Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Further development of cooperation
–
an important factor
in ensuring a stable way of life for the people of Central Asia
Abduvali NORBOEV
Tashkent State Pedagogical University named after Nizami
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2023
Received in revised form
15 September 2023
Accepted 25 October 2023
Available online
15 December 2023
This article focuses on the development of mutual relations
between the Central Asian countries and cooperation in the
prevention of various types of disasters and accidents in
emergencies.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp101-106
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
regional and international
cooperation,
emergencies,
risks,
hazards,
man-made disasters,
natural and ecological
disasters,
hydrotechnical structures,
radioactive damage.
Марказий Осиё халқларининг барқарор турмуш
тарзини
таъминлашда
ҳамкорликни
янада
ривожлантириш муҳим омил сифатида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
минтақавий ва халқаро
ҳамкорлик,
фавқулодда вазиятлар,
хавфлар,
хатарлар,
техноген тусдаги
ҳалокатлар,
табиий ва экологик
тусдаги офатлар,
Ушбу
мақолада
Марказий
Осиё
давлатлари
республикалари
ўртасидаги
ўзаро
муносабатларни
ривожланишида фавқулодда вазиятлар бўйича турли
кўринишдаги офат ва ҳалокатларнинг олдини олиш
борасидаги ҳамкорлик ишларига эътибор қаратилган
.
1
Senior teacher, Tashkent State Pedagogical University named after Nizami.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
102
гидротехник иншоотлар,
радиоактив зарарланиш
Дальнейшее развитие сотрудничества –
важный
фактор для обеспечения стабильного образа жизни
народов Центральной Азии
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
региональное и
международное
сотрудничество,
чрезвычайные ситуации,
риски,
опасности,
техногенные катастрофы,
природные и
экологические
катастрофы,
гидротехнические
сооружения,
радиоактивные
повреждения
.
В данной статье основное внимание уделяется развитию
взаимоотношений между странами Центральной Азии и
сотрудничеству в области предотвращения разного рода
катастроф и аварий при чрезвычайных ситуациях
.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев шу йилнинг 14
-15
сентябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Душанбеда бўлиб
ўтган учрашувида ҳамда БМТнинг 19
-
20 сентябрь кунлари бўлиб ўтган 78
-
сессиясида сўзлаган нутқида дунёда юз бераётган глобал таҳдидлар ҳамда
уларнинг ечимлари ҳақида сўзлаб, улардан бири ва инсониятга жуда катта хавф
бўлиб бораётган иқлим ўзгариши, биоранг
-
барангликнинг йўқолиб бораётгани
ҳамда атроф
-
муҳитни ифлосланиши ҳақида ҳам тўхталиб, юз бериши мумкин
бўлган ва лекин ўз таъсирини ҳозирданоқ кўрсатаётган хавфларнинг минтақада
олдини олиш ҳақида бир қатор таклифларни илгари сурди.
Маълумки, Марказий Осиё энергия ва минерал ресурсларга бой, маданий
-
гуманитар ва улкан инсон капиталига эга. Шу билан бирга, минтақада субъектив ва
объектив характерга эга бўлган хавфлар ҳам мавжуд. Булар:
•
аввало халқаро терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар ҳамда одам
савдоси, шунингдек сиёсий
-
иқтисодий таъсирлар марказига айланиб қолиши;
•
иккинчи томондан, Марказий Осиё мамлакатларида истиқомат қилаётган
халқлар турмуш тарзига бевосита хавф солаётган, яъни собиқ иттифоқдан “мерос”
бўлиб ўтган антропоген характерга эга бўлган фавқулодда вазиятлар хавфи;
•
учинчидан, табиий хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар
хавфларининг мавжудлиги ҳам минтақа мамлакатларида ўзаро ҳамкорлик
ишларини янада оширишни талаб қиладиган зарурий сабаблар ҳисобланади.
Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликдан сўнг ўз давлат чегараларига
эга бўлгани билан, уларни яхлитликда ушлаб турувчи қатор субъектив ва объектив
омиллар мавжуд. Булар аввало, минтақа халқларининг ўтмиши, урф
-
одати, анъана
ҳамда қадриятлари, келиб чиқиши ва тили билан бир
-
бирларига яқин бўлса,
иккинчи томондан, минтақадаги географик, геологик, гидрометеорологик,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
103
гидрологик каби ҳолатлар республикаларни яхлит ҳудуд сифатида биргаликдаги
ҳаракатини тақозо этади.
Маълумки, Марказий Осиё республикаларининг умумий ер майдони 4 млн.
200 минг км.2 ни ташкил этади. У қуруқ (аридли) географик ҳудудда жойлашган.
Қиши совуқ, ёзи иссиқ, ёғин кам бўладиган континентал ўлка. Сувлари ташқарига
чиқиб кетмайдиган, гидрографик жиҳатдан яхлит берк ҳудуд. Геологик жиҳатдан
эса улар туронплитасида жойлашган.
Шунингдек, минтақадаги табиий ресурсларнинг ўзаро таъсири ҳам яққол
кўринади. Минтақанинг тоғли ҳудудларида йирик сув ҳажмига эга бўлган 315 та
табиий кўл, 1200 та гидротехник иншоот, радиоактив чиқиндилар кўмилган
омборхоналар, юзлаб ёнғин
-
портлаш хавфи мавжуд объектлар фаолияти бу
ҳудуддаги яшаётган халқлар турмуш тарзига маълум маънода ўзига хос хавф
солувчи омиллар ҳам ҳисобланади. Минтақа мамлакатларининг Ўрта ер денгизи –
Осиё сейсмик камарида жойлашгани ва бу камарда дунёда юз бераётган ер
силкинишларининг 15% тўғри келиши, айниқса, ушбу ҳудудда юз бераётган Ер
силкинишларининг гипоцентри 70 км. гача чуқурликда бўлиши катта хавф
манбаларини пайдо қилади.
Мамлакатимиз ҳудудида 9 баллгача Ер силкиниши юз бериш эҳтимолининг
мавжудлиги ҳамда республикада лёсс тупроқли жойларнинг кўплиги ва тупроқ
намлигининг ортиши натижасида мустаҳкамлигининг йўқолиб бориш
хусусиятининг ортиши, бу шаҳарсозлик ва йирик иншоотлар барпо этилишида
алоҳида ёндашувни талаб этади.
Шу маънода, минтақа мамлакатларида кучли ер силкинишларини ўрганиш,
оқибатларини камайтириш мақсадида махсус институтлар билан бирга Кучли
ҳаракатлар махсус хизмати ташкил этилган.
Ушбу хизматлар, ўзбекистонлик ва қирғизистонлик олимларнинг сейсмик
хавфлар билан боғлиқ оқибатларни камайтириш мақсадида ҳамкорликда олиб
борган илмий изланишлари хулосасига кўра, минтақада қуйидаги тадбирларни
амалга ошириш лозим. Булар:
-
жамоатчиликни фавқулодда вазиятлар бўйича маълумотлилик даражасини
кўтариш;
-
шаҳарлар инфраструктурасининг заиф жойларини аниқлаш ва уларни
соғломлаштириш;
-
мавжуд биноларнинг сейсмик бардошлилигини аниқлаш;
-
замон талабларига жавоб бера оладиган сейсмик ҳимоя чораларини қўллаш;
-
қурилиш ишларида сейсмобардошлилик меъёрларини сақлаш учун қонуний
асослар яратиш;
-
қатор ҳаётий таъминот тизимлари, тиббиёт муассасалари, ёнғин
станциялари, ер силкинишлари юз берганда бошқарув ва алоқа органлари
барқарорлигини ошириш ва бошқалар.
Буни нафақат икки давлат, балки минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам
олиб борилиши зарур бўлган чора
-
тадбирлардир, деб баҳолаш мумкин.
Минтақадаги, айниқса, Қирғизистон ва Тожикистоннинг 90% дан ортиқ,
Ўзбекистоннинг эса 17% ҳудудини тоғлар ташкил этганлиги ҳамда сейсмик фаол
зонада жойлашуви табиий кўл ва сунъий иншоотларнинг ўз ҳолатидан чиқиб
кетиш хавфини оширади. Масалан, дунёда энг баланд сув иншоотларидан бири
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
104
бўлган Нурек ГЭСи фаолият кўрсата бошлаган давридан 2006 йилгача бу ҳудудда
580 дан зиёд ер силкиниши қайд этилган. Шундан 20 таси МШК шкаласи бўйича 5
-
7 баллни ташкил этган. Ҳолбуки, қайд этилишича, 1895 йилдан бошлаб
Тожикистонда МШК шкаласи бўйича 8 ва ундан ортиқ баллга эга бўлган 20 та ер
силкинишлари юз берган. Бу ҳар 10
-
20 йилда бундай кучли зилзилалар юз бериб
турганидан далолат беради.
Шу боисдан, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда ҳар бир мамлакатда
ва мамлакатлараро сув хўжалиги тизимини яратиш ҳамда ўзаро муносабатларни
тартибга солиб турувчи қонун, қонуности ҳужжатлари, ўзаро манфаатли
келишувлар минтақа хавфсизлиги учун муҳим омиллар ҳисобланади.
Марказий Осиё мамлакатларида ҳам 1200 дан зиёд гидротехник иншоотлар
мавжуд. Улардан 110 таси йирик ҳажмдаги тўғонлар бўлиб, асосан Амударё,
Сирдарё, Или ва Иртиш каби трансчегаравий дарёлар ҳавзаларида жойлашган.
Табиийки минтақанинг сейсмик фаол ҳудудда жойлашганлиги қуйидаги
ҳолатлар билан ўз хатарини янада оширади. Булар:
-
минтақада мавжуд сув омборларининг аксарият қисми собиқ иттифоқ
даврида қурилган ва улар ўзининг жисмоний ҳамда маънавий эскириши билан
жиддий эътиборни талаб қилади. Бу эса минтақадаги гидротехник иншоотларни
доимий назоратда ушлаш, уларни вақти
-
вақти билан реконструкция қилиш ҳамда
жиҳозларни янгилашни талаб қилади. Молиявий таъминотдаги муаммолар эса бу
хавфни янада оширади;
-
бир
-
бирига кескин таъсир этувчи гидротехник иншоотлар мажмуига
эгалиги;
-
гидротехник иншоотларнинг ҳолати ҳақида ўзаро хабар берувчи тизим
тартиби тўғрисида ўзаро келишувнинг йўқлиги (фақат иккита трансчегаравий
дарёлар ҳавзасида жойлашган мамлакатларда хабар бериш ҳақида идоравий
келишув мавжуд);
-
аҳолининг фавқулодда вазиятлар бўйича билимларни етарли эмаслиги ва
бошқалар.
Маълумки, Ўзбекистон иқтисодиётида сув асосий ўрин тутади. Бироқ, бу
сувнинг катта қисми қўшни давлатлар ҳудудида шаклланади. Шу билан бирга
Ўзбекистон ҳудудидаги энг катта трансчегарали хавф сув йўллари билан боғлиқ.
Сув босиш хавфи бунданда хавфлироқ бўлган фавқулодда вазиятларни келтириб
чиқариш мумкин.
Маълумки, Қирғизистонда турли сув ҳажмига эга бўлган 1000 га яқин кўл
бўлиб, шундан 200 га яқинида ёрилиб кетиш хавфи мавжуд. Бундан ташқари 103
та тўғон ва сув омбори мавжуд. Улардан 6 таси электр энергияси ишлаб чиқаради.
Бунга биргина 1998 йилда юз берган сув тошқини оқибатларини мисол сифатида
келтиришимиз мумкин.
Қирғизистондаги
мавжуд сув омборларидан 14 таси халқаро комиссия
томонидан йирик сув омборлари деб белгиланган. 2005 йилнинг июль
-
август
ойларида “Сув ресурсларини яхшилаш” лойиҳаси бўйича Қирғизистон сув
омборларининг хавфсизлиги ва техник ҳолати ўрганилиб, айрим сув омборлари
хавфсизлиги талабга жавоб бермаслиги уларда зудлик билан таъмирлаш
-
тузатиш
ишларини олиб бориш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
105
Қирғизистонда
сел келиш хавфи жуда катта. Шу боис, селни тўхтатиш
мақсадида 4,8 млн. м3 ҳажмга эга бўлган бир нечта та сув омбори қурилди. Барпо
этилган бу селхоналар Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфига
киради.
Қирғизистон
сув омборлари хавфсизлигини таъминлашда 2005 йилда қабул
қилинган “Сув кодекси” асосий ҳужжат ҳисобланади. Бу кодексда илк бор
республикада сув омборлари ва улар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар
эътиборга олинган.
Норин дарёсида қурилган Тўхтагул сув омбори Қирғизистондаги энг йирик
сув омбори ҳисобланади. Унда бирон хавф пайдо бўлганда ёки ҳалокат юз берганда
хабар бериш тизими ишлаб чиқилган. Ушбу сув омбори Ўзбекистон ҳудудларига
катта хавф солиши мумкин. Шу боис, Қирғизистоннинг “Электростанция” ОАЖ
билан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон энергия компаниялари, шунингдек,
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг қуйи тузилмалари ҳамда
минтақа давлатлари Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ўртасида доимий алоқа
ўрнатилган.
Минтақа мамлакатларига хавф солиб турувчи яна бир омил бу
-
радиоактив
моддалар билан зарарланишдир. Бироқ, Марказий Осиё республикаларида биронта
ҳам ядровий қурол ёки АЭСлари бўлмаса
-
да, радиоактив зарарланиш хавфи анча
юқори. Бу эса собиқ СССР даврида кўплаб радиоактив чиқиндиларнинг бу
ҳудудларда олиб келиб кўмилиши ҳамда минтақада катта табиий уран
захираларининг мавжудлиги билан ҳам боғлиқ.
Шу сабаб ҳам Марказий Осиё давлатлари ўртасида трансчегаравий
ҳудудларда радиоэкологик хавфни камайтириш ҳамда уни ушлаб туриш тўғрисида
бир қатор келишувлар ўтказилди ва зарурий ҳужжатлар қабул қилинди. 1996 йил
5 апрелда Тошкентда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари
ўртасида трансчегаравий таъсир кўрсатаётган қолдиқ омборлар ва тоғ жинслари
уюмларини реабилитация қилиш бўйича ҳамкорликдаги ишлар ҳақида Битим, 1999
йил 17 июлда Бишкек шаҳрида шу йўналишда Марказий Осиё давлатлари
трансчегаравий ҳудудларда қолдиқ омборлари ва тоғ жинслари уюмларини
реабилитация қилиш бўйича ҳаракатлар Дастури, шу йил 17 декабрда
Тожикистонда Трансчегаравий таъсир кўрсатадиган қолдиқ омборлари ва тоғ
жинслари уюмлари майдонларини реабилитация қилиш бўйича давлатлараро
мувофиқлаштирув ишчи гуруҳи ҳақидаги Қарорлар имзоланган. Ҳозирда шу асосда
Қирғизистоннинг Мойлисув дарёси водийсида реабилитация ишлари олиб
борилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, дунё мамлакатлари олдида турган ва
ечимини кутаётган асосий масалаларидан бири радиоактив хавф ҳисобланади.
Ҳозирда жаҳоннинг 30 мамлакатида 450 га яқин атом электр станцияси мавжуд
бўлиб, 46 таси МДҲ ҳудудида жойлашган.
Жаҳонда АЭСдан фойдаланиш бошлангандан буён, яъни, 1954 йилдан 2009
йилгача 300 дан ортиқ авариялар қайд этилди. Бунга ўта махфий тутилгани боис
собиқ СССР даги авариялар киритилмаган.
Дунёда илк бор 1945 йилнинг бошида АҚШнинг Техас штатида ўтказилган
ядровий қуролнинг синалиши СССРда ўзига хос қўрқувни пайдо қилди ва ундан
орқада қолмаслик учун олиб борилган ҳаракат минтақамиз ҳудудида радиоактив
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
106
чиқиндилар хавфини бизга “мерос” қилиб қолдирди. Айниқса радиоактив
чиқиндилар сақланаётган омборхоналарнинг сув бўйларида, кўчкилар юз бериши
мумкин бўлган ҳудудларда жойлаштирилиши ҳозирги кунда ўзаро ҳамкорлик
ишларини янада кучайтиришга ундайди.
Афсуски, Марказий Осиё давлатлари аҳолиси учун хавфли ҳисобланган
радиоактив чиқиндилар кўмилган масканлар билан боғлиқ масалалар ҳанузгача
батамом ҳал қилинмаган. Минтақада бундай масканлар 44 тани ташкил этади.
Буларнинг энг хавфли 10 таси Мойлисув,
Оқтуз, Сумсар, Шакафтор, Қадамжой,
Ҳайдаркон, Дегмой, Анбоз, Адрасман, Табошар бўлиб, улар асосан Қирғизистон ва
Тожикистон Республикалари ҳудудларида жойлашган. Шу сабабдан ҳам бу
объектлардан келиб чиқиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш мақсадида
ҳамкорлик қилиб келинмоқда.
Минтақа мамлакатларида, айниқса Қирғизистон ва Тожикистон
мамлакатлари ҳудудларида пайдо бўлиши мумкин бўлган сув тошқинлари ёки
селлар бевосита географик жиҳатдан ўзидан қуйи жойлашган мамлакатлар
ҳудудига ҳамда аҳолисининг ҳаётига таҳдид солувчи катта хавф манбаси
ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам ҳозирги кунда ушбу масалаларни ҳал этиш учун
Ўзбекистон ва минтақадаги бошқа республикалар билан ўзаро шартномалар
имзоланиб, муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шундай тадбирларга
давлатларнинг шу соҳа бўйича фаолият олиб бораётган давлат идоралари
томонидан ўзаро биргаликда хавфли зоналарда доимий назорат олиб бориш,
ҳудудда яшаётган аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни бундай
хавфли омилларга тайёрлаш, шунингдек мамлакатлар ўртасида хабар бериш
тизимларини яратилганлигини киритиш мумкин.
Бошқача айтганда, минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро алоқалар тарихи
нафақат маданий ёки савдо
-
сотиқ, маънавий
-
маърифий соҳалардагина эмас, балки
хавфсизликни таъминлашда муҳим жараён ҳисобланган фавқулодда
вазиятларнинг олдини олиш, улар юз берганда
талофатлар миқдорини
камайтириш
учун биргаликда олиб борилган ишларни ҳам қамраб олиши лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1. СМСССБ ООН. Землетрясения и стратегии безопасного строительства в
Центральной Азии. Душанбе. 2006 г.
2. ЎзР ФВВ “Сейсмик жараёнлар”, Т . ФМИ
-
2007 й.
3. А.Юнусов, А.Норбоев ва бошқ. “Экологик маданиятни шакллантиришда
қадриятларнинг ўрни” Т., 2016 й.
4. МСССБ ООН. “Землетрясения и стратегии безопасного строительства в
Центральный Азии”. Душанбе. 2006 г.
5. ЕЭК ООН. Обзоры результативности экологической деятельности
Киргизистон. Нью
-
Йорк, Женева.
-
2000 г.
6. Жур. Серия публикаций по водным проблемам №5, «Безопасность плотин в
Центральной Азии: создание потенциала и региональное сотрудничество», ООН,
Нью
-
Йорк и Женева,
- 2007.
7. Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси “Ўзбекистон
Республикасида атроф
-
муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш
тўғрисида миллий маъруза”, Т.
- 2008.
