Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
On the issue of agricultural tax in Uzbekistan during the
years of soviet authority (based on materials from the
Ferghana region, 1945
–
1953)
Jakhongir KHOLMUROTOV
Andijan State Institute of Foreign Languages
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2023
Received in revised form
15 November 2023
Accepted 25 November 2023
Available online
15 January 2024
The article, using the example of the Ferghana region,
analyzes the problems of taxes and duties introduced into the
agriculture of Uzbekistan in the years after the Second World
War. Information about the essence of the tax legislation of the
Soviet government, taxes, and various payments introduced for
the rural population is summarized.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss10/S-pp6
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
World War II,
agriculture of Uzbekistan,
tax policy,
tax legislation,
agricultural tax,
tax rates,
in-kind duties,
collective farm,
collective farmer,
individual farm.
Ўзбекистонда совет ҳокимияти йилларида қишлоқ
хўжалик солиғи масаласига доир (1945–1953 йиллар,
Фарғона вилояти материаллари бўйича)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Иккинчи жаҳон уруши,
Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги,
солиқ сиёсати,
солиқ қонунчилиги,
қишлоқ
хўжалик солиғи,
солиқ ставкалари,
натурал мажбуриятлар,
колхоз,
колхозчи,
якка деҳқон хўжалиги.
Мақолада Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида жорий қилинган солиқ ва
мажбуриятлар масаласи Фарғона области мисолида таҳлил
этилган. Совет ҳокимиятининг солиқ қонунчилиги
моҳияти, қишлоқ аҳолиси учун жорий қилган солиқ ва
турли тўловлари бўйича маълумотлар умумлаштирилган.
1
Teacher, Social Sciences Department of Andijan State Institute of Foreign Languages.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
69
К
вопросу
сельскохозяйственного
налога
в
Узбекистане в годы советской власти (по материалам
Ферганской области, 1945–1953 гг.)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Вторая мировая война,
сельское хозяйство
Узбекистана,
налоговая политика,
налоговое
законодательство,
сельскохозяйственный
налог,
налоговые ставки,
натуральные повинности,
колхоз,
колхозник,
индивидуальное
хозяйство.
В статье на примере Ферганской области анализируется
проблемы налогов и повинностей, введенных в сельское
хозяйство Узбекистана в годы после Второй мировой
войны. Обобщены сведения о сущности налогового
законодательства советской власти, налогах и различных
платежах, введенных для сельского населения.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги ҳаёт ҳақиқатлари совет мамлакатидаги
солиқ сиёсатини тубдан ўзгартиришни тақозо этар эди. Чунки, уруш йилларида
оддий аҳоли, солиқ тўловчилар моддий жиҳатдан жуда оғир аҳволга тушиб қолган
эдилар. Аммо урушдан кейин ҳам уруш туфайли вайрон бўлган халқ хўжалигини
тиклаш учун солиқлар янада муҳим аҳамият касб этиши аниқ эди. Бироқ СССР
Олий Совети Президиумининг 1945 йил 6 июлдаги фармонига биноан, биринчи
навбатда мудофаа корхоналари ишчилари ва хизматчилари иш ҳақи бўйича
ҳарбий
солиқ тўлашдан озод қилинди. Лекин қишлоқ аҳолиси учун ҳарбий солиқ
1946 йил бошларигача сақлаб қолинди [1].
Қишлоқларда
нақд пул тўловларини камайтириш зарурати совет давлати
бошқарув идораларида ҳар доим кун тартибидаги масала бўлган. Шунга кўра,
СССР Молия Халқ Комиссарлиги солиқлар ва йиғимлар бошқармаси бошлиғининг
1945 йил 28 октябрдаги меморандумида жорий бозор нархлари ва деҳқон
хўжаликлари рентабеллигининг расмий ставкалари таққосланади. Бунга кўра,
1944
–1945 йилларда ўртача бозор нархларининг бир неча марта пасайганини
кўриш мумкин. Хусусан, колхоз бозорларида, шунингдек, якка деҳқон
хўжаликларининг рентабеллигини қайта ҳисоблаш зарурлиги эътироф этилади.
Ҳисоб
-
китобларга кўра, 1943 йилдаги даромад ставкалари реал бозор нархларига
тўғри келмаган, бу
даромаднинг катта қисмидан асосан деҳқонлар фойдаланган.
Бунинг асосий сабаби –
солиқ юкининг оғирлиги туфайли озиқ
-
овқат
маҳсулотлари етказиб беришнинг бир вақтнинг ўзида ўсиши, шунингдек, ўз озиқ
-
овқат базасининг ривожланиши туфайли шаҳар аҳолиси талабининг пасайиши эди
[2.
Б.
65]. 1946 йилда ҳисобланган даромад ставкалари қонунга мувофиқ
пасайтирилди. Бироқ, бу меъёрларни қайта кўриб чиқиш бозор конъюнктурасига
мос келмас, бу нафақат ҳар йили, балки мавсумга қараб ҳам ўзгариб турар эди.
1946
–1947 йиллардаги қурғоқчилик ва қишлоқ хўжалик экинларидан мўлжалдаги
ҳосилнинг
олинмаслиги натижасида айрим ҳудудларда озиқ
-
овқат тақчиллиги
юзага келди, бу эса оғир солиқ сиёсати билан бирга очарчиликка сабаб бўлди
[3.
Б.
236].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
70
1945
–1953 йилларда колхоз аъзоларига нисбатан татбиқ этилган солиқ
сиёсатида қуйидаги тенденцияларни кузатиш
мумкин: солиқ ставкаларининг
ўсиши; ҳисобланган рентабеллик ставкаларининг нархлар даражаси ва реал ўсиш
билан таққосланмайдиган ўсиши; даромад, даромад солиғини ошириш ва аҳоли
учун имтиёзли шарт
-
шароитларни камайтириш. Урушдан кейинги даврда
колхозларнинг реал ҳолатини ҳисобга олмаган пул солиғи юкининг умумий
ортиши ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини колхоз бозорларида
сотишни рағбатлантиришга интилиши билан изоҳланади.
Урушдан кейинги йилларда пул маблағларидан ташқари, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини давлатга етказиб бериш бўйича натурал мажбуриятлар ҳам
ўзгаришсиз давом этди. 1945 йилда ҳукумат немис
-
фашист босқинидан озод
қилинган
ҳудудларда чорвачилик маҳсулотларидан натурал мажбуриятлар йиғиш
тартибини қайта тиклади. Бу каби мажбуриятлар мамлакатнинг бошқа
минтақаларидаги, жумладан Ўзбекистон ССРдаги колхозлар ва якка деҳқон
хўжаликлари учун ҳам алоқадор бўлди. Натурал мажбуриятлар битта якка деҳқон
хўжалиги учун 40 килограмм гўшт, 75 дона тухум ва 150 литр сут ҳисобида
белгиланган эди [4.
Б.
144].
Урушдан кейинги биринчи йилда натурал мажбурият соҳасидаги давлат
сиёсатининг асосий тамойилларини кўрсатувчи муҳим маълумотларни СССР Гўшт
ва сут саноати халқ комиссарлигининг 1945 йил 28 мартдаги йўриқномасидан
топишимиз мумкин. Унда биринчидан, гўшт ва тухум мажбуриятининг экинзор
ернинг ҳар гектари ҳисобига мажбурий етказиб бериш тамойилини тиклашни
назарда тутади. Шу сабабли, ушбу маҳсулотлар ўз хўжалигида ишлаб
чиқарилганми ёки йўқми, деҳқон хўжаликлари томонидан тўланиши шарт эди.
Иккинчидан, Халқ Комиссарлиги сут етказиб бериш мажбуриятини ҳар бир сигир
ҳисобидан
ўрнатиш ҳақида қоидани илгари сурган, бунга Таъминот халқ
комиссарлиги эътироз билдирган. Учинчидан, натурал мажбуриятга барча колхоз
аъзолари ва якка деҳқон хўжаликлари киритилган. Шундай қилиб, 1945 йил
4 апрелда СССР Халқ Комиссарлари Советининг қарори билан колхозчиларнинг
шахсий хўжаликларига бириктирилган ер майдонида чорвачилик маҳсулотларини
йиғиш қайта тикланди. Ваҳоланки, мамлакатдаги кўпгина колхозларда сигирлар
деярли қолмаган эди [5.
Б.
100].
1946 йил учун давлатга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш
бўйича қатъий мажбуриятларнинг бажарилиши репрессив чоралар билан
таъминланди. Ғалланинг талон
-
тарож қилиниши ва доннинг нест
-
нобуд
қилинишига
қарши чора
-
тадбирлар ҳам кучайтирилди. Ғалла мажбуриятларини
бажармаган колхозларда ғалла мажбурияти кейинги йил учун олиб қўйиладиган
уруғлик фондидан, колхоз аъзоларининг кунлик меҳнати эвазига бериладиган
натурал тўловлар ҳисобидан, шунингдек, колхозчиларнинг шахсий захиралари
ҳисобидан
бажарилган [2.
Б
. 138]. 1946
–
1947
йиллардаги
қурғоқчилик
ва
озиқ
-
овқат
етишмовчилиги
ҳамда
очарчилик
шароитида
,
об
-
ҳаво
нисбатан
яхши
бўлган
ҳудудларда
,
жумладан
,
Ўзбекистонда
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларини
мажбурий
етказиб
бериш
миқдорлари
оширилди
.
Оширилган меъёрлар 1948 йилгача
сақланиб қолди. Яъни, бу даврда битта деҳқон хўжалиги қатъий мажбурият
сифатида давлатга 40 кг гўшт, 360 литр сут, 150 дона тухум (парранда бор ёки
йўқлигидан қатъий назар), 36 кг картошка (экилган ёки экилмаганидан қатъий
назар) етказиб бериши шарт эди [6.
Б.
139].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
71
Мавжуд оғир вазиятларга қарамай, урушдан кейинги дастлабки нисбатан
тикланган йилларда, аниқроғи 1948 йилда солиқ тизими янги оғирлаштирувчи
ўзгаришлар билан алмаштирилди. Бу асосан якка тартибдаги деҳқон
хўжаликларининг иқтисодий аҳволига таъсир қилди. 1943 йилги фармонда якка
тартибдаги деҳқонлар учун икки томонлама солиқ ставкаси белгиланганлиги
сабабли, колхозчилар учун ставканинг ошиши якка тартибдаги деҳқонлар учун
унинг ошишини англатарди. СССР Олий Совети Президиумининг 1948 йил
13 июлдаги фармони билан якка тартибдаги деҳқон хўжаликлари учун амалдаги
солиқ ставкасини қуйидаги жадвалда кўрсатиш мумкин. Унда якка тартибдаги
деҳқон хўжаликлари учун янгидан жорий этилган солиқ мажбуриятлари
миқдори келтирилган. Солиқ мажбуриятлари ставкалари СССР Олий Совети
Президиумининг 1948 йил 13 июль, 1950 йил 7 август, 1951 йил 1 август
фармонлари бўйича келтирилган:
1-
жадвал.
Якка тартибдаги деҳқон хўжаликлари учун солиқ мажбурияти
ставкалари [2. Б.
76
–
77]
Олинадиган
даромад миқдори
Фармонлар бўйича якка деҳқон хўжаликларига
солиқ миқдори
1948 йил 13 июль
1950 йил 7 август
1951 йил
1 август
2000 рублгача
Ҳар
бир сўмга
22 тийиндан
Ҳар
бир сўмга
22 тийиндан
Ҳар
бир сўмга
24 тийиндан
2000 рублдан
-
3000 рублгача
440 рубл+
2000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
26 тийиндан
440 рубл
+2000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
26 тийиндан
480 рубл
+2000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
28 тийиндан
3000 рублдан
-
4000 рублгача
700 рубл+
3000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
32 тийиндан
700 рубл+
3000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
32 тийиндан
760 рубл+
3000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
36
тийиндан
4000 рублдан
-
5000 рублгача
1020 рубл+
4000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
42 тийиндан
1020 рубл+
4000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
48 тийиндан
1120 рубл+
4000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
52 тийиндан
5000 рублдан
-
6000 рублгача
1440 рубл+
5000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
52 тийиндан
1500 рубл+
5000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
60 тийиндан
1540 рубл+
5000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
66 тийиндан
6000 рублдан
-
8000 рублгача
1960 рубл+
6000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
62 тийиндан
2100 рубл+6000
рублдан ортиқ ҳар
бир сўмга
74 тийиндан
2300 рубл+
6000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
80 тийиндан
8000 рублдан ортиқ
3200 рубл+
8000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
80 тийиндан
3580 рубл+
8000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
90 тийиндан
3900 рубл+
8000 рублдан ортиқ
ҳар
бир сўмга
96 тийиндан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
72
Жадвалдаги маълумотлар шуни кўрсатадики, якка деҳқон хўжаликлари учун
солиқ мажбуриятлари уруш даври билан таққослаганда анча ортган ва кейинги
йилларда ҳам ўсишда давом этган. Агар 1948 йилда якка тартибдаги деҳқонлар
учун қишлоқ хўжалиги солиғи ставкаси ялпи даромад суммасининг 22–65 фоизни
ташкил этган бўлса, уч йилдан сўнг, 1951 йилда якка тартибдаги деҳқондан
24
–77 фоиз ставкада солиқ ундирилган. Бироқ, юқорида айтиб ўтилганидек,
1951 йилда даромад кўрсаткичлари, нархларнинг сезиларли даражада пасайишига
ва даромадларнинг пасайишига қарамай, уруш давридаги инфляция даражасида
эди. Бундан келиб чиқадики, реал солиқ ставкаси номиналдан анча юқори бўлган.
1951 йилги фармонга кўра, 8000 рублдан ортиқ даромадга эга бўлган хўжаликдан
3900 рубл ва олинган даромаднинг ҳар бир сўмига 96 тийиндан солиқ
ундирилишида деҳқоннинг қўлида деярли фойда қолмаган. Бу аҳволда ҳар қандай
якка деҳқон хўжаликлари ўз фаолиятини ривожлантиришдан ҳеч қандай рағбат
кўрмас эди.
Солиқ ставкасини ошириш билан бир қаторда, 1948 йилги фармонда якка
тартибдаги деҳқонлар учун мавжуд бўлган бир қатор имтиёзлар қисқартирилди.
Яъни, меҳнатга лаёқатли оила аъзолари бўлмаган меҳнатга лаёқатсиз якка
тартибдаги деҳқонлар ёши ўтганлиги сабабли 100 фоизлик имтиёзлардан маҳрум
бўлиб, солиқни тўлиқ тўлашга мажбур бўлдилар, кўп фарзандли якка тартибдаги
деҳқонлар ҳам 15 фоизлик чегирмалардан маҳрум бўлдилар [7.
Б.
79].
Қишлоқ
хўжалик солиқларининг ошиши ва колхозчилар даромадларининг
пасайиши ўртасидаги номутаносибликлар масаласи Г.М. Маленковнинг 1953 йил
март ойида СССР Молия Халқ комиссарлиги учун тайёрлаган маърузаномасида ҳам
айтиб ўтилган. Ушбу маърузаномада келтириб ўтилган статистик маълумотлар
1949-
1952 йилларда солиқларнинг умумий миқдори 1949 йилда –
8,6 млрд.,
1950 йилда –
8,8 млрд., 1951 йилда –
8,8 млрд., 1952 йилда эса 10 млрд. рублни
ташкил қилган. Яъни, бунга кўра, кўриб ўтилган йилларда битта деҳқон
хўжалигига тўғри келадиган солиқ миқдори 419 рублдан 528 рублга кўтарилган.
Шу билан бир вақтда, солиқлар миқдорининг ўсиб боришига мутаносиб равишда
солиқ боқимандалари (тўланмаган солиқлар) ҳам кўпайиб борган. Солиқларни
тўлаш учун колхозлар давлат кредитларидан фойдаланишга мажбур бўлганлар,
бу эса колхозлар зиммасидаги банклар олдидаги қарзларнинг 1949 йилдаги
32,3 миллион рублдан 1953 йилда 257 миллион рублгача ошишига олиб келди
[5.
Б.
106]. Қуйидаги жадвалда эса Фарғона области районлари бўйича
1950 йилнинг 3
-
чорагида тўланиши лозим бўлган қишлоқ хўжалик солиқлари ва
уларнинг тўланиш ҳолати ҳақида маълумотлар келтирилган:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
73
2-
жадвал.
1950 йилнинг 3
-
чорагида Фарғона области районларида қишлоқ хўжалик
солиқларининг миқдори ва тўланиш ҳолати ҳақида маълумот [8. Б.
78]
№
Районлар
Қишлоқ
хўжалик солиғи
1950 йил учун
белгиланган солиқ
(минг рубл)
Йиғилган солиқ
Бажарилиш
Фоизи
1
Олтиариқ райони
840,0
61,0
7,2
2
Охунбобоев райони
2220,0
140,0
6,3
3
Бағдод райони
1226,5
68,0
5,5
4
Бувайда райони
1023,6
89,0
8,6
5
Водил райони
950,0
139,0
14,6
6
Горский райони
1012,3
99,0
9,7
7
Каганович райони
2092,6
12,0
0,5
8
Киров райони
1276,0
647,0
50,7
9
Қўқон
райони
1211,0
229,0
18,9
10
Қува
райони
1316,1
120,0
9,1
11
Қувасой
райони
368,4
5,0
1,3
12
Куйбишев райони
1426,2
62,0
4,4
13
Молотов райони
1611,3
515,0
32,0
14
Сўх райони
646,2
92,0
14,2
15
Тошлоқ райони
1431,0
75,0
5,2
16
Фарғона райони
1435,2
26,0
3,1
17
Фрунзе райони
823,0
24,0
3,1
18
Жами:
20612,1
2403,0
11,5
Маълумотдан кўриниб турганидек, қишлоқ хўжалик солиқларининг
йиғилиш даражаси жуда паст бўлган. Бу ҳолат ҳам колхозлар ва якка деҳқон
хўжаликларининг тўлов қобилияти жуда паст бўлганини кўрсатади. Бошқача
айтганда, колхозлар ҳам, якка деҳқон хўжаликлари ҳам иқтисодий жиҳатдан жуда
оғир аҳволда эди.
Солиқ солинадиган базани янада ошириш учун совет ҳукумати 1951 йил
сентябрь ойида ишчи ва хизматчиларнинг биттадан ортиқ сигир, бир бош
қорамол, бир дона чўчқа ва учта қўй ёки эчкиси бўлган шахсий ёрдамчи
хўжаликлари якка тартибдаги хўжаликларга тенглаштирилди ва якка тартибдаги
деҳқонларга татбиқ этилаётган ставкаларда солиқ солина бошлади.
Солиқлар миқдорининг кўпайиши, имтиёзларнинг камайиши солиқ
тўловчилар гарданидаги қарзларнинг кўпайишига сабаб бўлди. Бу даврдаги солиқ
мажбуриятларидан аввало якка тартибдаги деҳқон хўжаликлари катта зарбага
учрадилар. Уларга нисбатан солиқ юкларининг муттасил ошиб бориши уларни
колхозларга аъзо бўлиб кириши учун қилинган тадбирлар эди, дейиш мумкин.
Турмуш даражасининг пасайиши, солиқлар ва йиғимларнинг кўпайиши
натижасида марказий ва маҳаллий ҳокимият органларига ёзиладиган расмий
хатлар ва шикоятлардан ташқари, қишлоқларда давлатга қарши тарғибот
варақалари пайдо бўла бошлади, уларда тўғридан
-
тўғри совет ҳокимиятига қарши
ташвиқотлар акс этган эди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2023) / ISSN 2181-1415
74
1947 йилдаги пул ислоҳотининг амалга оширилиши, пул массасининг
қисқаришига
ва қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари нархининг пасайишига
олиб келди, бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан
тушган даромад улушини қисқартирди. Агар 1945 йилда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари деҳқон хўжалиги умумий даромадининг 43,5 фоизини ташкил
қилган
бўлса, 1948 йилда бу улуш фақатгина 21,3 фоизни ташкил этди.
Даромадларнинг йўқолиши давлат ва кооператив ташкилотларида олинаётган
даромаднинг 1947 йилдаги 23,1 фоиздан 1948 йилда 31,5 фоизгача кўпайиши
ҳисобига
қопланди [9. Б.
34].
Умуман, Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳам қишлоқ хўжалиги
меҳнаткашлари учун жорий қилинган солиқ мажбуриятлари уруш давридаги
мажбуриятлардан деярли фарқ қилмади. Оддий қишлоқ аҳолиси, асосан
колхозчилар, якка деҳқон хўжаликлари уруш йилларида қандай мажбуриятларни
бажарган бўлсалар, урушдан кейинги йилларда ҳам ўша оғир мажбуриятларни
бажаришда давом этдилар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Указ Президиума Верховного Совета СССР от 6 июля 1945 года “О порядке
прекращения взимания военного налога”: [Электронный ресурс] // Библиотека
нормативно
-
правовых актов Союза Советских Социалистических Республик.
URL: http://www.libussr.ru/doc_ussr/ussr_4552.htm (дата обращения: 05.04.2023).
2.
Ильиных В.А. Налогово
-
податное обложение сибирской деревни. Конец
1920-
х –
начало 1950
-
х гг. –
Новосибирск, 2004.
3.
Зима В.Ф. Голод в СССР 1946
-
1947 гг.: происхождение и последствия. –
Москва, 1996.
4.
Фарғона вилоят давлат архиви, 1127
-
фонд, 4
-
рўйхат, 215
-
иш.
5.
Попов В.П. Крестьянские налоги в 40
-
е годы // Социологические
исследования. 1997. №2. –
С. 88
-104.
6.
Попов В.П. Российская деревня после войны (Июнь 1945 –
Март 1953).
Сборник документов. –
Москва, 1993.
7.
Торубаров Ю.С. Налоговая политика советского государства в отношении
сельского населения в послевоенные годы // Актуальные проблемы
гуманитарных и естественных наук. Москва, 2011.
8.
Фарғона вилоят давлат архиви, 1124
-
фонд, 2
-
рўйхат, 944
-
иш.
9.
Фарғона вилоят давлат архиви, 1124
-
фонд, 2
-
рўйхат, 958
-
иш.
