Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The struggle of the Uzbek intelligentsia for the realization
of national identity in the media in the 80s of the 20th
century
Utkir JURAEV
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received November 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 25 December 2023
Available online
15 February 2024
This article examines the struggle of the Uzbek intelligentsia
for the realization of national identity in the media. Problems
related to agricultural ecology, national language and literature,
and traditions of the republic are highlighted in journalistic
articles and their struggle in this direction is analyzed.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss11/S-pp146-152
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
intelligentsia,
identity,
media,
language,
literature,
tradition.
ХХ аср 80
-
йилларида ўзбек зиёлиларининг оммавий
ахборот воситаларида миллий ўзликни англаш учун
олиб борган кураши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
зиёлилар,
ўзликни англаш,
оммавий ахборот
воситалари,
тил,
адабиёт,
урф
-
одат.
Мазкур мақолада ўзбек зиёлиларининг миллий ўзликни
англаш учун олиб борган курашлари, жумладан, улар
томонидан оммавий ахборот воситаларида республикадаги
аграр экологик, миллий тил ва адабиёт, урф
-
одатлар
билан боғлиқ муаммоларни ўзларининг публицистик
мақолаларида ёритиб берилиши ҳақида маълумотлар
берилиб, таҳлил қилинган.
1
Independent researcher, Namangan State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2023) / ISSN 2181-1415
147
Борьба узбекской интеллигенции за реализацию
национальной идентичности в средствах массовой
информации в 80
-
е годы XX века
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
интеллигенция,
идентичность,
средства массовой
информации,
язык,
литература,
традиция.
В данной статье рассматривается борьба узбекской
интеллигенции
за
реализацию
национальной
идентичности в средствах массовой информации.
Проблемы,
связанные
с
аграрной
экологией,
национальным языком и литературой, традициями
республики, освещаются в публицистических статьях и
анализируется их борьба в этом направлении.
Ўзбек зиёлиларининг миллий ўзликни англаш учун олиб борган кураши
Сталин қатағонлари даврида табиий равишда кескин сусайди, зотан жадид
адабиёти вакиллари ва бошқа кўплаб миллатпарвар зиёлилар қатағон қилинди.
Сталиннинг ўлимидан сўнг бошланган “илиқлик” даври маданият ва фаннинг
гуркираб ўсиши учун шароит яратди. Бу даврга хос бўлган ютуқлар ва зиддиятлар
айнан маънавий соҳада энг ёрқин акс этди. Ўзгаришларга биринчи бўлиб
муносабат билдирганлар адабиёт вакиллари бўлди.
1982 йили Москвада Ю.В.
Андропов ҳокимиятга келгандан сўнг жамиятда
йиғилиб қолган муаммоларни очиқ айтиш ва танқид остига олиш бошланди.
Шу даврда Ўзбекистонда бошланган “пахта иши” ўзбек жамиятидаги муаммоларни
очиб ташлаш билан бирга, республиканинг Марказга мутлақо қарам эканлигини
очиқ кўрсатиб берди. Ўзбекистон раҳбарларининг катта қисми таъқиб остига
олинди, қамалди. Аммо бу жараён ўзбек жамиятида шу давргача эълон қилинган
социализм қадриятларига ишончни йўққа чиқарди. Айниқса 1985 йили “қайта
қуриш” ва жамиятда маълум демократик жараёнлар бошлангандан сўнг, “пахта
иши” матбуотда кенг ёритилди ва бу миллий ўзликни англаш жараёнининг
бошланиши бўлди.
Дастлаб матбуотда пахта билан боғлиқ муаммолар очиқ ёзила бошланди.
Масалан, 1985 йил 15 октябрда “Совет Ўзбекистони” газетасида эълон қилинган
“Сара уруғ” мақоласида муаллиф Н.
Ҳайитқулов
Сурхондарё областида пахта
терими билан боғлиқ муаммолар ва кўзбўямачиликларни қаламга олади [1].
Газетанинг 17 октябрь сонидаги “Эл соғлиғи –
юрт бойлиги” номли мақолада халқ
соғлиғини сақлашдаги муаммоларга тўхталиб, халқ соғлиғи миллат келажаги
эканлиги ва уни сақлашга барча бирдай жавобгарлиги таъкидланади [2]. “Фан ва
турмуш” журналининг 1986 йил апрель сонида академик Мирзаали
Муҳаммаджоновнинг “Она ер ҳақида ўйлар” номли мақоласида Ўзбекистонда экин
майдонларининг асосий қисми пахта билан бандлиги, алмашлаб экишга риоя
қилинмаётганлиги, кимёвий моддалар нормадан ортиқ ишлатилаётгани ва
буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги –
табиатига катта зарар
етказаётгани ҳақида ёзади [3].
Бу даврда ҳали миллий уйғониш билан боғлиқ сиёсий муаммоларни
матбуотда очиқ кўтариш учун имконият мавжуд эмасди. Аммо шундай давр
кундан
-
кунга яқинлашиб келаётган эди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ў.
Ҳошимов
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2023) / ISSN 2181-1415
148
“Тошкент оқшоми” газетаси мухбирлари билан қилган суҳбатда коммунистик
партия обрўсининг тушиб кетаётганлиги ва унинг сабаблари ҳақида гапиради. У
шу даврнинг энг мураккаб муаммоларидан бири ҳақида гапириб: “Ўзбек иши”
деган ибора ҳар қандай виждонли одамнинг қонини қайнатади. Тўғри, дунёга ўт
қўйиб
ўзининг қозонини қайнатган олчоқлар бўлган. Аммо уларнинг йигирма
миллионли ўзбек халқига нима дахли бор? Агар “Арман иши”, “Грузин иши”,
“Рус иши”, “Молдаван иши” деган гап айтилса, бу қардошларимиз ўзларини
ҳақоратланган
ҳис қилмасмиди? Уёғини сўрасангиз гап фақат иборанинг ўзида
эмас, бутун дунё назарида Ўзбекистоннинг юзига лой чапланди. Ҳолбуки, бунақа
ишлар мамлакатнинг ҳамма жойида
бор эди. “Ўзбек иши” деган гап махсус ҳужжат
билан қораланиши ва муомаладан чиқарилиши шарт. Мабодо Москвада КПСС
XXVIII съездида менга сўз тегиб қолса (очиғи мен бунга унча ишонмаяпман), фақат
бу ҳақда эмас, Ўзбекистоннинг ва умуман мамлакатимизнинг оғриғига айланган
бошқа муаммолар ҳақида гапириш ниятим ҳам бор” [4].
Шу даврда бўлиб ўтган Ўзбекистон компартиясининг XXII съезди
республикамиздаги муаммолар жуда очиқ айтилганлиги билан ажралиб туради.
Марказий матбуот вакиллари бу съездни холис баҳолади дейиш қийин. Элимиз
севган адиб сифатида бунга муносабатингиз қандай, деган саволга Ў. Ҳошимов
шундай жавоб беради: “Ёзувчи –
халқ виждони деган гап бор. XXII съезд руҳининг
ўзи, менимча, ҳалол ва ошкора бўлди. Тўғри, айрим марказий нашрлар бунга
ғашлик
билан қарадилар. Съездда ўз
-
ўзини танқид қилиш ҳам бўлди, деган гаплар
ҳам айтилди. Менимча гап бошқа ёқда. Баъзи марказий нашрларнинг
мухбирларига мустақил фикрлаш кучли бўлганлиги, жумҳуриятимиз хом ашё
базасига айланиб қолмаслиги, миллий бойликларимизни ташмалаб кетишга чек
қўйиш
лозимлиги ҳақида айтилган фикрлар ёқмаган кўринади. Начора, бировга
ширин ёлғон ёқади, бировга аччиқ ҳақиқат...” [4].
Шу газетанинг 2 август сонидаги “Вазминликка нима етсин!” номли
мақолада ўзбекистонликларни Совет Армиясига чақириш билан боғлиқ муаммо
ҳақида
фикр юритилади. Унда армияга чақириш режасини бажариш учун баъзан
носоғлом, ҳарбий хизматга яроқсиз йигитларни ҳам армия сафларига
жўнатаётганлиги, ҳарбий хизматдан жасади қайтган йигитларимиз ҳақида афсус
билан ёзилади [5].
Бу даврда ўзбек зиёлиларининг оммавий ахборот воситалари орқали
чиқишлари жамиятда жуда катта қизиқиш уйғотди. Ўн йиллар давомида фақат
коммунистик мафкура таъсири остида яшаган жамиятнинг мавжуд муаммолари
очиқ айтила бошланиши, республикада йиғилиб қолган муаммолар ва уларни ҳал
қилиш
йўллари ҳақидаги фикрларни катта қизиқиш билан кузатиб, айни пайтда
пассив тингловчи эмас, фаол иштирокчи бўлишга ҳаракат қилди. Вилоятлар
газеталарида ҳам энг долзарб мавзудаги мақолалар чоп этила бошланди.
Матбуотда миллий ўзликни англашга йўналтирилган мақолаларнинг бир
қисми
она табиатни асраш, келажак авлодга обод ватанни қолдириш
муаммоларига бағишланди. Ўша даврда табиат муҳофазаси масаласида фаол
фуқароликни намоён этган Дадахон Нурий бир қатор мақолалар эълон қилди.
У “Ёшлик” журналида эълон қилинган “Шаҳар ўртасида бир туп оқ ўрик” номли
мақоласида долзарб муаммо –
сўнгги йилларда Тошкент ва унинг атрофидаги
боғлар йўқ бўлиб кетаётгани, шаҳарда мевали дарахтларни кўпайтириш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2023) / ISSN 2181-1415
149
масаласини қўйган эди [6]. Ёзувчи кейин ҳам шу мавзуда бир неча мақолалар эълон
қилди. Янги боғлар яратишга эътиборсизлик, лоқайдлик, Тошкент ва унинг
атрофидаги боғларнинг қирилаётгани А.
Мухтор, Э.
Воҳидов, Д.
Нурий, В.
Соколов,
Ф.
Муҳиддиновнинг “Тошкент оқшоми”да эълон қилинган “Лоқайдлик гирдоби”
мақоласида ниҳоятда ўткир қилиб қўйилди. У газета саҳифаларида ярим йил
муҳокама қилинди. Газетхонлар ёзувчилар фикрини тўла қўллаб
-
қувватладилар
[7].
Орол денгизининг аянчли қисмати ҳар бир виждони уйғоқ одамнинг кўзини
ёшлайди. Афсус, кўз ёши билан Орол тўлмайди. Нима қилиш керак? Бюрократик
“бетон”ларни экскаваторлар билан ҳам қўпориб бўлмаётган бир замонда
қаламкаш
қўлидан нима иш келарди?! Лекин ҳар қандай экскаваторлардан сўз
қудратлироқ эканига ўша бюрократлар энди
-
энди ишонишяпти [8], –
деб ёзади
Ғ
.
Ғафуров
.
1989 йил “Ёшлик” журналида ЮНЕСКОнинг “Инсон ва биосфера” дастурида
Ўзбекистон миллий комитетининг масъул котиби, таниқли олим Абдуқодир
Эргашев ва тиббиёт фанлари номзоди Жуманазар Бекназаровларнинг “Экологик
қиёмат
ёхуд соғлиғимиз ўз қўлимизда” мавзусидаги суҳбати эълон қилинди. Унда
олимлар “пахта яккаҳокимлиги охир
-
оқибатда шундай мусибатга олиб келдики,
юртимиз экологик жиҳатдан дунёдаги энг аянчли ва фожеий нуқтага айланди.
Оролнинг бугунги кулфати, болалар ўлимининг фавқулодда кўпайиши, ҳатто она
сутидан заҳарли химикатлар чиқиши фикримизнинг далилидир. Бу ҳали бошга
тушажак кўргиликнинг муқаддимаси. Ўзбекистон тупроғи аллақачоноқ заҳарли
химикатлар қўлланишига кўниккан, биз эса далада меҳнат қилаётган пайтда, дори
сепилаётган пайтда сув ва ҳаво орқали шу заҳарни ютаётганимиз камдек, она сути
орқали, пахта ёғи орқали яна уни истеъмол қилмоқдамиз. Бизда ҳатто ташқи
таъсирга қарши иммунитет қобилияти йўқолмоқда. Бу жуда хатарли аломат” [9]
эканлиги тўғрисида жамиятни огоҳлантирди, фаолликка чорлади.
Ўзбекистондаги экологик муаммоларнинг оммавий ахборот воситаларида
очиқ муҳокама қилиниши жамиятда жуда катта қизиқиш уйғотди. Шу мавзудаги
эшиттиришлар дастлаб радио орқали ҳам бериб борилган бўлса, кейин бу мавзуга
телевидение ҳам қўшилди. “Ўсиб келаётган ёш авлоднинг қизиқишларини
ўрганиш, томошабинлардан келаётган хатларни умумлаштириш “Ёшлик”
редакциясининг “Баҳс” деб номланган кўрсатуви
-
нинг туғилишига олиб келди.
У куннинг долзарб муаммоларини ўртага қўйиши, телетомошабинларга бевосита
мурожаат қилиши билан ажралиб турарди [10].
Миллий ўзликни англаш жараёнини кучайтиришга қаратилган энг долзарб
мавзу –
ўзбек тилининг ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ бўлди. Шу даврда ёзуви
ва шоирлар, олимлар ва бошқа соҳа вакиллари, зиёлиларнинг ташвиши борган
сари маиший тилга айланиб қолаётган она тилимизнинг тақдирига қаратилди.
1980-
йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб матбуотда, бошқа оммавий ахборот
воситаларида ўзбек тилининг ташвишли ҳолатига бағишланган кўплаб мақолалар
пайдо бўлди. Зиёлилар ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш учун кураш
бошлади.
1980-
йилларнинг иккинчи ярмидан ёзувчи ва шоирлар, олимлар ўзбек
тилига давлат тили мақомини бериш учун курашди. Матбуотда бирин
-
кетин ўзбек
тилига бағишланган мақолалар чоп этила бошланди. Масалан, “Фан ва турмуш”
журналининг 1989 йил 4
-
сонида таниқли олимлар Б.
Назаров, Қ.
Қорабоев
ва шоир
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2023) / ISSN 2181-1415
150
А.
Орипов билан “Элимиз дарду қувончи –
тилимиз” мавзусидаги суҳбат эълон
қилинади. Унда “ўтган даврда миллий тиллар, шу жумладан, ўзбек тилига эътибор
сусайди. Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоиздан кўпроғини ўзбек халқи ташкил этса
-
да, шунингдек, қардош халқлар –
тожик, қозоқ, қирғиз, озарбайжон, туркман,
Бухоро яҳудийлари, турк, қрим
-
татар, уйғур, татар, бошқирдлар, қолаверса, бу ерда
(айниқса қишлоқларимизда) кўп йиллардан буён яшаб келаётган рус, украин,
белорус, арман ва бошқа халқларнинг бир қисми ўзбек тилида сўзлаша ёки тушуна
олса
-
да, тилимиз минбарларда янграмади, расмий давлат ишларида қониқарли
қўлланилмади, олий ўқув юртларида унинг роли ниҳоятда сусайди. Илмий
тадқиқот институтларидаги аҳволни сўзлашга тил ожиз, ҳатто она тилимиз
масалаларига бағишланган диссертацияларнинг рус тилида ёзилиши ёки бу тилга
ўгирилишини қандай изоҳлаш мумкин! Бугунги ошкоралик туфайли, бутун
мамлакатда
демократия принципларини қайта тиклашга қаттиқ бел боғланган
бир пайтда бу нуқсонларни очиқчасига гапириш ва уларни тезроқ тузатайлик дея
кенг жамоатчиликка, мана, масалан, неча юз минг сонли муҳтарам
журналхонларимизга айтиш имкониятига эга бўлдик. Демак, Ўзбекистон ССРда
ўзбек тили давлат тили бўлиши керак, деган фикр эса хато эмас. Бу —
чуқур ўйлаб,
жиддий мулоҳаза юритиб, халқ фикрини, жамоатчилик фикрини теран ўрганиб,
шундан кейингина бир хулосага келишга ундайдиган фикр” [11], дейди
суҳбатдошлар.
Ўзбек тилининг жамиятда обрўйини кўтариш, унга давлат тили мақомини
бериш учун ўзбек зиёлиларининг катта қисми кураш олиб борди. Улар оммавий
ахборот воситалари орқали чиқишларида тилимизнинг узоқ тарихи, унинг
жаҳоннинг бошқа тиллари қаторидаги муносиб ўрни ва бугуни аҳволи тўғрисида
халққа тушунтирди. Шу сабабли ўзбек тили учун кураш бу даврда миллий ўзликни
англаш учун олиб борилган курашнинг таркибий қисмига айланди. 1989 йил
19 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши бу йўлдаги катта
ғалаба
бўлди.
ХХ асрнинг 80
-
йилларида ўзликни англаш учун олиб борилган курашнинг
яна бир муҳим соҳаси миллий урф
-
одатларни тиклаш учун ҳаракат бўлди. Зеро,
КПСС мафкуравий сиёсатининг СССР халқлари маънавиятига жиддий салбий
таъсири натижасида жамиятда маданий
-
ахлоқий муҳит заифлашди, маънавий
қашшоқлик
совет жамиятини тобора инқирозга етакловчи кучга айлана борди.
Бу ҳолат охир
-
оқибатда миллий тилларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини
пасайишига, узоқ йиллар давомида шаклланиб келган қадриятлар, урф
-
одатлар,
анъаналарни
“ўтмишнинг
зарарли
сарқити”
сифатида
таърифлашга,
маънавиятнинг узвий қисми бўлган динни “хурофот ва бидъат” деб талқин
қилинишига
асос бўлди
[12].
Оммавий ахборот воситаларида бу даврда эълон қилинган мақолаларда
халқимизнинг йўқолиб бораётган урф
-
одатлари билан бирга узоқ даврлардан
бери сақланиб келаётган анъаналари ҳақида ҳам ёзила бошланди.
Ўзликни англашда миллий тарихимизни, ўз илдизларимизни билиш ҳам
сўзсиз ўзининг муҳим ўрнига эга. 1980
-
йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб
оммавий ахборот воситаларида ўзбек халқининг тарихига оид совет даврида
шаклланган назариядан фарқли қарашлар асосида ёзилган мақолалар пайдо бўла
бошлади. Уларда советлар замонида ўтган даврни таҳлил қилиш, фақат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2023) / ISSN 2181-1415
151
муваффақиятларни эмас, муаммоларни ҳам таъкидлаш бошланди. Айниқса ўзбек
миллатининг келиб чиқиш масаласида шу пайтгача ҳукмрон бўлган қарашлардан
ўзгача ғоялар илгари сурилган мақолаларнинг эълон қилиниши аҳоли орасида
катта қизиқиш уйғотди. Жумладан, “Совет Ўзбекистони” газетасининг 1988 йил
ноябрь сонларида тарих фанлари доктори, профессор Ҳ.
Зиёевнинг мақолаларида
ўзбеклар ўзга номлар билан бўлса
-
да, шу ҳудудда жуда қадим замонлардан бери
яшаб келаётгани, халқнинг маданий жараёнлари узлуксиз давом этгани ва улар
ўзбек халқининг мулки эканлиги ҳақидаги фикрлари кенг жамоатчилик
томонидан илиқ кутиб олинди
[13]. 1990-
йилларга келиб миллий ўзликни англаш
учун жадид боболаримизнинг меросига ҳам мурожаат қилинди. Масалан, “Совет
Ўзбекистони” газетасининг 1991 йил 2 февраль сонида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг
“Баёни ҳақиқат”, Абдурауф Фитратнинг “Бирлашмоқ учун”, Абдулҳамид
Чўлпоннинг “Қизил Шарқ” поезди келди” мақолалари эълон қилинди.
Умуман ватанимиз тарихига эътиборнинг кучайиши ҳам мустақиллик
арафасида миллий ўзликни англашнинг муҳим воситаси сифатида намоён бўлди.
ХХ асрнинг 80
-
йиллари охири ва 90
-
йиллари бошларига келиб, Ўзбекистонда
аввал диний ва миллий “миллатчилик” ёрлиқлари ёпиштирилган ва холис
ўрганилиши таъқиқланган миллий характердаги ижтимоий
-
сиёсий, фалсафий
воқеа
-
ҳодисалар, тарихий шахслар фаолиятини тадқиқ этишга бир оз эркинлик
берилди. Натижада ислом дини ва унинг аҳамияти, тасаввуф (сўфизм)
масалаларига ойдинлик киритила бошланди.
Хуллас, ХХ асрнинг 80–
90-
йиллар бошлари жамиятда миллий уйғониш даври
бўлди. Бунда аввало зиёлилар –
шоир ва ёзувчилар, журналистлар, олимлар,
ўқитувчилар ва бошқа соҳалар ходимлари катта роль ўйнади. Расмий доиралар
асосан совет тузумини сақлаб қолиш билан банд бўлиб турган бир пайтда айнан
зиёлилар миллатни уйғотиш, миллий ўзликни англатиш йўлида катта ишларни
амалга оширди. Ҳали коммунистик партия ва унинг органлари фаолият
юритаётганига, кўплаб тақиқлар сақланиб қолаётганига қарамасдан, қайта қуриш
берган озгина эркинликдан зиёлиларимиз унумли фойдаланишга интилдилар.
Оммавий ахборот воситалари –
радио, телевидение, газета ва журналлар ўз
материалларида миллатимизнинг энг долзарб муаммоларини ёрита бошлади.
Булар жуда қисқа вақт ичида жамиятда ижтимоий
-
сиёсий фаолликни уйғотди,
миллий ўзликни англаш жараёнини бошлаб берди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
“Совет Ўзбекистони” газетаси, 1985 йил 15 октябрь.
2.
“Совет Ўзбекистони” газетаси, 1985 йил 17 октябрь.
3.
“Фан ва турмуш” журнали, 1986 йил 4
-
сон. 12–
15-
бетлар.
4.
“Тошкент ҳақиқати” газетаси, 1990 йил 2 июль.
5.
“Тошкент ҳақиқати” газетаси, 1990 йил 2 август.
6.
“Ёшлик” журнали журнали, 1984 йил 4
-
сон.
7.
“Тошкент ҳақиқати”, 1987, 3 апрел
8.
“Гулистон” журнали, 1989 йил 12
-
сон.
9.
“Ёшлик” журнали, 1989 йил 6
-
сон.
10.
Ўтаев Ў. Телевидение –
давр кўзгуси (Тарихи, бугуни ва эртаси ҳақида
мулоҳазалар). –
Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2010. Б. 46 –
47.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2023) / ISSN 2181-1415
152
11.
“Фан ва турмуш” журнали, 1989 йил 4
-
сон.
12.
Х.Э. Юсупова –
ХХ асрнинг 80
-
йилларида Ўзбекистонда ижтимоий
-
иқтисодий жараёнлар ва маънавий ҳаёт. Тарих фанлари доктори илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –
Т., 2009. –
Б. 81.
13.
Қаранг: “Совет Ўзбекистони”, 1989 йил 13 январь.
