Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
On the integral process of human development, education
and socialization
Ishkabil KHALIKOV
Tashkent State Pedagogical University named after Nizami
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2023
Received in revised form
15 November 2023
Accepted 25 November 2023
Available online
25 January 2024
This article describes the conditions and education of the
social environment necessary for a person to become an
individual as a social being. It also examines how a person
develops as a person and becomes one under the influence of
these factors.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6-pp45-54
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
education,
spirituality,
social,
pedagogy,
technology differentiation,
personality,
intellect,
profession,
reflection.
Инсоннинг
ривожланиши,
тарбияси
ва
ижтимоийлашуви яхлит жараён эканлиги тўғрисида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
тарбия,
маънавият,
ижтимоий,
педагогика,
технология,
дифференция,
шахс,
интелект,
касб,
рефлексия
.
Мазкур мақолада инсоннинг ижтимоий мавжудот
сифатида шахсга айланиши учун ижтимоий муҳит
шароитлари ва тарбияси, шулар таъсирида одам инсон
сифатида ривожланиб бориши ва шахсга айланиши ҳақида
баён этилган.
1
Doctor of History, Professor, Tashkent State Pedagogical University named after Nizami, Academician of the
International Academy of Sciences on Ecology, Nature and Human Safety.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
46
Об интегральном процессе человеческого развития,
образования и социализации
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
образование,
духовность,
социальное,
педагогика,
технология
дифференциации,
личность,
интеллект,
профессия,
рефлексия
.
В данной статье описываются условия и воспитание
социальной среды, необходимые для того, чтобы человек
стал личностью как социальным существом. Также
рассматривается, как человек развивается как личность и
становится таковой под влиянием этих факторов.
Биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, ислоҳотлар, жумладан,
Конституция орқали Ўзбекистонда Янги Уйғониш даври яъни, Учинчи Ренессанс
пойдеворини яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик,” –
деган эди
Президентимиз Ш. Мирзиёев.
Шахс тушунчаси инсонга тааллуқли бўлиб, психологик жиҳатдан тараққий
этган, шахсий хусусиятлари ва хатти
-
ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб
турувчи, муайян хулқ
-
атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамиятнинг аъзосини
ифодалашга хизмат қилади. Одам шахс бўлиши учун психик жиҳатдан
ривожланиши, ўзини яхлит инсон сифатида ҳис этиши, ўз хусусиятлари билан
бошқалардан фарқ қилмоғи керак.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури моделида шахс кадрлар тайёрлаш
тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларининг
истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчиси сифатида таърифланади.
Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва
маънавий
-
ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, унинг ҳар томонлама ривожланган шахс
сифатида намоён бўлишига эришишни назарда тутади. Мазкур ижтимоий
талабнинг амалга оширилиши ҳар бир фуқаронинг билим олиш, ижодий
қобилиятини
намоён этиш, интеллектуал жиҳатдан ривожланиши ҳамда муайян
касб йўналиши бўйича меҳнат қилиш ҳуқуқини кафолатлайди.
Бу жараёнда мактаблар роли ниҳоятда улкандир. Шунинг учун
Президентимиз Ш.Мирзиёев: “Биз мактаб муаммосини биринчи даражали масала,
деб қарашни давом эттиришимиз лозим. Фақатгина таълим берадиган маскан
эмас, барчамиз учун юксак маънавият эшиги, фарзандларимизни болалигидан
бошлаб касб ўргатувчи даргоҳга айланиши зарур” –
деган эди1.
Шахс ривожланиши, одамнинг ижтимоий мавжудот сифатида шахсга
айланиши учун ижтимоий муҳит шароитлари ва тарбия керак бўлади. Ана шулар
таъсирида одам инсон сифатида ривожланиб боради ва шахсга айланади.
Ривожланиш шахснинг физиологик ва интеллектуал ўсишида намоён
бўладиган миқдор ва сифат ўзгаришлари моҳиятини ифода этувчи мураккаб
жараёндир. Ривожланиш моҳиятан оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига, эски
сифатлардан янги ҳолатларга ўтиш, янгиланиш, янгининг пайдо бўлиши эскининг
йўқолиб бориши, миқдор ўзгаришнинг сифат ўзгаришига ўтишини ифодалайди.
Ривожланишнинг манбаи қарама
-
қаршиликлар ўртасидаги курашдан иборатдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
47
Инсон шахсининг ривожланиши инсон ижтимоий мавжудотдир деган
фалсафий таълимотга асосланади. Айни вақтда инсон тирик, биологик мавжудот
ҳамдир. Демак, унинг ривожланишида табиат ривожланишининг қонуниятлари
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, шахс бир бутун мавжудот сифатида
баҳоланар экан, унинг ривожланишига биологик ва ижтимоий қонуниятлар
биргаликда таъсир этади, уларни бир
-
биридан ажратиб бўлмайди.
Чунки шахснинг фаолияти, ҳаёт тарзига ёши, билими, турмуш тажрибаси
билан бирга бошқа фожиали ҳолатлар, касалликлар ҳам таъсир этади.
Инсон бутун умри давомида ўзгариб боради. У ҳам ижтимоий, ҳам психик
жиҳатдан камолга етади, бунда болага берилаётган тарбичя мақсадга мувофиқ
бўлса, у жамият аъзоси сифатида камол топиб, мураккаб ижтимоий муносабатлар
тизимида ўзига муносиб ўрин эгаллайди. Чунки ривожланиш тарбия таъсири
остида боради. Шахснинг фазилатларини тўғри кўриш ва бехато баҳолаш учун уни
турли муносабатлар жараёнида кузатиш лозим.
Демак, шахсни ривожлантириш вазифасини тўғри ҳал этиш учун унинг
хулқига таъсир этувчи омиллар ҳамда шахс хусусиятларини яхши билиш зарур.
Тарбия болага самарали таъсир этиши учун ўсиш ва ривожланиш қонуниятларини
билиш ва ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Шундай қилиб, ривожланиш ва тарбия
ўртасида икки томонлама алоқа мавжуд.
Фанда одамнинг шахс сифатида ривожланишига биологик ва ижтимоий
омилларнинг таъсири ўртасидаги муносабатни белгилашга оид мунозара кўпдан
буён давом этмоқда.
Инсоннинг шахс сифатида, ривожланишида ижтимоий ходисаларнинг
таъсири кучли бўладими? Ёки табиий омиллар етакчи ўрин тутадими? Балки
тарбиянинг таъсири юқоридир? Улар ўртасидаги ўзаро муносабат қандай?
Фанда биологик йўналиш деб номланган нуқтаи назар етакчи ўринлардан
бирини эгаллаб, унинг вакиллари Арасту, Афлотун каби олимлар табиий
-
биологик
омилларни юқори қўяди. Улар туғма имкониятлар, тақдир, толе ҳар кимнинг
ҳаётдаги
ўрнини белгилаб берган, деб ҳисоблайдилар.
XVI аср фалсафасида вужудга келган преформизм оқими намояндалари эса
шахс ривожланишидаги наслнинг ролига катта баҳо бериб, ижтимоий муҳит ва
тарбиянинг ролини инкор этади.
Шунингдек, прагматизм оқими ва унинг вакиллари Д.Дюи, А.Комбе ҳам шахс
ривожланишини биологик нуқтаи назарда асослайдилар. Улар ривожланишни
фақат миқдорий ўзгаришдан иборат, деб қарайдилар. Наслнинг ролини
мутлақлаштириб, уни инсон тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб биладилар.
Демак, бир гуруҳ хорижий олимлар ривожланишни биологик (наслий)
омилга боғлайдилар.
Биологик оқимга қарши фалсафий оқим вакиллари ривожланишни
ижтимоий омил билан белгилайдилар. Бу оқим вакиллари инсон шахсининг
жисмоний, психик ривожланиши у яшайдиган муҳитга боғлиқ деб кўрсатадилар.
Муҳит деганда одам яшайдиган шароитдаги барча ташқи таъсир
тушунилади. Шу нуқтаи назардан тарбия туфайли болани ўзи яшайдиган
ижтимоий шароитга мослаштириш мумкин, деган хулоса келиб чиқади.
Улар ижтимоий муҳитнинг ролини ҳал қилувчи омил деб ҳисоблайдилар.
Демак, одам боласининг шахс сифатида ривожланиб, тараққий этиб бориши, унинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
48
шахс бўлиб камолга етишида насл (биологик омил) ижтимоий муҳит (бола
яшайдиган шароит, шунингдек, мақсадга мувофиқамалга ошадиган тарбия ҳам
бирдек аҳамиятга эга. Бу омилларнинг таъсирини аниқлашда илғор педагогик
олимлар, психолог ва файласуфлар таълимотига суянилади.
Фалсафада шахсни жамият билан боғлиқ бўлган ижтимоий ҳаётдаги
мураккаб воқелик деб қаралади. Улар индивиднинг маънавий бойлиги унинг
муносабатларига боғлиқ, деб ҳисоблайдилар.
Фалсафий
-
антропологик ёндашув ўзининг тадқиқотчилик ва тарбиявий
функциясига кўра ўқувчининг маънавий дунёсига йўналтирилгандир. Ана шу
сабабли мазкур ёндашув педагогикадаги мавжуд бошқа илмий ёки гносеологик
ёндашувлардан фарқли равишда мулоқот ва ўзаро бир
-
бирини тушуниш асосида
таълим
-
тарбия жараёнини ташкил этишни талаб этади.
Мазкур ёндашувнинг ўзига хослиги таълим
-
тарбия жараёнининг барча
субъектларига нафақат дунёқараш кўринишида, балки мавжудлик усули тарзида
қарашни
талаб этади. Мазкур мавжудлик усулини биринчи навбатда борлиқни
англаб этиш сифатида тушуниш лозим. Иккинчидан, мазкур мавжудлик усулини
узлуксиз равишда ўз
-
ўзи, бошқалар ва бошқа маданиятлар билан мулоқот тарзи
сифатида аниқлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Шахсга ижтимоий муҳитнинг таъсири ҳам муҳим. Бу тарбия орқали амалга
оширилади.
Биринчидан, тарбия таъсирида муҳит бера олмаган билим, маълумот
эгалланади, меҳнат ва техник фаолият билан боғлиқ кўникма ва малакалар ҳосил
бўлади.
Иккинчидан, тарбия туфайли туғма камчиликлар ҳам ўзгартирилиб, шахс
камолга етади.
Учинчидан, тарбия ёрдамида муҳитнинг салбий таъсирини ҳам йўқотиш
мумкин.
Тўртинчидан, тарбия келажакка қаратилган мақсадни белгилайди. Демак,
тарбия билан ривожланиш бир
-
бирига таъсир этади, тарбия доимий ва
узлуксиздир.
Шундай қилиб? бола шахсининг ривожланишида тарбия ҳам етакчи ўринга
эга бўлиб, у туфайли насл
-
насаби, оила муҳити, ижтимоий муҳит таъсирида ҳар
томонлама ривожланишга қодир, деган хулосани чиқариш мумкин.
Фанда шахс шаклланишига доир тўрт ёндашув қарор топган:
1. Биологик ёндашув –
инсон табиий мавжудот бўлиб, унинг бутун хатти
-
ҳаракатлари
туғма инстинкт ва эҳтиёжлар натижасидир. Инсон жамият
талабларига бўйсунишга мажбур, шу билан бирга, табиий эҳтиёжларни ҳам намоён
қилиб
боради.
2. Ижтимоий ёндашув –
инсон биологик мавжудот сифатида туғилади, фақат
ҳаётий
фаолияти давомида бошқалар билан доимий мулоқот ва ижтимоий
гуруҳларнинг таъсири остида ижтимоийлашади.
3. Психологик ёндашув –
инсондаги психик жараёнлар (сезги, идрок,
фикрлаш кабилар) табиий тавсифга эга, инсоннинг йўналганлиги –
қизиқишлари,
қобилиятлари
ижтимоий ҳодиса саналади.
4. Яхлит ёндашув –
шахс яхлит тавсифга эга бўлиб, унинг ривожига нафақат
унинг фаолиятидаги ўзига хосликлар, балки турмуш тарзи ҳам таъсир кўрсатади,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
49
шу билан бирга, ижтимоий ҳаёт натижалари –
мотив, мақсад, қизиқиш кабилар ҳам
унинг ривожланишида муҳим роль ўйнайди.
Замонавий педагогикада шахс шаклланишига доир тўрт –
биологик,
ижтимоий, психологик ва яхлит ёндашув қарор топган.
4. Ривожланишнинг ёш ва ўзига хос хусусиятлари. Муайян бир ёш даврига
хос бўлган анатомик, физиологик (жисмоний) ва психологик хусусиятлар ёш
хусусиятлари деб аталади. Ана шу ёш хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда таълим
ва тарбия иши ташкил этилади, шунда бола ривожланишига тарбия таъсири кучли
бўлади.
Болаларнинг тарбиясига тўғри ёндашиш, уни муваффақиятли ўқитиш учун
бола ривожланишидаги турли ёшдаги даврларига хос хусусиятларни билиш ва уни
ҳисобга
олиш муҳимдир. Чунки бола организмининг ўсиши ҳам, ривожланиши ҳам,
психик тараққий этиши ҳам турли ёш даврларида турлича бўлади. Абу Али Ибн
Сино, Ян Амос Коменский, Абдулла Авлонийлар ҳам болани тарбиялаш
зарурлигини уқтириб ўтганлар.
Боланинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиш жуда мураккаб. Чунки бир хил
ёшдаги болалар ҳам психик жиҳатдан турлича бўлиши мумкин.
Шунингдек, турли ёш даврларнинг ўзига хос ривожланиш қонуниятлари ҳам
мавжуд. Боланинг жисмоний ва психик камолоти қуйидаги даврларга бўлинади:
1. Гўдаклик даври –
чақалоқлик (1 ой) даври тугагандан то бир ёшгача
бўлган давр.
2. Боғчагача бўлган ёш даври
-
1 ёшдан 3 ёшгача.
3. Мактабгача бўлган ёш даври –
3 ёшдан 7 ёшгача.
4. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар (болалар) –
7 ёшдан 11
-
12 ёшгача.
5. Ўрта ва катта мактаб ёшидаги ўқувчилар (ўсмирлар, илк ўспиринлар) –
12-
17 ёш.
Психологларнинг таъкидлашича, ўсмирликнинг мураккаблиги анотомик
-
физиологик ва психологик хусусиятдаги кучли ўзгаришлар билан боғлиқдир.
Боланинг ўсиши тезлашади. Бу даврни ўтиш даври ҳам дейилади. Бу даврда
жинсий етилиш даври бошланади. Бу боланинг феъл
-
атворига таъсир этади.
Ўсмир ҳаётида меҳнат, ўйин, спорт ва жамоат ишлари катта роль ўйнайди.
Баъзиларининг ўзлаштириши пасаяди. Интизоми бўшашади.
Бу давр ўспиринларнинг илк балоғатга етган давридир. Мазкур даврда
жинсий етилиш тугайди. Уларда мустақиллик сезила бошлайди. Ўспирин ёшлар
ҳаётга
келажак нуқтаи назаридан қарай бошлайдилар. Маданий даражасини
орттиришга интилиш кучая боради, ҳис
-
туйғуларида ҳам ўзгариш юз беради. Ўз
-
ўзларини тарбиялашга киришадилар. Идеал танлаш ва унга эргашиш кучаяди. Бу
даврда улар ўртасида мунозаралар ўтказиш яхши натижа беради. Ўспиринлар ўз
гуруҳига интилади, шунинг учун ҳам ўспириннинг барча интилишлари маълум
мақсадга йўналтирилган бўлиши зарур. Уларда ўқув фанларини танлашга
нисбатан эҳтиёж кучая боради.
Ўспиринлик –
бу ақлий фаолиятнинг ҳам ривожланиш даври саналади. Улар
ўз фикрларини мустақил ифодалашга ҳаракат қилиб, шахслик хислатларини
намойиш эта бошлайдилар, шунда ўқитувчилар ва катта ёшлилар уларнинг ҳали
ғўр
фикрлари ва дунё қарашларини тўғри йўналтиришлари муҳим. Зеро, бу даврда
ўз
-
ўзини англаш, маънавий
-
ахлоқий, ижтимоий хислатлари тез шаклланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
50
Бунга унинг фаолияти, жамоада ва жамоат жойларида ўзини тутиши,
одамлар билан тез мулоқотга киришиши ҳам туртки бўлади. Ўзини катталардек
ҳис
этиш, ўзига хослигини намоён этиш, бошқаларнинг диққатини ўзига
қаратишга ҳаракат эта бошлайди. Ҳаёт моҳияти, бахт, бурч, шахс эркинлигини ўз
қизиқишлари
билан ўлчайдилар, шу боис уларга катта ёшлиларнинг беғараз,
тўғри йўналиш беришлари ўта муҳим.
Мазкур даврда ёшлар хулқи ҳам таркиб топа бошлайди. Бунда шахснинг
жамоадаги мавқеи, жамоа шахслари билан муомала
-
мулоқоти муҳимдир.
Фанда “Гендер” атамаси 1968 йилда америкалик психолог олим Столлер
томонидан илмий истеъмолга киритилган бўлиб, “жинс” маъносини билдиради.
Жинсий муносабатлар илгари ҳам психологияда фаол ўрганилган бўлса
-
да, янги
атаманинг пайдо бўлиши ижтимоий фанларда янги оқимларни юзага келтирди.
“Гендер
психологияси”,
“Фалсафанинг
гендер
томонлари”,
“Гендер
антропологияси”, “Гендер социологияси”, кейинчалик эса “Гендер педагогикаси”
каби фан тармоқлари шаклланди. “Гендер” тушунчаси, аввало, эркак ва аёл, ўғил ва
қиз
болалар муносабатларининг ижтимоий
-
психологик ҳамда педагогик
томонларини қамраб олади.
Педагогик маънода гендер –
ўғил ва қиз болаларнинг мураккаб таълимий
социомаданий бирлиги бўлиб, уларнинг хатти
-
ҳаракати, менталитети ва
эмоционал хусусиятлари, ўқув фаолиятидаги ўзаро тенг ва фарқли жиҳатларини
ўз ичига олади.
Бугунги кунда ўғил ва қиз болаларнинг ривожланишидаги физиологик,
ахлоқий, эмоционал, хулқ
-
атворга оид фарқлар тўлиқ ўрганилган. Ана шу асосдан
келиб чиқиб, ўқувчиларнинг ривожланишида ҳисобга олиш лозим бўлган
қуйидаги
гендер хусусиятларни санаб ўтиш мумкин:
-
қиз болалар ўғил болаларга қараганда икки марта кўпроқ савол беришади;
-
қизлар тўғридан
-
тўғри ўзининг истаклари ҳақида гапирмайди, лекин тезда
келишиб кетади; ўғил болалар эса ҳал қилувчи фикрни айта олишади ва ўз нуқтаи
назарида қолишни афзал кўришади;
-
мустақил ҳал этиш билан боғлиқ вазифаларни бажаришда ўғил болалар
сифатни, қиз болалар эса ҳажмни ҳисобга олишади;
-
ўғил болалар кўпроқ фалсафий фикр юритади, фикрнинг мантиғига
эътибор беришади; қизларга кўпроқ психология, адабиёт ёқади;
-
ўғил болалар диалог, мунозарани афзал кўришади; қиз болалар
монологикка мойил, эшитишни ва ўзида акс эттиришни ёқтиради;
-
ўғил болалар кўпроқ виртуал (мўъжиза)ликка, хаёлотга қизиқишади;
-
қиз болалар ўғил болаларга қараганда рационал ва прагматик. Улар ўз
танловларини фойдалилик нуқтаи назаридан, яъни танланаётган нарса қанчалик
мақсадга эришишга имкон беришига қараб амалга оширишади;
-
ўғил болалар ўз туйғуларини очиқ баён этишади; қиз болалар ўз хоҳиш ва
истакларини яширишади, айтиш учун узоқ вақт кутишади.
Шахс
ижтимоийлашуви.
Ижтимоийлашув
инсоннинг
маданият,
коммуникация таъсири остида шаклланиш жараёни, бир
-
бирлари билан
мулоқотда бўлишларини ифодаласа, ижтимоийлаштириш тушунчаси эса,
жамиятнинг муваффақиятли ривожланиши учун зарур бўлган намунали хулқ,
психологик механизм, социал норма ва қадриятларни ўзлаштириш жараёнидир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
51
Ижтимоий
-
фалсафий, психологик ва педагогик тадқиқотлар жараёнида шахс
ижтимоийлашувига хос бўлган қуйидаги ҳолатлар аниқланган:
-
шахснинг ижтимоийлашувида айрим даврларнинг ва бир даврдан иккинчи
даврга ўтиш жараёнида рўй берувчи ижтимоий омиллар (мега омиллар, макро
омиллар, мезо омиллар, микро омиллар), воқеликлар ҳамда уларнинг таъсири
етакчи ўрин тутади;
-
боланинг камол топиши, шахс бўлиб шаклланишида ижтимоий, хусусан,
ота
-
оналар ва бола ўртасидаги муносабатлар, уларнинг ўзаро ҳиссий бирлиги
муҳим аҳамиятга эга; ва бошқалар.
Шахснинг ижтимоийлашуви яхлит педагогик жараён эканлиги таълим
-
тарбия таъсирида инсон психологик функцияларининг такомиллашуви,
ижтимоий
-
ахлоқий
қадриятлар,
хулқ
-
атвор
меъёр
ва
қоидаларининг
ўзлаштирилиши,
дунёқарашининг
бойиш
жараёни
ва
натижаси
бу
ижтимоийлашуви педагогик жараён эканлигини кўрсатади.
Ижтимоийлашув жараёни ўзининг сифат хусусиятларига, таркибига,
қонуниятларига,
омилларига,
шарт
-
шароитларига,
бошқарилишига
ва
ижтимоийлашган инсонда намоён бўлишига (унинг хусусиятлари, сифатлари,
ўзига хосликлари) кўра мураккабдир. Ана шу сабабли у ўзида турли фанлар
томонидан кўриб чиқиладиган ижтимоийлашувнинг хилма
-
хил –
маданий,
ахлоқий, ҳуқуқий, меҳнат, психологик кўринишларини акс эттиради. Педагогика
ҳақида
гап кетганда эса, бу соҳадаги ижтимоийлашув жараёни педагогиканинг
предмети, соҳаси ва эҳтиёжларининг ўзига хослигини ҳисобга олиб, педагогик
ижтимоийлашув тури сифатида алоҳида эътибор билан қараб ўтилади. Бу
инсоннинг дунёга келган вақтидан бошлаб, ижтимоий белгиланган ва муҳим
педагогик янгидан шаклланувчи тажрибаларни –
тарбияланганлик, таълим
олганлик, маълумотлилик ва ривожланганлик ҳамда уларнинг келгусидаги бутун
умри мобайнида муттасил ўзгариб бориши (мукаммаллашуви) жараёни ва юзага
келиш натижасидир.
Ижтимоийлашувнинг қуйидаги умумий механизмлари мавжуд:
-
анъанавий,
оила ва яқин муҳит орқали ўқувчиларни ижтимоий фаолликка жалб этиш,
фаолият ва мулоқотда мақбул шарт
-
шароитларни яратиш;
-
институционал –
ижтимоий институтлар ва таълим муассасалари томонидан ўқувчиларнинг
ривожланиши учун зарурий шарт
-
шароит ва имкониятларни яратиш;
-
шахслараро
–
ўқувчиларни ижтимоий алоқалар тизимига жалб этиш, уларда мулоқотмандлик
малакаларини ривожлантириш;
-
рефлексия –
ўз
-
ўзини баҳолаш, ўз
-
ўзини
лойиҳалашни педагогик қўллаб
-
қувватлаш орқали индивидуал онгни тараққий
эттириш.
Ижтимоийлашувнинг қуйидаги умумий механизмлари мавжуд: анъанавий,
институционал, шахслараро, рефлексив.
Ўқувчиларни ижтимоийлаштиришнинг муҳим шарти уларда ижтимоий
компетентликни қарор топтиришдир. Ижтимоий компетентлик инсондан
ижтимоий вазиятларга йўналганлик ва бошқаришг қобилиятини талаб этувчи
бошқа кишилар билан коммуникацияни йўлга қўйишда ўз ифодасини топади.
Ижтимоий компетентликнинг асосий функцияларига мослашув, ижтимоий
ориентация, шахс интеграцияси ва умумижтимоий тажриба кабилар киради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
52
Педагогик касбининг пайдо бўлишига эътибор қаратилса, шу нарса
кўринадики, дастлаб унинг доирасида дифференциаллашув ва интеграциялашув
жараёни чегараланган бўлса, кейинчалик таълим ва тарбия бир
-
бирига қарама
-
қарши
қўйила бошлади: ўқитувчи ўқитади, тарбиячи эса тарбиялайди. Лекин ХХ
асрга келиб, тараққийпарвар педагогларнинг ишларида аргументларни асослашда
объектив нуқтаи назардан таълим ва тарбияга бир бутун, яхлит ҳодиса сифатида
қарала
бошлади. И.Ф.Гербартнинг фикрича, тарбиясиз таълимда восита бор, лекин
мақсад йўқ, таълимсиз эса мақсад бор, восита етишмайди.
Немис педагоги А.Дистерверг, таълимни тарбиянинг бир қисми сифатида
қарайди: “Таълим принциплари бор экан, ҳамиша тарбия принциплари ҳам
бўлади, ёки аксинча”.
Педагогик жараённинг ягоналиги ғояси К.Д.Ушинский ғояларида чуқур
ифодаланган. У педагогик жараённи мактаб фаолиятининг маъмурий, ўқув ва
тарбия элементларини бир бутун тизим сифатида тушунди. К.Д.Ушинскийнинг
тараққийпарвар ғоялари унинг издошлари: Н.Ф.Бунасов, П.Ф.Лесгафт, К.Блинский,
В.П.Бахтеров ва бошқаларнинг ишларида ўз аксини топган.
Яхлитлик деганда таълим, тарбия ва ривожланиш бирлигини таъминлаш
педагогик жараённинг моҳиятини ташкил этади.
Педагогик жараён –
кўплаб жараёнларнинг ички алоқадорлиги
йиғиндисидир. Унда ўқитиш, таълим, тарбия, шахснинг шаклланиши ва
ривожланиши жараёнлари бирлашади.
Педагогик жараённинг умумийлиги ва бирлиги уни ташкил этувчи барча
жараёнларни ягона мақсадга бўйсундиради. Педагогик жараённинг мураккаб ички
муносабатлари:
-
уни ташкил этувчи жараёнларнинг бирлиги ва мустақиллиги;
-
ундаги жараёнларнинг яхлитлиги ва тенг ҳуқуқлиги;
-
умумий мавжудлик ва ўзига
хосликни сақлашда намоён бўлади.
Педагогик жараёнда унинг таркибий қисмларининг ўзаро алоқадорликда
қонуний
жой эгаллаши бирлигини ўзида ифода этувчи ягона тизим сифатида
қараш мумкин.
Мазмунли таркибий қисм умумий мақсад билан бирга, худди шундай аниқ
вазифани қўядиган маънони акс эттиради.
Фаолиятли таркибий қисм –
жараённи ташкил этиш ва бошқаришда
белгиланган натижаларга эришишга доир педагоглар ва тарбияланувчиларнинг
ўзаро ҳаракати ва уларнинг ҳамкорлиги. Мазкур таркибий қисм педагогик
адабиётларда ташкилий ёки ташкилий бошқарувга доир қисм, деб ҳам номланади.
Жараённинг
натижавий
таркибий
қисми
уни
амалга
ошиши
самарадорлигини
акс
этиради,
қўйилган
мақсад
билан
боғлиқликда
муваффақиятли ўзгаришларга олиб келиши билан характерланади.
Профессор
И.П.Раченко
таълим
тизимидаги
таркибий
қисм
(компонент)ларни қуйидагича структуралаштиради:
-
тизим фаолиятини
аниқлаштирувчи мақсад ва вазифалар;
-
таълим ва тарбия мазмуни мақсад ва
вазифаларининг амалга ошишини таъминловчи педагогик кадрлар;
-
тизимнинг
илмий асосда ишлашини ташкил этувчи илмий кадрлар;
-
таълим олувчилар
(таълим олувчилар);
-
моддий
-
техник таъминот;
-
тизим ва унинг самарадорлиги
кўрсаткичларининг молиявий таъминоти;
-
шарт
-
шароитни (психофизиологик,
санитар
-
гигиеник, эстетик ва ижтимоий) ташкил этиш ва бошқариш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
53
Америкалик педагог Ф.Г.Кумбс қуйидагиларни таълим тизимининг асосий
таркибий қисмлари деб ҳисоблайди:
-
тизимнинг фаолиятини аниқлаштириб берувчи мақсад ва асосий
вазифалар;
-
таълим олувчилар ҳамда тизимнинг асосий вазифаси ҳисобланувчи
ўқитиш;
-
тизим фаолиятини мувофиқлаштириш, раҳбарлик ва баҳолашни амалга
оширувчи бошқариш;
-
турли вазифалар билан боғлиқликда ўқув муддати ҳамда таълим
олувчилар гуруҳининг тузилиши ва тақсимланиши;
-
мазмун –
энг асосийси, таълим олувчилар маълумотга эга бўлишлари шарт;
-
ўқитувчилар;
-
ўқув қўлланмалар: китоблар, доскалар, хариталар, фильмлар,
лабораториялар ва бошқалар;
-
ўқув жараёни учун зарур бўлган бино;
-
технология –
таълимда фойдаланиладиган барча метод ва усуллар;
-
билимларни баҳолаш ва назорат қилиш;
-
қабул қилиш, баҳолаш, имтиҳонлар, тайёргарлик сифати қоидалари;
-
билимларни ошириш ва тизимни такомиллаштириш учун тадқиқот
ишлари;
-
таълим самарадорлиги кўрсаткичлари ҳаражатлари.
Педагогик жараён қонуниятлари –
бу объектив мавжуд бўлган,
такрорланадиган, барқарор ҳодисалар орасидаги маълум алоқадорликлар
йиғиндиси.
Педагогик тараққиёт сифатидаги бу қадар мураккаб катта ва динамик
тизимда кўплаб турли тавсифий алоқалар намоён бўлади.
Замонавий педагогикада педагогик жараён қонуниятларнинг ягона таснифи
мавжуд эмас, шу сабабли қуйида мавжуд таснифлардан баъзиларини кўриб
ўтамиз.
И.П.Подласий таснифи бўйича:
Тарбия ва ижтимоий тизимларнинг алоқадорлиги: аниқ тарихий
шароитлардаги тарбия характери жамиятнинг эҳтиёжлари, иқтисодий, миллий
-
маданий ўзига хосликлари билан аниқланади.
Таълим ва тарбия орасидаги: бу жараёнларнинг ўзаро боғлиқлигини,
уларнинг кўптомонлама ўзаро таъсирини, бирлигини белгилаб берувчи
алоқадорлик.
Тарбия ва фаолиятнинг алоқадорлиги: тарбиялаш –
фаолиятнинг ҳар хил
турларига тарбияланувчиларни жалб этиш демакдир.
Тарбия ва шахс фаоллигини алоқадорлиги: агар унинг объект(шахс) бир
пайтнинг ўзида субъект сифатида акс этса, тарбия муваффақиятли амалга ошади,
яъни шахс ўзининг фаол хулқ
-
атворини, шахсий эркинлигини, мустақиллигини,
фаолиятдаги эҳтиёжини намоён этади.
Тарбия ва мулоқотнинг алоқадорлиги: тарбия жараёни ҳар доим олимлар –
ўқитувчилар ва таълим олувчиларнинг ўзаро ҳаракатида кечади.
Ёшлар тарбияси мувафффақияти тўғридан
-
тўғри шахслараро алоқаларнинг
интенсивлиги ва бойлигига боғлиқ бўлади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
54
Педагогик жараённинг динамик қонунияти –
таълим олувчининг кейинги
барча муваффақиятларининг қиммати унинг дастлабки босқичларидаги
муваффақиятига боғлиқ бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни.
–
Т.: Шарқ,
1920. -
Б. 65.
2.
Ш. Мирзиёев. Янги Ўзбекистон Стратегияси.
-
Тошкент, 2021.
3.
Каримов И.А. Юксак маънавият –
енгилмас куч.
-
Т.: Маънавият, 2008.
4.
Худойқулов
Х.Ж.
Замонавий
педагогик
технология
таълим
самарадорлигининг асосидир. –
Тошкент, Навруз.
-2012.
5.
Холиқов И., Собирова М., Машарипова Г. Маънавият асослари фанини
замонавий педагогик технологиялари асосида ўқитиш. –
Тошкент, 2021 йил.
