Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Certain aspects of the prosecution
’
s control in the use of
land resources
Bakhtiyor IBROKHIMOV
General Prosecutor
’
s Office of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
25 February 2024
The article examines various aspects of the legal basis of land
legislation, the procedure for exercising prosecutorial control
over the use of land resources, the concept of prosecutorial
control, the opinions of scientists, as well as the tasks assigned
to the prosecutor
’
s office when organizing the use of land
resources. The issues of land resources and their control are
also considered, the documents of prosecutorial control used,
cases of unauthorized seizure of land plots, and identified
offenses in this area are analyzed, and examples of the practice
of prosecutorial supervision are given. In conclusion, the author
expressed his opinion on this issue.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp147-155
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
land resources,
prosecutor,
prosecutor
’
s office,
prosecutor
’
s control,
prosecutor
’
s control
documents.
Ер ресурсларидан фойдаланишда прокурор назоратининг
айрим жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ер ресурслари,
прокурор,
прокуратура органлари,
прокурор назорати,
прокурор назорат
ҳужжатлари
.
Мазкур
мақолада
ер
қонунчилигининг
ҳуқуқий
асосларининг
айрим
жиҳатлари,
ер
ресурсларидан
фойдаланишда прокурор назоратини амалга ошириш
тартиби, прокурор назорати тушунчаси, бунда олимларнинг
фикр
-
мулоҳазалари, ер ресурсларидан фойдаланиш ва унинг
назоратини ташкил этишда прокуратура органларига
юклатилган вазифалар, қўлланилган прокурор назорати
ҳужжатлари таҳлили, ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаш оқибатлари, бу соҳада прокурор назоратини амалга
оширишда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, прокурор
амалиёти мисоллар асосида таҳлил қилиниб, муаллиф ўз
қарашларини баён қилган.
1
Head of the Department of the General Prosecutor
’
s Office of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
148
Некоторые аспекты прокурорского контроля за
использованием земельных ресурсов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
земельные ресурсы,
прокурор,
прокуратура,
прокурорский контроль,
документы прокурорского
контроля.
В статье рассмотрены различные аспекты правовой
основы
земельного
законодательства,
порядок
осуществления прокурорского контроля за использованием
земельных ресурсов, понятие прокурорского контроля,
мнения ученых, а также задачи, возлагаемые на
прокуратуру при организации использования земельных
ресурсов. Рассмотрены также вопросы земельных ресурсов
и
их
контроля,
проанализированы
используемые
документы прокурорского контроля, случаи самовольного
захвата земельных участков, выявленные правонарушения
в этой сфере, и приведены примеры практики
прокурорского надзора. В заключении автор высказал свое
мнение по данной проблематике.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68
-
моддасида шундай
таъкидланган: “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда
бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш
зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.” Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан
оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни
таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкинлиги
белгилаб қўйилган [1].
Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва унинг унумдорлигини сақлашга
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари, уларнинг мансабдор шахслари, юридик шахслар ва фуқаролар бирдек
масъул ҳисобланади. Шу сабабли ҳам Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг
(кейинги ўринларда ЕК деб аталади) 1
-
моддасида, яъни, қонунчиликнинг асосий
вазифалари ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан
илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ
унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни,
хўжалик
юритишнинг
барча
шаклларини
тенг
ҳуқуқлилик
асосида
ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер
участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер
муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек, бу соҳада қонунийликни
мустаҳкамлашдан, шу жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олишнинг муҳим вазифаларига риоя қилиши [2] талаб этилади.
Бироқ, амалиётда жисмоний ва юридик шахслар томонидан 6.259 гектар ер
участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги, 365 гектар майдонда
ноқонуний қурилишлар амалга оширилганлиги аниқланган. Ўз навбатида бундай
қонун
бузилиш ҳолатларига муросасиз курашиш, давлат муҳофазасида бўлган
объектларни ҳимоя қилишда прокуратура органларига Асосий қонун
орқали ваколатлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
143-
моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир
хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош
прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга ошириши белгиланган [1].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
149
Ҳуқуқшунос
Ф.Х.
Отахонов
тўғри
таъкидлаганидек,
“Ўзбекистон
Республикаси
Бош
прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши
устидан
назоратни амалга ошириш ваколати бошқа ҳеч
қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органда мавжуд эмас” [3].
Ер ресурсларидан оқилона фойдаланишда прокурор назоратини олиб
боришнинг алоҳида хусусиятлари мавжуд. Шу ўринда прокурор назорати ҳақида
тўхталиш мақсадга мувофиқ. Олимлар ўртасида бу борада ҳам турли фикрлар мавжуд.
Жумладан, Б.Х.
Пўлатов “қонунлар ижроси устидан назорат соҳасидаги
муаммолар ва назоратости объектлари хилма
-
хил бўлганлиги боис прокурорлар
назорат юритишда давлатдаги қонунийликнинг аҳволига жиддий таъсир этувчи
масалаларни танлашлари лозимлигини таъкидлаб, прокурорлар томонидан бу
назоратни амалга оширишдаги йўналишларни белгилашда асос бўладиган
масалалар ичида инсон ва фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси ва қонунларида белгилаб берилган ҳуқуқлари ва эркинликларини
ҳимоя
қилишни ҳам алоҳида қайд этади” [4]. Шунингдек, олим ўз фикри давомида,
прокурор назорати –
давлат фаолиятининг шу давлат номидан амалга
оширилувчи алоҳида мустақил кўриниши ва прокуратуранинг асосий, етакчи
функцияси ҳисобланади. Прокурор давлат номидан назоратни амалга оширади.
Прокурор назорати фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари
бузилишини тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этишнинг муҳим механизми
бўлиб қолмоқда, дейди [5].
О.М.
Мадалиев эса прокуратура идораларининг бирламчи вазифалари
қонуннинг ягоналигини таъминлаш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларни тиклаш ва
қонун
бузилишини бартараф этиш чораларини кўришдир, деб таъкидлайди [6].
А.Б.
Комилов ўз тадқиқотларида прокурор назорати деганда, прокуратура
органларининг Конституция ва қонунларига асосланган ҳолда, уларга қонун
билан берилган ваколатлар доирасида давлат ҳокимияти тармоқларидан
мустақил равишда амалга оширадиган, қонун бузилиши ҳолатларини ўз вақтида
ва тезкорлик билан аниқлаш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш, айбдор шахсларга
нисбатан қонунда белгиланган жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш,
қонунбузилишларнинг
келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб
бераётган шарт
-
шароитларни бартараф этиш ҳамда уларни профилактика
қилишга
қаратилган махсус фаолияти эканлигини кўрсатади [7].
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, прокуратура органларининг назорат
йўналишидан келиб чиқиб прокурор назорати турли хил усуллар ва воситалар
орқали амалга оширилади. Бунда албатта назорат объектларига қаралиши лозим.
Шу жиҳатдан ер ресурсларидан оқилона фойдаланишда ҳам бу жиҳатга алоҳида
эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Бунда Т.В.
Ашиткова фикри ўринли. Унинг қарашича, ер тўғрисидаги қонун
бузилиши ҳолатларини содир қилган ҳуқуқбузарларга нисбатан ўз вақтида ва
қатъий
прокурор назорати ҳужжатлари қўлланиши ушбу соҳада қонунийликни
таъминлашнинг муҳим жиҳати ҳисобланади [8].
В.К.
Звирбул
эса
тадқиқотида
прокурор
назорати
ҳужжатлари
ҳуқуқбузарликлардан огоҳлантиришнинг асосий инструменти эканлигини
кўрсатади [9].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
150
А.К.Балдин ва бошқаларнинг фикрича, ер қонунчилиги соҳасидаги назорат
предмети, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг
мансабдор шахслари томонидан ер ҳуқуқи нормаларини ўз ичига олган маҳаллий
бошқарув ва ўзини ўзи бошқарувчи органларнинг уставлари ва уларнинг ҳуқуқий
ҳужжатлари
қоидаларининг бажарилишини қамраб олади [10].
М.
Абдухакимов тадқиқотларида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг
ижроси устидан прокурор назоратининг предмети деганда, бу ер соҳасидаги
фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек, юридик шахсларнинг қонуний
манфаатларини
таъминлаш
йўналишидаги
прокурор
фаолиятининг
йўналишларини назарда тутиб, унга кўра, фуқароларнинг ерга бўлган
ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш, ердан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини
тиклаш ва ошириш, табиий муҳитни асраш ва яхшилаш, хўжалик юритишнинг
барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратиш,
юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш, ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бу соҳада қонунийликни
мустаҳкамлаш, шу жумладан вазирликлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари, уларнинг мансабдор шахслари, тижорат ва
нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари томонидан фуқароларнинг ерга бўлган
ҳуқуқларини
тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги ва улар томонидан қабул қилинган
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонун талабларига мувофиқлигини текшириш
тушунилади, деб кўрсатади [11].
Назаримизда олимлар фикри бир
-
бирини тўлдирса
-
да, албатта ер
ресурсларидан оқилона фойдаланишда прокуратура органлари назоратни амалга
оширишда дастлаб ЕКда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилиш лозим
бўлади.
Прокуратура органлари ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан
назоратни амалга оширишда ўз ваколатларидан тўғри фойдаланиши лозим
бўлади. Сабаби, прокурорлар бир вақтнинг ўзида ҳам ерларни муҳофаза қилиш,
ҳам
қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган
аниқ чора
-
тадбирларни белгилаш, қонунчилик ижросини қатъий назоратга
олишлари ва ҳуқуқбузарлик содир этган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонуний
чоралар кўриш ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлаши талаб этилади.
Назоратни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларнинг молиявий
фаолиятига аралашмаслик энг муҳим жиҳат ҳисобланади.
Прокурор амалиёти таҳлилларидан аниқланишича, республикамизда ўтган
2023 йил давомида 6.077 гектар ер майдонларини талон
–
торож қилиш ҳолатлари
аниқланган [12]. Биргина мазкур кўрсаткич бу соҳада прокурор назоратининг
долзарблигини кўрсатади. Чунки ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш,
келажак авлод учун умуммиллий бойлик асраб авайланиши керак.
Сўнги вақтларда республика ҳудудларида ер қонунчилигига риоя
қилмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, жумладан
ноқонуний қурилмалар қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш
ҳолатлари
бир мунча кўпайганлиги бу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий асосларни
кучайтириш, ерларни талон
-
торож қилиш ҳолатлари бўйича жавобгарликни
кучайтиришни талаб қилмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
151
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер участкаларидан
фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида” 2022 йил 21 февралдаги ПҚ–
138-
сонли Қарори [13] ҳам муҳимдир.
Мазкур қарор билан ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш соҳасида назоратни янада кучайтириш мақсадида прокуратура
органлари зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди.
Жумладан, қарор билан прокуратура органлари зиммасига ер участкаларини
ажратиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги муомаласига
киритиш билан боғлиқ республика ва маҳаллий дастурларда белгиланган
тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши юзасидан мунтазам назорат
ўрнатиш;
қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ва мўлжалланмаган ер участкаларини
ажратишда Ер кодексида белгиланган талабларга риоя қилинишини таъминлаш
юзасидан доимий назоратни амалга ошириш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш,
келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон –
“E
-
qaror” тизимини доимий
равишда мониторинг қилиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган
қарорларга
нисбатан таъсир чораларини кўриб бориш;
ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний
фойдаланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган
шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланиши устидан қатъий
прокурор назоратини ўрнатиш;
ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши аҳволини
мунтазам ўрганиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини
шакллантириш;
илғор хорижий тажриба асосида ердан оқилона фойдаланиш бўйича
таклифлар тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2023 йил
21 ноябрь куни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш
ҳамда
кадастр хизматларининг сифатини яхшилаш масалалари юзасидан
ўтказилган видеоселектор йиғилиши натижаси бўйича ҳам прокуратура
органларига юклатилган вазифалар ижроси таъминлаш мақсадида “Назорат режа”
ишлаб чиқилди. Ижро этувчи ҳокимият раҳбарлари ва прокурорлар бошчилигида
ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер ҳисобини юритишда қонунийликни
таъминлаш бўйича ҳудудий штаблар ташкил этилди.
Прокуратура органлари томонидан вазифалар ижроси доирасида бир қатор
тадбирлар амалга оширилди. Масалан, қурилиш ишлари амалга оширилмаган
7 минг гектар ер майдонлари таҳлил
қилинганида, ушбу ерларнинг 753 гектари
(90 та) 2019 йилда, 720 гектари (58) 2020 йилда, 167 гектари (10) 2021 йилда,
1
647 гектари (57) 2022 йилда ва 3.650 гектари (39) 2023 йилда ажратилган.
Бу ерларнинг 2.900 гектари шамол, буғ
–
газ, қуёш фото электр станциялари,
985 гектари саноат зоналари, 239 гектари ижтимоий соҳа объектлари (мактаб ва
мактабгача таълим, тиббиёт муассасаси, соғломлаштириш марказлари, қабристон,
масжид) ва 27,6 гектари сув иншоотлари ва гидрометеорология объектлари қуриш
учун ажратилган [12].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
152
Прокурор
назорати
тадбирлари
доирасида
ер
майдонларининг
464 гектарида қурилиш ишлари тўлиқ якунланганлиги, 3.191 гектарида қурилиш
ишлари олиб борилаётганлиги,
3.282 гектари эса, бўш турганлиги аниқланиб, бўш
турган ер майдонларидан 109 гектарини захирага қайтарилиши таъминланди.
Шунингдек, 80 гектар бўш ер майдонларини захирага қайтариш бўйича
судларга 21 та даъво аризалари киритилди.
Бундан ташқари, прокуратура томонидан вазирликларга қарашли бўлган
барча ер ва биноларини ҳужжатлаштиришни якунига етказилиши устидан қатъий
назорат ўрнатилиб, ҳозирги кунга қадар 1.617 тасининг (2.370 гектар) ер
майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.
Шунингдек, прокурорлар кўмагида ҳужжатларида муаммоси бўлган
905 минг гектар, туман ҳокимликлари захирасидаги қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган 546 минг гектар ва ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлган
128 минг гектар ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
ишлари ташкил этилди [12].
Прокуратура ташаббуси билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар
тоифасида турган, амалда аҳоли пунктлари, саноат ерларига ўтиб кетган 817 минг
гектар ер участкаларини ҳисоботда тўғри акс эттириш масаласини ҳал этиш,
натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида танлов асосида Пахтаобод
туманида ўрганиш ишлари ташкиллаштирилди.
Шу билан бирга, ер тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун
жавобгарликни кучайтириш, ерга оид даъволарни судга киритишда кадастр
идоралари ва ҳокимликларни давлат божидан озод қилиш ҳамда соҳада
аниқланган муаммоларни бартараф этишга қаратилган янги механизмларни
жорий этиш бўйича бир қатор норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси
тайёрланди.
Шу ўринда ер ресурсларидан оқилона фойдаланишда прокурор назоратини
олиб боришда аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан ҳам прокурор
назорати ҳужжатларини ўз вақтида қўллаш талаб этилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида” 2001 йил
29 августда қабул қилинган Қонунининг 37
-
моддасига кўра, прокурор назорати
ҳужжатлари
сифатида протест, қарор, тақдимнома, ариза ва огоҳлантирув
келтирилган [14].
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат йўналишида
қўлланилаётган
асосий прокурор назорати ҳужжатлари протест, тақдимнома,
қарор ва огоҳлантирув бўлиб турибди.
2023 йилда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш
ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда қонун бузилиши
ҳолатларининг
олдини олиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш
чора
-
тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 февралдаги ПҚ–
138-
сонли Қарори
ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мониторингларда республика бўйича
6.259 гектар ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги,
365 гектар майдонда ноқонуний қурилишлар амалга оширилганлиги аниқланиб,
28.636 нафар шахсга огоҳлантириш берилиб, 3.247 гектар ер майдони давлат
захирасига қайтарилган ҳамда 63 гектар майдонда ноқонуний қурилган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
153
1.503 та объектлар ихтиёрий буздирилиб, 9.484 та (2.617 гектар) ҳолатда судларга
даъво аризалари киритилган ва 30.128 нафар шахс маъмурий жавобгарликка
тортилди [12].
Шунингдек, 6.077 гектар ер майдонларини талон
–
торож қилиш ҳолатлари
юзасидан 1.465 та жиноят иши қўзғатилди.
Худди шу каби, 2.823 гектар ер майдонларини 22,6 млн. АҚШ доллари ва
19,7 млрд. сўмга ноқонуний сотиш ҳолатларининг олди олинди.
Мисол учун, Н.Б.
Қуйирчирчиқ
тумани ҳудудидан туман ҳокимининг
12.09.2018 йилдаги 1780
-
сонли қарори билан “Kuchli Tosh” МЧЖга ажратилган
11,1 гектар суғориладиган экин ер майдонини 6 млн. АҚШ долларига сотишга
келишиб, келгусида мансабдор танишлари орқали тикувчилик фабрикаси қуриш
учун тегишли рухсат олиб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 200 минг
АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётганда
ушланган.
Жиноят ишлари доирасида 1.180
нафар шахсга нисбатан айб эълон қилиниб,
уларнинг 167 нафарига “қамоқ”
эҳтиёт чораси қўлланилди.
Айбланган шахсларнинг 54 нафари ҳокимият, 95 нафари кадастр
ва архитектура идораси ходимлари, 96 нафари фермер хўжалиги вакиллари,
100
нафари тадбиркорлик субъектлари, 15 нафари маҳалла идораси ва 820
нафари
бошқа шахсларни ташкил этади.
Тергов мобайнида ер майдонларини талон
-
торож қилиниши оқибатида
етказилган 142,5 млрд. сўм зарар ундирилган.
Бундан ташқари, Республика бўйича 24.107 гектар ер майдонларидан
мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, 1.932 та
тақдимнома киритилиши ҳамда ушбу ерларнинг 20.798 гектари захирага
қайтарилиши
таъминланди.
Биргина, 2023 йил декабрь ойида қишлоқ хўжалиги ер тоифасидан бошқа
тоифага ўтказилган ва бугунги кунда бўш турган 109 гектар ер майдони захирага
қайтарилди
.
Шунингдек, 272 гектар бўш ер майдонларини захирага қайтариш бўйича
судларга 77 та даъво ариза киритилди.
Таҳлил ва ўтказилган текширишларда жами 4.474 та прокурор назорати
ҳужжатлари
қўлланилди.
Жумладан, прокурор протестлари асосида 688 та ноқонуний ҳужжат бекор
қилиниб, қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 510 та тақдимнома киритилиб,
қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 703 та жиноят иши қўзғатилган ва
871 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилиб, 309 та даъво
ариза киритилган ҳамда 1.529 нафар шахснинг
бузилган
ҳуқуқлари
тикланди [12].
Бевосита прокуратура томонидан ноқонуний қурилмаларни буздириш ва
қўлланилган
жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари таҳлил
қилинганда, 6.787 та ижро иши даъвогарнинг аризасига кўра ижродан чақириб
олинганлиги, мажбурий ижро бюро ходимлари томонидан ҳисоботларни яхшилаб
кўрсатиш ҳамда ойлик режани бажариш мақсадида асоссиз равишда 483 та ижро
иши ноқонуний тамомланганлиги, 20 дан ортиқ ижро иши сохта ҳужжатларга
асосан ижро ишлари тамомланганлиги, 806 та ҳуқуқбузарлик юзасидан
қўлланилган
19 млрд. 305 млн. сўмлик маъмурий жаримани ундириш чоралари
кўрилмаганлиги аниқланди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
154
Мазкур ҳолат юзасидан 14.11.2023 йилда Кадастр агентлигининг шаҳар
бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 205
-
моддаси 1
-
қисми ва бошқа моддалар
билан жиноят иши қўзғатилди.
Шунингдек, ноқонуний қарорларнинг 241 таси бекор қилиниб, ижро ишлари
тикланди (ушбу ишларнинг 76 таси тамомланган бўлса, 67 таси амалда ижро
этилди).
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний қурилиш
ҳолатлари
юзасидан 12,6 млрд. сўмлик жарималар ундирилди.
Бундан ташқари, республика бўйича қабристонлар хатловдан ўтказилиб,
83 та ҳолатда 11 гектар қабристон ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб
олиниб, 3.9 гектар қисмида 70 та ноқонуний қурилишлар амалга оширилганлиги
аниқланди.
Иссиқхона ва боғ учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш аҳволини
ўрганилганда эса, 1.790 та ҳолатда 16.154 гектар ер майдонларидан мақсадсиз ва
самарасиз фойдаланилганлиги, 481 та ҳолатда 84 гектари ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинганлиги, 584 та ҳолатда 77 гектарида ноқонуний қурилмалар амалга
оширилганлиги аниқланиб, натижасига кўра 118 та тақдимнома киритилиб,
82 нафар шахснинг маъмурий ва интизомий жавобгарлик тортилиши, судларга 78 та
даъво ариза киритилиши ҳамда 69 та жиноят иши қўзғатилиши таъминланган [12].
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб хулоса сифатида, ер ресурсларидан
фойдаланишда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилишлари,
прокурор назоратини амалга оширишда ер қонунчилигининг ўзига хос
жиҳатларига алоҳида эътибор қаратишлари, ер қонунда назарда тутилган ҳамда
ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида асраб
авайлашлари, бунда аниқланган ҳар қандай қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан
прокурор назорат ҳужжатларини сифатли ва ўз вақтида қўллаш орқали давлат ва
жамият манфаатларини ҳимоя қилишга кенг эътибор қаратиш лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241
-
сон. http://lex.uz/docs/6445145
2.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси. http://lex.uz/docs/152653
3.
Ф.Х.Отахонов Прокуратуранинг конституциявий мақоми ва қонунийликни
таъминлашдаги роли // Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси
ахборотномаси, No1 (49) 2022. –
21 б.
4.
Б.Х.Пўлатов –
Прокурор назорати. Дарслик.
-
Тошкент, Ўзбекистон. 2009.
-
Б. 133
-134.
5.
Пўлатов
Б.Х.
Ўзбекистон
Республикаси
прокуратурасининг
конституциявий мақоми // Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
Олий ўқув курслари Ахборотномаси, 2017, №4 (32). –
Б. 27
-28.
6.
О.М.Мадалиев –
Прокурор назорати. Дарслик. Умумий қисм.
-
Тошкент,
ТДЮИ. 2009.
-
53 б.
7.
А.Б.Комилов –
Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган
қонунлар
ижроси устидан прокурор назоратининг ташкилий
-
ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш // Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (doctor of
philosophy) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация.
-
Тошкент,
2020.
–
18 б.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
155
8.
Ашиткова Т.В. Прокурорский надзор за исполнением земельного
законодательства. Дисс. на соискание ученой степени канд. юрид. наук. 12.00.11.
Москва. 2008. –
С. 171.
9.
Звирбуль В.К. Прокурорский надзор в борьбе с преступлениями. Москва.
1971. -
С. 32.
10.
Балдин А.К., Алиев Я.Л., Румянцев Ф.П. Отдельные вопросы
прокурорского надзора за исполнением земельного законодательства // Вестник
Нижегородского университета им. Н.И. Лобачевского, 2019, № 4.
-
С. 87–
92.
11.
М.Т. Абдухакимов –
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси
устидан прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари // Юридик фанлар
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси. Т.2023. 25 б.
12.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ер ресурслари талон
-
торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси маълумотномаси. 2023 й.
13.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги
“Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-138-
сон қарори // Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 22.02.2022 й., 07/22/138/0153
-
сон.
14.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида” 2001 йил
29 августда қабул қилинган Қонуни /
http://lex.uz/docs/106197
