Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Construction of power plants in Uzbekistan during World
War II and their coverage in frontline newspapers
M.
TASHKHОDJAEV
Andijan Institute of Construction and Economics
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2023
Received in revised form
15 September 2023
Accepted 25 October 2023
Available online
15 December 2023
The article is devoted to the issues of power plants built in
Uzbekistan during World War II to ensure the uninterrupted
operation of industry and other sectors of the national economy
and the coverage of their activities in articles and reports in
Uzbek language newspapers published on the fronts of the
Second World War.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp168-175
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
World War II,
industry,
electric power,
power stations,
evocation,
plenum,
“
Farkhodstroy
”
,
Tovoksoy,
Oktepa,
Aqqovoq,
Qibray,
Solar,
Lower Bozsuv,
Hydroelectric power station.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонда
электр станциялари қурилиши ва уларнинг фронт
газеталарида ёритилиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Иккинчи жаҳон уруши,
саноат,
электр энергия,
электр станциялар,
эвакуация,
пленум,
“Фарходстрой”,
Мазкур мақола Ўзбекистонда иккинчи жаҳон уруши
йилларида саноат ва халқ хўжалигининг бошқа
тармоқларини узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида
барпо этилган электр станциялар ва улар фаолиятининг
ўзбек тилида иккинчи жаҳон уруши фронтларида чоп
этилган газеталар саҳифаларидаги мақола ва хабарларда
ёритилиши масалаларига бағишланган.
1
Teacher, Andijan Institute of Construction and Economics
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
169
Товоқсой,
Оқтепа,
Оққовоқ,
Қибрай
,
Солар,
Қуйи
Бўзсув,
ГЭС.
Строительство электростанций в Узбекистане во время
Второй мировой войны и их освещение в фронтовых
газетах
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Вторая мировая война,
промышленность,
электроэнергетика,
электростанции,
воскрешение,
пленум,
«Фарходстрой»,
Товоксой,
Октепа,
Акковок,
Кибрай,
Солнечная,
Нижний Бозсув,
ГЭС.
В статье исследуются ключевые аспекты строительства
и функционирования электростанций в Узбекистане во
время Второй мировой войны. Особое внимание уделено
тому, как эти объекты обеспечивали непрерывную работу
промышленности и других сфер народного хозяйства, что
было жизненно важно для поддержки военных усилий.
Автор также акцентирует внимание на роли узбекоязычных
газет, издававшихся в тот период.
Иккинчи жаҳон урушининг СССР ҳудудига кўчган дастлабки кунлариданоқ
Ўзбекистон ССРнинг урушгача тинч мақсадлар учун ишлаётган саноат корхоналари
қисқа муддат ичида ҳарбий техника, қурол
-
яроғ ишлаб чиқарадиган корхоналарга
айлантирилди. Уруш йилларида Ўзбекистон том маънода фронт арсеналига
айланди. Урушнинг бошланиши совет мамлакати халқ хўжалигини фронт
эҳтиёжларини таъминлаш учун қайта қуришни талаб этди. Моддий, молиявий ва
меҳнат имкониятларини уруш манфаатларига бўйсундириш, ҳарбий маҳсулотлар
ишлаб чиқаришни кескин ошириш каби масалалар асосий ва кечиктириб
бўлмайдиган, жуда қисқа фурсатларда бажарилиши лозим бўлган вазифалардан
эди. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистонда 1941 йилнинг охирларига келиб 300 га
яқин завод ва фабрика
фронт учун маҳсулот ишлаб ишлаб чиқара бошлади.
Шундай шароитда биринчи навбатда турган масала мудофаа саноат
корхоналарини зарур бўлган ёқилғи, электр қуввати ва металл билан
таъминлашдан иборат бўлди. Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг
1941 йил 5
-
7 декабрда бўлиб ўтган V Пленуми республика саноатини ҳарбий изга
солиш соҳасидаги ишларга якун ясади
[
1.63]. Пленум кун тартибидаги асосий
масалалардан бири Ўзбекистонга кўчириб келтирилган саноат корхоналарини
тезлик билан ишга тушириш, фронт учун зарур маҳсулотларни ўз вақтида етказиб
бериш билан боғлиқ масала ҳам муҳокама қилинди ва уни амалга ошириш бўйича
тадбирлар ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган чора тадбирлар режасига кўра тез
фурсатларда республикада фаолият кўрсатаётган ҳамма саноат корхоналарини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
170
электр энергияси билан узлуксиз таъминлайдиган энергия базасини яратиш, ўсиб
бораётган халқ хўжалигининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини қондириш
масаласи бош вазифалардан бири қилиб белгиланди.
Дарҳақиқат гидроэнергиянинг бой запасларидан фойдаланган ҳолда вужудга
келтирилган энергетика базасини кенгайтирмай ва мустаҳкамламай туриб, уруш
йилларида саноатни ҳарбий изга кўчириб, унинг қувватини ошириш мумкин эмас
эди.
Электр станциялари қуриш бўйича урушдан олдин катта тадбирлар амалга
оширилишига ва 1933 йилдан 1941 йилгача бўлган давр ичида электр энергияси
ишлаб чиқариш 5 марта кўпайганига қарамай, урушга қадар бўлган даврнинг ўзида
республика халқ хўжалиги электр энергияга жиддий муҳтож эди. Урушнинг
дастлабки йилида СССРнинг ғарбий районларидан Ўзбекистонга кўчирилган юздан
ортиқ саноат корхоналарини тезда тикланиши ва ишга туширилиши, шунингдек,
аввалдан ишлаб келаётган корхоналарнинг кенгайтирилиши туфайли 1942 йилга
келиб энергетика масаласи халқ хўжалигида ҳал қилиниши лозим бўлган энг муҳим
масала бўлиб қолди. Электр энергияга бўлган жиддий талаб, электр энергияси
танқислиги кўплаб саноат корхоналарининг ишини оғир аҳволга тушириб қўйган
эди. Шунинг учун ҳам урушнинг дастлабки йилларида аҳолига ва фронт аҳамиятига
эга бўлмаган корхоналарга бериладиган электр энергиясини анча камайтиришга,
ҳатто вақтинча тўхтатиб қўйишга, бундан ташқари маиший эҳтиёжлар учун
сарфланадиган энергияни кесишга тўғри келган эди.
Уруш йилларида республикада электрлаштиришни юксалтириш –
энг муҳим
халқ хўжалик вазифаларидан бири бўлиб қолди. Гидростанциялар қуриш ишига
шаҳар меҳнаткашлари ва колхозчилар ҳашар йўллари билан жалб этилди.
1941
–1945 йиллар оралиғида Ўзбекистон ССР да 7 та йирик электр станция ишга
туширилди. Электр энергияси ишлаб чиқаришнинг кўпайиши фақат янги қудратли
электр станцияларининг ишга туширилиши ҳисобигагина бўлмай, шу билан бирга
илгаридан ишлаб келаётган станцияларнинг ишларини яхшилаш ҳисобига ҳам
амалга оширилди. Уруш йилларида белгиланган бир киловатт қувватга
нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш деярлик 1,5 марта ошди.
Электр энергияси ишлаб чиқаришни ошириш баробарида, ёқилғи ва хом
-
ашё базаларини ривожлантириш масалаларига ҳам катта эътибор берилди.
1942 йилнинг бошларида Оқтепа ва Оққавоқдаги 1
-
сон ва 3
-
сон гидростанциялар
қурилиши қайта тикланди
[2.59].
1942 йил 18 ноябрда ВКП(б) МҚ ва СССР Халқ Комиссарлар Совети ҳамда
Давлат Мудофаа Қўмитаси Ўзбекистон ССРда бешта гидроэлектростанция ва
Бекобод металлургия заводини қуриш тўғрисида қарор қабул қилди
[3.62].
1942 йил ноябргача Чирчиқ, Тошкент энергетика тизимларининг қишки
қувватини 160
-
170 минг киловаттга етказиш, 4
-
5 ой ичида Тошкент шаҳри ёнида
60-
70 минг киловатт электр энергия бера оладиган иссиқлик электростанциясини
қуриш, бу станцияларни маҳаллий кўмир
асосида ишлатиш тадбирлари илгари
сурилган эди. Республикада металл
-
кўмир ва нефть қазиб чиқаришни кўпайтириш
тадбирлари белгиланди. Бу эҳтиёжлар учун бир миллиард сўм капитал маблағ
ажратилди. Ушбу дастурни амалий бажаришга доир бир қанча тадбирлар
белгиланди ва Солар, 1 –
Қуйи Бўзсув (биринчи навбатини), 2 –
Оққовоқ (иккинчи
навбатини) ва Фарҳод ГЭСларини қуриш юзасидан амалий чоралар кўрилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
171
Ўзбекистон
Компартияси
Марказий
Комитетининг
VIII
Пленуми
“Фарходстрой” қурилишининг 1943 йил кузги режа топшириқларини бажаришга
ёрдам кўрсатиш тадбирлари тўғрисидаги масалани муҳокама қилиб, қурилиш
суръатларини ошириш масаласини қўйди, барча ҳукумат идораларига
гидроэлектростанция қурилишига ҳар томонлама ёрдам бериш, уни ишчи кучлари
ва зарур материаллар билан таъминлашни топширди.
Фарҳод ГЭС қурилишига республиканинг ўзида 8 минг кубометрдан кўпроқ
ёғоч ва бошқа бинокорлик материаллари, 800 тонна металл, 110 мингдан ортиқ ҳар
-
хил асбоб
-
ускуна, транспорт воситалари топилиб ишга солинди. Бундан ташқари,
республика меҳнаткашлари бу умумхалқ қурилишига 300 вагондан кўпроқ ҳар
-
хил
қурилиш материаллари юбордилар. Кўрилган тадбирлар, Фарҳод ГЭС
ишчиларининг қаҳрамонона шижоати ва меҳнати туфайли Сирдарёни жиловлаш
жуда қисқа муддатда 10 ойда амалга оширилди, ҳолбуки одатда бундай ишлар
2-3
йилга чўзиларди. Фарҳод ГЭСни бунёд этиш умумхалқ ҳашар йўли билан бошлаб
юборилди. Фарҳод ГЭС қурилишида Андижон области ёшларидан 5000 киши фаол
меҳнат қилди
[
4.8]. Тошкент областидан эса бу ГЭС қурилишига 11
000 колхозчи
[
5.52], Бухоро области меҳнаткашларидан 10600 киши қатнашдилар
[
6.64]. Фарҳод
ГЭСининг қурилишида Қоракўл, Вобкент, Ромитон, Кармана ва Когон райони
вакиллари фаол меҳнат қилдилар. Фарҳод ГЭСи қурилишида Наманган областидан
9500 киши қатнашдилар
[7.149].
ГЭС қурилишида 1943 йилнинг январь
-
ноябрь
ойларида чустликлардан 1655 кишилик 18 бригада қатнашди. Шулар орасида
М.Саидова бошлиқ 30 нафар қиз
-
жувонлар ҳам бор эди. Чуст туманидан
Фарҳод ГЭСи қурилишига борган М.Мўйдинов гуруҳи кунлик топшириқларни
700-
800 фоизга бажардилар. 24 кишилик М.Устабоев бош бўлган гуруҳ эса кунлик
вазифаларини 500
-
600 фоизга етказиб бажаришди. 1943 йилнинг март ойида
Фарҳод ГЭСи қурилишининг Чуст участкасидаги колхозчилар энг яхши
кўрсаткичларга эришганликлари учун қурилишнинг кўчма “Қизил Байроғи”ни ҳам
олиш шарафига муяссар бўлишди
[8.108].
Ўзбек халқи урушнинг машаққатли йиллари бўлишига қарамай Сирдарёда
136 квт соат қувватга эга бўлган Ўрта Осиёда энг катта тўрт агрегатли Фарҳод
ГЭСини қуришга киришганди. 1943 йили бошланган Фарҳод ГЭС қурилиши
иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейин ҳам давом этган. Фарҳод ГЭСининг икки
агрегати (биринчи навбат) 1946 йилнинг февраль ойида ишга тушган. ГЭСнинг
қурилишига маҳаллий аҳолидан ташқари япон ҳарбий асирлари ҳам жалб этилди.
СССР Олий Совети Президиумининг фармони билан Фарҳод ГЭС қурилишида
жонбозлик
кўрсатгани ва қаҳрамонона меҳнати учун 500 киши Иттифоқнинг орден
ва медаллари билан мукофотланди
[9.467].
Фарҳод ГЭСининг қурилиб ишга туширилиши кимё саноатини
ривожлантириш учун кенг имкониятлар очиб берди, бошқа бир қанча
корхоналарни ҳам электр энергияси билан таъминлаш ишларини анча яхшилади ва
кўмир саноати ҳамда рангли металлургия саноатини ривожлантириш учун туртки
бўлди. Шу билан бирга Фарҳод ГЭСининг қурилиши
ишончли сув иншоотлари
қуриш йўли билан Мирзачўл ерларини оқин сув билан суғориш имконини бердики,
бу Ўзбекистон ҳамда Қозоғистоннинг Мирзачўл ва Далварзин чўлларидаги
600 гектар ҳосилдор ерларни ўзлаштиришга имкон берди
[10.101].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
172
1942 йил 5 та, 1944 йили эса 4 та гидроэлектростанция қурилиши
мўлжалланди. 1944
-
1945 йилларда Товоқсой, Оқтепа, Оққовоқ, Қибрай, Солар, Қуйи
Бўзсув, Наманган ва бошқа гидроэлектростанциялар каскадлари қурилиб ишга
туширилди, натижада Ўзбекистонда электр энергия ҳосил қилиш 1940 йилдаги
482 млн.кв соатдан 1945 йилда 1.187 млн. кв соатга кўпайди
[11.62-63].
Уруш йиллари ичида 6 та янги электростанция (Товоқсой, Оқтепа, Оққовоқ,
Қибрай, Солар, Қуйи Бўзсув) қурилиб, ишга солинди. Бундан ташқари, яна 10 та янги
электростанция қурила бошланди
[
12.16]. Бундан ташқари уруш йилларида
Ўзбекистон ҳукумати колхоз гидроэлектростанциялари қуриш масаласига ҳам
жиддий эътибор берди. 1943 йилнинг ўзида колхозларда 20 дан ортиқ
гидроэлектростанция ишга туширилди. Бу гидроэлектростанцияларнинг ҳар бири
15 киловаттдан –
50 киловаттга қадар электр қувватига эга эди
[13.45-47].
1943
–1944 йилларда Андижон областида Шаҳрихон ГЭСи қурилиб ишга
туширилди. Натижада областнинг электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1941
йилга нисбатан икки баравар кўпайди
[16.24-25].
Уруш йилларида Ўзбекистонда қурилган янги электростанциялар ўнлаб янги
саноат корхоналарини юргизиб юборди, ўн минглаб гектар янги ерларда маҳсулдор
янги воҳалар вужудга келтирди, аҳоли уйларига ҳам кириб бориб уларни ёритди.
Республикада уруш йилларида қурилган электростанциялар қурилиши ва
фаолиятини бошлашига оид маълумотлар иккинчи жаҳон уруши фронтларида
ўзбек тилида чоп этилган фронт газеталари саҳифаларидаги хабарлар ва
мақолаларда ҳам ёритиб борилган.
Шимолий
-
ғарбий фронт, кейинчалик учинчи Болтиқбўйи фронтида
ҳарбийлар учун ўзбек тилида 1942 йил 29 октябрдан чиқа бошлаган “Ватан учун”
газетасининг 1945 йил 14 сентябрь 17(330)
-
сонида А.
Вайнерманнинг
“Ўзбекистонни электрлаштириш” сарлавҳаси остида берилган мақоласида
электростанциялар қурилиши ҳақида шундай маълумотлар келтирилган.
Ўзбекистонда электр станциялари қурилиши республикани юксак индустрия ва
механикалаштирилган қишлоқ хўжалиги
мамлакатига айлантиришнинг асосий
факторларидан биридир. Электростанция иншоотлари қурилишининг асосий
ишини Тошкентдаги “Чирчиқстрой” трести бажариб келади. Трест бошлиғи,
Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси А.Н.
Аскоченский бундай
дейди:
–
Трестимизга уюшган қурувчилар ва монтажчилар коллективи
Ўзбекистонда 7 та йирик гидростанция қурдилар. Булардан 5 таси уруш йилларида
қурилиб, Тошкент районидаги кучли мудофаа саноатини электр қуввати билан
таъминлади
[13.21].
Ҳозирги
вақтда трест 10 та янги гидростанция қурмоқда. Булар ичида Фарҳод
ГЭС ҳам бўлиб, у ўзининг кучлилиги жиҳатидан собиқ Иттифоқдаги катта
гидростанциялар орасида учинчи ўринни олади. Бўзсув каналида илгари қурилган
гидростанциялардан ташқари яна 5 та станция
қурилади ва 2 таси лойиҳа
қилинмоқда. Шундай қилиб Чирчиқ тўғонидан Чинозгача чўзилган 150 километрлик
каналда бирин
-
кетин 15 та гидростанция қатор бўлиб жойлашади. Кейинчалик бу
қаторга яна бир неча гидростанция қуриш имкони бўлади.
Ҳозир
янги катта гидротехника иншоотларининг лойиҳалари ишланмоқда.
Булардан иккитасини мисолга келтирсак, биттаси Сирдарёда қуриладиган
Қайроққум сув омборидир. Бу 5 –
6 миллиард кубометрлик иншоот Мирзачўлнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
173
анчагина қисмини суғоришга ва Сирдарёнинг пастки томонида яна 80 минг
киловаттлик кучга эга бўлган гидростанция барпо қилишга имконият туғдиради.
Ундан кейин Норин дарёсида 130 минг киловатт кучга эга бўлган қатор
гидростанциялар қурадилар.
Ўзбекистонни электрлаштиришда ўзбек халқи баҳодирона ғайрат билан
ишламоқда, Тошкент областининг меҳнаткашлари Салор ГЭС ва Қуйи Бўзсув электр
станцияларини қурдилар. “Чирчиқстрой” трести коллективи Оққавоқ 1 ва Салор
станцияларини жуда тез муддатда, яъни бир йил ичида қурди. Электр
станцияларини жадал усулда қуриш методлари Фарҳод қурилишида ва ҳамма ерда
қўлланилмоқда.
Ўзбекистонда йирик гидростанциялардан ташқари саноат, район ва қишлоқ
хўжалиги аҳамиятига эга бўлган кўплаб 100 та кичик электр станциялар қуриб
олдилар ва бу йил яна 300 станция қурадилар. Ўзбек халқи йирик, ўрта ва кичик
электр станциялар қурилишини амалга ошириш билан республиканинг қишлоқ
хўжалиги ва саноатини қисқа муддатда электрлаштиради ҳамда хўжалигимиз ва
маданиятимизнинг янада гуллашини таъминлайди
[14.103-
104], деб газета
саҳифаларида А.Н.
Аскоченскийнинг қарашларини 1945 йилда эълон қилинган эди.
СССР Ер Ишлари Халқ Комиссарлиги 1945 йилнинг иккинчи ярмида
Ўзбекистон ССРда қишлоқ электростанциялари қуриш режасини тасдиқлади.
Режага кўра 1945 йилда 222 та кичик гидроэлектростанциялар қуриб битказилиш
вазифаси қўйилган.Умумий қуввати 1.360 киловаттлик 68 та кичик
гидроэлектростанциялар қурилиб ишга туширилади. Бундан ташқари 8 та
иссиқлик электростанциялар ҳам қувват бера бошлаши белгиланган.
Режада Ўзбекистон қишлоқларини электрлаштириш учун шу йил электр
-
монтёрлар ва слесарь
-
монтажчилар тайёрлайдиган ФЗТ мактаби очиш, мактабга
ўқиш учун 150 кишини қабул мўлжалланган
[15.294].
Шимолий
-
ғарбий фронт, кейинчалик учинчи Болтиқбўйи фронтида
ҳарбийлар учун ўзбек тилида 1942 йил 29 октябрдан чиқа бошлаган “Ватан учун”
газетасининг 1945 йил
7 сентябрь 15(328)
-
сонида
И.Д. Лебедовнинг “Фарҳод ГЭС ва
Мирзачўлни
суғориш
масаласи”
номли
мақоласида
пахтачиликни
ривожлантиришда ўзбек деҳқонларининг меҳнати, уруш йилларида эришган
натижалари ҳамда уларнинг олдида турган вазифалари ҳақида фикр юритилади.
Жумладан, Ўзбекистоннинг пахтачиликка бой учта воҳаси Фарғона, Тошкент ва
Самарқанд областлари ўртасида бепоён текислик кенг қулоч отиб ётибди.
У 800 минг гектарга яқин ғоят катта майдонни ташкил этади. Ҳали тўла
ўзлаштирилмаган бу поёнсиз текислик Мирзачўл деб аталади.
Бироқ Мирзачўлни кишиларимизнинг иродасига бўйсундириш қийин деб
ўйланса хато бўлар эди. Мирзачўл ўз тупроғининг серҳосиллиги ва об
-
ҳаво
шароитининг қулайлиги жиҳатидан ҳозирги гуллаб ётган пахтачилик воҳаларидан
сира ҳам қолишмайди. Бу ерда фақат сув камчил холос. Мирзачўлнинг қаерига сув
берилса, у ер яшнамоқда. Унинг пахта далалари йил сайин мўл ҳосил бермоқда.
Ҳозиргача
Мирзачўлда ҳаммаси бўлиб фақат 132 минг гектар ер
ўзлаштирилган, холос. Бу суғорилгандан кейин фойдаланиш мумкин бўлган
умумий ернинг бешдан бир қисмини ташкил этади. Мирзачўл ерларини
ўзлаштириш учун ғоят катта имкониятлар бор. Ҳозирги вақтда суғориш йўли билан
яна камида 500 минг гектар ерни ўзлаштириш мумкин. Бу эса Ўзбекистон ва
Қозоғистоннинггина эмас, балки бутун Иттифоқнинг халқ хўжалигига
қўшиладиган катта ҳисса бўлажак.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
174
Янги сув иншоотлари ҳозирги пайтда ўзлаштирилган ерларнигина эмас,
балки бутун Мирзачўл бўшлиқларини суғоришни таъминлай олади. Фарҳод
гидроэлектростанцияси ёнида сув берадиган янги бош иншоотнинг барпо этилиши
Мирзачўлни ўзлаштириш ва уни гуллаб турган воҳага айлантириш ишига
қўшиладиган қимматбаҳо туҳфа бўлади.
Мирзачўлнинг ўзлаштирилиши лозим бўлган ери –
бири табиий усул билан
суғориладиган ва иккинчиси машиналар ёрдами билан суғориладиган икки
территорияга ажратилмоқда. Табиий равишда суғориладиган жойлар 500 минг
гектарни ташкил этади. Уларга учта жуда катта канал –
Шимолий, Марказий ва
Жанубий каналлар орқали сув берилади. Бу ҳар учала канал сув омборидан ва
Фарҳод
гидроэлектростанцияси
шаҳобчасидаги
сув
бериб
турадиган
иншоотлардан сув олади.
Шимолий канал ҳозир Киров канали деб аталади. У янада кенгайтирилади.
Қолган икки канални эса янгидан қуриш мўлжалланмоқда. Мирзачўлни машина
ёрдамида суғориладиган қисми 70000 гектарга яқин ерни ўз ичига олади. У
Мирзачўлнинг марказий қисмини ташкил этади. Машина ёрдами билан сув
бериладиган қисми эса катта бўлмаган бир қанча каналлар орқали суғорилади.
Шимолий,
Жанубий
ва
деривация
каналларининг
насослари
сув
гидроэлектростанциясининг ва яна бир қанча кичик ГЭСларнинг электр қуввати
билан ишлайди.
Ўрта Осиё давлатлари тарихида машина билан суғориш усули биринчи марта
ана шундай кенг миқёсларда қўлланилади. Ҳозиргача бўм
-
бўш ётган
неча ўн минг
гектарлаб ер электр қуввати ёрдами билан суғорилади. Пахта далалари суғориш
соҳасида ҳозирги замоннинг илғор техникасига эга бўлажаклар.
Мирзачўлнинг бепоён далаларини суғориш вазифаси Сирдарёда мустаҳкам ва
жуда катта сув омбори қуришни талаб этади. Неча миллиард кубометргача сув
сиғадиган ҳажмда сув омбори барпо этиш керак. Сирдарёнинг Ленинобод,
Конибодом шаҳарлари ўртасида Қайроққум соҳили ана шундай сув омбори барпо
этиш учун энг қулай жой бўла олади. Дарё бу жойда Исфара қирларини кесиб ўтади.
Қайроққум тўғони ёнида катта сув омбори қуриш мумкин.
Қайроққум
тўғони олдида сув ҳавзаси барпо этилади. Шундай қилиб,
Қайроққум тўғони сув ҳавзасидан ташқари арзон баҳода неча юз миллион киловатт
соатлаб электр қуввати ишлаб чиқаради.
Фарҳод гидроэлектростанцияси Мирзачўлни суғориш проблемасини ҳал
қилишнинг калитидир. Бу калит ҳозир халқимизнинг қўлида. У Мирзачўлни сувга
сероб қилиш учун битмас
-
туганмас имкониятлар очиб беради
[14.100-101],
–
деб
асосий
урғуни
Мирзачўлни
ўзлаштиришга
берган.
Бунда
Фарҳод
гидроэлектростанцияси имкониятларидан фойдаланишга чақирган.
Бу орқали
қандай қилиб бўлмасин пахта экин майдонларини кенгайтириш мақсади ётган эди.
Кейинги даврларда айнан шу режа амалга оширилган эди.
Хуллас иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонда электр энергияси
ишлаб чиқаришнинг ортиши ва бу даврда республикамизда қурилган кўплаб
электростанциялар, уларни қуришда ўзбекистонликларнинг кўрсатган меҳнат
жасоратлари иккинчи жаҳон уруши фронтларида ўзбек тилида чоп этилган фронт
газеталари саҳифаларидаги хабарлар ҳамда мақолаларда ўз вақтида атрофлича
ёритиб борилган эди. Буни биз юқоридаги газеталар саҳифаларидаги хабарлар
ҳамда мақолалардан ҳам кўриб турибмиз.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
175
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Вклад трудящихся Узбекистана в победу в Великой Отечественной войне. –
Ташкент, 1975.
2.
Узбекистан в годы Великой Отечественной войны. –Ташкент, 1966.
3.
ЎзР ПАА, 58
-
фонд, 19
-
рўйҳат, 86 иш.
4.
И.Пўлатов, Улуғ ватан уруши ғалабасига Ўзбекистон меҳнаткашларининг
қўшган ҳиссаси. –Тошкент: Ўзбекистон, 1967.
5.
Ўз МА, Р
-837-
фонд, 32
-
рўйҳат, 2145
-
иш.
6.
Б.Мирзақулов, Бухоро вилояти уруш йилларида (1941
-1945).
–Тошкент,
2020.
7.
Ф.Ғаффоров, Наманган меҳнаткашлари Иккинчи жаҳон уруши йилларида
//Жамият тараққиёти ва ижтимоий фанлар: Наманган давлат университетида 1995
йил 27
-
28 апрелда бўлиб ўтган илмий конференция материаллари. –
Наманган,
1996.
8.
Нажмиддин Файзиддин ўғли, Муҳаммад Ҳаким, Жўрахон Муҳаммад Ҳофиз
ўғли. Чуст тарихи.
-
Чуст: Наманган вилояти ноширлик бўлими, 1995.
9.
Р.Шамсутдинов, Ш.Каримов, Ўзбекистон тарихидан материаллар (Учинчи
китоб). –Андижон: Andijon nashriyoti, 2004.
10.
Ўзбекистон саноати структурасидаги прогрессив силжишлар. –Тошкент:
Фан, 1974.
11.
ЎзР ПАА, 58
-
фонд, 19
-
рўйҳат, 86
-
иш.
12.
Э.А.Воскобойников, Ўзбек халқи улуғ ватан уруши йилларида. –Тошкент:
Ўзбекистон, 1947.
13.
Ўз МА, Р
-837-
фонд, 32
-
рўйҳат, 3456
-
иш.
14.
Р.Т.Шамсутдинов, Иккинчи жаҳон уруши ва фронт газеталари. Биринчи
китоб. –Тошкент: Arademnashr,2017.
15.
“Ватан учун”, 1945 йил 25 сентябрь, №20 (333); Р.Шамсутдинов, Иккинчи
жаҳон уруши ва фронт газеталари.Тўртинчи китоб. –Тошкент: Arademnashr, 2020.
16.
И.Пўлатов, Улуғ Ватан уруши ғалабасига Ўзбекистон меҳнаткашларининг
қўшган ҳиссалари. –Тошкент: Ўзбекистон, 1967.
