Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Theoretical and legal foundations of prosecutoral
supervision over the legality of acts of public authorities
on the local
Oybek
SHOKIROV
Law Enforcement Academy Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2024
Received in revised form
15 January 2024
Accepted 25 February 2024
Available online
15 March 2024
Creating an effective system of control over the legality of
regulatory legal acts of local government bodies is an important
state task that ensures the protection and implementation of
the rights of local government bodies guaranteed by the
Constitution. The bulk of illegal regulatory legal acts of local
authorities are determined by the prosecutor
’
s office. The
article discusses the theoretical and legal foundations of
prosecutorial supervision over the legality of regulatory legal
acts of local government bodies. The author expresses his views
on the subject and object of prosecutorial supervision to
improve the legal regulation of the activities of the prosecutor
’
s
office in this area.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2/S-pp175-189
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
prosecutor,
supervision,
acts of state prosecutor
’
s
reaction,
legal normative act,
litigation of legal
normative acts.
Маҳаллий давлат ҳокимият органлари қарорлари
қонунийлиги
устидан
прокурор
назоратининг
назарий
-
ҳуқуқий асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
прокурор,
назорат,
прокурорнинг таъсир
чоралари, норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат,
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат
устидан протест
билдириш.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларининг
қонунийлигини
назорат
қилишнинг самарали тизимини яратиш Конституция
билан кафолатланган маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга
оширишни таъминлайдиган муҳим давлат вазифасидир.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ноқонуний
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларининг
асосий
қисми
1
Doctoral student, Law Enforcement Academy Republic of Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
176
прокуратура томонидан аниқланади. Мақолада маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларининг
қонунийлиги
устидан
прокурор
назоратининг назарий
-
ҳуқуқий асослари кўриб чиқилади.
Теоретико
-
правовые основы прокурорского надзора
за законностью актов органов государственной власти
на местах
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
прокурор,
надзор,
акты прокурорского
реагирования,
нормативно
-
правовой акт,
опротестование
нормативно
-
правовых
актов.
Создание эффективной системы контроля за законностью
нормативных правовых актов органов государственной
власти на местах является важной государственной задачей,
обеспечивающей защиту и реализацию гарантированных
Конституцией прав органов государственной власти на
местах. Основной массив незаконных нормативных правовых
актов органов местной власти определяется органами
прокуратуры. В статье рассматриваются теоретико
-
правовые
основы прокурорского надзора за законностью нормативных
правовых актов органов государственной власти на местах.
Автор излагает свои взгляды на предмет и объект
прокурорского надзора в целях совершенствования правового
регулирования деятельности прокуратуры в данной сфере.
Маҳаллий
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
ҳуқуқ
ижодкорлигининг
маҳсулидир. Ҳуқуқ ижодкорлиги давлат характерига эга бўлган актив фаолиятдир.
Давлат идоралари жамият тараққиёти эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда
ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш функциясини амалга ошириб
борадилар. Т.В.
Губаева таъбири билан айтганда, жамиятдаги ижтимоий
муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқ ижодкорлигини доимийлиги таъминлаш
муҳим. Ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг бевосита маҳсули турли
-
туман
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлардир.
Юридик адабиётларда ҳуқуқшунос олимлар томонидан маҳаллий давлат
ҳокимияти
норма ижодкорлиги фаолияти соҳасини янада ривожлантириш
масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Э.
Хожиевнинг таъкидлашича,
ижро ҳокимият органлари ўзининг функцияларини бевосита давлат номидан
амалга оширар экан, улар фаолиятининг ташқи кўриниши(шакли) ҳуқуқ
нормалари билан тартибга солинган бўлиши керак. У ёки бу давлат органининг
ҳуқуқий
мақомини белгилаб берувчи маъмурий
-
ҳуқуқий нормалар, улар
фаолиятининг ташқи кўриниши(шакллари)ни ҳам белгилаб беради.
Жумладан, Ю.А.
Тихомиров фикрича, маҳаллий норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат
-
белгиланган орган томонидан ўз қонуний асослари ва доирасида қабул қилинган
ёзма ҳужжат ҳисобланади. Мазкур таърифдан фақатгина икки жиҳатга урғу
берилганини, яъни маҳаллий норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат ваколатли орган
томонидан чиқарилганини ва ёзма ҳужжат эканлигини кузатиш мумкин. Лекин
мазкур таърифлар батафсил эмас.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
177
С.
Бошно маҳаллий норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат тушунчасига “ваколатли
ҳуқуқ субъекти томонидан қабул қилинган, расмий хусусиятга ва мажбурий кучга
эга
бўлган,
ҳокимият
кўрсатмаларини
ифодалайдиган
ва
ижтимоий
муносабатларни
тартибга
солишга
қаратилган,
ҳуқуқ
нормаларини
белгилайдиган, ўзгартирадиган ёки бекор қиладиган ёзма ҳужжат” сифатида
қараган. Бундай назариянинг илгари сурилиши фикримизча маҳаллий норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини очиб беришга яқин ҳисобланади. О.
Файзиевнинг
таъкидлашича, маҳаллий норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат –
бу вазирлик, давлат
қўмитаси
ёки идора томонидан ўз ваколатлари доирасида ҳамда ўзига юкланган
функцияларни амалга ошириш, тегишли бошқарув ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа
турли соҳаларида фаолиятни ҳуқуқий таъминлаш мақсадида, юқори турувчи
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда ва уларни ижро этиш учун қабул
қилинган
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатдир. Мазкур таърифни қолган таърифларга
қараганда батафсил деб аташ мумкин.
Мамлакатимизда маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг ҳеч қандай
тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, локал маъмурий бошқарув учун
зарур шарт
-
шароит ва муҳитни яратиш ҳамда республиканинг инвестициявий
жозибадорлигини оширишда маҳаллий ҳокимликлар ролини оширишга
қаратилган
кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса прокуратура
органларининг бутун диққат
-
эътибори мазкур жараёнларда “локомотив” ролини
бажаришга, ҳокимликлар қарорлари қонунийлиги устидан қатъий назорат
ўрнатиш орқали ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилишга, шу жумладан, давлат ҳокимияти органлари томонидан уларга босим
ўтказилишининг олдини олиш, улар фаолиятига ноқонуний аралашиш ва
текширишга йўл қўймасликка қаратишни талаб этади.
Шу боис, бундай чеклов ва ноқонунийликни олдини олишда маҳаллий
давлат ҳокимияти қарорлари қонунийлиги устидан прокурор назорати
самарадорлигини таъминлаш долзарб масала ҳисобланади.
Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга
Мурожаатномасида таъкидлаган қуйидаги фикрни эслаш мақсадга мувофиқ:
“... ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир кўрсатмайдиган, ижро механизмларига эга
бўлмаган, таъбир жоиз бўлса, “ўлик” қонунлар кимга керак?”.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек,
“Прокуратура ходимлари юқори касбий малака ва юксак инсоний фазилатлари
билан давлат органлари хизматчиларига ўрнак бўлиши, ҳамиша адолат ва
қонунийлик
ҳимоясида туриши лозим”.
Назаримизда, маҳаллий давлат ҳокимият органлари қарорлари устидан
прокурор назорати предмети ва объектининг илмий
-
назарий асосларини таҳлил
этишдан аввал прокурор назорати тушунчаси ва мазмунини ёритиб бериш
мақсадга мувофиқ.
Бу хусусда кўплаб ҳуқуқшунос олимлар фикр билдираётганликлари ҳам
мазкур институтни тадқиқ этишнинг долзарблигини кўрсатади. Хусусан, қомусий
манбаларда “Прокурор назорати –
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
республика ҳудудида амалда бўлган қонунларнинг қоидаларига зид ҳолатларни
аниқлаш ва мазкур қонунбузарликларни бартараф этиш юзасидан қонунда
назарда тутилган чораларни кўришдан иборат”, деб баён этилган бўлса,
А.
Шмелевнинг фикрича, “қонунлар ижроси устидан прокурор назорати
прокуратура органларининг муҳим функцияларидан биридир”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
178
Мазкур тушунча мазмунини кенгроқ таҳлил этган Н.
Субанова “Прокурор
назоратининг бошқа давлат органлари томонидан амалга ошириладиган турли
ижтимоий назорат шаклларидан фарқи унинг мақсадли йўналганлиги ва
прокурорда қонунбузарликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича ҳуқуқий
воситалар мавжудлиги билан белгиланади. Агар давлат назорати органлари учун
қонунлар
ижроси устидан назорат кўплаб вазифаларни ечиш бўйича фаолият
шаклларидан биттаси бўлса, қонунлар ижроси устидан прокурор назорати
прокуратура учун фаолиятнинг асосий мазмуни саналади”, деб ёзса, Б.Пўлатов
“Прокурор назорати –
давлат фаолиятининг шу давлат номидан амалга
оширилувчи алоҳида мустақил кўриниши ва прокуратуранинг асосий, етакчи
функцияси ҳисобланади.
Прокурор давлат номидан назоратни амалга оширади. Прокурор назорати
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишини тезкорлик билан
аниқлаш ва бартараф этишнинг муҳим механизми бўлиб қолмоқда”, деб
таъкидлайди. М.Рустамбаев фикрича, “Прокурор назорати –
давлат номидан
махсус ваколатга эга мансабдор шахс –
прокурорлар томонидан қонун бузилиши
ҳолатларини
ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, айбдор шахсларни қонун
билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш билан қонунларни аниқ ва
бир хилда бажарилишини таъминлашга қаратилган фаолиятдир. Ф.
Рахимов
нуқтаи назарича, “Ўзбекистонда прокурор назорати
–
Ўзбекистон Республикаси
номидан давлат фаолиятини амалга оширувчи прокуратура органларининг ўзига
хос фаолият туридир. Прокурор назорати давлат фаолиятининг мустақил, алоҳида
мақомга эга ўзига хос кўриниши”.
Бизнинг фикримизча, прокурор назорати нафақат қонун бузилиши
ҳолатларини
аниқлаш ва уларни бартараф этишда, балки уларни олдини олиш
чораларини кўришда ҳам намоён бўлади. Бундан ташқари, прокурор назоратини
фақатгина давлат органлари ва бошқарув соҳаларида қонунларнинг аниқ ва бир
хилда бажарилиши устидан назорат билан ҳам чеклаш баҳсли масаладир, чунки
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни 2
-
моддасида
прокуратура
органларининг
асосий
вазифалари
қаторида
Ўзбекистон
Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш ва профилактика қилиш
ҳам
мустаҳкамланган. Бу ҳақда
З.Ибрагимовнинг “Прокурорга қонунда, бир томондан, ҳуқуқбузарликларни
аниқлаш ваколатлари берилган бўлса, иккинчи томондан ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш ёки уларни келтириб чиқарувчи шарт
-
шароитларни бартараф этиш
чораларини кўриш мажбурияти ҳам юклатилган”, деган фикрига қўшиламиз.
Фикримизча, прокурор назорати деганда, прокуратура органларининг
Конституция ва қонунларига асосланган ҳолда, уларга қонун билан берилган
ваколатлар доирасида давлат ҳокимияти тармоқларидан мустақил равишда
амалга оширадиган, қонун бузилиши ҳолатларини ўз вақтида ва тезкорлик билан
аниқлаш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш, айбдор шахсларга нисбатан қонунда
белгиланган жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш, қонунбузилишларнинг
келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт
-
шароитларни
бартараф этиш ҳамда уларни профилактика қилишга қаратилган махсус фаолияти
тушунилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
179
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, маҳаллий давлат ҳокимияти қарорлари
қонунийлигини
таъминлашда прокурор назоратининг ўрни
ва аҳамиятини ҳамда
унинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини янада ошириш зарур. Бу вазифани
амалга оширмасдан туриб прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон
Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг фармон ва қарорлари, Бош прокурор буйруқ ва кўрсатмалари
ҳамда
Бош прокуратура ҳайъат қарорларида назарда тутилган талаблар ижросини
таъминлаб бўлмайди.
Зотан, ҳуқуқий давлатсиз қонун устуворлигини таъминлаш мумкин эмас.
Уни барпо этишда барча фуқаролар тенг ҳуқуқли бўлиши, бир хил масъулият
юкини кўтариши ва тенг имкониятлардан самарали фойдаланиши лозим.
Давлатнинг юридик жиҳатдан ташкил этилган ижтимоий субъект сифатидаги
фаолияти фақат ҳуқуқий шаклда ва қонунга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Қонун
устуворлиги ўзини демократик деб ҳисоблайдиган ҳар қандай жамиятнинг
асосий тамойили бўлиб, у умуминсоний бўлиши ва жамиятнинг барча бўғинларига
кириб бориши шарт. Ҳуқуқий давлатнинг энг изчил амалга оширилиши қонун
устуворлиги назарияси ва амалиётидир. Бунда
конституция энг асосий ўрин тутиб,
қолган барча ҳуқуқлар ижодий фаолиятнинг конституциявий чегараси бўлиши
керак. Қонун устуворлиги ҳақиқатга айланиши учун Конституцияда белгиланган
талабларга қатъий амал қилиниши лозим. Бизнингча, қонун устуворлиги
тамойили амалдаги Ўзбекистон Конституциясида ўз аксини топган. Бу тамойил
халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам эътироф этилган.
Тадқиқот натижалари шундан далолат берадики, юридик адабиётларда
қонун
устуворлиги тушунчаси анча илгаридан бери кўтарилиб келмоқда. Қадимги
Юнонистонда давлат қонун устуворлигини таъминловчи сиёсий институт
ҳисобланган. Юнон файласуфи Гераклитнинг айтишича, “Одамлар қонун учун ҳам,
ўз деворлари учун ҳам курашишлари керак”. Пифагор “Қонун ҳамма нарсанинг
моҳиятидир” деса, Платон “Давлат адолатли қонунлар мавжуд бўлган жойда
бўлиши мумкин”, –
дейди. Аристотелнинг таъкидлашича, “Кимки қонун
шоҳлигини изласа, у, албатта, Худо ва ақл шоҳлигини қидиради”.
ХVII–ХVIII асрларда Европа либерал
-
демократик тафаккури вакили бўлган
файласуфлар қонун устуворлиги тамойилини янги даврга мувофиқ талқин
қилдилар. Локк ҳуқуқий давлатнинг асосий хусусияти бўлган эркинликни ҳуқуқ
билан тенглаштирган: “Қонун бўлмаган жойда эркинлик ҳам бўлиши мумкин
эмас”. Европада қонун устуворлиги асосчиси ҳисобланган Монтеске бу ғояни
ишлаб чиқди ва эркинлик қонун билан рухсат этилган ҳамма нарсани қилиш
ҳуқуқи
эканлигини кўрсатди. ХVIII асрда Франциянинг энг зиддиятли
сиёсатчиларидан бири Робеспиер қонунларнинг кучи адолатга боғлиқлигини
таъкидлайди. Қонун устуворлиги тамойили ХVIII асрда қабул қилинган Инсон ва
фуқаро ҳуқуқлари декларациясида ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси
(1948) да ўз ифодасини топган.
Ҳуқуқшунос
олимлар бу борада илмий адабиётларда турли хил
ёндашувларни илгари сурган. Гарчи ушбу масаладаги фикрлар доим ҳам аниқ ва
бир хил бўлмаса
-
да, бироқ уларнинг умумий хусусиятлари мавжуд.
Жумладан, олимларнинг бир гуруҳи прокуратурани ижро ҳокимиятига
мансублигини таъкидлашган. Масалан, рус ҳуқуқшунос олими Н.
Федоров
прокуратурани ташкилий жиҳатдан ижро этувчи ҳокимият таркибига киритишни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
180
таклиф қилади. Бунда у чет эл мамлакатларининг аксариятида прокуратура
ҳокимиятнинг
ижро этувчи органлари таркибига киришини далил қилиб
келтиради. Шу каби яна бир гуруҳ олимлар ва амалиётчилар прокурор
ваколатлари маъмурий ва императив хусусиятга эга эканлиги сабабли уни ижро
этувчи ҳокимият сифатида таъкидлашади.
Олимларнинг иккинчи гуруҳи эса прокуратура мамлакат ҳудудида
қонунларнинг
бажарилишини, шунингдек, қуйи ҳуқуқий ҳужжатларни қонунга
мувофиқлигини текширганлиги учун ҳанузгача прокуратура ҳокимият қонун
чиқарувчи тармоғининг ўзига хос ―қўшимчаси» деб ҳисоблашади.
Ушбу фикр тарафдорлари қуйидаги мантиққа таянадилар: қонун чиқарувчи
ҳокимият
қонунлар чиқаради ва прокуратура уларнинг бутун мамлакат бўйлаб
ижросини назорат қилади.
Уларнинг фикрига кўра, прокуратура қонун чиқарувчи ҳокимият
механизмларидан биридир, прокурор назорати эса ҳокимиятнинг махсус туридир,
у ваколатларни бевосита қонун чиқарувчидан олиши, уларни шакллантириши ва
фақат унинг олдида ҳисобдор бўлиши керак.
Масалан, рус олимларидан бири В.Ломовский прокуратура қонун чиқарувчи
ҳокимият
остида бўлиши керак, деб ҳисоблайди, чунки бир томондан, қонунлар
қабул қилинганидан кейин олий қонун чиқарувчи ҳокимият уларнинг
бажарилишига бефарқ қараб туролмайди. Шунинг учун у қонунийликнинг
бирлигини таъминлаш функциясини сақлаб қолади, уни бевосита, шунингдек,
прокуратура органлари орқали амалга оширади.
Бошқа томондан прокуратура ушбу муаллиф ёзганидек, ўзига юклатилган
вазифаларни бажаришда давлатда “ёлғиз” бўлолмайди, уни қўллаб
-
қувватлаш
керак, чунки у кўпинча “энг кучли одамларга” қаршилик кўрсатиши керак, шу
боис, прокуратура қонун чиқарувчи ҳокимият остида бўлиши керак. Фикримизча,
юқоридаги ҳар иккала гуруҳ олимлари Россия ҳуқуқ тизими ва амалиётидан келиб
чиққан ҳолда илмий қарашларини баён қилишган бўлиб, бу қарашлар миллий
ҳуқуқ
тизимимизга унчалик ҳам мос келмайди.
Чунки биринчи гуруҳ олимлари прокуратуранинг қонунлар ижроси устидан
назорат билан боғлиқ фаолиятига унчалик эътибор қаратмаган бўлсалар, иккинчи
гуруҳ олимлар, аксинча, ушбу фаолиятга кўпроқ ёндашишиб, прокуратуранинг
жиноий таъқибни амалга ошириш, одил судловга кўмаклашиш каби вазифаларига
тўхталишмаган.
Таҳлил этилаётган масалани кенгроқ муҳокама этиб тўхталган учинчи бир
қараш
тарафдори В.Н.
Ерёминанинг таъкидлашича, “замонавий прокуратура
ҳокимиятнинг ҳеч қайси тармоғига кирмайди, у ҳокимиятлар бўлинишининг
шаклланаётган тизимида зарурий механизмни ифодалайди ҳамда тийиб туриш ва
мувозанат тизимининг муҳим элементи ҳисобланади. Прокуратуранинг
мустақиллиги –
унинг қонунлар ижроси устидан назорат қилиш соҳасида
муваффақиятли ишлаши учун зарур шароитдир”.
Профессор А.Д.
Бойков ҳам прокуратура давлатнинг қонунийликни назорат
қилувчи органи бўлиб, унинг фаолиятини қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд
ҳокимиятларига
нисбатан тенг равишда олиб боради, деб ҳисоблайди.
Худди шундай бу борада тадқиқотлар ўтказган ўзбекистонлик ҳуқуқшунослар
З.
Исломов, М.
Раджабова, Ғ.
Алимов, И.
Жасимовлар ҳам прокуратурани давлат
ҳокимиятининг ҳеч қайси тармоғига кирмаслигини қайд этишган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
181
Мисол учун, профессор З.Исломов прокуратура ўз функциялари мазмунига
кўра қонун чиқарувчи ёки ижро ҳокимиятига мансуб бўла олмаслигини
таъкидлаган.
Шу каби М.
Раджабованинг фикрига кўра, прокуратура юқоридаги иккита
ҳокимиятдан фарқли равишда қонунларнинг аниқ ва бир хилда қўлланишини
назорат қилувчи давлат ҳокимият органи ҳисобланади. Ёки Ғ.
Алимов Ўзбекистон
Конституцияси нормаларини таҳлил қилиб, –
“прокуратура Конституцияда
мустаҳкамланган давлат ҳокимияти тармоқларининг биронтасига кирмайди”
деган хулосага келган.
Худди шундай амалиётчи ҳуқуқшунос И.Жасимов Ўзбекистон прокуратураси
қонун
чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг биронтасига кирмайдиган,
функционал жиҳатдан мустақил бўлган давлат
-
ҳуқуқий институти эканлиги
ҳақидаги
мулоҳазани илгари сурган.
Фикримизча, ушбу олимларнинг прокуратуранинг ҳеч қайси ҳокимиятга
мансуб бўлмаган, ўзига хос, мустақил, ҳокимиятлар орасидаги оқилона
мувозанатни таъминлайдиган институт эканлиги ҳақидаги мулоҳазаларини
ҳуқуқий
жиҳатдан ва прокуратуранинг тарихий шаклланиш моҳиятига кўра тўғри
деб ҳисоблаш мумкин.
Маҳаллий давлат ҳокимияти қарорлари қонунийлиги устидан прокурор
назоратининг ҳуқуқий табиатини очиб бериш мазкур ихтисослик олдида турган ва
ҳал
этилиши лозим бўлган энг муҳим масалалардандир. Хусусан, А.
Мариничева
мазкур назоратнинг ҳуқуқий табиатини таҳлил қилар экан, “унинг комплекс
универсал характер касб этиб, бир томондан, шубҳасиз, қонунлар ижроси устидан
назоратнинг бир қисми –
унинг йўналишларидан бири эканлигини, бошқа
томондан эса фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларининг рўёбга чиқишини
таъминлаш соҳасида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларига риоя
этилиши устидан назоратнинг ажралмас қисми ҳисобланишини, назоратнинг
мураккаб тармоқли тавсифи унинг ўзига хослигини ифодалашини, яъни маҳаллий
давлат ҳокимияти қарорлари қонунийлиги устидан назорат қисмида у умумий
тартибда амалга оширилса, ҳуқуқ субъектлари қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлаш соҳасида ташаббус тартибида амалга оширилишини” баён этади.
Назаримизда, мазкур назорат йўналишининг ҳуқуқий табиати прокурорга,
нафақат, “Прокуратура тўғрисида”ги қонун, шу билан бирга, маҳаллий давлат
ҳокимияти
норма ижодкорлиги фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун
ҳужжатлари билан ҳам кўплаб вазифаларнинг юклатилиши, ушбу назорат
йўналиши бир пайтнинг ўзида қонунлар ижроси устидан прокурор назорати ҳамда
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши устидан прокурор
назоратининг таркибий қисми (йўналиши) саналиши, унга мансуб бўлган назорат
объектларининг бошқа назорат йўналишларига қараганда сон жиҳатдан
юқорилиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, бугунги кунда маҳаллий давлат
ҳокимияти
қарорлари қонунийлиги устидан прокурор назоратининг предметини
аниқлашга бўлган объектив зарурат вужудга келмоқда. Бизнингча, ушбу назорат
йўналишини прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири
сифатида белгилаш унинг предметини аниқ ажратиб кўрсатишни тақозо этади.
Бироқ прокурор назорати назариясида ушбу масала бўйича ҳанузгача ягона илмий
қарашлар
шаклланмаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
182
Шу боис, тадқиқот натижасида қатор илмий
-
назарий ва юридик
адабиётларини таҳлил этилиши прокурор назорати предмети хусусида ўзининг
илмий ғоя ва фикрларини илгари сурган ҳуқуқшунос олим ва амалиётчи
мутахассисларни тегишлича гуруҳларга таснифлаш асосида ўрганиш имконини
берди. Хусусан, биринчи гуруҳга назорат предметини ижтимоий муносабатлар
ташкил этиши тўғрисида фикр билдирган ҳуқуқшунослар (В.
Басков, Ю.
Винокуров,
Б.
Коробейников, Д.
Мадякин, О.
Мадалиев), иккинчи гуруҳга назорат предметини
“Прокуратура тўғрисида”ги қонун мазмунида ифодаланган таърифидан келиб чиқиб,
ўз қарашларини илгари сурган ҳуқуқшунос олимлар (Н.
Бут, Ж.
Идилова, А.
Казарина,
Б.
Пўлатов, Б.
Хамидов, Э.
Хатов, И.
Чубенко) ва учинчи гуруҳга эса назорат предмет
тушунчасининг айрим ўзига хос жиҳатлари ҳақида хулосага келган муаллифларни
(З.
Гадаборшева, С.
Емельянов, Т.
Отческая) киритиш мумкин.
Хусусан, Б.
Коробейников фикрича, “Прокурор назоратининг предмети ўзида
прокурор фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган ижтимоий
муносабатлар соҳасини қамраб олади. Прокурор назоратининг моҳияти шундаки,
прокурор фаолияти қонунлар талабларини бажарилиши билан боғлиқ ижтимоий
муносабатларни тартибга солишга қаратилган”. В.
Басков “Конституция ва
амалдаги қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назоратини амалга
оширишда юзага келадиган ижтимоий муносабатларни прокурор назоратининг
предмети сифатида белгилаши мумкин”, деган ғояни илгари сурган. О.
Мадалиев
ҳам юқоридаги тадқиқотчилар изидан боради ва Ўзбекистон Республикаси
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 4
-
моддасида кўрсатилган прокуратура
фаолиятининг асосий йўналишларида белгиланган ҳуқуқий муносабатлар –
прокурор назоратининг предмети эканлигини таъкидлайди.
Бизнинг фикримизча, мазкур ҳуқуқшунос олимлар прокурор назорати
предметини белгилашда кишилар ўртасида юзага келадиган онгли, мақсадга
йўналтирилган алоқаларга эътибор қаратишган.
Иккинчи гуруҳга мансуб олимлардан А.
Казарина “давлат фаолиятининг
алоҳида шакли сифатида прокурорлик фаолиятининг предмети тушунчаси остида
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда белгиланган органлар, мансабдор шахслар,
тижорат ва нотижорат ташкилотлар раҳбарларининг ҳужжатлари ва
ҳаракатларининг
қонунийлиги, шунингдек, мамлакатда қонунийлик аҳволи
устидан доимий кузатиш (мониторинг) ҳамда унинг натижалари тўғрисида
қонунда
белгиланган тартибда Президент, юқори турувчи давлат ҳокимияти
органлари ва аҳолини хабардор қилишни тушуниш лозим”3лигини қайд этса, ушбу
масалага иқтисодиёт нуқтаи назаридан келиб чиқиб ёндашган Э.Хатов “соҳавий
қонунларнинг
назорат органлари томонидан ижроси устидан прокурор
назоратининг предметига тегишли соҳада давлат назоратини амалга оширувчи
органлар ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) Конституция
ва қонунларга
мослиги, улар қабул қиладиган ҳуқуқий ҳужжатларнинг шу соҳага доир
қонунларга
мувофиқлиги, шунингдек, текширув материаллари бўйича қабул
қилинадиган қарорлар, ҳуқуқий таъсир чораларнинг қонунийлиги ва
асослилигини киритиш лозим”, деган хулосага келган.
Шунингдек, Б.
Пўлатов ҳам қонунлар ижроси устидан прокурор назорати
предметини ёритишда “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг
20-
моддаси
мазмунидан келиб чиққан ҳолда ёндашган. Унга кўра, “назорат предметини:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
183
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий
тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг
ижро этилиши, шунингдек, улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги
ташкил қилади”. Шунга ўхшаш ғоя ва қарашлар Б.
Хамидов тадқиқотларида ҳам
кузатилади. Бизнингча, мазкур ҳуқуқшунос олимларни илмий ғоя ва қарашларини
бирлаштириб турувчи жиҳат шундаки, улар назорат предметини ажратиб олишда
қонунчиликда
баён этилган нормадан келиб чиқиб ёндашганлар.
Бошқа
ҳуқуқшунос
олимлардан
фарқли
равишда
З.
Гадаборшева
С.
Емельяновнинг фикрларини қўллаб
-
қувватлаган ҳолда, “Россия Федерацияси
прокуратураси тўғрисида”ги Қонуннинг 21
-
моддасида прокурор назорати
предмети сифатида қайд этилган ҳолатларни прокурор назоратининг функцияси
сифатида ҳисоблаш лозимлигини баён этади. Мазкур муаллифнинг фикрича,
тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор
назоратининг предмети остида юқоридаги қонунчиликнинг бузилишини
аниқлаш, бузилган қонунийликни тиклаш, айбдорларни қонунда белгиланган
жавобгарликка тортиш ва келгусида бу каби қонунбузарликлар содир этилишидан
огоҳлантириш бўйича чоралар кўриш тушунилиши керак.
Айнан шу жиҳатдан З.
Гадаборшева С.
Емельяновнинг фикрларини қўллаб
-
қувватлайди. Назаримизда, учинчи гуруҳга мансуб ҳуқуқшунос олимлар
З.
Гадаборшева ва С.Емельяновнинг “прокурор назорати предмети” тушунчасини
ифода этишда ўзига хос илмий қарашлари мавжуд. Муаллифлар прокуратура
идораларига қонун ҳужжатлари билан вазифа сифатида юклатилган масалаларни
аслида назорат предмети, деб ҳисоблаш зарурлиги ғоясини илгари сурганлар.
Юқорида қайд этилган ҳуқуқшунос олимларнинг илмий
-
назарий ғояларини
таҳлил этиб, таснифлаш асосида “прокурор назорати предмети” хусусида бизнинг
илмий қарашларимиз иккинчи гуруҳга мансуб ҳуқуқшунос олимлар Н.
Бут,
Ж.
Идилова, А.
Казарина, Б.
Пўлатов, Б.
Хамидов, Э.
Хатов ва И.
Чубенко фикрлари
билан ўзаро уйғун бўлиб, “предмет” тушунчасига Ўзбекистон Республикаси
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни 20
-
моддасида ифодаланган норма мазмунидан
келиб чиққан ҳолда ёндашиш мақсадга мувофиқ деган хулосага келдик. Чунки
прокурор назорати предмети тўғрисида фикр юритганда, энг аввало, “предмет”
тушунчасининг мазмун
-
моҳиятига эътибор қаратиш лозим.
Хусусан, луғатларда “фикр нимага йўналтирилган бўлса, унинг барчаси
“предмет”, деб тушунилиши ифода этилган. Фикримизча, предметга нисбатан
фикр, ғоя, эътибор йўналтирилган бўлади. Юқорида қайд этилган моддада эса
қонунларнинг
ижро этилиши
ва қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Конституция
ва қонунларга мувофиқлиги назорат предмети сифатида нисбатан тўғри
кўрсатилган. Назаримизда, прокурор қонунлар ижроси устидан назоратни амалга
оширар экан, қонунларнинг
ижро этилиши ҳамда қабул қилинаётган
ҳужжатларнинг Конституция ва қонунларга мувофиқлигига ўз диққат
-
эътиборини қаратиши зарур. Шу боис, бизнинг илмий қарашларимиз назорат
предметини ижтимоий муносабатлар ташкил этиши тўғрисида хулосага келган
ҳуқуқшунос
олимлар В.
Басков, Ю.
Винокуров, Б.
Коробейников, Д.
Мадякин ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
184
О.Мадалиев фикрлари билан ўзаро ҳамоҳанг эмас. Чунки юридик энциклопедик
адбиётларда “ижтимоий муносабатлар жамиятда кишилар ўртасида юзага
келадиган онгли, мақсадга йўналтирилган алоқалардир”, деб ифода этилган.
Прокурор эса қонунлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш
жараёнида кишилар ўртасида юзага келадиган алоқаларга эмас, балки қайд
этилган Қонуннинг 20
-
моддасида назарда тутилган органлар ва мансабдор
шахслар томонидан қонунлар аниқ ва бир хилда ижро этилмоқдами, улар
томонидан чиқарилаётган ҳуқуқий ҳужжатлар амалдаги қонунларга қанчалик
мувофиқ келади деган масалаларга бутун эътиборини қаратиши билан
белгиланади.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, маҳаллий давлат ҳокимияти қарорлари
қонунийлиги
устидан прокурор назоратининг предмети хусусида сўз юритганда,
айнан қайси норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар назорат предмети билан қамраб
олинишига ҳам эътибор қаратиш энг муҳим масалалардандир. Чунки юридик
адабиётларда бу масала ечими ҳақида ҳам ҳуқуқшунос олимлар ўртасида турлича
ғоя
ва қарашлар мавжуд. Бир гуруҳ ҳуқуқшунос олимлар (И.
Чубенко,
А.
Винокуров) прокурор фақат қонунлар ижроси устидан назоратни таъминлаши
лозимлиги ҳақида хулосага келганликларини ифода этсалар, яна бошқа бир гуруҳи
(З.
Гадаборшева, А.
Казарина, Д.
Мадякин, М.Максютов, Н.
Субанова) назорат
предметига қонуности ҳужжатлари ҳам киритилиши лозимлиги ҳақидаги ғояни
илгари сурганлар.
Хусусан, З.
Гадаборшева “Прокурорлар барча қонунчилик ижроси устидан
назоратни амалга оширадилар. Айни пайтда, шуни инобатга олиш керакки,
прокурорлар фақатгина маҳаллий давлат ҳокимяти норма ижлдкорлиги фаолияти
соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонунларнигина эмас,
балки ваколатли органлар ва мансабдор шахслар томонидан қабул қилинган
ҳамда
қайд этилган тоифага кирувчи қонунларни қўллаш механизмини белгилаб
берувчи қонуности ҳужжатлари ижроси устидан ҳам назоратни амалга оширади”,
деб фикр билдирадики, бизнингча муаллифнинг фикри ўринли.
Мазкур ҳуқуқшунос олимлар ғоя ва илмий қарашлари таҳлилидан келиб
чиқиб, З.
Гадаборшева, А.
Казарина, Д.
Мадякин, М.
Максютов ва Н.
Субанова
фикрларини
қўллаб
-
қувватлаймиз.
Чунки
Ўзбекистон
Республикасининг
“Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни 6
-
моддасига кўра,
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлардир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари, Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг
буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари
эса қонуности ҳужжатлар саналиб, Қонуннинг 8
-
моддасига мувофиқ,
қонунлар энг муҳим ва барқарор ижтимоий муносабатларни тартибга солади,
яъни улар муайян соҳани барча жиҳатларини муфассал ҳуқуқий тартибга солиш
имконига эга эмас. Юқорида қайд этилган қонуннинг 10–
14-
моддаларида
келтирилган қонуности ҳужжатлари айнан Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул
қилинади. Бизнингча, қонуности ҳужжатлари қонунларнинг ижро этилиш
механизми бўлиб хизмат қилиши, маълум бир соҳани ички жиҳатларигача чуқур
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
185
ҳуқуқий
тартибга солиши туфайли ҳам прокурор назоратини амалга ошириш
мобайнида инобатга олинмаслиги асло мумкин эмас. Шу жиҳатдан олиб қараганда,
И.
Чубенко ва А.Винокуровларнинг прокурор назорати предметига қонуности
ҳужжатлари кирмайди деб юқорида билдирган ғоя ва фикрларига қўшила
олмаймиз.
Бундан ташқари, маҳаллий давлат ҳокимияти қарорлари қонунийлиги
ижроси устидан прокурор назорати объекти ва унинг доирасига оид илмий
-
назарий масалалар мазмун
-
моҳиятини очиб бериш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Айни шу масала бугунги кунда ҳуқуқшунос олимлар ўртасида кўплаб баҳс
-
мунозараларга сабаб бўлаётганлигидан далолат бермоқда. Юридик адабиётлар ва
илмий манбаларни ўрганиш асосида, назорат объекти ҳақида сўз юритган
ҳуқуқшунос
олимлар бу масалага асосан иккита нуқтаи назардан, яъни прокурор
назорати остидаги органлар, мансабдор ва бошқа шахслар (В.
Бессарабов,
З.
Гадаборшева, Ж.
Идилова, М.
Максютов, Т.
Отческая ва Д.
Мадякин) ҳамда
назоратни таъминлаш жараёнида прокурор томонидан баҳо бериладиган ҳуқуқий
ҳужжатлар
(Б.
Пўлатов) жиҳатидан ёндашганликлари ҳақида хулосага келиш
мумкин.
Хусусан, В.
Бессарабов “Прокурор назоратининг объекти прокурорнинг
назорати остида ҳисобланган, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлашга масъул органлар, ташкилотлар, мансабдор ва бошқа шахслар
мажмуидир”, деб фикр билдирган. Мазкур муаллифнинг қарашларига яқин
фикрлар Ж.
Идилова ва З.
Гадаборшева томонидан ҳам билдирилган. Б.
Пўлатов
эса қонунлар ижроси устидан назорат объектлари тушунчасига прокурор
томонидан Конституция ва қонунларга мувофиқлиги юзасидан баҳо бериб
бориладиган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар тоифасидан келиб чиқиб ёндашади.
Фикримизча, юқоридаги олимлар прокурор назорати объекти масаласида
“Прокуратура тўғрисида”ги қонунда ифодаланган норма мазмунини инобатга
олган ҳолда ёндашганликларини алоҳида таъкидлаш лозим бўлади.
Ўрганишлар натижалари шуни кўрсатадики, М.
Максютов, Т.
Отческая ва
Д.
Мадякинлар тадбиркорлик субъектларини ўзини ҳам назорат объекти сифатида
ҳисоблаш зарур ёки зарур эмаслиги масаласига ойдинлик киритишган. Хусусан,
Т.
Отческая “Маҳаллий давлат ҳокимияти қарорлари устидан прокурор
назоратининг объектлари масаласи норма ижодкорлиги фаолиятининг ҳуқуқ
субъектлилик муаммоси билан боғлиқ ўзига хосликка эга. Фуқаро –
ҳуқуқ
субъекти, ўзининг ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширилиши доирасида назорат
объекти ҳисобланиши лозим”, деб фикр билдирган.
Маҳаллий давлат қарорлари назорат объекти ҳисобланиши билан боғлиқ
ғоя
ва қарашларни Д.
Мадякин ва М.
Максютов тадқиқотларида кузатиш мумкин.
Шу ўринда прокурор назорати объекти хусусидаги В.
Бессарабов,
Ж.
Идилова, З.
Гадаборшева ва Б.
Пўлатовнинг ғоя ва қарашларига умумий
маънода қўшилган ҳолда бизнинг фикримизча, маҳаллий давлат ҳокимияти
қарорлари
қонунийлиги устидан прокурор назорати объектини белгилаш
масаласида иккита муҳим жиҳат: назорат остида бўлган масъул органлар,
мансабдор ва бошқа шахслар мажмуи ҳамда прокурор томонидан қонунийлиги
баҳоланадиган ҳуқуқий ҳужжатларга эътибор қаратиш зарур.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
186
Ўзбекистон
Республикасининг
“Прокуратура
тўғрисида”ги
Қонуни
20-
моддасига мувофиқ назорат объекти: вазирликлар, давлат қўмиталари,
идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари,
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва
идораларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий тузилмалари; ҳокимлар ва бошқа
мансабдор шахслар ҳамда улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатлар
ҳисобланади. Назаримизча, назорат объектига амалдаги қонунчилик мазмунидан
келиб чиқиб ёндашиш мақсадга мувофиқ.
Фақат бу ерда бир муҳим жиҳатни ёддан
чиқармаслик зарур. Яъни қонун прокурор назорати объекти доирасига “ҳокимлар
ва бошқа мансабдор шахслар”ни киритган.
Шу сабабдан биз тадқиқ этиб ўрганаётган прокурор назорати йўналишида
ҳокимларнинг
ўзлари ҳам назорат объекти ҳисобланадими ёки йўқми деган, ҳақли
савол пайдо бўлади.
Хусусан, 2022 йилда Президент Администрацияси топшириғига асосан,
Тошкент шаҳар Сергели туманидан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманига қадар
бўлган Тошкент халқа автомобиль йўлининг 17.3 км. қисмидаги (Зангиота 7 км.,
Янгийўл 1.5 км., Қуйичирчиқ 2.3 км ва Ўртачирчиқ 6.5 км.) ер майдонларидан
фойдаланишнинг қонунийлиги ўрганилди.
Ўрганишда 18 та ҳоким қарорлари билан 98,4 гектар ер майдонлари
ноқонуний ажратилганлиги аниқланди.
Шундан 12 та ҳоким қарорлари билан 76,7 гектар суғориладиган экин
ерлари қонун талабларига зид равишда қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасидан
чиқарилишига йўл қўйилганлиги оқибатида давлат манфаатларига 52 млрд.
647 млн. сўм зарар етказилган.
Мисол учун, Тошкент вилоят ҳокимининг 10.04.2019 йилдаги 278
-
сонли
қарори
билан З.Усмановга Зангиота туманидан 1,20 гектар суғориладиган экин ер
майдони (68,4 балл бонитетли) “маиший хизмат кўрсатиш” биноси қуриши учун
ноқонуний ажратилиши оқибатида, давлатга 1 млрд. 300 млн. сўм зарар
етказилган.
Ўз навбатида, З.Усманов ушбу ердан мақсадли фойдаланмасдан, 0,10 гектар
қисмини
Б.
Шариповга, 0,30 гектар қисмини эса А.
Аиталиевага сотиб юбориб,
ер майдонларини талон
-
торож қилган.
Ёки Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 11.06.2018 йилдаги 529
-
сонли қарори билан
“Elizabeth Industrial Safety” МЧЖга АСГТКС қуриш учун
0,70 гектар суғориладиган экин
ер майдони ажратилган бўлса
-
да, қарорда ушбу ер қишлоқ хўжалигида
фойдаланилмайдиган ер тоифаси сифатида нотўғри маълумотлар киритилган.
Бунинг оқибатида давлатга 392,8 млн. сўм зарар етказилган.
Бундан ташқари, ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш
устидан назорат идоралари томонидан ўзбошимчалик билан қурилаётган
иморатларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмаган.
Хусусан, Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 27.04.2018 йилдаги 409
-
сонли
қарори
билан Р.Хошимовга “савдо ва хизмат кўрсатиш” бинолари қуриш учун
1,39 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони асоссиз ажратиб берилган.
Мазкур қарор Тошкент вилоят прокурорининг протестига асосан
11.01.2019 йилда бекор қилинган бўлишига қарамасдан, Р.Хошимов ўзбошимчалик
билан ушбу ер майдонида қурилиш ишларини амалга ошириб, 12 та бино
-
иншоотлар ичида 68 та дўкон ва умумий овқатланиш нуқталарини қурган ва
уларни бошқа шахсларга сотиб, ноқонуний даромад олиб келган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
187
Хуллас, сир эмаски, ҳозирги кунда маҳаллий ҳокимликлар томонидан аҳоли
пунктлари бош режаларини бажариш ёки юқори турувчи ижро ҳокимияти
органларидан берилган бошқа топшириқни важ қилиб кўрсатган ҳолда, ер
участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан
бузилаётган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотлар
учун фуқароларга ва юридик шахсларга бузилаётган кўчмас мулкнинг бозор
қиймати
ҳамда олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарар тўлиқ
қопланганидан кейин рухсат берилиши талаби қўпол равишда бузилмоқда.
Фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Янгиланган Конституциясининг
143-
моддасига асосоан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва
бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош
прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади”. Қомусимизнинг
144 ва 145
-
моддаларида эса прокуратура органлари ўз ваколатларини республика
Бош прокурори бошчилигида ягона марказлаштирилган тизим сифатида, ҳар
қандай
давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан
мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширишлари ўз аксини топган.
Мамлакатимизда қонун устуворлигининг ҳукмронлик қилиши қонунлар
талабларини оғишмай ижро этиш натижасидагина мустаҳкам, ўз мустақиллигини
ҳимоя
қила оладиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таминлай
оладиган давлат қурилишини таминлайди.
Маҳаллий вакиллик ва ижро органлари қарорларида қонунийлигини
таминлаш устидан назорат давлат томонидан фақат ягона прокуратура
органларига юклатилган. Зотан, прокурор назорати ҳуқуқий муносабатлари
давлатнинг қайси идораси, қайси давлат органи ҳуқуқбузарликни белгилаши,
қонун
билан ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизликни ифодалашидан қати
назар вужудга келади.
Бу соҳада конунлар ижроси устидан назорат бўйича прокурор назорати
предмети –
Маҳаллий вакиллик ва ижро органлари томонидан қабул қилинаётган
ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига
мувофиқлиги ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Губаева Т.В. Словесность в юриспруденции: Автореф. дис. ... докт. юрид.
наук. –
М., 1996. С. 7.
2.
Эркин Хожиев, Тўлқин Хожиев. Маъмурий ҳуқуқ. Дарслик. –
Т.: “Фан ва
технология”, 2008.
-
288 б.
3.
Конституция, закон, подзаконный акт // отв. ред. Ю.А. Тихомиров. –
М., 1994.
4.
Бошно С.В. Нормативный правовой акт: развитие признаков
в правоприменительной практике // Арбитражный и гражданский процесс.
2009. №4. –
С. 42.
5.
Файзиев О.Р. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари
ҳамда
қарорларини ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш фаолияти
самарадорлигини ошириш. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси. –
Т.:, 2018. –
17 б
6.
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга
Мурожаатномаси. –
Т., 2018, 26
-
бет.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
188
7.
Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат // Электрон манба:
https://lex.uz/dictionary?letter=%D0%9F (мурожаат вақти: 05.10.2020).
8.
Шмелев А.В. Особенности осуществления прокурорского надзора за
предпринимательской деятельностью // «Вестник Саратовской государственной
юридической академии», 2017, №6 (119). –
С. 234.
9.
Субанова Н.В. Теоретические и прикладные основы прокурорского надзора
за исполнением законов о разрешительной системе: Дисс. ... док. юрид. наук. –
М.:
Академия Генеральной прокуратуры Российской Федерации, 2014. –
С. 140.
10.
Пўлатов
Б.Х.
Ўзбекистон
Республикаси
прокуратурасининг
конституциявий мақоми // «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
Олий ўқув курслари Ахборотномаси», 2017, №4 (32). –
Б. 27
-
28. Рустамбаев М.Х.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва прокуратура: рисола / Масъул
муҳаррир: ю.ф.д., проф. А.Х.Саидов. –
Т.: ТДЮИ нашриёти, 2005. –
Б. 8
-12.
11.
Рахимов Ф.Х. Прокурор назорати ва фаолият йўналишлари: илмий
-
амалий мақолалар тўплами / ю.ф.д. Т.А.Умаров умумий таҳрири остида. –
Т.:
“Ношир” нашриёти
, 2008.
–
Б. 87
-94.
12.
Ибрагимов З.С. Мустақиллик ва Ўзбекистон Республикаси прокуратураси
(истиқлол йилларидаги ҳуқуқий мақоми ривожланишининг қиёсий таҳлили).
Монография. –
Т.: «Noshir», 2011. –
Б. 131.
13.
Гераклит Эфесский. О природе: с комментариями и иллюстрациями. –
Москва: АСТ, 2022. –
218 с.
14.
Суриков И.Е. Пифагор. –
Москва: Академический проект, 2018. –
270 с.
15.
Платон. Политик / Платон; исследование, перевод и комментарии Р.В.
Светлова. –
Санкт
-
Петербург: Платоновское философское общество, 2019. –
211 с.
16.
Аристотель. Политика; Риторика. –
Москва: Эксмо, 2019. –
382 с.
17.
Локк Джон. Опыт о человеческом. –
Санкт
-
Петербург: Азбука, 2022. –
859 с
18.
Морозова Е. Робеспьер. Серия: «Жизнь замечательных людей»
-
М.:
Молодая гвардия, 2016. –
256 с
19.
Всеобщая декларация прав человека. СПб 1999. –
32 с.
20.
Федоров Н.В. О судебной реформе в России // Государство и право. 1992. №6.
21.
Ломовский В.Д. Какой власти принадлежит прокуратура. //Российская
юстиция. –
2001.
–
№ 9. –
С. 21
-22.
22.
Бойков А. Д. Третья власть в России. Очерки о правосудии, законности и
судебной реформе 1990–1996 гг. М., 1997.
23.
Исламов З.М. К какой власти отнести прокуратуру? –
Народное слово,
3 июля 2003 года.
24.
Раджабова М.А. Ҳуқуқий давлатчилик сари. –Т.: ―Ўзбекистон, 2000. –
22-24-
бетлар.
25.
Алимов Ғ. Правовой статус и деятельность органов государственной
власти в Республики Узбекистан. –
Т., 2004 –
С.40
26.
Жасимов И.К. Суд
-
ҳуқуқ ислоҳотлари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясидаги
прокуратуранинг бугунги кундаги ўрни. –
Т., 2004.
-
С. 74.
27.
Мариничева А.Ю. Прокурорский надзор за законностью обеспечения
предпринимательства и соблюдением прав субъектов предпринимательской
деятельности // «Уголовная юстиция», 2019, №13. –
С. 123.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
189
28.
Прокурорский надзор. В 2 т. Том 2. Особенная и специальная части:
учебник для вузов / под. общ. ред. О.С.Капинус. –
4-
е изд., пер. и доп. –
М.:
Издательство Юрайт, 2019. –
С. 16.
29.
Мадякин Д.А. Проблемы совершенствования прокурорского надзора за
исполнением законов в сфере предпринимательской деятельности: Дисс. ... канд.
юрид. наук. –
М.: РГБ, 2005. –
С. 46.
30.
Бут Н.Д. Теоретические, правовые и организационные основы
прокурорского надзора за исполнением законов о свободе экономической
деятельности в Российской Федерации: Автореф. дисс. ... док. юрид. наук. –
М.:
Академия Генеральной прокуратуры Российской Федерации, 2011. –
С. 31
-32.
31.
Чубенко И.С. Прокурорский надзор за исполнением законов в сфере
оказания поддержки субъектам малого и среднего предпринимательства: Дисс. ...
канд. юрид. наук. –
М.: Академия Генеральной прокуратуры Российской
Федерации, 2013. –
С. 82, 93
-94.
32.
Отческая Т.И. Особенности прокурорского надзора за исполнением
законодательства о защите прав предпринимателей // «Пролог: журнал о праве» /
«Prologue: Law Journal», 2020, №2. –
С. 50.
33.
Идилова Ж.Н. Прокурорский надзор за исполнением законодательства о
защите малого и среднего предпринимательства: состояние и пути оптимизации:
Дисс. ... канд. юрид. наук. –
Екатеринбург: 2012. –
С. 84.
34.
Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Олий ўқув юртлари учун дарслик.
(Умумий қисм) –
Т.: “ИЛМ ЗИЁ”, 2012. –
44 б.
35.
Казарина А.Х. Теоретические и прикладные проблемы прокурорского
надзора за исполнением законов экономической направленности: Автореф. дисс
. ...
док. юрид. наук. –
М.: Академия Генеральной прокуратуры Российской Федерации,
2009.
–
С. 17, 35.
36.
Хатов Э.Б. Теоретические и практические проблемы совершенствования
прокурорского надзора за исполнением законов органами государственного
контроля в сфере экономики: Автореф. дисс. ... док. юрид. наук. –
М., 2003. –
С. 8.
37.
Прокурор назорати: дарслик / Б.Х.Пўлатов; масъул муҳаррирлар:
Т.А.Умаров, А.Т.Алламуратов ва бошқ. –
Т.: «O’zbekiston», 2009. –
Б. 147
-148.
38.
Муаллифлар жамоаси. Прокурор назорати. Дарслик. –
Т.: ТДЮУ, 2019. –
Б. 62.
39.
Гадаборшева
З.Б.
Прокурорский
надзор
за
исполнением
законодательства в сфере предпринимательской деятельности: Дисс. ... канд. юрид.
наук. –
М.: 2013. –
С. 42
-45.
40.
Логический словарь
-
справочник / Н.И.Кондаков., отв. ред. Д.П.Горский. –
М.: изд. “Наука”, 1975. –
С. 474.
41.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси / Нашр учун масъул Р.А.Мухитдинов
ва бошқ.; масъул муҳаррир Н.Тойчиев. –
Т.: Адолат, 2009. –
Б. 204.
42.
Казарина А.Х. Теоретические и прикладные проблемы прокурорского
надзора за исполнением законов экономической направленности: Автореф. дисс. ...
док. юрид. наук. –
М.: Академия Генеральной прокуратуры Российской Федерации,
2009.
–
С. 17
-18, 36-38.
43.
Максютов М.Ф. Прокурорский надзор за исполнением законов в сфере
закупок товаров, работ, услуг отдельными видами юридических лиц: Автореф.
дисс. ... канд. юрид. наук. –
М.: Университет прокуратуры Российской Федерации,
2018.
–
С. 14.
