига оид тақво хазинаси” дея
номланиши асар мазмунига мос келади .


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

283

“Махозин ут

-

тақво”ни бирор бир тарихий ва адабий жанрга

нисбат бериб

бўлмайди. Бу асарни ўзининг турли жанрларни қамраб олгани билан ажралиб
турган алоҳида бир мустақил асар сифатида талқин қилиш мумкин. Анке фон
Кюгельген бундай “кўп жанрли” асарлар Ўрта Осиёда анъанавий эканини
таъкидлайди [3, 147].

“Махозин ут

-

тақво” асарида ҳозирги давр тарих илми даражасида шайх ва

муршидларнинг таржимаи ҳоллари, сулолалар ва ҳукмдорлар тарихи, диний ва
илоҳиётга оид билимлар баён қилинади. Хумулий асарида ҳам айнан шу
мазмундаги маълумотларни кўриш мумкин.

“Зикри теъдоди подшоҳони ўзбак” (Ўзбек шоҳлари навбатларининг зикри)

Муин исмли муаллифга тегишли [13]. Асардаги иккита хронограмма

-

таърихда шу

тахаллус келган. Улардан бири ўзбек тилида, иккинчиси форс

-

тожик тилидаги амир

Насруллоҳга аталган асар хотимасидаги муножотдир [14, 141б].

Муин асарини тавсиф қилган академик Д.Юсупова ва Р.Жалилова бу асарни

бошқа номаълум муаллиф ёзганини, ундаги XVIII асрнинг охири –

XIX асрнинг

бошларида яшаган шоир Муинга тегишли иккита таърих иқтибос қилингани
муаллифга алоқаси бўлмаганига ишора қилганлар . Бизнингча, бухоролик шоир ва
муаррих бир киши бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда асарда келтирилган туркий (ўзбек)
тилидаги тарих муаллифнинг ўзбек бўлганлигини исботлайди. Унинг форс

-

тожик

тили жуда содда ва баъзан шевадаги сўзлари ҳам учрайди. Сарой тарихчилари Қози
Вафо ва Муҳаммадшариф асарларига нисбатан унинг асарида арабизм, истиора ва
киноялар камроқ ишлатилган. У ҳар доим ҳам турли синонимларни суиистеъмол
қилишдан қочади. Қуръон оятлари, ҳадислар, форс

-

тожик мумтоз адабиёт

намояндалари

асарларидан кўп маълумот келтирмаган. Асарда боб ва

бўлимларнинг номлари йўқ. Бир воқеа иккинчи воқе баёнидан мутриб, муғанний,
соқийга бўлган мурожаати билан ажралади. “Биё мутриб, бизан чангу бихон
афсонаам” мисралари билан бир ҳикоядан иккинчисига ўтганига ишора
қилинади[13, 157а, 165б]. Муин асари тилининг соддалиги, баёнининг аниқлиги
кўрсатадики, у котиблик ва иншо бобидаги билимларга эга бўлмаган.

Муин асаридан бизгача учта нусхаси етиб келган. Лекин уларнинг

мазмунлари бир

-

биридан фарқ қилади. Улар

бир нусхадан Тошкент, Душанбе ва

Санкт

-

Петербургда сақланади [3, 148]. Мухтасар қилиб таъкидлаш лозимки, А.Б.

Вильданова, Б.Ахмедов ва айниқса Анке фон Кюгельген заҳматлари билан мазкур
асар Султон Муҳаммад ибн Дарвеш Муҳаммад ал

-

Муфтий ал

-

Балхий (ваф. 1573 й.)

қаламига мансуб “Маджмаъ ал

-

ғароиб” асарининг иловаси (мулҳақ) эканлиги

исботланди [14, 137

-

139]. Мазкур асар Мовароуннаҳр ва Хуросонда машҳур бўлган.

Муин мазкур асарни амир Насруллоҳни тахтга чиқиш санасигача тўлдиришга
ҳаракат қилгани маълум бўлади.

Муиннинг “Зикри теъдоди подшоҳони ўзбак” асари соф сиёсий тарих

саналади. Асарда қўзғолон ва уларнинг мағлубияти бўрттириб кўрсатилса ҳам, у
охир

-

оқибат ҳукмдор устунлиги билан тугайди. Муин баъзи ҳукмдорлар

фаолиятини таҳлил қилишдан ҳайиқмайди, бироқ уларнинг фаолиятига баҳо ҳам
бермайди. У Аштархонийлар давридан бошлаб амир Насруллоҳгача воқеаларни
хронология бўйича баён қилади. Нодиршоҳ лашкарини айблашдан ўзини тияди.
Шоҳмуродни ҳам диний сиёсати учун мақтамаган. Унинг тарихий воқеалар баёнида
сўфийлар қатнашмайди, у динга жуда кам мурожаат қилади. Асарда саналар бир


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

284

тартибда келган. Воқеаларнинг мантиқий якуни ҳукмдор вафоти, унга берилган
тавсиф ва ҳукмронлиги усулининг баёни билан тугайди. Шунинг учун амир
Насруллоҳнинг тахтга келиши (апрел 1827 йили) билан асар тугаган. Муаллиф,
кимдир уни давом эттиради деган фикр билан асарини интиҳога етказмасдан
оламдан ўтган бўлиши ҳам мумкин.

Муҳаммад Яъқуб Амир Дониёлбий оталиқнинг ўн иккинчи фарзанди бўлиб,

“Гулшанул

-

мулк” асарининг муаллифидир . Муаллиф ва унинг асарини шўролар

даврида В.Вороновский диссертация шаклида ўрганган (1952 йил). Бироқ, бу
олимнинг авторефератидан ташқари диссертация ва асар таржимаси йўқолган.
Маълумотларга қараганда, Муҳаммад Яъқуб оддий фуқаро сифатида яшаган ва
отасининг бошқа фарзандлари қаторида катта шон

-

шуҳрат ва бойликка,

мансабларга эга бўлмаган. Шуниси маълумки, у ҳарбий хизматчи сифатида Амир
Насруллоҳнинг илғор (муқаддима) отлиқлари сафида тилга олинган. Унинг
таржимаи ҳолига оид бошқа маълумот ҳозирча йўқ.

Муаллиф асарни ҳижрий 1240 (м.1824/25) йилдан бошлаб, 1247 (м.1830

-32)

йилга қадар давом эттирган. Санкт

-

Петербургда сақланаётган нусхага муаллиф

“Рисола” деб ном қўйган ва унда Муҳаммад Яъқуб манғитлар сулоласи
насабномасини тўлиқ беришга ҳаракат қилган. Асарнинг бошланишида муаллиф
тарих фани ва унинг аҳамияти ҳақида гапиради, ҳамду санодан кейин
манғитларнинг жамоа, фирқа ва хонадонлари ҳақида ёзади. Манғит
ҳукмдорларнинг Мовароуннаҳр сиёсий ривожидаги ўринлари ҳақида манғит
султонларининг асл насабларини асослаб беради (вар 1а.). Шундан кейин у
Муҳаммад Раҳимбий ҳақида қисқа ёзиб (вар.4а,б), муфассал Муҳаммад Дониёлбий
ҳақида маълумот беради. У Шоҳмурод ва Амир Ҳайдар даврини ҳам кенгроқ
ёритган. Амир Ҳайдарнинг ворислари бўлмиш Ҳусайн ва Амир Умар ҳақида ҳам
ёзиб, уларнинг Бухородаги қисқа ҳукмронлик даврларига баҳо беради. Тахт
талашларда ғолиб чиққан Амир Насруллоҳга ҳам асарда ўрин берилган. Амир
Насруллоҳ ҳукмронлигининг иккинчи йили Бухорода вабо касаллиги тарқалади ва
шу ҳодиса баёни билан Муҳаммад Яъқуб тарихий воқеалар хронологиясига якун
ясайди. Шундан кейин у Ўратепа волийси Оталиқбек ва Шаҳрисабз беклигининг
охирги 20 йиллик тарихини ёритади. Асарда мўғуллар шажараси тугатилган.

Муҳаммад Яъқуб ўз асарида бирор бир манбадан фойдаланганини қайд

қилмаган, гарчанд у “ахбор ва таворих”дан фойдалангани ҳақида ёзсада уларнинг
ном ва муаллифлари ҳақида маълумот бермаган (вар.29а

-

30б).

Асарнинг манғитлар даври тарихига оид қисмларини Муҳаммад Яъқуб

Муиннинг “Мажмаъул

-

ғароиб”даги иловалардан олингани улардаги

услуб ва баён

мос тушганидан билса бўлади. Рисола тили жуда содда ва енгил, Қуръон ва
ҳадислардан, мумтоз шеъриятдан намуналар жуда оз келтирилган. Асарда
муаллифнинг шеърлари ва тарих

-

хронограммалари ўрин олган. Асарнинг тили

содда бўлиши билан, гаплар тузилиши ва сўзлардан фойдаланилиши тожик
тилининг кўча вариантига тортади. Муинга ўхшаб Муҳаммад Яъқуб “соқий ва
мутриб”га мурожаат қилмаган, саналар ҳам йилларда кўрсатилган, асарда боб
номлари йўқ, баъзи қисмлар борича Муин асаридан кўчирилган [13]. Агарда ҳар
иккала муаллиф бир хил манбалардан фойдаланган бўлишлари мумкин, акс ҳолда
Муҳаммад Яъқуб “Мажмаъул

-

ғароиб” иловалари (мулҳақот)ни ўз асарида кўчириб

келтирган деган хулосага келиш мумкин. Лекин асардаги Муҳаммад Дониёлбийга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

285

берилган баҳо, шайбонийлар ва аштархонийларнинг даври баёни Муҳаммад
Яъқубни мазкур манбадан ташқари бошқа асарлардан фойдаланганини кўрсатади.

Ушбу даврда оид яна бир тарихий асар Жумақули Хумулийнинг “Тарихи

Хумулий” асаридир. Асар муаллифи ўзининг тўлиқ исми хусусида қуйидаги
маълумотларни келтиради: “Жумақули, лақаби Хумулий, Сўфи Тоғаймурод

-

Турки

Самарқандий Шавдорий Ургутий ўғлидирман”. Жумақули

Хумулий 1190

-

ҳижрий

йил (мил. 1776/77) Самарқанд вилоятига қарашли Кенгруд мавзеида туғилган .

Унинг йирик тарихий асари “Тарихи Хумулий” бўлиб, асарнинг бизгача тўртта

қўлёзмаси аниқланган . Улардан иккитаси нисбатан тўлиқроқ. ЎзР ФА
Шарқшунослик институти қўлёзмаси aсарнинг сақланиб қолган қўлёзмалари ичида
энг тўлиғи бўлиб, бошқа нусхаларга нисбатан баъзи афзалликларга эга [15]. Ушбу
қўлёзмада муаллифнинг “Тарихи Хумулийдан [15, 133б

-

345а] ташқари

муаллифнинг “Маснавий

-

и шоҳ ва гадо” [15, 1б

-96],

“Манзумот

-

и тарихия” [15, 10 а

-

60 б], “Девон

-

и Хумулий” [15, 60б

-

125б], “Рисолайи Хумулий” [15, 126а

-

128а]

асарлари ҳам ўрин олган. Шу жиҳатдан уни Хумулий асарлари мажмуаси дейиш
мумкин. Қўлёзма 1861/62 йилда хаттот

-

домулла Убайдулла ибн домулла Ниёз

Боқий томонидан кўчирилган.

“Тарихи Хумулий”да муаллиф ва унинг жамият ижтимоий

-

сиёсий ҳаётидаги

ўрни, шунингдек, тариқат вакили сифатидаги фаолияти ҳақида маълумотлар
мавжуд. Шу нуқтаи назардан асарни автобиографик ва агиографик йўналишда
ёзилган дейиш мумкин. Муаллиф асарга аниқ бир ном бермаган, ҳамда уни
асарнинг турли саҳифаларида рисола, тазкира, мухтасар дея сўз юритган. “Тарихи
Хумулий” асарнинг илк тадқиқотчиларидан бири бўлган Садриддин Айнийнинг
“Тарих

-

и амирон

-

и манғития

-

и Бухоро” асарида унинг номини “Тарихи Мулло

Хумулий” сифатида қайд этган [16]. Шунингдек, Айний Абу Тоҳирхожа
Самарқандийнинг нашрга тайёрланган, лекин ўша пайтда чоп этилмай қолиб
кетган “Самария” асарининг ўзбекча таржимасига 1926

-

йилда ёзган сўзбошисида

Мулла Жумақулининг

асарини “Хумулий тарихи” сифатида зикр қилади. Демак,

“Тарихи Хумулий” мазкур асарга илк бор Садриддин Айний томонидан берилган
ном ҳозиргача ўзини оқлайди.

Хумулий ушбу асарга бирор

-

бир алоҳида ном бермаганига қарамай,

муқаддимада ўзини “муаррих” сифатида тилга олиб уни “тарихий асар” сифатида
белгилайди. Шунга кўра, “Шарқ қўлёзмалари тўпламида” ҳам қўлёзма хусусиятидан
келиб чиққан ҳолда унга “Тарих

-

и Хумулий” деган шартли ном берилган.

“Тарих

-

и Хумулий” уч қисм: 1) муқаддима; 2) мақола; 3) хотимадан иборат:

Муқаддима Аллоҳга ҳамду сано ва Пайғамбарга дуруду салавотлар билан бошланиб,
муаллифнинг таваллудига оид маълумотлар, ёшлик йиллари, билим олиш жараёни
ҳақидаги биографик маълумотлар билан тугайди. Шунингдек, бу бобда Мусохон
Даҳбедийга таълим берган шайхлар ва уламолар ҳақида қимматли маълумотлар
берилади.

Асар Абулфайзхон (1710–1747й.) ҳукмронлигининг сўнгги йиллари, Эрон

шоҳи Нодиршоҳнинг (ваф. 1747й.) Мовароуннаҳрга бостириб келиши ҳамда
кейинчалик, унинг кўмагида Муҳаммад Раҳим оталиқ (1753

-1758

) томонидан

Бухорода Манғитлар сулоласининг ҳукмронлигига асос солиниши билан боғлиқ
воқеалар тафсилотидан бошланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

286

Кейинги воқеалар ушбу сулола вакилларидан бўлган Муҳаммад Дониёл

(1758-

1785) ва Амир Шоҳмурод Маъсум (1785

-

1809), Амир Ҳайдар (1800

-

1826)

ларнинг ҳукмронлик йилларини ўз ичига олади.

Муаллиф юқорида номлари зикр этилган шоҳлардан Амир Шоҳмурод Маъсум

фаолиятига кенгроқ тўхталади. Бунга қатор сабаблар бор: биринчидан, Хумулий
айнан шу ҳукмдор замонида яшаган бўлса, иккинчидан, улар бир тариқат, яъни
Нақшбандия

-

Мужаддидияга мансуб бўлганлар. Хумулийнинг маълумотларига

кўра, ҳатто Муҳаммад Дониёл тахтда ўтирган пайтда ҳам ҳукумат ишлари
Шоҳмуроднинг маслаҳати ёки бевосита ижроси билан амалга оширилар эди. Амир
Дониёлнинг Кармана, Миёнқол, Қарши,

Китоб, Шаҳрисабз, Кешга қилган

юришларида лашкарни айнан Шоҳмурод бошқарган. Бу ҳақда Хумулий, жумладан,
шундай дейди: “Амир Дониёл давлати мустаҳкамлангач, мамлакатни
бошқаришдаги барча ишларни суюкли ўғли амир Маъсумга топширди” [9, 58]
Шунингдек, асарнинг тадқиқот учун муҳим бўлган яна бир жиҳати –

муаллиф ўша

даврнинг йирик мутафаккири, Нақшбандия

-

Мужаддидия сулукининг истеъдодли

назариётчиси ва муршиди Мусохон Даҳбедий, айни пайтда унинг халифалари,
шогирдлари ҳақида холисона фикрлар билдиради.

Шундан

сўнг, Хумулий Мусохон Даҳбедийнинг халифалари зикрига тўхталади

ва улардан ҳар бирининг илм, тақво ва тариқат таълимотида етук шахс бўлиб
етишганлигига алоҳида урғу бериб: “Уларнинг ҳар қайсиси ўз асрининг Жунайди ва
замонининг Шиблийси бўлиб, энг машҳурлари юздан ортиқ эди. Улар Ҳиндистон,
Туркистон ва бошқа мамлакатларда соликларни ҳидоятга бошлаб, Нақшбандия

-

Мужаддидия тариқатига жон бахш этгувчи ворис ва толиблар эди” [9, 87].

Тарихчи келтирилган воқеа

-

ҳодисаларнинг кўпчилигида шахсан иштирок

этган бўлиб, ўзи кўрган ва эшитганларини ҳаққонийлик ва холислик
тамойилларига асосланган ҳолда баён этади. Шунингдек, у тарихий маълумотларни
тўплаш ва ўзига номаълум бўлган воқеаларни ойдинлаштириш мақсадида ўзидан
олдин ўтган халқ оммаси ҳамда зиёлилар доирасида

мўътабар ҳисобланган тарихий

манбаларни ҳам синчиклаб ўрганади. Жумладан, Аштархонийлар сулоласининг
таназзулга юз тутиши ҳамда Мовароуннаҳрда бу сулола ҳукмронлигига асос
солинишига оид воқеалар тафсилотини “Туҳфат ал

-

хоний”дан олганлигини

муаллиф алоҳида қайд этади [9, 182].

Манғитлар даври тарихи Хоразм тарихнавислари айниқса Қўқон

тарихнавислик мактаби вакиллари тарафидан ҳам ўрганилган. Бу қатламдаги
асарларда, асосан, Бухоро билан қўшни давлатларнинг ўзаро муносабатлари, ташқи
ва сиёсий, ҳарбий муаммо ва мавзулар кўпроқ ёритилган. Жумладан, Қўқон
тарихчиларидан Муҳаммад Ҳакимхон ва Аваз Муҳаммад Аттор Хўқандий
асарларида манғитлар ҳукмронлиги даври, айниқса мазкур ишдаги давр кенг
ёритилган.

Юқорида келтирилган манғитлар даври тарихига оид бир қатор

манбаларнинг қиёсий таҳлили шуни кўрсатадики, албатта манғитлар даврида
яратилган асарларнинг аксарияти сулола манфаатларини ҳимоя қилади. Шу билан
бирга, турли асарларда манғит сулоласининг турли ҳукмдорлари асосий қаҳрамон
сифатида асарларда гавдаланган. Масалан, “Туҳфатул хоний”да асосан сиёсий
воқеалар келтирилиб, Муҳаммад Раҳимбий фаолиятига кўпроқ эътибор қаратилган
бўлса, “Тож ут

-

таворих” Амир Ҳайдар учун ёзилганлиги қайд этилиб, ундан олдинги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

287

ҳукмдорлар

ҳаётига қисқа ўрин ажратилган. “Тарихи Хумулий”

асарида эса,

юқорида таъкидлаганимиздек Амир Шоҳмурод фаолияти ҳар томонлама ижобий
баҳоланиб, кенг ёритилган. Мирзо Содиқ мунший хронограммаларида, тарихий
воқеалар саналари билан берилганлигига қарамай, воқеалар баёнини батафсил
қолган асарларни биргаликда комплекс ўрганиш орқали тушуниш мумкин. Шу
билан бирга, ушбу асарларда муаллифлар баъзи ўринларда бир

-

бирларининг

асарларидан фойдаланганларини ҳам қайд этадилар.

Келтирилган тарихий асарлар мазмун, моҳият ва таркиблари жиҳатидан давр

тарихнавислигининг муҳим ва долзарб мавзуларига бағишланган. Уларнинг асосий
мавзулари сиёсий

-

тарихий воқеалар, манғитлар сулоласининг тахт тепасига

келишлари, сулола ҳукуматининг легитимлик масаласи, сулола вакилларининг
давлат бошқарувидаги малака ва маҳоратлари, амирлик таркибига кирган
вилоятлар тарихи, марказлаштирилган давлатни тузишдаги амирлар сиёсати ва
олиб борилган курашлари, қўшни мамлакатлар билан олиб борган сиёсатлари ва
диний ислоҳотлар бўлган. Тарихий асарлар билан бирга тазкира ва маноқибларни
ўрганиш мавзуни кенг ёритилишига яқиндан ёрдам бериши мумкинлигини
таъкидлаш жоиз.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. 2022-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони,

73-

мақсад. 28.01.2022 йилдаги ПФ

-60-

сон.

2.

Фон Кюгельген А. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в

произведениях их историков. –

Алматы: Дайк

-

пресс, 2004. –

519 с.

3.

Каримов У. Мирзо Содиқи Мунши (Аҳвол ва осор). –

Душанбе, 220 с.

4.

Семенов А.А. Каталог. I. №101. Краткий каталог суфийских произведений.

-

С.97. №959.

5.

Миклухо

-

Маклай Н.Н. Собрание сочинений. В 6 т.

-

М.: Наука, 1990

6.

А. Мирзоев, Андрей Евгеньевич Бертельс, Александр Николаевич Болдырев,

Каталог восточных рукописей Академии наук Таджикской ССР. Том 3. Институти
шарқшиносӣ (Академияи фанҳои РСС Тоҷикистон). Душанбе: 1960.

-

278б.

7.

Ходизаде Р. Источники по изучению таджикской литературы второф

половины XIX века. –

Сталинабад, 1956. –

С.117 ва кейингилари.

8.

Каримов У. Мирзо Содиқи Мунши (Аҳвол ва осор). –

Душанбе, 220 с.

9.

Мулло Жумақули Хумулий. Тарихи Хумулий. Самарқанд

-

Тошкент, 2013,

“Mega Basim Baha Is Merkezi нашриёти, Haramidere”, Istanbul, Turkey. –

243 б.

10.

В. В. Бартольд, “Занятия в Туркестанских библиотеках и музеях летом 1925

г.”, Известия Академии наук СССР. VI серия, 20:3

-

4 (1926), стр.457.

11.

Bregel Y. The Administration of Bukhara Under the Manghïts and Some Tashkent

Manuscripts. Indiana University, Research Institute for Inner Asia Studies, 2000 -36.

12.

Д.Г.Вороновский Собрание восточных рукописей Академии наук

Узбекской ССР. Т.X. Ташкент, 1975.

13.

Муин. Зикри теъдоди подшоҳони ўзбак. // Қўлёзма, Ўз ФА ШИ, № 4468/IV.

C.158а,б.

14.

Ахмедов Б. Историко

-

географическая литература

15.

Хумулий. Тарихи Хумулий. //Қўлёзма, Ўз ФА ШИ, инв.№37/VI.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

288

16.

Айний Садриддин. Тарих

-

и амирон

-

и манғития

-

и Бухоро. –

Тошкент, 1923.

–Б. 15.

Библиографические ссылки

-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 73-мақсад. 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон.

Фон Кюгельген А. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в произведениях их историков. – Алматы: Дайк-пресс, 2004. – 519 с.

Каримов У. Мирзо Содиқи Мунши (Аҳвол ва осор). – Душанбе, 220 с.

Семенов А.А. Каталог. I. №101. Краткий каталог суфийских произведений.- С.97. №959.

Миклухо-Маклай Н.Н. Собрание сочинений. В 6 т. - М.: Наука, 1990

А.. Мирзоев, Андрей Евгеньевич Бертельс, Александр Николаевич Болдырев, Каталог восточных рукописей Академии наук Таджикской ССР. Том 3. Институти шарқшиносӣ (Академияи фанҳои РСС Тоҷикистон). Душанбе: 1960. -278б.

Ходизаде Р. Источники по изучению таджикской литературы второф половины XIX века. – Сталинабад, 1956. – С.117 ва кейингилари.

Каримов У. Мирзо Содиқи Мунши (Аҳвол ва осор). – Душанбе, 220 с.

Мулло Жумақули Хумулий. Тарихи Хумулий. Самарқанд-Тошкент, 2013, “Mega Basim Baha Is Merkezi нашриёти, Haramidere”, Istanbul, Turkey. – 243 б.

В. В. Бартольд, “Занятия в Туркестанских библиотеках и музеях летом 1925 г.”, Известия Академии наук СССР. VI серия, 20:3-4 (1926), стр.457.

Bregel Y. The Administration of Bukhara Under the Manghïts and Some Tashkent Manuscripts. Indiana University, Research Institute for Inner Asia Studies, 2000 -36.

Д.Г.Вороновский Собрание восточных рукописей Академии наук Узбекской ССР. Т.X. Ташкент, 1975.

Муин. Зикри теъдоди подшоҳони ўзбак. // Қўлёзма, Ўз ФА ШИ, № 4468/IV. – C.158а,б.

Ахмедов Б. Историко-географическая литература

Хумулий. Тарихи Хумулий. //Қўлёзма, Ўз ФА ШИ, инв.№37/VI.

Айний Садриддин. Тарих-и амирон-и манғития-и Бухоро. – Тошкент, 1923. –Б. 15.