Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Renewing the relationship between religious tolerance and
national identity: problems and solutions
Larisa KHAIDAROVA
Tashkent State Agrarian University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2023
Received in revised form
15 September 2023
Accepted 25 October 2023
Available online
15 December 2023
This article analyzes the process of forming a democratic
society in Uzbekistan as a prerequisite for the development of
language, religion, customs, traditions and values, interethnic
harmony, interreligious tolerance and socio-political stability in
the country.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp222-229
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
independence,
democracy,
religious tolerance,
national identity,
religious heritage,
national values.
Диний бағрикенглик ва миллий ўзликни англаш
муносабатларининг янгиланиши: муаммо ва ечимлар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
мустақиллик,
демократия,
диний бағрикенглик,
миллий ўзликни англаш,
диний мерос,
миллий қадриятлар.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда демократик жамият
шаклланиши жараёни турли миллат, элат вакилларининг
ўзлигини англаши, тили, дини, урф
-
одати, анъана ва
қадриятларнинг ривожланиши учун зарур бўлган шарт
-
шароитларни яратиш, мамлакатда миллатлараро тотувлик,
динлараро
бағрикенглик
ва
ижтимоий
-
сиёсий
барқарорликни таъминлашнинг асосий шарти эканлиги
таҳлил қилинган.
1
Senior Lecturer, Department of Humanities and Law, Tashkent State Agrarian University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
223
Обновление взаимосвязи религиозной толерантности
и национальной идентичности: проблемы и решения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
независимость,
демократия,
религиозная
толерантность,
национальная
идентичность,
религиозное наследие,
национальные ценности.
В данной статье анализируется процесс формирования
демократического
общества
в
Узбекистане
как
предпосылка развития языка, религии, обычаев, традиций
и ценностей, межэтнического согласия, межрелигиозной
толерантности и социально
-
политической стабильности в
стране.
КИРИШ
Ўзбекистонда демократик жамият қуришда демократик тамойилларга
асосланиш билан бирга диний бағрикенглик ва миллий ўзликни англаш учун зарур
бўлган шарт
-
шароитлар ҳам ҳисобга
олинмоқда. Бу муаммо, айниқса кўп миллатли,
кўп конфессияли бўлган мамлакатда ўзига хос ёндашувни тақозо этади.
Тадқиқотчиларнинг “бағрикенглик” тушунчаси “мутаассибликка” зид бўлиб, турли
инсонларнинг маънавий дунёси орқали демократик онг, тафаккур ва қарашларни
эътироф этиш ҳолатининг ифодасидир. Мутаассиблик эса, аксинча, демократик
қадриятларни, онг ва тафаккурни қабул қила олмайди
[3.140;114-
б.], деган
фикрларига қўшиламиз. Уни ҳисобга олиш дин фалсафасида муҳим аҳамиятга
эгадир.
Инсоният жамияти эволюциясининг барча босқичларида бағрикенглик катта
аҳамиятга эга ижтимоий ҳодиса бўлиб келади. Замонавий воқелик ҳам
бағрикенглик, халқаро, конфессиялараро ва маданиятлараро алоқаларнинг
позитив ривожланишини таъминлашнинг асосий шартларидан бири эканини
кўрсатмоқда. Шу маънода, бағрикенглик билан боғлиқ масалаларни фалсафий
тадқиқ этиш муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади. Зеро, “Бағрикенглик
тамойиллари декларацияси”да қайд этилганидек: “Бағрикенглик бўлмаса тинчлик
бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт ва демократия бўлмайди”
[4.1;214-
б.].
Бу фикрларнинг тўғрилигини БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида
“Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясининг қабул
қилинганлиги тасдиқлайди.
Диний бағрикенглик энг аввало ижтимоий барқарорлик ва турли дин
вакилларининг ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришларининг муҳим шартидир.
Олимлар томонидан диний бағрикенглик бўйича бир қатор таърифлар берилган.
У.Кушаевнинг фикрича, “Диний бағрикенглик
-
инсоннинг бошқа дин вакилларига
нисбатан ҳурмат, эътибор, тоқатлилик ва хайрихоҳликка асосланган муносабатида
намоён бўладиган ижтимоий бағрикенгликнинг муҳим шаклларидан биридир”
[5.4;16-
б.]. Профессор И.Хўжамуродов фикрича, “Диний бағрикенглик бу
–
сабр
тоқатлилик, чидамллиик, бардошлилик, ҳамда инсон, жамият, дунё ҳақидаги
қарашларнинг ўзаро мубоҳаса усулидир”
[3.137;49-
б.]. “Миллий истиқлол ғояси:
асосий тушунча ва тамойиллар” рисоласида таъкидланишича, “Динлараро
бағрикенглик хилма
-
хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларни
–
бир замин, бир
ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
224
англатади”
[3.95;60-
б.]. Тадқиқотимиз кўрсатдики, дунёдаги динларнинг барчаси
моҳиятига кўра эзгулик ғояларига асосланади ва маърифат, яхшилик, тинчлик,
дўстлик, бағрикенглик каби хусусиятларга таянади. Диний бағрикенглик ҳис
туйғулари билан йўғрилган ғоялар эса БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида
қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус
резолюциясида илгари сурилган динлараро ҳурмат
-
эҳтиром, ишонч, халқаро
ҳамкорлик ҳамда ҳамжиҳатлик, мамлакатлараро тинчлик
-
тотувлик ришталарини
мустаҳкамлашга ва дунё ҳамжамиятининг барқарор тараққиётига хизмат қилади.
Бугун Ўзбекистон диний бағрикенглик ва динлараро муроса борасида
нафақат МДҲ давлатларига, балки бутун дунёга намуна бўлмоқда. Масалан,
1990 йилда республикамизда 119 та диний ташкилот, (89 та исломий ва ноисломий)
мавжуд бўлган бўлса, 1991 йилда 179 тага (146 исломий ва 33 ноисломий) етди,
2007 йилнинг январига келиб эса, уларнинг сони 2227 тани (2046 та исломий,
181 та ноисломий) ташкил этди
[3.40;10-
б.]. Ўзбекистонда ислом маърифати ва
диний бағрикенгликни ҳаётга тобора кенгроқ жорий қилишга алоҳида эътибор
берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний
-
маърифий соҳа
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида
“жамиятда бағрикенглик, ўзаро
ҳурмат, меҳр
-
оқибат, тинчлик ва тотувликни,
ижтимоий
-
маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний
-
маърифий соҳа
вакилларининг дахлдорлик
ҳисси
ва иштирокини янада ошириш”
[
4.10], диний
-
маърифий
соҳа
фаолиятини
тубдан
такомиллаштиришнинг
устувор
йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги ҳам бежиз эмас.
Марказий Осиёда хилма
-
хил динларга мансуб халқларнинг диний
бағрикенглик асосида тинч
-
тотув яшаганлари ҳақида Ўзбекистоннинг Биринчи
Президенти адолатли ёзганидек, “Айни шу заминда кўп асрлар мобайнида жаҳон
маданиятлари дунё миқёсида бир
-
бирини бойитган. Бу ерда кўчманчи халқлар
ўтроқ халқлар билан, эронлик қабилалар турк қабилалари билан, мусулмонлар
насронийлар ва яҳудийлар билан кўп асрлар бирга яшаб келганлар”
[3.63;129-
б.].
Ислом дини халқлар орасида тинчлик ва дўстлик масалаларига кенг ўрин
ажратган бўлиб, бунда бошқа динга эътиқод қилувчилар билан ҳамкорлик қилишга
чақиради. Қуръонда аниқ
-
равшан қилиб айтиб қўйилган: “Аллоҳ сизларни диний
уруш қилмаган ва диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат
қилишдан қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир”
[3.78;550-
б.] (“Мумтаҳана” сураси, 8
-
оят). Исломда одамлар ўртасидаги, уларнинг
қилган амалларидан ташқари, ҳеч қандай фарқларнинг тан олинмаслиги бугунги
кунда бутун дунёда турли халқлар орасидаги тинчлик ва дўстликнинг асоси
ҳисобланади, десак тўғри бўлади. Қуръонда айтилишича: “Эй, одамлар! Биз
сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво) дан яратдик ва сизларни ўзаро
танишишингиз учун халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта,
Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ
билувчи ва хабардор зотдир”
[3.78;517-
б.] (“Ҳужурот” сураси, 13
-
оят). Юқорида
келтирилган табаррук манбага асосланиб айтиш мумкинки, ҳар қайси диннинг
муқаддас манбаи одам ўлдирмаслик, ўғрилик қилмаслик, ёлғон гувоҳлик
бермаслик, одамлар ва миллатлар, халқлар орасини бузмаслик каби инсонпарвар,
бағрикенгликка ундовчи ғояларни тарғиб қилади ва шу асосда жамиятда тинчлик
ва барқарорликнинг таъминланишига хизмат қилади. Миллатлараро тотувлик ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
225
диний бағрикенгликни тарғиб қилувчи ушбу ғоялар БМТ Бош Ассамблеясининг
ялпи сессиясида қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган
махсус резолюцияси талабларига тўла мос келади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош
Ассамблеяси 72
-
сессиясидаги нутқида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб
номланган махсус резолюцияни қабул қилиш таклифи билан чиқиб, ушбу
резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни
ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга
қаратилганини
[
2.1] таъкидлаган эди. 2018 йил 12 декабрь куни БМТ Бош
Ассамблеяси ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган
махсус резолюция қабул қилинди. Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ушбу
ҳужжат лойиҳаси БМТга аъзо барча давлатлар томонидан қўллаб
-
қувватланди.
Айни пайтда
дунё ҳамжамияти Ўзбекистоннинг маърифат ва диний бағрикенглик
ташаббусини ҳаётий натижалар топаётганлигини алоҳида эътироф этмоқдалар.
Шундай шароитда диний бағрикенглик ва миллий ўзликни англашга зид
бўлган айрим муаммолар ҳам мавжудлигини эътиборга олиш зарур бўлади. Бу
биринчидан, миссионерлик йўналишида яққол намоён бўлмоқда. Миссионерлик
диний бағрикенгликка таҳдид солувчи асосий сабаблардандир.
“Миссионерлик” асли лотинча “missio” феълидан олинган бўлиб, “юбориш”,
“вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифа бажарувчи” деган маъноларни
англатади
[3.113;53-
б.]. Ислом энциклопедиясида миссионерлик (миссия сўзидан) –
бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш
[3.57;306-
б.],
–
деб таърифланган. Миссионерлик, асосан, насронийликка хос бўлиб,
IV асрда пайдо бўлган. Прозелит
–
бу ўз динидан воз кечиб, бошқа динга ўтган одам.
Миссионерлар ислом динини, муқаддас китобимиз “Қуръон”ни, муборак
Ҳадисларимизни мақсадларига мос ҳолда талқин қилиш ва насронийликни
улуғлаш орқали соддадил мусулмон биродарларимизни, айниқса ёшларимизни
ўзларига оғдириб олишга ҳаракат қилмоқда. Миссионерларнинг ноқонуний
фаолияти динлараро ва миллатлараро низолар, туб миллат вакиллари
оилаларидаги келишмовчиликларнинг авж олиши, маҳаллалардаги мусулмон
динига мансуб аҳолида бошқа дин вакилларига нисбатан салбий ҳиссиётларнинг
шаклланиши каби салбий ҳолатларни келтириб чиқаради.
Миссионерлар ислом тарихини сохталаштириб, ўз динларини тарғиб
қиладилар. “Ваҳоланки, бугунги кундаги маънавий ҳаётимизни ислом дунёсида
чексиз эҳтиром қозонган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу
Муин Насафий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳовуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий,
Маҳмуд Замаҳшарий каби алломаларимиз билан боғлаймиз, чунки бу буюк
инсонларнинг азиз номлари, ўлмас мероси муқаддас ислом дини билан чамбарчас
боғланиб кетган. Қуръондан сўнг аҳамияти жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган
Имом Бухорийнинг “Ас
-
Саҳийҳ”и, Маҳмуд Аз
-
Замаҳшарийнинг араб тили
грамматикасини тўлиқ ўз ичига олган “Ал
-
Муфассал”и, Бурҳониддин
Марғинонийнинг мусулмон ҳуқуқшунослиги тўғрисидаги “Ҳидоя”си бугунги кунда
ҳам ислом оламида бош манба сифатида машҳур”
[3.140;126-
б.].
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “бугунги кунда ислом динига нисбатан
дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунинг асосий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
226
сабаби ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб берадиган,
барча одамларни эзгулик, меҳр
-
оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват
этадиган теран маъноли фикр ва ғоялар бугун ҳам ўз қиммати ва аҳамиятини
йўқотган эмас”
[2.3;82-
б.].
Иккинчидан, мавжуд муаммонинг яна бир йўналишини диний
фундаментализм ва экстремизмда кўриш мумкин. Бу “динда ҳаддан ошиш” билан
боғлиқ ҳолатдир. Бу анъанавийлик билан замонавийлик ўртасидаги нисбат орқали
кечади, деб айтиш мумкин. У “динда камчиликка йўл қўювчи, унга жафо қилувчи,
арабчасига айтганда “тафритчилар”ни таниб олиш, улардан эҳтиёт бўлиш ва
уларни йўлга солиш нисбатан осон иш. Аммо уларнинг тескариси бўлган, “динда
ҳаддан ошувчи”, “динни қаттиқ тутувчи” каби номлар билан айтиладиган
шахсларни таниб олиш, улардан эҳтиёт бўлиш ва уларни йўлга солиш, ниҳоятда
муҳим ишдир”
[3.144;180-
б.].
Маълумки, исломда динда ҳаддан ошишни англатувчи қуйидаги тушунчалар
мавжуд: 1) ғулув; 2) тотарруф; 3) танаттув; 4) ташадуд; 5) унар
[3.144;181-
б.].
Уларнинг ҳар бири ўзининг маъносига эга бўлиб, ҳаддан ошишнинг айрим
ҳолатларини ифода этади. Динда ҳаддан ошишнинг олдини олишда шуни ҳам
эътиборга олиш зарурки, “маълум бир дин ўз табиати, хусусиятига кўра қанчалик
дунёвий, рационал, толерант характерга эга бўлмасин, унга бўлган муносабатни
доимий равишда изга солиб, унга нисбатан мафкуравий ташвиқот олиб борилмас
экан, мазкур динга бўлган эътиқод қилувчилар табиатида аскетизм ва диний
ақидапарастлик кайфиятлари пайдо бўла бошлайди... давлат ва дин, жамият ва дин
ўртасидаги мураккаб алоқадорлик барча даврлар ва жамиятлар учун нормал ҳолат
бўлиб, бу нормал ҳолат исталган пайтда диний ақидапарастлик ва экстремистик
вазият қўл келган оқимлар ёки гуруҳлар учун реакцион вазиятга айлантирилиши
мумкин”
[3.86;81-
б.]. Бундай зарарли оқим ва гуруҳлар фаолиятининг олдини олиш,
жамият барқарорлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Диний
-
маърифий соҳа фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги Фармонида устувор йўналишлардан бири сифатида “динни
зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл
моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик
даражасини ошириш”
[
1.7], вазифаси белгиланган эди.
Шуни таъкидлаш керакки, афсуски, мустақиллик йилларида динимизга
берилган имкониятларни суиистеъмол қилган, “динда ҳаддан ошган” баъзи ёт
фирқалар кишилар ўртасида турли ихтилофларнинг авж олишига сабаб бўлдилар.
Буни биринчи бўлиб, ўзини “соф ислом таъьлимоти ҳимоячиси” деб номлаган оқим
бошлаб берди. “Бу оқим ўзининг илк фаолиятини ҳанафий мазҳаби кўрсатмаларига
қарши курашишдан бошлади. Улар ўз домларига ҳали ҳаёт мазмунини англаб
етмаган, ғўр ёшларни торта бошладилар. Бу оқим динга эътиқод қилишда ҳеч
қандай мазҳабга ёки имомга эргашишнинг кераги йўқ, Қуръон ва ҳадисдан ҳар ким
ўзи мустақил фатво олиб эътиқод ва ибодат қилиши лозим, деган даьвони илгари
сурди. Оқим тарафдорлари ҳанафий мазҳабида қатъиян ман қилинган: намозда
“Фотиҳа” сурасидан сўнг “омин”ни баланд овоз билан айтиш, “рафьул
-
фдайн”, яъни
рукудан олдин ва кейин икки қўлини кўтариш каби амалларни намозхонлар
орасида ёйишга уриндилар”
[3.122;452-453-
б.]. Бундай ҳаракатлар оқибатида
мусулмонлар орасида ғоявий жиҳатдан ихтилоф юзага келди, бу нарса “динда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
227
ҳаддан
ошиш”нинг ўта салбий кўринишларидан бири бўлиб, соғлом эътиқодли
мўмин
-
мусулмонларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлиб, улар ўз
мазҳабларини ҳимоя қилишга ва мусулмонлар ўртасида ўзаро дўстона
муносабатларни сақлаб, жамиятда барқарорликни таъминлашга ҳаракат қилдилар.
Сўнгги йилларда дунёда диний экстремизм ва терроризм таҳдидлари тобора
кучайиб бормоқда. Халқимизнинг миллий табиатига, эътиқодимиз, урф
-
одат, одоб
-
ахлоқ ва қадриятларимизга, турмуш тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар
ёшларимизнинг онгу тафаккурига салбий таъсир кўрсатмоқда. Экстремистик
ташкилотлар ва терроризм динни ниқоб қилиб, ҳокимият учун курашда диндан
ғаразли мақсадларда фойдаланиб, инсониятга, унинг бугунги ва келгуси
истиқболига жиддий таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Президентимиз БМТ Бош
Ассамблеяси
72-
сессиясидаги нутқида куйинчаклик билан дунё ҳамжамиятига
мурожаат қилганларидек, “Дунёда терроризм таҳдидлари айниқса, сўнгги йилларда
кучайиб бораётгани уларга қарши асосан куч ишлатиш йўли билан курашиш усули
ўзини оқламаётганидан далолат беради... Халқаро терроризм ва экстремизмнинг
илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этади, деб
ҳисоблайман.
Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу
тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим
вазифадир”
[2.1].
Учинчидан, йўналишдаги муаммо, исломни “сохта исломий ғоялар билан”
тенглаштиришга уриниш, ислом ва демократияни бир
-
бирига қарши қилиб қўйиш,
турли динлар ўртасида ихтилофларни келтириб чиқаришга уринишлар билан
боғлиқ.
Мустақиллик туфайли ижтимоий фанларда муҳим концептуал ўзгаришлар
амалга ошди. Жамият ижтимоий ҳаётига қараш, дин, диний мерос ва миллий
ўзликни англаш муносабатида янгича тамойиллар амал қилинмоқда. Бу
демократик ўзгаришлар ва янгиланишларнинг натижасидир
.
ХУЛОСА
Халқимиз тарихий тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеа бу
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишидир. Бу дин, диний мерос ва миллий
ўзликни англашнинг алоқадорлигини назарий –
методологик асосларини
ўрганишда, диний мерос ва миллий ўзликни англаш муносабатида муҳим ўрин
тутади. Шунингдек, диний мерос ва исломий қадриятларни ҳозирги даврда
ақидапарастлик ва экстремистик ҳаракатлар билан боғлаш асоссиздир. Аслини
олганда, аждодларимиз диний, маданий меросини тиклаш –
бу миллат равнақини
таъминлаш ва миллий ўзликни англашни ривожлантириш мустақиллигимизни
мустаҳкамлашимизнинг ажралмас қисмидир. Зеро, аждодларимиз диний меросини
ўрганишнинг миллий ўзликни англашга алоқадорлиги, унинг тарихи, ҳозирги
аҳволи, унга ислом омили ва ахлоқий қадриятларнинг таъсири
ва тутган ўрнини
таҳлил қилиш ижтимоий–фалсафий маъно ва аҳамият касб этади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларга келинди:
Ўзбек халқи миллий ўзлигини англашга бўлган интилиш миллатчилик,
миллий биқиқлик, миллий айирмачилик каби тушунчалардан тамомила фарқ
қилади. Чунки Ўзбекистон шароитида юздан ортиқ миллат ва элатлар жуда кўп
йиллар давомида бирга ёнма
-
ён меҳнат қилиб, ҳаётнинг аччиқ ва чучугини бирга
баҳам кўриб келмоқдалар. Шунинг учун ўзбек халқидаги ва бу минтақада яшовчи
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
228
бошқа этносларнинг миллий урф
-
одатлари, ўзига хос хусусиятлар сақланган ҳолда
байналмилаллик хусусиятлари ҳам ёнма
-
ён ривожланди. Бу демократик жамият
қуришда миллий ўзликни англашнинг ажралмас хусусиятидир;
Марказий Осиё халқларида, жумладан, ўзбек халқи тарихий тараққиётида
аждодларимиз диний мероси ва ислом дини алоҳида ўрин тутган. Яъни, турмуш
тарзи, маданияти ва қадриятларининг турли қирраларига сезиларли таъсир
кўрсатган. Ислом фақат дин вазифасини эмас, минтақада илм
-
фан куртаклари,
фалсафа, илоҳиёт ва эркин фикрликда маърифатга хизмат қилган;
Дунёвий демократик жамият қурилиши динни ва диний меросни инкор
этмайди, аксинча виждон эркинлигини кафолатлаш орқали кишиларда дин билан
боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган маданий меросга бўлган қизиқишини оширди. Буни
ўзбек халқининг миллий ўзлигини англашга таъсири ҳам кучли бўлди;
Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон халқлари ҳаётига исломнинг кириб
келиши халқимизнинг маънавияти бойиб боришига, уларнинг ўзлигини сақлаб
қолишларига, динийлик ва дунёвийлик уйғунлигига асосланган умуминсоний
ахлоқий фазилатларнинг шаклланишига кенг имкониятлар яратди;
Аждодларимиз диний мероси ва исломий қадриятларни ақидапарастлик ва
экстремистик ҳаракатлар билан боғлашга, исломни ичдан зиддиятлаштиришга,
уни демократияга зид қўйишга уриниш асоссиз бўлиб, бундай уринишлар мустақил
Ўзбекистон хавфсизлиги ва барқарорлигига, ижтимоий –
сиёсий, мафкуравий
ғоявий ва маънавий соҳаларга таҳдиддир;
Ўзбекистонда демократик жамият шаклланиши жараёни турли миллат, элат
вакилларининг ўзлигини англаши, тили, дини, урф
-
одати, анъана ва
қадриятларнинг ривожланиши учун зарур бўлган шарт
-
шароитларни яратиш,
мамлакатда миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик ва ижтимоий
-
сиёсий
барқарорликни таъминлашнинг асосий шарти ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –
Тошкент: Ўзбекистон,
2019. 80-
б.
2.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Низоми ва халқаро суд статуси.
-
Тошкент: 2008, Б.
- 6.
3.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. “Ёшларга оид давлат сиёсати
тўғрисида” (14.09.2017
-
йил №
-406).
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”
(07.02.2017-
йил. ПФ
-
4947) // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2017 й., 6
-
сон, 70
-
модда).
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Миллатлараро
муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” (19.05.2017
-
йил ПФ
-5046).
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Ёшларга оид давлат
сиёсатини самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини
қўллаб
-
қувватлаш тўғрисида” (05.06.2017
-
йил ПФ
-5106).
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Диний
-
маърифий
соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”
(16.04.2018-
йил ПФ
-5416).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
229
8.
Ш.Мирзиёев, Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб,
янги босқичга кўтарамиз. Асарлар. I
-
жилд. –
Тошкент: Ўзбекистон, НМИУ, 2017. –
592 б.
9.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган
тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи, 2018 йил 8 декабрь.
10.
Ш.Мирзиёев, Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган
энг олий баҳодир. 2
-
жилд, Тошкент: Ўзбекистон, 2018.
-
Б.
-253.
11.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
мурожаатномаси //Халқ сўзи, 2018 йил 29 декабрь.
12.
Ш.М.Мирзиёев, Нияти улуғ халқимизнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва
келажаги фаровон бўлади. 3
-
жилд, Тошкент: Ўзбекистон, 2019.
-
Б.396.
13.
М.Абдураимова, Демократия: диний бағрикенглик ва миллий ўзликни
англаш. –
Тошкент: ТошДАУ, 2009.
-
30 б.
14.
Қ.Абдураҳимов, М.Мусаев, А.Тоғаев, Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин! –
Тошкент: Маънавият, 2018.
-
Б.
-9.
15.
Диний бағрикенглик ва мутаасиблик. (юз саволга –
юз жавоб). –
Тошкент:
Тошкент ислом университети, 2007. Б.–
10.
16.
Диншунослик. Тошкент: Mehnat, 2004.
-
Б.
-11.
17.
В.Қўчқоров, Миллий ўзликни англаш ва ижтимоий –
сиёсий жараёнлар. –
Тошкент: Академия, 2007.
-
156 б.
