Авторы

  • Генжемурат Мамбетназаров
    Самостоятельный соискатель, Каракалпакский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2/S-pp34-41

Ключевые слова:

кенгаш район город решение полномочие структура секретариат комиссия

Аннотация

В данной научной статье осуществляется подробный анализ этапов развития местных представительных органов в Республике Каракалпакстан. Анализ базируется на нормативно-правовых документах, касающихся данной сферы, а также на мнениях ученых и специалистов, проводивших исследования по этой теме.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Development trends of representative bodies of local state
authority of Karakalpakstan

Genjemurat MAMBETNAZAROV

1


Karakalpak State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2024

Received in revised form

15 January 2024
Accepted 25 February 2024

Available online

15 March 2024

This scientific article provides a detailed analysis of the

stages of development of local representative bodies in the

Republic of Karakalpakstan. The analysis is based on regulatory

documents relating to this area and on the opinions of scientists

and specialists who have researched this topic.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2/S-pp34-41

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

council,

district,

city,

decision,

authority,

structure,

secretariat,

commission.

Қорақалпоғистон

маҳаллий

давлат

ҳокимияти

вакиллик органларининг тараққиёт тенденцияси

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

кенгаш,

туман,

шаҳар,

қарор

,

ваколат,

тузилма,

котибият,

комиссия.

Мазкур мақолада Қорақалпоғистон Республикасининг

маҳаллий

вакиллик

органларининг

ривожланиш

босқичлари соҳага оид норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда

ушбу мавзу доирасида тадқиқотлар олиб борган олимлар,

мутахассислар фикр

-

мулоҳазалари асосида атрофлича

таҳлил қилинган.

1

Applicant, Karakalpak State University. Nukus, Uzbekistan. E-mail: g.mambetnazarov@mail.ru


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

35

Тенденции развития представительных органов
местной государственной власти Каракалпакстана

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

кенгаш,

район,

город,

решение,

полномочие,

структура,

секретариат,

комиссия.

В данной научной статье осуществляется подробный

анализ этапов развития местных представительных

органов в Республике Каракалпакстан. Анализ базируется

на нормативно

-

правовых документах, касающихся данной

сферы, а также на мнениях ученых и специалистов,
проводивших исследования по этой теме.

Мустақиллик йилларида жамият ва давлат тизимида кенг миқёсли

ислоҳотлар амалга оширилиб, давлат органларининг фаолияти қайта ташкил
этилди. Яъни ҳар бир давлат тузилмаси Ўзбекистон Республикасининг
юрисдикциясига ўтказилиб, уларнинг функционал вазифалари тубдан ислоҳ
этилди. Айниқса, демократик

-

ҳуқуқий давлатни ташкил этишдаги муҳим

ўзгаришлардан бири сифатида фуқаролар манфаатларини ифода этувчи давлат
ҳокимиятининг

вакиллик органлари фаолиятидаги амалга оширилган

институционал ислоҳотларни қайд этиш мумкин.

Мазкур ислоҳотлар доирасида мамлакатда давлат ҳокимияти органлари

олий ва маҳаллий органларга ажратилиши ортидан маҳаллий давлат ҳокимияти
тизими ҳам вакиллик ва ижроия органларига бўлинди.

Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ва демократик

-

ҳуқуқий

давлат барпо этиш жараёнидаги энг муҳим вазифалардан бири бозор

муносабатларига асосланган иктисодиётни барпо этиш бўлса, иккинчи муҳим
вазифа республикада давлат ҳокимиятининг вакиллик ва фуқароларнинг
ўзиниўзи бошқариш органларининг янги мустақиллик шароитларига мос
келадиган тизимини яратиш эди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи
Президенти И.А.

Каримовнинг “Янги уйни қурмай туриб, эскисини бузманг”, деган

кўрсатмаларига амал қилиб, вакиллик органларининг вилоят, туман ва шаҳар
бўғинлари сақлаб қолинди[1].

Давлат ҳокимияти тизимида “вакиллик институти”нинг жорий этилиши,

ўз навбатида давлат

-

ҳуқуқий ислоҳотларнинг концептуаль йўналишларидан бири

бўлиб, аҳоли манфаатларини давлат миқёсида таъминланишидаги муҳим сиёсий
қадамдир

.

Таъкидлаш лозимки, маҳаллий давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари

вакиллик институтининг асосий шакли сифатида, ҳудудларнинг

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиши ва аҳоли манфаатини таъминловчи муҳим структурага
айланди.

Ҳар

бир соҳада бўлгани каби, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик

органларининг ҳам шаклланиши ва ривожланиш босқичларини тарихий
нуқтаиназардан таҳлил қилиш, шаклланиш босқичларини ўрганиш мақсадга
мувофиқ.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

36

Зеро, тарихий ёндашувсиз, айниқса, мустақиллик йилларида, миллий

давлатчиликнинг узвий қисми бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик
органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган
ислоҳотлар моҳиятини тушуниш, уларга холисона баҳо бериш қийин. Бу ўз навбатида
маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини миллий давлатчиликдаги ўрни
масаласини тарихий жиҳатдан аниқлаб олишни тақозо қилади [2].

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти ҳуқуқшунос

олимлар томонидан турли даврларга бўлиб, тадқиқ этилган. Хусусан, профессор
О.Хусанов маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг шаклланиш
босқичларини уч босқичга [3] (

80 йиллар 2

-

яримидан –

1991 йил 1 сентябр,

1991

–1992 йй.., 1992 й.

), Н.Дехканов ҳам

мазкур органлар ташкил этилишини уч

босқичга (

ХХ аср 90

-

йилларидан 1994 йилгача, 1994–2004 йиллар, 2004–2010 йилгача

бўлган даврлар

) бўлиб тадқиқ этган[4].

Бизнингча, Қорақалпоғистон маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик

органларининг

тараққиёт

тенденциясини

вазифа

ва

ваколатларини

такомиллаштирилиши ҳамда таркибий ўзгариши нуқтаи назаридан келиб чиқиб,

икки босқичга

бўлган ҳолда таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.

Биринчи босқич

(

1992

–2016 й.й

.). Мазкур босқич Ўзбекистон Республикаси

ҳудудида истиқлол йиллари билан бевосита боғлиқ бўлиб, маҳаллий давлат
ҳокимияти

тизимида ижроия ва вакиллик органлари ўртасидаги аниқ

ваколатларни белгилашнинг институционал ислоҳотлари даври бўлган, деб
ҳисоблаш

мумкин.

Дастлаб,

1992 йил 4 январда

“Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий

ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун билан туман, шаҳар халқ
депутатлари кенгашларига ҳокимларни тасдиқлаш, ҳоким ҳисоботларини
эшитиш, маҳаллий аҳамиятга молик барча масалаларни умумдавлат манфаатлари
ҳамда

Кенгаш ҳудудида яшаёттан фуқароларнинг манфаатларидан келиб чиққан

ҳолда ҳал этиш ваколатлари берилди [5].

1992 йилги

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида маҳаллий

давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ҳуқуқий мақоми, ваколат муддати
алоҳида 21

-

боб ва 99–

103-

моддалари билан мустаҳкамлаб қўйилди.

Хусусан, мазкур Конституциянинг 99

-

моддасида туманлар ва шаҳарларда

(туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган
халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари эканлиги, улар
давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли
масалаларни ҳал этиши белгиланди ва 100

-

моддасида қуйидаги ваколатлари

белгиланди, яъни: “қонунийликни, ҳуқуқий

-

тартиботни ва фуқароларнинг

хавфсизлигини таъминлаш; ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий
ривожлантириш; маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий
солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил
қилиш; маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш; атроф

-

муҳитни

муҳофаза қилиш; фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;
норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид келмайдиган
бошқа ваколатларни амалга ошириш”

[6].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

37

Маълумки, Ўзбекистонда 1992 йил Конституцияси қабул қилингунига қадар

маҳаллий вакиллик органларининг уч бўғинли тизими мавжуд эди. Жумладан,

қишлоқ, посёлка, овул халқ депутатлари кенгашлари –

қуйи бўғин, туман, шаҳар халқ

депутатлари кенгашлари –

ўрта бўғин, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар халқ

депутатлари кенгашлари –

юқори бўғин ҳисобланган. Кўриниб турибдики,

мустақилликнинг дастлабки йилларида республиканинг энг қуйи бўлинишлари

қишлоқ, посёлка (шаҳарча)ларда вакиллик органлари тузилмайдиган бўлиб,

маҳаллий вакиллик органларининг икки бўғинли тизими вужудга келди, яъни:

туман, шаҳар халқ депутатлари кенгашлари –

қуйи бўғин, вилоятлар ҳамда Тошкент

шаҳар халқ депутатлари кенгашлари –

юқори бўғин ҳисобланадиган бўлди [7].

1993 йил

9 апрелда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикасининг

Конституциясида ҳам маҳаллий давлат ҳокимияти асослари белгиланди

21-

боб нормаларида белгилаб қўйилди. Қорақалпоғистон Конституциясининг

95-

моддасида вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб, туман ва

шаҳар ҳокимлари бошқариши конституцион қоида билан белгиланди [8].

Бу ҳақда Қорақалпоқ ҳуқуқшунос олими С.

Ниетуллаев ўзининг тадқиқот

ишида “1993 йилги Республика Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг

асослари аниқ белгиланди” [9], деб эътироф этган.

Ҳуқуқшунос

олимлар М.

Нажимов ва М.

Утемуратовлар ҳам ўзларининг

тадқиқот ишларида “Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясида

аввалги маҳаллий вакиллик органлари халқ депутатлари Советларининг номи

халқ депутатлари Кенгашлари деб ўзгартирилди. Маҳаллий вакиллик

органларининг янги тизими ўрнатилди ва бу органларнинг тавсифи, мавқеи сифат

жиҳатдан ўзартирилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мустақил

вакиллик ҳокимияти ва ижро ҳокимияти органларига бўлинди. Улар бир

-

бирига

бўйсуниш асосида эмас, балки раҳбарлик, ўзаро ҳамкорлик асосида тузиладиган

бўлди” деб ушбу масалаларни ҳуқуқий тавсиф этишган [10].

Ушбу масалалар 1993 йил 24 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти

тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикасининг Қонунида ҳам ўз ифодасини

топди. Хусусан, мазкур Қонуннинг 1

-

моддасида “халқ депутатлари Кенгашлари

туманларда ва шаҳарларда (туман бўйсунувидаги шаҳарлардан ташқари)

вакилликлик ҳокимият органлари бўлиб ҳисобланиши”[11] белгиланди.

Мазкур Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётган вақтда тадқиқотлар олиб

борган ҳуқуқшунос олими С.Ниетуллаев Қонунинг аҳамиятига тўхталиб, ҳудудий

кенгашлар билан боғлиқ барча муаммолар ушбу Қонун билан ҳал қилинишини

таъкидлаган [12].

1996

йил

28 июнда “Қорақалпоғистан Республикасида депутатни чақириб

олиш тартиби тўғрисида”ги Қорақалпоғистон

Республикасининг Қонуни қабул

қилинган. Мазкур Қонунда маҳаллий кенгашлар депутатларини чақириб

олишнинг ўзига хос тартиби ўрнатилган эди, яъни Қорақалпоғистон

Республикасининг халқ депутатини, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашнинг

депутатини чақиртириб олиш тўғрисида тақдимнома меҳнат жамоатларининг

мажлисларида (конференцияларида), қонун билан белгиланган тартибда рўйхатга

олинган жамоат бирлашмалар вакилларининг конференцияларида, олий ўқув

юртларининг талабалари билан биргаликда ўқитувчилар ва ходимлар

жамоатининг мажлисларида, ҳудуди бўйича сайловчиларнинг ва тегишли сайлов

округининг

ҳудудида

жойлашган

ҳарбий

бўлимлар

бўйича

ҳарбий

хизматчиларнинг мажлисларида тақдим этилиши мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

38

Мазкур Қонуннинг 2

-

моддасига кўра, мажлисларнинг баённомалари

корхоналар, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий ижроя

-

бошқариш органларининг

раҳбарлари томонидан тасдиқланади. Халқ депутатини чақиртириб олиш
тўғрисида тақдимнома тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи
Кенгесида ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раисига,
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ёхуд тегишли ҳокимга ёзма равишда
берилади [13].

1998 йилда

маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида

туб ислоҳотлар даври бўлди. Яъни 1993 йилги “Маҳаллий давлат ҳокимияти
тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикасининг Қонуни 1998 йил 29 январда
янги таҳрирда қабул қилинди. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги янги
таҳрирдаги ушбу Қонунда халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг
ваколатлари, тузилмаси, қабул қиладиган ҳужжати ўз аксини топди.

1994 йил

“Халқ депутатларининг туман ва шаҳар кенгашларига сайлов

тўғрисида” Қорақалпоғистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган. 2004 йил
29 майда мазкур Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Ушбу Қонунга кўра, Халқ
депутутларининг туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ҳудудий бир мандатли
сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида беш йилда бир маротаба
ўтказилиши белгиланди [14].

2005 йил

14 майда “Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши депутатининг

мақоми тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.
Қонун

билан маҳаллий кенгаш депутатининг мақоми, ваколат муддати, ҳуқуқ ва

мажбуриятлари, Депутат сўрови, Депутатлик одоби, депутат фаолиятининг асосий
кафолатлари каби масалалар тартибга солинди.

Иккинчи босқич

(

2016

ҳ.в

.). Маълумки, 2016 йилдан бошлаб “Инсон қадри”

тамойилидан келиб чииб, “Давлат органлари –

халқ учун” шиори остида давлат ва

жамият ҳаётининг турли жабҳаларида туб ислоҳотларни амалга ошириш
бошланди. Ушбу ислоҳотлар моҳиятида авваламбор аҳолининг ҳуқуқ ва
манфаатларини ифода этишдан келиб чиқиб, давлат органларининг фаолияти
бошланган ислоҳотларга мувофиқлаштирилди. Мазкур даврда туман ва шаҳар
Халқ депутатлари кенгашларининг фаолияти ҳам бирмунча такомиллаштирилди.

Хусусан, 2018 йил 26 декабрда

“Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи

Кенгеси, Халқ депутатлари туман, шаҳар кенгаши депутатини чақириб олиш
тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Мазкур
Қонун

билан Жўқорғи Кенгес ва ҳудудий кенгашлар депутатини чақириб олиш

асослари ва ушбу масалалар билан боғлиқ барча чора

-

тадбирлар белгиланди.

Масалан, Қонунга кўра депутатни чақириб олиш учун қуйидагилар асос бўлади,
яъни: депутатнинг амалдаги қонун ҳужжатларини жиноий, фуқаровий, маъмурий
ҳамда

қонунда назарда тутилган бошқа турдаги жавобгарликка олиб келиши

мумкин бўлган тарзда бузганлиги; депутатнинг ахлоқ, депутатлик одобининг
умумэътироф этилган нормаларини қўпол равишда бузувчи ва депутат номига доғ
туширувчи ҳамда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг обрўсига путур
етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганлиги; депутатнинг қонун
ҳужжатларида

назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда, узрли

сабабларсиз бажармаганлиги, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеснинг ва тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг мажлисларида,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

39

уларнинг органлари ишида иштирок этмаганлиги, уларнинг топшириқларини
бажармаганлиги; депутатнинг уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган орган
(сиёсий партия) олдидаги мажбуриятларини бажармаганлиги [15].

2019 йил

4 сентябрда “Қорақалпоғистон Республикасининг Сайлов

тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Ушбу
Қонун

билан Қорақалпоғистон Республикасида сайлов ўтказишнинг асосий

принциплари, сайлов округлари ва участкалари, сайлов комиссиялари,
сайловчиларнинг рўйхатларини тузиш, сайлов бюллетени, кузатувчиларнинг,
сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг, оммавий ахборот воситалари
вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сиёсий партияларнинг сайловда
иштирок этиши, номзодларни ва уларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш,
уларнинг ҳуқуқий мақоми ва бошқа масалалар тартибга солинди.

Ушбу Қонунда маҳаллий кенгашларга сайловнинг ўзига хос хусусиятлари

билан боғлиқ нормалар ва тартиб

-

таомиллар белгиланди. Жумладан, маҳаллий

Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича
кўппартиявийлик асосида беш йил муддатга ўтказилади. Сайлов куни йигирма бир
ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим
яшаётган фуқаролар маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайланиш ҳуқуқига эга.
Маҳаллий Кенгашларнинг депутатлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш
беш кун қолганида бошланади ва сайловга қирқ беш кун қолганида тугалланади.
Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг
тегишли органлари томонидан амалга оширилади. Депутатлик ваколатлари
муддатидан олдин тугатилган ҳолларда тегишли сайлов округларида янги сайлов
ўтказилади.

2020 йил

маҳаллий кенгашлар фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа

жиҳатлардан хизмат кўрсатиш мақсадида маҳаллий кенгашларнинг юридик шахс
мақомига эга бўлган котибиятлари фаолияти ташкил этилди.

Бу бўйича 2020 йил 19 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти

тўғрисида”ги Қорақалпоғистон

Республикасининг Қонунига тегишли ўзгартириш

ва қўшимчалар киритилиб, “Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари
котибиятлари” деб номланган 17

1

-

модда киритилди. Ушбу моддага кўра, халқ

депутатлари туман, шаҳар кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа
жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли халқ депутатлари кенгаши котибияти
томонидан таъминланади. Халқ депутатлари туман, шаҳар кенгаши котибияти
юридик шахс бўлиб, унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан
молиялаштирилади. Халқ депутатлари туман, шаҳар кенгаши котибиятининг
мудири тегишли халқ депутатлари кенгаши депутатлари орасидан унинг ваколати
муддатига тайинланади. Халқ депутатлари туман, шаҳар кенгаши котибияти
ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари халқ депутатлари маҳаллий
кенгашларининг ваколатлари муддатига боғлиқ бўлмайди.

2021 йил

14 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси

Президиумининг 488

-

сон қарори билан “Халқ депутатлари туман, шаҳар

кенгаши”нинг Намунавий Регламенти ва “Халқ депутатлари туман, шаҳар
кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисида”ги Намунавий низом

тасдиқланди.

Регламентга кўра, маҳаллий кенгаш фаолияти масалаларни жамоа бўлиб ва эркин
муҳокама қилишга, ошкораликка, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

40

асосланиб, ҳудуд учун умумий бўлган ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш

вазифаларининг амалга оширилишини

ва аҳолини тегишли ҳудудни бошқаришга

жалб этишни таъминлайди.

“Халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашининг доимий комиссиялари

тўғрисида”ги Намунавий низомга кўра, доимий комиссиялар маҳаллий кенгаш
сессиясида (бундан буён матнда сессия деб юритилади) маҳаллий кенгаш
депутатлари орасидан раис ва аъзолардан иборат таркибда сайланади. Доимий
комиссиялар ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.

2024 йил

2 февралда ҳокимлар ва халқ депутатлари кенгашлари ваколатлари

тақсимланишига асосланган давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг янги моделини
тўлиқ амалга ошириш, маҳаллий кенгашларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги
ролини кучайтириш, маҳаллий давлат ҳокимиятини янгича конституциявий

-

ҳуқуқий

шароитларда йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси

Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг
самарадорлигини ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–

28-

сон Фармони қабул

қилинди. Ушбу Фармон концептуаль аҳамиятга эга норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат бўлиб,

мазкур ҳужжат билан маҳаллий кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар
фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари томонидан маҳаллий кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл
қўйилмаслик, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда

вазифаларни маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи
ҳокимият

органлари ўртасида аниқ белгилаш амалиёти жорий этилди [16].

Юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса қилиш мумкинки

Қорақалпоғистон

маҳаллий кенгашларининг тараққиёт тенденциясига эътибор қаратилса,
“фуқароларнинг

ҳуқуқ

ва

манфаатларини

ва

давлат

органларининг

халқчиллиги”ни таъминлаш давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг устувор
вазифаларидан бири ҳисобланган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Тўлаганов А. Давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ўзини ўзи бошқариш

органлари фаолиятини ташкил этиш. Дарслик. –Т.: ТДЮИ, 2002 й. –

Б.6.

2.

Дехканов Н.Б. Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик

органларининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи. Монография. –

Т.:

Иқтисодиёт, 2015 й. –

Б.18.

3.

Xycanoв O.T. Мустақиллик ва маҳаллий ҳокимият. –

T.: IIIapқ,1996 йил. –

Б.25.

4.

Дехканов Н.Б. Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик

органларининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи. Монография.

Т.: Иқтисодиёт, 2015 й. –

Б.67.

5.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 4 январдаги “Ўзбекистон

Республикасининг маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш
тўғрисида”ги

Қонуни

//Ўзбекистон

Республикаси

Олий

Кенгашининг

Ахборотномаси, 1992 й., 3

-

сон, 146

-

модда.

6.

«Халқ сўзи» газетаси, 1992 йил 15 декабрь, 243 (494)

-

сон.

7.

Дехканов Н.Б. Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик

органларининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи. Монография.

Т.: Иқтисодиёт, 2015 й. –

Б.56.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2024) / ISSN 2181-1415

41

8.

https://joqargikenes.uz/oz/

9.

Ниетуллаев С.Д. Совершенствование государственного строительства в

Республике Каракалпакстан (опыт и проблемы). Автореферат диссертации

(12.00.01).

Т. 1993,

С.26.

10.

Нажимов М.К., Утемуратов М.А. Ўзбекистон Республикасининг

Конституцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси. Рисола.

-

Т.: ТДЮИ, 2005. –

Б.39.

11.

Қаранг: Сборник законодательств Республики Каракалпакстан. Книга 10.:

Нукус, 1996. –

С.10.

12.

Ниетуллаев С.Д. Совершенствование государственного строительства в

Республике Каракалпакстан (опыт и проблемы). Автореферат диссертации

(12.00.01).

Т. 1993,

С.26.

13.

Сборник законодательств Республики Каракалпакстан. Книга 10.: Нукус,

1996.

С.36.

14.

Қаралпақстан

Республикасынын сайлаўлар ҳаққындағы нызамлары,

Нөкис, “Қаралпақстан” баспасы, 2009 й. –

Б.109.

15.

https://joqargikenes.uz/oz/

16.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги

“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш
чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-28-

сон Фармони // https://lex.uz/pdfs/6789350

Библиографические ссылки

Тўлаганов А. Давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш. Дарслик. –Т.: ТДЮИ, 2002 й. – Б.6.

Дехканов Н.Б. Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи. Монография. – Т.: Иқтисодиёт, 2015 й. – Б.18.

Xycanoв O.T. Мустақиллик ва маҳаллий ҳокимият. - T.: IIIapқ,1996 йил. - Б.25.

Дехканов Н.Б. Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи. Монография. – Т.: Иқтисодиёт, 2015 й. – Б.67.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги Қонуни //Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 146-модда.

«Халқ сўзи» газетаси, 1992 йил 15 декабрь, 243 (494)-сон.

Дехканов Н.Б. Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи. Монография. – Т.: Иқтисодиёт, 2015 й. – Б.56.

Ниетуллаев С.Д. Совершенствование государственного строительства в Республике Каракалпакстан (опыт и проблемы). Автореферат диссертации (12.00.01). – Т. 1993, - С.26.

Нажимов М.К., Утемуратов М.А. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси. Рисола.- Т.: ТДЮИ, 2005. – Б.39.

Қаранг: Сборник законодательств Республики Каракалпакстан. Книга 10.: Нукус, 1996. – С.10.

Ниетуллаев С.Д. Совершенствование государственного строительства в Республике Каракалпакстан (опыт и проблемы). Автореферат диссертации (12.00.01). – Т. 1993, - С.26.

Сборник законодательств Республики Каракалпакстан. Книга 10.: Нукус, 1996. – С.36.

Қаралпақстан Республикасынын сайлаўлар ҳаққындағы нызамлары, Нөкис, “Қаралпақстан” баспасы, 2009 й. – Б.109.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-28-сон Фармони // https://lex.uz/pdfs/6789350