Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some aspects of the organization of the fight against crime
related to invasion
Zafarbek NAZAROV
Academy of the Ministry of Internal Affairs
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2023
Received in revised form
15 September 2023
Accepted 25 October 2023
Available online
15 December 2023
The article presents reforms in the fight against crime in our
country, statistical data on crime related to invasion, effective
activity and cooperation of internal affairs bodies in the
organization of the fight against crime related to invasion,
problems in the organization of the fight against crime related to
invasion as well as proposals for further improvement of
measures to ensure activities.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp267-272
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
invasion,
internal affairs div,
organization of activities,
cooperation,
information,
online portal,
mobile application.
Босқинчилик жиноятига қарши курашишни ташкил
этишнинг ўзига хос жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
босқинчилик,
ички ишлар органлари,
фаолиятни ташкил этиш,
ҳамкорлик,
ахборот,
онлайн портал,
мобил илова.
Ушбу мақолада мамлакатимизда жиноятчиликка қарши
курашиш фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотлар,
босқинчилик жиноятига оид статистик маълумотлар, ички
ишлар органларининг босқинчилик жиноятига қарши
курашишни ташкил этишдаги самарали фаолияти ва
ҳамкорлиги, босқинчилик жиноятига қарши курашишни
ташкил этишдаги муаммолар ҳамда фаолиятни таъминлаш
бўйича олиб борилаётган чора
-
тадбирларни янада
такомиллаштириш бўйича таклифлар келтириб ўтилган.
1
Senior lecturer, Department of Administrative Activities of Internal Affairs Bodies, Academy of the Ministry of
Internal Affairs.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
268
Специфические аспекты организации борьбы с
преступностью, связанной с разбоем
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
разбой,
органы внутренних дел,
организация
деятельности,
сотрудничество,
информация,
онлайн
-
портал,
мобильное приложение.
В статье представлены реформы в деятельности по
борьбе с преступностью в стране, включая статистические
данные по преступлениям, связанным с разбоем.
Описывается эффективная работа и сотрудничество
органов внутренних дел в рамках борьбы с этим видом
преступлений. Отмечаются также проблемы, возникающие
в
процессе
организации
борьбы
с
разбойными
нападениями. Автор статьи предлагает меры по
дальнейшему совершенствованию деятельности в этой
области.
Кейинги йилларда мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатлари
асосида ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини
такомиллаштиришга қаратилган салмоқли ишлар амалга оширилди ва мазкур
ҳужжатларнинг амалда татбиқ этилиши ички ишлар органлари жиноятчиликка
қарши курашиш фаолиятида мутлақо янги механизмларни белгилаб берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ–
60-
сон Фармони билан тасдиқланган Янги Ўзбекистон тараққиёт
стратегиясида белгиланган вазифалар, жамоат хавфсизлигини таъминлашда ички
ишлар органларининг касбий ҳамда илмий тайёргарлигини таъминлаш ва бу
борада мавжуд муаммоларни ўрганиш муҳим вазифалардан бири эканлиги
белгилаб қўйилди [1].
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти мамлакатимизда барқарорлик, тинчлик
ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя
этилишини таъминлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашга
қаратилган бўлиб, унда жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектларнинг
фаолияти муҳим ўрин эгаллайди.
Шунингдек, “Ўзбекистон–2030” стратегиясида халқимизнинг эркин ва фаровон,
қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш
-
иродасини рўёбга чиқариш,
ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш,
соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб
чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат,
қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш энг муҳим
мақсадимиз бўлиши лозимлиги белгилаб қўйилди.
Энг муҳими мазкур стратегиясида қуйидаги асосий ғоялар илгари сурилди.
Жумладан: барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган
давлатлар қаторидан ўрин олиш; аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга
тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил
қилиш; аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш; халқ хизматидаги
адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш; мамлакатнинг суверенитети ва
хавфсизлигини кафолатли таъминлаш [2].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
269
Айни пайтда, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг
асосий мақсади сифатида, босқинчилик жиноятига қарши курашишни ташкил
этишнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички ишлар органларининг энг қуйи
бўғинидан республика даражасигача самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва
замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ
-
тартибот ва
қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш
белгиланди, бу эса, ушбу йўналишда тизимнинг энг қуйи бўғинидан республика
даражасигача самарали фаолиятни йўлга қўйиш имконини беради.
Бугунги кунда замон ривожланмоқда, талаблар оширилмоқда, шуларни
инобатга олган ҳолда босқинчилик жиноятига қарши курашишни ташкил этишни
мукаммал тарзда амалга ошириш ҳозирги куннинг муҳим масаласи бўлиб
ҳисобланади. Ички ишлар органлари ходимлари ҳозирги
замонавий фан ютуқлари
ва илғор тажрибалардан фойдаланган ҳолда ҳамда хорижий давлатлар ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари билан мазкур турдаги жиноятларга қарши курашишни
ташкил этиш бўйича тажриба алмаштириш ва улар билан ушбу соҳада ҳамкорлик
ўрнатиш заруратини тақозо этади [3].
Олиб борилган тадқиқотларнинг натижаси шуни кўрсатадики, қасддан
тайёргарлик кўриб содир этилаётган босқинчилик жиноятларнинг хусусияти
ўзгармоқда, жиноятчилар томонидан босқинчилик содир этишда олдиндан пухта
тайёргарлик кўриб содир этилмоқда, жиноятчиларнинг малакаси ошиб бормоқда,
жиноятчилар томонидан босқинчиликни содир этишда замонавий техник
воситалардан фойдаланилмоқда. Уларнинг жиноят содир этишларининг асосий
мақсади ҳам ўзга шахсларнинг манфаатини кўзлаш, осон бойлик орттиришга
қаратилмоқда. Буларнинг барчаси босқинчилик жиноятига қарши курашишни
ташкил қилишда туб бурилиш ясаш зарурлигини тақозо этади. Бу биринчи
навбатда жиноятларни содир этишга дахлдор шахсларни тез ва самарали аниқлаш
имконини берувчи ахборот олишда катта имкониятларга эга бўлган ички ишлар
органлари фаолиятини такомиллаштиришга тааллуқлидир. Босқинчилик
жиноятига қарши курашишда Ички ишлар органларининг фаолиятини тўғри
ташкил этиш ва белгилаш муҳим аҳамият касб этади.
Босқинчилик жиноятига оид статистик маълумотлар йиллар кесимида
таҳлил қилинганда республикада 2020 йилда 192 та (10 та фош этилмаган),
2021 йилда 341 та (11 та фош этилмаган) ва 2022 йилда 261 та (9 та фош этилмаган)
жиноят содир этилган.
Босқинчилик
жиноятлари
турлари
бўйича
таҳлил
қилинганда
59,7% хонадонларда, 10,2% автотранспорт воситаларида, 11,7% савдо объектларда,
12,6% жамоат жойларида содир этилаётганлиги маълум бўлади.
Шунингдек, босқинчилик жиноятларининг содир этилиши вақт кесимида
таҳлил қилинганда 3,8% соат 08:00дан 18:00гача, 19% соат 18:00дан 2:00гача,
74,7% соат 24:00дан 06:00гача бўлган вақт оралиғида содир этилаётганлигини
кўришимиз мумкин.
Юқоридаги таҳлилий маълумотлардан келиб чиқадиган бўлсак, ҳозирги
кунда ички ишлар органларининг босқинчилик жиноятларига қарши курашишни
ташкил этиш фаолиятида илмий асосланган ва замонавий, динамик, доимий
ўзгариб турувчи тезкор вазиятга қатъий ҳамжиҳатлик билан кундалик фаолиятда
ташкилий имкониятларидан тўлақонли ва самарали фойдаланишда бир қатор
муаммолар мавжуд деган хулосага келинади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
270
Ички ишлар органлари босқинчилик жиноятларига қарши курашишни
самарали ташкил этишлари: биринчидан, хизматлар фаолиятини тўғри йўлга
қўйишга; иккинчидан, уларнинг вазифаларини аниқ белгилаб берилишига;
учинчидан, ҳудуддаги тезкор вазиятни мунтазам равишда ўрганиб бориш ва тўғри
баҳолашга; тўртинчидан ички ишлар идораларининг бошқа бўлинмалари ва
жамоатчиликнинг ҳамкорлигини самарали таъминлашга; бешинчидан, мазкур
фаолиятни ўз вақтида ва самарали режалаштиришга; олтинчидан, фаолиятни
амалга оширишда тезкор вазиятга қараб мунтазам равишда тактик усулларни
ўзгартиришга; еттинчидан, фан ва техника янгиликларидан ўз вақтида самарали
фойдаланишга; саккизинчидан, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка
қарши курашдаги илғор тажрибаларни кенг жорий этишга боғлиқ деб ҳисоблаймиз.
Ички ишлар органлари босқинчилик жиноятларига қарши курашишда,
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда
аниқланган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларга
оид мавжуд материаллар
тўғрисидаги ахборотни алмашишни, шу жумладан электрон шаклда алмашишни,
шунингдек бошқа ахборотни алмашишни амалга оширади [4].
Ички ишлар органларининг босқинчилик жиноятига қарши курашишда
электрон мобил илова дастурлари асосида жиноятларнинг олдини олиши, ҳудудда
жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни
иссиқ изидан фош этишда ҳамкорлик қилиш усуллари, шакллари ва уни амалга
ошириш механизмларини самарали ташкил этиш муҳим деб ҳисоблаймиз [5].
Босқинчилик жиноятларига қарши курашишни таъминлашда аҳолига хизмат
кўрсатиш ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилишнинг таъсирчан
механизмларини яратиш, соҳа хизматларини янги авлод технологиялари ва
дастурий тизимлар билан таъминлаш орқали уларнинг иш самарадорлигини
ошириш ҳамда хизмат фаолиятини мақсадга мувофиқ моделлар асосида ташкил
этиш (моделлаштириш) каби масалалар муҳим аҳамият касб этди [6].
Ички ишлар органлари босқинчилик жиноятига қарши курашишни ташкил
этиш соҳасидаги ҳамкорликни қуйидаги тўртта даражада амалга ошириши муҳим
деб ҳисоблаймиз: 1) ички идоравий ҳамкорлик, яъни босқинчилик жиноятларига
қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи органлар тизимига кирувчи хизмат
ва бўлинмалар ўртасидаги ҳамкорлик;
2) идоралараро ҳамкорлик, яъни
босқинчилик жиноятларига қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамда улар билан давлат
бошқаруви ва маҳаллий
ҳокимият органлари ўртасидаги ҳамкорлик;
3) жамоатчилик билан ҳамкорлик, яъни босқинчилик жиноятларига қарши
курашиш фаолиятини амалга оширувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар,
давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари,
корхона, муассаса ва
ташкилотлар ҳамда аҳоли ўртасидаги ҳамкорлик;
4) халқаро ҳамкорлик, яъни
бошқа давлатлар, уларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва босқинчилик
жиноятларига қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа органлари
ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик [7].
Шунингдек, босқинчилик жиноятларига қарши курашиш долзарб масалалари
бўйича илмий
-
амалий тадқиқотлар ўтказиш: уни ташкил этиш ва
мувофиқлаштиришга комплекс ёндашган ҳолда эскича маъмурий усуллардан воз
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
271
кечиш; тадқиқотларга мутахассисларни жалб этишнинг очиқ ва шаффоф,
шунингдек, мотивация уйғотадиган усулларини кенг қўллаш; тадқиқот
натижаларини амалиётга жорий этишнинг соддалаштирилган механизмларини
жорий этиш; тадқиқот натижалари бўйича рағбатлантириш
тизимини кенгроқ
қўллаш ва ҳ.к. [8].
Шундай қилиб, босқинчилик жиноятига қарши курашишда ишларни тўғри
ташкил этиш ва ишнинг аҳамиятини ошириш, шу асосда долзарб илмий
ишланмалар, унинг илғор шакллари ва усулларини ички ишлар органлари
фаолиятига жорий этилиши, жиноятчиликнинг ҳолати ва динамикасига, уларнинг
олдини олиниши ва фош этилишига ижобий таъсир кўрсатади деб ҳисоблаймиз.
Юқоридаги ўрганишлар, таҳлиллар ва хулосалардан келиб чиқиб,
босқинчилик жиноятига қарши курашишни ташкил этишни таъминлаш бўйича
олиб борилаётган чора
-
тадбирларни янада такомиллаштириш мақсадида,
қуйидаги таклифларни амалиётга татбиқ этиш мақсадга мувофиқ, деб
ҳисоблаймиз:
1.
Ички ишлар органларининг босқинчилик жиноятига қарши курашишни
ташкил этиш фаолиятини сифатли амалга оширилишини аҳоли томонидан ҳар бир
мақсад ва ундаги кўрсаткичлар кесимида баҳолаш, улар юзасидан ўз фикрларини
қолдириш ва ташаббуслар билдириш имкониятини яратувчи онлайн портални
жорий этиш;
2.
Ички ишлар органларининг босқинчилик жиноятига қарши курашишни
ташкил этишни таъминлаш фаолиятининг
таҳлилини кенг жамоатчилик билан
биргаликда ўтказиш ва натижаларини эълон қилиб бориш тизимини яратиш;
3.
Босқинчилик жиноятига қарши курашишни ташкил этишда фуқаролар ва
бошқа ёрдамчи ташкилотлар томонидан ички ишлар органлари ҳудудий
бўлинмаларига электрон шаклда, шу жумладан тегишли мобил илова орқали
мурожаат қилиш имкониятини яратиш;
4.
Босқинчилик жиноятига қарши курашишни ташкил этишни таъминлаш
фаолиятида расмийлаштирадиган зарур ва муҳим бўлган ҳужжатлар ҳамда
материалларни электрон шаклга ўтказиш ва ушбу электрон ҳужжатларни ички
ишлар органлари соҳавий хизматлари ва бошқа давлат органлари билан
алмашинувини йўлга қўйиш.
Хулоса қиладиган бўлсак, инсон ва фуқароларни ҳимоя қилишни кучайтириш,
жиноятчиликни жиловлаш, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат хавфсизлигини
таъминлашнинг зарурлиги ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишга
нисбатан алоҳида талаблар қўйилишини тақозо этади. Чунки ҳозирги кунда мавжуд
жиноятчиликка қарши курашишни таъминлаш фақат юқори даражада ташкил
этилган ва оқилона бошқариладиган ҳуқуқий тизимгина самарали равишда кураша
олиши мумкин. Шу муносабат билан, ички ишлар органларини босқинчилик
жиноятларга қарши курашишни ташкил этишда фаолиятини илмий асосланган ва
замонавий, динамик, доимий ўзгариб турувчи тезкор вазиятга қатъий ҳамжиҳатлик
билан мослаштиришга, кундалик амалиётида ташкилий омиллардан янада фаол ва
мақсадли фойдаланишга йўналтириш лозим деб ҳисоблаймиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ–
60-
сон Фармони.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
272
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги
“Ўзбекистон–2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ–
158-
сон Фармони.
3.
М.М.Қаландаров. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон
-
торож қилиш:
жиноят
-
ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлар. Юрид. фан. ном. Авт.
-
Т., 2011.
-21-
б.
4.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар
органлари тўғрисида”ги №407
-
қонуни.
5.
Ж.С.Мухторов. Ички ишлар идоралари профилактика хизматлари
томонидан жиноятларнинг олдини олишни таъминлаш. Юрид. фан. ном. Дис.
-
Т.,
2008. -151-
б.
6.
Sharipov S.S. Scientific Analysis of the Role, Essence and Significance of the
Activity
of
Maintaining
Public
Order
in
the
Life
of
Society
//
https://ijmmu.com/public/journals/1/page HeaderTitleImage_en_US.png.
7.
И.Исмаилов. Уюшган жиноий тузилмалар фаолиятининг олдини олишни
назарий ва ташкилий
-
ҳуқуқий таъминлаш. Юрид. фан. доктори. Дис.
-
Т., 2006.
-30-
б.
8.
И.Исмаилов ю.ф.д., проф. Жамоат хавфсизлигини таъминлашни
такомиллаштириш истиқболлари /// Ўзбекистон Республикаси жaмоaт
хaвфсизлиги концепцияси: натижа ва истиқболлари. Республика илмий
-
амалий
конференция материаллари. –
Т–
2022.
–
Б. 16.
