Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Ensuring the rule of law
–
the role of the enforcement
system in protecting the rights of citizens
Murod URAZALIEV
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
25 February 2024
This article is devoted to the reforms carried out in the
country in the field of compulsory enforcement proceedings, as
well as important aspects of improving the enforcement
procedure and the mechanism for the use of executive
documents by the state executor to ensure the execution of
judicial acts and acts of other bodies.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp127-133
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Enforcement proceedings,
compulsory execution,
judicial acts and acts of
other bodies,
Bureau of Compulsory
Enforcement,
electronic enforcement
proceedings.
Қонун
устуворлигини таъминлаш –
фуқароларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилишда мажбурий ижро
тизимининг ўрни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ижро ишини юритиш,
мажбурий ижро,
суд ҳужжатлари ва бошқа
орган ҳужжатлари,
Мажбурий ижро бюроси,
электрон тартибда ижро
ишини юритиш.
Ушбу мақола мамлакатимизда мажбурий ижро соҳасида
амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат ижрочисининг
суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг
ижросини таъминланлаш учун мажбурий ижрони қўллаш
тартиби ҳамда
ижро механизмини такомиллаштиришнинг
муҳим жиҳатларига бағишланади.
1
Professor, Tashkent State University of Law. E-mail: u.murodbek_78@ mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
128
Обеспечение верховенства закона –
роль системы
принудительного исполнения в защите прав граждан
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
исполнительное
делопроизводство,
принудительное
исполнение,
судебные документы и
документы иных органов,
Бюро принудительного
исполнения,
электронное
исполнительное
делопроизводство.
Данная статья посвящена реформам, проводимым
в стране в сфере принудительного исполнительного
производства,
а
также
важным
аспектам
совершенствования исполнительного порядка и механизма
применения
государственным
исполнителем
исполнительных документов для обеспечения исполнения
судебных актов и актов других органов.
Мамлакатимизда бугунги кунда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш
йўлида жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар
амалга оширилмоқда. Ҳуқуқий давлатнинг асосий вазифаларидан бири
жамиятимизда адолатни, қонунийликни ўрнатиш, аввало, суд қарорларини тез ва
аниқ ижро этиш катта аҳамиятга эгадир. Таъкидлаш жоизки, ижро ишини юритиш
билан боғлиқ масалалар охирги вақтларда ҳаётимизда энг кўп муҳокама
қилинадиган
масалалардан бирига айланди. Бу масала давлат томонидан
фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қай
даражада ҳимоя қилинаётганлиги самарадорлиги муаммоларини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан суд
қарорларини
ижро этиш тизимини такомиллаштириш зарурияти ҳақидаги
масалалар бир неча бор кун тартибига қўйилди ва бу борада амалга ошириш зарур
бўлган энг муҳим асосий устувор вазифалар белгилаб берилди. Ҳар бир суд
қарорининг
қонуний кучи унинг амалда қандай амалга оширилиши билан
бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам фуқароларимиз, жамият ва давлат
манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш мақсадида суд қарорларининг сўзсиз ва
тўлиқ ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатларини ҳаракати ва натижаларини
назорат қилиш бўйича самарали механизм яратишимиз керак [1].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр
энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов
интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–
5059-
сон Фармони [2] билан
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида суд ҳужжатларининг сўзсиз
ижросини таъминлашга масъул бўлган Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил
30 майдаги ПҚ–
3016-
сон Қарори [3]. билан “Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги низом
тасдиқланди. Қабул қилинган мазкур ҳужжатлар туфайли ижро иши юритиш
тизими ривожида сифат жиҳатидан янги давр бошланди. Тизим ташкилий
жиҳатдан
мутлақо
янгиланди.
Ижро
тизимининг
ҳуқуқий
асослари
мустаҳкамланиши сари илдам қадамлар ташланди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
129
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28
январдаги
ПФ–
60-
сон
“2022–2026
йилларга
мўлжалланган
Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонига илова сифатида
“Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада
ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” концепциясида 100 та
мақсад қабул қилинган бўлиб, 18
-
мақсад: Суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг
ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлашга бағишланган бўлиб, унда суд ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий
этиш, суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг муқобил, шу
жумладан суддан ташқари усулларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш
ҳамда
мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма
-
босқич жорий этиш ва айрим функцияларни (суд ҳужжатларидан ташқари)
хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш
вазифалари белгиланган [4].
Яқин кунларгача ҳуқуқ назариясида ижро иши юритувига фуқаролик
процессининг, фуқаролик суд ишлари юритишнинг якуний босқичи сифатида
қараб
келинган эди. Ижро ишини ҳуқуқ тармоғини алоҳида мустақил соҳаси деб
эълон қилган процессуалист олим М.К.
Юковнинг фикрича, суд ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш бу фуқаролик процессининг мантиқий давоми бир
қисми, бўлаги эмас. Ижро иши юритиш бу ҳуқуқ соҳасида мустақил ҳуқуқ тармоғи
бўлиб, ҳуқуқ тизими бу ҳуқуқ тармоғисиз тўғри ишлай олмайди. Ижро ҳуқуқи
ижро иши юритиш давомида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни
тартибга солади ва давлатнинг мажбурлов кучи билан субъектив
-
моддий ҳуқуқ
ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларни махсус норматив акт
орқали
ҳимоя қилади [5].
Ижро иши юритиш соҳаси –
республикамиз ҳуқуқ тизимидаги ривожланиб
келаётган ва бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга ҳуқуқ соҳаси ҳисобланади. Ижро
иши юритишнинг қонунчилик асоси конституциявий нормаларда ўз аксини
топган бўлиб, давлат ва суд томонидан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари
ҳимоясини
кафолатлайди.
Айни пайтда давлат ижро ҳокимияти органлари тизимида мустақил орган
сифатида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари зиммасига суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлаш
ваколати юклатилган. Мажбурлов чоралари бу ижро ҳужжатида кўрсатилган
ҳаракатлар
ёки суд ижрочиси томонидан қарздордан мол
-
мулк, шу жумладан ижро
ҳужжати бўйича ундириб олиниши лозим бўлган пул маблағларни олиш
мақсадида амалга оширилган ҳаракатлардир[6]. Мажбурий ижро фавқулодда чора
бўлиб, у қарздорларга нисбатан анча қўшимча моддий санкциялар қўллаш билан
боғлиқдир [7].
Давлат ижрочилари давлат хизматчилари, ҳокимият вакили ҳисобланади ва
қонун
билан уларга кенг ҳуқуқлар берилди. Айнан давлат ижрочилари жисмоний
ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг охирги
босқичида туриб, уни ҳал этиш ваколатига эга бўладилар. Суд ҳужжатлари ва
бошқа орган ҳужжатларининг ижроси ўз вақтида таъминланмаса, нафақат
фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари бузилишига, балки бошқа салбий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
130
оқибатларга олиб келади. Судлар томонидан қабул қилинган одил судлов
актларининг тарбиявий ва амалий аҳамиятига путур етади. Шунинг учун хам,
давлат ижрочисининг суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг ўз вақтида
ижросини таъминланиши муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу ўз навбатида
фуқароларнинг давлатга, одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга,
суд ҳокимиятининг нуфузи ошишига хизмат қилади. Ўз ҳуқуқларини ҳимоя
қилаётган
шахслар бузилган ҳуқуқларини фақат назарий тан олиниши эмас, балки
амалий, реал ҳимоя қилинишини кутадилар.
Мажбурий ижро фаолиятини қонун билан назарда тутилган ўзига хос
процессуал ҳаракатларнинг йиғиндиси сифатида эътироф этиш мумкин.
Ижро ҳужжати талаби давлат ижрочиси томонидан белгиланган ўн беш кунлик
ихтиёрий муддатда қарздор томонидан бажарилмаса, давлат ижрочиси мажбурий
ижро ҳаракатларига киришади. Қарздор томонидан ижро ҳужжатлари талаблари
ихтиёрий равишда ижро этилса, мажбурий ижро чоралари қўлланилмайди.
Фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онги юқори бўлса, ижро
ҳужжатларини
ўз хоҳиши билан ихтиёрий ижро этади.
Янги институт сифатида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилди ҳамда ижро
ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинди. Айнан
соддалаштирилган тартибда мажбурий ижро этиш ундирув қарздорнинг мол
-
мулкига (бундан пул маблағлари мустасно) қаратилмасдан ҳамда қарздорга
нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади. Бунда
қарздорга
нисбатан ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги
ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг
энг кам миқдоридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш ҳақидаги ижро
ҳужжатлари
бўйича ундирувни қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақига,
стипендиясига, пенсиясига ва бошқа турлардаги даромадларига қаратилганда
қўлланилиши
мумкин.
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қарздор жисмоний
шахслардан маъмурий жарималарни, солиқ қарзини ва давлат божини ундириш
тўғрисидаги ижро ҳужжатларига нисбатан татбиқ этилади. Давлат ижрочиси ижро
ишини соддалаштирилган тартибда юритишда ундирувни қарздорнинг яшаш
жойига ёки мол
-
мулки турган жойга бормаган ҳолда, ахборот
-
коммуникация
технологияларини қўллаш йўли билан масофадан туриб амалга ошириш тартиби
жорий қилинганлигини таъкидлаш лозим.
Президентимизнинг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 3 январдаги ПФ
-1-
сон Фармони [8] билан
“Ўзбекистон –
2030” Стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, фуқаролар,
жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш,
шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тизимини такомиллаштириш орқали одил судлов самарадорлигини таъминлаш
мақсадида суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш
(юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилди.
Жисмоний шахслар учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки
интерактив хизматларни кўрсатадиган терминаллар орқали суд ҳужжатлари
асосида берилган ижро ҳужжатларини ва ижро иши юритиши доирасида қабул
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
131
қилинган
қарорлар ва бошқа ҳужжатларни олиш ва тақдим этиш имконияти
яратилмоқда. Шунингдек, фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув
қаратилиши
мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромадларни белгилаш
институти
жорий
қилинди,
қарздорлик
бўйича
фуқаронинг
банк
ҳисобварақларидан, банк пластик карталаридан ижро ҳужжатлари юзасидан пул
маблағларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидаги маблағлар
ҳисобидан
ушлаб қолиш тақиқланиши белгиланди.
Шунингдек, Cуд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз
ижросини таъминловчи “Мажбуриятлар реестри” институти ҳамда суд
ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол
-
мулкни шартнома
-
воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол
-
мулкни қабул
қилишдан
уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш
электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга ошириш
ва мажбурий ижроси доирасида мол
-
мулкни шартнома
-
воситачилик асосларида
сотиш бўйича савдо дўконларини танлаб олишда мол
-
мулкни Интернет
-
дўконлар
орқали сотишни амалга оширувчи савдо ташкилотларига устунлик бериш тартиби
жорий қилинди.
Мажбурий ижро бюросига юклатилган вазифаларнинг самарали ижро
этилишини таъминлаш мақсадида Бюро марказий аппаратининг Ташкилий
-
назорат ва таҳлил бошқармаси таркибида мавжуд штат бирликлари доирасида
Мониторинг маркази ташкил этилиб, улар ахборот тизимларидан олинган
маълумотлар асосида суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси ҳолати билан
боғлиқ вазиятни онлайн таҳлил қилиш, ундирилган пул маблағлари ҳисобини ва
бошқа ҳисоботларни юритиш; ижро иши юритишда процессуал муддатларига
риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда маълумотларни таҳлил
қилиш
орқали вужудга келиши мумкин бўлган ҳолатларни баҳолаш ва прогноз
қилиш ҳамда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш
асосий вазифаси сифатида
белгиланганлигини таъкидлаш лозим.
Бугунги кунда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий
ижро этиш механизми яхши ташкил этилмаганлиги учун айрим ижро ҳужжатлари
ижроси ўз вақтида таъминланмай қолаётганлигини таъкидлаш жоиз. Мажбурий
ижро этиш муддатлари бўйича ҳам айрим камчиликлар учраб турмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 30
-
моддасида ижро ҳаракатлари ва ижро
ҳужжатининг
талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун
белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида
давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиши
белгиланган. Давлат ижрочилари барча ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро
ҳаракатларини
ўз вақтида олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Лекин, ҳар доим ҳам
юборилган сўровномаларга муддатида жавоб берилмаслиги мумкин ёки қарздор
уйда ойлар давомида бўлмаслиги, ўз навбатида хонадон кўздан кечириш
имконияти бўлмайди. Бюронинг бир туман бўлимида 8
-
15 нафар давлат ижрочиси
ишласа, ҳар бирига 1000
-
1500 та ижро ҳужжати келиб тушади. Давлат ижрочилари
ижрони таъминлашга улгурмаётганлиги, мажбурий ижрони таъминлаш
муддатларида, ишчи кучида, моддий техник таъминотида, давлат ижрочилари
хавфсизлигини таъминлашда ҳамда номулкий характердаги муайян ҳаракатларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
132
амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини
юкловчи ижро ҳужжати бўйича муддатлар масаласидаги муаммолар, иш
самарадорлигини ошириш мақсадида давлат ижрочиларини рағбатлантириш
тизимини такомиллаштириш зарурати борлиги бу тизимда ҳали ҳам соҳани
такомиллаштириш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар борлигини
кўрсатмоқда.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси тизимида
ижро ишини юритиш
тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш масаласи хам
долзарб ҳисобланади айниқса, бу йўналишда Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини
мажбурий ижро этишни таъминлаш самарадорлигини оширишда
етук замонавий кадрларга бўлган талабни албатта ҳисобга олиш керак. Бюро
тизимига асосан давлат ижрочиси лавозимига олий маълумотга эга бўлган
шахсларни қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратиш керак. Амалдаги
қонунчиликка
кўра хозирда ўрта махсус маълумотга эга давлат ижрочилар хам
фаолият юритиб келмоқда. Мажбурий ижро бюроси тизимидаги ҳозирда ўрта
махсус маълумотга эга давлат ижрочиларни
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни
муҳофаза қилиш академиясида мақсадли қайта тайёрлаш, туман (шаҳар) давлат
ижрочиларни малакасини оширишга хам алоҳида эътибор бериш лозим
ҳисобланади
.
Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси тизими учун юридик кадрлар
тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш зарурати борлигини таъкидлаш
жоиз. Бунда айнан давлат ижрочилари кадрларини тайёрлайдиган таълим
муассасаси ҳақида гап боради. Тизимга малакали кадрлар тайёрлашда ҳам
муаммолар кўзга ташланмоқда. Мажбурий ижро тизими учун малакали
мутаxассислар тайёрлайдиган таълим даргоҳи мавжуд эмас эди. Бугунги кунда
юридик кадрлар Тошкент давлат юридик университети, Қорақалпоқ, Самарқанд,
Наманган, Термиз давлат университетларининг юридик факултетлари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида тайёрланмоқда.
Мажбурий ижро бюроси тизими учун давлат ижрочи кадрлар тайёрлаш сифатига
эътибор қаратиш керак. Юриспруденция бакалавриат таълим йўналишларининг
ўқув режаларига эътибор қаратсак, асосан “Ижро иши юритиш” фанини “Танлов
фанлар” блокига киритилгани айрим юридик факултетларда бу фан талабаларга
ўтилмайди.
Тизимда замонавий талаблар, илғор халқаро юридик тажриба эга, юқори
малакали, ижодий фикрлайдиган суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ўз вақтида
ва аниқ ижро этадиган, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда
тутилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қиладиган кадрларга эҳтиёж мавжуд.
Давлат ижрочиларини малакасини ошириш, қайта тайёрлаш тизими бугунги
кун талабига жавоб бермаётганлиги ҳам бу йўналишда тегишли ишларни амалга
ошириш кераклигидан далолат бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси Академиясида мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланса
-
да,
“Мажбурий ижро фаолияти” йўналиши бўйича бакалавр ва магистрлар
тайёрлашни йўлга қўйиш керак. Бу йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси Академиясида ҳамда Тошкент давлат юридик университетида
магистрлар тайёрлаш, илмий тадқиқот ишларининг йўлга қўйилиши ўз навбатида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
133
мажбурий ижро тизими учун замонавий, етук малакали мутаxассислар тайёрлашга
муайян даражада хизмат қилиб, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари
ижроси самарадорлигини оширади.
Ижро иши юритиш вақтида давлат ижрочиси ҳуқуқи бузилган шахснинг суд
томонидан чиқарилган қонуний қарори ёки ҳукми асосида тиклар экан, ўз ўрнида
бундай ҳаракат бошқалар учун уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зарар
етказмаслик учун даъват этишга қаратилган бўлади. Фуқароларнинг ҳуқуқий
маданияти ва ҳуқуқий онги юқори бўлса, ижро ҳужжатларини ўз хоҳиши билан
ихтиёрий ижро этади. Жамиятимизда ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада
эмаслиги адолат мезонларининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Дарҳақиқат,
Мажбурий ижро бюросининг бугунги кундаги энг муҳим асосий вазифаси –
нафақат суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ўз вақтида ва аниқ ижро этиш,
балки ихтиёрий ижро механизмини янада такомиллаштириш зарур ҳисобланади..
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ш.М.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз.
-
Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. 455
-
бет.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергияси ва табиий
газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада
мустаҳкамлаш,
шунингдек
ижро
иши
юритиш
тизимини
тубдан
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 2017
-
йил 29
-
майдаги ПФ–
5059-
сон Фармони. “Халқ сўзи”. 2017. 30 май. № 106.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги 2017
-
йил 30
-
майдаги ПҚ–3016 сонли қарори // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. 2017. № 22. 425
-
модда.
4.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг“2022–2026
йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги
2022 йил 28 январдаги ПФ–
60-
сон Фармони. (Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082
-
сон)
5.
Юков
М.К.
Теоретические
проблемы
системы
гражданского
процессуального права. –
Свердловск, 1995. –
Б.
155.
6.
Валеев Д.Х. Исполнительное производство: Учебник для вузов. –
СПб.:
Питер, 2018. –
Б. 70.
7.
У.А.Тўхташева Ижро иши юритиш: дарслик. –Тошкент: ТДЮИ, 2009.
-
12 б.
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани
рақамлаштириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 2024
-
йил
3-
январдаги ПФ–
1-
сон Фармони. (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
04.01.2024 й., 06/24/1/0001
-
сон).