Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Craft in Khorezm XIII
–
XIV centuries
Baxir TURGANOV
Nukus State Pedagogical Institute named after Ajiniyaz
Nukus branch of Samarkand State University of Veterinary Medicine, Animal Husbandry and Biotechnology
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2024
Received in revised form
15 January 2024
Accepted 25 February 2024
Available online
15 March 2024
The article is devoted to the study of the development of
crafts in the cities of Khorezm, which were part of the state of the
Golden Horde in the XIII
–
XIV centuries. Written sources, as well
as archaeological finds, are used as the basis for the analysis.
During this period, the strengthening of trade and economic ties
between Khorezm and the cities of Eastern Europe, the Golden
Horde, as well as with nomadic peoples contributed to the
significant development of handicraft production. The passage of
the northern branch of the Great Silk Road through the territory
of Khorezm also played an important role.
In the 13th-14th centuries, cities such as Old Urgench,
Mizdakhan, Shemakha-kala, Shehrlik and Zhanpik-kala became
important centers of trade and craft production. Craft districts
and workshops were actively developed in these settlements.
Particular attention is paid to the development of such crafts
as pottery and stone carving in the cities of Khorezm during this
period. The products of Khorezm craftsmen, including ceramics,
textiles, silk raw materials, as well as soapstone products, found
their buyers both in the cities of Eastern Europe and in the
Golden Horde.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2/S-pp48-61
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Khorezm,
cities,
Golden Horde period,
trade and economic
relations,
handicrafts,
handicraft neighborhoods,
ceramics,
stone carving,
textiles,
metalworking craft.
XIII
–
XIV
асрларда Хоразм ҳунармандчилиги
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Хоразм,
шаҳарлар,
Олтин Ўрда даври,
Мазкур мақолада Олтин Ўрда давлати таркибидаги
Хоразм шаҳарларининг XIII–XIV асрлардаги ҳунармандчилик
соҳалари ривожи ўрганилган. Мавзуни ёритишда ёзма
манбалар ва археологик материаллардан фойдаланилди.
1
Candidate of Historical Sciences, Associate Professor, Nukus State Pedagogical Institute named after Ajiniyaz.
2
Assistant Teacher, Nukus branch of Samarkand State University of Veterinary Medicine, Animal Husbandry and
Biotechnology. E-mail: turganovbaxit@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
49
савдо
-
иқтисодий
алоқалар,
ҳунармандчилик,
ҳунармандчилик
маҳаллалари,
кулолчилик,
тоштарошлик,
тўқимачилик,
металлсозлик.
Мақолада шунингдек, Хоразм шаҳарларидаги кулолчилик ва
тоштарошлик ҳунармандчилиги ҳақида маълумотлар
берилган.
Ремёсла Хорезма в XIII–XIV веках
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Хорезм,
города,
золотоордынский период,
торгово
-
экономические
отношения,
ремесла,
ремесленные кварталы,
керамика,
резьба по камню,
текстиль,
металлообрабатывающее
ремесло
.
Статья посвящена исследованию развития ремесел в
городах Хорезма, находившихся в составе государства
Золотой Орды в XIII–XIV веках. В качестве основы для
анализа использованы письменные источники, а также
археологические находки. В этот период укрепление
торгово
-
экономических связей между Хорезмом и
городами Восточной Европы, Золотой Орды, а также с
кочевыми народами способствовало значительному
развитию ремесленного производства. Важную роль
сыграло также прохождение северной ветви Великого
шелкового пути через территорию Хорезма.
В XIII–XIV веках города, такие как Старый Ургенч,
Миздакхан, Шемаха
-
кала, Шехрлик и Жанпик
-
кала, стали
важными
центрами
торговли
и
ремесленного
производства. В этих населенных пунктах активно
развивались ремесленные кварталы и цехи.
Особое внимание в статье уделяется развитию таких
ремесел, как гончарство и резьба по камню в городах
Хорезма в указанный период. Продукция хорезмских
мастеров, включая керамические изделия, текстиль,
шелковое сырье, а также изделия из талькохлорита,
находила своих покупателей как в городах Восточной
Европы, так и в Золотой Орде.
Ўзбекистон тарихида мўғиллар босқинчилигидан (1221 йил) сўнгги
даврдаги иқтисодий ва маданий ҳаёт тарихи ўрганилмаган муаммоли мавзулардан
биридир. Бу даврда ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди Чиғатой ва Жўжи улусларига
ажратилган эди. Чиғатой улуси тасарруфидаги Мовароуннаҳр ҳудудида XIII аср
охирига қадар маданий ва иқтисодий соҳалардаги инқирозлар давом этади.
XIII
–XIV асрларда Хоразм ҳудуди ҳам Чиғатой ва Жўжи улуслари орасида
бўлиб олинади. Жанубий Хоразм (Кат, Хива) ҳудудлари Чиғатой улусига, маркази
Урганч бўлган шимоли
-
ғарбий Хоразм Волга бўйидаги Олтин Ўрда давлати
таркибига киритилади.
Хоразм Жўжи улусининг жануби
-
шарқий сарҳадларидаги муҳим иқтисодий
ва маданий марказларидан бирига айланади. Бу даврга оид археологик
материаллар Кўҳна
-
Урганч, Миздакхан, Шемаха
-
кала, Шехрлик, Джанпык
-
кала,
Пулжой каби ёдгорликларда савдо
-
иқтисодий муносабатлар ва ҳунармандчилик
соҳалари тараққий қилганлигини кўрсатади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
50
Араб тарихчиси Ибн ал
-
Асир (1160–1234 йй) асарида мўғилларининг Кўҳна
-
Урганчни вайрон қилганликларидан сўнгги даврда мўғил хонларнинг шаҳарни
қайта
тиклаш ишларини олиб борганлигига доир маълумотлар мавжуд. Унинг
маълумотларига кўра, мўғиллар Мовароуннаҳрда тўла ҳокимиятини ўрнатгандан
сўнг Кўҳна
-
Урганч яқинида янгидан шаҳар қурадилар [21, 38]. Топографик ва
аэрофотосъемкалик тадқиқотлар Ибн ал
-
Асир маълумотларини тасдиқлайди,
ҳақиқатдан
ҳам янги шаҳар эски жойидан бошқа жойга қурилган [14, 15].
Хоразм цивилизацияси тадқиқотчиси С.П.
Толстов таъкидлашича, XIII аср
охирида ғарбий Хоразмда деҳқончилик, ҳунармандчилик ва шаҳарсозлик
маданиятининг янги ўчоғи вужудга келган. Бунинг сабаби шунда эдики, –
Олтин
Ўрда давлати ҳукмдорлари Хоразмнинг маданий анъаналаридан ва иқтисодий
салоҳиятидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишдан манфаатдор эдилар. Олтин
Ўрда хонлари учун бебаҳо бойликлар манбаи сифатида зарур бўлган Урганч яна
кулдан қад ростлаб, йирик савдо ва ҳунармандчилик марказига айланиш
имконини қўлга киритади” [22, 309].
Дарҳақиқат, XIII асрнинг иккинчи ярмидан Хоразм Олтин Ўрда давлатидаги
иқтисодий ва маданий ривож топган ўлкалардан бирига айлана бошлайди.
Бу даврда Хоразм Олтин Ўрда, Шарқий Европа шаҳарлари ва кўчманчиларидан,
ташқари Ғарбий Европа билан ҳам савдо
-
иқтисодий муносабатларни йўлга
қуйилади. Европалик савдогарлар ва миссионерлар Олтин Ўрда давлати, жумладан
Хоразм ҳудудига савдо
-
сотиқ ва бошқа турли мақсадларда ташриф буюришган.
Олтин Ўрда таркибидаги Хоразм хусусидаги илк маълумотлар Рим папаси
Иннокентий IV элчиси Плано Карпини (1246 йил), ака
-
ука Николо ва Маффео
Пололар (1260 йил) хотираларда Хоразм тўғрисида бой, кўплаб бозорларга ва кўп
сонли аҳолига эга бўлган Орнас (Урганч) шаҳри ҳақида ҳикоя қилади [11, 8].
Айниқса, сайёҳ Ибн Баттута (1333 йил) маълумотларида Хоразм ва унинг
пойтахти Урганч шаҳри нафақат Олтин Ўрда давлатидаги, балки Шарқдаги йирик
иқтисодий ва маданий марказлардан бир сифатида эътироф этилади [9, 47–
48].
Урганч ҳақида Ибн Батута шундай ёзади: “Бу
-
туркларнинг энг улуғ, энг гўзал, энг
йирик шаҳари бўлиб, ажойиб бозорлари, кенг кўчалари, жуда кўп иншоотлари
(бинолар, масжид, мадрасалари) ва хуш манзара жойлари бор. Шаҳарда аҳоли
кўплигидан ҳаёт қайнайди, у мавжланиб турган денгизга ўхшайди” [9, 47].
Ибн Баттута келган даврда Урганч чиндан ҳам Қоҳира ва Дамашқ каби энг
йирик Шарқ шаҳарлардан қолишмас даражада бўлган.
Ўша давр муаллифларидан араб олими Шамсиддин Муҳаммад ибн Абу Толиб
ал
-
Димишқий (1256
-
1327 йй.) асарида “Хоразм ўлкаси олтмиш минг қишлоқни ўз
ичига олади”, деб ёзади [26, 30].
XIV асрдаги италиялик Франсиско де Бальдуччи Пеголоттининг
“Савдогарлар учун амалий кўрсатма” асарида шундай ёзади: “Осиёнинг ичкарисига
киришнинг ҳожати йўқ, чунки Хоразмнинг маркази Урганчдан Европа бозорлари
учун барча керакли нарсаларни сотиб олиш мумкин [15, Б. 26–28]. Кимки Генуя
ёки Венециядан бу жойларга (Хоразмга) ва Хитойга саёҳат қилмоқчи бўлса, ўзи
билан Европа мовутини олсин ва Урганчга келсин, Урганчда эса уларни кумушга
(“соум, сўм” деб аталувчи кумуш қуймаси –
ёмби.) алмаштирсин ва Хитойга
борсин” [11, 8–
9].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
51
Таъкидлаш жоизки, бу жойда муаллиф “Осиёнинг ичкарисига киришнинг
ҳожати
йўқ”, “барча керакли нарсаларни сотиб олиш мумкин” деганда Хоразм
бозорларида ҳунармандчилик маҳсулотларининг сероблиги ва соҳанинг
тараққиётини назарда тутган бўлиши керак.
Ибн Арабшоҳнинг таъкидлашича, XIV асрнинг иккинчи ярмида Хоразм
(Урганч) “... энг йирик шаҳарлардан, йирик вилоятлардан бири...” бўлган [26, 102].
Шаҳарнинг бой бозорлари кўплаб савдо карвонларини ўзига жалб қилган.
Бозорларда нафис ва ранг
-
баранг ҳунармандчилик буюмлари, хусусан, кулолчилик
маҳсулотлари, жанг ва ов қуроллари, гилам ва сўзаналар, зебу
-
зийнатлар,
тақинчоқлар савдоси авжида бўлган.
Хоразмда тўқимачилик қадимдан ривож топган ҳунармандчилик
соҳаларидан биридир. Жумладан, XIII–XIV асрларда гилам, кимхоб кўрпалар,
“мулҳам” чойшаби, чопонлар, ошланган терилар (“кимухт”) Олтин Ўрда шаҳарлари
ва Шарқий Европа кўчманчиларига ташқи савдога чиқарилган. Абдурашид ал
Бакувий (XIV–XV асрлар) асарида Гурганжнинг моҳир “зардўзлари” ҳақида ҳикоя
қилинади
[1,91].
XIII
–XIV асрларда Хоразм ҳунармандлари томонидан Олтин Ўрда шаҳарлари
ва Дашти Қипчоқ кўчманчи аҳолиси учун пахта газламалари, ипак матолар,
тўқимачилик
маҳсулотлари,
кулолчилик,
тош
қозонлар
ва
бошқада
ҳунармандчилик
маҳсулотларини етказиб беришган. Ўша даврда Хоразмда ишлаб
чиқариш кучлари ва ҳунармандчилик соҳалари ривожланишига “кўчманчи дашт
аҳолиси билан товар айирбошлаш” ва “Хоразмнинг Ўрта Осиёдан Шарқий
Европага, жумладан Олтин Ўрда шаҳарларига олиб борадиган савдо йўлида
жойлашганлиги” муҳим таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланган.
Хоразмда ишлаб чиқарилган ҳунармандчилик маҳсулотлари халқаролик
савдода Олтин Ўрда шаҳарлари, Шарқий Европа ва Ғарб давлатларига ҳам ташқи
савдога экспортга чиқарилган. Олтин Ўрда даврида Хоразмда Қрим шаҳарлари
воситачилигида Италия билан савдо
-
иқтисодий алоқаларини йўлга қўйишади.
1298
–1299 йилларга оид Эски Қримда муҳрланган нотариал бир ҳужжатда
Хоразмдан “carusmizna” ва “organinum” деб номланган ипак хом ашёси тойларини
генуялик савдогарлар сув йўли орқали Италияга жўнатганликлари кўрсатилган
[14, 239].
Археологик тадқиқотлар XIII–XIV асрларда Хоразмда ҳунармандчилик
маҳсулотларини ишлаб чиқариш тараққий қилганлигидан гувоҳлик беради.
Кўҳна
-
Урганч, Миздакхан, Шемаха
-
кала, Шехрлик, Джанпиқ
-
қала, Пулжой
қалъаларида
савдо
-
иқтисодий алоқалар ва ҳунармандчилик соҳалари тараққий
қилади. Бу даврда Хоразмда тайёрланган кулолчилик, тоштарошлик, ипакчилик,
тўқимачилик каби ҳунармандчилик маҳсулотлари Олтин Ўрда шаҳарлари ва
Шарқий Европага ташқи савдога олиб чиқилган [14, 240].
XIII
–XIV асрларда Хоразмда кулолчилик юксак ривожланган ҳунармандчилик
соҳаларидан бирига айланади. Бу даврда сирланган ва сирланмаган кулолчилик
маҳсулотларининг янги шакли пайдо бўлади. Улардан чархда тайёрланган
сирланмаган ва қолипларда тайёрланган кулолчилик маҳсулотлари оммавий кенг
кўламда тарқалади. “Урганч намунаси”даги кошин типидаги буюмлар –
идиш
-
товоқ, меъморий безак тахтачалари (маолика ва мозаика), тақинчоқлар кенг
оммалашади [29, 573].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
52
Айниқса, XIII–XIV асрларда сирланмаган сопол идишларни тайёрлаш ўз
тараққиётининг юқори даражасига кўтарилди. Кулолчилик маҳсулотлари асосан
кулранг лойдан ишланиб, юза қисми қора рангда ангобланиб, усти силлиқланиб,
ялтироқ сайқал берила бошланади.
Ўша давр кулолчилигида кўзалар тайёрлашдаги яна бир янгилик –
идишларнинг сиртига штамп
-
қолипда бўртма нақшлар бериш одат тусига киради.
Шунингдек, бу хилдаги сополларнинг илгаригилардан яна бир фарқли жиҳати
ранги билан боғлиқ. Булар асосан сарғиш қум ранг, оқиш тусда бўлиб, сиртига
қорамтир
ангоб суртилмаган. Бўртма нақшли кўзаларда геометрик, ўсимлик ва
зооморф шакллардаги ўйма
-
босма безаклар мавжуд. Зооморфли тасвирларда
балиқ, қуён ва қушлар аниқ акс эттирилган.
Замахшар,
Дауданқалъа,
Ёрбакир,
Миздаҳкон,
Жампиққалъа
ёдгорликларидан (XII–XIV асрлар) бўртма нақшли штамп
-
қолип ёрдамида
тайёрланган маҳсулот турлари билан бир қаторда айнан қолипларнинг ўзлари ҳам
топиб ўрганилган [5, 264–
265].
XIII
–XIV асрлардаги кулолчилик маҳсулотларнинг иккинчи туркумини
“Урганч намунаси”даги кошин буюмлари ташкил қилади. Бу даврда Хоразм
кулоллари ўз маҳсулотларини сариқ, кўк, яшил (феруза), қўрғошиндан
тайёрланган рангсиз қоришма (глазурь), кобальт туридаги сирлар билан
сирланганлар. Хоразм кулолчилигида кошин маҳсулотларини ишлаб чиқариш
XII асрда шаклланган бўлса
-
да, унинг ривожланиши XIII–XIV асрларга тўғри келади
(1
–
2-
расмлар). Кошинсозликда уй
-
рўзғор идишларидан тортиб меъморий
безаклар ва тақинчоқларга қадар буюмлар тайёрланган. Бу ўз
-
ўзидан
кулолчиликда янги маҳсулот турларининг кўпайишига олиб келган. Маҳаллий
кулоллар сирли сополлар ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини
ўзлаштирганлар. Ўша даврда Хоразм кулолчилиги ўзининг асл хусусиятларига эга
бўлиб, қўшни этномаданиятлар таъсирида кам ўзгарган.
XII
–XIII асрларда Марказий Осиёнинг ҳунармандчилик марказларида қандил
деб номланувчи сопол идишлар тарқалади (3,1
-
расм). Қўшни минтақалар Эрон ва
Хуросандан олиб келинган қандил маҳсулотларнинг хусусиятларини ижодий
ўзлаштира орқали Хоразм кулоллари XII–XIV асрларда қандил маҳсулотларини
ишлаб чиқаришни йўлга қўйишган. Ўша даврдаги Қаватқалъа, Ербурун
-
Тирсак,
Шоҳсанам, Миздаҳкон, Қизилқалъа, Дарёлиқкўл ёдгорликларида сопол қандил
идишлар қайд қилинган [12, 75–
76; 28, 91
–
101].
Хоразм ёдгорликларидаги топилмалар “минай”, “гран де ри”, “селадон”
типидаги қандил топилмаларига тақлидан маҳаллий ҳунармандлар томонидан
“сохта қандил”, “сохта минай”, “сохта селадон” сингари қандил маҳсулотлари
тайёрланганлигидан далолат беради (3,1
-
расм). [31].
Саёҳ Ибн Баттута таъкидлашича, XIV асрда Хоразмда қандил идишлар
мавжуд бўлган ва мамлакат фуқаролари ўз уйларини қандил идишларда
безатишган [21, 310]. Хоразмнинг қандил маҳсулотларида Эрон, Ироқ безаш
анъаналарига хос бўлган қушлар галаси, отлиқ одам (Қаватқалъа), мусиқачи аёл
(Миздаҳкон), шер каби тасвирлар, эпиграфик белгилар, ўсимликсимон, геометрик
ва медальон
-
халқалар, сарлавҳалар (Қизилқалъа) кузатилади.
Олтин Ўрда даврига келиб Хоразм сирланган идишларида қуён, ҳўкиз, товус,
ўрдак, балиқ каби ҳайвон ва қушлар тасвири кенг тарқалганлигини кузатиш
мумкин (1,2
-
расм). [22, рис. 91; 29, рис. 14]. Бу даврда ўсимлик (гул, барг) ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
53
геометрик (чамбарак, халқа, параллел чизиқлар, ромб) нақшлари анча реаллашади
(1, 1, 3
–
6-
расм; 2
-
расм). Эпиграфик нақшлар бўртма (рельеф) шаклида битила
бошлайди.
XIII
–XIV асрлардаги Хоразм сирланган сополларнинг ўз хос хусусияти
буюмлар (асосан коса ва ғулча) ичида “ўтирган” ёки “парвоздаги” ўрдак, “товус
кўзи” тасвирларининг акс этилишидир (1, 2 –
расм). Уларнинг юзага келиши
Хоразм бадиий ҳунармандчилик анъаналари билан боғлиқ ҳисобланади [30, 33–
37;
4, 318. рис. 29, 15].
Бундай тасвирлар акс этган кошин типидаги сопол идишлар хоразмлик
усталарнинг таъсири натижасида Олтин Ўрда шаҳарларида ва Шимолий Кавказ
(Маджар), Молдова (Эски Орхей), Русь (Буюк Новгород) ёдгорликлари моддий
маданиятида ҳам кенг тарқалган [7, 128]. Ўша даврда мазкур ҳудудлар ҳам Хоразм
сингари Олтин Ўрда давлати таъсирида эди.
А.Ю.
Якубовскийнинг “Сарой Берканинг ҳунармандчилик саноати” асаридаги
“Сарой кулолчилигида Хоразм” деб номланувчи бўлимида Волга бўйидаги Олтин
Ўрда шаҳарларига Хоразм кулолчилик анаъаналарининг таъсири алоҳида
таъкидлаб ўтилади [30, 28–48]. Сарой Берка меъморчилигида қўлланилган сиркор
кошинларнинг ишланиш техникаси ва сифати жиҳатидан Урганчдан кўчириб
келтирилган хоразмлик усталарнинг ишлари батомом такрорланган ва давом
эттирилганлигини кўрсатади [8, 125].
Бир томондан Сарой Боту ва Сарой Берка, иккинчи томондан Урганчдаги
меъморий ёдгорликлардаги кошинкорлик материалларини қиёсий таққослаб
ўрганиш шуни кўрсатадики, мўғил хонлари шаҳарларида хоразмлик ҳунармандлар
ўзларига хос бўлган ранг
-
баранг нақш безакларини, жило бериб ишлаш
хусусиятларини кошинкорлик мозаикаларида такрорлашганлар [8, 144].
Сўнгги даврда Н.С.
Гражданкина, Э.В.
Ртвеладзе, Г.А.
Федоров
-
Давыдов,
М
-
Ш.
Қдырниязов
асарларида
ҳам
Хоразм
кулолчилик
анъаналарининг
Олтин
Ўрда
шаҳарларидаги
кулолчилик
ҳунармандчилигига
кучли
таъсир
кўрсатганлиги
қайд
қилинган
[7, 130
–
131].
Олтин Ўрда даврида Хоразмда тайёрланган кулранг, сирли ва сирсиз сопол
идишлар (кўза, сувдон, коса, пиёла), кошинкорлик маҳсулотлари кенг кўламда
Олтин Ўрда шаҳарлари, Шарқий Европа ҳамда рус князликларига ташқи савдога
олиб чиқилган. Хусусан, кулранг сирсиз, бўртма ва ялтиратиб сайқалланган
сувдон, кўза ва пиёлалар Қримнинг Азоқ шаҳрида, Волга бўйидаги Сарой шаҳрида,
Каспий денгизининг шимолий соҳилидаги Саройчиқ ёдгорликларидан топилган
[11, 66
–
73].
Увек шаҳридаги археологик тадқиқотларда топилган 396 та сопол бўлаклари
Россиянинг Саратов вилояти ўлкашунослик музейида сақланмоқда. Қизиқарли
томони шундаки, мазкур сопол топилмаларнинг 67 таси яъни 25% Хоразмдан
келтирилган. Улардан 6 таси очиқ рангли сирли сопол идишлар, 59 таси кулранг
сопол идишлардан иборат. Уларга қолипда штамповка қилиш орқали Хоразм
кулолчилик ананъаларига хос бўлган ўсимликсимон, геометрик ва зооморфли (қуён,
балиқ) тасвирлари туширилган [15, 130–131]. (штампованных сосудов)
XIII
–XIV асрларда Хоразмда мозаика ва майолика деб номланувчи кошиннинг
янги тури кашф этилган
[11, 73
–74]. Мозайка услубида ишланган паннолар (сирли
сопол тахтачалар) XIV аср биринчи ярмига оид Турабек хоним ва Назлимхон
-
сулув
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
54
мақбараларини пардозлаш ишларида ишлатилган. Мозайка услубида тайёрланган
паннолар оқ, кобальт –осмон кўк, яшил, қора, қўнғир, олтин –
зар рангли
бўёқларда бўлиб, уларга геометрик чизиқлар ва жимжимадор такрорланувчи
ўсимликсимон нақшлар туширилган.
Бу даврда Хоразм меъморий иншоотларини пардозлашда майоликалик
паннолар ҳам кенг ишлатилган. Сопол тахтачалар кўринишида майоликалик
паннолар тўқ осмон кўк рангдаги сир билан қопланган. Ўша даврга оид
мақбаралардаги майоликалик панноларга ўсимликсимон, геометрик ва эпиграфик
нақшлар туширилган. Бундай паннолар кичкина сопол тахтачалар кўринишида
қолибларда
тайёрланган ва штамповка ёрдамида нақшлар туширилгандан сўнг,
ранг
-
баранг бўёқларда пардозланган.
XIII
–XIV асрларда ҳам ўз ривожланиш жараёнини давом этган
ҳунармандчилик
соҳаларидан бири тоштарошликдир. XIII аср муаллифи Муҳаммад
ибн Мансурнинг маълумотларига кўра, “феруза тоши Нишопур, Хазан, Кермон ва
Хоразмдан қазиб олинади ва Шарқ давлатларига ташқи савдога чиқарилган”
[16, 10
–19]. Ўша даврда фирузанинг беш нави, яъни нишопурий, ғазний, илоҳий,
кирмоний ва хоразмий навлари мавжуд бўлган [3, 17]. Грузин шоири Ионэ
Шавтелининг “Абдул Мессия” (“Масиҳнинг қули”) асари қаҳрамони Автандил ўз
севгилисига “Хоразм сердолик (феруза) тошидан кўз қўйилган узук” совға этган ва
узукка юксак таъриф берилган [18, 167].
Султон Увайс тоғ тизмаларида (Қозонтаў конида) олиб борилган геологик
тадқиқотлар
ҳамда
ҳунармандчилик
марказларидан
Жампиққалъа
ва
Миздаҳкондаги археологик қазиш ишларида ҳам заргарлар томонидан
тайёрланган феруза, сердолик тошлари бўлакчалари, узук, тумор қошлари ва хом
ашёлари аниқланган [11, 99–102]. Муаллифлардан ал Муқаддасий (X аср) ва
Шаҳобиддин ал Умарий (XIV аср) Хоразмнинг Баратегин қишлоғи ва тоғ олди
шаҳарларида (Жампиққалъа) тегирмон ва қозон тайёрлаш учун тошлар
тайёрланганлиги хусусида маълумот берадилар.
XIII
–XIV асрларга оид ёдгорликларда тош қозонлар, товалар, чўмич, капгир,
тегирмон тошлари, харос, ташнов қопқоғи, устун тагликлари, сайқал плиткалари,
тақинчоқлар (тумор, мунчоқ, узук), чироқ каби кўплаб буюмлар топилган (4
-
расм).
Мазкур буюмлар моҳир усталар қўлида санъат асарлари даражасига етказилган.
Хусусан, Хивадаги Ичанқалъа музейида сақланаётган юксак савияда ишлов
берилган тош чойнак, садақа қозони Миздаҳкондан (4,
2-
расм), саккиз ўткир
тумшуқли осма тош чироқ Буғрохон ёдгорлигидан топилган [24, 62–
66].
Миздаҳкондаги Шамун
-
Набий (XIV–XV асрлар) мақбараси ёнидан қайд
қилинган
тўрт бурчакли, чўзинчоқ тош қозон ноёб тоштарошлик намуналаридан
биридир [29, 578]. Маҳаллий қўнғир қумтошдан йўнилган ушбу идиш Хоразмда
моҳир тоштарош усталар ҳам бўлганини тасдиқлайди. Қозоннинг кенг оғиз
гардиши араб ёзуви ва айланма “қўчқор шох” нақшлар билан безалган (4, 2
-
расм).
XIII
–XIV асрларда кўп учрайдиган тош буюмлар орасида талькохлорит
тошидан ясалган қозонлар алоҳида ўрин тутади. Улар бир нечта шаклга ажралади.
Биринчи шаклдаги қозонлар банкасимон ён томонида трапеция шаклидаги
қулоқлар
симметрик жойлашган. Иккинчи шакл қозонларда қулоқлар мавжуд
эмас, уларнинг сирти силлиқ, нақшсиз. Учинчи шаклни ярим сферик қозонлар
ташкил қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
55
Кўпчилик қозонлар сирти вертикал ва горизонтал ўйма тарновлар ҳамда
радиал “тўрсимон” чизиқлар билан безалган.
Муаллиф Ал Умарий (XIV аср) ёзишича, Хоразмдан ташқи савдо учун тош
қозонлар
ишлаб чиқарилган ва улар жуда мустаҳкам бўлиб, деярли олтмиш йилга
қадар фойдаланишган [21, 242].
Бундай тош қозонлар XIII–XIV асрларга оид Кўҳна Урганч, Шемахақалъа,
Миздаҳкон, Жампиққалъа, Қаватқалъа, Буғрохон қалъалари ва Талайхон ота
карвонсаройидан қайд қилинган [11, 99–100]. Тош қозонлар ясалишида Хоразм
кулолчилигидаги анъаналарга амал қилинган.
XII
–XIV асрларга оид Хоразм талькохлорит тошидан ясалган қозонлар
Шимолий Кавказ (Маджар), Қуйи Волга бўйи (Шагреновый бугор, Ҳожитархон,
Сарой), Қрим (Азак), Молдова (Эски Орхей), Тана, Кафа, Сузак, Увек, Киев каби кенг
географик худуддаги ёдгорликлар топилмалар орасида қайд қилинган [14, 240].
Махсус тадқиқотларда қозонларининг хом ашёси Султон Увайс тоғ тизмаларидаги
талькохлорит тош конларига тааллуқли эканлиги тасдиқланади [2, 132].
Археологик тадқиқотлардан маълумки, ўрта асрларда талькохлорит тоши
икки жойдан Хоразмда Султонувайс тоғидан ва Хуросанда Тус шаҳри атрофидан
қазиб
олинган.
Хоразмда XIII–XIV асрларда металлсозлик ҳунармандчилиги соҳаларида ҳам
маҳсулотлар ишлаб чиқариш изчил давом этади. Ҳаттоки, баъзи металл
буюмларнинг бир қисми ташқи савдога чиқарилади. Муаллифлардан ан
-
Нувейри,
ибн Абда
-
Захр (XIII–XIV аср) таъкидлашларича: “қулф, олтин ва кумуш сувларида
ишлов берилган эгар
-
жабдуқ, жуган
-
сувлиқ” каби металл буюмлар Хоразмдан
Шарқ давлатларига ташқи савдога чиқарилган [21,60,100,152].
Бу давр ҳунармандлари томонидан юқори табақа вакиллари учун зеб
-
зийнат
буюмлари, турли идиш
-
товоқлар тайёрланган ва ушбу маҳсулотларга олтин ва
кумуш билан ишлов бериш йўлга қўйилган. Хоразмда юқори табақа вакиллари
уйларини безатиш ва меҳмондорчиликда қимматбаҳо металл идишлар
ишлатилган [9, 47–
48].
Саёҳ Ибн Батута (1333 йил)нинг Урганч қозиси Абу Ҳафс Умар меҳмонхонаси
ҳақида
ёзишича, “Бу гўзал ва кенг хона бўлиб,… қатор токчаларнинг ҳар бирига
олтин суви юритилган кумуш идишлар қўйилган. Одатда мамлакат фуқаролари ўз
уйларини ана шундай тарзда безатадилар” –
деб ёзади [9, 59–60]. У яна давом
эттириб: “…яна бошқа патнисларни ҳам олиб келишди. Тозаланган анор доналари
ичига тилла қошиқчалар солинган олтин ва кумуш идишларда тортилди” дея
маълумот беради. Хоразмнинг XIII–XIV асрларга оид археологик материалларида
кумуш қошиқ ва олтин суви юритилган металл қошиқлар қайд қилинган.
XIII
–XIV асрлардаги Миздакхон, Пулжой, Талойхон
-
ота, Шемаха қалъа
ёдгорликларида мис қозон, мис тоғора, бронзадан қўйма товоқ, бронза ва кумуш
қошиқ
каби металлдан ясалган ошхона идишлари топилган [25, 90–
105].
XIII
–XIV асрларга оид Шахрлик, Шемаха қалъа, Миздакхон, Жанпиққалъа
ёдгорликларида қайд қилинган руда эритиш, темирчилик ва бронза буюмлар
қўйиш
устахоналари, металл буюмлар туркуми, меҳнат қуроллари, уй
-
рўзғор
буюмлари ва уларга ишлов бериш техникаси металлсозликда ихтисослашган
соҳалар шаклланганлигидан далолат беради. Бу давр ёдгорликларида пичоқ,
қайчи, қулф, мих, болта, теша, камон ўқлари, қўнғироқ, мунчоқ, товоқ, коса,
кўзгулар, сирға, узук каби кўплаб хилма
-
хил металл буюмлар туркуми учрайди
[13, 82
–
85; 11, 93
–
96].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
56
Ўша даврда Шахрлик, Шемаха қалъа, Миздакхон, Жанпиққалъа шаҳарлари
металлсозлик ҳунармандчилиги марказлари ҳисобланган. Улардан Шахрлик,
Шемаха қалъада металлсозлик маҳаллалари фаолият кўрсатишган. Жумладан,
XII
–XIV асрларга оид Шахрлик ёдгорлигидан мискарлар ва темирчилар маҳалласи
аниқланган [6, 47]. Ёдгорликдан 3 та темирчилик, 2 та мискарлик устахонаси
излари ўрганилган. XIII–XIV асрларга оид Шемаха қалъанинг шимоли
-
ғарбий
қисмида
темирчилар маҳалласи фаолият кўрсатган [4, 174].
Хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, Хоразм Олтин Ўрда давлатидаги савдо
-
иқтисодий
алоқалар
ва
ҳунармандчилик
соҳалари
тараққий
қилган
ҳунармандчилик
марказларидан бири бўлган. Олтин Ўрда давлатидаги
ҳунармандчилик, архитектура, ислом дини, таълим каби маданий ва иқтисодий
соҳаларнинг шаклланишига Хоразмликлар сезиларли таъсирлар ўтказган
халқлардан биридир.
Айниқса, Хоразм кулолчилик анъаналари Олтин Ўрда шаҳарларида кошин
типидаги кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг шаклланишида муҳим
омил сифатида хизмат қилган.
Олтин Ўрда шаҳарларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари,
Хоразмда тайёрланган турли хил газламалар, ярим қимматбаҳо тошлар, тош
қозонлар, сирли ва сирсиз сопол идишлар, эгар
-
жабдуқлар, қулфлар ва бошқада
ҳунармандчилик маҳсулотлари ташқи савдога чиқарилган.
Ўша даврда Хоразмда ҳунармандчилик соҳалари ва савдо
-
иқтисодий
алоқаларнинг тараққий қилишига Олтин Ўрда давлатидаги барқарорлик, Буюк
ипак йўлининг шимолий тармоғининг ривожланиши ва унда Хоразмнинг асосий
мавқеига эга бўлиши, Олтин Ўрда хонларининг халқаролик савдо
-
иқтисодий
алоқалар ва ҳунармандчилик соҳалари ривожланишини қўллаб
-
қувватловчи
сиёсати ижобий омил сифатида хизмат қилди.
1
2
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
57
3
4
5
6
0
4
8
12 см
1-
расм. Сирли сопол буюмлар. Косалар. XIII–XIV асрлар. 1, 2, 3
-
Жанпиқ
қалъа (ҚРСМ фонди). 4, 5,
6-
Миздакхон (Қорақалпоғистон тарихи ва
маданияти музейи).
1
2
0
4
8
12см
2-
расм. Сирли сопол буюмлар. Кошин. Косалар. XIII–XIV асрлар.
1, 2, 3-
Жанпиқ қалъа (ҚРСМ фонди).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
58
1
2
3-
расм. 1
-
қандил бўлакчаси. Жанпиқ қалъа. 2 –
чироқ (ҚРСМ фонди).
1
2
0 10 20
30 см
4-
расм.Таштарошлик маҳсулотлари. XIII–XIV асрлар. 1
-
сиёҳдон таглиги.
Қаватқалъа
, 2
–
Тош қазон. Миздакхон.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
59
4
3
5
0 1,5 3
4,5см
5-
расм.
Бронза кўзгулар. XIII–XIV асрлар. Жанпиқ қалъа (ҚРСМ фонди).
1
2
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
60
3
4
0 1,5
3
4,5см
5-
расм.
Бронза кўзгулар. XIII–XIV асрлар. Жанпиқ қалъа (ҚРСМ фонди).
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Абд Рашид ал Бакуви. Китаб талхис ал асар ва аджаиб ал
-
малик ал
-
каххар
/
(
«Сокращение книги о памятниках, и чудеса царя могущего». Издание текста,
перевод, предисловие, примечания и приложения З.М.Буниятова. –М., Наука, 1971.
–
163 с.
2.
Архипова Е.И. О происхождении средневекового каменного котла из Киева
// Российская Археология. 2005. –
№ 2, –
С. 130–
133.
3.
Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. –
Тошкент: Ўқитувчи, 1994.
-
430 бет.
4.
Вактурская Н.Н. О раскопках 1948 г. на средневековом городище Шемаха
кала // ТХАЭЭ.
-
М., АН СССР, 1952. Т.I. –
С. 173–
192.
5.
Вактурская Н.Н. Хронологическая классификация средневековой керамики
Хорезма (IX
-
XVII вв.) // ТХАЭЭ.
-
М., АН СССР, 1959. Т. IV. –
С. 261–
342.
6.
Вактурская Н.Н. О средневековых городах Хорезма // МХЭ.
-
М., 1963, вып. 7.
–
С.41
-54.
7.
Гражданкина Н.С., Ртвеладзе Э.В. Влияние Хорезма на керамическое
производство золотоордынского города Маджара// СА. 1971, №1. –С.128–
132.
8.
Греков Б.Д., Якубовский А.Ю. Олтин Ўрда ва унинг қулаши. –Тошкент: 1956.
-
370 бет.
9.
Иброҳимов Н. Ибн Батута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати. –Тошкент, 1993.
-
103 бет.
10.
Кдырниязов М.Ш. Культурные связи золотоордынских городов Хорезма
// Средневековая городская культура Казахстана и Средней Азии. –
Алма
-
Ата:
Наука, 1983. –
С. 102–
105.
11.
Кдырниязов М
-
Ш. Материальная культура городов Хорезма XIII–XIV вв. –
Нукус: Каракалпакстан, 1989.
-
176 с.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
61
12.
Кдырниязов М.
-
Ш. Люстровый кувшин из Миздахкана// Вестник ККО АН
РУз. 2003. № 1
-2.
–
С.75–
76.
13.
Кдырниязов М
-
Ш., Турганов Б. Железные изделия из средневекового
Миздакхана// Вестник ККОАНРУз. –Нукус, 2007. №4.–
С. 82–
85.
14.
Кдырниязов М
-
Ш. Культура Хорезма XIII–XIV вв. –
Самарканд. Зарафшан.
2015. -
320 с.
15.
Кубанкин Д.А., Масловский. А.Н. Предметы импорта с Увекского городища
(находки из фондов саратовского областного музея краеведения) // Поволжская
археология. №4 (6). 2013.
-
С.130–
135.
16.
Книга о драгоценных камнях Мухаммеда ибн Мансура. Пер. Соколова //
Горный журнал. 1828, Кн.1. –С. 10–
19.
17.
Манылов Ю.П, Кдырниязов М.
-
Ш. Городище Джанпык кала// АП. –
Ташкент, 1984. Вып. 2. –
С.67–
80.
18.
Поэзия народов СССР. –М., Художественная литература, 1976. Т. IV.
19.
Пугаченкова Г.А. К открытию люстровой керамики в Мерве в XII в.//
Известия АН Туркменской ССР. Серия общ.наук. –
Ашхабад, 1960. № 5. –
С.84–
90.
20.
Рапопорт Ю.А. Раскопки городища Шах
-
Санем в 1952 г. // ТХАЭЭ. –
М.: АН
СССР, 1952, Т. 1. –
С. 397–
420.
21.
Тизенгаузен В.Г. Сборник материалов, относящихся к истории Золотой
Орды. –
СПб, 1884. Т.1. –
479 с.
22.
Толстов С.П. По следам древнехорезмийской цивилизации. –
М.: АН СССР,
1948.
–
378 с.
23.
Туребеков М.Т. Раскопки жилого массива гончаров средневекового
Миздахкана// АП. –
Нукус,2003. Вып.VI. –
С.67–
85.
24.
Туребеков М. Сапаров Н. Тальковый осветительный прибор из городища
Бограхан// Вестник МИЦАИ. –
Самарканд,2007, № 6. –
С. 62–
66.
25.
Турганов Б. Хоразмнинг ўрта асрлардаги металлсозлик ҳунармандчилиги
(VIII
–XIV асрлар археологик материаллари асосида)// Тарих фанлари номзоди
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси.
-
Самарқанд. 2009.
-
170 бет.
26.
Уватов У. Донолардан сабоқлар. –Тошкент: Абдулла Қодирий. 1994. 96 бет.
27.
Федоров
-
Давыдов Г.А. Золотоордынские города Поволжья. Керамика.
Торговля. Быт. –
М., 2001. 389 с.
28.
Хожаниязов Г., Кдырниязов М.
-
Ш. Коллекция поливных чаш из Кзылкалы
// Изобразительное и прикладное искусство. Культура Среднего Востока. –
Ташкент: Фан,1989. –
С.91
-101.
29.
Якубовский А.Ю. Городище Миздакхан. –
Л.: АН СССР, 1930. Т. V.
-
С.551
-581.
30.
Якубовский
А.Ю.
К
вопросу
о
происхождении
ремесленной
промышленности Сарая Берке// Известия ГАИМК. –
Л.,1931.Т.8. Вып.2–
3.
–
С.28–
48.
31.
Қорақалпоғистон
Республикаси Санъат музейи. Фонд ХАЭЭ. Шифр 70, Ш
-
х
-
к, п/9 (ККГМИ, инв. 5279); Акчагелин
-
ХАЭЭ, 66 Ак
-
ч II (ККГМИ, инв. 1177), точка
717, п/1558 (ККГМИ, инв.4015)–«псевдоминай»; ХАЭЭ, шифр 58 Ярб/70 (ККГМИ,
инв. 1170): ХАЭЭ, шифр. 67. К
-
ча/130
-138,143-
146 (ККГМИ, инв. 1584
-
1599) ва
ҳоказо
–
«псевдолюстра». Вся эти фрагменти керамика «псевдолюстра».
