Авторы

  • Саодат Хамраева
    Навоийский государственный педагогический институт

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp246-252

Ключевые слова:

медицина здравоохранение регион экология рост специалист болезнь клиника больница

Аннотация

В данной статье рассказывается о состоянии системы здравоохранения Навоийской области в первые десятилетия независимости, о состоянии обеспечения населения специалистами, о нехватке необходимых специалистов, о несоответствии материально-технической базы медицинских учреждений современным требованиям, о проблемах заболеваемости инфекционными заболеваниями среди населения.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The situation in the field of medicine in Navoi region in the
first decade of independence: history and analysis

Saodat KHAMRAEVA

1


Navoi State Pedagogical Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2023

Received in revised form

15 September 2023
Accepted 25 October 2023

Available online

15 December 2023

This article describes the state of the health care system of the

Navoi region in the first decades of independence, the state of

providing the population with specialists, the shortage of

necessary specialists, the inconsistency of the material and

technical base of medical institutions with modern
requirements, the problems of the incidence of infectious

diseases among the population.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp246-252

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

medicine,

healthcare,

region,

ecology,

growth,

specialist,

disease,

clinic,

hospital.

Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида навоий
вилоятида тиббиёт соҳасидаги ҳолат: тарих ва таҳлил

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

тиббиёт,

соғлиқни сақлаш,

вилоят,

экология,

ўсиш,

мутахассис,

касаллик,

клиника,

шифохона.

Ушбу мақолада мустақилликнинг илк ўн йиллиги

оралиғида Навоий вилояти соғлиқни сақлаш тизимининг
ҳолати, аҳолининг мутахассислар билан таъминланиш

ҳолати, зарур мутахассисларнинг етишмаслиги, тиббиёт

муассасалари моддий

-

техник базасининг замонавий

талабларга жавоб бермаслиги, аҳоли орасида юқумли

касалликларнинг учраши муаммолари ҳақида сўз

юритилади.

1

Navoi State Pedagogical Institute


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

247

Состояние медицинской сферы в Навоийской области

в первое десятилетие независимости: история и анализ

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

медицина,
здравоохранение,

регион,

экология,

рост,

специалист,

болезнь,

клиника,

больница.

В данной статье рассказывается о состоянии системы

здравоохранения

Навоийской

области

в

первые

десятилетия независимости, о состоянии обеспечения
населения специалистами, о нехватке необходимых

специалистов, о несоответствии материально

-

технической

базы медицинских учреждений современным требованиям,

о

проблемах

заболеваемости

инфекционными

заболеваниями среди населения.

Кириш

Навоий вилояти ўз салмоғига эга ҳудуд ҳисобланиб, вилоят чегарасида бир

нечта олис ҳудуддан иборат туманлар жойлашган. Шунинг учун ҳам аҳолининг
ижтимоий шароитини яхшилаш ҳар доим эътиборда бўлиб келмоқда. Советлар
тузуми даврида соғлиқни сақлаш муассасалари тармоғи анча кенгайган бўлса

-

да,

лекин экологик номутаносибликлар туфайли ташқи муҳитнинг бузилиши, хусусан,
ерга турли хил кучли кимёвий моддалар солиниши, пахта яккаҳокимлиги ва бошқа
ижтимоий нохушликлар натижасида аҳоли орасида турли ички касалликларнинг
кўпайиши кузатилди [1]. Бу даврда аҳолининг ўртача йиллик ўсиш суръати

2,8 фоизни ташкил қилган [2].

Адабиётлар таҳлили ва методология

Бир қатор мутахассислар хусусан, Ш.

Каримов, Р.

Мухамедьярова, Р.

Янсупов,

Б.

Дурманов, Д.

Асадов, Д.

Зиёева, С.

Шодмонова, М.

Маҳмудова, Г.Э.

Муминова,

О.

Исмоилов, М.Д.

Махсумов, М.

Тагаев, А.Х

ўжаназаровлар томонидан мустақиллик

йилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими бўйича қатор илмий
тадқиқотлар олиб борилган бўлишига қарамай, Навоий вилоятининг тиббиёт
тизими тарихи бўйича махсус тадқиқот ҳали амалга оширилгани йўқ. Ушбу
мақолада мустақилликнинг дастлабки йилларида Навоий вилоятида соғлиқни
сақлаш тизими ҳолати тарихий материалларга асосланиб таҳлил қилинган. Мазкур
мавзуни тадқиқ этишда тарихийлик, объективлик, қиёсий таққослаш, хронологик
кетма

-

кетлик ва тарихий изчиллик тамойилларидан фойдаланиб, ёритиб беришга

ҳаракат қилинди.

Муҳокама

Соғлиқни сақлаш муассасалари тизими кенгайган бўлса

-

да, экологик

муаммоларнинг барчаси ХХ асрнинг якунида Ўзбекистонда аҳоли орасида
ижтимоий кескинликнинг кучайишига, аҳоли саломатлигининг пасайишига, турли
юқумли касалликларнинг кўпайишига, оналар ва болалар ўлимига сабаб бўлди.
Натижада Республикада демографик вазият издан чиқиб, мураккаблашганини
кузатиш мумкин. Аҳоли сонининг ошиши кескин камайиб борди. Аҳоли сони
ошишининг камайишида яна бир асосий жиҳат бор эдики, бу барча вилоятлар каби
Навоий вилоятига ҳам ўз таъсирини кўрсатар эди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

248

Натижалар

Мустақилликнинг илк йилларида Навоий вилоятида қишлоқ аҳолисига

берилаётган тиббий ёрдам ҳали сифатли ва юқори даражада бўлмаган. Бу ерда
болалар ва оналар ўлими юқорилиги, буқоқ касаллиги, онкологик касалликлар,
юқумли ва сил касалликлар сонининг ўсаётганлигини кузатиш мумкин. Ўзбекистон
ҳукумати мустақилликнинг илк кунлариданоқ юқоридаги салбий ҳолатларни
бартараф этиш мақсадида ислоҳотлар кўламини кенгайтириб юборган эди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида бундай муаммоларнинг олдини олиш
мақсадида, айниқса қишлоқ жойларида тиббий ёрдамни кучайтириш ва
вилоятларда тиббий соҳанинг моддий –

техник базасини мустаҳкамлаш лозим эди.

Айниқса, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш давлатнинг

устувор вазифаси

ҳисобланган. Республикада оналар ва болалар ўлими кўрсаткичини камайтириш
учун соҳада барча чора –

тадбирлар ишлаб чиқилди. 1992 йил 15 сентябрда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг №500 –

сонли

буйруғида

кўрсатилишича,

ҳомиладор

аёллар,

туғруқ

ёшидаги

ва

туғруқхоналардаги аёлларнинг ўлими кўп жиҳатдан клиникалар, туғруқхоналар,
соғлиқни сақлаш соҳасидаги муассасаларнинг тиббий –

профилактика ишларини

ташкил этишнинг сифатига, акушер

-

гинекологлар, акушерлар ва умумий тиббиёт

тармоғи шифокорларининг малака даражасига

боғлиқлигини ҳисобга олсак,

тиббиёт муассасалари фаолиятининг ушбу соҳасига алоҳида эътибор
қаратилаётганлиги [3] қайд этилган. Унда айтилишича, Республикада 1991 йилда
473 нафар оналар ўлими қайд этилган. Шундан қишлоқда яшовчилар 66,7 фоизни
ташкил этган, уларнинг ярмидан кўпи 30 ёшгача бўлиб, ҳомиладорлик муддати

28 ҳафтагача 62 нафар аёл (13,1 фоиз), 411 нафар аёл эса (86,9 фоиз) 28 ҳафта ва
ундан юқори муддатда бўлган [4].

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

1993 йил 8 апрелдаги №306 –

сонли Фармойишига биноан “Навоий вилоятида ИДАК

(идоралараро дастурий –

аппарат комплекси) /СКАЛ/ марказини ва кундузги

шифохонани ташкил этишга амалий ёрдам бериш учун мутахассислар 14

-

29 июль

кунлари хизмат сафарига юборилган ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
бошлиғига амалий ёрдам билан бирга 1 та флюорография аппаратини ўтказиш
мажбурияти юклатилган” [5]. Ўша даврда ҳали соғлиқни сақлаш муассасалари
замонавий тиббиёт жиҳозлари билан тўла таъминланмаган эди. Ҳатто, оддий бир
ҳолатга эътибор қаратилса, тиббиётнинг муаммолар гирдобида эканлиги яққол
кўринади. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 1992 йил

8 сентябрдаги №482 –

буйруғига биноан соғлиқни сақлаш соҳасидаги муассаса ва

корхоналарда ҳар хил турдаги 16 мингдан ортиқ автотранспорт воситаларидан
фойдаланилган. Ушбу автомобилларнинг тўлиқ ишлаши учун 1992 йилда ёқилғига
бўлган талаб 70,6 фоиз қондирилган. Жумладан, бу кўрсатгич Навоий вилоятида
76,2 фоизни ташкил этган [6]. Мазкур буйруққа биноан ёқилғи нархининг ниҳоятда
кўтарилиши, Республикадаги фавқулодда молиявий аҳвол ҳамда Республикага
кириб келаётган нефть маҳсулотларининг камайиб кетганлигини ҳисобга олиб,
давлат нефть маҳсулотлари қўмитаси томонидан соғлиқни сақлаш соҳаси учун

1992 йилга режалаштирилган фондини август ойидан бошлаб 30 фоизга
қисқартирилди

[7].

Бу

муаммолардан

ташқари

1996–1997

йилларда

Республиканинг айрим ҳудудларида даҳшатли ўлат касаллиги тарқалишининг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

249

олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг
1996 йил 22 январдаги №19 –

сонли “1996 йилда Ўзбекистон Республикасида ўлатга

қарши кураш тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги” буйруғи қабул қилинди.
Бунга сабаб 1994 йилда Ўзбекистон билан яқин маданий, иқтисодий алоқада бўлган
қўшни Ҳиндистонда кучли ўпка ўлати эпидемияси бўлиб ўтганлиги, Марказий Осиё,
Африка,

Жанубий

Америка

мамлакатларида

ўлатнинг

кучайганлиги,

Республиканинг Қизилқум, ва Устюрт минтақаларида (Қорақалпоғистон
Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларининг чўл
ва қумли туманларида) ўлатнинг кучли табиий ўчоқлари мавжудлиги эди. Мазкур
буйруққа биноан Республикада ўлатга қарши эпидемиологик назоратни махсус
ўлатга қарши станциялар (Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Тошкент темир йўли,
Учқудуқ) санитария эпидемиология хизмати олиб боради. Улар одамларга ўлат
касаллигининг юқиш шароитини тугатишга қаратилган ва ўлатни четдан кириб
келишининг олдини олиш бўйича муҳофаза ишларини олиб боради [8],

деб

таъкидланган. Ушбу ҳолатнинг Навоий вилояти учун муҳимлиги шундаки,

1995 йилда ўтказилган эпизоотологик текширувга кўра, шу йилнинг октябрь ойида
ёввойи кемирувчилар орасида ўлатни навбатдаги эпизоотияси Навоий
вилоятининг Учқудуқ, Конимех туманларида, Қорақалпоғистон Республикасининг
Тахтакўпир туманида қайд қилинган [9].

Буйруққа биноан, Республикадаги табиий

ўлат ўчоқларининг фаоллашувига йўл қўймаслик ва касалликнинг четдан кириб
келиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш чора

-

тадбирлари кўрилган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган муаммоларнинг ечими сифатида қишлоқ врачлик

пунктлариларининг (ҚВП) ташкил этилиши айни муддао эди. 1996–1997 йилларда

амалга оширилган тадбирлар натижасида Республика бўйича 247 та янги қурилган

ва 417 та қайта таъмирланган биноларда қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) ташкил

этилди [10.43]. 1997 йилда Ўзбекистон Республикасининг жами аҳолиси сони

23 миллион 225 минг 900 кишини ташкил этиб, Навоий вилояти аҳолиси 754 минг

300 киши бўлган [11]. Навоий вилоятига яқин бўлган вилоятлар билан

солиштирилганда, Самарқанд вилояти аҳолиси 2 миллион 516 минг 100 киши,

Бухоро вилояти аҳолиси 1 миллион 351 минг киши бўлган [12]. Ушбу аҳоли сонига

кўра, 1996 йилда аҳолининг мутахассислар билан таъминланиши ҳолати Навоий,

Бухоро, Самарқанд вилоятлари

мисолида қиёсланганда Навоий вилоятининг

кўрсаткичлари анча паст бўлганлигини кўриш мумкин.

1996 йилда Бухоро вилоятида жами мутахассислар сони –

3884 нафар бўлиб,

мутахассислар билан таъминланиш –

28,74 ни ташкил этган. Навоий вилоятида

жами мутахассислар сони –

1545 нафар бўлиб, мутахассислар билан таъминланиш –

20,48 ни ташкил этган. Самарқанд

вилоятида жами мутахассислар сони –

8330 нафар бўлиб, мутахассислар билан таъминланиш –

33,11 ни ташкил этган.

Республика бўйича жами мутахассислар сони –

73046 нафар бўлиб, мутахассислар

билан таъминланиш –

31,45 ни ташкил этган [13].

Аҳолининг терапевтлар билан таъминланиши (1996 йил)

Т/Р

Вилоятлар

Мутахассислар сони

Мутахассислар билан

таъминланиш

1.

Бухоро вилояти

590

4,37

2.

Навоий вилояти

223

2,96

3.

Самарқанд вилояти

1055

4,19

Республика бўйича жами

9924

4,27


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

250

Аҳолининг пульмонологлар билан таъминланиши (1996 йил)

Т/Р

Вилоятлар

Мутахассислар сони

Мутахассислар билан

таъминланиш

1.

Бухоро вилояти

8

0,06

2.

Навоий вилояти

11

0,15

3.

Самарқанд вилояти

40

0,16

Республика бўйича жами

236

0,10

Аҳолининг кардиологлар билан таъминланиши (1996 йил)

Т/Р

Вилоятлар

Мутахассислар сони

Мутахассислар билан

таъминланиш

1.

Бухоро вилояти

46

0,34

2.

Навоий вилояти

10

0,13

3.

Самарқанд вилояти

67

0,27

Республика бўйича жами

885

0,38

Аҳолининг ревматологлар билан таъминланиши (1996 йил)

Т/Р

Вилоятлар

Мутахассислар сони

Мутахассислар билан

таъминланиш

1.

Бухоро вилояти

15

0,11

2.

Навоий вилояти

3

0,04

3.

Самарқанд вилояти

29

0,12

Республика бўйича жами

246

0,11

Аҳолининг болалар кардиоревматологи билан таъминланиши (1996 йил)

Т/Р

Вилоятлар

Мутахассислар сони

Мутахассислар билан

таъминланиш

1.

Бухоро вилояти

8

0,06

2.

Навоий вилояти

2

0,03

3.

Самарқанд вилояти

16

0,06

Республика бўйича жами

128

0,06

Аҳолининг гастроэнтеролог билан таъминланиши (1996 йил)

Т/Р

Вилоятлар

Мутахассислар сони

Мутахассислар билан

таъминланиш

1.

Бухоро вилояти

5

0,04

2.

Навоий вилояти

8

0,11

3.

Самарқанд вилояти

14

0,06

Республика бўйича жами

184

0,08

Аҳолининг нефролог билан таъминланиши (1996 йил)

Т/Р

Вилоятлар

Мутахассислар сони

Мутахассислар билан

таъминланиш

1.

Бухоро вилояти

7

0,05

2.

Навоий вилояти

0

0,00

3.

Самарқанд вилояти

19

0,08

Республика бўйича жами

109

0,05

Тадқиқотлар ва таҳлиллар шуни кўрсатдики, Навоий вилоятида юқорида

қайд этилган мутахассисликлардан ташқари эндокринолог, аллерголог, гематолог,
профпатолог, диетолог, физиотерапевт, жарроҳ, амбулатория жарроҳи, болалар
жарроҳи, нейрожарроҳ, анестезиолог –

реаниматолог, травматолог –

ортопед,

уролог, онколог, онкожарроҳ, онкогинеколог, радиолог, стоматолог, акушер –

гинеколог, педиатр, педиатр –

неонтолог, фтизиатр, невропатолог, суд –

тиббиёт

экспертлари мутахассисларининг мавжуд кўрсатгичлари Бухоро ва Самарқанд
вилоятлари кўрсатгичларидан анча паст бўлган. Вилоятда ҳатто, нефролог, юрак

-

қон томири жарроҳи, торакал жарроҳи, онкожарроҳ, радиолог каби мутахассислар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

251

умуман мавжуд бўлмаган [14]. Зарур вазиятларда вилоят аҳолиси бошқа вилоятлар
мутахассисларига мурожаат қилишган. Мутахассис кадрларнинг етишмаслигига
сабаб вилоятда кадрлар тайёрлаш масаласига совуққонлик билан қараш, тиббиёт
ОТМнинг мавжуд бўлмаганлиги ва Республикада мавжуд тиббиёт олийгоҳларининг
вилоятнинг олис ҳудудларидан анча йироқда жойлашганлигидир.

1998 йилнинг биринчи ярмида вa 1999 йилнинг биринчи ярим йиллиги

давомида соғлиқни сақлаш ходимлари сони ва уларнинг ўртача иш ҳақи қиёсий
таҳлил қилинганда

барча тиббиёт ходимлари сони ҳам Бухоро ва Самарқанд

вилоятларига нисбатан анча кам бўлган. Ўртача иш ҳақи эса Навоий вилояти
аҳолисига зарар учун тўланадиган иш ҳақи ҳисобидан юқори кўрсатгичга эга
бўлганлигини кўриш мумкин. Самарқанд ва Бухоро вилоятлари

билан

солиштирилганда Самарқанд вилоятида 1998 йилнинг биринчи ярмида

41461 нафар тиббиёт ходими бўлган бўлса, 1999 йилнинг биринчи ярмида эса
40820 нафар тиббиёт ходими бўлган. Бу кўрсатгичнинг оғишма ҳолати

-

1,5 фоизни

ташкил қилган. Тиббиёт ходимларинг иш ҳақи фонди 1998 йилнинг биринчи
ярмида 513281,1 сўмни ташкил этган бўлса, 1999 йилнинг биринчи

ярим йиллигида

1031000 сўмни ташкил этган. Ўртача иш ҳақи 1998 йилнинг биринчи ярмида

2063 сўмни ташкил этган бўлса, 1999 йилнинг биринчи ярмида 4210 сўмни ташкил
этган [15].

Бухоро вилоятида 1998 йилнинг биринчи ярим йиллигида 23328 нафар

тиббиёт ходими бўлган бўлса, 1999 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса

22998 нафар тиббиёт ходими бўлган. Бу кўрсатгичнинг оғишма ҳолати

-

1,4 фоизни

ташкил қилган. Тиббиёт ходимларинг иш ҳақи фонди 1998 йилнинг биринчи ярим
йиллигида 363579,9 сўмни ташкил этган бўлса, 1999 йилнинг биринчи ярим
йиллигида 604781 сўмни ташкил этган. Ўртача иш ҳақи 1998 йилнинг биринчи
ярим йиллигида 2598 сўмни ташкил этган бўлса, 1999 йилнинг биринчи ярим
йиллигида 4383 сўмни ташкил этган.

Навоий вилоятида 1998 йилнинг биринчи ярим йиллигида 10301 нафар

тиббиёт ходими бўлган бўлса, 1999 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса

10166 нафар тиббиёт ходими бўлган. Бу кўрсатгичнинг оғишма ҳолати

1,3 фоизни

ташкил қилган. Тиббиёт ходимларинг иш ҳақи фонди 1998 йилнинг биринчи ярим
йиллигида 177914,2 сўмни ташкил этган бўлса, 1999 йилнинг биринчи ярим
йиллигида 30049,6

сўмни ташкил этган. Ўртача иш ҳақи 1998 йилнинг биринчи

ярим йиллигида 2879 сўмни ташкил этган бўлса, 1999 йилнинг биринчи ярим
йиллигида 4926 сўмни ташкил этган[16.].

Хуллас, мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида Навоий вилояти соғлиқни

сақлаш

тизимидаги

муаммолар,

кадрларнинг

етишмаслиги,

мавжуд

мутахассисларнинг малака даражаси замон талабларига жавоб бера олмаслиги каби
ҳолатларнинг кузатилиши соҳада туб ислоҳотларни шиддат билан амалга
оширишни талаб этган. Ҳатто, ходимлар сонини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики,
1998 йилнинг биринчи ярмида ва 1999 йилнинг биринчи ярмида бутун тизимда
ходимлар сони 1,7 фоизга қисқарган. Бу эса аҳолини соғлиқни сақлаш соҳаси
тизимида тўла қамраб олишга салбий таъсир кўрсатган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Соғлиқни сақлаш. Тиббий Энциклопедия. https://MedLife.Uz


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2023) / ISSN 2181-1415

252

2.

Ўзбекистондаги ижтимоий ўзгаришлар. Презентация

PowerPoint (tiiame.uz)

https://staff.tiiame.uz/

3.

Ўзбекистон илмий

-

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М –

372

фонд, 1

-

рўйхат давоми, 73 –

йиғма жилд, 74 –

б.

4.

Ўзбекистон илмий

-

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М –

372

фонд. 1

-

рўйхат. 73 –

йиғма жилд. 74 –

б.

5.

Ўзбекистон илмий

-

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М –

14

фонд. 1

-

рўйхат. 3014 –

йиғма жилд. 331 –

б.

6.

Ўзбекистон илмий

-

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М –

372

фонд. 1

-

рўйхат. 73 –

йиғма жилд. 18 –

б.

7.

Ўзбекистон илмий –

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви.

М –

372

фонд. 1

-

рўйхат. 73 –

йиғма жилд. 19 –

б.

8.

Ўзбекистон илмий –

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви.

М –

372

фонд. 1

-

давоми рўйхат. 368 –

йиғма жилд. 58 –

б.

9.

Ўзбекистон илмий

-

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М –

372

фонд. 1

-

давоми рўйхат. 368 –

йиғма жилд. 59 –

варақ.

10.

Здоровье населения в Республике Узбекистан и некоторые итоги реформ

в здравоохранении. Информационно

-

статистический сборник / Под ред. проф. Ш.И.

Каримова. –

Т., 1998. –

С. 43.

11.

Ўзбекистон илмий

-

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви.

М –

372

фонд. 1

-

давоми рўйхат. 389 –

йиғма жилд. 27 –

б.

12.

Ўзбекистон илмий –

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви.

М –

372

фонд. 1

-

давоми рўйхат. 389 –

йиғма жилд. 27 –

б.

13.

Ўзбекистон илмий

-

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви.

М –

372

фонд. 1

-

давоми рўйхат. 389 –

йиғма жилд. 36, 48, 49,57, 59 –

б.

14.

Ўзбекистон илмий

-

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви.

М –

372

фонд. 1

-

давоми рўйхат. 337 –

йиғма жилд. 11 –

б.

15.

Ўзбекистон илмий

-

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви.

М –

372

фонд. 1

-

давоми рўйхат. 337 –

йиғма жилд. 11 –

б.

16.

Ўзбекистон илмий

-

техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви.

М –

372

фонд. 1

-

давоми рўйхат. 337 –

йиғма жилд. 11 –

б.

Библиографические ссылки

Соғлиқни сақлаш. Tibbiy Ensiklopediya. https://MedLife.Uz

Ўзбекистондаги ижтимоий ўзгаришлар. Презентация PowerPoint (tiiame.uz) https://staff.tiiame.uz/

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 372 – фонд, 1 – рўйхат давоми, 73 – йиғма жилд, 74 – вaрақ.

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 372 – фонд. 1 – рўйхат. 73 – йиғма жилд. 74 – варақ.

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 14 – фонд. 1 – рўйхат. 3014 – йиғма жилд. 331 – варақ.

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 372 – фонд. 1 – рўйхат. 73 – йиғма жилд. 18 – варақ.

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 372 – фонд. 1 – рўйхат. 73 – йиғма жилд. 19 – варақ.

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 372 – фонд. 1 – давоми рўйхат. 368 – йиғма жилд. 58 – варақ.

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 372 – фонд. 1 – давоми рўйхат. 368 – йиғма жилд. 59 – варақ.

Здоровье населения в Республике Узбекистан и некоторые итоги реформ в здравоохранении. Информационно-статистический сборник / Под ред. проф. Ш.И. Каримова. — Т., 1998. – С. 43.

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 372 – фонд. 1 – давоми рўйхат. 389 – йиғма жилд. 27 – варақ.

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 372 – фонд. 1 – давоми рўйхат. 389 – йиғма жилд. 27 – варақ.

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 372 – фонд. 1 – давоми рўйхат. 389 – йиғма жилд. 36, 48, 49,57, 59 – варақлар.

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 372 – фонд. 1 – давоми рўйхат. 337 – йиғма жилд. 11 – варақ.

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 372 – фонд. 1 – давоми рўйхат. 337 – йиғма жилд. 11 – варақ.

Ўзбекистон илмий – техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви. М – 372 – фонд. 1 – давоми рўйхат. 337 – йиғма жилд. 11 – варақ.