Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Classification of types and forms of interrogation in
criminal investigations
Azizbek MEKHMONOV
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
15 February 2024
The article presents an attempt to classify interrogations,
frequently encountered investigative actions in criminal cases,
with an emphasis on an in-depth analysis of the points of view
of both domestic and foreign scientists. The author develops a
classification of interrogations in criminal proceedings that play
a significant role in the process of proof, highlighting opinions
that are significant for judicial practice.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1/S-pp234-241
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
interrogation,
crime,
investigation,
witness,
victim,
classification,
suspect,
accused,
subject,
status,
psychology,
minor,
evidence,
data,
analysis.
Сўроқ қилиш тергов ҳаракатининг
таснифи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
сўроқ,
жиноят,
тергов,
гувоҳ,
жабрланувчи,
тасниф,
гумонланувчи,
айбланувчи,
Мазкур мақолада маҳаллий ва хорижий олимларнинг
фикрларини таҳлил қилишга эътибор қаратган ҳолда,
жиноят ишлари бўйича кўп учраб турадиган сўроқ қилиш
тергов ҳаракатларини таснифлашга уриниш қиган.
Муаллиф жиноят процессида исботлаш жараёнида муҳим
роль ўйнайдиган сўроқларнинг таснифини ишлаб чиқади,
суд амалиёти учун муҳим бўлган фикрларни юзасидан
фикр
-
мулоҳазалар билдирилган.
1
Independent Basic Doctoral Candidate, Faculty of Postgraduate Education, Academy of the Ministry of Internal
Affairs of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
235
субъект,
мақом,
психология,
вояга етмаган,
далиллар,
маълумотлар,
таҳлил.
Классификация
видов
и
форм
допроса
при
расследовании уголовных дел
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
допрос,
преступление,
следствие,
свидетель,
потерпевший,
классификация,
подозреваемый,
обвиняемый,
субъект,
статус,
психология,
несовершеннолетний,
доказательства,
данные,
анализ.
В статье представлена попытка классификации
допросов, часто встречающихся следственных действий по
уголовным делам, с акцентом на углубленный анализ
точек зрения как отечественных, так и зарубежных ученых.
Автор
разрабатывает
классификацию
допросов
в
уголовном процессе, играющих значительную роль в
процессе доказывания, выделяя существенные для
судебной практики мнения.
Сўроқ қилиш жиноятларни тергов қилиш ва фош этиш жараёнида амалга
ошириладиган энг кенг тарқалган тергов ҳаракатидир. Сўроқ қилиш
далилларнинг асосий манбаи, далилларни тўплаш ва текшириш воситаси
сифатида намоён бўлади. Сўроқ қилишдан
кўзланган мақсад содир бўлган ҳодиса
бўйича тўлиқ ва объектив далилларни олиш ҳисобланади. Вазифаси эса жиноят
иши бўйича ҳақиқатни ва исботлаш предметига тааллуқли алоҳида ҳолатларни
аниқлашдан иборат [15].
А.Н.
Василев ва Л.М.
Карнееванинг таъбири билан айтганда сўроқ қилиш
пайтида “деярли ҳар бир ишда ҳақиқатни аниқлаш учун энг кўп далиллар олинади.
Шу маънода сўроқ қилишни далилларни олишнинг асосий ёки бош манбаи деб
ҳисоблаш
мумкин” [5, Б.208].
Дарҳақиқат, сўроқ қилиш тергов ҳаракатларининг бутун тизимида
мустаҳкамловчи бўғиндир. Тергов ҳаракатлари институтининг жиноят иши
бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисида фактик маълумотларни
олишга ва ҳақиқатни аниқлашга қаратилган ўзаро боғлиқ ва бир
-
бирини
тўлдирувчи процессуал чоралар тизими сифатидаги аҳамияти юридик
адабиётларда аллақачон батафсил баён этилган [14, Б.9
-12].
Шундан келиб чиқиб, биз сўроқ қилиш тергов ҳаракатининг таснифи ва
турлари, уларнинг ўзига хос хусусиятларига эътиборимизни қаратсак мақсадли
бўлади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
236
Ҳар
қандай илмий билим соҳасининг мазмуни маълум бир тартибни,
маълум бўлимларга, тармоқларга тақсимлашни, яъни тизимга солишни,
тизимлаштиришни
талаб қилади. Илмий билимларни тизимлаштириш илмий
билиш предмети элементлари ўртасидаги объектив равишда мавжуд бўлган
мунтазам алоқаларга мос келадиган, бу алоқаларни акс эттирадиган шундай
тартиблашни назарда тутади. Бундай тизимлаштириш таснифлаш тартиби бўйича
бошқа мантиқий операцияга асосланади, яъни у ёки бу асосларга кўра нарсалар,
ҳодисалар, муносабатлар, хусусиятлар, белгилар ва ҳоказолар алоҳида гуруҳларга
бўлинади [4, Б. 489].
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “Тасниф” сўзига нарса ва ҳодисаларни
уларнинг ўзига хос белги, хусусиятларига қараб, тур, туркум ва шу кабиларга
ажратиш сифатида, “Тур” сўзи эса белгилари, хоссалари, вазифаси ва шу кабилар
жиҳатидан умумий бўлган бир гуруҳ ёки бутунлик ташкил этган нарсалар,
ҳодисаларнинг
хили, нави, кўриниши сифатида таърифланган [12,
Б.
73,256].
Шундай қилиб, таснифлаш
–
нарсалар, хусусиятлар, ҳодисаларни турли
асослар бўйича алоҳида гуруҳларга ажратиш саналади. Тасниф турга нисбатан
кенг тушунча бўлиб, муайян нарса ёки ҳодиса таснифига кўрагина турларга
ажратилиши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, сўроқ қилиш тергов ҳаракатини таснифлари
орқали турларга ажратган ҳолда алоҳида
-
алоҳида кўриб чиқсак. Сўроқ қилишнинг
таснифи илмий қизиқиш уйғотади, чунки уни алоҳида тоифаларга ажратиш
ёрдамида ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш, унинг самарадорлиги ва сўроқ
қилинаётган
шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни
чуқур ўрганиш мумкин.
Суриштирув ёки дастлабки тергов жараёнида сўроқ қилиш тергов
ҳаракатининг
самарадорлиги ва уни ўтказишда юзага келаётган муаммоларини
ўрганар эканмиз, ушбу тергов ҳаракатини сўроқ қилиш субъекти, сўроқ қилинувчи
шахслар, алоҳида тоифадаги сўроқ қилинувчилар ва бошқа ўзига хос
хусусиятларига кўра алоҳида таснифларга ажратишимиз мақсадга мувофиқдир.
Бироқ, ундан аввал, сўроқ қилишни тасниф ва турларга ажратишимиз энг
мукаммал кўриниш олиши учун ушбу масала юзасидан илмий изланиш олиб
борган бир қатор олимларнинг фикр
-
мулоҳазалари билан ўртоқлашиш зарур деб
ҳисоблаймиз
.
Ўз навбатида Р.С.
Белкин сўроқ қилиш тергов ҳаракатини сўроқ
қилинувчининг процессуал ҳолати бўйича гувоҳ; жабрланувчи; гумон қилинувчи;
айбланувчи ва экспертни сўроқ қилишга, кетма
-
кетлиги бўйича эса, дастлабки,
қайта
ва қўшимча турларга ажратиб кўрсатган[3].
Ш.Т.
Джуманов эса бунга бошқача ёндашган ҳолда, сўроқ қилишни сўроқ
қилинувчининг процессуал ҳолати таснифи бўйича жабрланувчи; гувоҳ; гумон
қилинувчи
ва айбланувчини сўроқ қилиш турларига, сўроқ қилинувчининг ёши
таснифи бўйича кичик ёшдагилар (13 ёшгача);
вояга етмаганлар (18 ёшгача) ва
вояга етганлар (18 ёш ундан катталар)ни сўроқ қилиш турларига, сўроқ қилиш
жойи таснифи бўйича дастлабки тергов олиб борилаётган жойда сўроқ қилиш
(ички ишлар органи, прокуратура бинолари ва бошқалар) ва сўроқ қилинаётган
шахс жойлашган жойда (яшаш, ўқиш, иш, даволаниш ва бошқалар) сўроқ қилиш
турларига, сўроқ қилишда иштирок этган иштирокчилар таркиби таснифи бўйича
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
237
учинчи шахслар иштирокисиз сўроқ қилиш ва ҳимоячи, эксперт, мутахассис, вояга
етмаганнинг ота
-
онаси ёки қонуний вакиллари, ўқитувчи, таржимон ва бошқалар
иштирокида сўроқ қилиш турларига, сўроқ қилиш кетма
-
кетлиги ва ҳажми
таснифи бўйича
дастлабки,
қайта
ва қўшимча турларига, юзага келган тергов
вазияти таснифи бўйича
зиддиятсиз вазиятда ва зиддиятли вазиятда сўроқ қилиш
турларига ажратган [6, Б. 230
-231].
А.Л.
Шмидт сўроқ қилишни сўроқ қилинувчиларнинг процессуал мақоми
таснифи жиҳатидан гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи,
судланувчи ва экспертларни сўроқ қилиш турларига, ёш таснифи бўйича вояга
етган ва вояга етмаган шахсни сўроқ қилиш турларига,
сўроқ ўтказиш вақти ва
мазмунига кўра, бирламчи, қайта ва қўшимча турларга ажратиб кўрсатиб, сўроқ
қилиш
шунингдек, ҳимоячи, педагог, прокурор ва бошқа процесс иштирокчилари
қатнашувида ҳам ўтказилиши мумкинлигини таъкидлаган [9, Б.153].
Бу борада А.Г.
Аленниковни қарашлари алоҳида аҳамиятли бўлиб, у сўроқ
қилишни тасниф ва турларга ажратишга чуқурроқ ёндашиб, қуйидагиларга
ажратган:
1.
сўроқ қилинувчининг процессуал ҳолати бўйича:
а) гувоҳни сўроқ қилиш;
б) жабрланувчини сўроқ қилиш; в) гумон қилинувчини сўроқ қилиш;
г) айбланувчини сўроқ қилиш;
д) судланувчини сўроқ қилиш;
е) экспертни сўроқ
қилиш;
2.
сўроқ қилинувчининг ёши бўйича:
а) вояга етганни сўроқ қилиш; б) вояга
етмаганни сўроқ қилиш; в)
кичик ёшдагиларни сўроқ қилиш;
3.
иштирокчилар таркиби бўйича:
а) учинчи шахслар иштирокисиз;
б) ҳимоячи, эксперт, мутахассис, прокурор, тергов бўлими раҳбари, педагог,
ота
-
оналар, таржимон ва вояга етмаганни қонуний вакили иштирокида;
4.
шахсни сўроқ қилиш навбатига бўйича:
а) дастлабки;
б) қайта;
5.
ҳажми
бўйича: а) асосий;
б) қўшимча;
6.
сўроқ қилиш ўтказилган жой бўйича:
а) терговчининг хизмат хонасида
(суд мажлиси ўтказилган залда);
б) бошқа жойда;
7.
тергов вазияти хусусияти бўйича:
а) зиддиятли вазиятда; б)
зиддиятсиз
вазиятда;
8.
сўроқ қилинувчининг шахсий муносабати бўйича: а) тўғри кўрсатув
берувчи шахсни сўроқ қилиш;
б) ёлғон кўрсатув берувчи шахсни сўроқ қилиш
[2].
О.В.
Челышева эса сўроқ қилишни сўроқ қилинувчининг процессуал
мақомига кўра: гувоҳни; жабрланувчини; гумон қилинувчини; айбланувчини;
судланувчини; эксперт ва мутахассисни сўроқ қилишга, ёшга кўра: вояга етганни;
вояга етмаганни ва кичик ёшдагиларни сўроқ қилишга, сўроқ қилиш кетма
-
кетлиги бўйича дастлабки ва қайта сўроқ қилишга, ҳажми бўйича асосий ва
қўшимча
сўроқ қилишга,
сўроқда иштирок этувчи иштирокчилар бўйича учинчи
шахслар иштирокисиз ва учинчи шахслар иштирокида сўроқ қилишга ажратишни
таклиф қилган [15].
В.И.
Комиссаров ва Я.В.
Комиссаровалар сўроқ қилишни қуйидаги
таснифларга асосан турларга ажратишган:
Сўроқ қилинувчининг процессуал мақомига кўра: гувоҳ; жабрланувчи; гумон
қилинувчи; айбланувчи; судланувчи; мутахассис ва экспертни сўроқ қилиш.
Сўроқ қилувчи субъектларга кўра: суриштирувчи; терговчи; тергов бўлими
бошлиғи; прокурор; суд.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
238
Иштирокчилар таркибига кўра: прокурор; тергов бўлими бошлиғи; ҳимоячи;
педагог; психолог; вояга етмаган шахсни қонуний вакили; таржимон; мутахассис;
эксперт;
Сўроқ қилиш кетма
-
кетлигига кўра: дастлабки ва қайта,
Қабул
қилинган маълумот ҳажмига кўра: асосий ва қўшимча.
Сўроқ қилинаётган шахсдан зарур маълумотларни олиш ҳолатига кўра:
зиддиятсиз, бироз зиддиятли ва ўта зиддиятли [8, Б.
391-392].
Д.Н.
Балашов, Н.М.
Балашов, С.В.
Маликовлар эса сўроқ қилинувчиларни
процессуал мақоми таснифига кўра гувоҳ; жабрланувчи; гумон қилинувчи;
айбланувчи; эксперт ва мутахассисни сўроқ қилиш турларига, сўроқ
қилинувчиларни
ёши таснифи жиҳатидан вояга етган, вояга етмаган ва кичик
ёшдаги шахсларни сўроқ қилиш турларига, шахснинг ушбу ҳолатлар бўйича
илгари сўроқ қилинганлиги бўйича, бирламчи (дастлабки), қўшимча ва қайта
сўроқ қилиш турларига ажратиб кўрсатган.
Биз юқорида зикр этилган муаллифлар томонидан сўроқ қилиш ажратилган
тасниф ва турларни тўлиқ ва батафсил деб бўлмайди. Шу боис, уларнинг бу
борадаги таклифларини қўллаб
-
қувватлай олмаймиз. Таҳлил қилиб кўрадиган
бўлсак, сўроқ қилинувчининг процессуал мақоми таснифи бўйича Р.С.
Белкин
гувоҳ; жабрланувчи; гумон қилинувчи; айбланувчи ва экспертни сўроқ қилиш,
Ш.Т.
Джуманов жабрланувчи; гувоҳ; гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ
қилиш, А.Г.
Аленников ва А.Л.
Шмидтлар гувоҳ; жабрланувчи; гумон қилинувчи;
айбланувчи;
судланувчи
ва
экспертни
сўроқ
қилиш,
О.В.
Челышева,
В.И.
Комиссаров ва Я.В.
Комиссаровалар гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчи, эксперт ва мутахассисни сўроқ қилиш ҳамда
Д.Н.
Балашов, Н.М.
Балашов ва С.В.
Маликовлар гувоҳ; жабрланувчи; гумон
қилинувчи; айбланувчи; эксперт ва мутахассисни сўроқ қилиш турларига
ажратишган. Бироқ, уларнинг ҳеч бири ЖПКда ўзининг мустақил процессуал
мақомига эга бўлган фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, холис, таржимон
ва қонуний вакилларни алоҳида тур сифатида қайд этишмаган.
Энг эътиборли жиҳати шундаки, Р.С.
Белкин, Ш.Т.
Джуманов, О.В.
Челышева,
Д.Н.
Балашов, Н.М.
Балашов ва С.В.
Маликовлар юзлаштириш тергов ҳаракатини
сўроқ қилишнинг алоҳида бир тури сифатида талқин қилишган.
Бундай фикрни Н.И.
Порубов ҳам билдирган бўлиб, у юзлаштиришни сўроқ
қилишнинг бир тури сифатида таърифлаб, унинг мазмуни икки шахсни ёки
уларнинг иштирокида навбатма
-
навбат, галма
-
галдан сўроқ қилишдир деб
таъкидлаган
[10, Б.
240].
Юқорида зикр этилган олимлардан ташқари А.К.
Давлетов, Л.M.
Карнеева,
Н.А.
Селиванов, А.Б.
Соловьев ва М.С.
Строговичлар ҳам юзлаштириш тергов
ҳаракатини “сўроқ қилишнинг ўзига хос тури”, “сўроқ қилишнинг ўзига хос
шакли”, “сўроқ қилишнинг алоҳида тури”, “муқобил сўроқ” деб таъкидлашган
бўлса, улардан фарқли равишда, Н.В.
Бахарев, А.В.
Дулов, В.С.
Комарков,
В.Э.Коновалова ва Б.С.
Максимовлар юзлаштириш тергов ҳаракатини мустақил
тергов ҳаракати деб ҳисоблаганлар
[1].
Ўз ўрнида, А.Б.
Соловьев “юзлаштириш бу қарама
-
қаршиликлар мавжуд
бўлганда,
баҳсли ҳолатлар бўйича ҳақиқатни
аниқлаш мақсадида илгари сўроқ
қилинган икки шахснинг бир
-
бирининг иштирокида сўроқ қилиш” [11, Б.12] деб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
239
таъкидлаган бўлса, В.Э.
Коновалова юзлаштиришга “бу тергов ҳаракати сифатида
суд
-
тергов органлари томонидан иш бўйича далилларни олиш ва ҳақиқатни
аниқлаш мақсадида шахсларнинг кўрсатувларида мавжуд бўлган жиддий
зиддиятларни бир вақтнинг ўзида икки шахсни (икки гувоҳ, иккита айбланувчи,
гувоҳ ва айбланувчи) сўроқ қилишдир”
[7, Б.123] деб таъриф берган.
Биз юқоридаги юзлаштириш “сўроқ қилишнинг ўзига хос тури”, “сўроқ
қилишнинг
ўзига хос шакли”, “сўроқ қилишнинг алоҳида тури”, “муқобил сўроқ”
деб
ҳисоблайдиган
олимларнинг
фикрларини
қўллаб
-
қувватламаймиз.
Фикримизча,
юзлаштириш
сўроқ
қилишнинг
бир
тури
сифатида
таснифланмаслиги керак. Юзлаштириш илгари сўроқ қилинган икки шахс
кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама
-
қаршиликлар бўлганда бу қарама
-
қаршиликларнинг
сабабини аниқлаш учун ўтказилади
[13]
. Ушбу тергов ҳаракати
ЖПКда мустақил тергов ҳаракати сифатида тасодифий тартибга солинмаган.
Мазкур тергов ҳаракати ўз мақсадини кўзлайди ва сўроқ қилишнинг мақсади,
тартиби ва тактикасидан фарқ қиладиган ўзига хос тартиб ва тактикага эга.
Шу ўринда, биз юзлаштириш ва сўроқ қилиш ўртасидаги фарқ жараённинг
бошқа иштирокчиси ёрдамида қўшимча эмоционал таъсир қилишда ҳам намоён
бўлиши ҳақидаги А.В.
Дулов ва П.Д.
Нестеренколарнинг
[10,
Б.242
-243]
фикрларини қўллаб
-
қувватлаймиз. Зотан, юзлаштиришдаги бир иштирокчининг
бошқасига
психологик
таъсири
ижобий
натижаларга
олиб
келиши,
кўрсатувлардаги зиддиятни сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этишга имкон
бериши ёки рақибини психологик таъсири натижасида аввал берган тўғри
кўрсатувини ёлғонга ўзгартириб, зиддиятни янада кучайишига олиб келиши
мумкин.
Назаримизда юзлаштириш тергов ҳаракатини ўтказишнинг махсус мақсади
билан бир қаторда уни мустақил тергов ҳаракати сифатида тавсифловчи бир
қатор
бошқа хусусиятларга ҳам эга. Унинг асосий хусусиятлари бир нечта
шахсларнинг бир вақтда сўроқ қилиниши, бир вақтда қайд қилиниши, объекти,
предмети, ўтказиш жойи ва вақтининг бирлиги, терговчининг саволлари ва бир
-
бирининг кўрсатувларини идрок етиш шартларининг тенглигидадир.
Юқоридагилардан ташқари, сўроқ қилиш ва юзлаштириш ўртасида бошқа
фарқлар ҳам мавжуд. Аввало, ушбу тергов ҳаракатлари турли хил психологик
хусусиятларга эга.
Бу борада Н.И.
Порубовни фикрларини қўллаб
-
қувватлаймиз.
Уни таъкидлашича, юзлаштириш тергов ҳаракатини ўтказиш бир қатор
психологик хусусиятлар билан тавсифланади: 1) юзлаштириш зиддиятли вазият
туфайли янада мураккаб психологик муҳит, тўғри кўрсатув берадиган иккинчи
шахснинг мавжудлиги таъсири билан тавсифланади, бу юзлаштиришнинг ушбу
иштирокчиси билан боғлиқ бўлган ҳамма нарсани эслаб, хотирани
фаоллаштиришга олиб келади; 2) бунда ёлғон кўрсатув берган сўроқ қилинувчи
шахсга ижобий таъсир кучайиб, тўғри кўрсатув берган юзлаштириш иштирокчиси
терговчи томонидан ўзининг иттифоқчиси деб ҳисобланади ва унинг ёрдамида
иккинчи иштирокчидан ҳақиқий гувоҳлик олиш мумкин бўлади;3) юзлаштириш
вақтида терговчи (суриштирувчи) томонидан юзлаштириш иштирокчиларига
психологик таъсир кўрсатиш учун қўлланиладиган тактикалар доираси кенгроқ
бўлади
[
10, Б.242
-243].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
240
Тадқиқот давомида олиб борилган илмий изланиш натижаларидан ва
юқорида номлари зикр этилган олимларнинг фикр
-
мулоҳазаларидан келиб
чиққан ҳолда сўроқ қилиш тергов ҳаракатини қуйидаги таснифлар бўйича
турларга ажратишни таклиф қиламиз:
1. Сўроқ қилишни ўтказадиган субъект бўйича;
2.
Сўроқ қилиш жойи бўйича;
3. Сўроқ қилинаётган шахснинг процессуал мақоми бўйича;
4. Учинчи шахсларни сўроқ қилишда ҳозир бўлиши ва иштирок этиши
бўйича;
5. Сўроқ қилинаётган шахснинг ёши бўйича;
6. Сўроқ қилишнинг кетма
-
кетлиги бўйича;
7. Сўроқ қилишни қайд этиш усули бўйича;
8. Сўроқ қилиш пайтида техник ва бошқа воситалардан фойдаланиш
бўйича;
9. Сўроқ қилиш пайтида кўрсатувни қайд этувчи субъект бўйича;
10.Сўроқ қилинаётган шахснинг психофизиологик камчиликлари
бўйича;
11. Сўроқ пайтида олинган маълумотлар бўйича;
12. Сўроқ қилинувчининг ишга нисбатан муносабати бўйича.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
https://studwood.net/557578/pravo/ponyatie_zadachi_vidy_znachenie_ochnoy
_stavki(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 12.04.2022 й)
2.
Аленников
А.Г.
Криминалистика:
Учебник.
–
2010.
https://be5.biz/pravo/k028/index.html (Электрон манбага мурожаат қилинган сана:
10.04.2022 й)
3.
Белкин Р.С. Криминалистика: Учебник.–
2001. https://be5.biz/pravo/k023/35.html
(Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 12.04.2022 й)
4.
Белкин Р.С. Курс советской криминалистики. В 3 т. Т. 1. –
М.: редакцион.
-
издатель. отдел, 1977. –
489 с.
5.
Васильев А. Н., Карнеева Л. М. Тактика допроса при расследовании
преступлений. М. : Юрид. лит., 1970. 208 с.
6.
Джуманов Ш.Т. Криминалистика: Учебник.–Академия МВД Республики
Узбекистан, 2017. –
с 230
-231.
7.
Коновалова В.Е. Тактика производства очной ставки. Ученые записки. Вып.
6. Харьков: Харьковский юридический ин
-
т, 1955. С. 123.
8.
Криминалистика : учебник (уровень специалитета) / под ред. А. И.
Бастрыкина, Е. П. Ищенко, Я. В. Комиссаровой. –
Москва : Проспект,
2019.
–
391-
392 с.
9.
Криминалистика: Учеб. для вузов/ И.Ф. Герасимов, Л.Я. Драпкина, Е.П.
Ищенко и др.–
М.: Высш. шк., 2000.–
153 с.
10.
Порубов Н.И. Допрос в советском уголовном судопроизводстве. Издание
2, перераб. и допол. –
Минск: из
-
во «Вышейшая школа», 1973. –
242-
243 с.
11.
Соловьев, А.Б. Очная ставка / А.Б. Соловьев. –
М.: Юрлитинформ, 2006. –
12 с.
12.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. –
Т., 2016
-
2018.
–
Б. 73, 256.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
241
13.
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
-
процессуал
кодекси//
https://lex.uz/docs/111460 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 15.04.2022 й).
14.
Ханов Т.А., Куренкеев Д.М. Понятие и система следственных действий //
Актуальные проблемы современности. 2015. № 4 (10). С. 9
-12.
15.
Челышева
О.В.
Криминалистика:
Учебник.
–
2017.
https://be5.biz/pravo/k043/28.html#2 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана:
01.04.2022 й).
