Авторы

  • Феруза Умарова
    Ассистент, кафедра Гуманитарные науки и право, Ташкентский государственный аграрный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp213-221

Ключевые слова:

Авеста Вендидад Ясна Ахура Мазда Ахриман Зардушт Хотлар мораль воспитание духовность идея доброта благонравие

Аннотация

Духовно-нравственные идеи и учения издавна ценятся в Центральной Азии. Поэтому в Центральной Азии высоко ценятся духовность, образование и нравственные ценности, и уделяется внимание использованию этого наследия в воспитании подрастающего поколения, чтобы дети росли духовно зрелыми людьми. Бесценное историческое наследие наших предков, «Авеста», подчеркивает роль нравственных представлений в обеспечении стабильности в обществе. В данной статье рассматривается актуальность нравственных идей, выдвинутых в «Авесте», нашем богатом духовном наследии.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Moral ideas in Avesto

Feruza UMAROVA

1

Tashkent State Agrarian University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2023

Received in revised form

15 September 2023

Accepted 25 October 2023

Available online

15 December 2023

Spiritual and moral ideas and teachings have long been valued

in Central Asia. Therefore, in Central Asia, spirituality, education

and moral values are highly valued, and attention is paid to using

this heritage in raising the younger generation so that children

grow up as spiritually mature people. The priceless historical

heritage of our ancestors, the Avesta, emphasizes the role of

moral ideas in ensuring stability in society. This article examines

the relevance of the moral ideas put forward in the Avesta, our

rich spiritual heritage.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp213-221

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Avesta,

Vendidad,

Yasna,

Ahura Mazda,

Ahriman,

Zarathustra,

Khotlar,

morality,

upbringing,

spirituality,

idea,

kindness,

good character.

“Авесто”даги ахлоқий ғоялар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Авесто,

Вандидод,

Ясна,

Аҳура Мазда,

Ахриман,

Зардушт,

Ҳотлар

,

ахлоқ,

тарбия,

маънавият,

ғоя

,

эзгулик,

яхшилик.

Марказий Осиёда қадимдан маънавий

-

ахлоқий ғоялар ва

таълимотлар қадрланиб, эъзозланиб келинган. Шу сабабли

Марказий Осиёда маънавият, таълим

-

тарбия, ахлоқий

қадриятлар алоҳида эъзозланиб, ундан ёш авлод

тарбиясида, фарзандларнинг маънавий етук инсонлар

бўлиб вояга етишлари учун

ушбу меросдан фойдаланишга

эътибор берилган. Аждодларимизнинг бебаҳо тарихий

мероси

“Авесто”да

жамиятдаги

барқарорликни

таъминлашда ахлоқий ғояларнинг ўрни катта эканлигига

эътибор қаратилган. Ушбу мақолада бой маънавий

меросимиз “Авесто”да илгари сурилган

ахлоқий ғояларнинг

бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилади.

1

Assistant, Department of Humanities and Law, Tashkent State Agrarian University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

214

Нравственные идеи в «Авесто»

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Авеста,

Вендидад,

Ясна,

Ахура Мазда,

Ахриман,

Зардушт,

Хотлар,

мораль,

воспитание,

духовность,

идея,

доброта,

благонравие.

Духовно

-

нравственные идеи и учения издавна ценятся

в Центральной Азии. Поэтому в Центральной Азии высоко

ценятся духовность, образование и нравственные ценности,

и уделяется внимание использованию этого наследия

в воспитании подрастающего поколения, чтобы дети росли

духовно зрелыми людьми. Бесценное историческое

наследие наших предков, «Авеста», подчеркивает роль

нравственных представлений в обеспечении стабильности

в обществе. В данной статье рассматривается актуальность

нравственных идей, выдвинутых в «Авесте», нашем богатом

духовном наследии.

КИРИШ

“Авесто” Марказий Осиё халқларининг маънавий маданиятининг қарор

топиши ва ривожланишини ўрганиш учун бебаҳо манбадир.Бу буюк тарихий

обиданинг бугунги кундаги

бебаҳо

аҳамияти тўғрисида Республикамизнинг

Биринчи Президенти Ислом Каримов “Юксак маънавият

-

енгилмас куч” номли

китобида ёзганидек,

-

“Ота

-

боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий

тажрибаси, диний, ахлоқий, илмий, адабий қарашларини ифода этадиган бу каби

тарихий ёдгорликлар орасида бундан қарийб уч минг йил муқаддам

Хоразм воҳаси

ҳудудида яратилган, “Авесто” деб аталган бебаҳо маънавий обида алоҳида ўрин

тутади. Бундай ўлмас осори атиқалар бу кўҳна ўлкада, бугун биз яшаб турган

тупроқда қадимдан буюк маданият мавжуд бўлганидан гувоҳлик беради”.

Зардуштийлик ахлоқининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундан

иборатки, “Авесто”даги кўпгина ахлоқий

-

этик тушунчалар инсоний тус берилган

абстарция шаклида баён этилади. Худди яхши фикр

-

Аҳура Мазданинг атрибути ва

ёвуз фикр Аҳриманнинг атрибути бўлгани каби Аҳриманнинг атрофидаги бошқа

ёвуз иблислар орасида биринчи ўринни эгалловчи Ако Мана

махлуқ сифатида фараз

қилинади. Ёвуз руҳлар –

девлар, жинлар, иблис ва бошқалар –

гуноҳлар, адашишлар,

иллатларнинг инсоний шаклда берилишидир. Бу ҳол кишилар тасаввурларини

бутун Коинотга кўчириш билан алоқадор бўлиб, Коинотда кучлар муттасил

равишда қутбларга ажралиб туради, яъни саховатли тангрилар ва руҳлар, ёвуз

тангрилар ва руҳлар билан доимо тўқнашиб турадилар.

“Авесто”даги ахлоқ

-

одоб ғоялари қуйидаги учликда: Гумата(humata –

Яхши

фикр), Гукта (Huckta –

Яхши сўз), Гваршта(hvarsta –

Яхши иш)да ифодаланган. “Мен

яхши фикр, яхши сўз, яхши ишга шон

-

шавкат бахш этаман”. “Мен яхшиликдан

иборат

Мазда қонунига шон

-

шавкат бахш этаман” (“Ясна”, 14), деб таъкидлайди

Аҳура Мазда.

Инсоннинг фикри, унинг сўзлари ва ишларига бир

-

бирига қарама

-

қарши икки

куч: Воху Мана (“эзгу фикр”) ва Ако Мана (“Ёвуз фикр”) таъсир кўрсатади. Барча

фикрлар, сўзлар ва ишлар ичида аслида Эзгулик ва Ёвузлик ётади” (“Ясна”, 30).

“Яхши фикр” деганда, деб ёзади А.О.

Маковелъский, илоҳий қонун руҳидаги,

яқин кишисига меҳрибон бўлиш, муҳтожлик ва хавф

-

хатар остида қолганда

кўмаклашишга шайлик, ёвузликка қарши, кишилар бахт ва саодати учун фаол


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

215

курашишга шайлик, ҳамма билан аҳил ва тотувликда яшаш, дўстликка нисбатан

мусаффо фикрда бўлиш ғоялари тушунилади. Инсон ўз фикр

-

хаёлида бошқаларга

ҳасад қилмаслиги лозим, яхши ниятли киши дарғазаб бўлмайди ва жаҳолатга

берилмайди, чунки бундай ҳолатда у яхши ниятини йўқотади, бурч ва адолатни

унутади ва ножўя ҳаракатлар қилади”.

Шу ўринда профессор Й.

Жумабоевнинг қуйидаги фикрларига қўшилиш

мумкин. “Қадимий кишиларнинг, деб ёзади Й.

Жумабоев, фикрлар,

сўзлар ва ишлар

дунёсини бир

-

биридан фарқ қилишларини асосий илоҳий тартиб сифатидаги

учликдан иборат деб тушуниш ҳақиқатга зид бўлур эди, чунки дунёнинг учликдан
иборат деб талқин этилиши –

илк содда тасаввурларнинг анча кейин пайдо бўлган

маҳсулидир. Ўз

-

ўзини англашнинг ривожи жараёнида ўзида фикрлаш, гапириш ва

ҳаракат қилиш лаёқатини пайқаган қадимий одам айни шу вақтда мазкур
лаёқатлар аслида унинг ўзиники эканлигини хаёлига ҳам келтира олмайди ва шу
боисдан уларни ўзидан ажратиб ташлайди ҳамда ноинсоний тус беради”.

“Авесто”даги учликнинг ҳақиқий манбалари ўрганиладиган бўлса, улар қадимги

замон кишиларининг ахлоқий тасаввурларига мувофиқ бўлади. Фақат, сўз ва ишнинг
бирлиги ибтидоий инсоннинг ажралмас хислати эди. Сабаби, унинг ахлоқ соҳасидаги
тасаввурлари –

ўзи мансуб бўлган жамоа билан узвий боғлиқ эди. Жамоанинг фикри

унинг ҳам фикри, жамоанинг сўзлари унинг ҳам сўзлари, жамоанинг ишлари унинг

ҳам

ишлари бўлган. Ўша даврдаги тартиб

-

қоидага кўра, жамоанинг ҳар қандай

топшириғини бажариш унинг аъзолари учун муқаддас қонун эди.

Кейинчалик, вақт ўтиши билан одамлар амал қилиб келган олдинги ахлоқий

тушунчалар шахсий мазмун касб этиб боради. Жумладан, зардуштийликда “яхши
сўзлар” деганда аҳдларга риоя қилиш, берилган сўзнинг устидан чиқиш, қарзларни
ўз вақтида тўлаш, ҳамма билан савдо

-

сотиқ ишларида ҳалол бўлиш, ўғрилик ва

талончилик қилмаслик, бировларнинг молига кўз олайтирмаслик, бузуқликдан
ўзини тия билиш ва бошқалар тушунилган. Зардуштийликнинг бу хилдаги йўл

-

йўриқлари уруғчилик тузумининг емирилиш даврига хосдир.

“Авесто”да ҳикоя қилинишича, ер юзида биринчи марта иккита куч

-

яхшилик

ва ёмонлик пайдо бўлган эмиш. Яхшилик кучини Аҳура Мазда, ёмонлик
тарафдорини Ахриман деб аташган. Аҳура Мазда яратади, кашф қилади, одамларга
эзгулик ва яхшилик улашади. Ахриман эса бузади, яксон этади, одамлар ўртасида
ғараз,

риё ва душманликни

авж олдиради. Икки куч ҳеч қачон бир

-

бири билан

чиқиша олмайди. Улар мисоли олов билан сув каби бир

-

бирига қарама

-

қарши

туради. Эътиборли жиҳати шундаки, “Авесто”даги кўпгина ҳикоятлар мана шу икки
куч ўртасидаги курашни тасвирлашга қаратилган. Ахлоқий тушунча бўлган
ёмонлик йўқ бўлиб кетмайди, у ҳамма вақт девлар тимсолида яхшиликнинг олдига
ғов бўлиб, унинг йўлини тўсгани

-

тўсган.

Аҳура Мазда барча ёрқинлик, яхшилик ва адолат мояси, Ахриман эса зулмат,

зулм, хунуклик ва ноҳақлик уруғини сочувчи. Бири бахт ва шодлик белгиси,
иккинчиси разолат ва жаҳолат тимсоли.

Бу салбий иллатлардан қутилишнинг йўли Ҳақиқат, адолат ва яхшилик

эканлиги табаррук манбада қуйидагича ифодаланади:

“Эй, Мазда Аҳура!

Эзгу Ният ва Ашаҳ –

Ҳақиқат билан ҳузуримизга кел, ҳаққоний каломлар

воситасида Зардуштга ва жамики солиҳ инсонларга саодатли тириклик бахш айла!


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

216

Бизга шодмонлик ва олам қудратини ато қил, токи душман зулми ва озори

муқобилида бирлашайлик”.

“Эй, Мазда Аҳура!

Ашаҳ –

Ҳақиқат ва Эзгу Ниятга ҳаққу рост сазовор бўлганинг равшан назар

фарзоналарнинг мақсудига восил айла. Ҳақиқатда билурманки, эзгу мақсадли, дил
қаъридан чиққан олқишлар сизлар томондан инобатсиз қолмагай!”

“Аҳура Мазда деди:

Бу жаҳонда бизнинг каломимизни жон

-

дилдан қабул қилгувчи мен билган

ягона зот бу Сипийтмон Зардуштдир.

Ёлғиз у Мазда ва Ҳақиқатни олқишловчи қўшиқларни инсониятга элтмоқни

жуда

-

жуда истайди. Шу боисдан Унга ғоят ўткир ва малоҳатли нутқ бахш айладик”.

“Олам Шаҳриёри, Эзгу Ният ва Ашаҳ –

Ҳақиқат яхшиликларни ихтиёр

этганларнинг қошига келдилар, уларга қудратли ҳаёт бахш айладилар.

Ҳақиқатда, Сенга тобе бўлганлар ва сенга насиб қилганлар темир

синовлардан сўнг бахтга қовушадилар”.

(“Авесто”. Ясна, 29

-

Ҳот, 9 бет, 30

-

Ҳот, 10 бет)

“Авесто”да таъкидланишича, яхшилик ва ёмонлик руҳлари эгизак бўлсалар

-

да ўз фикри, сўзи ва амалларида бир

-

бирига тескаридир. Улар

-

яхшилик ва ёмонлик

фазилатларида эмас, гуноҳларида фарқ қиладилар.

Бу икки руҳ пайдо бўлгач, ҳаёт ва ўлимни яратдилар; охиратда айёр руҳ

гуноҳкорларга, фозил руҳ эса сомеъларга насиб қилғай.

Айёр руҳ барча ёмонликларни ўз тасарруфига олди, Маздага ишонганлар эса

фозил руҳ паноҳида бўладилар.

Улар ўртасидаги фарқни ажрата олмаганлар девлар олдига югурдилар ва

айёр руҳ тузоғига илиндилар, ғазаб худосига учрашиб одамларни касалликлар
билан қийнашга тутиндилар.

Мана шу икки руҳ, икки куч дунёни бошқаради. Улар ўртасидаги кураш

абадий. Бу курашда бутун олам ва қуёшни яратган Аҳура Маздага унинг доно ва
ўлмас руҳонийлари ёрдам беради, Ахриманга эса ўзини барча қора ва жоҳил
ишларини қора ва жоҳил кучлар орқали амалга оширади.

Аҳура Мазда дунёни яратиб, ерларни, молларни одамларга тақсимлаб,

бошпана берар экан, тинч меҳнатдан роҳатланишни, боғ яратишни, мол боқишни,
деҳқончилик қилиб, уй қуришни ва покиза ҳаёт кечиришни ато этади. Ахриман
бўлса дунёга жоҳиллик ҳамда касаллик уруғини сепади, одамлар ўртасида жанжал
ва қон тўкиш, уруш ва тўполонлар уйғотишга интилади.Бугунги кунда дунёнинг
кўпгина жойларида, жумладан Яқин Шарқ, Сурияда ўзларини гўё адолат
тарафдоримиз

деб, аслида бегуноҳ одамларнинг қонини тўкаётган, бузғунчилик ва

ёвузлик қилиб, одамларнинг тинчини бузаётган Ислом давлати деб аталмиш ўта
ёвуз бузғунчи ташкилот аъзолари ҳам ёвуз куч Ахриманнинг издошларидир.

Тарихий манбада ёмонлик ва ёвузликнинг оқибати хорлик ва зорлик, қабоҳат

эканлиги танқид қилиниб, одамларни фақат

эзгулик йўлига кириш орқали

яхшиликка етишиш мумкинлиги қуйидагича ифодаланади:

“Кимки Ашаҳ –

Ҳақиқат ҳузурига келса, охиратда унинг манзили ёруғлик бўлади.

Аммо, зулмат бу –

амалга ошмайдиган ният, сўқирлик, “во дариғо”ликдир.

Ҳақиқатда, дин ва кирдикори шундай бўлган кимсаларнинг тириклиги пировард –

натижада уларни зулмат қаърига тортиб кетади”.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

217

“Эй, девлар!

Сизнинг барчангиз қабиҳ ниятга қариндошсиз. Сизларни азалдан қўллаб

-

қувватлаб, асраб

-

авайлаб

келаётган куч каззоб ва худбинликдан ўзга нарса эмас.

Бу ёлғон ва мунофиқона амалларингиз билан етти иқлимга ном таратдингиз

ва охир

-

оқибат шарманда бўлдингиз”.

“Шу йўл билан сизлар одамларни чалғитдингиз, улар энг қабиҳ амалларга қўл

урдилар ва девларнинг муҳиблари деб ном қозондилар”.

“Шунингдек, қабиҳ ният билан жаҳонни хароб қилиш мақсадида сизга ва

дурвандларга ўргатган ёвуз андиша, калом ва амал воситасида одамларни
алдадингиз ва абадий саодатдан бебаҳра қилдингиз”.

(“Авесто”, Ясна, 32

-

Ҳот, 13 бет).

Табаррук манбада инсон моддий жиҳатдан эмас, маънавий жиҳатдан

мукаррам бўлгани учун руҳининг поклиги даражасида камолга эришади дейилади.
Инсонлар ҳар бир нарсани унинг зиддига қараб ўрганадилар. Яхшиликни билиш
учун ёмонликни, гўзалликни билиш учун чиркинликни, тўғрини билиш учун
эгриликни ва иймонни таниш учун куфрни билиши керак бўлади.

Ёмонлик уруғини сепган киши зарардан ўзга ҳосил олмайди. Гўзал хулқ

ниҳолини кўкартирган киши тинчлик, шодлик мевасини ейди. Тоғда қичқириб
нима десангиз, акс

-

садо туфайли ўша айтган гапларингизни ўзингиз эшитасиз. Ҳаёт

ҳам шундай: “Нима эксанг –

шуни ўрасан”, деган ҳикматни аждодларимиз ҳам

унутмаганлар.

Ҳикмат: Сув, Олов ва Ахлоқ –

учаласи дўстлашиб, сайрга чиқишди. Бир

-

бирларидан хавотирланиб, Сувдан сўрашди:

Агар йўқолиб қолсанг, сени қаердан топамиз?

Қаерда

шариллаш овозини эшитсангиз, мен ўша ерда бўламан, –

деди Сув.

Қаерда

тутун кўрсангиз, мен ўша жойда бўламан, –

деди Олов.

Навбат Ахлоққа келганда, у бундай жавоб берди:

Мени йўқотсангиз, излаб юрманг. Ҳеч қаердан топаолмайсиз... Дарҳақиқат,

шундай. Ахлоқ буюк қадрият. “Ахлоқ” сўзи луғавий маънода кишининг хулқ

-

атвори(одати), феъли, қилиғи, одобини англатади.

Ахлоқ инсоннинг зийнатидир,

шу сабабли

уни бир умр асраб

-

авайлаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир.

“Авесто”да баён этилган Яхшилик руҳи

-

бу яратувчилик, бунёдкорлик кучи,

ёмонлик руҳи эса бузиш ва бузғунчиликка олиб келади. Яхшилик ҳаёт рамзи, ерни
одамлар фойдали ҳайвонлар ва ўсимликлар билан тўлдириш, инсоният умрини
соғлик, куч

-

қудрат, бахт

-

шодлик, умид ва ишонч, гўзаллик ва эзгу фикрат, тўкин

-

сочинлик билан мунаввар этмакдир. Ёмонлик эса қурғоқчилик ва очарчилик,
молларнинг қирилиб кетиши, касаллик ва офат, жисмоний ва руҳий бузилишнинг
оқибатидир.

Бу кураш натижасида гоҳо ёлғон ва зўравонлик, зулмат ва бетоблик, ноҳақлик

ва фирибгарлик устун келиб қолса

-

да, Аҳура Мазданинг ёрқин кучлари

пировардида Ахриман устидан ғолиб чиқадилар ва дунёда нур, яхшилик, гўзаллик
ва қувонч тантана қилади.

Ана шу тариқа Зардушт Аҳура Мазда орқали дунёда одам нусхасида юрадиган

барча девларни, жаҳолат ва разолат кучларини етти қават ернинг тагига киритиб
юборади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

218

Зардуштийларнинг дунёқарашига кўра дунё худо томонидан яратилган ва

охиратда ҳам ҳаёт мавжуд. Зардушт дуализм принципига содиқ қолган ҳолда ўлган
одамнинг охиратдаги қисматида ҳам тозалик ва покликнинг, яхшилик ва
эзгуликнинг асосий омил бўлиб қолишини таъкидлайди.

Бу фикрлар муқаддас манбада қуйидагича ифодаланади:

“Ўзгаларни яхшиликка олиб борган кимсаларгагина яхшилик насиб этади”.

“Ҳақиқатда, энг олий яхшилик заминий ва осмоний тириклигимизда

бизларни саодатнинг тўғри йўлига –

Аҳуранинг манзили бўлган Ҳақиқат оламига –

ҳидоят қилган зотларга насиб қилади.

Эй, Мазда!

Сенга кўнгил боғлаганлар ва эътиқод қилганлар поклик ва эзгуликнинг

нурлари остида пайваст бўладилар”.

(“Авесто”. Ясна, 43

-

Ҳот, 18 бет)

Завт ва Роспий:

“Эзгу ният, эзгу сўз ва эзгу амални олқишлайман!

Ният, сўз ва амаллар ичидан мен эзгу ният, эзгу сўз ва эзгу амални танлайман.

Мен барча қабиҳ андиша, қабиҳ сўз ва қабиҳ амалдан юз бураман”.

Завт:

“Девларни лаънатлайман.

Мен маздапараст, зардуштий, девлар душмани, аҳуравий бўлишни истайман.

Ашаван бўлмаган гуноҳкор ва тубанкор, ёмонлик қўли билан яратилган,

дуруж бунёд айлаган, хилқати бандлик ва палидлик бўлмиш девлардан юз бураман.

Девлар ва девпарастлардан узоқлашаман.

Жоду ва жодугарлардан узоқлашаман.

Зараркунанда хилқатлардан йироқлашаман; уларнинг андишасидан,

сўзларидан, амалларидан ва ҳар неки уларга мансубдир узоқлашаман”.

(“Авесто”. Ясна, 11

-

Ҳот, 56 бет, 12

-

Ҳот, 57 бет)

“Авесто” ахлоқий таълимотининг муҳим хусусиятларидан бири, унда

ғаразгўйлик, ҳасад, манманлик, фитна

-

фасод, ўғрилик, талончилик, бегоналарнинг

мол

-

дунёсига кўз олайтирмаслик, хиёнат, бебурдлик каби иллатлар қаттиқ

қораланган бўлса, ваъдага вафо қилиш, самимият, садоқат, холислик, ўзаро изза

-

икром каби хислат ва фазилатлар, маънавий

-

ахлоқий қадриятлар эса улуғланган.

Профессор Ф.

Сулаймонованинг ёзишича, “Зардуштийлик таълимотида

ҳарбий тўқнашувлар, хунрезликлар, босқинчилик ҳаракатлари кескин қораланган.
Хайрли иш, ахлоқли, одобли, билимли, маърифатли бўлиш эса турли диний
ақидаларга мутлақ амал қилишдан устун, деб қаралган”.

Моддий ҳаётни яхшилашга интилиш “Авесто”да эзгулик деб баҳоланган.

Қуруқ ер очиб, боғу бўстонга айлантирган одам илоҳиёт раҳматига учрайди, боғлар,
экинзорлар, суғориш иншоотларини бузганлар эса катта гуноҳга қоладилар, деган
ғоя табаррук манбада алоҳида уқтирилган. Табиатни, ер, сув, дарахтни, ўсимлик,
жониворларни эъзозлаш, ерга ишлов бериш, суғориш, экинзорлар қилиш, чорвани ,
айниқса, йилқичиликни йўлга қўйиш, сувни муқаддас билиш шарт ҳисобланган.

Тинч меҳнат ва одамларнинг осойишта ҳаётига хайрихоҳлик зардуштийлик

ғояларининг ўзига хос томонларидан биридир. Босқинчилик, уруш, талонгарчилик,
ноҳақликка нисбатан норозилик, тинч

-

тотув меҳнат қилиш орзуси “Авесто”да ўз

ифодасини топган. “О, Мазда, дейилади манбада, қачон бизга яхши ҳаёт ва яйловлар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

219

ҳадя

этувчи Ҳақиқат ва куч

-

қудрат билан биргаликда Тинчлик келади? Ким бизни

ёлғон, қонхўрларнинг панжасидан қутқаради? Бу саволларга Улар фақат Эзгулик,
Ҳақиқат орқали жавоб топилишига ишонганлар.

“Авесто”да қайд этилган маънавий

-

ахлоқий қоидалардан бири

-

инсонларни

меҳнат қилишга, ўз қўллари билан моддий бойликлар яратиб, фаровон ҳаёт

кечиришга даъват этишдир. Зардуштийликда инсон чорванинг кўпайишига,

яйловларнинг гуллаб

-

яшнашига сабаб бўлган тақдирда Худонинг иноятига

мушарраф бўлади, дейилади. Зардушт пайғамбар худо Аҳура Маздадан, ер юзидаги

энг яхши жой қаер деб сўраганда у, инсон қаердаки уй тикиб, оиласи –

хотини ва

фарзандларига ўрин ажратиб берса, чорваси ва итлари тўқ, хонадонида ноз

-

неъматлар муҳайё бўлиб, фарзандлари фаровон яшаса, уйида олов алангаланиб

турса, ўша манзил , ўша гўша улуғдир, муҳташамдир, деб жавоб беради. Табаррук

манбада бу фикрлар давом эттирилиб, одамларни заминни шудгор қилиб обод этиш

ва кўпроқ буғдой ва мева етиштиришга

даъватни кўрамиз. “Авесто”да бу ҳақда

жумладан, шундай дейилади:

“–

Эй, оламни яратган Зот!

Эй, Ҳақиқат!

Замини ҳаммадан кўра бахтиёрроқ бўлган дунёдаги учинчи жой қаер?

Аҳура Мазда жавоб берди:

Эй, Сипийтмон Зардушт!

Бундай жой бир Ашаван ҳаммадан кўпроқ буғдой, ёғ, ва мевали дарахтлар

эккан, одамлар қуруқ ерларга сув чиқарган, сувли ерларни шудгор қилган

заминдир”.

(“Авесто”. Вандидод, 3

-

фаргард, 112–113 бетлар)

“Авесто”да меҳнат қилиб, бойлик яратиб, ташландиқ жойларга ишлов бериб,

суғориб, обод қилган, сут, гўшт

-

ёғ, дон етиштириб, фаровонликни таъминлаган

деҳқонлар, чорвадорлар, боғбонлар, овчилар, косиб

-

ҳунармандлар улуғланган.

Муқаддас китобда ерга меҳр қўйиб, ишлов бериб, ўз вақтида шудгор қилиш

зарурлиги ҳақида қимматли фикрлар кўп маротаба қайд этилган бўлиб, бу ибратли

кўрсатмалар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда

қуйидагилар ёзилган:

“–

Эй, Сипийтмон Зардушт!, –

дейилади манбада,

Кимда

-

ким заминни чап ва ўнг қўл билан, ўнг қўл ва чап қўл билан шудгор

қилса, замин унга фаровонлик бахш этади. У гўзал ва покиза қизга ўхшайди. Бу қиз

эр хонадонига кириб бориб, ўз тўшагида ҳалол ёстиқдошига фарзандлар туғиб

беради. Замин ҳам мўл

-

кўл меваларини инъом этади”.

(“Авесто”. Вандидод, 3

-

фаргард, 114–115 бетлар)

Зардуштийлик динига эътиқод –

ихлос қилган аждодларимиз инсон ҳаётию

тириклигининг асосий манбаи бўлган она

-

Заминни, унинг ҳар бир сиқим тупроғини

зўр меҳр

-

муҳаббатла эъзозлаганлар, унинг нопок бўлишига йўл қўймаганлар.

Аждодларимиз бутун вужудлари ила она

-

Заминга, сувга, оловга таъзим қилганлар.

Битмас

-

туганмас жавоҳирлар кони, жамики ноз

-

неъматлар хазинаси ҳисобланган

Заминни, эгнимизни бут, қорнимизни тўқ қиладиган ерни, тупроқни муқаддас деб

билиб ардоқлаш, қадрига етиш, эъзозлаш –

буюк маънавий

-

ахлоқий ҳодиса. Она

-

Заминни севиш, ардоқлаш зарурлиги ҳақидаги маънавий

-

ахлоқий ўгитлар, йўл

-

йўриқлар ота

-

боболаримиздан қолиб келаётган ва бугун ҳам катта тарбиявий

аҳамиятга эга бўлган бебаҳо маънавий, ахлоқий

-

этик мерос, умумбашарий

таълимотдир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

220

“Авесто”да одамларни имонли

-

эътиқодли бўлишга, доимо покиза юришга,

танани озода тутишга, ҳар қандай ёмон ният ва сўзлардан тийилишга, ёмон
амаллардан воз кечишга, ножўя ишлардан юз ўгиришга даъват этадиган ахлоқий
қоидалар, ўгитлар ниҳоятда кўп. Табаррук

манбада “таналарингизга нисбатан

қалбингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг”, “Ҳар бир инсон кунига беш марта ювиниб,
покланиб, қуёшни олқишлаб сиғиниши шарт”, деган қоидалар етарли даражада
топилади.

Зардуштийлар яхши сўз, яхши амал ва яхши андишани илоҳийлаштириб, бу

уч номлар билан аталган муқаддас Рухларга ҳар кун уч мартаба намоз ўқир эдилар.
Маздапарастлик динида ёлғон гапириш, бировни алдаш кечириб бўлмас гуноҳ
ҳисобланади. Зардушт ақидасига кўра, инсон зулмат ичида қолиб, саргардон
бўлмаслиги учун ростлик ва ҳақиқат чироғини ёқиши керак, ўшандагина инсон
камолот чўққиларига етиши мумкин.

“Авесто”нинг Ясна қисмида ва Ҳотларда Аҳура Мазда номидан Эзгулик,

Яхшилик ва Ҳақиқатга етишиш йўллари Эзгу Ниятга кўнгил қўйган инсонлар энг
аввало ғазабни ичга ютишлари, жаҳлнинг баҳридан ўтишлари, саботли ва пок
бўлишлари зарурлиги қуйидагича тавсифланади:

“Эй, Мазда!

Ҳақиқатда, бу ғолиблик тирикликнинг яхшилик билан интиҳо топиши

демакдир”.

“Эй, Мазда!

Эзгу андишали киши бегумон ўз дини, сўз ва аъмолни ҳам шунга муносиб

қилмоғи керак. Унинг хоҳиш

-

истаги озод ҳисларнинг пайрави бўлғай.

Сенинг идрокинг интиҳоси шу –

У ниҳоят яхшилик ва ёмонликни бир

-

биридан жудо айлайди”.

“–

Эй, Эзгу Ниятга кўнгил қўйган, дил боғлаган зотлар, ғазабни ичга ютинг,

жаҳлнинг баҳридан ўтинг, ўзни тундлик, жоҳиллик қаршисида янада қудратлироқ
ва саботлироқ айланг. Ашаҳ

-

Ҳақиқатнинг ер юзида ёйилмоғи, пойдор ва устувор

бўлмоғи учун пок мардлар сафига қўшилинг!”.

“–

Эй, Мазда Аҳура! Сени, Ашаҳ –

Ҳақиқатни ва Олам Шаҳриёрини

олқишлайман, ибодатлар келтираман.

Мен рост йўлда, ҳақ кўчасида юрмоқни истайман, Сенинг жавонмардларинг

каломига, қулоқ тутмоқликни хоҳлайман”.

(“Авесто”. Ясна, 48

-

Ҳот, 26–28 бетлар)

Аждодларимиз меросида яхши хулқни эгаллашга интилган инсон ёмон

иллатлардан сақланишни ҳам билиши шартлигига эътибор берилган. Жумладан,
таъкидланишича, тўрт нарса ҳамма учун керак: саломатлик, гўзал хулқ, ростгўйлик
ва ҳалол меҳнат.

Беш нарса ақлли одам хислати: қўлдан кетган нарсага ачинмаслик, меҳнатдан

қочмаслик, мағрур бўлмаслик, қўлидан келмаган ишга киришмаслик, хоҳлаган
нарсаси қўлига кирмаганига қайғурмаслик.

Олти нарса роҳатда яшашга ёрдам беради: ишчанлик, ҳақиқий дўст, тарбияли

фарзанд, меҳрибон хотин, ширин, мақбул сўз ва ақлу фаросат.

Саккиз хислат олийжаноб одамларда топилади: авф, тавозе, шафқат, қўли

очиқлик, очиқ юзли бўлиш, ҳаё, номус ва мурувват, кичикларга шафқат, қаноатли
бўлиш, вафодорлик, иффат ва адолат.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

221

Ўн хислатни қўлдан бермаслик лозим: тўғрилик, инсоф, мулойимлик, олим ва

фозиллар билан суҳбат, қариларга ҳурмат, кичикларга шафқат, қаноатли бўлиш,
вафодорлик, иффат ва адолат.

Мўминларнинг ўзига хос шартлари мавжуд. Шулардан бири –

гўзал хулқ

соҳиби бўлиш. Шубҳасизки, Аллоҳ таоло комил иймон соҳибларини мукаррам
қилади. Комил иймонни эса гўзал хулқсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Табаррук манбада маънавий

-

ахлоқий аҳамиятга эга бўлган ўгитлар жуда кўп

топилади: “Забардаст ва қудратли бўлиш учун ҳамиша ҳақиқат ва ростликка
мувофиқ амал қилсанг, забардаст ва қудратли бўласан”, “Ҳақ сўздан ўзга ҳеч нарса
тўғрисида ўйлама, ҳақ сўздан ўзга ҳеч нарса тўғрисида суҳбатлашма, ҳаққоний
амалдан ўзга ҳеч нарса билан шуғулланма”, “Ёлғон гапириб тирик қолгандан кўра,
рост гапириб ўлган яхши”, “ўз нафсини енгиб, жиловлаб олмаган киши, ҳеч нарса
устидан ғолиб чиқолмайди”. Ушбу ғоялар бугунги кунда ҳам

ўз аҳамиятини сақлаб

қолмоқда.

Зардуштийларнинг эътиқодига кўра, эзгу фикрат, эзгу калом, эзгу амал

инсонни комиллик сари етакловчи биринчи руҳ бўлиб, унга эришган одам Оллоҳ
таолога яқинлашиб боради. Ҳақ йўлида эзгу амаллари ила ахлоқий покликка
эришган, шуурини тазарру тўлқинлари эгаллаган инсон моҳияти кейинчалик ўрта
асрлар фалсафасининг тасаввуф оқимида ўз тараққиёт ўзанига эга бўлди.

Зардуштийлар тасаввурида ўз фаолияти майдонида кўпроқ ҳаётий

неъматлар сари интилиб, эзгу амаллар бажаришга интилувчи инсон комил
ҳисобланган. Унинг абадийлиги ҳам яхши ҳаётий эҳтиёж ва яхши ҳаётий
орзуларнинг тантанаси сифатида тушунилган.

ХУЛОСА

Мамлакатимизда маънавий

-

маърифий ва ахлоқий тарбия соҳасида амалга

оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда аждодларимизнинг
буюк тарихий

-

адабий мероси “Авесто”да илгари сурилган

эзгулик, яхшилик,

тинчлик, адолат, саховат, яратувчилик, бунёдкорликни тараннум этиш тўғрисидаги

ўлмас ахлоқий ғоялар бугунги кунда ҳам ёш авлод тарбиясида ўз аҳамиятини сақлаб
қолмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

И.А.Каримов, Юксак маънавият –

енгилмас куч. Т., “Маънавият”, 2008.

-

Б.

-31.

2.

Авесто. Тарихий

-

адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. Т., “Шарқ”,

2001.-

Б.

- 9, 10, 13, 18, 26-28, 56-57, 112-115.

3.

Й.Жумабоев, Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий фикрлар тараққиёти

тарихидан. Т., “Ўқитувчи”, 1997.

-

Б.

-20.

4.

Маковелъский А.О. Авеста. Баку, 1960.

-

С.

-18.

5.

Ф.Сулаймонова, Шарқ ва ғарб. Т., “Ўзбекистон”, 1997.

-

Б.

-25-26.

6.

И.Р.Хўжамуродов, Авестода маънавият муаммолари// Мулоқот, 1996 йил 1

-

сони, Б.

-93-95.

7.

И.Р.Хўжамуродов, “Авесто”да эътиқод муаммоси// Ўзбекистон Аграр фани

хабарномаси, 2013 йил,1(51)

-

сони,Б.

- 102-104.

8.

Махмудова Г.Т. Философская сущностъ Авесты. Т., «Санъат», 2010.

-

С.

- 89.

9.

Муҳсин Умрзода. Авесто сирлари// Жаҳон адабиёти, 1997, 4

-

сони, Б.

-199-20

Библиографические ссылки

И.А.Каримов, Юксак маънавият - енгилмас куч. Т., “Маънавият”, 2008.-Б.-31.

Авесто. Тарихий- адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. Т., “Шарқ”, 2001.-Б.- 9, 10, 13, 18, 26-28, 56-57, 112-115.

Й.Жумабоев, Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий фикрлар тараққиёти тарихидан. Т., “Ўқитувчи”, 1997.-Б.-20.

Маковелъский А.О. Авеста. Баку, 1960.-С.-18.

Ф.Сулаймонова, Шарқ ва ғарб. Т., “Ўзбекистон”, 1997.-Б.-25-26.

И.Р.Хўжамуродов, Авестода маънавият муаммолари// Мулоқот, 1996 йил 1-сони, Б.-93-95.

И.Р.Хўжамуродов, “Авесто”да эътиқод муаммоси// Ўзбекистон Аграр фани хабарномаси, 2013 йил,1(51)-сони,Б.- 102-104.

Махмудова Г.Т. Философская сущностъ Авесты. Т., «Санъат», 2010.-С.- 89.

Муҳсин Умрзода. Авесто сирлари// Жаҳон адабиёти, 1997, 4- сони, Б.-199-20