Авторы

  • Камола Рахимова
    Магистр, Академия правоохранительных органов Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1/S-pp270-276

Ключевые слова:

трудовое право прокуроры справедливые условия труда Международная организация труда возраст приема на работу

Аннотация

В данной статье проводится анализ роли прокуратуры в обеспечении конституционных прав на труд в Узбекистане, а также ее адаптации к международным стандартам. Автор рассматривает организационно-правовые основы реализации правовых реформ в сфере трудового права и выдвигает идеи по совершенствованию законодательства и практики на основе анализа международного опыта прокурорского контроля в этой области. Статья также основывается на статистических данных и практических проблемах, выявленных в результате прокурорского надзора, сделав выводы и предложения по улучшению ситуации.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Issues of improving prosecutorial supervision in the field
of employment in Uzbekistan

Kamola RAKHIMOVA

1


Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received December 2023

Received in revised form

15 December 2023
Accepted 20 January 2024

Available online

15 February 2024

This article analyzes the role of the prosecutor's office in

ensuring constitutional rights to work in Uzbekistan, as well as

its adaptation to international standards. The author examines

the organizational and legal basis for the implementation of

legal reforms in the field of labor law and puts forward ideas for
improving legislation and practice based on an analysis of the

international experience of prosecutorial control in this area.

The article is also based on statistical data and practical

problems identified as a result of prosecutorial supervision,
drawing conclusions and suggestions for improving the

situation.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1/S-pp270-276

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

labor law,

prosecutors,

fair working conditions,

International Labor

Organization,

age of employment.

Ўзбекистонда бандлик соҳасида прокурор назоратини
такомиллаштириш масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

меҳнат ҳуқуқи,
прокуратура органлари,

адолатли меҳнат
шароитлари,

Халқаро Меҳнат
Ташкилоти,

ишга қабул қилиш ёши

.

Мамлакатимизда меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга оид

конституциявий ҳуқуқларни таъминлашда прокуратура

органларининг ролини ходимлар манфаатларини ҳар

томонлама ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уни халқаро
стандартларга мослаштиришга алоҳида эътибор берилиб,

қатор мақсадли чора

-

тадбирлар амалга оширилиб, мазкур

соҳа муайян даражада ривожлантирилмоқда. Мазкур

мақолада муаллиф томонидан Ўзбекистонда меҳнат
ҳуқуқини тартибга солиш борасида амалга оширилган

ҳуқуқий ислоҳотларни ҳаётимизга жорий қилишнинг

ташкилий

-

ҳуқуқий

асослари

таҳлил

қилинган.

1

Master's degree student, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan.

E-mail: kamola1986@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2024) / ISSN 2181-1415

271

Ўзбекистонда фуқароларнинг меҳнат қилишга бўлган

конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда прокуратура

органлари ролини такомиллаштириш, қонунчиликни
инвентаризациядан

ўтказиш

орқали

уни

халқаро

стандартларга мослаштириш долзарб аҳамиятга эга.

Муаллиф томонидан меҳнат соҳасида прокурор томонидан

меҳнат соҳасидаги назоратининг стататистик маълумот ва
халқаро тажрибани таҳлили асосида Ўзбекистонда ушбу

соҳада қонунчилик ва амалиётни такомиллаштиришга

қаратилган фикрлар илгари сурилган. Муаллиф томонидан

прокурор

назорати натижаларида аниқланган амалиётдаги

муаммоларга асосан мақола якунида хулоса ва таклифлар

илгари сурилган

.

Вопросы совершенствования прокурорского надзора в
сфере занятости населения Узбекистана

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

трудовое право,
прокуроры,

справедливые условия
труда,

Международная

организация труда,
возраст приема на работу

.

В данной статье проводится анализ роли прокуратуры в

обеспечении конституционных прав на труд в Узбекистане,

а также ее адаптации к международным стандартам. Автор

рассматривает

организационно

-

правовые

основы

реализации правовых реформ в сфере трудового права и

выдвигает идеи по совершенствованию законодательства

и практики на основе анализа международного опыта

прокурорского контроля в этой области. Статья также

основывается на статистических данных и практических
проблемах, выявленных в результате прокурорского

надзора, сделав выводы и предложения по улучшению

ситуации.

I. Кириш

Дунёда инсон ҳуқуқлари, унинг ажралмас таркибий қисми саналган

адолатли меҳнатга бўлган ҳуқуқни таъминлаш, ушбу жараёнларда давлатлар
зиммасига алоҳида масъулият юклаш масалалари тобора глобал ва долзарб
аҳамият касб этиб бормоқда. Айниқса ушбу жараёнлар, гендер тенглиги
таъминлаш, ёшларни меҳнатга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар
меҳнатига йўл қўймаслик масалаларида яққол намоён бўлади. Хусусан, БМТнинг
2016 йил 21 декабрдаги Халқаро миграция ва тараққиёт номли 71/237

-

сонли

резолюциясида «Меҳнат соҳасидаги давлатларнинг саъй

-

ҳаракатлари етарли

эмаслиги, ушбу соҳа миллий, минтақавий ва халқаро миқёсда шахс, жамият ва
давлат ҳаётининг энг долзарб муаммоларидан бири эканлиги қайд этилган» [1].
Шу муносабат билан халқаро ҳамжамият томонидан барча давлатларда меҳнат
соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий ислоҳотларни
ўтказиш давр талаб эканлиги таъкидланмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2024) / ISSN 2181-1415

272

Жаҳонда меҳнат муносабатларини конституциявий ҳуқуқий ҳимоя қилиш,

ушбу соҳада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жавобгарлигини ошириш,
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтлари

иштирокини

ҳуқуқий

тартибга

солишнинг

ўзига

хос

йўналишларини аниқлаш асосида мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича
миллий қонунчиликни кучайтиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Жумладан,
меҳнат соҳасида вояга етмаганлар ҳуқуқларини кафолатлаш, аёллар ва
ногиронларнинг

меҳнат

ҳуқуқларини

миллий

даражада

таъминловчи

институтларнинг институционал асосларини такомиллаштириш, ушбу соҳага
«ақлли тартибга солиш» моделларини жорий қилиш ва меҳнат низоларини
ҳуқуқий

тартибга солишнинг самаралироқ механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда

халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементациясини кучайтириш
билан боғлиқ масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлашнинг у ёки бу жиҳатлари

айрим ҳуқуқшунос олимларнинг илмий асарлари ва ўқув адабиётларида
ёритилган.

Хусусан, А.А.Иноятов, М.А.Усманова, М.Ю.Гасанов, Ю.Турсунов, Г.Д.Саттарова,

Ш.А.Исмоилов, З.С.Расулов, М.А.Раҳимов, Б.Мусаевлар меҳнат ҳуқуқи ва уни
таъминлаш масалаларини илмий тадқиқотларида бандлик, меҳнат муносабатлари
меҳнат ҳуқуқий жиҳатдан ёритилган [2,3,4,5].

Чет эл олимларидан N.F.Abdulatif (Австралия), M.Alhmoudi (БAA),

L.M.Hernandez (Буюк Британия), N.Le Feuvre (Швейцария), J.Fudge (Канада),
J.Conaghan (Буюк Британия), D.Carrion (Канада), G.James (Буюк Британия)
асарларида меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ва унинг конституциявий ҳуқуқий
принцип сифатидаги аҳамиятининг ҳуқуқий жиҳатларини тадқиқ этишган. МДҲ
мамлакатлари

олимларидан

Н.Л.Лютов,

Е.С.Герасимова,

Е.В.Красноярова,

И.А.Автушко, Н.П.Слугина, Т.М.Москвичеванинг ишларида ушбу соҳадаги
масалалар очиб берилган.

Мамлакатимизда меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга оид конституциявий

ҳуқуқларни

таъминлашда прокуратура органларининг ролини ходимлар

манфаатларини ҳар томонлама ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уни халқаро
стандартларга мослаштиришга алоҳида эътибор берилиб, қатор мақсадли чора

-

тадбирлар амалга оширилиб, мазкур соҳа муайян даражада ривожлантирилди,
хусусан, меҳнат муносабатлари ва бандликнинг давлат сиёсатидаги роли ҳамда
аҳамиятини ошириш, ушбу соҳада маъмурий ислоҳотларни ўтказиш орқали давлат
бошқарувини такомиллаштириш, меҳнат соҳасида халқаро конвенцияларни
ратификация қилиш, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида кенг
кўламли тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Меҳнат соҳасида низоларни олдини олиш, фуқароларнинг меҳнат

ҳуқуқларини

таъминлаш, ушбу соҳада қонун устуворлигига эришиш, меҳнат

шароитларини

яхшилаш

кўп

жиҳатдан

бу

борадаги

қонунчиликни

такомиллаштиришга боғлиқ. Ўзбекистонда ушбу муносабатлар Ўзбекистон
Республикаси Меҳнат кодекси, миллий қонунчилик ҳамда Халқаро меҳнат
ташкилотининг (ХМТ) тегишли конвенциялари ва тавсияларига асосланади.

Рақамларга эътибор қаратиладиган бўлса, юртимизда сўнгги йилларда

меҳнат бозорида бир қатор жиддий ўзгаришлар амалга оширилганини кўриш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2024) / ISSN 2181-1415

273

мумкин. Хусусан, иш билан банд бўлганлар сони 1,5 баробарга (8,8 млн.дан 13,5
млн.гача), иш берувчилар сони 4,5 баробарга (203,2 мингдан 928,9 минггача) ошди.
Бу эса иш берувчи ва ходимларнинг ўзаро муносабатлари фаол ривожланиш
талабларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи
қонун

ҳужжатларини такомиллаштириб боришни талаб этади [7].

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан белгилаб берилганидек, «Янги

иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув
муассасалари

битирувчилари

бандлигини

таъминлаш,

меҳнат

бозори

мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик
даражасини камайтириш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик
фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, иш кучи сифатини
яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини

ошириш

тизимини

кенгайтириш»

[7]

ижтимоий

соҳани

ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу
соҳани тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42

-

моддасида белгиланганидек, “Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият
турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай
меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда
меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда
адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда
ҳимояланиш

ҳуқуқига эга.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш

даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ҳомиладорлиги

ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни

рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади”.

Ушбу конституциявий ҳуқуқий норма Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон

декларациянинг 23

-

моддасида таъкидланган: “Ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни

ўз эрки билан танлаб олиш, меҳнатнинг адолатли ва қулай шароитлари бўлиши ва
ишсизликдан муҳофаза этилиш ҳуқуқига эгадир”, деган умум эътироф этилган
нормага тўла мос келади.

Миллий қонунчилик ҳужжатларида халкаро умумэътироф этилган мазкур

норма бир қатор қонун ҳужжатлари –

Ўзбекистон Республикасининг «Касаба

уюшмалари тўғрисида»ги (2019), «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги (2020), «Хусусий
бандлик агентликлари тўғрисида»ги (2018) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва
меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ

-5052-

сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24

майдаги ПҚ

-3001-

сон Қарорида ҳам ўз ифодасини топган [4].

Меҳнат соҳасида қонунчиликни таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

органлар тизимида прокуратура органларининг аҳамияти катта. Ўзбекистон
Республикаси

Конституциясининг

143

-

моддасига

асосан,

Ўзбекистон

Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2024) / ISSN 2181-1415

274

назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи
прокурорлар амалга оширади.

Шунингдек, Меҳнат кодексига кўра, прокуратура органларига меҳнат

тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан назорат олиб
бориш ваколати юклатилган. “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг (янги
таҳрири) 25

-

моддасига асосан, прокурор фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда

эркинликларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш жараёнида
ҳуқуқ

бузилганлиги тўғрисидаги аризалар, шикоятларни кўриб чиқади ва

текширади.

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доирасида прокурорлар

прокурорлик текширувини ўтказилади, мурожаатларини кўриб чиқади, судларга
даъво аризалари киритади.

Статистик маълумотларга кўра, прокуратура органлари томонидан меҳнат

қонунчилиги

соҳасида 2021 йилда 2022 та, 2023 йилда 11265 та қонун бузилиши

ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Прокуратура органлари томонидан
2022 йилда мехнатга доир қонунлар юзасидан 29889 та мурожаатлар кўриб
чиқилиб, шундан 10629 таси қаноатлантирилган, 10896 нафар шахснинг бузилган
хукуклари тикланган. 2018 йилда 3589 нафар фуқароларнинг кечиктирилган 4,1
млрд, сўм иш ҳақлари ундириб берилган. Рақамлар таҳлил шуни кўрсатмоқдаки,
прокуратура органлари меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб
этади [7].

II. Халқаро тажриба

МДҲ мамлакатларидаги прокуратуралар меҳнат тўғрисидаги қонунлар

ижроси устидан назоратни амалга оширади. Масалан, Россия Федерацияси Меҳнат
кодекси (Трудовой Кодекс РФ N 197

-

ФЗ)га асосан, прокурор ходимнинг

манфаатларини ҳимоя қилиб судга ариза билан мурожаат қилиш, меҳнат
қонунчилиги

ижроси юзасидан режадан ташқари текширувлар ўтказиш,

мурожаатларни ўрганиб чиқишга ваколатлидир.

Бошқа хорижий мамлакатларда прокуратура органлари меҳнат ҳуқуқларини

ҳимоя

қилиш соҳасида асосий ваколатли орган саналмайди. Масалан, АҚШ

Атторнейлик хизмати, яъни прокуратураси (United States Attorney) қонунчиликка
кўра (28 U.S. Code § 547) давлатга қарши жиноятларни таъқиб қилади, жиноят
ишлари, фуқаролик даъволарида Ҳукумат манфаатларини ҳимоя қилади. Англия
ва Уэльсда Қироллик прокуратураси хизмати қонунга мувофиқ (Prosecution of
Offences Act 1985) полиция ва бошқа тергов органлари томонидан қўзғатилган
жиноят ишларни тергов қилади, жиддий ёки мураккаб ҳолатлар юзасидан
айбловларни аниқлайди, жиноят ишларини тайёрлайди ва судга тақдим этади,
жабрланувчилар ва гувоҳларга кўмак кўрсатади [10].

Ушбу халқаро тажриба шуни кўрсатадики, прокуратура органларига меҳнат

соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишга масъул орган сифатида
деярли барча ривожланган давлатларда тегишли ваколатлар берилган.

III. Хулосалар

Прокурор назорати доирасида аниқланган ҳолатларни умумлаштирган

ҳолда

ва прокуратура органларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

соҳасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидагилар таклиф
қилинади

:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2024) / ISSN 2181-1415

275

Биринчи

, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи органлар, жамоат

бирлашмалари, касаба уюшмалари томонидан тақдим этилган, шунингдек, “Ягона
миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий

-

аппарат комплексидаги

маълумотлар асосида мавжуд вазиятни тизимли таҳлилини амалга ошириш
лозим. Аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларга кўрилган таъсир чоралар
юзасидан чораклик ҳисоботларни “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун талабларига кўра прокуратуранинг
расмий сайтида мунтазам эълон қилиб бориш керак.

Иккинчи

, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ
фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора

-

тадбирларни кучайтириш тўғрисида» 2017 йил 4 октябрдаги СҚ

-231-III-

сон

қарори

билан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан бирон

-

бир шаклда

фойдаланишнинг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик бўйича ушбу йўналишда
комплекс ташкилий

-

амалий чора

-

тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган

парламент назорати институти жорий этилди.

Ушбу соҳада ислоҳотларни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Касаба

уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига
жамоа шартномаси ва меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши,
хусусан, мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш борасида
ташкилотлардаги касаба уюшмалари бошланғич бўғинларининг жавобгарлик
чораларини кучайтириш ва мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланган тақдирда
улар тўғрисида прокуратура органларига зудлик билан маълум қилиш бўйича
масъулиятни қонунчиликда юклаш таклиф қилинади.

Учинчи

, мажбурий меҳнат ва одам савдоси билан боғлиқ ҳолатларни олдини

олиш унга бутунлай барҳам бериш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексини

Прокуратура органлари деб номланган 2551

-

модда билан тўлдириш

таклиф этилади.

Бунда Прокуратура органлари ходимларига МЖтКнинг 501 (Хусусий

бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш), 51 (Меҳнатга
маъмурий тарзда мажбурлаш) тўғрисидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид
ишларни юритиш ваколати берилади. Мазкур функция Давлат меҳнат
инспекцияси ваколатидан чиқарилади. Таклифнинг амалиётга жорий этилиши
натижасида “Зўраки ва мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 1930 йилги 29

-

сонли ҳамда

“Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105

-

сонли Конвенциялар талаблари

ижро этилади.

Тўртинчи

, прокурор назорати доирасида аниқланган ҳолатларни

умумлаштирган ҳолда, корхонада гуруҳий ўлим билан тугаган ва оқибати оғир
бахтсиз ҳодисалар юз берган ҳолларда текширув комиссияси фаолияти устидан
прокурор назоратини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6
июндаги 286

-

сон қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз

ҳодисаларни

ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан

боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги
низомнинг “Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш” деб номланган 3

-

бобини

“Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш устидан белгиланган тартибда


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2024) / ISSN 2181-1415

276

прокурорлик назорати ўрнатилиши шарт” деган мазмундаги 11 банд билан
тўлдириш таклиф этилади.

Юқоридагилар асосида шундай хулоса қилиш мумкинки, мамлакатимизда

сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг
ҳуқуқ

ҳамда эркинликларини таъминлашда давлат органлари, айниқса

прокуратура органларининг ролини ошириш долзарб вазифалардан бири
саналади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

www.un.org, www.ilo.org

2.

Б.Мусаев

ПРАВОВЫЕ

МЕХАНИЗМЫ

ПРИВЛЕЧЕНИЯ

НА

РАБОТУ

ИНОСТРАННЫХ ГРАЖДАН В УЗБЕКИСТАНЕ // Review of law sciences. 2018. №3. URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/pravovye-mehanizmy-privlecheniya-na-rabotu-
inostrannyh-grazhdan-v-

uzbekistane (дата обращения: 03.04.2021).

3.

Bekzod, M., 2015, October. Experience of Uzbekistan in terms of legal regulation

of foreign citizens’ labor activities. In The Eighth International Scientific Conference on

Private and Public Law (p. 64).

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–

4947-

сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида»ги Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари

тўплами, 2017 й., 6

-

сон, 70

-

модда.

5.

https://parliament.gov.uz/uz/events/committee/31894/?sphrase_id=7314403

6.

https://mehnat.uz/uz/pages/uzbekiston-respublikasi-prezidentining-farmon-

va-qarorlari

7.

www.stat.gov.uz

8.

Third-party monitoring of child labour and forced labour during the 2020 cotton

harvest in Uzbekistan // International Labour Organization, Fundamental Principles and
Rights at Work Branch, Geneva: ILO, 2021.

9.

Uzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1993 yil, №1, 4

-

modda.

10.

Х. Мирсоатов. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда прокурор назорати

институтини такомиллаштириш // Юрист Ахборотномаси 2021 йил 2

-

сон, 1

-

жилд.

Б. 53

-59. (12.00.00)

Библиографические ссылки

www.un.org, www.ilo.org

Б.Мусаев ПРАВОВЫЕ МЕХАНИЗМЫ ПРИВЛЕЧЕНИЯ НА РАБОТУ ИНОСТРАННЫХ ГРАЖДАН В УЗБЕКИСТАНЕ // Review of law sciences. 2018. №3. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/pravovye-mehanizmy-privlecheniya-na-rabotu-inostrannyh-grazhdan-v-uzbekistane (дата обращения: 03.04.2021).

Bekzod, M., 2015, October. Experience of Uzbekistan in terms of legal regulation of foreign citizens’ labor activities. In The Eighth International Scientific Conference on Private and Public Law (p. 64).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

www.stat.gov.uz

Third-party monitoring of child labour and forced labour during the 2020 cotton harvest in Uzbekistan // International Labour Organization, Fundamental Principles and Rights at Work Branch, Geneva: ILO, 2021.

Uzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1993 yil, №1, 4-modda.

Х. Мирсоатов. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда прокурор назорати институтини такомиллаштириш // Юрист Ахборотномаси 2021 йил 2-сон, 1-жилд. – Б. 53-59. (12.00.00);