Авторы

  • Султонхужа Алимов
    Самостоятельный соискатель, Академия МВД Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1/S-pp30-35

Ключевые слова:

исправительные учреждения негосударственные некоммерческие организации деформация право обязанность

Аннотация

В данной статье автор изучил мнения ученых-правоведов и правовые документы, касающиеся обязанностей и полномочий учреждений исполнения наказаний, а также негосударственных и некоммерческих организаций. Кроме того, были разработаны предложения и рекомендации.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Duties and powers of penal institutions and non-
governmental, non-profit organizations

Sultonkhuja ALIMOV

1


Ministry of Internal Affairs Academy of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received December 2023

Received in revised form

15 December 2023
Accepted 20 January 2024

Available online

15 February 2024

In this article, the author studied the opinions of legal

scholars and legal documents concerning the duties and powers

of penal institutions, as well as non-governmental and non-

profit

organizations.

In

addition,

proposals

and

recommendations were developed.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1/S-pp30-35

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

penal institutions,

non-state,

non-profit organizations,
human dignity,

right,

duty.

Жазони ижро этиш муассасалари ҳамда нодавлат,
нотижорат

ташкилотларининг

вазифалари

ва

ваколатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

жазони ижро этиш
муассасалари,

нодавлат,

нотижорат ташкилотлар,
инсон қадри,

ҳуқуқ

,

вазифа.

Ушбу мақолада муаллиф томонидан жазони ижро этиш

муассасалари, нодавлат, нотижорат ташкилотларининг

вазифалари

ва

ваколатлари

ҳақида

ҳуқуқшунос

олимларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳамда қонун

ҳужжатлари ўрганилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар

ишлаб чиқилган.

1

Independent researcher, Ministry of Internal Affairs Academy of the Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2024) / ISSN 2181-1415

31

Обязанности и полномочия учреждений исполнения

наказаний и неправительственных, некоммерческих

организаций

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

исправительные

учреждения,

негосударственные,

некоммерческие

организации,

человеческое достоинство,

право,

обязанность.

В данной статье автор изучил мнения ученых

-

правоведов

и

правовые

документы,

касающиеся

обязанностей и полномочий учреждений исполнения

наказаний, а также негосударственных и некоммерческих

организаций. Кроме того, были разработаны предложения

и рекомендации.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро

этиш департаменти озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг жазоларини ижро

этиш, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган гумон қилинувчи ва

айбланувчиларни сақлаш, уларни қўриқлаш ва бошқа ерга кўчириш бўйича

фаолиятни мувофиқлаштириш ва ташкил этишни таъминловчи Ўзбекистон

Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг мустақил таркибий

бўлинмаси ҳисобланади.

Қуйидагилар

жазони ижро этиш муассасаларининг асосий вазифалари:

маҳкумларга нисбатан жиноий жазоларни ижро этиш;

жазони ижро этиш муассасаларида қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш,

маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш;

маҳкумларни озод қилишга тайёрлаш, ишга жойлашишга ва маиший

ҳаётидаги эҳтиёжларини аниқлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод

қилингандан

кейин уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш,

шунингдек, уларнинг ҳуқуқбузарликларни содир этишининг олдини олиш

мақсадида тарбиявий ишлар олиб бориш;

жазони ижро этиш муассасалари ва давлат унитар корхоналарининг

молия

-

хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш,

маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш;

шахсий таркиб ва кадрлар билан ишлаш, ходимларни қайта тайёрлаш,

малакасини ошириш, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил этиш.

Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар назоратининг ўзига хос

хусусиятлари қуйидагилар:

биринчидан,

назоратни амалга оширишда техник воситалардан фойдаланиш;

иккинчидан,

маҳкумлар назоратини цензура орқали амалга оширилиши;

учинчидан,

маҳкумлар назоратини амалга оширишда тинтувлар ва шахсий

тинтувларнинг амалга оширилиши.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш

департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги 445

-

сон қарорига мувофиқ, жазони ижро этиш

муассасаларда маҳкумлар назоратини амалга оширишда бодикамералардан

фойдаланиш ҳақида сўз боради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2024) / ISSN 2181-1415

32

Назоратни амалга оширишда бодикамера қуйидаги ҳолларда ишлатилади:

кун тартибидаги тадбирларни амалга оширишда (уйқудан уйғотиш,

нонушта, тушлик ва кечки овқат, саноқ текширувлари, олиб борилаётган
тарбиявий профилактик тадбирлар);

умумий ва кунлик тинтувлар ўтказиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида;

маҳкумларни ЖИЭМга қабул қилишда;

жиноят ва тартиббузарликлар содир этилганда;

-

маҳкумларнинг хулқ

-

атворини назорат қилишда;

маҳкумлардан тақиқланган озиқ

-

овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар

олинганда;

маҳкумларга нисбатан жисмоний куч, махсус воситалар ҳамда

тинчлантириш кўйлагини қўллаш чоғида;

маҳкумларни ишга олиб чиқиш ва ундан қайтишда;

маҳкумлар ва фуқароларни қабул қилиш жараёнида;

фуқаролардан олинган йўқловларни қабул қилишда ҳамда посилка ёки

йўқлов ва бандеролларни тарқатиш вақтида;

маҳкумларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқишда;

маҳкумларнинг учрашувларини ўтказиш жараёнида;

маҳкумларга нисбатан интизомий жазо ва рағбатлантириш чоралари

қўлланилаётган вақтда ҳамда маҳкумлар интизомий бўлинмага киритилаётганда
ва чиқарилаётганини ўз ичига олади [1].

Шиддат билан ривожланаётган бир даврда юртимизда инсон қадрини

улуғлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан жазони
ижро этиш тизимида ҳам жиноятларни олдини олиш ва маҳкумлар томонидан
жазони ўтаб бўлгандан сўнг қайта жиноятни содир этилишини олдини олиш
борасида жазо муддатини ўтаëтган шахсларни озодликка тайёрлаш фаолиятини
ташкил этишда давлат ташкилотларининг ҳамкорлигини ташкил этиш борасида
қуйидаги

норматив ҳужжатлар қабул қилинди.

Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги

Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий

-

ҳуқуқий, ижтимоий

-

иқтисодий ва

илмий

-

маърифий асослари яратилди. Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни

ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда
кейинги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг
фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш
ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини
сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга
қаратилган

ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида кенг

жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Ҳаракатлар стратегиясидан –

Тараққиёт

стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган қуйидаги еттита устувор
йўналишдан иборат “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси ва уни қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга
оширишга оид давлат дастурига мувофиқ тасдиқланди.

Ушбу фармонни озодликдан маҳрум этиш жойларидан озодликка

тайёрлашда давлат ташкилотлари билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари
сифатида кўришимизга асосий сабаблар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2024) / ISSN 2181-1415

33

биринчидан,

инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини

янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

иккинчидан,

Тараққиёт

стратегиясида

инсон

қадрини

улуғлашга

йўналтирилган ижтимоий ҳимоя сиёсати бўйича белгиланган вазифаларнинг
мавжудлиги;

учинчидан,

Маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш, уни аҳоли

муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур
ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсадида, маҳаллаларда янги институт
сифатида жорий қилинган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини
таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар)
ҳокими

ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари фаолияти самарали йўлга

қўйилсин; барча даражадаги раҳбарлар маҳаллага тушиб, ўз йўналиши бўйича
муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб,
маҳалладаги ишларнинг ҳолати вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолиятини
баҳолашнинг бош мезони сифатида белгиланди.

Маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш ва уларнинг

раҳбарлари билан мулоқот қилиш тизими яратилиб, давлат ва ижтимоий
хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш, шу жумладан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали алоқаларни
йўлга қўйиш орқали маҳаллаларнинг халқ олдидаги нуфузи оширилди.
Маҳаллаларда ижтимоий

-

иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари қайта кўриб чиқилиб, молиявий
имкониятлари кенгайтирилди.

Маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ва уларда яшовчи аҳолининг

тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларда истиқомат
қилиб, фаолият юритувчи аҳолини давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш тизими

самарадорлиги; маҳалла ҳудудида давлат хусусий шериклик асосида спорт ва
маданий иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш
марказлари, тадбиркорлик объектлари каби инфратузилмани яратиш бўйича
чора

-

тадбирлар амалга оширилди.

Маҳаллани жойлардаги вакиллик органлари билан доимий алоқаларининг

ҳуқуқий

асосларини яратиш, шу жумладан маҳалла раиси томонидан маҳаллий

Кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритишнинг
самарали механизмлари йўлга қўйилди. Фуқаролар томонидан маҳалла раисига
нисбатан ишончсизлик билдириш институти жорий этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 июндаги

“Ўзбекистон Республикасининг жиноят

-

ижроия кодексига маҳкумларнинг

ҳуқуқлари

ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга

қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–

625-

сонли

Қонуни

асосий ҳуқуқий асослардан ҳисобланиб, бу қонун қуйидаги жиҳатлари

билан ўз хусусиятини намоён қилади.

2017 йил 11 августдаги “Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум

этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–

3200-

сонли қарори

ижтимоий мослаштиришда фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро
ҳамкорлигига

асос –

бу фуқаролар билан уларни жиноий ижроия соҳасида


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2024) / ISSN 2181-1415

34

ташвишга солаётган муаммоларни ҳал этишда самарали мулоқот ўрнатиш, жазони
ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларни ижтимоий мослашувини амалга
оширишда давлат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликни таъминлашидир.

Давлат ташкилотлари томонидан маҳкумлар онгида уларнинг шаъни ва

қадр

-

қимматини ҳурмат қилинишини таъминлаш орқали улар озодликка

чиққандан сўнг улар ҳам бошқалар ҳуқуқларини ҳурмат қилиниши назарда
тутилиб ушбу ҳамкорликни Прокуратура ва Омбудсманнинг жойлардаги
вакиллари билан ЖИЭМлари ҳамкорлиги кўзда тутилмоқда; иккинчидан –

маҳкумларда қонун талабларига ва жамиятдаги хулқ

-

атвор қоидаларига риоя

этиш маданиятини, билим ва маънавий

-

ахлоқий савиясини оширишга интилишни

шакллантиришга қаратилган қайта тарбиялаш ва ахлоқан тузатиш жараёнини
такомиллаштириш. Ушбу мақсад билан маҳкумларнинг таълим билан
шуғулланувчи вазирлик органлари билан ЖИЭМлари ҳамкорлиги назарда
тутилмоқда; учинчидан –

фуқаролар билан уларни жиноий

-

ижроия соҳасида

ташвишга солаётган муаммоларни ҳал этишда самарали мулоқот ўрнатиш, жазони
ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларни ижтимоий мослашувини амалга
оширишда фуқаролик жамияти институтлари билан узвий ҳамкорликни
таъминлаш; тўртинчидан –

малакали кадрларни танлаш, уларни махсус касбий

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича самарали
механизмларни жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича

вакили (Омбудсман)нинг жазони ижро этиш фаолиятини мониторинг қилиш
борасидаги ваколатлари кенгайтирилди. Шу билан бирга, жиноят

-

ижроия

амалиёти таҳлили, шунингдек, жамоатчилик билан бевосита мулоқот натижалари,
маҳкумларни давлат ташкилотлари ва ЖИЭМлари ўртасидаги озодликка
тайёрлашдаги ҳамкорлигининг қуйидаги ҳуқуқий механизмларни янада
такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда:

маҳкумлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, улар

томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, уларда қонунга
итоаткор хулқ

-

атворни, инсон, меҳнат ва ижтимоий турмуш қоидалари ҳамда

анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантириш учун давлат ташкилотлари ва
ЖИЭМлари ўртасида тизимли фаолият йўлга қўйиш зарурлиги;

озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш ва

жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ

-

атвори устидан самарали назоратни амалга оширишда пробация хизмати янада
ЖИЭД билан ҳамкорликни кучайтириш;

жазони ижро этиш муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик

назоратини ўрнатиш, уларнинг жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган
шахсларни ижтимоий мослаштиришда фуқаролик жамияти институтлари билан
узвий ҳамкорлигини

таъминлаш.

2019 йил 2 августдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар

вазирлигининг 19

-

сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини

тугатиш тўғрисида”ги ПҚ–

4414-

сонли қарори қабул қилиниши бу маҳкумлар

онгида халқ давлат учун эмас, балки давлат инсон манфаатлари учун
ишлаётганини билдиради. 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг
жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2024) / ISSN 2181-1415

35

фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги ПҚ–

5050-

сонли қарорлари Департаментга қуйидаги вазифалар

юкланиши билан алоҳида ўрин тутади, булар:

маҳкумларни ахлоқан тузатиш жараёнига ваколатли давлат органлари,

жамоатчилик ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини
кенг жалб қилишни ташкил этиш;

мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг

мазмун

-

моҳиятини маҳкумларга етказиш ва уларда бу борада дахлдорлик ҳиссини

шакллантиришни таъминлаш; тарбиявий, ижтимоий ва психологик ишларни
ташкил этиш бўйича илғор тажрибалардан фойдаланиш;

маҳкумларнинг муаммоларини мунтазам равишда ўрганиб бориш,

уларнинг оиласидаги ижтимоий ва моддий муаммоларини ҳал этишда ҳудудий
давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш;

маҳкумларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш ва озодликка

тайёрлаш ишларининг таъсирчан шакл ва усулларини татбиқ этиш;

маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликлар

профилактикасига, шу жумладан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон
берувчи шарт

-

шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чора

-

тадбирларни ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги “Озодликдан маҳрум қилиш

билан

боғлиқ

жазоларни

ижро

этиш

муассасаларининг

фаолияти

самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

128-

сонли қарори ҳуқуқий асос сифатида: соғлиқни сақлаш органлари билан

ҳамкорликда

маҳкумларга малакали даволаш диагностика ва шошилинч тиббий

ёрдам кўрсатиш, уларни турли экспертизадан ўтказиш, текшириш, шу жумладан,
манзил

-

колонияларда сақланаётган маҳкумларни дори

-

дармонлар билан

таъминлаш масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш; Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий

-

ижтимоий экспертиза

республика инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари билан маҳкумларнинг
ногиронлигини тасдиқлаш ва белгилаш, уларнинг касбий меҳнатга қобилиятини
йўқотганлиги даражасини аниқлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга
оширишда намоён бўлади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, юқоридаги вазифалар ва муаммоларни

муваффақиятли ҳал этиш, бир томондан, юртимизда фуқаролик жамияти
асосларини

мустаҳкамлашга,

иккинчи

томондан,

фуқаролик

жамияти

институтларининг ва ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлиги асосида
мамлакатда ҳуқуқий тарғибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг
ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли таъминлаш
кафолатларини вужудга келтиришига хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

2022

йил

15 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги
жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш
бўйича

қўшимча

чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги

445

-

сон

қарори.

https://lex.uz/docs/6155666.2.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 445- сон қарори. https://lex.uz/docs/6155666.