Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Social guarantees in the New Constitution of the Republic
of Uzbekistan
Gulnoza SATTAROVA
Institute of Legislation and Legal Policy under the President of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2023
Received in revised form
15 November 2023
Accepted 25 November 2023
Available online
25 January 2024
The highlights the crucial role of constitutional social
guarantees in ensuring social stability and economic
development in Uzbekistan. The author thoroughly analyzes the
norms related to the right to work, social security, health care,
and education, emphasizing their significance in the context of
recent reforms. Special attention is given to measures aimed at
reducing poverty levels and improving the population's living
conditions, including collaboration with international
organizations and the implementation of new social initiatives.
The article also examines the latest amendments to the
Constitution, which expand the range of social rights and
responsibilities of citizens.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6-pp32-37
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
social guarantees,
Constitution of Uzbekistan,
poverty reduction,
social security,
economic reforms.
Ўзбекистон Республикаси Янги Конституциядаги
ижтимоий кафолатлар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ижтимоий кафолатлар,
Ўзбекистон
Конституцияси,
қашшоқликни
камайтириш,
ижтимоий таъминот,
иқтисодий ислоҳотлар
.
Мақолада Ўзбекистоннинг ижтимоий барқарорлиги ва
иқтисодий ривожланишини таъминлашда конституциявий
ижтимоий кафолатларнинг муҳим аҳамияти таъкидланган.
Муаллиф меҳнат қилиш ҳуқуқи, ижтимоий таъминот,
соғлиқни сақлаш ва таълимга оид қоидаларни атрофлича
таҳлил қилиб, уларнинг сўнгги ислоҳотлар контекстида
муҳимлигини таъкидлайди. Камбағалликни камайтириш
ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора
-
тадбирлари,
жумладан, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш,
янги ижтимоий ташаббусларни жорий этишга алоҳида
1
PhD, Chief Researcher, Institute of Legislation and Legal Policy under the President of the Republic of Uzbekistan.
2
Senior Researcher, Institute of Legislation and Legal Policy under the President of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 (2023) / ISSN 2181-1415
33
эътибор
қаратилмоқда.
Шунингдек,
мақолада
Конституцияга
киритилган
сўнгги
ўзгартиришлар,
фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқ ва мажбуриятлари
доираси кенгайтирилганлиги ҳам ўрганилган.
Социальные
гарантии
в
Новой
Конституции
Республики Узбекистан
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
социальные гарантии,
Конституция Узбекистана,
сокращение бедности,
социальное обеспечение,
экономические реформы.
Статья освещает ключевую роль конституционных
социальных
гарантий
в
обеспечении
социальной
стабильности и экономического развития Узбекистана.
Автор подробно анализирует нормы, касающиеся права на
труд, социального обеспечения, здравоохранения и
образования, подчеркивая их значимость в контексте
последних реформ. Особое внимание уделяется мерам по
снижению уровня бедности и улучшению жизни
населения, включая сотрудничество с международными
организациями и внедрение новых социальных инициатив.
Статья также рассматривает последние изменения в
Конституции, расширяющие круг социальных прав и
обязанностей граждан.
Юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг муҳим
таркибий қисми бўлган ижтимоий ислоҳотларнинг бош вазифалардан бири –
фуқаролар учун муносиб турмуш шароитларнини яратиш, инсон ҳуқуқ ва
эркинликларининг ишончли ва самарали кафолатларини таъминлашга хизмат
қилишдир. Ижтимоий ҳимоя сиёсати эса ижтимоий сиёсатнинг шакллари ва
усулларидан бири сифатида аҳолининг кенг қатламларининг ижтимоий
эхтиёжларини қондириш, уларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш, улар учун
ижтимоий қулай шароит яратиб беришга қаратилгандир [1].
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган энг муҳим
ижтимоий ҳуқуқлардан “муносиб меҳнат қилиш” ҳуқуқидир.
Бу ҳуқуқларни амалга
оширишни таъминлаш йўлида Халқаро меҳнат ташкилоти билан самарали
ҳамкорлик
ўрнатилган бўлиб, сўнгги йилларда болалар меҳнатини бартараф этиш,
мажбурий меҳнатга қарши курашиш, меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини
мониторинг қилиш, меҳнат соҳасига оид халқаро стандартларни жорий этиш
борасида тизимли ишлар амалга оширлаётганлигини намоён этади.
Аҳолини банлигини таъминлаш орқали қамбғалликни қисқартириш
мақсадида маъмурий ислоҳотлар доирасида бу соҳага масъул этиб Камабғалликни
қисқартириш
ва бандлик вазирлиги ташкил этилган ҳолда, аҳоли бандлигини
таъминлаш, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш орқали ишсиз
аҳоли, айниқса, хотин
-
қизлар, меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган
шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш
учун оилавий тадбиркорликка 15 триллион
сўм имтиёзли кредит ва субсидиялар, деҳқончилик учун 200 минг гектар ер
ажратилди. Шу даврда 300 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилиниб,
20 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди.
Шунингдек, камбағалликни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 (2023) / ISSN 2181-1415
34
қисқартириш
ва бандликни таъминлаш бўйича 37 турдаги субсидиялар мавжуд.
Бевосита маҳалланинг ўзида 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни йўлга қўйиш
чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга, шуни эътироф этиш керакки турли
субсидиялар ва кредитларни ажратиш шартлари оилаларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ҳолати, лойиҳанинг ўзини ўзи оқлаш муддатидан қатъий назар, барча
учун деярли бир хил.
Мазкур масалага жиддий эътибор берган ҳолда, 2022–2026 йилларга
мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига бағишланган
Президент Фармонида кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва
хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш вазифаси белгиланган.
Бунда, аввало, фуқаро касб ўрганиши, ишга жойлашиши, ўзини ўзи банд қилиши
учун давлат томонидан моддий ва ижтимоий кўмак кўрсатилиши назарда
тутилган.
Асосий қомусимиз фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларининг янги
кафолатлари ва хатто янги ҳуқуқлари билан тўлдирилди. Масалан,
истеъдодли
ёшларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, таълимни давом эттиришини давлат
томонидан кафолатланиши, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш,
болалар ҳамда ёшларни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш учун зарур
шарт
-
шароитлар давлат томонидан яратилиши, мулк даҳлсизлиги, кўп болали
оилаларга қонунга мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини
таъминланиши, Оналик ва болаликдан ташқари оталик ҳам эндиликда
давлат
томонидан муҳофаза қилиниши. Шундай қилиб, янги конституциявий нормалар
асосий қадриятларни ҳимоя қилиш механизмини жорий қилади. Ўйлаймиз
-
ки,
болалар ва ёшларга доир киритилиши таклиф этилаётган ушбу ўзгартириш ва
қўшимчалар
Ўзбекистонни умумэътироф этилган нормаларга содиқлигини яна
бир бора тасдиқлайди. Хусусан, БМТнинг 1989 йилдаги “Бола ҳуқуқлари
тўғрисида”ги конвенцияда болаларнинг ижтимоий, маънавий ва ахлоқий
фаровонлигига, шунингдек, жисмоний ва рухий соғлом бўлиб ривожланишига
кўмаклашишга қаратилган барча зарур ҳуқуқлари ва уларни таъминлаш бўйича
давлатнинг мажбуриятини Конституцияда мустаҳкаланишини таъминлайди.
Умуман олганда, ижтимоий ҳуқуқларнинг конституциявий кафолатлари
мустаҳкамланиши мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий
-
иқтисодий
ислоҳотлар динамикасига мос равишда амалга оширилгани алоҳида қайд этиш
мақсадга мувофиқ, яъни аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, умуман, самарали
ижтимоий сиёсат юритиш юзасидан ишлар, бир томондан, ўзимизнинг миллий
қадриятларимизга
таянган ҳолда амалга оширилаётган бўлса, иккинчи томондан,
илғор жаҳон тажрибасига, ривожланган мамлакатлар эришган ютуқларга
асосланган ҳолда амалга ошириб келинмоқда. Масалан, Инсон ҳуқуқлари
Умумжаҳон Декларацияси, шунингдек, Ижтимоий
-
иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар
тўғрисидаги халқаро Пактнинг қоидаларини ижросини таъминлаш мақсадида
фуқароларнинг энг муҳим ижтимоий
-
иқтисодий ҳуқуқларидан меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи яшаши учун етарли
бўлишига доир норма Конституцияда ўз аксини топди.
Aҳолининг кам таъминланган қатламларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва
қўллаб
-
қувватлаш бугунги кун масалаларида фуқарлларни ижтимоий ҳимоялаш
нималардан иборат, бу эхтиёжлар
қандай
ва қай даражада қондирилмоқда,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 (2023) / ISSN 2181-1415
35
жамиятда изчил ривожланиш ва барқарорликни таъминлашда уларни ўрни
қандай
–
деган саволларга
жавоб излаш ҳар бир ижтимоий тараққиёт босқичи
учун ғоят муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон бугунги кунда амалга оширилаётган барча соҳалардаги
ислоҳотлар шароитида хар бир одам моддий эхтиёжларини
тўлароқ қондириш
учун қанчалик кўпроқ самарали меҳнат қилса, жамият шунчалик тез ривожланади.
Бунда асосий вазифа кўп жиҳатдан одамлар ўз қобилият ва эхтиёжларини тўла
намоён қилишлари ва амалга оишришлари учун зарур бўлган дастлабки тенг
имкониятларни, шу жараённи вужудга келтирадиган ҳуқуқий механизмни яратиб
беришга боғлиқ бўлади. Ана шунда инсоннинг жамиятдаги ўрни, салоҳияти,
меҳнат қилиш истаги, уддабуронлиги яққолроқ намоён бўлади.
Хозирги пайтда давлатимиз раҳбарияти томонидан инсон, унинг
манфаатлари, эхтиёжлари муаммоси янги ижтимоий
-
иқтисодий ва сиёсий асосга
қўйилиб, шаҳс эҳтиёжлари ва уларни қондириш жараёнларига янгича ёндашуви
қуйидаги
объектив ва субъектив шарт
-
шароитлар билан белгиланади: Ўзбекистон
тараққиётининг стратегик мақсади инсон манфаатлари ва эхтиёжларини ҳар
томонлама барқарорлаштириш, изчил ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга
ошириш, эркин ва фаровон ҳаётни бунёд этиш, жамият ва шахс манфаатлари ҳамда
эҳтиёжларининг ўзаро алоқдорлиги ва уйғунлигини таъминлаш заруриятидан
иборат. Шу ўринда аҳолини ижтимоий ҳимоялашдаги давлат, унинг
органларининг ўрни, мавқеи масаласи, ижтимоий ҳимояни амалга ошириш чоғида
бу соҳадаги давлат органлари фаолиятининг такомиллаштира бориши, жамоат
ташкилотлари, нодавлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари билан ҳамкорлиги масалаларини янгича тартибга солиш долзарб
ахамиятга эга.
Президентимиз томонидан мамлакатимизда камбағалликни эътироф этган
ҳолда
уни камайтириш давлатнинг устувор вазифаси сифатида биринчи марта
2020 йил 24 январда парламентга Мурожаатномасида белгилаб қўйилган. “Турли
ҳисоб
-
китобларга кўра Ўзбекистонда кам таъминланган аҳоли қатламлари улуши
12-
15 фоизни ташкил этади, бу 4
-
5 млн. аҳоли деганидир” [2]. Давлатимиз раҳбари
мамлакатда камбағалликни камайтиришнинг асосий йўналишлари ва усулларини
белгилар экан, аҳолини касб
-
ҳунарга ўргатиш, молиявий саводхонлигини ошириш,
фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, инфратузилмани яхшилаш, таълим ва
даволаш сифатини ошириш, мақсадли нафақаларни аниқ йўналтирилган ҳолда
тақсимлаш тизимини мамлакатда жорий этиш зарурлигини таъкидлаган.
Бугунги кунга келиб, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг ташкилий
-
ҳуқуқий
асосларини такомиллаштириш унинг янги механизмларини яратиш орқали, реал
иқтисодий вазият ҳисобга олинган ва имкониятлар эътиборга олинган ҳолда
амалга оширилиши белгиланган.
Шу жиҳатдан, ижтимоий ҳимоя сиёсати ҳозирги замон ёндашувида биринчи
ўринда бандлик, тадбиркорлик, даромадлар соҳасидаги сиёсатдан ташкил
топишини кузатишимиз мумкин ва бу сиёсатнинг асосий йўналишлари бевосита
Конституцияни ўзида белгиланганини кўрамиз. Булар фуқароларнинг меҳнат
қилиш
ва ишсизликдан ҳимояланиш, дам олиш, соғлиқни сақлаш, таълим олиш,
ижтимоий таъминот
олиш каби ҳуқуқларни амалга оширишни таъминлашга
қаратилган ва Конституцияда биринчи марта мустаҳкамланган давлат
мажбуриятларида ўз ифодасини топган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 (2023) / ISSN 2181-1415
36
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги
ПФ–
175-
сон
фармони билан қабул қилинган “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий
стратегияси”да ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш,
ижтимоий суғурта тизимини яратиш, кам таъминланган оилаларга ижтимоий
ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш, “Ижтимоий
ҳимоя
ягона реестри” ахборот тизимида алоҳида маълумотлар базасини яратиш
каби муҳим вазифалар белгилаб олинган.
Фуқароларнинг ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқларини амалга оширишда
давлат ҳақиқий ижтимоий муҳтожларга етарли ижтимоий ёрдам кўрсатилган
ҳолда, меҳнатга яроқли аҳолини ўзини ўзи банд қилиш орқали ижтимоий
ҳимоялашга йўналтириш, шу билан бирга боқимандалик кайфиятига барҳам
бериш ҳам муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Бугунги кунда аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш
сиёсатида аҳоли бандлиги масалалари билан шуғулланувчи
ташкилотларга кўпроқ ҳуқуқлар берилиши, кичик хусусий корхоналарга ва якка
тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилиши кўзда тутилиши каби ҳаракатларда
фуқароларимиз турмуш шароитларининг яхшиланишига қаратилган янгича
ёндашув кузатилмоқда.
Аҳолининг меҳнат қилиш қобилияти чекланган, боқиманда қатламлари
(нафақахўрлар, ногиронлар, ёш болалар, етимлар ва ёлғиз инсонлар) ҳамда
даромадлари чегараланган қатламлари (ёлғиз оналар, кўп болали ва кам
таъминланган
оилалар)
турмуш
шароити
ва
даражасида
қўшимча
қийинчиликларга
дуч келади. Аҳолининг ана шу қатламлари кучайтирилган
ижтимоий ҳимоя ва қўллаб
-
қувватлашга муҳтож хисобланади. Бунда уларнинг
даромадларини тартибга солиш, қўшимча даромад олиш манбаларини
шакллантириш, бошқа имтиёзлар бериш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши
саналади. Ушбу йўналишда давлатимиз раҳбари томонидан бир нечта қонун
хужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида кам таъминланган оилаларни
ижтимоий нафақалар билан қамраб олиш, оналикни ҳимоя қилиш ва вақтинчалик
мeҳнaтгa лaёқaтсизлик бўйича нaфaқaлaрини ижтимoий суғуртa тизимигa
киритиш ҳамда Ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш,
давлат томонидан
аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг самарадорлигини ошириш
мақсадида ижтимоий хизматларни индивидуал ижтимоий мослашув дастурлари
орқали тақдим этиш каби масалалар тартибга солинган.
Аҳолини давлат томонидан ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш мақсадида
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг кўплаб фармон ва қарорлари
қабул
қилинди ва унда аниқ йўналтирилган ва мақсадли ижтимоий ҳимоялаш
назарда тутилди. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг
миллий стратегиясида “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил
асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича олиб борилаётган кенг
кўламли
ижтимоий
-
иқтисодий
ислоҳотларни
давом
эттириш,
аҳоли
фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш давлат
ҳокимият
органларининг бош вазифаларидан бири бўлиб қолади. 2023 йил
“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дея номланиши бежиз эмас. Ҳар бир
ҳудуд
кесимида камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш,
иш ўрни яратиш, аҳоли даромадини ошириш бўйича дастурлар қабул қилинмоқда.
Энг муҳими, фуқароларимиз ва фарзандаримизга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги
тизим яратилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 (2023) / ISSN 2181-1415
37
Албатта юқорида айтиб ўтилган нормалар Конституцияда мустаҳкамланиши
Ўзбекистон давлатига жуда жиддий ижтимоий мажбуриятларни юклайди, лекин
биз
ўйлашимизча,
Асосий
қонуннинг
бундай
қоидалари
Ўзбекистон
Республикасининг кейинги ривожлантириш истиқболлари ва йўналишларини
белгилаб беради, зеро давлатда ҳали вужудга келмаган, аммо келажакда пайдо
бўлиши мумкин бўлган давлат
-
ҳуқуқий муносабатлар Конституция нормаларида
белгиланиши мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Социальная политика: реалии 21 века. Выпуск 1.
-
М.
Независимый
институт социальной политики. 2020
2.
https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/2020_yilgi_murojaatnoma_prezidentn
ing_maruzasidan_asosiy_tezislar
