Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Philosophical and methodological characteristics of
Western philosophers' views on the essence of language
and communication
Ravshonbek KHUDAYBERGANOV
University of Business and Science
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2024
Received in revised form
15 January 2024
Accepted 25 February 2024
Available online
15 March 2024
This article describes the philosophical views of Western
philosophers on the nature of language and communication, in
which the philosophical laws serve to explain the most general
laws of language, and language to solve the philosophical
problems of a particular period. It is also noted that in the
formation of the first classical approaches to language and
communication, the problem of language was studied mainly
based on syncretic and complexity and that language is the only
means of interpretation in the expression of being.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2/S-pp275-280
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
language,
communication,
synergetics,
social communicative.
language and consciousness,
communicative,
integration,
language development,
internationalization.
Ғарб
файласуфларининг тил ва коммуникация моҳиятига
оид қарашларининг фалсафий
-
методологик хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тил,
коммуникация,
синергетика,
ижтимоий коммуникатив,
тил ва онг,
коммуникатив,
интеграция,
тил тараққиёти,
интернационаллашув.
Ушбу мақолада ғарб файласуфларининг тил ва
коммуникация моҳиятига оид фалсафий қарашлари, ундаги
фалсафий қонунлар тилнинг энг умумий қонуниятларини
тушунтириш учун, тил эса муайян давр олиб чиққан
фалсафий муаммоларни ҳал қилиш учун хизмат қилиши баён
этилган. Шунингдек, тил ва коммуникацияга оид илк классик
ёндашувларнинг шаклланиши, тил муаммоси асосан
синкретик ва комплекс асосида тадқиқ этилганлиги ҳамда
тил борлиқни ифодалашдаги ягона интерпретация воситаси
эканлиги қайд этилган.
1
Professor, Doctor of Philosophy, Department of Social Sciences, University of Business and Science.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
276
Философские
и
методологические
особенности
взглядов западных философов на сущность языка и
коммуникации
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
язык,
общение,
синергетика,
социальная
коммуникативность
,
язык и сознание,
коммуникативность,
интеграция,
языковое развитие,
интернационализация.
В этой статье описываются философские взгляды
западных философов на природу языка и коммуникации, в
которых философские законы служат для объяснения
самых общих законов языка, а язык –
для решения
философских проблем определенного периода. Также
отмечается, что при формировании первых классических
подходов к языку и коммуникации проблема языка
изучалась в основном на основе синкретики и комплекса, и
что
язык
является
единственным
средством
интерпретации в выражении бытия.
Замонавий фалсафа учун тил энг муҳим мавзулардан биридир. Аналитик
фалсафа доирасида тил ҳар қандай эътиборга муносиб ягона тадқиқот предмети
ҳисобланади. Тил
физиологик, психологик, социологик ҳодиса сифатида кўплаб
фанларнинг объектидир. Тилнинг шакли ва мазмунини, унинг функциялари ва
эволюциясини лингвистика, семантика, семиотика, грамматика, морфология,
фонетика каби ўнлаб билим соҳалари таҳлил қилади.
Фалсафа илми тилнинг моҳияти, келиб чиқиши, тилнинг тафаккур билан
ўзаро алоқадорлиги, унинг реаллик яратиш хусусияти, тил ҳукмронлиги,
мукаммал тилни яратиш имкониятлари, кундалик тилнинг “мураккаблик”лари,
тил ва фалсафий муаммолар, мулоқот муаммолари, ва умуман фалсафа тарихида
тил муаммолари каби масалаларни ўрганади.
Шу нуқтаи назардан тил фалсафаси
фалсафанинг амалий қисми бўлиб, алоҳида йўналиш, махсус фан соҳаси сифатида
ўрганилади.
Зеро, тил фалсафаси тилга нисбатан шундай ёндашувки, унда фалсафий
қонунлар
тилнинг энг умумий қонуниятларини тушунтириш учун, тил эса муайян
давр олиб чиққан фалсафий муаммоларни ҳал қилиш учун хизмат қилади. Тил
фалсафаси ва миллий тил ривожида қарор топаётган янги илмий назария жамият
ҳаётида
маънавий
-
маданий императив сифатида намоён бўлади.
Тилнинг фалсафий муаммоларини ўрганиш мил. ав. 6
-
5 асрларда яратилган
ведаларни тил нуқтаи назаридан шарҳлаш натижасида дастлаб қадимги
Ҳиндистондан
бошланган. Шунингдек, мил. ав. V
-
IV асрларда яшаган Панинининг
диний
-
фалсафий ҳамда лингвистик қарашлари асосида юксакликка кўтарилган.
Бу асар назмда ёзилган 3996 та қоидадан иборат бўлиб, унда санскрит
лингвистикаси тавсиф этилган[1. 48 b.].
Юнонистонда Гераклит ва Демокритнинг қарашлари, Платон ва
Аристотелнинг асарлари, Фракиялик Дионисий ва бошқа файласуфлар томонидан
тил мантиққа боғлиқ ҳолда, шунингдек, унинг грамматик қурилиши нуқтаи
назаридан ўрганилган. Жумладан, сўзларни туркумларга ажратиш Аристотелдан
бошланган (мил. ав. IV аср). Шунингдек, тил тўғрисидаги дастлабки фалсафий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
277
таълимотлар натуралистик кўринишга эга бўлса
-
да, кейинчалик улар идеалистик
маъно касб этган. Натуралистик таълимотларга кўра тил табиат томонидан
инсонга берилган энг муҳим инъомдир.
Тил ва коммуникацияга оид илк классик ёндашувларнинг шаклланиши
Прокл, Пифагор, Демокрит, Платонлар билан боғлиқ бўлса, ўрта ва кейинги давр
классик қарашлар Уилья Оккам, Дунс Скот, Ж.
Локк, Т.
Гоббс, Гартли, Кондорсга
тегишли бўлган [2. 36 b.]. Мазкур файласуфлар ижодида тил муаммоси асосан
синкретик ва комплекс асосида тадқиқ этилган. Тил борлиқни ифодалашдаги
ягона интерпретация воситаси эканлиги қайд этилган. Шунинг учун ҳам бу
олимлар қарашларини ўрганган А.Н.
Портнов “бу даврда инсоннинг ўз
-
ўзи билан
олиб борган мулоқоти аввало унинг ўз
-
ўзини чуқурроқ англаши орқали амалга
ошади. Бунда тил муҳим восита ҳисобланади”[3. 56 b.] деб ёзади.
Тилнинг келиб чиқиши ва эволюция босқичлари ҳақида қадимги
мисрликлар ва хоразмликлар, юнонлар ва ҳиндлар, хитойликлар ва форслар турли
хил илмий фаразларни илгари сурганлар. Улардан айримлари, тил товуш тили
сифатида юзага келган десалар, бошқалари тил дастлаб имо
-
ишора тили
кўринишида бўлган деганлар[4. B.399].
Тил ҳақида қадимги давр юнон файласуфлари Платон ва Демокритларнинг
фикрлари ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Жумладан, Платон
“Тил одамлар орасида
алоқа воситаси сифатида
эҳтиёж
туфайли табиий суратда вужудга
келган”лигини таъкидласа, Демокрит “Ўзаро алоқа қилиш учун тилни
одамларнинг
ўзлари
яратганлар” деган фикрни билдиради [4. B. 399].
Демак, антик даврлардаёқ тилнинг келиб чиқиши борасида Платон,
Аристотель ва Сократлар томонидан икки хил назария, яъни идеалистик ва
материалистик назариялар яратилган. Биринчи назарияга кўра, тил табиий йўл
билан пайдо бўлган, яъни кишилар предмет ва нарсаларни табиий ҳолда билиб
олишган. Иккинчи назарияга асосан, тил кишиларнинг ўзаро келишиши
натижасида вужудга келган. Ана шу бир
-
бирига қарама
-
қарши икки назариянинг
доимий ўзаро кураши натижасида даврлар оша бир қанча назариялар вужудга
келган. Ҳозирда уларнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
•
ижтимоий назария
–
тилни инсонларнинг бир
-
бири билан муносабатда
бўлиши алоқа қилиш эҳтиёжи натижасида келиб чиққан, деб ҳисоблайдиган
назария.
Бу назариянинг камчилиги тилнинг пайдо бўлишини одамнинг пайдо
бўлиши билан боғламаслигидир. Лекин у тилнинг пайдо бўлишини тушунтиришга
ўз ҳиссасини қўшган.
•
индивидуал назария
–
айрим кишиларнинг ўз фикрини аввал ўзи учун,
кейин бошқалар учун билдириши натижасида келиб чиққан, деб изоҳловчи назария.
•
овозга тақлид назарияси
–
кишиларнинг ўз атрофидаги предметлар,
ҳайвон ва қушлар чиқарган овоз, табиат ҳодисаларига тақлид қилиши натижасида
дастлабки сўзлар, предметларнинг номлари пайдо бўлган, деб ҳисобланади.
Агар
шундай бўлганда эди, унда дунёдаги бир неча минг тиллардаги ҳар бир
предметнинг номи бир хил бўлиб, ҳаммага тушунарли бўлиши керак бўларди.
Бундай ташқари, табиатда ҳеч қачон ўзича табиий ҳолда овоз чиқармайдиган
предметлар саноқсиз –
тоғ, тош, қум, ғор, Ер, Ой ... Шунинг учун тақлидий сўзлар
тилнинг пайдо бўлиш масаласини ҳал қилишда асосли аҳамиятга эга эмас ва
ғайриилмий
назариядир. Қолаверса, у тил ва тафаккур бирлигига зиддир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
278
•
ундов назарияси –
тилдаги барча сўзлар кишиларнинг ички туйғулари,
қаҳр
-
ғазаблари, ҳис
-
ҳаяжонлари, ихтиёрсиз бақиришлари натижасида пайдо
бўлган, деб даъво қилинади. Тўғри ҳар қайси тилда маълум даражада ундов сўзлар
бўлиб, улар ёрдамида янги сўзлар ясалади, бироқ улар жуда ҳам озчиликни ташкил
қилади. Модомики, тилдаги барча сўзлар ҳақиқатдан ҳам шу тарзда яратилган
бўлса, тилдаги ички ҳис
-
туйғуларни ундов орқали билдира олмайдиган минглаб
предметларнинг номи қандай пайдо бўлган?, деган савол келиб чиқиши табиий.
Шунинг учун бу назария ҳам тилнинг келиб чиқиш масаласини тўғри ёритиб
беролмайдиган ғайриилмий назариядир.
•
“меҳнат қийқириқлари” назарияси
–
тилдаги барча сўзлар ибтидоий
кишиларнинг бирлашиб меҳнат қилиши жараёнида меҳнат қилишга ундайдиган
ихтиёрсиз қийқиришлар натижасида пайдо бўлган, дейилади. Бу назария бир
қарашда
ҳақиқатга яқин кўринса
-
да, мантиқан асоссиздир. Қийқириқлар ҳеч қачон
кишиларнинг алоқа воситаси бўлган эмас, ҳайқиришлар натижасида вужудга келган
товушлар маъноли сўз сифатида ҳозирги замондаги тилларнинг биронтасида ҳам
учрамайди. Чунки бундай ҳайқириқ, қийқириқларнинг лексик маъноси йўқ.
•
имо
-
ишора
назарияси
–
товуш тили пайдо бўлгунча инсонлар бир
-
бири
билан имо
-
ишора орқали алоқа қилишган, деб тушунтирилади. Академик
Н.Я.
Марр кишиларда меҳнат қилиш қобилияти пайдо бўлгунча ва улар меҳнат
қуролларини
яратгунларича уларда товуш тили бўлмасдан, “имо
-
ишора” тили
бўлган, кишилар бир
-
бир ярим миллион йил давомида шу тилда алоқа қилганлар,
кейинчалик у товуш тилига айланган, деб исботлашга ҳаракат қилган.
Имо
-
ишорадан қадимдан ҳозиргача фойдаланиб келинган, бироқ у тилнинг
қўшимча
воситаси
ҳисобланади.
Н.Я.
Марр
айтганидек,
инсон
нутқи
тараққиётининг маълум босқичида имо
-
ишора тили кишиларнинг ўзаро
мулоқотида бирдан
-
бир восита бўлган эди, дейишга илмий асос йўқ.
Тилнинг пайдо бўлишини диалектик материализм қуйидагича ёритиб
беради: маймунлар одамга айланар экан, даставвал қўлнинг вазифалари ўзгариб
боради, меҳнат қила бошлайди, оёқда юриб, қўлга таянмай қолинади. Меҳнат
ривожланиб, одамлар яна бир
-
бирига жипслашиб, бир
-
бирлари билан алоқа
қилиш
зарурати пайдо бўлди. Тил меҳнат билан бирга тараққий этган. Тил ва
меҳнат аста
-
секин мияни ривожлантириб, тафаккурни юзага келтиради. Меҳнат,
тил ва онг орасидаги муносабат ҳозиргача давом этиб келмоқда.
Демак, юқоридаги назарияларнинг ҳаммаси ҳам тилнинг келиб чиқиш
масаласини тўғри ёритиб беролмайди. Чунки бу назариялар тилнинг келиб чиқиш
масаласини инсониятнинг пайдо бўлиши ва тафаккур масалаларидан ажратиб
олган ҳолда ўз ҳолича ривожланадиган ҳодиса сифатида қарайди.
Янги давр тилшунослигида “Янги фан” асари муаллифи Ж.Б.
Вико
(1668
–1744)нинг концепцияси муҳим ўрин эгаллайди. Бу асарда тилларнинг келиб
чиқиши ҳақидаги назария келтирилган. Виконинг фикрига кўра, аввал товушга
тақлид, кейин ундов сўзлар, кейин юкламалар пайдо бўлган ва натижада улар
мустақил сўз туркумларининг вужудга келишига сабабчи ҳисобланади.
Вико тил тараққиётининг уч босқичи ҳақидаги фикрни илгари суради.
Биринчиси –
“Худолар тили”
бўлиб, уни Вико “иероглиф ёки муқаддас”
деб атаган.
Бу босқич одамлар ҳали нутқдан фойдалана олмаган давр учун зарур бўлган.
Иккинчиси –
“Қаҳрамонлик ёки поэтик” босқич тили бўлиб, у ҳам биринчиси каби
овозсиз, лекин ёзма шаклда бўлиши мумкин бўлган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
279
Учинчиси
–
“Эпистоляр”
омма тили бўлиб, у амалий мулоқот учун хизмат
қилган. Виконинг фикрича, бу уч тил ва ёзувнинг уч тури бир вақтда пайдо бўлган.
Турли халқларга хос бўлган ҳар хил тилларнинг мавжудлигини Вико об
-
ҳаво
шароити, урф
-
одатлар ва замондаги фарқлар билан тушунтиради [5.
B. 73
–
74].
Худди шундай фикрни Викодан бир неча аср аввал буюк қомусий олим Абу Райҳон
Беруний ҳам илгари сурган: “Одамлар тузилишларининг ранг, сурат, табиат ва
ахлоқда турлича бўлиши, тупроқ, сув, ҳаво ва ернинг турличалигидандир.
Тилларнинг турлича бўлишига сабаб одамларнинг гуруҳларга ажралиб кетиши,
бир
-
биридан узоқ туриши, уларнинг ҳар бирида турли хоҳишларини ифодалаш
учун зарур бўлган сўзларга эҳтиёж туғилишидир. Узоқ замонлар ўтиши билан
иборалар кўпайиб, ёдда сақланган ва такрорланиш натижасида таркиб топиб,
тартибга тушган” [6. B. 40–
41].
Бизнингча, олимлар тилларнинг турлича бўлишини географик муҳит ва
одамларнинг бора
-
бора гуруҳларга ажралиб кетиши билан ҳам изоҳлайдилар.
1950 йилларга қадар ривожланган совет тил фалсафасида марксизм таълимоти
асосида ўз концепциясини яратган Н.Я.Марр тилнинг келиб чиқиш масаласига
жуда катта эътибор берди. Унинг фикрича, “тилнинг келиб чиқишига қизиқмасдан
туриб, ҳеч қандай тилшуносликнинг бўлиши мумкин эмас. Ҳар қандай лингвистик
таълимот тилнинг келиб чиқиши ҳақида муайян концепцияни олға суриши керак.
Шунда у ёки бу тилларни чуқур ўрганиш самарали бўлади”
[7. B.168]
. Шунинг учун
ҳам у ўзининг тилларнинг келиб чиқишига ёфас тиллар асос деб фараз қилинган
ёфас назариясини ва тўрт элементини (сал, бер, йон, рош) олға сурди.
Маррчилар билан баҳслашган яна бир марксистик таълимот вакили
Е.Д.
Поливанов “Конкрет лингвистик материалларга эга бўлмай, аниқ фактларга
асосланмай туриб, тилларнинг келиб чиқиши ҳақида фикр юритиш
ғайриилмийдир” [8.
B. 538],
–
дейди. Бироқ тилларнинг келиб чиқиш тарихида
аниқ фактларни учратиш мушкул. Тилга оид деярли барча назариялар инсоният
гипотезаси асосига қурилган.
Тил билан софистик рефлексив “ўйин” ғоялари Ўрта аср Европасида
ривожлантирилган бўлиб, ундаги асосий эътибор тил универсалиялари
назариясига мувофиқ равишда тадқиқ этилганлигини кузатамиз.
Софистлар релятивизми ва схоластиканинг абстрактликлигини ўрганишда
тилнинг хабар бериш (информацион) моҳиятига таяниш кераклигини Р.
Декарт,
В.
Лейбниц, Ж.
Локк каби файласуфлар алоҳида таъкидлаб ўтганлар [9.
22 b.].
Бу жараёнлардан тилни нафақат ижтимоий
-
маданий тизим сифатида балки
ахборот ва коммуникатив атрибутларига асосланувчи ҳодиса эканлигини ҳам қайд
этиш лозим бўлади.
Аналитик фалсафа вакиллари Л.
Витгенштейн, Р.
Карнап, Ж.
Остин, Б.
Рассел,
В.П.
Рудневлар эса тилнинг илмийлик чегараси масаласига ўз эътиборларини
қаратадилар. Уларнинг фикрича, тил борлиқни ўзлаштиришдаги муҳим маънавий
-
руҳий воситадир.
Семиологик
жиҳатдан тил масаласини тадқиқ этган Ч.
Пирс, Ж.
Курте,
Ф.
Де
Соссюр, А.Ж.
Греймас, Ч.
Моррис, Р.
Барт, Ю.М.
Лотман ва бошқалар эса табиий
ва сунъий тилларнинг белгилари ҳар бири ўзига хосдир, деб қайд қиладилар.
Семиология атамаси семиотиканинг синонимидир
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
280
Масалан, белгили тизимларга табиий тиллар (сўзлашув тиллари), илмий
назарияларнинг гаплар тизими, сунъий тиллар, автоматлар учун дастурлар ва
алгоритмлар, табиат ва жамиятдаги сигналлар тизимлари мисол бўлади.
Тил ва коммуникация бўйича махсус тадқиқ олиб борган структурализм
йўналиши вакиллари Р.
Барт, Л.
Ельмслев, Ж.
Лакан, К.
Леви
-
Стросс, В.Я.
Пропп,
М
Фуко, Р.
Якобсон эса унинг семиотик, семантик, лингвистик жиҳатларига ўз
эътиборларини қаратадилар. Бунда, тилни асосини ташкил қилувчи белги
ахборотни ифодалаш, сақлаш ва қайта ишлаш воситаси сифатида амал қилувчи
моддий предмет (ҳодиса, воқеа)дир. Мазкур тадқиқотлардан келиб чиқиб айтиш
мумкинки, тил ва нутқнинг бизнинг дунё тўғрисидаги онгимизга таъсири
ҳақидаги
масалани кўришда ҳозирги замон тил фалсафасига мурожаат қилишга
тўғри келади.
Хуллас, бугунги кунда тил ва коммуникациялар ҳақидаги концептуал
ёндашувлар замонавий фан ривожининг янги босқичини назарий
-
услубий ва илмий
-
методологик жиҳатдан чуқур ўрганилишига олиб келди. Шунингдек, тил, алоқа,
ахборот ва коммуникация тўғрисидаги дастлабки фалсафий таълимотлар
натуралистик кўринишга эга бўлса
-
да, кейинчалик у ўзининг идеалистик аҳамиятини
касб этиб, Ғарб
фалсафаси фанининг ривожида алоҳида аҳамият касб этди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Бибихин В. В.
Язык философии
.
Серия: Слово о сущем
.
–М.:Издательство:
Наука, 2007.
–
48
с.
2.
Философия языка и философия языкознания: Лингвофилософские очерки.
–М.: УРСС Эдиториал Изд.2 2005.
–
36 с.
3.
Портнов А.Н. Язык и сознание: основные парадигмы исследования
проблемы в философии
XIX-XX
вв. Иваново, 1994. С.56.
4.
Фалсафа. Қомусий луғат. –Т.: “Шарқ”нашриёт
-
матбаа акциядовлик
компанияси Бош таҳририяти, 2004. (986 б.) –Б. 399.
5.
Бушуй Т., Сафаров Ш. Тил қурилиши: таҳлил методлари ва методологияси.
–Т.: Фан, 2007. –Б.73
-74.
6.
Абу Райхон Беруний. Ҳикматлар. –Т.: Ёш гвардия, 1973. –Б.40
-41.
7.
Нурмонов А. Ўзбек тилшунослиги тарихи. –Т.: Ўзбекистон, 2002. –Б. 168.
8.
Поливанов Е.Д. Труды по восточному и общему языкознанию. –М., 1992. –С. 538.
9.
Хомский
Н.
Картезианская
лингвистика.
Глава
из
истории
рационалистической мысли. Серия "История лингвофилософской мысли". Перевод
с английского
.
–М.: Эдиториал УРСС,
2005.
–
22 с.
10.
Липкин А. И.
Философия науки.
–
ЭКСМО, 2007.
–
608
с
.
11.
Философия языка. Редактор
-
составитель Дж. Р. Серл.
–М.: Едиториал
УРСС, 2004.
–
208 с.
