Авторы

  • Хусниддин Утаев
    Юрист 2-го класса, старший помощник прокурора, Сурхандарьинская область, Узунский район

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp93-100

Ключевые слова:

вина информация ответственность наказание преступление компьютер совершенное мошенничество имущество

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы ответственности за мошенничество в сфере компьютерной информации. Анализируются различные методы совершения мошенничества с использованием компьютерных технологий и изучаются мнения экспертов по данному вопросу. Автор статьи также предлагает рекомендации и предложения относительно ответственности за мошеннические действия в области компьютерной информации.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index


Issues of liability for fraud committed in the field of
computer information

Khusniddin UTAEV

1

Senior assistant prosecutor, Uzun district, Surkhandarya region

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2023
Received in revised form
15 September 2023
Accepted 25 October 2023
Available online
15 December 2023

This article discusses issues of liability for fraud in the field

of computer information. Various methods of committing fraud

using computer technology are analyzed and expert opinions on
this issue are studied. The author of the article also offers

recommendations and suggestions regarding liability for

fraudulent activities in the field of computer information.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp93-100

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

guilt,

information,

responsibility,

punishment,

crime,

computer,

fraud committed,

property.

Компьютер ахбороти соҳасида содир этиладиган
фирибгарлик учун жавобгарлик масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар

:

айб,

ахборот,

жавобгарлик,

жазо,

жиноят,

компьютер,

содир этилган,

фирибгарлик, мулк

.

Мазкур мақолада компьютер ахбороти соҳасида содир

этиладиган фирибгарлик учун жавобгарлик масалалари

таҳлил этилган. Бундан ташқари, муаллиф томониддан

компьютер воситасидан фойдаланиб фирибгарлик содир

этишнинг турли усуллари ҳам таҳлил этилиб, бу борадаги
олимларнинг фикрлари ўрганилган. Шунингдек, муаллиф

мақолада компьютер ахбороти соҳасида содир этиладиган

фирибгарлик учун жавобгарлик юзасидан таклиф ва

тавсиялар бериб ўтган.


1

2nd class lawyer, senior assistant prosecutor, Uzun district, Surkhandarya region.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

94

Вопросы

ответственности

за

мошенничество,

совершаемое в сфере компьютерной информации

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

вина,

информация,
ответственность,

наказание,

преступление,

компьютер,

совершенное
мошенничество,
имущество

.

В

данной

статье

рассматриваются

вопросы

ответственности за мошенничество в сфере компьютерной
информации.

Анализируются

различные

методы

совершения

мошенничества

с

использованием

компьютерных технологий и изучаются мнения экспертов
по данному вопросу. Автор статьи также предлагает
рекомендации

и

предложения

относительно

ответственности за мошеннические действия в области
компьютерной информации.

Бизга маълумки, мулкни фирибгарлик йўли билан талон

-

тарож қилишнинг кенг

тарқалганлиги ва унинг жамиятга кўп миқдорда зарар етказиши унинг олдини олиш
заруриятини келтириб чиқаради. Ҳозирги кунда фирибгарликнинг умумий динамикаси,
унинг кўринишлари кўпайиб

бораётганлиги ҳам мавзунинг долзарблигидан далолат

беради. Ундан ташқари, ҳаёт кечириш учун зарур маблағларни одамларни алдаш йўли
билан топаётган шахс фақат жиноятчи сифатида хавфли бўлмай, унинг қилмиши
туфайли давлатга, одамларга моддий зарар етказилиши билан бир қаторда, фирибгарлик
оқибатлари аҳолига, айниқса ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатади.

Дарҳақиқат, фирибгарлик жиноятининг ижтимоий хавфлилиги мулкка турли

шаклларда тажовуз қилиш билан белгиланади. Фирибгарлик жиноятини содир этишда
кўп ҳолларда жабрланувчиларнинг ўзлари ҳам фаол рол ўйнайдилар. Улар
фирибгарликнинг жиноий

-

ҳуқуқий оқибатларидан қўрқиб жиноятни фош этиш учун

ҳаракат қилмайдилар. Жиноят тўғрисида тегишли жойларга хабар қилмайдилар.

Бунга сабаб, фирибгарлик жиноятларини фош этиш ҳамда тергов қилишда ички

ишлар органлари ходимлари қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг мавжуд куч
ва воситаларидан етарлича фойдалана олмаётганлигидадир. Натижада, жиноятчилар
жазо ва жавобгарликдан қўрқмасдан бундай жиноятларни янада кўпроқ содир этиб,
жисмоний ва юридик шахсларга жуда катта зарар етказмоқда.

Ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан талон

-

торож қилиш жиноятининг

кенгайиб бориши қонунчилигимизда кўплаб бўшлиқларнинг мавжуд эканлигини
кўрсатади. Бундай бўшлиқларни тўлдириш учун бугунги шиддат билан ривожланиб
бораётган ижтимоий ҳаётда барча талабларга жавоб бера оладиган қонунлар ишлаб
чиқилиши мақсадга мувофиқдир. Бугунги кун амалиёт тажрибасидан кўришимиз
мумкинки, ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан талон

-

торож қилиш

жиноятларининг янги тармоқлари пайдо бўлмоқдаки, миллий қонунчилигимизнинг
бундай ижтимоий муносабатларни тўлиқ қамраб олиш имконияти камайиб, ушбу
жиноятчиликнинг ўсиш суръати йилдан йилга ошиб бормоқда. Масалан, интернет
тармоқлари ва ижтимоий сайтлар орқали тарқатилаётган соғлиғи оғирлашиб,
даволанишга муҳтож бўлган беморларга ёрдам сўраб, уларни чет давлатларга даволатиб
келиш учун пластик карточкаларига пул ўтказиб беришни сўраб мурожаат қилинган
ҳолатларга дуч келиш одатий ҳолга айланиб қолди.

Баъзи одамлар бунга ишониб, интернет сайтларида кўрсатилган пластик

карталарга пул ўтказиб бермоқдалар. Лекин кўп ҳолларда бу пуллар бошқа, яъни беморга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

95

ҳеч

қандай алоқаси бўлмаган шахсларнинг чўнтакларига тушаётганлигини

кўпчилигимиз билмаймиз.

Юқорида келтирилган ҳолатларнинг олдини олиш учун қонун чиқарувчи

томонидан бундай шахсларга нисбатан қонуний таъсир чораси ишлаб чиқилиши ва уни
амалиётда қўллаш кўникмасини шакллантириш талаб этилади.

Дарҳақиқат, ҳозирги давр бутун дунё миқёсида “компьютер асри” ҳисобланади.

Республикамиз

ўз

мустақиллигини

қўлга

киритгач,

барча

соҳаларда

компьютерлаштириш ишлари ғоят кенг равишда олиб борилмоқда.

Бизга маълумки, ушбу ҳисоб

-

китоблар банк, кредит ташкилотлари орқали бир

шахс ҳисоб рақамидан иккинчи шахс ҳисоб рақамига миллионлаб суммаларни бир зумда
ўтказиладиган банк операциялари орқали амалга оширилади.

Компьютер техникаси воситасидан фойдаланиб жиноят содир этиш жуда

мураккаб жиноятлар сирасига киради. Компьютер техника воситаларидан фойдаланиш,
мулкни ўзлаштириш учун зарур бўлган (масалан, товар

-

транспорт юк хати) қалбаки

ҳужжатларни тайёрлаш, ташкилот ҳисоб рақамидан айбдорнинг ҳисобига пул ўтказиш
учун тармоқ компьютер воситаларидан фойдаланиш шаклида ифодаланади .

Ҳозирги

вақтда компьютер воситасидан фойдаланиб фирибгарлик содир

этишнинг турли усуллари мавжуд. Айтайлик, компьютер хотирасидаги маълумотларни
олиб, ҳисоб

-

варақни бошқа янгисига кўчириш; банк тўлов карточкалари ёрдамида

қалбакилаштириш ва бошқа усулларда содир этилади.

Компьютер техникаси воситасидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш деганда

алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан компьютер техникаси воситаси

ёрдамида ўзгалар мулкини ёки мулкий ҳуқуқини талон

-

тарож қилишни тушуниш лозим.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда бу фирибгарликнинг замонавий кўринишларидан

бири киберфирибгарлик ёки интернет фирибгарлиги деб ном олган бўлиб, умуман
олганда ушбу тушунча бизнинг қонунчилигимизда назарда тутилмаган бўлиб,
фақатгина Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168

-

моддаси учинчи қисми “г” бандида

ахборот тизимидан, шу жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланиб,
фирибгарлик содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Киберфирибгарлик тушунчаси ва унинг механизми амалдаги жиноят

қонунчилигимизда назарда тутилмаганлиги бу борада қонунчилигимизда қайта кўриб
чиқиш зарурлигини тақозо этади. Умуман олганда, киберфирибгарлик ҳақида ҳар ким
турлича тушунтириш берган.

Хусусан, Интернетдаги фирибгарлик фойдаланувчиларни алдашга қаратилган

киберҳужум бўлиб, махфий маълумотларни ўғирлаш, ҳаккерлик орқали ноқонуний
равишда тизимга кириб, шахсий маълумотларни ҳар қандай усулда фойдаланишга
қаратилган, Нигерия ҳарфлари (Нигерийские письма), фишинг, вишинг, фарминг каби
турга эга бўлган жиноятдир.

Иккинчи бир шахслар фикрича, киберфирибгарлик фойдаланувчининг шахсий

маълумотларини ўғирлаш орқали моддий ёки бошқа зарар етказиш учун мўлжалланган
киберҳужумнинг бир тури бўлиб, унинг “фишинг”, “скимминг” каби турлари мавжуд.
Киберфирибгарлик бу ахборот технологиялари соҳасидаги банк карталари, тўлов
реквизитлари, паролларни ўғирлаш, вируслар тарқатиш, компьютер тизимларини
бузиш орқали содир этиладиган жиноятдир .


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

96

Олим В.К.Барчуковнинг фикрича, киберфирибгарлик компьютер фирибгарлиги

бўлиб, у ички маълумотлардан фойдаланган ҳолда фирибгарлик ва ишончни
суиистеъмол қилиш орқали бировнинг мулкига тажовуз қилишдир .

Д.А.Зикованинг

фикрича,

киберфирибгарлик

жинояти

компьютер

технологиялари ёрдамида фирибгарлик, ишончни суиистеъмол қилиш орқали ўзга
шахснинг пул маблағларини ўзлаштириш, унинг мулкига зарар келтириш ва ушбу
мулкка эга бўлиш ҳисобланади .

М.А.Ефремова ҳам “киберфирибгарлик” тушунчасини “компьютер маълумоти

орқали фирибгарлик қилиш” тушунчаси билан бир хил эканлигини ва уларнинг синоним
ҳисобланишини таъкидлайди .

Фикримизча, юқоридаги олимларнинг фикрларида жон бор, ҳақиқатан ҳам

киберфирибгарлик ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилади ва ўзга
шахснинг мулкига ушбу шахснинг ишончига кириш ёки ишончини суиистеъмол қилиш
йўли билан эга бўлишга қаратилган бўлади.

Бироқ, миллий қонунчилигимизда компьютер технологияси тушунчаси ва унинг

механизми белгилаб берилмаган, фақатгина электрон ҳисоблаш машинаси билан боғлиқ
қоидалар мавжуд.

Шунингдек, мазкур тушунча тор тушунча бўлиб, уни ахборот технологиялари ва

коммуникациялари ўз ичига қамраб олади. Маълумки, амалдаги қонунчилигимизда
манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар,
воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар ахборот, ахборотни тўплаш,
сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами
услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар ахборот технологияси6 ҳисобланади. Шунга
кўра, наздимизча, ахборот технологиялари

ва коммуникациялари ёрдамида алдаш ёки

ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига
бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш орқали ушбу шахсга зарар келтиришида ифодаланган
ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан
киберфирибгарлик деб аталади. Умуман олганда, киберфирибгарлик турлича шаклларда
содир этилишига қараб, унинг турлари ҳам хилма

-

хил бўлиб, унинг кенг тарқалган

турларига қараб ушбу жиноятни квалификация қилсак бўлади. Улардан энг кенг
тарқалгани кредит карталарини қалбакилаштириш орқали содир этиладиган
киберфирибгарлик бўлиб, у шахсий маълумотларни, кредит карталарни ўғирлаш,
уларни қасддан йўқ қилиш, интернет ёки телефон алоқаси орқали алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш, пластик карталарнинг

дубликатларини тайёрлаш, ўзаро икки

томонлама сунъий битимлар тузиш, банкоматдан пластик карталарни ёки уларнинг
парол (код)ларини ўғирлаш, орқали содир этилса, иккинчи тури депозитларни
қалбакилаштириш банк ҳужжатларидаги расмий омонат миқдорларини сунъий
равишда камайтириб кўрсатиш, мижознинг депозит ҳисоб варағидан маблағларни
чиқариб олиш орқали, учинчи тури кредит фирибгарлиги ўзга шахснинг паспорт
маълумотлари бўйича кредитни қайта ишлаш, пул маблағларини бошқа одамларнинг
ҳисобварақларига ноқонуний ўтказиш орқали, тўртинчи тури бўлган нақд пулни
бошқариш хизматидаги фирибгарликлар қалбаки банкноталар тайёрлаш, мижознинг
банк ҳисобварағидан турли хил ажратмалар орқали содир этилади.

Бизга маълумки, фирибгарлик жинояти объектив томондан мулкни талон

-

тарож

қилгандан сўнг, яъни мулк жиноятчи ихтиёрига ўтгач тамом бўлади, компьютер
техникасидан фойдаланиб жиноят содир этиш эса мураккаброқдир. Чунки мулк


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

97

компьютер эмас, балки унда сақланадиган ахборот ҳисобланади. Шунинг учун
компьютер техникасидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш компьютер техникаси
хотирасидаги маълумотларни олиб, мулк ёки мулкий ҳуқуқни жиноятчи ўзига тегишли
ҳисоб вараққа ўтказган вақтдан бошлаб жиноят тамом бўлган ҳисобланади.

Фикримизча, айбдор мулкни фирибгарлик мақсадида компьютердан

маълумотларни олса ёки ўзгартирса, фирибгарликка суиқасд деб баҳоланади.

Банк тўлов пластик карточкалари ёрдамида фирибгарлик содир этиш усулга

кенгроқ тўхталсак, банк тўлов пластик карточкаси нақд пулсиз ҳисоб

-

китоб қилиш ва

кредит олиш воситасидир. Бу восита ўз ўрнида нақд пулсиз ҳар қандай савдо
муассасасида товар олди

-

сотди ва хизмат кўрсатиш ва бу юзасидан ҳисоб

-

китобларни

амалга ошириш имконини яратади. Ўзбекистон Республикасида ушбу банк тўлов
карточкалари 1996 йилдан ташкил этилиб, муомалага киритилган.

Банк тўлов пластик карточкаларидан ҳисоб

-

китоб амалга оширилганда “қоғоз

изи” ва шунга кўра ҳар қандай карточкада пуллик ҳаракатлар назорати ва кузатуви
амалга оширилади, бу эса фирибгарликни истисно этади. Жиноятчи банк тўлов пластик
карточкасидан ташқи қиёфасини бузмасдан фойдаланади. Пластик карточкалардан
жиноий мақсадларда фойдаланилганда хизмат кўрсатиш пунктлари иштирок этмайди,
шу сабабли бу усул ёрдамида фирибгарлик содир этилади. Бундай шароитда
фирибгарлар сервис пунктлари ёки мансабдор шахслари

билан тил бириктирадилар.

Пластик тўлов воситаси билан фирибгарликка тайёрланиш ва амалга ошириш ўз

ичига маълум элементлар йиғиндисини олади. Улар пировард натижасида фирибгарлик
усули билан аниқланади ва ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин:

пластик тўлов воситаларини олиш шартлари ва улардан фойдаланишни билиш,

хусусан, қайси билан талон

-

тарожлик содир этишни ривожлантиришни билиш

фирибгарликни содир этиш учун фирибгарликни ўзига ишонч билан юритиш алоҳида
аҳамиятга эгадир, сервис пунктларидаги кўпчилик қатновчиларга ташқи қиёфадаги
ўхшашлик, яъни ролга кириш буни натижасида хизмат қилувчи персоналнинг
гумонсирамаслиги ва уларнинг кузатувда бўлиб қолмаслиги ҳам алоҳида аҳамият касб
этади;

мавжуд бўлиши (фирибгарликни содир этиш усулига қараб): ҳақиқий

пластик

карточкани (кредит ёки дебиторлик); ҳисоб банклари; талон

-

тарожни содир этишда

сақловчиларни ва банк ҳисоблари номерларидан фойдаланишни режалаштиради;
пластик карточкаларни тўлиқ ёки қисман тайёрлаш учун материалларнинг мавжудлиги;
пластик карточкани номери ва амал қилиш муддатини ўзгартириш мақсадида.

Магнит жисмдаги ахборот ва кодларни алмаштириш ёҳуд йўқ қилиб юбориш учун

жавобгарликнинг мавжудлиги; сервис хизмат кўрсатиш пунктларида шерикларнинг
мавжудлиги; пластик карточкаларни банк

-

эмитентлардан ёки ҳимоя қилиш

тузилишини ишлаб чиқарувчилар ўртасида шерикларнинг мавжудлиги;

талон

-

тарож қилинган карточкаларни реализация қилувчи шахсларни

билиш;

у ёки бу пластик тўлов воситаларини хизмат кўрсатиш учун қабул қилувчи

архив пунктларини билиш;

карточкада кўрсатилган намуналар тўғри келган касса терминалида бошқа

шахс номидан печат қилиш учун ёки ҳисобда имзони қўйиш учун маълум
билимларни эгаллаш;

карточкани сақловчи томонидан ҳужжатларнинг мавжудлиги.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

98

Тўлиқ қалбакилаштирилган пластик тўлов воситаларини тайёрлаш оғир ва

қимматбаҳо ишдир, бу усул билан асосан жиноий уюшмалар шуғулланади ва
фойдаланади. Ушбу усулда амалиётда баъзи фактлар учраб туради, масалан, икки РФ
фуқароси чет элга сафарларнинг бирида

у ердан турли чет эл компаниялари тўлов

карточкаларини Россия ҳудудига олиб кириб, уни қалбакилаштириб ёки фойдаланиш
муддати тугаган тўлов карточкаларини 2017 йили августь ойидан 2019 йил февраль
ойигача Минск, Ленинград, Москва шаҳарларида товар олди

-

сотди ва хизмат кўрсатиш

қалбаки гувоҳнома тайёрлаб ундан фойдаланган.

Агар халқаро фирибгарликни содир этиши усулини кўринишига эътибор берсак,

улар қуйидаги усулларда содир этилади:

Йўқотилган ёки талон

-

тарож қилинган пластик тўлов карточкалардан

фирибгарона фойдаланиш;

Қалбаки

карточкалардан фирибгарона фойдаланиш;

Қонуний

сақловчини қўлга олган ҳолда фирибгарлик содир этиш;

Счётдан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш;

Фирибгарликнинг бошқа шаклларини ташкил қилади.

Пластик карточкалардан фойдаланиш орқали содир этиладиган фирибгарлик

усуллари:

Биринчи усул –

жиноятлар банк хизматчилари ёрдамида қўйилган пул маблағлар

кредит карточкаларини эгалари тўғрисидаги маълумот йиғиши орқали фирибгарликни
амалга оширадилар. Албатта, бунда банк хизматчилари моддий манфаатдор бўлади.
Масалан, муайян ҳақ эвазига банк ходими қалбаки ҳужжатга асосланиб бир ҳисоб
варағидан иккинчисига пул ўтказади.

Иккинчи усул –

кўпроқ хизмат кўрсатувчи персонал томонидан масалан, ресторан,

меҳмонхона персонали томонидан қўлланади. Бунда хизмат кўрсатувчи мижоз
эҳтиётсизлиги, паришонхотирлигидан фойдаланади. Масалан, кредит карточкаси мижоз
томонидан ундан керакли пул маблағи олиш учун қолдириб кетилади. Шу тарзда
персонал ходим кассир билан тил бириктириб, кредит карточкадан унинг хабарисиз
хоҳлаганларича пул оладилар.

Учинчи усул –

пластик карточкани ўғирлаб улардан фойдаланишдир. Бунда

пластик карточкалар эгаларининг улардан, транспортидан ўғирланиши ёки шахснинг
пластик карточкасини йўқотиб қўйиши натижасида уни топиб олган ёки ўғирланган
карточкалар эгаси дарҳол банкка хабар бериб бекор қилдириши керак.

Тўртинчи усул –

жинояти чет эл фуқароларига тегишли бўлган пластик

карточкани ўғирлаб, ўзини чет эл фуқароси сифатида паспорт ёки гувоҳномаларини
қалбакилаштириб олган ҳолда амалга оширади.

Бешинчи усул –

бу усул усуллар орасида энг мураккабидир. Чунки бунда

жиноятчидан анча касб, маҳорат ва пул маблағи талаб қилинади. Бу усулда фирибгар
пластик карточкалар тўғрисида уни ишлаб чиққан корхонадан маълумот йиғади ва
худди оригиналига мос қалбакисини тайёрлайди.

Айрим хорижий давлатлар жиноят қонунида фирибгарлик тушунчаси ва у учун

жавобгарлик масалаларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, Хитой давлати Жиноят
кодексининг 192

-198-

моддалари фирибгарлик учун жавобгарлик белгилаган. Хитой

давлатида фирибгарлик алдов асосида жиноятнинг усули ва предмети турларига кўра,
ноқонуний пул маблағларини йиғиш, сақлаш, банкдан ёки бошқа кредит


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

99

ташкилотларидан фирибгарлик йўли билан кредит олиш, вексель, аккредитив кредит
картлари билан боғлиқ фирибгарлик турларига ажратилган .

АҚШ жиноят қонунчилиги бўйича фирибгарлик деганда алдов тусига эга бўлган

усул, келишув ва серқирра ҳаракатлар тизими тушунилади (АҚШ намунадаги ЖКси 224

-

моддаси). АҚШ жиноят қонунига мувофиқ фирибгарликнинг кўзбўямачилик тусидаги
мурожаатларга оид, компьютер, банк, солиқ, почта, телемаркетинг, банкротлик, кредит
карталаб орқали, тиббиёт, ҳукумат ташкилотларига қарши, суғурта, қимматли қоғозлар
айланмасига оид турлари мавжуд .

Япония жиноят қонунчилигида фирибгарлик бошқа шахсдан мулкни алдаш

орқали эгаллашни англатади (Япония ЖК 246

-

модда). Япония жиноят қонунига кўра,

агар шахс ўзи ёки бошқа шахс учун ноқонуний мулкий фойда кўриши ҳам фирибгарлик
ҳисобланади .

Франция жиноят қонунчилигида фирибгарлик жисмоний ёки юридик шахсни

алдов асосида чалғитиб, бегона исм, ёлғон мавқе ёки хизмат мавқеидан фойдаланиб пул,
қимматли қоғозлар, моддий бойликлар ёки бошқа мулкларни ўзлаштиришда ёки уларни
ўзларига наф келтирмайдиган битимлар тузишига эришишда ифодаланади .

Германия жиноят кодексида фирибгарлик оддий, алоҳида оғир, компьютер,

субсидия олишга қаратилган, капитал киритишга оид, кредит турларига бўлинади .
Шунингдек, Германия жиноят қонунида тўлов ва банк карталаридан алдов йўли билан
фойдаланиш, суғурта соҳасидаги ишончни суиистеъмол қилиш каби жиноят таркиблари
ҳам мавжуд.

Ҳозирги

вақтда фирибгарлик йўли билан интеллектуал мулкни эгаллаш ҳоллари

тобора кўпайиб бормоқда. Масалан, компьютер фирибгарлиги. “Масалан Чехия
полицияси Прага шаҳрида жойлашган “Диалог

-

агро” фирмасидаги, компьютер

қароқчилари”ни қўлга олди. Гап шундаки, бу фирма компьютер дастурларини
қароқчиларга кўчириб олиш ва сотиш билан шуғулланганликда айбланмоқда.

Бундай шаклдаги мулкни қўриқлаш муаммоси ривожланган мамлакатлар жиноят

қонунларини такомиллаштириш вазифасини қўяди. Кўпчилик давлатларда
интеллектуал (ақлий) мулкни талон

-

тарож қилиш учун жавобгарликни кўзда тутувчи

жиноят қонунлари ҳали яхши ривожланган

эмас. Шу сабабли эътибор фуқаролик

ҳуқуқий жавобгарлигига қаратилгандир. Масалан, Италиядек ривожланган давлатда ҳам
бу қилмиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмаган.

Ҳозирги

вақтда бизнинг мамлакатимизда ҳам кўплаб компьютерлар мавжуд.

Улардан халқ хўжалигида, илм

-

фаннинг турли соҳаларида тобора кўпроқ

фойдаланилмоқда. Буларнинг барчаси интеллектуал (ақлий) мулкни компьютер
фирибгарлигидан ҳимоя қилиш заруриятини келтириб чиқаради. Шу сабабли
компьютер фирибгарлиги учун жавобгарликни янада такомиллаштириш масаласини
ҳам кўриб ҳал қилиш керак бўлади.

Республикамизда ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида компьютерлар кўплаб

қўлланилмоқда, бу ҳол интеллектуал мулкни қўриқлаш мақсадида қонунга компьютер
фирибгарлиги учун жавобгарлик белгиловчи норма киритилиши заруриятини келтириб
чиқаради. Бу моддани қуйидаги таҳрирда киритилишини таклиф қиламиз:

1681-

модда. Компьютер фирибгарлиги

Электрон

-

ҳисоблаш машиналари хотирасига киритилган маълумотларни ва

ҳисоблаш натижаларини моддий манфаат олиш мақсадида алдаш йўли билан эгаллаш

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

100

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда

жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни
чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Германия жиноят кодексининг § 263 а

-

моддасида ҳам худди шундай қилмиш учун

жавобгарлик белгилангандир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

М.Ҳ.Рустамбаев, Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси. IV том. Махсус

қисм. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар. Ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари
органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар. Олий таълим муассасалари учун
дарслик. –

Т.: “ILM ZIYO”, 2011. –

Б.52. Интернет сайтидан: https://psm7.com/glossary/kak

-

borotsya-s-kibermoshennichestvom.htm.

2.

Барчуков В.К. Терминология мошенничества в сфере компьютерной

информации. –

М.: Пробелы в российском законодательстве. № 4. 2017 г. –

С. 163

-165.

3.

Зыков Д.А. Виктимологические аспекты предупреждения компьютерного

мошенничества. дис. … канд. юрид. наук. Владимир, 2002. –

211 с.

4.

Ефремова М.А. Мошенничество с использованием электронной информации //

Информационное право. 2013. № 4. –

С. 19 21.Коробоева А.И. и Чучаева А.И., пер. С

китайского проф. Хуан Даосю. Уголовный кодекс Китая. –

М.: ООО «Юридическая фирма

контракт», 2017. –

98-102-

б.

5.

Савченко А.В. Уголвное законадетельство Украины и федеральное уголовное

законодательство США. Киев: КНТ, 2007. –

Б.596.

6.

Коробоева А.И. Уголовный кодекс Японии. СПб., Юридический центр Пресс.,

2002.

Б.226.

7. https://constitutions.ru/?p=5859
8. https://constitutions.ru/?p=5854

Библиографические ссылки

М.Ҳ.Рустамбаев, Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси. IV том. Махсус қисм. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар. Ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар. Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.: “ILM ZIYO”, 2011. – Б.52. Интернет сайтидан: https://psm7.com/glossary/kak-borotsya-s-kibermoshennichestvom.htm.

Барчуков В.К. Терминология мошенничества в сфере компьютерной информации. – М.: Пробелы в российском законодательстве. № 4. 2017 г. – С. 163-165.

Зыков Д.А. Виктимологические аспекты предупреждения компьютерного мошенничества. дис. … канд. юрид. наук. Владимир, 2002. – 211 с.

Ефремова М.А. Мошенничество с использованием электронной информации // Информационное право. 2013. № 4. – С. 19 21.Коробоева А.И. и Чучаева А.И., пер. С китайского проф. Хуан Даосю. Уголовный кодекс Китая. – М.: ООО «Юридическая фирма контракт», 2017. – 98-102-б.

Савченко А.В. Уголвное законадетельство Украины и федеральное уголовное законодательство США. Киев: КНТ, 2007. – Б.596.

Коробоева А.И. Уголовный кодекс Японии. СПб., Юридический центр Пресс., 2002. – Б.226.