Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Concept of legal incentives, classification and their
functions
Sodik TURSOATOV
Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2023
Received in revised form
15 November 2023
Accepted 25 November 2023
Available online
15 January 2024
The article analyzes the concept, classification, functions,
effectiveness, norms and types of legal incentives, and also
discusses the means and criteria used for classification. The
work carried out in the field of legal incentives in our country
and legislative initiatives aimed at stimulating employment are
highlighted.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss10/S-pp50-56
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
legal incentives,
concept,
means,
functions of legal incentives,
classification of legal
incentives,
legal incentives in the field
of employment of the
population.
Ҳуқуқий
рағбатлар тушунчаси, таснифи ва уларнинг
функциялари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ҳуқуқий
рағбатлантириш,
ҳуқуқий рағбатлантириш
тушунчаси,
таснифи,
функциялари,
таснифлаш,
инвестиция соҳасидаги
рағбатлантиришлар.
Ушбу
мақолада
ҳуқуқий
рағбатлар
тушунчаси,
таснифи, функциялари, ҳуқуқий рағбатлантиришларнинг
самарадорлиги,
рағбатлантирувчи
нормалар,
рағбатлантиришларнинг турлари, воситалари, ҳуқуқий
рағбатлантиришларнинг таснифи, таснифлаш мезонлари,
мамлакатимизда ҳуқуқий рағбатлантириш соҳасида амалга
оширилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш
соҳасида рағбатлантиришга йўналтирилган қонунчилик
ҳужжатлари таҳлил этилган.
1
Applicant, the Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
51
Понятие правовых стимулов, классификация и их
функции
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
правовое поощрение,
понятие,
средства,
функции правовых
поощрений,
классификация правовых
поощрений,
правовые поощрения
в сфере занятости
населения.
В статье проводится анализ понятия, классификации,
функций, эффективности, норм и видов правового
поощрения, а также рассматриваются используемые
средства и критерии для классификации. Освещаются
работы, выполненные в сфере правового поощрения в
нашей
стране,
и
законодательные
инициативы,
направленные на стимулирование занятости населения.
Ўзбекистонда демократик, инсонпарвар, ижтимоий, ҳуқуқий давлат барпо
этилаётган вазиятда рағбатлантирувчи ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва
амалга ошириш долзарб аҳамият касб этади. Янги Ўзбекистонда жамият
ҳаётининг
барча соҳаларини рағбатлантириш орқали ўз олдимизга қўйган
мақсадларга эришишимиз, вазифаларни самарали ҳал этишимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек,
“Янги
Ўзбекистонда “Давлат
–
инсон учун” тамойили асосида инсон ҳуқуқларини
рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга амал қилиш масалалари
ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналишига айланди”
[
1. Б. 58].
Ҳуқуқ
назариясида рағбатлантириш –
ижтимоий жараёнларни давлат
томонидан бошқаришнинг мустақил усули, энг самарали ҳуқуқий рағбат ҳамда
ҳуқуқий
институт сифатида кўриб чиқилади. Ҳуқуқий рағбатлантиришнинг юқори
самарадорлиги,
рағбатлантирувчи
нормаларда
мужассамланган,
муайян
ҳаракатларни
содир этиш фойдалигига ишончни шакллантириш ҳамда уларнинг
жамият ва давлат учун аҳамиятга эгалигини англаш йўли билан ҳуқуқ субъекти
фаолиятини давлат ва жамият вазифаларини амалга оширишга йўналтириш
лаёқатига эга кўрсатмаларнинг шахс иродасини шакллантириш хусусиятига таянади.
Ҳуқуқий
рағбатлантириш кўп асрлар давомида муваффақиятли қўлланиб
келаётганлигига қарамай олимлар орасида уни тушунишда, вазифа ва
функцияларини белгилашда якдиллик мавжуд эмас. Жумладан, профессор
А.В.Мальконинг фикрича, ҳуқуқий рағбатлантириш –
ҳуқуқ субъекти томонидан
содир этиладиган ихтиёрий, ижобий хулқ
-
атворнинг жамият ва давлат томонидан
юридик жиҳатдан қўллаб
-
қувватлаш чораси бўлиб, унинг натижасида субъект
учун маъқул бўлган оқибатлар вужудга келади. Ҳуқуқий рағбатлантириш жамият
ва давлат учун маъқул бўлган ихтиёрий ҳаракатга асосланади; юридик қўллаб
-
қувватлашнинг
бири сифатида ифодаланади; давлат ва жамият ҳамда
рағбатлантирилувчи субъект учун зарур, ўзаро манфаатли, бевосита турли
манфаатларни уйғунлаштиради; нафақат ижобий ҳаракатларга ундовчи, балки
жамиятга зид бўлган ҳуқуққа хилоф ҳаракатдан тўхтатиб қолади; ваколатли
давлат органлари томонидан ҳуқуқни қўллаш акти қабул қилиш жараёнида амалга
оширилади”
[
2. С. 164–
166].
Ўзбекистонлик олимлар рағбатлантирувчи нормаларга таъриф бериб,
унинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб берадилар. Уларнинг фикрича,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
52
рағбатлантирувчи нормалар
–
ҳуқуқий муносабатлар субъектлари давлат ва
жамият манфаатига фойда келтирадиган хатти
-
ҳаракат вариантлари учун рағбат,
имтиёз белгиловчи нормалар. Бунда ўзининг юридик ва ижтимоий бурчига
виждонан, сидқидилдан ёндашган ва яхши натижаларга эришган шахслар учун
рағбатлантириш чоралари белгиланади. Рағбатлантирувчи нормалар кишиларни
юқори самара билан меҳнат қилиш, ижодий ва ижтимоий фаолликка ундовчи
қоидалардир
(масалан, давлат мукофотлари тўғрисидаги қонун, илғорларни
тақдирлаш қоидалари ва ҳоказо)
[3.
–
Б.276].
Рус олими Е.В.
Типикинанинг
фикрича, ҳуқуқий рағбатлантириш –
бу
ихтиёрий юксак хулқ
-
автор (хизматлар)ни ҳуқуқий жиҳатдан маъқуллаш шаклида
чиқадиган, давлат ва нодавлат тузилмалар томонидан эришилган юксак
натижаларни эътироф этиш, уларни ижтимоий
-
фаол юксак муваффақиятларга
эришишга ҳамда бошқа субъектлар томонидан бундай юксак хатти
-
ҳаракатларни
содир этишга ундаш мақсадида якка ва жамоа субъектларига нисбатан
қўлланиладиган
моддий ва маънавий турдаги қўшимча неъматлар ёки турли
хилдаги мажбуриятлардан қисман ёхуд тўла озод этишдир
[2.
–
С.
12].
Умуман олганда, ҳуқуқий рағбатлантириш –
бу ҳуқуқ субъектларининг ўз
мажбуриятларини виждонан бажарилишини давлат томонидан маъқуллашида
юзага келадиган ва татбиқ этиш муносабатларини ҳамда одатий ҳуқуқий хулқ
-
атвор доирасидан четга чиқувчи ижобий фаолиятни тартибга солувчи, алоҳида
хусусиятга эга ҳуқуқий тартибга солиш методига эга тармоқлараро комплекс
институтдир.
Ҳуқуқ
назариясида ҳуқуқий рағбатлантиришнинг мақсади билан уларнинг
функциялари чамбарчас боғлиқдир. Ҳуқуқий рағбатлантириш функциялари
мазкур ҳуқуқий институтнинг мақсадидан келиб чиқиб, жамиятда мавжуд
жараёнлар, ижтимоий муносабатларга таъсир кўрсатади.
Ҳуқуқий
рағбатлантиришлар функцияларига қуйидагиларни киритиш
мумкин: мотивацион (ваъда қилинган оқибатларнинг жозибадорлигини англаш
натижасида ҳуқуқ субъектининг фаол ижтимоий фойдали ҳаракатларни содир
этишга ундовчи); коммуникатив (рағбатлантирувчи нормалар ўзида муайян ҳуқуқий
маълумотларни мужассам этади); ижтимоий назорат (ҳуқуқ субъектининг ҳар
қандай
хатти
-
ҳаракати, мазкур ҳаракатларга боғлиқ равишда салбий ва ижобий
санкциялар шаклида ифодаланадиган, жамият, давлат томонидан эътиборсиз ва
баҳосиз қолмайди); баҳоловчи (ваколатли ҳокимият органи бир бир шахснинг юксак
хизматига расмий ижобий баҳо беради, оммавий равишда тан олади, маъқуллайди,
жамият
учун
фойдалилик
даражасини
белгилайди);
кафолатловчи
(рағбатлантирувчи санкциялар “ижтимоий фойдали натижа –
давлат маъқуллови”
алоқасини таъминлаши керак); тарбиявий (ҳуқуқий рағбатлантиришлар ҳуқуқ
субъектларини ижобий хатти
-
ҳаракатга ундайди)
[4.
–
С. 15].
Ҳуқуқий
рағбатлантиришларнинг турли
-
туманлиги сабабли уларни назарий
жиҳатдан тадқиқ этиш учун ўрганилаётган ҳодисанинг моҳиятини янада чуқурроқ
англаб олишга, унинг энг характерли белги ва хусусиятларини ёритишга
имкон
берувчи илмий тасниф катта аҳамиятга эга.
Ҳуқуқий
рағбатлантиришлар бажарадиган асосий вазифадан келиб чиқиб,
ҳуқуқий рағбатларни икки асосий гуруҳга –
давлат ва нодавлат ҳуқуқий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
53
рағбатлантиришларига бўлиб ўрганиш мумкин. Бунда асосий гуруҳ давлат
томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий рағбатлантириш ҳисобланади.
Ҳуқуқий
рағбатлар ёрдамида тинчликни, халқлар ўртасида дўстлик ва
ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка, фавқулодда ҳолатларга қарши
кураш, ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш, қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботни
таъминлаш масалалари ҳал этилади, фуқароларнинг касбий фаолияти
рағбатлантирилади ва бошқа умумдавлат характерига эга масалалар ечимини
топади
[4.
–
С.4].
Ҳуқуқий
рағбатлантиришни бошқа имтиёз берувчи ҳуқуқий воситалардан
фарқловчи мезон бўлиб, ҳуқуқий рағбатлантиришни қўллаш асослари
ҳисобланади
.
Рағбатлантирувчи воситалар хилма
-
хилдир. Уларга давлат мукофотлари,
фахрий ёрлиқлар, қимматбаҳо совғалар, хизмат пиллапояларидан кўтарилиш,
жазони ўташ муддатларини қисқартириш, жазони ўташдан шартли муддатдан
олдин озод қилиш ва ҳ.к.лар киради. Юқорида санаб ўтилган рағбатлантириш
турларини қўллашнинг асослари фарқланади. Шу асосдан улар қуйидагиларга
бўлинади: хизмат кўрсатиш (давлат мукофотлари учун асос); ҳуқуқий хулқ
-
атвор,
ўз мажбуриятларини виждонан бажариш (мукофотларнинг бошқа турларини
қўллаш
учун асос).
Ҳуқуқий
рағбатлантиришларни турли мезонлар асосида таснифлаш мумкин.
Ўзининг
аҳамиятига кўра
ҳуқуқий рағбатлантиришлар давлат мукофотлари ва
бошқа рағбатлантириш воситаларига бўлинади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат
мукофотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 2
-
моддасида рағбатлантириш воситалари
сифатида қуйидагилар белгиланган: “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони, Ўзбекистон
Республикасининг орденлари, медаллари, фахрий унвонлари ва фахрий ёрлиғи.
Уларнинг барчаси жамият ва давлатнинг шахсни юксак даражадаги
хизматига мос равишда муносабати, махсус ижобий санкциялари бўлиб, ўта муҳим
аҳамиятли,
ижтимоий
фойдали,
маъқулланадиган
хулқ
-
атворни
рағбатлантиришга йўналтирилади.
Бошқа рағбатлантирувчи воситаларга пул мукофотлари, ташаккурномалар,
мактаб битирувчиларига бериладиган медаллар ва бошқалар тааллуқлидир.
Ҳуқуқий
тартибга
солиш
предметига
кўра,
рағбатлантиришлар
конституциявий, маъмурий, меҳнат, жиноят, жиноят
-
ижроия
ва бошқаларга
бўлинади.
Конституциявий
рағбатлантиришларга,
энг
аввало
давлат
мукофотлари; маъмурий рағбатлантиришларга –
давлат хизматчилари учун
ўрнатилган рағбатлантириш чоралари (хизмат пиллапояларидан ўсиши); меҳнат
ҳуқуқи
тармоғида амалда бўлган –
(энг яхши касб унвони учун бериладиган
фахрий ёрлиқлар); жиноят–ижроия соҳасидаги рағбатлантиришларга –
маҳкумларни
яхши
хулқ
-
атвори
ва
меҳнатга
виждонан
ёндашувини
рағбатлантирувчи нормалар, маҳкумларни ушлаб туриш шароитларини
ўзгартириш, жазони ўташ шароитларини яхшилаш имконияти ва бошқалар
тааллуқлидир.
Рағбатлантириш характерига кўра,
моддий ва процессуал чораларига
бўлиниши мумкин. Масалан, ўта муҳим маълумот учун гувоҳни рағбатлантириш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
54
Фойдаланиш (қўлланиш) соҳасига кўра,
рағбатлантирувчи чоралар адабиёт,
санъат,
фан,
таълим,
техника,
спорт,
иқтисод
ва
бошқа
соҳавий
рағбатлантиришларга бўлинади.
Жумладан, давлат сиёсатида жамиятнинг иқтисодий юксалтириш, ишлаб
чиқаришни кенгайтириш, бунинг учун аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим
аҳамият касб этади. Бу борада қабул қилинган қонунлар сирасига “Аҳоли бандлиги
тўғрисида”ги Қонун ҳам киради. Мазкур қонун 2020 йил 20 октябрда қабул
қилинган
бўлиб, унда аҳоли бандлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий
йўналишлари белгилаб берилган. Унга кўра, аҳоли
бандлиги соҳасидаги давлат
сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
–
иш ўринлари ташкил этилишини рағбатлантириш ва аҳоли бандлигига
кўмаклашиш, шу жумладан иш ўринларини ташкил этишга доир давлат
буюртмасини ҳамда иш қидираётган шахсларни ва ишсиз шахсларни касбга
тайёрлашга, қайта тайёрлашга ҳамда уларнинг малакасини оширишга доир давлат
буюртмасини шакллантириш орқали кўмаклашиш;
–
ишсиз шахсларни моддий жиҳатдан қўллаб
-
қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя
қилиш, ишсизликни камайтириш чораларини кўриш, аҳолининг ижтимоий
эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;
–
ёшларни, айниқса қишлоқ жойлардаги ёшларни, умумий ўрта ва ўрта
махсус таълим ташкилотлари, касб
-
ҳунар мактаблари, касб
-
ҳунар коллежлари,
техникумлар, олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришни
таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш;
–
аҳоли бандлиги соҳасида замонавий касбий стандартларни жорий этиш,
меҳнатни нормалаштириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш механизмларини
такомиллаштириш;
–
аҳоли бандлиги соҳасида аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда
имкониятларни таъминлаш;
–
ишга жойлаштириш жараёнларига илғор ахборот технологияларини
жорий этиш, аҳолининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича хизматлар
бозорида замонавий инфратузилмани ва рақобат муҳитини яратиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасидан
ташқарида ишга жойлашишида кўмаклашиш, Ўзбекистон Республикасидан
ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида уларнинг
ҳуқуқий
ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш
[5].
Қўлловчи
субъектларга кўра,
давлат (президентлик, ҳукумат, идоравий) ва
нодавлат рағбатлантиришларга бўлинади.
Рағбатлантиришларни олувчи субъектларга кўра,
улар жамоавий ва якка
тартибдаги бўлиши мумкин. Жамоавий рағбатлантиришларга вилоятлар,
шаҳарлар, корхоналар жамоавий рағбатлантиришлар субъекти бўлиши мумкин.
Якка тартибдаги рағбатлантиришларни ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
ва ҳам хорижий мамлакатлар фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам
олиши мумкин. “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 15
-
моддасига кўра,
давлат мукофотлари билан фуқаролар, алоҳида ҳолларда корхоналар, муассасалар,
жамоат бирлашмалари, ижодий уюшмалар, ҳарбий қисмлар ҳамда Ўзбекистон
Республикаси маъмурий
-
ҳудудий бирликлари тақдирланишига йўл қўйилади
[6].
Самарқанд
[7],
Тошкент
[
8], Термиз
[9],
Нукус
[10]
шаҳарларининг давлат
мукофотлари билан тақдирланиши бунга мисол бўла олади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
55
Рағбатлантиришлар мазмунига кўра,
молиявий
-
иқтисодий, маънавий ва
ташкилий бўлиши мумкин. Бозор иқтисодиёти шаклланиши шароитида
молиявий
-
иқтисодий рағбатлантиришлар етакчи ўрин эгаллайди.
Молиявий
-
иқтисодий ва моддий рағбатлантиришлар билан бир қаторда
маънавий, ахлоқий
-
психологик рағбатлантиришлар ҳам катта аҳамият касб этади.
Булар жумласига шахсларга ташаккурнома эълон қилиш, фахрий ёрлиқлар билан
тақдирлаш киради.
Ташкилий рағбатлантиришларга
ҳарбийлашган
тузилмаларда эгаллаб
турган лавозимида кўзда тутилган унвондан бир поғона юқори унвон беришни
ажратиб кўрсатиш мумкин.
Рағбатлантиришларнинг тақдим этиладиган неъматлар билан алоқадорлик
шаклига кўра,
қўшимча неъматлар тақдим этиладиган ва мажбуриятлардан озод
этувчи бўлиши мумкин. Қўшимча неъматлар тақдим этиш билан боғлиқ
рағбатлантириш чораларига пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар билан
тақдирлаш мисол бўла олади. Мажбуриятлардан озод этишга қаратилган жиноий
-
ҳуқуқий
характердаги
чораларни
киритиш
мумкин.
Жиноий
-
ҳуқуқий
характердаги чоралар бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқ қилиб, тақдирламайди,
балки мажбуриятларни ўташдан озод қилади. Рус ҳуқуқшуноси В.А.Елеонскийнинг
фикрича, жиноий
-
ҳуқуқий рағбатлантирувчи нормалар мазкур тармоқнинг бошқа
нормаларидан шу билан фарқ қиладики, улар жиноий ҳуқуқий мажбуриятларни
бекор қилиш ёки енгиллаштириш йўли билан, ижтимоий фойдали хулқ
-
атворни
маъқуллайди, рағбатлантиради
[11.
–
С.15].
Рағбатлантирувчи чоралар эгаллаган мавқеига қараб,
умумдавлат, тармоқ
ва маҳаллий турларига бўлинади. Рағбатлантиришнинг умумдавлат турлари
билан Ўзбекистон Республикаси Президенти, ҳукумати тақдирлаши мумкин.
Тармоқ рағбатлантирувчи чоралари билан марказий ижро органлари
тақдирлайдилар. Маҳаллий рағбатлантирувчи воситалар билан Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳар давлат ҳокимият органлари томонидан
қўлланилади
.
Шундай қилиб, ҳуқуқий рағбатлантириш мураккаб тармоқлараро ҳуқуқий
институт бўлиб, у тартибга солиш предмети ва методлари ҳамда турли мезонлар
асосида таснифланади. Ҳуқуқий институт мақсадига мос равишда функцияларни
бажаради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ш.М.Мирзиёев
,
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган
иккинчи нашри.
–
Тошкент: “Ўзбекистон” нашриёти, 2022.
–
440 б.
2.
Малько А.В. Льготная и поощрительная политика. СПб.: «Юрид.Центр
-
Пресс», 2004,
–
231 с
.
3.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва
бошқ.; проф. Х.Т.Одилқориев таҳрири остида.
–
Тошкент.: Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2009.
–
582 б.
4.
Дуэль В. М. Государственный награды в российском праве:
Проблемы теории
и практики: Автореф. дисс. на соискание ученой степени к.ю.н.
-
М.,2005. –24 с
.
5.
Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли бандлиги тўғрисидаги Қонуни
//
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси,
20.10.2020
й.,
03/20/642/1396-
сон;
02.04.2021
й.,
03/21/681/0264
-
сон;
Қонунчилик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
56
маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375
-
сон; 14.03.2022 й.,
03/22/759/0213-
сон;
18.05.2022
й.,
03/22/770/0424
-
сон;
07.06.2022
й.,
03/22/775/0477-
сон, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972
-
сон.
6.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотлари тўғрисидаги
Қонуни
//
Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2018 й.,
03/18/473/1058-
сон;
05.09.2019
й.,
03/19/564/3690
-
сон;
12.03.2020
й.,
03/20/609/0287-
сон,
27.05.2020
й.,
03/20/620/0667
-
сон,
27.05.2020
й.,
03/20/621/0668-
сон,
10.06.2020
й.,
03/20/622/0744
-
сон,
01.12.2020
й.,
03/20/650/1576-
сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-
сон; 16.08.2022 й., 03/22/789/0742
-
сон
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд шаҳрини “Амир
Темур”
ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони // Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 8
-
сон, 112
-
модда
.
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нукус шаҳрини “Дўстлик”
ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони // Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9
-10-
сон, 159
-
модда.
9.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрини “Мустақиллик”
ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони //Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 8
-
сон, 310
-
модда.
10.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Термиз шаҳрини “Амир Темур”
ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони // Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 8
-
сон, 226
-
модда
11.
Елеонский В.А. Поощрительные нормы уголовного права. Хабаровск,
1984.
–
15
0 с
.
