Авторы

  • Умиджон Салиев
    Научный сотрудник, Андижанский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss10/S-pp270-274

Ключевые слова:

интересы человека гарантия прав человека справедливость популистская политика ответственность гуманитарный принцип

Аннотация

В данной статье описаны интересы человека и механизмы обеспечения прав, механизмы развития справедливого общества и демократических реформ.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Guaranteeing human interests and rights is a guarantee of
the development of democratic reforms

Umidjon SALIYEV

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2023

Received in revised form

15 November 2023
Accepted 25 November 2023

Available online

15 January 2024

This article describes human interests and the mechanisms

for guaranteeing rights, mechanisms for the development of a

just society and democratic reforms.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss10/S-pp270-274

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

human interests,

guarantee of human rights,
justice,

populist policy,

responsibility,

humanitarian principle.

Инсон манфаатлари ва унинг ҳуқуқларни кафолатлаш

-

демократик ислоҳотларнинг ривожланиш гарови

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

инсон манфаатлари,

инсон ҳуқуқларини
кафолатлаш,

адолат,

халқпарвар сиёсат,
масъулият,
инсонпарварлик

тамойили.

Мазкур мақолада инсон манфаатлари ва унинг

ҳуқуқларни

кафотлатлаш механизмлари, адолатли жамият

ва демократик ислоҳотларни ривожланиш механизмлари
ёритиб берилган.

1

Researcher, Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2023) / ISSN 2181-1415

271

Гарантирование интересов и прав человека –

залог

развития демократических реформ

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

интересы человека,
гарантия прав человека,
справедливость,

популистская политика,
ответственность,
гуманитарный принцип.

В данной статье описаны интересы человека и

механизмы обеспечения прав, механизмы развития

справедливого общества и демократических реформ.

Юртимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган бунёдкорлик

эврилишларини, одамларнинг дунёқараши ва турмушидаги ўзгаришларни хаёлан
таҳлил қилар эканмиз, уларда чинакам баҳор нафаси, Наврўз фалсафаси
борлигини англаймиз. Барчаси Наврўз каби ҳаётбахш... Барчасида Наврўз
фалсафаси халқпарварлик, кексаларга хурмат, муҳтож инсонларга кўмак, адолат ва
бағрикенглик мужассамлашган.

Давлат ва жамият қурилишидаги ўзгаришлар халқимиз учун Наврўзнинг

умидбахш муждаси каби жонланаётган ҳаётни тухфа этди, уларни эртанги кунга,
фаровон турмушга ишонтирди.

Наврўзнинг энг муҳим фалсафаси адолатдир. Халқимиз бу айёмда қишни

енгган баҳор тантанасини, эзгулик шодиёнасини, ёруғлик ғалабасини кўрган.

Янги Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларда

жаҳон оммаси дунё сиёсатида янги бир тўлқинни кўраётганини эътироф этмоқда.
Бу тўлқинни ҳаракатга келтираётган куч эса Президент Шавкат Мирзиёев
томонидан белгиланган мамлакатнинг янги тараққиёт йўлидир. Президентимиз
“Одамлар бугун рози бўлсин” деган ташаббусни ўртага қўйди. “Одамларнинг дарду
ташвишлари билан яшаш” тамойили давлатнинг фаолият мезонига айланди.

Шу ўринда Соҳибқирон Амир Темурнинг бир ҳикмати ёдимизга тушади:

“Адлу эҳсон билан жаҳон гулшани обод бўлади” [1.

Б.

336].

Айниқса, меҳнат муносабатларидаги қарашлар буткул ўзгарди. Ўтган

йилларда Халқаро меҳнат ташкилоти ва хорижий экспертлар иштирокида
пахтачиликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат бўйича олиб борилган
тизимли мониторинглар натижаларига кўра, мамлакатимизда болалар меҳнати
мавжуд эмаслиги ҳамда мажбурий меҳнатга қарши жиддий чоралар кўрилаётгани
дунё ҳамжамияти томонидан тан олинди.

Ўзбекистонда етиштириладиган пахта АҚШ Меҳнат вазирлигининг “Болалар

меҳнати ёхуд мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган
товарлар рўйхати” [2] дан ўчирилди.

2019 йилнинг 13 мартида 2018 Йили дунёдаги инсон хуқуқлари вазияти

бўйича йиллик маърузада АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон
хуқуқлари аҳволи кўп жиҳатдан сезиларли яхшиланганини эътироф этди.
Хужжатда мажбурий меҳнатга йўл куймаслик бўйича муваффаққиятли қабул
қилинган

худудий ва маъмурий чоралар алоҳада қайд этилди. Таъкидлаш жоизки,

мамлакатимизнинг меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги тараққиёти
кўплаб хорижий ташкилотлар ва давлатлар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2023) / ISSN 2181-1415

272

Мамлакатимизда адашганларга имконият берилмоқда. Фуқароларнинг

хуқуқлари, инсоний қадри тикланмоқда. Куни кеча ҳам Президентимизнинг

фармони билан халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр

-

оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёркин ифодаси

сифатида Қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига катъий

ўтган 334 нафар фуқаро афв этилди. Бундан ташқари, “Жамиятда адолатни қарор

топтириш йўлидаги саъй

-

ҳаракатлар дастлабки меваларини бера бошлади.

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш, чегара муносабатларини тартибга солиб,

давлат идораларини тўлиқ халқ учун хизмат қилдириш каби халқнинг дилидаги

оғриқларга барҳам берилмоқда” [3.

Б.

92].

Узоқ йиллар давомида ўз ечимини кутган бундай муаммоларни ҳал этиш,

албатта, осон кечаётгани йўқ. Буларнинг бари юксак ақл

-

идрок, донишмандлик,

оқилона сиёсат, фидойилик, матонат маҳсули ва инсон манфаатларига

эътиборнинг самараси Ўзбекистон баҳорининг чечакларидир.

Хитойда шундай ривоят бор: Конфуций болалигида балиқчининг олдига

борибди. Балиқчи унинг ҳолига раҳми келиб қўлига икки дона балиқ тутқазибди.

Лекин Конфуций уни олмасдан айтибдики, менга тайёр балиқ берманг, балки

балиқ тутишни ўргатинг. Шунда мен ҳам уни бошқаларга ўргатаман. Уйимга сиз

берган икки дона балиқ билан эмас, бир қоп балиқ билан бораман...

Ўзбекистондаги ислоҳотлар моҳиятида бугун тайёр балиқ эмас, балиқ

тутишни ўргатиш технологиясини кўрмоқдамиз. Ҳар бир инсон орзу билан тирик.

Умид ҳаётнинг тиргаги. Барчамиз яхши яшасак, орзуларимиз руёбини топса,

бахтли ҳаёт кечирсак деймиз. Шу йўлда меҳнат қиламиз, интиламиз. Уларнинг

натижасини, ниятларимиз ижобатини тез фурсатларда кўргимиз келади.

Фарзандларимиз иқболини кўришни истаймиз. Шундай бўлганда эса ҳаётдан рози

бўламиз, эртанги кунга умидимиз ошади, меҳнатга шижоатимиз юксалади.

Президентимизнинг қарорига мувофиқ [4] эҳтиёжманд оилаларга уй

-

жой

қуриб бериш, уй

-

жойини таъмирлаш, тиббий хизмат кўрсатиш, маиший техника

воситалари билан таъминлаш борасидаги ишларни кўрайлик. Қарор асосида айни

вақтгача юз мингга яқин оила уйли бўлди. Беғараз! Айтинг, бундай ғамҳур давлат

яна борми дунёда?! Бир оилада 4

-

5 киши борлигини инобатга олсак, қувонч

доираси қанчалик кенглигини кўрамиз. Инсонпарварлик сиёсатининг ёрқин

намунасини бугун мамлакатимизнинг энг шароити оғир худуди биргина Мўйноқда

яққол кўриш мумкин.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур туманга ташрифидан сўнг муйноқликлар

турмуши бутунлай ўзгариб кетди. Ҳозир Мўйноқ қизғин меҳнат ва улкан

бунёдкорлик майдонига айланган. Ҳар куни икки

-

уч лойиҳага старт берилмоқда.

Аҳолини энг қувонтираётган янгиликлардан бири Муйноқ консерва заводининг

қайта

барпо қилиниши, иккинчиси эса 25 йилдан кейин авиа қатновлар йўлга

қўйилиши бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти,

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти,

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва бошқа халқаро ташкилотлар билан алоқалар

сезиларли даражада кучайди.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги ёндашуви кўплаб эътирофларга сазовор

бўлмоқда. Ушбу ислоҳотлар самараси улароқ юртимизга келиб

-

кетиш осонлашди,

визасиз кирадиган давлатлар сони ортди. Буларнинг замирида халқимизнинг

азалий қадрияти меҳмондўстлик, бағрикенглик ва дўстлик фазилатлари намоён

бўлмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2023) / ISSN 2181-1415

273

Бугун Юртбошимизнинг эл дардига малҳам бўлишдек кенг кўламли эзгу

ишлари самарасини кўрар эканмиз, ҳазрат Навоийнинг машхур сатрлари ёдга
келаверади:

Одами эрсанг, демагил одами Ониким йўқ халқ ғамидин ғами [5. Б.

59].

Тарихан маълумки, буюк салтанатлар пойдевори адолат устига қурилсагина,

қудрат

ва шуҳрат топган. “Буни Соҳибқирон бобомизнинг ўз давлати негизини “Куч

адолатдадир” деган ғоя устига барпо этгани мисолида ҳам куришимиз мумкин.
Лекин глобаллашаётган бугунги дунё нафақат сўзга, балки тушунча ва ахлоқ
нормаларига ҳам ўзгача “масъулият” юкламоқдаки, буни биз адолат тамойилининг
жамиятлардаги тутган турлича ўрнида ҳам кўришимиз мумкин” [6. Б.

26]

Бугун Шавкат Мирзиёев феноменини белгилаб берувчи бош асослардан

бири бўлган “Халқ қабулхоналари”га шу вақтгача келиб тушган 2 миллиондан
ортиқ ариза ва шикоятларни бир саралаб, ўрганиб кўрсангиз, бунинг моҳияти
нақадар чуқур эканлигига гувоҳ бўласиз.

Тобора ҳаётимизга сингиб бораётган, турмушимизга файз киритаётган

бугунги инсонпарвар сиёсат менга доимо Конфуцийнинг бир ҳикматини эслатади:
“Инсонни севиш сув ва оловдан ҳам муҳимрокдир. Чунки мен сув ва олов
одамларни

ҳалок

этганига

кўп

гувоҳ

бўлганман.

Бироқ

инсонни

ардоқлаганларнинг ҳалокатга учраганини сира кўрмаганман” [7

.

Б.

89].

Бундан ташқари, кейинги уч йилда мамлакатимизда қанчадан

-

қанча

адашганларга имконият берилди. Эътиборлиси, бу борада инсонпарварлик
тамойили асосида мутлақо янги амалиёт жорий этилмоқда. Натижада жиноят
йўлига адашиб кириб, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган минглаб инсонлар
жазодан озод хилинди. Қолаверса, минглаб шахсга нисбатан терговда асоссиз
қўйилган

моддалар айбловдан чиқариб ташланди, минглаб шахслар эса суд

залидан озодликка чиқарилди...

Айтинг

-

чи, бундай адолат тантанасидан инсон қалби ларзага келмайдими?

Айниқса, нохақ айбланиб хибсда ўтирган кишиларнинг оқланиши, улар
оиласидаги шоду

-

хуррамлик, давлат ва жамиятга бўлган ишончнинг ортганини

нима билан улчаб бўлади?!

Жамиятда адолатни қарор топтириш йўлидаги саъй

-

ҳаракатлар кенг

маънода дастлабки меваларини беришга киришди. Мамлакат фуқаролигига қабул
қилиш, чегара муносабатларини тартибга солиб, давлат идораларини тўлиқ халқ
учун хизмат қилдириш каби бизга мутлақо янги бўлган амалиётлар халқнинг
турмушида ижобий самарасини кўрсата бошлаганига анча бўлди.

Юртимиздаги бугунги улкан ва жўшқин эврилишларии кузатиб Сингапурни

“Учинчи дунё”дан юқорига олиб чиққан буюк бунёдкор Ли Куан Юнинг
ислоҳотлари ёдга келади.

“У ўзининг юксак ақл

-

идроки ва фидокорона меҳнати билан ўтган асрнинг

50-

йилларигача ҳеч ким назарга илмайдиган, тайинли табиий бойликка эга

бўлмаган, ичимлик суви ва курилиш учун тупроқнигина экспорт қилган
Сингапурни Ер юзидаги энг тинч ва бизнес учун кулай мамлакатга айлантира
олган эди” [8. Б.

25]

Тадбиркорлар олдидаги ғовлар олиб ташланмоқда. Солиқ, божхона, ер

майдонлари ажратиш борасидаги муаммолар бартараф этилмоқда. Оддийгина
мисол: олдин ҳам тадбиркорни қўллаб

-

қувватлаймиз, уларга кулайликлар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2023) / ISSN 2181-1415

274

яратяпмиз дердик. Аммо фаолиятдаги биргина солиқ юки уларни ўнгланмас
аҳволга солган, “хуфиёна” иқтисодиётга сабаб бўлаётган, тизимда коррупциянинг
илдиз отишига олиб келаётган эди. Мамлакатимизда “Солиқ концепцияси”нинг
қабул

қилиниши тадбиркорлик, умуман, ижтимоий ҳаётда кескин бурилиш ясади

десак, янглишмаган бўламиз.

“Юртимизда шиддат билан кечаётган ислоҳотлар халқаро молия

институтлари нигоҳини ўзига қаратаётгани кувонарлидир. Хусусан, “Fitch Ratings”,
“Standart & Poors” сингари нуфузли агентликлар илк марта халқаро суверен кредит
рейтингини белгилади. Бу рейтинг баҳолари “барқарор” прогнозга эга бўлиб,

12-

18 ой мобайнида ушбу кўрсаткичнинг пасайиш эҳтимоли камлигини

билдиради. Айтиш жоизки, эришилаётган бундай рейтинг баҳолари кўпгина
ривожланаётган давлатларга нисбатан юқорироқдир. Жаҳон банки экспертлари
маърузасига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда ялпи ички мадсулот 5,3 фоизга,

2020 йилда 5,5 фоизга, 2021 йилда эса 6 фоизга усиши прогноз қилинди” [9.

Б.

123].

Бу ислоҳотлар биз кутган натижаларни бераётганидан далолат.

Кун сайин кескин глобаллашаётган, маданиятлар доришиб кетаётган

замонавий дунё халқлар ва давлатлар орасидаги чегараларни бир қадар
шаффофлаштирди. Яъники ҳар қандай муаммо бугун минтақа ёки бир мамлакат
учун “мансуб”лигини йўқотиб, умумийлик касб эта бошлади. Шу боис ёшлар
масаласи эндиликда дунё ҳамжамиятини бирдек ўйлантирадиган муаммога
айланди. Бу ҳам Президентимиз назаридан четда қолган эмас. Хусусан, у БМТ Бош
Ассамблеясининг 72

-

сессиясида “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенцияни

ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сўрган эди. Айни вақтда халқаро қонгенция
лойиҳаси ишлаб чиқилмодда. Бу ҳужжат ер юзидаги икки миллиард нафардан зиёд
ёшларнинг ҳақ

-

ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эгалиги билан

жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида турибди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:

1.

Амир Темур. Темур тузуклари. Т., “Ўзбекистон” 2019 йил 336 бет.

2.

Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 2022 йил якунларига бағишланган

йиғилишидан.

3.

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон: демокартик ўзгаришлар, кенг

имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда.Т., 2021 йил 92 бет

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги

“Аҳолининг кам таъминланган катламларини қўллаб

-

қувватлашга оид кушимча

чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

-3268-

қарори

5.

Алишер Навоий. Ҳайрат

ул

-

аброр. Т., 2009 йил 59 бет.

6.

Ш.Паҳрутдинов, Т.Жўраев ва бошқалар. Миллий манфаатлар ва бошқарув

масъулияти. Огоҳлик ва ҳушёрлик тамойиллари. Т.: Ғ.Ғуломов номидаги
НМИУ,2008. 26

-

бет

7.

К.М.Карягин.Конфуций. (Музаффар Аҳмад таржимаси). “Давр пресс” Т.,

2019 йил 89

-

бет.

8.

Умаров Б. Ғарб ва Шарқ ижтимоий тафаккурида эркинлик ғояси тамойили.

Т.: Академия, 2021 йил 25

-

бет

9.

Фрейд.З. Массовая психология и анализ человеческого “Я” .М.: Масковский

рабочий, 2020 йил 123 бет.

Библиографические ссылки

Амир Темур. Темур тузуклари. Т., “Ўзбекистон” 2019 йил 336 бет.

Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 2022 йил якунларига бағишланган йиғилишидан.

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон: демокартик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда.Т., 2021 йил 92 бет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган катламларини қўллаб-қувватлашга оид кушимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-қарори

Алишер Навоий. Ҳайрат ул-аброр. Т., 2009 йил 59 бет.

Ш.Паҳрутдинов, Т.Жўраев ва бошқалар. Миллий манфаатлар ва бошқарув масъулияти. Огоҳлик ва ҳушёрлик тамойиллари. Т.: Ғ.Ғуломов номидаги НМИУ,2008. 26-бет

К.М.Карягин.Конфуций. (Музаффар Аҳмад таржимаси). “Давр пресс” Т., 2019 йил 89-бет.

Умаров Б. Ғарб ва Шарқ ижтимоий тафаккурида эркинлик ғояси тамойили. Т.: Академия, 2021 йил 25-бет

Фрейд.З. Массовая психология и анализ человеческого “Я” .М.: Масковский рабочий, 2020 йил 123 бет.