Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Features of assessing the quality of training of students of
non-linguistic universities in foreign languages in the
Republic of Uzbekistan and abroad
Anvarjon KURGANOV
Academy of Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2023
Received in revised form
15 November 2023
Accepted 25 November 2023
Available online
25 January 2024
The article deals with the issue of an assessment of the
quality of teaching a foreign language in non-philological
national and foreign higher educational institutions. The author
analyzed the research results and the opinions of researchers
on the criteria for assessing and measuring the learning process
and presented them in this article.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6-pp95-99
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
non-linguistic education,
assessment of the quality of
teaching foreign languages,
quality of education,
education efficiency,
assessment indicators,
criteria.
Ўзбекистон республикаси ва хорижий давлатларнинг
нофилологик олий таълим муассасалари талабаларига
чет тилларни ўқитиш сифатини баҳолаш хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
нофилологик таълим,
чет тилларни ўқитиш
сифатини баҳолаш,
таълим сифати,
таълим самарадорлиги,
баҳолаш кўрсаткичлари,
мезонлари.
Ушбу мақолада миллий ва хорижий олий таълим
муассасаларидаги нофилологик таълим йўналишларида
чет тилларни ўқитиш сифатини баҳолаш хусусиятлари
таҳлил қилинган. Муаллиф олим
-
тадқиқотчиларнинг
таълим жараёнини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари
масаласига бағишланган тадқиқот ишлари ва фикрларини
таҳлил қилиб, уларни ушбу мақолада акс эттирган.
1
PhD, Associate Professor, Head of Uzbek Language and Foreign Languages Department, Academy of Ministry of
Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
96
Особенности оценки качества подготовки студентов
неязыковых вузов по иностранным языкам в
Республике Узбекистан и за рубежом
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
нефилологическое
образование,
оценка качества обучения
иностранным языкам,
качество образования,
эффективность
образования,
показатели оценки,
критерии.
В статье рассматривается вопрос оценки качества
преподавания иностранного языка в нефилологических
вузах Республики Узбекистан и зарубежом. Автор
проанализировал результаты исследований и мнения
ученых, посвященные критериям оценки и измерению
процесса обучения, и представил их в этой статье.
Бугунги кунда барча таълим йўналишларида чет тилларни ўқитиш
сифатини баҳолаш, сифат кўрсаткичларини ишлаб чиқиш таълим соҳасининг
асосий масалаларидан бирига айланган дейиш ўринлидир.
Юртимизда таълим самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларида
таълим олаётган бўлғуси мутахассисларнинг билим даражаси, касбий
компетентлигини ривожлантириш, касбга бўлган эътибор уларни меҳнат
бозорида рақобатбардош мутахассислар бўлиб етишишлари учун зарурий шарт
-
шароитлар яратиб берилмоқда. Шунинг баробарида кадрлар билими, таълим
муассасаларининг ўқитиш фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва
уларни амалиётга татбиқ этиш долзарб масалалардан бири бўлиб турибди.
Жумладан,
тайёрланаётган
кадрлар
фаолиятининг
самарадорлиги
ва
рақобатбардошлилиги уларнинг хорижий тилларни мукаммал эгаллаши ҳамда ўз
фаолиятида мунтазам фойдалана олишига
боғлиқдир. Бугунги жадал ислоҳотлар
даврида нофилологик олий таълим муассасаси битирувчиси ўз фаолиятини
хорижий давлатлар тажрибасини ўрганмай, хорижий ҳамкорлар билан мулоқот
қилмай
рақобатбардош қила олиши мушкуллигини яхши англайди.
Шундай экан, биз тайёрлаётган мутахассислар шунчаки битирувчи эмас,
етук
мутахассис бўлмоғи зарурлигини ҳис этишимиз, таълим самарадорлигини
ошириш
борасида зарурий чора
-
тадбирлар кўришимиз лозим.
Шу ўринда, юртимизда чет тил
таълими ва унинг самарадорлигини
оширишга мустақиллигимизнинг
дастлабки йиллариданоқ мунтазам эътибор
берилаётгани,
қарорлар
қабул қилинаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ–
1875-
сон
“Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида” ҳамда 2021 йил 19 майдаги ПҚ–
5117-
сон “Ўзбекистон Республикасида
хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги
босқичга олиб чиқиш чора
-
тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилиндики,
уларда чет тилларни ўрганишни
янада такомиллаштириш борасида қатор
таклифлар бериб ўтилди [1]. Бугунги кунда мазкур қарорлардаги таклифлар чет
тилларни ўқитишга татбиқ қилинмоқда.
Шунингдек, Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги
ПҚ–
2909-
сон “Олий
таълим тизимини янада ривожлантириш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорига
кўра, олий таълим муассасаларининг
илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
97
таълим тизимида илмий тадқиқот
ишларини янада ривожлантириш, янги авлод
ўқув адабиётларини яратиш ва
уларни олий таълим муассасаларининг таълим
жараёнига кенг татбиқ этиш, олий
таълим муассасаларини замонавий ўқув, ўқув
-
методик ва илмий адабиётлар билан
таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий
адабиётларни сотиб олиш ва таржима
қилиш, ахборот
-
ресурс марказлари
фондларини мунтазам тўлдириб, янгилаб бориш
масаласида кафедра
тасарруфидаги ҳар бир ўқув фанидан ўқув услубий мажмуалар
яратиш, профессор
-
ўқитувчиларни қайта
тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш,
хориждаги етакчи
турдош илмий
-
таълим муассасалари билан истиқболли
ҳамкорлик алоқаларини
яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим
стандартларига асосланган
замонавий педагогик технологиялар, таълим
дастурлари ва ўқув
-
методик
материалларни кенг жорий этиш масалалари
белгилаб берилди ва улар
асосида олий таълим муассасаларининг ўқитиш
фаолиятини баҳолаш мезонларини
ишлаб чиқиш, юзага келган муаммоларни
бартараф қилиш чораларини муҳокама
қилиш
заруриятини юзага келтирди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги
610-
сон “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, узлуксиз таълим
тизимининг барча босқичларида чет тилларни ўқитиш
сифатини ошириш, чет
тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни
тайёрлаш тизимини тубдан
такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги ўқув
дастурларининг узвийлиги ва
узлуксизлигини таъминлаш, чет тилларини билиш
даражасини баҳолашнинг
миллий тест тизимини ривожлантириш асосида малака
сертификатига эга бўлган
ўқувчилар, талабалар ва педагогларга имтиёзлар бериш
ҳамда
уларни
рағбатлантиришга доир
чора
-
тадбирлар белгилаб берилди [2].
Бугунги кунда олий таълим тизимида таълим сифатини баҳолаш долзарб
экан, айни жараён ҳам дунё олимлари эътиборидан четда
қолган
эмас. Масалан,
М.П.
Афанасев, И.К.
Кейман, А.И.
Севрук, А.И.
Субетто,
В.А.
Селезнева, Ю.П.
Адлер,
В.
Качалов, А.М.
Новиков, Д.А.
Новиков, Т.В.
Терентева,
М.Н.
Кулакова каби рус
олимлари, П.
Якобсон, Л.
Харвей, Д.
Тиммерман, Е.В.
Балатский, Ж.
Болтон,
Ф.
Букстеин сингари ғарб олимларининг кўплаб асарлари [4] таълим сифатини
баҳолаш нуқтаи назаридан бир
-
бирини тўлдиради.
Ўрни келганда таълим бериш, ўқитишдаги сифат тушунчасига тўхталиб
ўтиш лозим.
“
Таълим сифати” тушунчаси.
Ўқитувчилар
учун “Сифат” –
сифатли ўқув дастурлари, ўқув
материаллари ва
ёрдамчи материалларнинг мавжудлиги ва нормал меҳнат
шароитлари билан
тавсифланади.
Талабалар
кўпинча таълим сифатини ўқув муассасасидаги таълимий муҳит
билан, бу муҳитнинг “қулайлиги” билан баҳолайдилар.
Талабаларнинг
ота
-
оналари
таълим
олувчиларнинг
индивидуал
ривожланиш
даражаси,
талабаларнинг
таълим
ва
иш
жараёнидаги
муваффақиятлари билан баҳолайдилар.
Иш берувчилар
таълим сифатини фаол турмуш тарзи, битирувчиларнинг
билим ва кўникмалари билан мувофиқлаштиради, уларга оптимал қарорлар
қабул
қилишга имкон беради ва ҳоказо.
Бу борадаги тасаввурларимиз янада аниқроқ бўлиши учун қуйидаги
жадвалда таълим сифатининг турлари ва ўзига
хос хусусиятлари келтирилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
98
1-
жадвал
Таълим сифатининг турлари ва ўзига хос хусусиятлари
К.П.
Мохананнинг таъкидлашича, олий таълимда ўқитиш қуйидаги
хусусиятларни ўзида намоён қилади: ўқитиш –
бу талабаларга дарс бериш
фаолияти,
таълим –
бу таълим олувчиларга билимларни узатиш фаолияти ва
ўқитиш –
ўқувчиларга нимадир ўргатиш. Ўқитиш ва билимларни узатиш жараёни
ўқув жараёнининг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади. Бироқ ўқитиш
фаолияти ўрганишга олиб келмаса, ҳеч қандай таълим берилмаган ҳисобланади.
Шу маънода агар таълим сифатли бўлмаса, у муваффақиятсизликка
учрайди
[3].
Қуйидаги
жадвалда таълим сифатини баҳолаш тизимининг мезонлари ва
кўрсаткичлари келтирилган.
2-
жадвал
Таълим сифатини баҳолаш тизимининг кўрсаткичлари
Мезонлар
Кўрсаткичлар
Ўтган даврга нисбатан ижобий
кўрсаткичлар бўйича талабалар
эришган ютуқлари (ўқитиш
даражасининг ижобий динамикаси)
Охирги аттестация баҳолари
Таълим сифатининг барқарорлиги ва
ўсиши (ўтган йилларда талабаларнинг
билим даражаси сифатининг ижобий
динамикаси)
Якуний назорат баҳолари
Билимларни баҳолаш танловлари
(IELTS, CEFR)да иштирок этаётган
талабалар сонининг кўпайиши
Танловлар, билимларни баҳолаш
тестлари қатнашчиларининг реестри.
Турли босқичлардаги натижалар
Талабалар ижодий ишларининг
кўпайиши
Иштирокчилар реестри
.
Турли даражаларда
мукофотланган
-
лиги
Дарсдан ташқари фойдали
машғулотлар
билан бандлиги,
тўгаракларга қатнашиши
Талабалар фаолияти даражалари
тегишли ҳужжатлар ва ҳисоботлар
билан тасдиқланади
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4 №
6 / ISSN 2181-1415
99
Нофилологик таълим йўналишларида чет тилларни ўқитиш сифатини
баҳолаш
индикаторларини шакллантиришда чет тил таълимининг давлат
таълим
стандартлари талаблари, шунингдек, халқаро таълим стандартлари
талабларига
мувофиқлиги; ўқув жараёнининг психологик
-
педагогик омиллари ва
талабаларнинг
тайёргарлик даражасини баҳолаш; талабаларнинг билим олиш
қобилиятини
тўлиқ
назорат қилишни таъминлаш; инглиз тилини ўқитишнинг
турли босқичларида
маълумот олиш мунтазамлигини таъминлаш; талабаларнинг ўзлаштириш даражаси
ва билимини доимий баҳолаб бориш; ўқув дастурларини такомиллаштириб бориш,
зарурат туғилганда жиддий ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф ва тавсиялар
бериш;
чет тилларни мукаммаллаштириш босқичлари давомийлигини кузатиш;
узлуксиз
тил таълими тизимида чет тилларни изчиллик билан ўзлаштириш
жараёнининг
ўзаро боғлиқлиги ва бошқалар ҳисобга олинмоғи лозим.
Тил таълими самарадорлиги [5] энг аввало бўлажак мутахассисларга чет
тилни ўргатаётган муаллимларнинг педагогик маҳорати ва касбий билимларига
бевосита боғлиқлиги яхши маълум. Бунга эришиш учун чет тил таълими сифатини
баҳолашда таълим берувчиларнинг: ишлаш кўрсаткичлари; услубий ресурслари;
жамоавий фаоллиги; талабалар билимини ўқув йили давомида баҳолаш
босқичлари (оралиқ, якуний баҳолаш) жараёнида ўзаро ҳамжиҳатлиги, кафедра
масъулларининг адолатлилиги ва очиқлиги, баҳолашнинг объективлиги; малака
ошириш курсларидан мунтазам ўтганлиги кабилар билан белгиланади.
Шунингдек, таълим олувчиларнинг дарслик ва ўқув материаллари билан
таъминланганлиги, кутубхона фонди, сертификатлар, дарсдан бўш вақтларида
қўшимча
тил тўгаракларига жалб қилинганлиги ҳам ушбу жараённинг муҳим
жиҳатларидан ҳисобланади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, тил ўргатиш жараёни ҳам, уни
баҳолаш жараёни ҳам шунчаки амалга ошириладиган фаолият эмас, балки жиддий
қараладиган, юзага чиқаётган муаммоларнинг ечимини топиш талаб этиладиган
зарурий ишдир. Жараённи баҳолаш баробарида юртимиз келажаги учун зарур
бўлган малакали кадрларни етиштириш ва дунё миқёсида муносиб ўрин
эгаллашимизда хорижий тилларнинг ўрни беқиёс. Зеро, баҳолаш бизга таълим
жараёнининг изчиллиги, фаоллиги ва ўзига яраша натижаларини таҳлил қилиш
имконини беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
“Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-1875-
сон қарор. Халқ сўзи. 2012.
2.
“Ўзбекистон
Республикасида
хорижий
тилларни
ўрганишни
оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-5117-
сон қарор.
3.
“Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада
такомиллаштириш чоратадбирлар тўғрисида”ги 610
-
сонли қарор.
4.
Моханан
K.
П
. Assessing the quality of teaching in higher education. Centre for
Development of Teaching & Learning, 1-4. Retrieved on April 18, 2006.
5.
Афанасева
M.P
., Кейман И.С., Севрук
A
.И. Управление качеством в образователном
учреждении // Стандарти и мониторинг в образовании. 1999.
-
№ 1. С. 35
-38.
6.
Плотников Леонид Дмитриевич. Система управления качеством
образования в образователном учреждении (бакалавриат). Лекция 5. 2016.
