Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some issues of qualification of crimes committed using the
Internet network
Sardor TURAEV
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2023
Received in revised form
15 September 2023
Accepted 25 October 2023
Available online
15 December 2023
The article highlights issues related to the concept of crimes
committed by the author using the Internet, and their
characteristics.
It also analyzes the criminalization of socially dangerous acts
related to the illegal use of information technologies, the need for
deep study and effective use of foreign experience in combating
these crimes and their prevention, implementation of
international law, further improvement of national legislation.
In addition, the author lists the features of the development of
information and communication means of this type of crime,
such as the creation of an animated version of real life
–
the
virtual world, the relative ease of committing crimes in the
virtual world. The author tried to distinguish this type of crime
from other crimes, using his views and theoretical sources.
In turn, the author points out that the number of crimes
committed using the Internet is growing rapidly both in quantity
and quality, and, accordingly, the need for constant improvement
of the legal framework to combat these crimes, and the author
also discussed the views of various researchers on this area.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp144-154
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
information technologies,
digital economy,
computer crimes,
virtual world,
internet,
information warfare,
cybercrime,
cybersecurity,
viruses,
malware.
1
Doctoral Student, Tashkent State University of Law. E-mail: sardor_96s@bk.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
145
Интернет тармоғидан фойдаланиб, содир этиладиган
жиноятларни
квалификация
қилишнинг
айрим
масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ахборот технологиялари,
рақамли иқтисодиёт,
компьютер жиноятлари,
виртуал олам,
Интернет тармоғи,
ахборот уруши,
кибержиноятчилик,
киберхавфсизлик, вирус,
зарарли дастурлар.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан интернет тармоғидан
фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар тушунчаси ва
уларнинг хусусиятларига оид масалалар ёритилган.
Шунингдек, ахборот технологияларидан ғайриқонуний
фойдаланиш
билан
боғлиқ
ижтимоий
хавфли
қилмишларнинг
криминализация
қилиниши,
ушбу
жиноятларга қарши курашишда ва уларнинг олдини олишда
хорижий мамлакатлар тажрибасини чуқурроқ ўрганиш ва
улардан унумли фойдаланиш, халқаро ҳуқуқ нормаларини
имплементация қилиш, миллий қонунчилик тизимини янада
такомиллаштиришнинг зарурлиги таҳлил қилинган.
Бундан ташқари, муаллиф бу турдаги жиноятларнинг
ахборот
-
коммуникация воситалари ривожи реал ҳаётнинг
анимацион варианти –
виртуал оламни вужудга
келтирганлиги, виртуал оламда жиноят содир этиш
нисбатан осонлиги каби ўзига хос жиҳатларни санаб ўтган.
Ушбу турдаги жиноятларнинг бошқа жиноятлардан
фарқларини олимлар қарашлари ва назарий манбалар
ёрдамида аниқлашга ҳаракат қилган.
Ўз навбатида, Интернет тармоғидан фойдаланиб содир
этиладиган жиноятларнинг ҳам миқдор, ҳам сифат
жиҳатидан шиддат билан ўсаётганлигини ҳамда шунга
монанд равишда ушбу жиноятларга қарши курашда
қонунчилик базасини муқим такомиллаштириб бориш
заруратини кўрсатишини ҳамда Интернет орқали содир
этиладиган жиноятларни жиноятчиликнинг бир кўриниши
сифатида тадқиқ этиш борасида турли тадқиқотчиларнинг
мулоҳазаларини муҳокама қилган.
Некоторые вопросы квалификации преступлений,
совершенных с использованием сети Интернет
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
информационные
технологии,
цифровая экономика,
компьютерные
преступления,
виртуальный мир,
Интернет,
информационная война,
киберпреступность,
кибербезопасность,
вирусы,
вредоносное ПО.
В статье рассматриваются вопросы, связанные с
преступлениями, осуществляемыми через сеть Интернет, и
их особенностями. Освещается тема криминализации
общественно
опасных
действий,
связанных
с
неправомерным
использованием
информационных
технологий, подчеркивается необходимость глубокого
анализа и эффективного применения международного
опыта в борьбе и предупреждении таких преступлений,
а
также
интеграция
международного
права
и
совершенствование национального законодательства.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
146
Автор статьи выделяет характерные особенности
информационно
-
коммуникационных
средств,
которые
способствуют развитию данного вида преступлений, включая
создание виртуальных миров, которые могут служить
анимированным отражением реальности, и относительную
простоту совершения преступлений в такой среде. В статье
предпринимается попытка выделить указанный вид
преступлений среди других, опираясь на авторские взгляды и
теоретические исследования.
Кроме того, отмечается, что количество преступлений,
совершаемых через Интернет, увеличивается как количественно,
так и качественно, что требует неуклонного обновления
правовой базы для их пресечения. Автор также затрагивает
различные точки зрения исследователей в этой области.
2022
–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегиясида ҳам янги турдаги жиноятларга қарши курашиш жараёнларида
фуқароларнинг қадр
-
қиммати ва эркинлигини ҳимоя қилишнинг самарадорлигини
янада ошириш [1] устувор вазифа сифатида белгиланди.
Қайд
этиш керакки, Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этиладиган
жиноятлар глобаллашув шароитида шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини
жиноят қонуни воситасида муҳофаза қилиш долзарблигини кўрсатади.
Жиноятни квалификация (лотинча “qualis”
–
сифат) қилиш деганда, жиноят
қонуни қоидаларини амалиётга татбиқ этиш тушунилиб, у ўзида жиноят қонунини
қўллаш босқичларидан бирини ифодалайди ҳамда айбланувчига нисбатан жазо ёки
бошқа жиноят
-
ҳуқуқий таъсир чораси қўллашни назарда тутади. Жиноят
квалификацияси –
бу уни жиноят қонуни нуқтаи назаридан баҳолаш, жиноят
қонуни моддаларини аниқ ҳаётий ҳодиса –
жиноятга татбиқ этишдир [2].
Жиноят квалификацияси аксарият ҳуқуқшунослар
томонидан “содир этилган
қилмиш белгилари ва жиноят
-
ҳуқуқий нормада кўзда тутилган жиноят таркиби
белгиларининг аниқ мутаносиблигини аниқлаш ва ҳуқуқий жиҳатдан
мустаҳкамлаш” [3], деб таърифланади.
Ҳозирги
вақтга келиб Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этиладиган
жиноятларнинг таркиби сезиларли даражада кенгайиб эндиликда улар воситасида
мулкка қарши жиноятлар ҳам содир этилмоқда. Қайд этиш керакки, Интернет
тармоғидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлардан ўртача атиги бир фоизи
очилиши ҳам сўзимизни тасдиқлайди. Интернет тармоғидан фойдаланиб содир
этиладиган жиноятларнинг ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан шиддат билан
ўсаётганлиги ҳамда шунга монанд равишда ушбу жиноятлар учун адолатли жазо
тайинлашда қилмишни тўғри квалификация қилиш заруратининг мавжудлигини
кўрсатади.
Интернет тармоғи жиноятчилигини жиноятчиликнинг бир кўриниши сифатида
тадқиқ этиш борасида тадқиқотчилар турли мулоҳазалар билдирадилар. Ю.М.
Батурин
“Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар юридик жиҳатдан
жиноятчиликнинг алоҳида гуруҳи эмаслигини, балки анъанавий жиноятлар Интернет
тармоғи ҳисобига модификацияланганлиги боис жиноятчиликнинг Интернет
тармоғига оид жиҳатлари хусусида сўзлаш маъқул” [4], деб таъкидлайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
147
А.Н.
Караханьян эса Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этиладиган
жиноятлар деганда, содир этиш объекти ёхуд воситаси Интернет тармоғи бўлган
қонунга хилоф бўлган хатти
-
ҳаракатларни тушунади [5]. Дарҳақиқат, Интернет
тармоғида содир этиладиган жиноятчиликлар бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга
бўлиб, бу уларни жиноятчиликнинг алоҳида гуруҳига умумлаштириш имконини
беради: 1) тажовуз объектининг хилма
-
хиллиги; 2) компьютер технологиялари ва
маълумотларининг жиноят объекти ва айни пайтда жиноят содир этиш
усули
сифатида намоён бўлиши; 3) жиноий тажовуз предмети ва усулларининг турли
-
туманлиги; 4) Интернет тармоғига уланган компьютернинг жиноят предмети ёки
жиноятни содир этиш воситаси сифатида намоён бўлиши [6]. В.А.
Милашев ҳам
юқоридаги фикрни тўлдирган ҳолда, ҳуқуққа хилоф ҳаракатни Интернетда туриб
содир эта олиш имконияти, жиноят содир этишнинг тезкорлиги ва бунда ўз
шахсининг яширинлигини таъминлай олиши ушбу жиноятнинг сўнгги йилларда
фаоллашишига имкон яратмоқда [7], деб қайд этади. Шу маънода, Интернет тармоғи
жиноятчилигини алоҳида гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқдир.
Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар орасида
ўзгалар мулкини Интернет тармоғидан фойдаланиб талон
-
тарож қилиш алоҳида
ўрин эгаллайди. Ушбу жиноятларнинг компьютер жиноятчилиги тизимида улуши
улкан бўлиб, уларни тадқиқ этиш компьютер жиноятчилиги таснифидан бошлаш
маъқул бўлиб, бу ушбу жиноятларнинг компьютер жиноятчилиги тизимидаги
ўрнини аниқ
-
равшан англаш учун муҳимдир. А.А.
Ортиқов, А.Т.
Исаходжаев ва
А.В.
Шестаковлар ушбу жиноятларнинг қуйидагича таснифланишини қайд этадилар:
1) жисмоний суиистеъмолликлар (анжомларни бузиш, йўқотиш, дастур ёки
ахборотни йўқ қилиш ва ш.к.); 2) операцион суиистеъмоллик (фирибгарлик,
санкциясиз компьютер маълумотларидан фойдаланиш); 3) дастурлар бўйича
суиистеъмоллик; 4) электрон суиистеъмоллик [8].
Шу нуқтаи назардан ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб
талон
-
торож қилиш билан боғлиқ бўлган қилмишларни квалификация қилишда
бугунги кунда ушбу қилмишлар учун жавобгарлик назарда тутилган амалдаги
ЖК нормаларини қўллаш бироз мураккаброқ бўлмоқда. Бу биринчидан, ушбу
қилмишлар учун жавобгарлик назарда тутилган ЖК моддаларининг тарқоқ ҳолда,
яъни умумий талон
-
торож учун жавобгарлик белгиланган моддалар таркибида
(алоҳида бандлар сифатида) берилганлиги; иккинчидан, жиноят қонунига
киритилган янги ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар бобида ҳам ушбу
масаланинг ечилмаганлиги; учинчидан, ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан
фойдаланиб талон
-
торож қилиш жиноят таркибининг ўзига хослиги (унинг умумий
талон
-
торождан ҳам, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлардан ҳам
фарқланиши); тўртинчидан, бугунги кунда суд
-
тергов амалиётида ўзгалар мулкини
компьютер воситаларидан фойдаланиб талон
-
торож қилиш ҳолатларининг кўпайиш
тенденциясининг кузатилаётганлиги; бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб
ўзлаштириш ёки растрата қилиш, фирибгарлик ва ўғрилик йўли билан талон
-
торож
қилиш жиноятлари бўйича алоҳида қарори қабул қилинмаганлиги; олтинчидан,
амалдаги ЖКда ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон
-
торож қилишни етказилган мулкий зарар миқдоридан қатъий назар, жавобгарликни
оғирлаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилганлиги билан изоҳланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
148
Аввало шуни таъкидлаш ўринлики, бугунги кунга келиб ҳеч қайси соҳани,
жумладан, давлат бошқарувидан то кундалик ҳаётнинг барча жабҳаларини
компьютерлар иштирокисиз ҳаракатга келтириш мушкул. Шундай экан, 1994 йил
ЖК қабул қилинган вақтдаги компьютер технологияларининг жамият ҳаётида
тутган ўрни ва роли билан бугунги кун жамиятидаги уларнинг тутган ўрни ва роли
ўртасида жуда катта фарқ мавжуд. Шу маънода, ўзгалар мулкини компьютер
воситаларидан фойдаланиб талон
-
торож қилганлик учун (етказилган зарар миқдори
эътиборга олинмасдан) ушбу қилмишларни жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида қабул қилиш ва жазо тайинлаш жиноят қонуни сўзсиз амал қиладиган
қонунийлик, инсонпарварлик ва одиллик принципларига зиддир.
Ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон
-
торож қилиш
жиноятларини квалификация қилишда жиноят таркиби билан боғлиқ муаммоли
жиҳатлар алоҳида ўрганишни талаб қилганлиги боис, мазкур жиноятларни
квалификация қилишнинг мунозарали жиҳатларини айнан жиноят таркиби
таҳлили доирасида ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Таъкидлаш лозимки, ўзгалар
мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон
-
торож қилишда айбдор
бир вақтнинг ўзида қилмишнинг асосий бевосита объекти сифатида ўзига хос
белгиларга эга бўлган ўзгалар мулки ва мулк ҳуқуқига ҳамда қўшимча бевосита
объект сифатида қабул қилинадиган ахборот тизими хавфсизлиги билан боғлиқ
бўлган ижтимоий муносабатларга зарар етказади. Бу эса албатта, ўз навбатида
ЖК Махсус қисм нормалари ўртасида рақобатни юзага келтиради. Айни дамда ушбу
ҳолатда қилмиш икки объектга тажовуз қилганлиги муносабати билан жиноятлар
мажмуи бўйича ЖКнинг ўзгалар мулкини талон
-
торож қилиш билан боғлиқ
моддаси ҳамда тегишлича ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун
жавобгарлик назарда тутилган ЖК Махсус қисм моддалари билан жавобгарликка
тортиш ва жазо тайинлаш заруриятини юзага келтиради. Бироқ, табиийки, бунда
қилмиш ягона жиноий хатти
-
ҳаракатдан иборат бўлиб, уни икки ёки ундан ортиқ
моддалар юзасидан жиноятлар мажмуи деб квалификация қилиш жиноят ҳуқуқида
ўрнатилган қоида ва талабларга зид. Чунончи, босқинчилик инсон ҳаёти ёки
соғлиғига қарши моддалар билан қўшимча квалификация қилишни талаб
этмаганидек, назаримизда ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан
фойдаланиб талон
-
торож қилиш ҳам ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ моддалар
билан қўшимча тарзда квалификация қилинмаслиги зарур. Шунингдек ушбу
ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги
“Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир
масалалар тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган қоидалардан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ. Зеро, ушбу қарорда қайд этилганидек, жиноятлар мажмуида содир
этилган барча жиноятлар белгилари Жиноят кодексининг оғирроқ жазони назарда
тутувчи битта моддаси (модданинг битта қисми) диспозицияси билан қамраб
олинган ҳолларда ЖК битта моддаси (модданинг битта қисми) билан
квалификация қилиниши керак. Бир нечта жиноят содир этилганда, агар
жиноятлардан бири бошқасини содир этиш воситаси ёки усули бўлиб, ҳар иккала
жиноят белгилари Жиноят кодексининг тегишли моддаси диспозициясида
кўрсатилган бўлса, қилмиш Жиноят кодексининг фақат оғирроқ жиноят учун
жавобгарлик белгиловчи битта моддаси билан квалификация қилиниши керак.
Бунда қилмишни енгилроқ жиноят учун жавобгарлик белгиловчи битта моддаси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
149
билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди [9]. Мана шу қоида
талабларидан келиб чиққан ҳолда айбдор ўзганинг мулкини компьютер
воситасидан фойдаланиб ноқонуний эгаллаши талон
-
торожни содир этиш усули
саналади ва унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация
қилишни талаб этмайди.
Жиноятнинг объектив томони таҳлили асосида ушбу қилмишни
квалификация қилишга оид айрим мунозарали жиҳатларга алоҳида тўхталиб
ўтишимиз жоиз. Зотан, содир этилган қилмишни ўзгалар мулкини компьютер
воситаларидан фойдаланиб талон
-
торож қилиш деб баҳолаш учун, аввало талон
-
торожнинг бевосита компьютер воситаларидан фойдаланиб содир этилганлигини
аниқлаш зарур. Яъни, айбдор ўзгалар мулкини ўзлаштириш, растрата қилиш, алдаш
ёхуд ишончни суиистеъмол қилиш, яширин ёки очиқдан
-
очиқ талон
-
торож қилиши
билан боғлиқ бўлган ҳаракатларини бевосита компьютер воситалари орқали
амалга ошириши назарда тутилади. Айбдор мулкни эгаллаш билан боғлиқ
ҳаракатларни компьютер воситалари орқали амалга оширмаса, унинг ҳаракатлари
компьютер талон
-
торожи деб квалификация қилинмайди.
Агар айбдор мансаб ёки хизмат вазифаларига кўра, пул муомаласининг
пластик карточкалар орқали турли ҳаракатларни (пластик карточкаларни
муомалага чиқариш, мижозларга очиш, ҳаракатини юритиш ва ёпиш, аналитик
ҳисоботни юритиб бориш ва ҳ.к.) амалга ошириш ваколатига эга бўла туриб, ушбу
ваколатларидан фойдаланган ҳолда ўзганинг пластик карточкасидаги нақд
бўлмаган пул маблағларини тасарруф этиши компьютер воситаларидан
фойдаланиб ўзгалар мулкини талон
-
торож қилиш деб баҳоланади.
Ушбу ҳолатга мисол сифатида қуйидаги жиноят ишини келтиришимиз
мумкин. Тошкент вилояти АТИБ “Ипотекабанк” Ангрен филиали, пул муомаласи
бўлимининг пластик карточкалар бўйича 1
-
тоифали мутахассиси бўлган С. ўз хизмат
ваколатларидан фойдаланган ҳолда жуда кўп миқдордаги (75 млн. сўм) пулни
компьютер воситаларидан фойдаланган ҳолда ўзлаштириш ва растрата йўли билан
талон
-
торож қилган. Иш ҳолатларига кўра С. ўз хизмат ваколатларидан фойдаланган
ҳолда фуқаро Ш.га тегишли бўлган уч дона пластик карточкалардаги пул
фоизларини ҳисоблаб бериш баҳонасида олиб, ушбу пластик карточкадаги пул
маблағларини ўзининг эҳтиёжлари йўлида нақдлаштириб, сўнгра сарфлаб юборган.
Ушбу иш бўйича суд айблов хулосасидаги квалификацияга қўшилган ҳолда
қилмишни ЖК 167
-
м. 3
-
қ. “а ва г” бандлари билан тўғри квалификация қилган
[10].
Одатда айбдор компьютер воситаларидан фойдаланиб ўзлаштириш ва
растратани амалга оширишда компьютер тизимида ахборот кўринишида
сақланаётган нақд бўлмаган пул маблағини ўзининг ёки бошқа бир шахснинг
манфаатларига қаратиш учун компьютер ахборотини модификациялаштиради.
Амалдаги ЖКга кўра, ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб
ўзлаштирганлик ёки растрата қилганлик учун Махсус қисм 167 моддаси 3 қисм
“г” банди бўйича жиноий жавобгарлик келиб чиқади. Айбдорнинг ҳаракатларини
ушбу модданинг қуйидаги банди билан квалификация қилиш учун қуйидаги
белгиларнинг мавжуд бўлиши талаб қилинади: биринчидан, мулк айбдорнинг
қонуний ихтиёрида оператив ёки хўжалик бошқарув ҳуқуқи асосида турганлиги;
иккинчидан, мулк (жиноят предмети) фақатгина нақд бўлмаган пул
(компьютер
ахбороти) кўринишида мавжуд бўлиши; учинчидан, ушбу нақд бўлмаган пул маълум
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
150
бир компьютер ахборот тизимида (ҳисоб рақам) турганлиги; тўртинчидан, айбдорда
ушбу компьютер тизими маълумотларидан қонуний фойдаланиш имкониятининг
мавжудлиги; бешинчидан, агар айбдор корхона, ташкилот, муассасага тегишли
бўлган мулкни ўзлаштирса ёки растрата қилса фақат талон
-
торож суммаси
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
61-
моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган миқдордан ошиқроқ бўлиши.
Хизмат вазифаси туфайли мулк юзасидан маълум бир ваколатларга (хўжалик
ёки оператив бошқарув ҳуқуқига) эга бўлмаган, аммо топширилган ишни ёхуд
хизмат вазифаларини бажариши туфайли мулк юзасидан маълум бир
операцияларни амалга оширадиган компьютердан ёки компьютер ахборотидан
фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан ўзганинг мулки ушбу компьютер
воситаларидан фойдаланиб талон
-
торож қилиниши
қандай
квалификация
қилиниши керак деган саволимизга ижтимоий сўровда иштирок этганларнинг
70% “компьютер воситаларидан фойдаланиб ўзлаштириш ёки растрата қилиш”, деб
жавоб берди [11].
Лекин ушбу ҳолатда айбдорда талон
-
торож қилинган мулкка
нисбатан ҳеч қандай ваколатларнинг (оператив ёки хўжалик бошқаруви асосида)
мавжуд эмаслиги, унинг ҳаракатларини компьютер воситаларидан фойдаланиб
ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб топишга тўсқинлик қилади.
Ушбу ҳолатда фикримизча, айбдорнинг ҳаракатларини тегишли асослар
мавжуд бўлган ҳолда, компьютер воситаларидан фойдаланиб ўғрилик қилиш деб
квалификация қилиш лозим бўлади.
Мансабдор шахс ўз ваколати доирасида юридик шахсларга маълум бир
вазифаларни юклашга ва уларнинг иш фаолиятларини назорат қилишга ҳуқуқи
мавжуд ҳолда, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиб, уларнинг ҳисоб рақамидаги
пулларни ушбу юридик шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажартириш мақсадида
уларнинг розилигисиз компьютер воситалари орқали учинчи бир шахслар
фойдасига ўтказиши ҳам компьютер воситаларидан фойдаланиб растрата қилиш деб
баҳоланмайди. Ушбу ҳолатда тегишли асослар мавжуд бўлса, мансабдор шахснинг
ҳаракатлари ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ёхуд ҳокимият
ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятининг таркибини ташкил қилади
[12]. Сабаби ушбу ҳолатда мансабдор шахснинг ҳаракатларидан ғараз ёки бошқа паст
ниятларнинг мавжуд эмаслиги унинг ҳаракатларини компьютер талон
-
торожи деб
баҳоланишини инкор этади.
Мулк ишониб топширилган ёки хизмат вазифалари туфайли мулк юзасидан
маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга шахс ўзлаштириш ёки
растратанинг объектив томонини ўзи бажариб, қолган ишларни (масалан: талон
-
торож қилинган пулни яшириш, жиноят изларини йўқотиш ва ҳ.к.)
компьютер
соҳасида махсус билим ва тажрибага эга бўлган бошқа бир (мулк ишониб
топширилмаган ёки хизмат вазифалари туфайли ҳам мулк юзасидан маълум бир
ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлмаган) шахсга топширса, бунда
айбдорларнинг ҳаракатлари иштирокчиликда содир қилинган компьютер
воситаларидан фойдаланган ҳолдаги ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб
квалификация қилинади.
Компьютер соҳасида маълум бир билим ва тажрибага эга
шахснинг ҳаракатлари эса ушбу иштирокчиликдаги ёрдамчилик деб баҳоланади.
Аммо мулк ишониб топширилган ёки хизмат вазифалари туфайли мулк
юзасидан маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш имкониятига эга бўлган шахс
компьютер воситаларидан етарлича фойдаланиш тартибини билмаса ва ушбу
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
151
мулкни компьютер воситаларидан фойдаланиб талон
-
торож қилиш мақсадида шу
билим ва тажрибага эга бўлган бошқа бир (мулк ишониб топширилмаган ёки
хизмат вазифалари туфайли ҳам мулк юзасидан маълум бир ҳаракатларни амалга
ошириш ваколатига эга бўлмаган) шахсдан фойдаланиб мулкни эгаллаб олса,
айбдорларнинг жавобгарлик масаласи мунозаралидир.
Чунки, ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон
-
торож
қилиш субъекти билан боғлиқ квалификацияга оид мунозарали жиҳатлар ҳам
мавжуд. Чунончи, бугунги кунда жиноят ҳуқуқи назариясида махсус субъектли
жиноятларда иштирокчиларнинг жавобгарлиги
турлича ҳал этилмоқда.
Биринчиси, махсус субъект белгисига эга бўлмаган шахс махсус субъект билан тил
бириктириб, талон
-
торожни содир қилса, у ҳам бажарувчи бўлиб ҳисобланади
ҳамда жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган деб топилади [13];
иккинчиси, махсус субъектли жиноятларда махсус субъект белгисига эга бўлмаган
шахслар иштирок этган бўлса, жиноят қонунининг махсус субъект томонидан содир
этилган жиноят квалификация қилинган моддаси бўйича жиноий жавобгарликка
тортилади. Махсус субъект белгисига эга бўлмаган шахс мазкур иштирокчиликда
содир этилган жиноятда ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи вазифаларини
бажариши мумкин бўлади,
[14]
деб таъкидланади.
Биз ҳам ушбу ҳолат юзасидан билдирилган иккинчи гуруҳ олимларининг
фикрларига қўшилган ҳолда, ушбу қоидани ўзгалар мулкини компьютер
воситаларидан фойдаланиб ўзлаштириш ва растрата учун қўллаш ҳисобланади
деган фикрни билдирмоқчимиз ва қилмиш иштирокчиликда содир этилган талон
-
торож деб баҳоланиши лозим.
Компьютер воситаларидан фойдаланиб ўзлаштириш ёки растратани бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган деб квалификация
қилиш учун мулк қонуний ихтиёрида бўлган шахслар (махсус субъектлар)
томонидан жиноятнинг объектив томони биргаликда содир этилган бўлиши талаб
этилади. Агар ушбу махсус субъектлар биронтаси жиноятнинг объектив томонини
бажаришда бевосита иштирок этмаса, ушбу шахснинг ҳаракатлари иштирокчиликда
содир этилган ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб топилади.
Айбдор ўз мансаб ёки хизмат ваколатларидан фойдаланган ҳолда пластик
карточкаларга муассасанинг ёки бошқа шахсларнинг ҳисоб рақамларидан пул
маблағларини ўтказиб, кейин ушбу маблағларни тасарруф этиши эса компьютер
воситаларидан фойдаланиб ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб баҳоланади. Ушбу
ҳолатда айбдорнинг
ҳаракатлари
унинг хизмат ваколатларидан келиб чиққан
ҳолда жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 167 моддаси 3 қисми “г” банди ва ЖК 2782
ва 2784 моддалари билан квалификация қилиниши мумкин эмас. Ушбу ҳолатга
мисол тариқасида қуйидаги жиноят ишини келтиришимиз мумкин. Тошкент
вилояти АТИБ “Ипотекабанк” Ангрен филиали пул муомаласи бўлими пластик
карточкалар бўйича 1
-
тоифали мутахассиси бўлган С. ўз хизмат ваколатларидан
фойдаланган ҳолда жуда кўп миқдордаги (401 млн. сўмдан ортиқ) пулни компьютер
воситаларидан фойдаланган ҳолда ўзи томонидан ноқонуний равишда
расмийлаштирилган жами 446 дона пластик карточкаларга “Жисмоний
шахсларнинг пластик карточкалар бўйича мажбуриятлари” омонат ҳисоб
рақамидан ўтказиб кейин
ушбу пулларни талон
-
торож қилган. Ушбу иш бўйича
суд айблов хулосасидаги квалификацияга қўшилган ҳолда қилмишни ЖКнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
152
167-
м. 3
-
қ. “а ва г” бандлари, 205 моддаси 2 қисм “а” банди, 209 моддаси 2 қисми “а”
банди ҳамда ЖКнинг 2781, 2782 ва 2784
-
моддалари билан жиноятлар мажмуи
тариқасида квалификация қилган
[10].
Лекин ушбу ҳолатда айбдорнинг ҳаракатлари қўшимча равишда ЖКнинг
2781, 2782 ва 2784
-
моддалари бўйича квалификация қилиниши нотўғри. Чунки
ушбу ҳолатда ЖК 167 моддаси 3 қисми “г” банди ЖКнинг 2781, 2782 ва
2784-
моддаларида назарда тутилган ҳаракатларни жиноят содир этиш усули
сифатида ўзига қамраб олади ва қўшимча равишда квалификация қилинишини
талаб этмайди.
Компьютер хавфсизлик тизимини бузувчи дастурни бошқа бировдан олиб,
жиноят содир этган ҳолда дастурни олган ва берган кишиларнинг жавобгарлиги
ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак. Башарти, шахс шундай дастурни ўзи яратса, унинг
қилмиши фақатгина ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб
талон
-
торож қилиш деб баҳоланиб, қилмиш қўшимча равишда 2783
-
(компьютер
тизимидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш учун махсус
воситаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш ёхуд ўтказиш ва тарқатиш) ёки
2786-
моддалари (зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш)
билан жавобгарликка тортилмайди. Шунингдек, агарда шахс ўзгалар мулкини
компьютер воситаларидан фойдаланиб талон
-
торож қилиш учун компьютер
тизимини қасддан бузса ва талон
-
торожни амалга оширса ҳам қилмишни
ЖК 2785
-
моддаси (компьютер саботажи) билан қўшимча равишда квалификация
қилиш лозим бўлмайди. Ёки компьютер воситаларидан фойдаланиб ўғрилик
қилишда ҳам мол
-
мулк компьютер тизимидаги ахборотлардан қонунга хилоф
равишда рухсатсиз фойдаланиш
натижасида талон
-
торож қилинадики,
бу ЖК 2782
-
моддасида (компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда
(рухсатсиз) фойдаланиш) белгиланган жиноят таркибини ташкил қилади. Бироқ,
ушбу вазиятда ҳам қилмишни қўшимча равишда ЖК 2782
-
моддаси билан
квалификация қилиш зарурияти йўқ. Зеро, юқоридаги барча ҳолатларда ахборот
технологиялари соҳасидаги жиноятлар талон
-
торожни содир этиш усули бўлиб
хизмат қилади. Бу эса, ушбу қилмишларни ЖК алоҳида моддаси билан қўшимча
равишда квалификация қилишни истисно қилади.
Ушбу ҳолатга мисол, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида истиқомат
қилувчи фуқаро Д. 2008 йилнинг январ ойида якка тартибдаги тадбиркор сифатида
давлат рўйхатидан ўтиб, “пайнет” хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи
Я. хусусий корхонасининг компьютер тизимига рухсатсиз кириб, унинг махфий
паролидан фойдаланиб, 2008 йил декабрь ойидан 2009 йилнинг март ойига қадар
жами 6.500.000 сўмлик миқдордаги мулкни яширин равишда талон
-
торож қилиб
келган. Судланувчининг ҳаракатлари Бухоро вилояти Олот тумани суди томонидан
ЎзР ЖКнинг 169
-
моддаси 3
-
қисмининг “б” ва “в” бандлари билан тамом бўлган
жиноят сифатида квалификация қилинган
[15]
. Таъкидлаш ўринлики, бу ўринда
суд қилмишни тўғри квалификация қилган бўлиб, жиноятни ЖК 2782
-
моддаси
(компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) билан
қўшимча квалификация қилмасдан ишни мазмунан тўғри ҳал қилган.
Дастурни бошқалардан олиб, талон
-
торож жинояти содир этилган тақдирда
эса, дастурни берган киши, айбланувчининг жиноий ниятидан хабардор бўлса,
ёрдамчи сифатида, бехабар бўлса эса, аниқ иш ҳолатларидан келиб чиқиб,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
153
ЖК 2783
-
моддаси (компьютер тизимидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз)
фойдаланиш учун махсус воситаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш ёхуд
ўтказиш ва тарқатиш) ёки ЖК 2786
-
моддаси (зарар келтирувчи дастурларни
яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш) билан жавобгарликка тортилади.
Шунингдек, фирибгарликда башарти айбдор алдовни бевосита ўзи амалга
ошириб ундан кейин жабрланувчи унинг ҳисоб рақамига компьютер воситалари
орқали нақд бўлмаган пул маблағини кўчирса, айбдорнинг ҳаракатлари компьютер
воситаларидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш жинояти таркибини ташкил
қилмайди
[16]
. Чунки айбдорнинг ҳаракатларини компьютер фирибгарлиги деб
топиш учун жиноятнинг зарурий белгиси бўлган алдаш ёки ишончни суиистеъмол
қилишни компьютер воситалари орқали амалга оширилиши талаб қилинади.
Шундай экан, ушбу ҳолатда айбдорнинг ҳаракатлари оддий фирибгарлик деб
квалификация қилиниши керак бўлади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, компьютер
фирибгарлигида бошқа компьютер талон
-
торожларидан фарқли равишда айбдор
жиноят предметини қўлга киритишда шахсан иштирок
этиши мумкин бўлиб, бунда
алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилишнинг бевосита компьютер воситаларидан
фойдаланиб амалга оширилганлиги қилмишни компьютер фирибгарлиги сифатида
баҳолаш учун етарли бўлади (масалан, айбдор компьютер тизимида сақланаётган
маълумотларни ўзгартириб қўйиши натижасида хизмат кўрсатиш ходимлари
янглиш ҳолда маҳсулотни шахсан айбдорнинг қўлига топшириб кетишлари).
Ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб, талон
-
торож
қилишнинг бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган
деб топиш учун эса, бундай қилмиш бу соҳада етарли билимга ва малакага эга
бўлган ақли расо жиноий жавобгарлик ёшига
етган икки ёки ундан ортиқ шахслар
томонидан биргаликда содир этилган бўлиши лозимлиги назарда тутилади
(масалан, икки ёки ундан ортиқ хакерларнинг биргаликда ҳаракат қилиб, банк
хавфсизлик тизимини бузиб пул ўғирлашлари ва б.қ.).
Ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон
-
торож
қилишнинг бир кўриниши бўлган ўзлаштириш ёки растрата қилиш бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган деб топиш учун эса,
бундай қилмиш юқорида таъкидлаб ўтганимиздек ушбу жиноят субъекти учун
зарур бўлган иккита белгига (компьютер соҳасида маълум билим ва тажрибага эга
бўлганлик ва мулкнинг унга ишониб топширилганлиги ёки хизмат вазифалари
туфайли мулк юзасидан маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга
эканлиги), яъни махсус субъект белгисига эга бўлган икки ёки ундан ортиқ шахслар
томонидан биргаликда олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлиши
лозимлигини назарда тутади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекис Олий суд Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 13
-
сонли “Бир неча
жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар
тўғрисида”ги қарорининг 9–
10-
бандлари.тон Республикаси Президентининг
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги Фармони. https://lex.uz/docs/5841063
2.
Российское уголовное право. Особенная часть / Под ред. В.С.
Комиссарова. –
М.:
Питер, 2008. –
С. 19–33; Уголовное право России. Часть Особенная. Учебник / Под ред.
Л.Л.
Кругликова. –
М.: Волтерс Клувер, 2005. –
С. 9–13; Уголовное право. Особенная
часть. Учебник / Под ред. Л.Д.
Гахумана, С.В.
Максимова. –
М.: Эксмо, 2005. –
С. 15–
37.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
154
3.
Курс российского уголовного права. Особенная часть / Под ред.
В.Н.
Кудрявцева, А.В.
Наумова. –
М., 2002. –
С. 21.
4.
Батурин
Ю.М. Проблемы компьютерного права. –
М.: Юрид. лит., 1991. –
С. 27.
5.
Некоторые аспекты компьютерной преступности // Проблемы
преступности в капиталистических странах. М.: ВИНИТИ, 1990. –
№ 6. –
С.12–
13.
6.
Селиванов
Н.А. Проблемы борьбы с компьютерной преступностью //
Законность. –
№8. –
1993.
–
С. 36–
40.
7.
Милашев
В.А. Проблемы тактики поиска, фиксации и изъятия следов при
неправомерном доступе к компьютерной информации в сетях ЭВМ. Автореф. дисс.
на соискание ученой степени канд. юрид. наук. –
Москва, 2004. –
С. 3.
8.
А.А.
Ортиқов, А.Т.
Исаходжаев, А.В.
Шестаков, Хуфиёна иқтисодиёт: Ўқув
қўлланмаси. / Масъул муҳаррир ю.ф.д., проф. У.Таджиханов. –
Тошкент: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2002. –
Б. 148–
149.
9.
Олий суд Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 13
-
сонли “Бир неча жиноят
содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги
қарорининг 9–
10-
бандлари.
10.
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича суди архивидан №1
-536/09-
сонли жиноят иши, 2009 йил.
11.
Ушбу сўров ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ўртасида
ўтказилди ва сўровда юз нафар ходим иштирок этди.
12.
Ижтимоий сўровда қатнашган респондентларнинг ҳам 60% тасдиқлаган.
Қолган 40% иштирокчилар эса, ушбу ҳолатда мансабдор шахснинг ҳаракатларини
талончилик (ЖК 165 моддаси) ва компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда
(рухсатсиз) фойдаланиш (ЖК 2782 моддаси)
жиноятлари билан жиноятлар мажмуи
тариқасида квалификация қилинади деб таъкидлаган.
13.
Аветисян
С. Проблемы соучастия в преступлении со специальным
субъектом (специальным составом) // Уголовное право. –
Москва, 2004. –
№.1 –
С. 4–6.; Волженкин
Б.В. Некоторые проблемы соучастия в преступлениях, совершаемых
специальными субъектами // Уголовное право. –
Москва, 2000. –
№ 1. –
С. 15.
14.
Қ.Р.
Абдурасулова, Жиноятнинг махсус субъекти. –
Тошкент: ТДЮИ,
2005.
–
Б. 98–99.; Комиссаров
В.С. // в кн.: Курс уголовного право. Общая часть. Т. 1/
Под. ред. Н.Ф. Кузнецовой, И.М. Тяжковой. –
М.: Зерцало
-
М, 2002. –
С. 399, 434.;
У.Мирзаев, Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон
-
торож қилганлик учун
жавобгарлик муаммолари. Юрид. фан. ном. ... дисс. –
Тошкент, 2009. –
Б. 99.
15.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди архивидан, №1
-416/09-
сонли жиноят иши, 2009 йил.
16.
Ижтимоий сўровда иштирок этган респондентларнинг 50% ушбу қилмиш
“компьютер фирибгарлиги”, деб жавоб беришди.
