Авторы

  • Зиёда Иноятова
    Слушатель, Высшая школа судей

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2/S-pp1-5

Ключевые слова:

градостроительство урбанизация интеграция планирование геоинформация агломерация инфраструктура

Аннотация

В данной статье обсуждается историческая ценность зданий в различных регионах Республики Узбекистан, а также вклад древних зданий и сооружений в сохранение архитектурного наследия и их роль в динамике городской среды. Особое внимание уделяется значению изменений, внесенных в процессе реконструкции, для сохранения исторических монументов, при этом акцентируется важность ключевых элементов этих зданий.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The emergence and prospects for the development of the
concept of application of urban planning norms in the
courts of the Republic of Uzbekistan

Ziyoda INOYATOVA

1


High School of Judges

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2024

Received in revised form

15 January 2024
Accepted 25 February 2024

Available online

15 March 2024

This article discusses the historical value of buildings in

various regions of the Republic of Uzbekistan, as well as the

contribution of ancient buildings and structures to the

preservation of architectural heritage and their role in the

dynamics of the urban environment. Particular attention is paid
to the significance of changes made during the renovation

process for the preservation of historical monuments while

emphasizing the importance of key elements of these buildings.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2/S-pp1-5

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

town planning,

urbanization,

integration,

planning,

geoinformation,
agglomeration,
infrastructure.

Ўзбекистон республикаси судларида шаҳарсозлик
нормаларини қўллаш тушунчасининг вужудга келиши
ва ривожланиш истиқболлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

шаҳарсозлик,

урбанизация,

интеграция,
режалаштириш,
геоахборот,

агломерация,
инфраструктура.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикасида замонавий

биноларнинг

қад

кўтарилишида

ҳудудлардаги

биноларнинг тарихий қиймати ва қадимги бино ва

иншоотларнинг аҳамияти, ўрни, динамик жараёнда уларга

эътибор берилиши ҳамда меъморий қиёфасининг
сақланиши, реконструкция жараёнида ўзгаришлари

тарихий обидалар қаторига ўтказишдаги аҳамияти ҳақида

фикрлар баён этилган.

1

Listener, High School of Judges.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

2

Возникновение и перспективы развития концепции
применения градостроительных норм в судах
Республики Узбекистан

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

градостроительство,

урбанизация,

интеграция,
планирование,
геоинформация,

агломерация,
инфраструктура.

В данной статье обсуждается историческая ценность

зданий в различных регионах Республики Узбекистан, а

также вклад древних зданий и сооружений в сохранение

архитектурного наследия и их роль в динамике городской

среды. Особое внимание уделяется значению изменений,
внесенных в процессе реконструкции, для сохранения

исторических монументов, при этом акцентируется

важность ключевых элементов этих зданий

Тарихий шаҳарларни қайта қуриш, лойиҳалаштиришда ушбу ҳудудларнинг

пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланиши жараёнидаги эволюцион
ўзгаришларнинг туб моҳиятини таҳлил этиш катта аҳамиятга эга. Бунда тарихий
шаҳарларнинг икки асосий жиҳатларини, хусусан, ўзак ва сунъий ўзгаришлар
киритилган жиҳатларни ажратган ҳолда, айни вақтда комплекс тарзда таҳлил этиш
мақсадга мувофиқ. Мамлакатимиздаги кўплаб шаҳарлар узоқ тарихга эга. Ушбу
ҳудуднинг

аксариятида ҳозирги кунда ҳам ҳаёт давом этмоқда ва янгидан

-

янги

замонавий биноларни қад кўтарилишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу жараён айниқса

2016

–2017 йиллар давридан бошлаб жуда сезиларли даражада авж олмоқда. Бундай

ҳудудларда

турли тарихий ва бадиий қийматларга эга қадимги бино ва иншоотлар

ҳам мавжуд. Замонавий шароитда уларнинг баъзилари сақланади, қийматга эга
бўлмаганлари бузилиб, ўрнига янги иморатлар қурилади. Тарихий жойларнинг
меъморий қиёфаси ўзгариши жараёнида тарихий кўча ва майдонларни янгилаш
зарурати пайдо бўлади. Чунки улар замонавий талаблар параметрига мос келмай
қолади. Шаҳарларда доимий динамик жараёнлар, яъни жиддий ўзгаришлар бўлиб
туради. Шаҳарларнинг фазовий ўзгаришини назорат қилиш қадимий шаҳарлар
пайдо бўлгандан бошлаб мавжуд бўлиб келган. Санъат инқилобига қадар
шаҳарларни мудофаа деворлари муҳофаза қилиб турган. Кейинчалик яшил ҳалқалар
пайдо бўлган. Тарихий шаҳарларнинг ривожи қайта қурилиш жараёнида тарихий
манбаларга таянган ҳолда уч асосий ҳолат кузатилган:

Биринчиси,

шаҳар бир ҳудуддан бошқа яқин ҳудудга кўчади масалан,

қадимги Шош ва илк ўрта асрларда минг ўрик Тошкент.

Иккинчидан,

шаҳарнинг бир қисмида тарихий тизим ўзгартирилади масалан,

Қўқоннинг жанубий

-

ғарбий қисми Рус шаҳарлари.

Учинчидан,

шаҳарга туташ ҳолда янги ҳудуд қўшилади XIX асрнинг

2-

ярмидаги Тошкент, Самарқанд шаҳарлари.

Шаҳарсозлик (шаҳар қуриш) меъморликнинг йирик соҳаси, шаҳар бунёд

этиш назарияси ва амалиёти аҳоли яшайдиган ҳудудлар (турар жойлар)ни лойиҳа
асосида режалаштириш, шаҳарсозлик ижтимоий

-

иқтисодий, санитария гигиена,

қурилиш

техника, бадиий меъморий масалалар мажмуини қамраб олади.

Шаҳарсозлик мажмуи меъморчилик ва қурилиш бунёдкорлиги, жамиятнинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

3

ижтимоий тизими ва ишлаб чиқариш кучларининг тараққиёт даражаси,
маданияти, табиий иқлим шароитлари ва миллий ўзига хослиги билан
белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёев томонидан 2023 йил

11 сентябрьдаги “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини
янада такомиллаштириш ҳамда 2023–2027 йилларда аҳоли пунктларининг
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ–

299-

сон

қарори

имзоланди. Унга кўра, ҳудудларни

шаҳарсозлик

жиҳатидан

режалаштиришга

доир

ишлаб

чиқиладиган

ҳужжатларнинг

қуйидаги даражалари белгиланмоқда: биринчи даражада –

ҳудудларнинг рақобат устунликлари ва барқарор ривожланиш драйверларини
аниқлаб берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни
режалаштириш бош схемаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар
ҳудудларини

ривожлантиришни режалаштириш схемалари, шунингдек, шаҳарлар

(шаҳарчалар) ва шаҳар атрофи зоналари интеграцияси асосида Агломерацияларни
ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади; иккинчи даражада –

шаҳарлар

(шаҳарчалар) ва шаҳар атрофи зоналари интеграцияси асосида шаҳарларнинг
(шаҳарчаларнинг) бош режалари, шунингдек, қишлоқ, аҳоли пунктларининг
ҳудудларини

шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари ишлаб

чиқилади; учинчи даражада –

ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга

йўналтирилган, ўзида шаҳарсозлик, ижтимоий

-

иқтисодий, экологик ва бошқа

лойиҳа ечимларини мужассамлаштирган мастер режалари ёки батафсил
режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Қурилиш

ва уй

-

жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат

муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш
республика маркази ташкил этилмоқда. Унинг асосий вазифалари: ҳудудларнинг
жорий ҳолатини аниқлаш, аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини
ишлаб чиқиш бўйича буюртмачилик функцияларини амалга ошириш; аҳоли
пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва улардан
фойдаланишнинг умумий ёндашувлари, мезонлари ва методологиясини ишлаб
чиқишни ташкил этиш; Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш; “Давлат
шаҳарсозлик геоахборот тизими”

идоралараро геоахборот дастурий комплексини

юритиш ва оператор функциясини бажариш, шунингдек, ушбу тизимга
маълумотларни жойлаштириш, сақлаш, фазовий маълумотлар алмашинувини
таъминлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини бошқариш.

2023 йилда шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг бош режалари ҳамда қишлоқ аҳоли

пунктларининг схемаларини ишлаб чиқишга 115 миллиард сўмгача сарфланган.

2024 йил 1 январга қадар қуйидаги имкониятларга эга “Шаҳарсозлик

геоахборот тизими” (кейинги ўринларда –

Тизим) ишга туширилади:

ҳудудларнинг

барча ижтимоий

-

иқтисодий маълумотлар турларининг ЗД

-

визуал

кўринишини шакллантириш ва комплекс таҳлил қилиш; ҳудудларни консервация,
реконструкция ва реновация зоналарига ажратиш, геофазовий маълумотларни
жойлаштириш орқали аҳоли пунктларининг “рақамли эгизаклари”ни яратиш; бош
режаларни

ва

жамоатчилик

экспертизасидан

ўтказиш

жараёнларини

рақамлаштириш; қурилишга рухсат берувчи ҳужжатларни бериш жараёнларини
тўлиқ рақамлаштиришга ўтказилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

4

2024 йил 1 июлдан бошлаб: ишлаб чиқиладиган барча аҳоли пунктларининг

шаҳарсозлик ҳужжатлари ва объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари, шунингдек,

уларни келишиш ва ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни Тизимга

жойлаштириш тартиби жорий этилади; ер майдонларини ажратиш ва аукцион

орқали сотиш фақат улар жойлашган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотлар Тизимга

киритилгандан сўнг амалга оширилади.

2024 йил 1 июлга қадар куйидагиларни назарда тутувчи “Менинг ҳудудим”

электрон платформаси ишлаб чиқилади:

“Менинг ҳудудим” электрон платформасида манфаатдор вазирлик ва

идораларнинг шахсий кабинетларини яратиб, улар фаолиятига тааллуқли бўлган

маълумотларни маҳалла кесимида рақамли шаклда киритиш;

аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ва мастер режаларини

ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда овоз бериш механизмини

жорий этиш;

ҳудудларда

маҳаллий аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг

шаҳарсозлик ва тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли ташаббусларини акс

эттирувчи тизим жорий этиш.

Ушбу йилда мўлжалланган кенг қамровли ишлар йил дастурига киритилган

ҳолда

ҳукумат томонидан амалий татбиқ этилиш босқичлари кетма

-

кет амалга

оширилади.

Тошкентда Ўзбекистон шаҳарсозлик лойиҳалаш ва илмий текширув

институти, Тошкент Бош тарих лойиҳалаш ва илмий текширув институтлари

фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

фаолиятининг бутун тизимини қайта ташкил этиш лозим, шаҳарсозлик норматив

-

ҳуқуқий

ва институционал базани янада такомиллаштириш, шаҳарсозлик

ҳужжатларининг сифатини ошириш давр талаби бўлиб қолмоқда. Моддий

-

техника

базаси юқори даражада бўлган ва ўз фаолиятида замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларидан лойиҳа ташкилотларнинг кенг миқёсли

ҳудудий

тармоғи мавжуд эмаслиги, илғор хорижий тажриба, архитектура ва

дизайн соҳасидаги ютуқлардан, шунингдек, инновацион дастурий ечимлардан

етарлича фойдаланмаслиги шаҳарсозлик ҳужжатларни лойиҳалаштириш ва ишлаб

чиқиш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Буларнинг ҳаммаси қурилиш

соҳасида давлат маблағлари ва ресурсларидан фойдаланишига олиб келмоқда.

Ушбу камчиликларни тузатиш ушбу соҳанинг ривожланишига, кенгайишига ҳамда

давлат бюджетини ўсишига олиб келади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси. 2021 йил 23 май.

Тошкент.

-

112 б.

2.

Президент томонидан 11.09.2023 йилдаги “Шаҳарсозлик фаолияти

соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023–

2027

йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш

дастурларини тасдиқлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–

299-

сонли қарори.

3.

Б.Р.Тошпўлатова Тарихий шаҳарларни қайта қуриш ва шаҳарсозлик

жараёнларини такомиллаштириш.

International journal of theoretical and practical

research. ISSN 2181-2357.

Т.2.№3.2022 81

-87.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

5

4.

Ў

.

Ш

.

Жўраев

,

Қ

.

Қ

.

Турсунов

, (2020).

Фарғона вилояти тарихий

шаҳарларидаги турар

-

жой биноларида ганч ва ёғоч ўймакорлигининг

шакилланиши ва ривожланиши. Science and Education, 1(3), 264

-267.

5.

Sagdullayevich, R. S., & Adilov, Z. H. (2021). Landscape Works in the Aral Sea

Region Effective Organization. Middle European Scientific Bulletin, 19, 41-45.

6.

Косимов, С., Урмонов, Б., & Раҳмонов, Д. (2021). Туристское районирование

территорий основной фактор развития туризма. Scientific progress, 2(3), 125

-128.

7.

Adilov, Z. X., & Akromova, M. S. (2021). Landscape solutions about highways.

Экономика и социум, (5

-1), 36-38.

8.

Дадашева

А

.

А

. Main directions of implementation of public control over the

activity of governors in the conditions of civil service reform. Academic research in
educational sciences, 117-122.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси. 2021 йил 23 май. Тошкент. -112 б.

Президент томонидан 11.09.2023 йилдаги “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023-2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-299-сонли қарори.

Б.Р.Тошпўлатова Тарихий шаҳарларни қайта қуриш ва шаҳарсозлик жараёнларини такомиллаштириш. International journal of theoretical and practical research. ISSN 2181-2357. Т.2.№3.2022 81-87.

Ў. Ш.Жўраев, Қ.Қ. Турсунов, (2020). Фарғона вилояти тарихий шаҳарларидаги турар-жой биноларида ганч ва ёғоч ўймакорлигининг шакилланиши ва ривожланиши. Science and Education, 1(3), 264-267.

Sagdullayevich, R. S., & Adilov, Z. H. (2021). Landscape Works in the Aral Sea Region Effective Organization. Middle European Scientific Bulletin, 19, 41-45.

Косимов, С., Урмонов, Б., & Раҳмонов, Д. (2021). Туристское районирование территорий основной фактор развития туризма. Scientific progress, 2(3), 125-128.

Adilov, Z. X., & Akromova, M. S. (2021). Landscape solutions about highways. Экономика и социум, (5-1), 36-38.

Дадашева А.А. Main directions of implementation of public control over the activity of governors in the conditions of civil service reform. Academic research in educational sciences, 117-122.