Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Legal nature of control over the activities of investigative
networks in the prosecutor's office
Djurabek INDIAMINOV
Offices of the Prosecutor General of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
15 February 2024
This article discusses the concept of control, the concept of
control over the activities of investigative networks in the
prosecutor's office, its essence, significance and legal nature, as
well as some of its scientific and theoretical issues. The author
also analyzed the opinions of Uzbek and foreign scientists on
the topic and entered into a scientific discussion. In particular,
some problems in this regard were carefully analyzed and
scientific and theoretical conclusions were drawn.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1/S-pp242-247
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
prosecutor,
supervision,
prosecutorial supervision,
investigator,
investigation,
investigative networks.
Прокуратура
органларида
тергов
тармоқлари
фаолияти устидан назоратнинг ҳуқуқий табиати
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
прокурор,
назорат,
прокурор назорати,
терговчи,
тергов,
тергов тармоқлари.
Мазкур мақолада назорат тушунчаси, прокуратура
органларида тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат
тушунчаси, моҳияти, аҳамияти ва юридик табиати ҳамда
унинг айрим илмий
-
назарий масалалари кўриб чиқилган.
Шунингдек, муаллиф томонидан Ўзбекистон ва хорижий
олимларнинг мавзуга оид фикр
-
мулоҳазалари таҳлил
қилиниб, илмий мунозарага киришилган. Жумладан,
бу борадаги айрим муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб,
илмий
-
назарий хулосаларга келинган.
1
Prosecutor of Department for Supervision over Investigation Units of Prosecutor's Offices, Prosecutor General of
the Republic of Uzbekistan. E-mail: mr.lawyer2011@mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
243
Правовая природа контроля за деятельностью
следственных сетей в органах прокуратуры
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
прокурор,
надзор,
прокурорский надзор,
следователь,
расследование,
следственные сети.
В данной статье рассматриваются понятие контроля,
понятие контроля за деятельностью следственных сетей в
органах прокуратуры, его сущность, значение и правовая
природа, а также некоторые его научно
-
теоретические
вопросы. Автор также проанализировал мнения узбекских
и зарубежных учёных по теме и вступил в научную
дискуссию.
В
частности,
были
тщательно
проанализированы некоторые проблемы в этой связи и
сделаны научно
-
теоретические выводы.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ишончли ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр
-
қимматини ҳурмат қилиш, суд
ишларини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув тамойили
қўлланилишини
янада кенгайтириш ҳамда ушбу соҳада халқаро стандартлар ва
илғор хорижий тажрибани жорий этишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари
қабул
қилинди.
Шу билан бирга, суд
-
тергов амалиётини таҳлил қилиш ва фуқаролар
мурожаатларини ўрганиш натижалари жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича механизмлар
тўлиқ ишга солинмаганлигидан, шунингдек, қонунчиликда жиноят ишларини
тергов қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатларини
аниқ белгилаш билан боғлиқ бўшлиқлар мавжудлигидан далолат бермоқда.
Мамлакатимизда жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятини халқаро
стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда яхшилаш, қонун
устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини рўёбга чиқариш,
жиноят
-
процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш бугунги кундаги
долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Прокуратура органларида тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат
тушунчасини таҳлил қилишдан олдин, мазкур жумлани тўлақонли тушуниш учун
назарий ва амалий билимларга мурожаат этиш лозим бўлади. Энг аввало “назорат”
тушунчасига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Назорат сўзи бирор ишнинг, нарсанинг аҳволи, бориши, кишининг юриш
-
туриши ва шу кабилар устидан доимо кузатиш, текшириш маъносини бериши
ўзбек тилининг изоҳли луғатида қайд этилган. Аммо мазкур тадқиқот учун соф
маънодаги “назорат” сўзидан кўра, норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлардаги юридик
маънога эга бўлган “назорат” сўзи аҳамиятли ҳисобланади. “Назорат” сўзининг
қонунчиликдаги
маъносини тушуниш учун унинг рус тилидаги талқинига
мурожаат этиш лозим бўлади. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базасидаги норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг рус тилидаги талқинида “назорат”
сўзи “надзор” сифатида қўлланилган. Рус тилидаги норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларда
қўлланилувчи “надзор” сўзида ифодаланган маъно
-
мазмун тадқиқот
учун қимматлидир. Аммо “назорат” сўзини қандай тушунилиши борасида турлича
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
244
мулоҳазалар мавжуд. Жумладан, давлат назорати масалалари юзасидан илмий
изланишларни амалга оширган Х.Т.Одилқориев ва Б.Э.Қосимовларнинг масъул
муҳаррирлигида чоп этилган дарсликда “Назорат махсус ваколатли органларнинг
қонунийлик
бузилишини аниқлаш мақсадида бўйсунмаган органлар ёки шахслар
устидан олиб борадиган доимий, мунтазам кузатувидир” [1] деб тушунча
берилган. Э.Хожиев ва Т.Хожиевларнинг фикрича, “назорат
–
махсус ваколатли
давлат органлари томонидан ўзига бўйсунмайдиган объектлар фаолиятида
қонунийликни
таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган бошқарув
фаолиятининг бир туридир” [2]. Юридик фанлар доктори Д.М.Миразов ўзининг
илмий изланишлари давомида назорат хусусида қуйидаги хулосаларга келади:
“Назорат
–
давлат бошқаруви фаолиятининг горизонтал тартибида қўлланилади,
яъни давлат томонидан белгиланган махсус органлар ўз бўйсунувида бўлмаган
органларнинг у ёки бу соҳадаги фаолиятини мунтазам кузатиб боради. Масалан,
прокуратура органлари республика миқёсида барча органлар ва мансабдор
шахсларнинг қонунларга аниқ ва бир хилда риоя этишлари устидан назоратни
амалга оширади. Шу билан бирга, назорат қилувчи органлар назоратни амалга
ошириш жараёнида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари учун муайян турдаги
жавобгарлик чораларини қўллай олсалар
-
да, бошқарув органларининг ҳуқуқий
ҳужжатларини
бекор қилиш ваколатига эга эмас” [3].
Олимлар томонидан “назорат” борасида турлича қарашлар ва фикрлар
мавжуд бўлса
-
да, уларнинг юқоридаги фикрларидан назоратнинг қуйидаги
хусусиятларини умумлаштириш мумкин:
–
назоратнинг фақатгина муайян ваколатга эга бўлган давлат органи
томонидан амалга оширилиши;
–
назоратнинг шахс, жамият ва давлат манфаатларини таъминлаш
мақсадида амалга оширилиши;
–
назоратнинг мунтазам равишда амалга оширилиши;
–
назоратни амалга оширувчи давлат органларининг фаолият йўналиши ва
соҳалари махсус норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгилаб қўйилиши ва ушбу
давлат органлари фақатгина ўзига бириктирилган йўналиш ва соҳаларда
назоратни амалга ошириши;
назоратнинг объекти ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар бўлиши
мумкинлиги [4].
Давлат назорати ҳокимиятнинг турли соҳа ва йўналишларида амалга
оширилганлиги сабабли назоратни қуйидагича таснифлаш мумкин: қонунларнинг
ижро этилиши устидан назорат (прокурор назорати), божхона назорати (божхона
органлар), экологик назорат (Табиат ресурслари вазирлиги), санитария назорати
(соғлиқни сақлаш органлари).
Давлат назорати соҳалари орасида прокурор назорати алоҳида аҳамиятга эга
бўлиб, прокурор назоратини батафсил ўрганиш лозим бўлади. Аммо прокурор
назоратини назарий жиҳатдан таҳлил қилиб чиқиш анчайин мушкулдир. Бунга
сабаб эса, прокурор назорати Конституция даражасида белгилаб қўйилганлиги,
давлат механизми сифатида бутун мамлакат ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир
хилда бажарилишини таъминлашидир.
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 4
-
моддасига биноан қуйидаги
йўналиш ва соҳаларда прокурор назорати амалга оширилади:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
245
–
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг
ижро этилиши устидан назорат қилиш;
–
фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган
қонунлар ижроси устидан назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, вазирликлар, давлат
қўмиталари
ва идораларининг ҳарбий тузилмаларида қонунларга риоя этилиши
устидан назорат қилиш;
–
тезкор
-
қидирув фаолиятни, терговга қадар текширувни, суриштирувни,
дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро
этилиши устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш
борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
–
жиноятлар юзасидан дастлабки тергов олиб бориш;
–
судларда жиноят ишлари кўриб чиқилаётганда давлат айбловини
қувватлаш, судларда фуқаролик ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги ишларни ҳамда иқтисодий низоларни кўришда иштирок этиш,
қонунларга
зид бўлган суд ҳужжатларига протест келтириш;
–
солиқ интизомини мустаҳкамлашга, солиқ, валюта соҳасидаги жиноятлар
ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга, шунингдек давлатга етказилган
иқтисодий зарарни қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан
назорат қилиш;
–
ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий
жазоларни ва жиноят
-
ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида
қонунларга
риоя этилиши устидан назорат қилиш [5].
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда прокурор назоратининг қуйидаги
асосий ҳусусиятларини санаб ўтиш мумкин:
–
прокурор назорат доираси қонунларни ижро этиш билан боғлиқ бўлган
барча ижтимоий муносабатлар тизимига тааллуқлилиги;
–
прокурор қонуннинг бир хилда ва аниқ бажарилиши юзасидан ҳар қандай
орган ҳудуди ва хоналарига монеликсиз кириши, ҳужжатлар ва материалларни
кўриши, текширишлар ўтказиши, текшириш учун карорлар, фармойишлар,
буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни, қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ва уни
таъминлашга доир чора
-
тадбирлар ҳақидаги маълумотларни талаб қилишга
ваколатли эканлиги;
–
тегишли органларнинг мансабдор шахслари ва фуқаролардан қонун
бузилиши хусусида оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар талаб қилишга хақли
эканлиги;
–
ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, ревизия
ва текшириш ўтказиш, мутахассис ажратишни талаб қилиши мумкинлиги;
–
аниқланган қонун бузилиш ҳолати, унинг сабаблари ва унга имкон берган
шарт
-
шароитларни бартараф этиш хақидаги талабларини бажариш барча корхона,
муассаса ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари ва фуқаролар учун
мажбурий эканлиги.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
246
Прокурор назоратининг асосий йўналишларидан бири тергов фаолияти ва
тармоқлари эканлиги юқорида келтириб ўтилди. Шу ўринда тергов фаолияти
устидан прокурор назорати хусусида тўхталиб ўтиш лозим.
Жиноят процесси далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш тергов
ҳаракатлари
орқали амалга оширилади. “Тергов ҳаракатлари” атамаси жиноят
-
процессуал қонунчиликда кўп бора қўлланилса
-
да, амалдаги қонунчиликда ушбу
атамага аниқ таъриф берилмаган. Шунга қарамай олимлар томонидан мазкур
атама хусусида сўз юритилган.
И.Е.
Биховскийнинг фикрича, тергов ҳаракатлари ҳақида “терговчининг
ҳамда қонун билан ваколат берилган бошқа шахснинг дастлабки тергов босқичида
ҳамда
янги очилган ҳолатларни тергов қилишда далилларни аниқлаш, текшириш,
қайд этиш ва олиб қўйишнинг жиноят
-
процессуал ҳуқуқ асосида ва унга мувофиқ
равишда амалга оширадиган билиш фаолияти” [6]
деган таърифни беради.
С.А.
Шейфернинг қарашларига кўра, “тергов ҳаракати институти –
бу
ўрганиб чиқиладиган ҳодисанинг изларида акс эттирилган исботлаш
маълумотларини ҳар томонлама, тўла, холисона аниқлаш ва мустаҳкамлашга
қаратилган
билиш, ҳуқуқни таъминлаш ва тасдиқлаш тадбирларини ўтказиш
асослари, ижро этиш шартлари, мазмуни ва шаклларини белгиловчи ҳуқуқий
чоралар тизимидир” [7], деб таъкидлайди.
Юқорида қайд этилган фикрларга қўшилиш мумкин.
Жиноят
-
процессуал қонунчилик нормаларидан маълумки, айрим турдаги
тергов ҳаракатлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда
чеклайди ҳамда бундай турдаги тергов ҳаракатлари суд ёки прокурор санкцияси
билан амалга оширилади. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини чекловчи
тергов ҳаракатлари устидан суд назорати, конституцияда белгиланмаган
ҳуқуқлари
устидан эса прокурор назорати талаб этилади [8]. Шу сабаб туфайли
тергов устидан прокурор назорати муҳим ва аҳамиятли. Ўзбекистон Республикаси
Жиноят
-
процессуал Кодексининг 344
-
моддасига биноан бугунги кунда дастлабки
тергов учта ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, яъни прокуратура органлари, давлат
хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари терговчилари томонидан олиб
борилиши белгилинган. Бундан келиб чиқадики, прокуратура органларида тергов
тармоқлари жиноятчиликка қарши курашда муҳим аҳамият касб этади.
Прокуратура органларида тергов тармоқлари фаолияти устидан назоратнинг
моҳияти ҳамда аҳамиятини айни шу жойда кўриш мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Маъмурий ҳуқуқ: Дарслик./ Ҳ.Т.Одилқориев, И.Исмаилов, Н.Т.Исмаилов ва
бошқ.; проф.Х.Т.Одилқориев ва Б.Э.Қосимовнинг умумий таҳрири остида.
-
Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2010. –
Б 354.
2.
Маъмурий ҳуқуқ. Дарслик. / Эркин Хожиев, Тўлқин Хожиев.
-
Т.: Фан ва
технология, 2008. –
Б 485.
3.
Д.М.Миразов. Дастлабки тергов идоралари фяолияти устидан контроль ва
назоратни такомиллаштиришнинг назарий, ташкилий ва процессуал жиҳатлари.
Юридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учун диссертация. Тошкент.
2016.
–
Б 24.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
247
4.
Д.М.Миразов. Дастлабки тергов идоралари фяолияти устидан
контроль ва
назоратни такомиллаштиришнинг назарий, ташкилий ва процессуал жиҳатлари.
Юридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учун диссертация. Тошкент.
2016.
–
Б 55.
5.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Прокуратура
тўғрисида”
қонуни,
4-
модда.// Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,
12.04.2023 й., 03/23/829/0208
-
сон.
6.
Быховский И.Е. автореф., –
Б 6
-7.
7.
Шейфер С.А. Следственные действия. Система и процессуальная форма. 2–е
изд. испр. и доп. –М.: Юрлитинформ, 2001. –
Б 208.
8.
Ғ.М.Шодиев. Тергов ҳаракатлари устидан прокурор ва суд назорати. Ўқув
қўлланма.
-
Т.: Бош прокуратура Академияси, 2019. –
Б 27.
