Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The concept of punishment for forced public work and the
procedure for its appointment
Murat URAZALIEV
1
Tashkent State Law University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
28 May 2022
Accepted 20 June 2022
Available online
25 July 2022
This article describes the concept of punishment in the form
of compulsory community service and the procedure for its
appointment. The article also provides an analysis of such
issues as expanding the range of punishments as an alternative
to imprisonment, as well as reducing the imposition of
punishments as a form of deprivation of liberty by motivating
them to perform mandatory community service.
In addition, the introduction into national legislation of the
type of punishment in the form of compulsory community
service makes it possible to reduce the likelihood of repeated
crimes by convicts by ensuring effective control over the
behavior of the convict, preventing convicts from entering the
criminal environment while maintaining a normal lifestyle.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss6/S-pp1
80-187
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
compulsory community
service,
conviction,
system of punishments,
appointment,
court,
crime,
responsibility,
imprisonment,
restriction.
Мажбурий жамоат ишлари жазоси тушунчаси ва уни
тайинлаш тартиби
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
мажбурий жамоат иши,
маҳкум,
жазо тизими,
тайинлаш,
суд,
жиноят,
жавобгарлик,
озодликдан маҳрум
қилиш
,
чеклаш.
Мазкур мақолада мажбурий жамоат ишлари жазоси
тушунчаси ва уни тайинлаш тартибига доир масалалар
баён этилган. Шунингдек, мақолада озодликдан маҳрум
қилишга муқобил бўлган жазоларни кенгайтириш,
мажбурий жамоат ишларини бажаришга ундаш йўли билан
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоларнинг
белгиланишини қисқартиришга йўналтириш каби масала
-
лар таҳлили ҳамкелтирилган.
Бундан ташқари, мақолада мажбурий жамоат ишлари
тариқасидаги жазо турининг миллий қонунчиликка
киритилиши маҳкумнинг хулқ
-
атвори устидан самарали
1
Doctor of Law, Professor, Tashkent State Law University. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: u.murodbek_78@ mail.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
181
назоратни таъминлаш, маҳкумларнинг одатдаги ҳаёт
тарзини сақлаган ҳолда уларнинг жиноий муҳитга
тушишининг олдини олиш орқали маҳкумларнинг
такроран жиноят содир этиши эҳтимолини камайтиришга
имкон яратиши ҳам муаллиф томонидан очиб берилган.
Понятие наказания за принудительные общественные
работы и порядок его назначения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
обязательные
общественные работы,
осуждение,
система наказаний,
назначение,
суд,
преступление,
ответственность,
лишение свободы,
ограничение.
В данной статье описывается понятие наказания в виде
обязательных общественных работ и порядок его
назначения. В статье также приводится анализ таких
вопросов, как расширение диапазона наказаний в качестве
альтернативы лишению свободы, сокращение срока
назначения наказаний как форма лишения свободы путем
мотивации их к выполнению обязательных общественных
работ.
Кроме того, введение в национальное законодательство
вида наказания вроде обязательных общественных работ
позволяет снизить вероятность совершения осужденными
повторных
преступлений
за
счет
обеспечения
эффективного контроля за поведением осужденного,
предотвращения попадания заключенных в криминальную
среду при сохранении нормального образа жизни.
Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим
йўналишларидан бири бу –
қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш,
инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини изчил
яхшилашдан
иборат.
Юртимизда
ҳуқуқий
давлат
асосларини
янада
такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳал
қилувчи
вазифа бўлиб, бунда суд
-
ҳуқуқ ислоҳотлари муҳим ўрин эгаллайди.
Жумладан, суд
-
ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш
ва эркинлаштириш, суд,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини
ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун
устуворлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб
келинмоқда.
Жумладан, жиноят
-
ҳуқуқий сиёсатнинг муҳим вазифалардан бири бўлган
жиноят учун жазо тайинлаш масаласини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос
йўналишларини аниқлаш асосида мазкур соҳани такомиллаштириш, миллий
қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш тенденцияси кузатилмоқда.
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунчи
-
лигининг жазо тизимида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо
турларида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистонда дунёдаги энг либерал
жиноий жазо тизимларидан бири яратилди. Жазо тизимини либераллаштиришга
алоҳида эътибор қаратилиши натижасида озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган жазо турларининг кенгайиши муҳим масалага айланди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
182
Биринчи навбатда, жазо тизимини либераллаштиришга алоҳида эътибор
қаратилиб, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб “қамоқ” жазоси Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексидан чиқарилиб, “Мажбурий жамоат ишлари” жазосининг кирити
-
лиши либераллаштириш йўлидаги ишончли ҳаракат бўлди.
Мажбурий жамоат ишлари жазосининг қамоқ жазоси ўрнига киритилиши
инсон ҳуқуқларининг к афолатланишида муҳим қадам бўлди. Яъни амалдаги
Жиноят кодексининг 48
-
моддасида қамоқ
шахсни батамом ажратган шароит
остида сақлашдан иборат бўлиб, бир ойдан олти ойгача муддатга белгиланиши
назарда тутилган эди.
Ушбу ҳолатда агар шахсга нисбатан қамоқ жазоси тайинланган бўлса,
мажбурий жамоат ишларидаги каби шахснинг ўқиши ва бошқа ҳолатлари ҳисобга
олинмасди. Бундан ташқари, қамоқ жазосининг вояга етмаганларга тайинланиши
уларнинг ўспирин даврига салбий таъсир қилиши мумкин эди.
Мажбурий жамоат ишларида маҳкум жамият учун фойдали иш билан
машғул бўлиши давлат учун ҳам ҳар томонлама фойда ҳисобланади. Зеро, бозор
иқтисодиёти шароитида шахсни батамом ажратган шароит остида сақлашнинг ўзи
ҳам ортиқча сарф
-
харажатларни келтириб чиқаради, десак муболаға бўлмайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жазо тизими ва мажбурий жамоат
ишлари жазосини тайинлаш институтини чуқур таҳлил этиш ва ушбу соҳадаги
хорижий давлатлар тажрибасини миллий қонунчилик билан таққослаган ҳолда
тадқиқ қилиш мазкур соҳа ютуқ ва камчиликларини аниқлашга ҳамда
такомиллаштириш бўйича керакли таклифлар ишлаб чиқилишига ёрдам бериши
мумкин.
Зеро, суд томонидан маҳкумга нисбатан тайинланадиган ҳар
қандай жазо
орқали Жиноят кодексида кўзланган мақсадга эришиш қонун устуворлигининг
таъминланишида муҳим аҳамият касб этади.
Шу ўринда мажбурий жамоат ишлари жазосига тўхталиб ўтадиган бўлсак,
мазкур жазо
маҳкумни бепул ижтимоий фойдали ишларга мажбурий жалб
этишдан иборат бўлиб, агар маҳкум ишлаётган ёки ўқиётган бўлса, мажбурий
жамоат ишлари иш ёки ўқишдан бўш вақтларда ўталади.
Мажбурий жамоат ишлари жазоси Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 451
-
моддасига кўра, қуйидагича тавсифланади:
“Мажбурий жамоат ишлари маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат
ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборатдир. Маҳкум
ишлаётган ёки ўқиётган бўлса, мажбурий жамоат ишлари ишдан ёки ўқишдан бўш
вақтда ўталади.
Маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини ўташи
мумкин бўлган жойлар
(объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини
назорат қилувчи органлар томонидан белгиланади.
Мажбурий жамоат ишлари бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача
бўлган муддатга тайинланади ва олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп
бўлмаган вақтда, маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса
бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади.
Маҳкум жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд мажбурий жамоат
ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини
озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
183
тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш
тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт
жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди”[1].
Мажбурий жамоат ишлари жазосини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан
тадқиқ этиш жиноят ҳуқуқидаги муҳим масала ҳисобланади.
Биринчидан,
мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган маҳкум
жамиятга ўзининг амалий меҳнати билан фойда келтириши, аввало, жамият ҳам,
давлат ҳам бирдек манфаатдорлигида кўринади.
М.Х.
Рустамбаевнинг бу борадаги фикрига кўра, ушбу жазо турининг қамоқ
жазосининг ўрнига жорий қилиниши шахсни батамом ажратган шароит
остида
сақлашдан кўра,
маҳкум иши, ўқишидан ташқари, жамоат ишларига жалб
қилинган ҳолда жазони ўташи давлатнинг иқтисодига ҳам ижобий тасир қилиши
мумкин[2].
Иккинчидан,
иши, ўқишини давом эттирган маҳкум жазони ўтаб бўлгач, ўз
ҳаётини изга тушириши қамоқ жазоси тайинланган шахсга нисбатан енгилроқ
ўтади.
Учинчидан,
мажбурий жамоат ишлари жазоси Ўзбекистон Республикаси
қонунчилигига кириб келганига деярли 5 йилдан ошган бўлиб, бугунги кунга
қадар
ижобий самара бермоқда.
Мажбурий жамоат ишлари жазосини тайинлаш ва ижро этишнинг назарий
-
амалий жиҳатларини янада чуқурроқ ўрганиш масаласи назариётчи олимлар учун
муҳим масала бўлиб, мазкур муаммо юзасидан хорижий давлатлар ҳуқуқий
адабиётларида тўхталиб ўтилган.
Хусусан, МДҲ давлатлари олимларидан В.А.
Уткиннинг таъкидлашича,
“Мажбурий жамоат ишлари жазосининг моҳияти маҳкумларнинг асосий ишлари
-
дан ёки ўқишларидан бўш вақтларида бепул жамоат ишларини бажаришларидир.
Иш тури ва уларга хизмат кўрсатилиши керак бўлган объектлар жазони
ижро этиш инспекциялари билан келишилган ҳолда маҳаллий ҳокимият томони
-
дан белгиланади. Aмалиётда маҳкумлар, одатда, уй
-
жой коммунал хўжалиги
корхоналари ва ташкилотларида, ободонлаштириш ишлари учун шаҳар савдоси
корхоналарида, оддий парваришлаш ва таъмирлаш ишларида қатнашадилар” [3].
Россия Федерацияси Жиноят кодексидаги мажбурий жамоат ишлари
жазосининг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси билан ўхшаш жиҳат
-
ларининг мавжудлигини кўришимиз мумкин. Жамоат ишлари жазосининг кенг
миқёсида суд томонидан тайинланиши МДҲ давлатлари орасида тенденцияга
айланмоқда.
Россиялик ҳуқуқшунос олим М.Е.
Попованинг таъкидлашича, “Россия
федерал қонунчилигига кўра, мажбурий иш 60 соатдан 240 соатгача (катталар
учун) ташкил этилган, 2011 йилда уларнинг муддати 480 соатгача оширилган.
Вояга етмаганлар учун ушбу муддатлар қисқартирилди (40 соатдан 160 соатгача)
ва иш маҳкумларга аниқ бўлиб берилиши керак. Мажбурий ишни биринчи ва
иккинчи гуруҳ ногиронларига, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болали
аёлларга, ҳарбий хизматчиларга юклаш мумкин эмас”. Мажбурий жамоат ишлари
тарзидаги жиноий жазо қўлланилганда, суд ҳукмида
қайси
ташкилотга
юборилиши кўрсатилади[4] ҳамда мажбурий меҳнатга ҳукм қилинган шахс жазони
ўтаётган жойда жамоанинг эътиборига ҳукмни етказиш мажбурийдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
184
Мажбурий жамоат ишларига жалб қилинган шахсларга қонунда кўрсатилган
тартибни ўрнатиш назарда тутилади. Яъни мажбурий ишларга жалб қилиш
шартлари, ҳуқуқлари, қонуний манфаатлар ва мажбуриятлар, маълум чекловлар
ва қўшимчалар шулар жумласига киради [5].
Россия Федерацяси Жиноят кодексининг 44–
49-
моддаларида жазо тизими ва
мажбурий жамоат ишлари жазоси бериб ўтилган бўлиб, Россия қонунчилигига
бўйича мажбурий жамоат ишлари тарзидаги жазо қонун чиқарувчи томонидан
жарима солишдан ва муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан
шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилишдан кўра оғирроқ, аммо ахлоқ тузатиш
ишлари озодликни чеклашга нисбатан енгилроқ жазо тури ҳисобланади [6].
В.Ф.
Ширяевнинг фикрига кўра, маҳаллий ва хорижий тажрибани ҳисобга
олган ҳолда, жарима, мажбурий (жамият) меҳнат, эркинликни (ҳуқуқларни)
чеклаш чораларидан кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Муаллиф жазоларнинг киритилиши ва кенг қўлланилиши туфайли муайян
муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазоларни қўллашнинг қонун
-
чилик чегараларини кескин камайтириш
йўлларида тизимнинг ўзини ўзи ташкил
этиш даражасининг ўсишини кўрмоқда. Мажбурий (жамоат) иш шаклида, эркин
-
ликни (ҳуқуқларни) чеклайди; уларнинг мазмунининг бироз яхшиланиши,
шунингдек, жариманинг қонунчилик чегараларининг сезиларли даражада
кенгайиши билан изоҳланади. Ижтимоий адолатни тиклаш, судланганлик ҳолат
-
ларини камайтириш ва жиноятларнинг олдини олиши, ўз навбатида, жазо
чораларини қўллашнинг
идеал натижаси деган хулосага келади [7].
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мажбурий жамоат ишлари жазосининг
илдизи узоқ тарихга бориб тақалади. Мажбурий жамоат ишлари жазоси айнан шу
ном билан аталмаган бўлса ҳам, мазмунан ва шаклан ҳозирги мажбурий жамоат
ишлари жазосига ўхшаш бўлган.
Англо
-
саксон ҳуқуқ тизими мамлакатларида “Community Service”, яъни
жамоат ишлари деган жазо тури назарда тутилган бўлиб,
жамоат ишларида
ҳуқуқбузар шахс жамоат учун фойдали бўлган баъзи бир пулли ёки ҳақсиз
ишларни бажарган.
Шундай қилиб, жамоат ишлари бўйича жазо шахсни жамиятда амалга
ошириладиган фаолият билан бирлаштиради. Жамоат ишларига қўйиладиган
талаблар жиноятчини жазолашга, унинг хатти
-
ҳаракатларини ўзгартиришга
қаратилгандир
[8].
Дарҳақиқат, қонунчилигимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 2017 йил
1 апрелдан бошлаб қамоқ тариқасидаги жиноий жазо бекор қилиниб, жиноий
жазолар тизимига мажбурий жамоат ишларининг киритилиши Давлатимиз
раҳбари томонидан
2016 йилнинг 21 октябрдаги “Суд
-
ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ
қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш
кафолатларини кучайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида кўзда
тутилган эди.
Республикамизда ҳозирги босқичда олиб борилаётган суд
-
ҳуқуқ ислоҳот
-
ларининг асосий хусусиятларидан бири жиноят қонунчилигини либерал
-
лаштириш, шу жумладан, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жиноий жазо
қўлланилишини қисқартиришдан иборатдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
185
Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноий жазоларнинг
қўлланилиши
халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган тавсияларга амал
қилинишини таъминлайди.
Хусусан, улар озодликдан маҳрум қилишга муқобил бўлган
жазоларни
кенгайтириш, масалан, мажбурий жамоат ишларини бажаришга ундаш йўли билан
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоларнинг белгиланишини қисқар
-
тиришга йўналтиради. Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо турининг
миллий қонунчиликка киритилиши
маҳкумнинг хулқ
-
атвори устидан самарали
назоратни таъминлаш, маҳкумларнинг одатдаги ҳаёт тарзини сақлаган ҳолда
уларнинг жиноий муҳитга тушишининг олдини олиш орқали маҳкумларнинг
такроран жиноят содир этиши эҳтимолини камайтиришга имкон яратади.
Мажбурий
жамоат ишлари жазоси, биламизки, суд томонидан маҳкумга
нисбатан уни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга
мажбурий тарзда жалб қилишдан иборат жазо туридир[9].
Жазо тизимидаги бошқа жазолар сингари мажбурий жамоат ишлари жазоси
ҳам
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси 54
-
моддасида жазо
тайинлашнинг умумий асосларида берилган қоидаларга асосан тайинланади.
Умуман олганда, судлар мажбурий жамоат ишлари жазосини тайинлашни
2006 йил 3 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1
-
сонли Қарори
асосида амалга оширишади.
Маълумки, судлар томонидан жиноят учун жазонинг тўғри тайинланиши
одил судловни амалга оширишнинг, шахснинг кейинги ҳаётига ижобий таъсир
этишнинг муҳим кафолати ҳисобланади.
Суд томонидан маҳкумга нисбатан адолатли жазо тайинланиши ундан
кўзланган мақсадларга –
маҳкумни ахлоқан тузатиш, маҳкум ва бошқа шахслар
томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишга эришиш
самарадорлигини оширишга хизмат қилади [10].
Олий суд Пленуми Қарорида мажбурий жамоат ишлари меҳнатга лаёқатли
шахсга нисбатан у содир этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини ҳисобга олган ҳолда уни жамиятдан ажратиш зарурати бўлмаганда,
бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача (вояга етмаганларга нисбатан –
олтмиш соатдан икки юз қирқ соатгача) бўлган муддатга тайинланади ва олти ой
давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади, деб белгиланган.
Мажбурий жамоат ишлари, шунингдек, ЖК 4
4-
моддасининг учинчи қисми ва
82-
моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда илгари тайинланган
жарима жазосини алмаштириш тартибида ҳам қўлланилиши мумкин.
Бундай ҳолда мажбурий жамоат ишларининг энг кам муддати тўланмаган
жарима суммасидан келиб чиқиб, бир юз йигирма соатдан (вояга етмаганларга
нисбатан –
олтмиш соатдан) камроқ бўлиши мумкин, бироқ тўрт юз саксон
соатдан (вояга етмаганларга нисбатан
-
икки юз қирқ соатдан) ошмаслиги лозим.
Мажбурий жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн олти ёшга
тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор
аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, ҳарбий
хизматчиларга, чет эл фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий
яшамайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди, деб белгиланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
186
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиб ўтадиган бўлсак, ЖКнинг 451
-
модда
-
сининг 4
-
қисмида мажбурий жамоат ишлари тайинланмайдиган шахслар тоифа
-
сида берилган бўлиб, унга “уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар” ҳам киради.
Мазкур тоифадаги шахсларни “уч ёшга тўлмаган болалари бор ягона қаровчи
шахсларга”, деб
ўзгартирсак, фикримизча, тўғри бўлар эди. Сабаби, эркаклар ҳам
3 ёшгача боласини боқиши ҳамда ягона боқувчи бўлиши мумкин.
Чунки ушбу ҳолат “шахслар” тушунчасини қонунчиликда аниқлаштириш ва
айнан қайси ҳолатларда шахснинг (эркакни) ягона қаровчилигини белгилашга
хизмат қилади.
Мажбурий жамоат ишлари, одатда, ишдан ёки ўқишдан бўш вақтда
маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий
тарзда жалб қилишдан иборатдир. Маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини ўташи
мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур
жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгиланади.
Мажбурий жамоат ишлари муддатларига оид масалани ҳал этишда судлар
судланувчида иш ёки ўқиш жойи, доимий яшаш (айниқса, вояга етмаганларда)
жойи бор
-
йўқлигини аниқлашлари лозим.
Жиноят кодексининг бир неча моддаси бўйича мажбурий жамоат ишлари
тайинланаётганда, жазо муддати ҳар бир модда бўйича алоҳида, сўнгра
уларнинг
мажмуи
бўйича
белгиланади.
Бунда
жазонинг
узил
-
кесил
муддати
ЖК 451
-
моддасида белгиланган чегарадан ошиши мумкин эмас.
Қонун
мазмунига кўра, жиноятчи (ЖК 451
-
моддасининг бешинчи қисми)
тайинланган мажбурий жамоат ишлари муддатини ўташдан бўйин товлаганда,
суд
мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат
ишларининг тўрт соатини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум
қилишнинг
бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради [11].
Мажбурий жамоат ишларини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум
қилиш
тариқасидаги жазога алмаштириш масаласини ҳал қилишда, суд мажбурий
жамоат ишлари ижросини амалга оширувчи орган томонидан ушбу жазо ижросини
таъминлаш бўйича чоралар кўрилганлиги, маҳкум қонун талабига мувофиқ
жазони ўташдан бош тортганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирил
-
ганлиги ҳақида берилган маълумотларга эга бўлиши лозим.
Агар тақдим этилган ҳужжатларда бундай маълумотлар мавжуд бўлмаса,
судья тегишли текшириш ўтказиш учун ҳужжатларни ушбу жазо ижросини амалга
оширувчи органга юбориш ҳақида ажрим чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 541
-
ҳамда
542-
моддаларига мувофиқ, мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисмини
озод
-
ликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш
ҳақидаги ишлар суд мажлисида, одатда, маҳкум иштирокида кўрилиши лозим.
Бу масала маҳкум яшириниб юрганлиги ёки судга келишдан бўйин
товлаётганлиги тўғрисида ишончли маълумотлар ишда мавжуд бўлган ҳолдагина
унинг иштирокисиз ҳал этилиши мумкин.
Агар мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган қисмини озодликдан маҳрум
қилиш
жазоси билан алмаштириш ҳақидаги материални кўриш вақтида
ЖПК 533
-
моддасида кўрсатилган ҳолатлар аниқланса, суд ҳукмнинг ижросини
кечиктириш масаласини муҳокама қилиши шарт ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
187
Бундан ташқари, жиноят қонунчилигида айрим тоифа шахсларга жазо
тайинлашда уларнинг жамиятдаги мавқейи, ёшига қараб суд уларга нисбатан
енгилроқ жазо тайинлайди. Вояга етмаганларга нисбатан мажбурий жамоат
ишлари жазосини тайинлашда суд Жиноят кодексининг VI бўлимидаги моддалар
-
дан келиб чиқиши шарт.
Умуман олганда, Жиноят кодексининг 451
-
моддаси 4
-
қисмига кўра,
мажбурий жамоат ишлари жазоси 16 ёшга тўлмаган шахсларга тайинланиши
мумкин эмас.
Хулоса қиладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида
мажбурий жамоат ишлари жазоси вояга етмаганларга ҳам татбиқ қилиниши
белгиланган. Аммо шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз бола
ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўйича сўнгги йилларда илдам қадамлар ташламоқда.
Фикримизча, вояга етмаганларга нисбатан мажбурий жамоат ишлари жазосининг
қўлланилишидан кўра, уларга нисбатан бошқа турдаги жазо турларининг
қўллангани
мақбулроқ деб ўйлаймиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, вояга етмаган
-
ларга нисбатан қўлланиладиган ушбу мажбурий жамоат ишлари жазосини
чиқариб ташлаш ва унинг ўрнига мажбурлов чоралари институтини кенгроқ
жорий қилиш мақсадга мувофиқ.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.(www.lex.uz).
2.
Rustambayev M.X. O
‘
zbekiston Respublikasi jinoyat huquqi kursi. Tom 2. Jinoyat
haqida ta’limot.
Darslik. 2-
nashr, to‘ldirilgan va qayta ishlangan –
T.: O‘zbekiston
Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy-texnik instituti, 2018. B.-128.
3.
В.А.
Уткин. Альтернативные Санкции В России: Состояние, Проблемы. И
Перспективы. М.
, 2013.
–
С.
67.
4.
М.Е.
Попова. Обязательные работы как вид уголовного наказания:
проблемы назначения. М. 2015. –
С.
66.
5.
Обязательные работы как вид уголовного наказания: проблемы
назначения. М. 2015 –
С.
87.
6.
В.А.
Уткин. Альтернативные санкции в России: состояние, проблемы и
перспективы. М. 2013 –
С.
67.
7.
В.Ф.
Ширяев. Наказание в системе мер уголовно
-
правового воздействия:
содержание, проблемы совершенствования. Казань. 2001.
–
С.
205.
8.
Law enforcement, prosecution Types of Punishment 2020
–
P. 56.
9.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Махкамасининг
346-
сонли
қарори
битлан
таъсдиқланган
“Мажбурий
жамоат
ишлари
тариқасидаги
жазонинг
ижросини
ташкил
этиш
тартиби
ҳақида”ги
Низомни
.
2018 й.
10.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1
-
сонли қарори.
(www.lez.uz).
11.
Рустамбаев
M.X. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Том 2.
Жиноят ҳақида таълимот. Дарслик. 2
-
нашр, тўлдирилган ва қайта ишланган –
T.: Ўзбекистон Республикаси
миллий гвардия харбий техника университети,
2018.
–
Б. 138.
