Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Local shrines in the Kashkadarya Oasis
Sanabar JURAEVA
National University of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2024
Received in revised form
28 February 2024
Accepted 20 March 2024
Available online
15 April 2024
This article provides information about the political, social,
and cultural changes that took place in the Kashkadarya Oasis
during the historical millennia, which led to the rise of science
and culture in the region, the growth of the population's
consciousness, and the development of the way of life.
At the same time, shrines located on the territory of the oasis
and associated with the names of scientists, saints, pirs, sayyids,
khojas, and historical figures became an integral part of the way
of life of the local population. A visit to these places by pilgrims
allows not only to express respect to the blessed ones but also
to become more deeply acquainted with the science of scientists
and the achievements of the Fuzalo who significantly
contributed to the development of Islamic culture. The article
will provide valuable information about the lives and legacies of
these outstanding individuals.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp7-15
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
scholar,
saint,
pir,
said,
khoja,
historical figure,
Islam,
science,
education,
culture,
shrine,
shrine,
cemetery.
Қашқадарё
воҳасидаги маҳаллий зиёратгоҳлар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
олим,
авлиё,
пир,
саид,
хўжа,
тарихий шахс,
ислом,
фан,
таълим,
маданият,
зиёратгоҳ,
қадамжо
,
қабристон
.
Мазкур мақолада Қашқадарё воҳасида тарихий минг
йилликлар давомида юз берган сиёсий
-
ижтимоий, маданий
ўзгаришлар
ҳҳудудда
илм
-
фан
ва
маданиятнинг
юксалишига, аҳоли онг
-
тафаккурининг ўсишига, турмуш
тарзининг ривожланишига сабаб бўлганлиги ҳақида
маълумотлар келтирилган.
Шу билан бирга, воҳа ҳудудида жойлашган олим, авлиё,
пир, саид, хўжа, тарихий шахслар номи билан боғлиқ
таниқли ва маҳаллий зиёратгоҳлар аҳоли турмуш
тарзининг бир бўлагига айланиб, ташриф давомида
зиёратчилар нафақат табаррук зотларга бўлган ҳурматни,
1
Doctor of Historical Sciences, National University of Uzbekistan. E-mail: sanabar.djuraeva@bk.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
8
балки
ислом
маданиятига
ҳисса
қўшган
олиму
фузалоларнинг фан йўлидаги хизматлари, уларнинг хаёти
тўғрисида қимматли маълумотларга эга бўлиши ҳақида
баён этилган.
Местные святыни в Кашкадарьинском оазисе
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
учёный,
святой,
старейшина,
сейид,
ходжа,
историческая личность,
ислам,
наука,
образование,
культура,
святыня,
паломничество,
кладбище
.
В данной статье представлена информация о
политических, социальных и культурных изменениях,
произошедших в Кашкадарьинском оазисе на протяжении
исторических тысячелетий, которые привели к подъему
науки и культуры в регионе, росту сознания населения,
развитию способа жизни.
В то же время святыни, расположенные на территории
оазиса и связанные с именами ученых, святых, пиров,
сейидов, ходжей и исторических деятелей, стали
неотъемлемой частью образа жизни местного населения.
Посещение этих мест паломниками позволяет не только
выразить
почтение
блаженным,
но
и
глубже
познакомиться с наукой ученых и достижениями фузало,
внесшими значимый вклад в развитие исламской
культуры. Статья предоставит ценную информацию о
жизни и наследии этих выдающихся личностей.
КИРИШ
Ўзбекистоннинг жанубий ҳҳудудларидан
бири ҳисобланган Қашқадарё
воҳаси кўп асрлик тарихи мобайнида ислом қадриятлари ва анъаналари
тизимининг бир бўлагини ташкил этибгина қолмай, ислом илмларининг ривожига
ҳисса
қўшган олиму фузалоларни етказиб берган ўлка ҳисобланган. Мазкур ҳудуд
тарихига доир маълумотлар қадимги ва ўрта аср манбаларида тилга олиниб,
жанубий Турон заминининг марказий шаҳри сифатида қадимдан Ерқӱрғон
(жанубий Суғд), Нахшаб (Насаф), Шуллуктепа ёдгорлиги, Узунқир, Наутака,
Бақтрия подшолиги манзиллари шаклланган бўлиб, Буюк ипак йўли кесимида бу
ўлка нафақат савдо ва ҳунармандчилик, балки илм
-
фан, маданият марказларидан
бири бўлган. Шунингдек, ҳҳудуд
насафийлар, кешийлар, косонийлар қолдирган
моддий ва маънавий меросни ўзида мужассамлаштирган.
Ҳозирги
даврда вилоят ҳҳудудидаги
асосий шаҳарларни Қарши, Шаҳрисабз,
Китоб, Косон. Яккабоғ ташкил этиб, ҳар бир ҳудуднинг ўз топонимикаси, тарихи,
географияси, афсона ва диний қарашлари билан боғлиқ тарихий ва маданий
манзилгоҳлари бўлган. Улар ўзида аллома ва авлиёларнинг шахси, насаби,
яшаган
давр билан боғлиқ тарих, ислом оламида ёки умуман илм
-
фан йўлида уламолар
қолдирган
меросни жамлаб, халқимиз миллий ва маънавий қадриятларининг
муҳим элементи сифатида асраб келинмокда.
Таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида “Ўзбекистон Республикаси
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш
тўғрисида”ги Қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё воҳасида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
9
йўқолиш арафасида турган жами 1195 та маданий мерос объектлари аниқланиб,
улардан 175 таси меъморчилик, 948 таси археология объектлари, 50 таси
ҳайкалтарошлик
санъат асарлари рўйхатга олинган.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
1.
Мавзуга оид адабиётлариниг таҳлили (
Literature review
). Тадқиқотимизда
мавзуга оид бирламчи манбалар, Қашқадарё
зиёратгоҳларига таллуқли маҳаллий
адабиётлар, саёҳатчилар эсдаликлари,тавсирий нашрлар, этнографик ва дала
тадқиқотларидан кенг фойдаланилди.
2.
Зиёратгоҳ жойлашган ҳудуд, қишлоқнинг қадим тарихи,
маданияти,
аҳоли
турмуш тарзи анализ методи асосида ўрганилди.
3.
Қашқадарё
воҳаси тарихига катта ҳисса қўшган маҳаллий алломаларнинг
ҳаёт
-
фаолияти, илмий мероси ва аҳоли маънавий ҳаётида тутган ўрин
репроспектив ёндашув орқали ўрганилди.
4.
Маҳаллий алломалар, саҳобалар, хўжалар номи билан боғлиқ зиёратгоҳлар
қиёсий таҳлил методи асосида тадқиқ қилинди. Уларнинг географик
жойлашувини ўрганиш, топографиясини яратиш имкони туғилди.
5.
Аҳоли томонидан зиёратгоҳда бажариладиган маросим ва амаллар
–
интервью, психологик, социологик тадқиқотлар асосида амалга оширилди.
6.
Маҳаллий зиёратгохлар тарихи,
улар ҳақидаги ривоятларни чукурроқ
ўрганиш мақсадида дала тадқиқотларидан кенг фойдаланилди.
7.
Ўзбекистон иқтисодиётини янада юксалтиришини
кўзда тутиб, маҳаллий
ва халқаро туризмни ривожлантириш учун жаҳон тажрибаси ва маҳаллий
менталитетимиздан келиб чиқиб, қиёсий, таҳлилий
ва комплекс таҳлил
методлари асосида усул ва услублар ишлаб чиқилди.
АСОСИЙ ҚИСМ:
Қашқадарё
воҳасида маҳаллий алломалар, саҳобалар, тасаввуф вакиллари
номи билан боғлиқ Мири Жанда, Шоди шайх, Исҳоқ бува, Хўжа Илғор, Қумчўп ота,
Сўфи Оллоҳёр, Қамариддин каби зиёрат объектлари ҳам илмий тадқиқотга
тортилган.
Ғузор
шаҳридаги
Мири
-
Жанда зиёратгоҳи
Ғузор дарёсининг чап қирғоғи
юқори қисмида, Мардтепа қишлоғида жойлашган. Зиёратгоҳда Шахобуддин Умар
Суҳравардий (1144–1234) ҳоки ётибди. Бу ном алломанинг шимоли шарқий
Эроннинг Жабал ўлкасидаги Суҳравард шаҳрида туғилганлигига ишора қилади. У
ўрта асрларда фаолият юритган буюк сўфий, фақих, тил ва ҳол илмини юксак
даражада эгаллаган моҳир имом, усулчи олим, ислом оламида ҳанузгача нуфузини
йўқотмаган «Суҳравардия» тариқатининг асосчиси эди [1:9].
Шахобуддин Умар Суҳравардийнинг биринчи устози амакиси Суҳравардий
номи билан ижод қилган машҳур алломалардан Абу
-
и Нажиб Суҳравардий бўлган.
У Шарқнинг машҳур олийгоҳларидан “Низомия”
мадрасасида таҳсил олган. Унинг
юнон файласуфларининг юнонлашувига қарши “Фалсафа”
асари фалсафа
тарихчилари эътиборида бўлиб, 1373 йилда Мумниддин Яздий томонидан форс
тилига таржима қилинган, “Абориф ул
-
Маъориф”
(
“Маърифат туҳфалари”) номли
асари ҳам илмий ва амалий аҳамиятга эга.
XIII-XVI
асрларга форс
-
турк тилларига
таржима қилинган [1:13]. Шаҳобуддин борлиққа хилма
-
хил тезликдаги ранглар
мажмуи сифатида қараб, “Ишроқ”
(порлаш) ҳақидаги қарашни илгари сурган.
Шунинг учун уни “Шайх ул
-
ишроқ”
деб ҳам аташган [2:122
-
123]. Шайхнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
10
“Ҳикмат
ул
-
ишроқ”
китоби энг нодир маънавий манбалардан бири ҳисобланади ва
мазкур асар нафақат ахлоқий
-
тарбиявий, балки фан нуқтаи назаридан ҳам шу
даврдаги билимлар мажмуасини ўз ичига олади.
Шаҳобуддин Умар суннийлик оқоидчиси бўлиб, мўътадил қарашларни
тарғиб қилган. Бағдоднинг сиёсий ҳаётида фаол қатнашган. Унинг шогирдлари
орасида ўғли Имомиддин Муҳаммад (ваф 1257), Шероз шайхи Нажибуддин Бузгуш
(ваф. 1279) ва бошқалар бор. Буюк форс шоири Саъдий Шеърозий (1208–
1292)
“Бўстон”
асарида Суҳравардийни устози деб атаган. Умар Суҳравардий 35 ёшидаёқ
Боғдодда “Шайхлар шайхи”
даражасига кўтарилган [3:54
-55].
Уни Бағдод халифаси Бағдод шайхларининг раҳномоси этиб тайинлаган.
Кейинчалик Халифа Носирли Диниллоҳ (2180–1225) саройида маслаҳатчи
даражасига кўтарилган. 1217–1218 йилларда Хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммад билан
дипломатик музокаралар олиб борган. Элчи сифатида узоқ муддат Мовароуннаҳрда
Хоразмшоҳ саройида фаолият олиб борган. Отасининг таълимотини давом эттириш
учун ўғли Шайх Зайниддин Тошкент шаҳри яқинидаги Кўҳи Орифон қишлоғини
ўзига макон тутади [1:16
-
17]. Шахобуддин Умар Суҳравардий кўп вақтини Бағдодда
ўтказганлиги учун айрим манбаларда Бағдодда вафот этиб, шу ердаги “Вардия”
қабристонига дафн этилган дейилса, таниқли рус шарқшуноси В.В.Бартольд, Амир
Темур даврида фаолият юритган фосих Ҳавофий унинг қабри Ғузорда
жойлашганлигини айтган [3:49
-
50]. Амир Темур томонидан сўфий, фақих, имом
“Суҳравардия”
тариқатининг асосчиси Шахобуддин Умар Суҳравардий (1144–
1234)
қабри устига мақбара қурилган [4:338].
Мазкур қабрда олимнинг хоки бор
-
йўқлиги ҳали исботланмаган бўлса
-
да, бу
жой ҳозирги вақтда зиёратгоҳ
бўлиб қолмоқда [5]. У дафн этилган қабристон
аллома соҳиби хирқа бўлганлиги боис “Мири Жапда”, “Буюк Ҳирқа”
маъносини
билдиради [1:23]. У Марзабони чиллахонаси ва ҳужралардан иборат бўлиб, бу ерда
ўз даврида шогирдлар таҳсил олишган. Ёдгорликдан фақат мақбара сақланиб
қолинган
бўлиб, ўрта аср меъморчилиги услубларини ўзида акс эттирган [6:25].
Мазкур зиёратгоҳ атоқли файласуф олим, тасаввуф алломаси ва шоири
Суҳравардий сиймосини ўзида мужассамлаштирган мажмуа сифатида ўз
даврининг илмий
-
маънавий ва адабий ҳаётида катта ўрин тутади.
Яккабоғ тумани Хонақоҳ қишлоғида Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг
замондоши, мурид даражасида бўлган
Бобо Шоди ёки Шоди Шайх
(тахм.
ХV асрда яшаган) номи билан боғлиқ қадим тарихга эга бўлган
зиёратгоҳ
(тахм.
ХV–ХVI аср)
жойлашган. Бобо Шодининг XV асрда яшаб ўтганини тахмин қилган
ҳолда Ҳазрат Бахоуддин Нақшбанднинг замондоши, муриди бўлганлиги билан
изоҳлаш мумкин. Бакир ибн Муҳаммад Алининг “Мақомати Хожа Баҳоуддин
Нақшбанд” асарида Шайх Шоди ва унинг устози Баҳоуддин Нақшбанд
муносабатлари акс этган кўплаб тарихий лавҳалар учрайди [7:566].
Хонақох қишлоғи ҳудуди Х асрнинг I чорагигача Бобо Шоди номи билан
аталган, Чўянчи сойи шу атрофдаги тоғлардан бошланади. Бобо Шоди номи билан
мақбара бўлиб, ёнида масжид ҳам бўлган. У ўзининг асл ҳолатини сақлаб қолмаган.
Зиёратгоҳда ўндан ортиқ қабртошлар бор, уларнинг еттитасида тарихий
маълумотлар яхши сақланган. Сарғиш тусдаги ёзувлар
,
мармартош синиқлари
Бобо Шоди ёки Шоди Шайхга тегишли бўлиши мумкин [8:59]. Зиёратгоҳдаги
мавжуд тарихий ёдгорликларни кўриб Бобо Шодининг Х
V
асрда яшаб ўтганини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
11
тахмин қилиш мумкин. Бобо Шоди масжиди хонақоҳ хам дейилади. Ушбу иккинчи
тарафидаги чиқиш жойида ҳамда мазкур тошнинг қаршисида ва йўлакнинг
иккинчи тарафида ҳам XVI
-
XVII асрларга тегишли қабртошлар бор.
Яккабоғ туман Хўжа Илғор қишлоғидан ғарб томонда, қишлоқ билан бир
номдаги Хўжа Илғор тепалиги кабристон ҳудудида
ислом дини саҳобаларидан
бири бўлган
Хўжа Ҳасан Илғорий рамзий зиёратгоҳи
бунёд этилган [9].
Бу номдаги зиёратгоҳлар республикамизнин кўпгина ҳудудларида, жумладан
Фарғона, Сурхондарё вилоятларида ҳам учрайди. Хўжа Ҳасан Илғорий
582
–630 йилларда яшаб ўтган саҳобалардан бири, исломни кенг тарғиб қилишда
катта куч сарфлаган, бир қанча жангларда Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в.)га
ёрдам берган ҳамда ўта довюраклик ва жасурлик кўрсатган. Хотираси кучли бўлиб,
ҳар
қандай маълумотни ёдида сақлай олган. Шу билан бирга, ислом илми
билимдонларидан бири бўлган. Шунинг учун ҳам унга Хўжа Ҳасан Илғорий
(тез илғовчи, англовчи, зийрак) деган тахаллус қўйилган [10:24].
Хўжа Ҳасан Илғорий ислом динини тарғиб қилишдаги қаҳрамон бўлганлиги
учун у кишининг ҳурмати учун
зиёратгоҳлар қилинган. Яккабоғ туманидаги Хўжа
Илғор зиёратгоҳи (тахм. XV
-
XVI асрлар) тепалиги археологлар А.Сагдуллаев,
З.
Усмонова ва бошқалар томонидан ўрганилган бўлиб, уларнинг қайд этишича,
тепалик ўрнида қўрғон бўлган ва унда ҳаёт мил.авв. VI–IV асрлардан милоднинг
XV
–XVI асрларигача давом этган, деган хулосага келишган [11:9]. Тепалик
доирасимон шаклга эга бўлиб, Хўжа Илғор тепалиги қабристон ҳудуди
ҳисобланади. Қабристон ўртасидаги Хўжа Илғор қадамжоси аввал хароба аҳволда
бўлиб, мустақиллик йилларида маҳаллий хомийлар томонидан янгидан
таъмирланган. Даҳма устига шарқона услубда очиқ
айвон қурилган. Унинг
атрофида XV ва ундан кейинги даврларга тегишли қабртошлар бор.
Қабристоннинг
шарқий қисмида тепалик ёнида кичик ўлчамдаги 4 та қабртош
бор. Улардан бири чиройли ишланиб, мармардан ясалган. Қолганлари оқиш
-
кулранг санги оҳорадан тайёрланган [12:81
-83].
“Нор ўлди”
ҳудуди Помуқ қишлоғидан ғарбий томонга 70 км бўлган
масофада
“Исхоқ бува”
зиёратгоҳи
жойлашган. Исхоқ буванинг ким бўлганлиги
ҳақида маълумотлар йўқ. Халқ орасида Исхоқ бува тасаввуф вакили, ҳаққа етишган
авлиё бўлиб, у асли Эроннинг Исфаҳонидан эканлиги тилга олинади. Шу билан
бирга, жасади ортилган туянинг Жайҳун дарёсидан ўтиб, Турон заминининг Помуқ
чўлларидаги “Исҳоқ бува”
қадамжоси билан боғлиқ маконга чўкканлиги ҳақида
гаплар бор. Маҳаллий аҳоли Исхоқ бувани ҳаққа етишган инсон сифатида билиб,
доимий зиёратга келишган. Турон заминининг Помуқ чўлларидаги хозирги “Исхоқ
бува”
қадамжоси билан машҳур маконга қўйганлиги ҳакида гаплар бор [13:6
-7].
Мазкур зиёратгоҳ қурилиш услуби Темурийлар даврига оид, аммо унинг
қурилиш
даври номаълум, мақбара тузилиши жиҳатидан Ҳазрати Башир
меъморий ёдгорлиги билан ўхшаш, мақбарани ХѴ аср охири ХVI аср бошига
тегишли, дейиш мумкин. Обида тўртбурчак, томи икки поғонали тагламага
ўрнатилган, усти ясси ва ҳашамли серқирра кўринишга эга. Томининг устида
мўрига ўхшатиб қўйилган гумбазча бор. Мақбаранинг ички томони шифти ёғочдан
ўйиб ишланган нақшлар билан безатилган. Ёдгорлик ичидаги тўрт томонига устун
қўйилган
ёғоч сағана меъморчиликнинг ноёб усулидир [14].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
12
Зиёратгоҳ 1980 йиллар охирида маҳаллий раҳбарлардан бўлган Рустамов
Нурмамат
томонидан
ҳашар
йўли
билан
таъмирланган
[15].
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида давлат томонидан моддий
ёдгорлигимиз бўлган зиёратгоҳларни асраб
-
авайлашга бўлган эътибор туфайли
қайта
таъмирланиб, обод масканга айлантирилган.
Қумчўп
ота зиёратгоҳи
Ғузор туманидаги Қумчўп қишлоғида жойлашган.
Бу ердан Ғузор
-
Қарши карвон йўли ўтган. Аввал қишлоқнинг номи Қовчин бўлган,
чунки бу ерда Қовчин уруғига мансуб аҳоли яшаган. Мазкур жой ўтган асрнинг
70-
йилларидан зиёратгоҳ номи билан Қумчўп қишлоғи дейилган [16:49
-50].
Ҳазрати
Қумчўп отанинг асл исмлари Абу Али Саиди деб аталган. Тахаллуслари
Қумчўп, Қумойтан ота деб аталган. Қумчўп отанинг келиб чиқишлари
саййидлардан бўлиб, Ҳазрати Али авлодидан эканлиги ҳақида халқ орасида гаплар
бор [17: 38].
Қумчўп
ота (VIII
-
IX асрлар) мил. авв. VI
-
IV асрлардаги қадимги қаъла қўрғон
ўрнида пайдо бўлган. Ҳусусан, Қумчўп ота қабри
жойлашган мақбаранинг шарқ
томонида турли хил тошлар бор, уни одамлар турли номлар билан атаганлар:
“Чевар тош”
,
“Чилла тош”
,
“Полвон тош”
,
“Балогардон тош”
ва бошқалар. Зиёратгоҳ
ёнида "Мурод қудуғи” бўлиб, одамлар уни ҳам шифо, деб билишади. Мақбара ёнида
ноёб, кам учрайдиган теракнинг антиқа бир тури ўсади. Уни шу ерлик халқ
“Патта”
ёки “Авлиё”
дарахти, деб атайди [18:40].
Қашқадарё
вилояти Косон тумани Бўлмас қишлоғида
Оллоҳёр Эшон
зиёратгоҳи
бор. Бу зиёратгоҳ рамзий қабр бўлиб, Нақшбандия тариқатининг
муршиди, комил, зоҳир ва ботин, шариат ва тариқат илмларида нодир аллома Сўфи
Оллоёр (1644–1724) номи билан аталади. Аммо шайхнинг ҳақиқий қабри Сурхондарё
вилояти Олтинсой тумани Катта Вахшувор қишлоғида жойлашган [19:41].
Мутаффаккир шоир, соҳибкаромат, соҳибмақом нодир мутасаввуф Сўфи
Оллоёр 1644 йилда Каттақўрғон беклиги Минглар қишлоғи Сўфий гузарида (ҳозирги
Самарқанд вилояти ҳудуди) таваллуд топган. Отасининг исми Темурёр, баъзи
манбаларда Аллоҳқули деб зикр қилинган. У Самарқандаги Минглар Элининг
аёнларидан, саркарда эди. Ўғли Оллоҳёрни 12 ёшидан Бухоро мадрасига топширади.
Баъзи манбаларда Жўйбор Шайхлари мадрасасида кўп йиллар таълим олган.
Ўз даврининг барча асосий илмларини эгаллаб араб ва форс тилларини
мукаммал ўрганган [20:447]. Оллоҳёр Бек Абулфайзхон даврида нашъунамо топган
дейилади. Бухоро хони Абдулазизхон томонидан аввал Каттақўрғон, сўнг
Самарқанд шаҳар бош маҳкамасига амир (раис) этиб тайинланган [21:202
-203].
Бу даврда у 25 ёшларда бўлган. Сўфи Оллоёр “Сабот ул
-
ожизин”
,
“Мурод ул
Орифин”
,
“Маслак ул Муттақин”
,
“Маҳзун ул
-
мутеъин”
,
“Тухфат ул Толибин”
каби
асарлар муаллифидир. Уларда Қуръони карим оятлари, хадиси
-
шариф хикматлари,
тасаввуф ғоялари узвий боғланган, азиз авлиёлар каромати диний ривоятлар баён
этилган [22:436].
Сўфи Оллоёр бир неча босқичларни босиб ўтиб, шайх даражасига
кўтарилган, ҳаёти давомида дарвешлик қилган. Илм олишга интилган. Бир қанча
вақт 1702 йилгача Каттақўрғонда, 1712 йил охиригача Чўнқаймишда,
Қашқадарёнинг
Ғузор туманидаги Қоратикан қишлоғида бир неча ой истиқомат
қилиб, сайру сулукда бардавом бўлади [23:15].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
13
Сўфи Оллоёр 1713 йилдан кейинги умрини Ҳисор тарафдаги Мавлоно
Муҳаммад Зоҳид Вахшуворий [24:63] остонасини макон қилиб, мужоҳида ва риёзат
билан ўтказган. Файзу анвор, файзу осар бўлган бу жойда яшаб хонақоҳ ва чиройли
боғ қурдиради. Шу ерда дорил бақодан
-
дорил фанога рихлат этиб, мангу қўним
топади.
Косон тумани Бўлмас қишлоғидаги Сўфи Оллоёр (1644–1724) номи билан
боғлиқ обида 1980 йилларда маҳаллий аҳоли томонидан рамзий қабр барно
этилган. Мақбара тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, ичида қабр бор устига гумбаз
ёпилган [25]. Қабристон дарвозасидан кирганда, ўнг томонда олди айвонли, усти
текис ёпилган масжид бор. У ҳам мақбара билан бир даврда қурилган бўлиб,
мустақиллик йилларида мақбара ва масжид таъмирланган.
Ғузор
халқи орасида тасаввуф вакили сифатида улуғланган халифа
Қамариддин
зиёратгоҳи
ҳам мавжуд. Ўз даврида етук тариқат вакили сифатида
обрў топган халифа Қамариддин 1181–1767 йилда Ғузорда туғилган. Бу зот ўз
касби
-
ҳоли натижасида устози Муҳаммад Ислом Шайх Қаррухийдан Иршод олишга
муяссар бўлган. Тасаввуф таълимоти сир
-
асрорларини Ислом Шайх Каррухийдан
Каррух шаҳрида (Ҳирот шаҳри)ги Хонақоҳда олади. Халифа Қамариддин устозидан
Иршод (руҳсат) олгач, Ғузор шаҳрида мустақил Нақшбандия сулукини давом
эттирган. У умрининг сўнгги йилларини Ғузорда ўтказган ва 1280
-
1863 йил
бошида вафот этган [23:63].
Тадқиқотчи М.У.
Амонов мазкур шахс билан боғлиқ зиёратгоҳни
XVIII
–XIX асрларда Нақшбандия
-
Мужаддидия силсиласининг Сўфи Оллоёр
тармоғида фаолият олиб борган Азизи Ғузорийнинг мақбараси, деб келтирган.
Саййид Хожа (Саййидои) Каррухий қаламига мансуб “Ганжнома”
асарининг
ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фондида инв. №
4361 рақам остида сақланаётган
нусхасининг 80
-
а варағида “Ганжномаи Саййидо ба фармудаи халифа
Қамариддин”, деб келтирилган. Бундан англашимиз мумкинки, Саййидо
Каррухийнинг “Ганжнома”
(Саййидои Каррухий, ЎзФАШИ Қ.Ф. инв
/7029/II,
11308/VI) асарининг ушбу нусхаси бевосита халифа Қамариддин сўзи билан
номаълум хаттот томонидан тасниф этилган [26:114
-122].
Ўзини сўфийлик йўлига бағишлаб, юқори даражага эришганлар пир (валий),
дарвеш мақомига кўтарилади, улар ҳаётлигидаёқ азиз шахсга айланади.
Юқорида
номи тилга олинган саҳобаю алломалар, тасаввуф вакиллари маҳаллий аҳоли
орасида пир, валий даражасида эътироф этилиб, уларнинг ҳурматига рамзий
қабрлар
барпо этилган.
ХУЛОСА
VII асрда ислом дини таъсирида вужудга келган тасаввуф таълимоти фаол
ижтимоий ҳаётдан воз кечиш орқали Худо билан ўзини бирлаштириш ва
ҳақиқатни
англашга йўналтирилган. Сўфийликка эришиш шариат, тариқат,
маърифат ва ҳақиқат босқичларини амалга оширишни назарда тутади. Шу ўринда
Қашқадарё
вилоятида ҳам тариқат вакиллари, пир
-
муршидлар номи билан боғлиқ
зиёратгоҳлар мавжуд.
Умуман, Қашқадарё воҳасида тарихий минг йилликлар давомида юз берган
сиёсий
-
ижтимоий, маданий ўзгаришлар ҳудудда илм
-
фан ва маданиятнинг
юксалишига сабаб бўлган. Воҳа ҳудудида жойлашган олим, авлиё, пир, саид, хўжа,
тарихий шахслар номи билан боғлиқ зиёратгоҳлар аҳоли турмуш тарзининг бир
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
14
бўлагига айланиб, ташриф давомида зиёратчилар нафақат табаррук зотларга
бўлган ҳурматни, балки ислом маданиятига ҳисса қўшган олиму фузалоларнинг
фан йўлидаги хизматлари, уларнинг ҳаёти тўғрисидаги маълумотлардан ҳам
хабардор бўладилар. Энг муҳими, насафийлар, кешийлар, косонийлар каби
алломаю замонлар, маҳаллий уламоларнинг ислом фани йўлида қолдирган
маданий мерослари, ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссалари умуминсоний
қадрият
сифатида сифатида бутун жаҳон халқлари ва юртимиз аҳолиси, ёшлар
учун қимматли меросдир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Эргашов А. Мири
-
Жанда ота мажмуаси. –
Тошкент: Qaqnus media, 2019.
-
Б.9
2.
Хомиджон Ҳомидий. Тасаввуф алломалари. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2016.
-
Б. 122
-123.
3.
Эргашов А.Ғузор меъморчилик тарихи.
-
Тошкент: Hilol media, 2019.
-
Б. 54
-55.
4.
Салоҳиддин Тошкандий. Темурнома.
-
Тош
r
ент: Чўлпон, 1991.
-
338 б.
5.
Дала тадқиқотлари. Қашқадарё вилояти Ғузор шаҳри. 2021 йил 29 август.
4-
дафтар.
6.
Муҳаммадкаримов А., Обидов А., Искандаров З. Тошкентнинг табаррук
зиёратгоҳлари.
-
Тошкент: Navro‘z, 2016.
-
Б. 25.
7.
Абул Муҳсин Муҳаммад Бакир. Баҳоуддин Балогардон.
–
Тошкент: Ёзувчи,
1993.
–
Б. 566.
8.
Жуманазар Α., Тўхлиев Ш. Яккабоғ: Соҳибқирон камол топган юрт. –
Тошкент: Академнашр, 2018.
–
Б. 59.
9.
Қашқадарё
вилояти маданий мерос бошқармаси маълумоти. Қарши шаҳри,
2021 йил 19 август.
10.
Пардаев М.
Олтинсой зиёратгоҳлари. Она қишлоғим.
-
Тошкент, 2003.
-
Б. 24.
11.
Жуманазар А., Тўхлиев Ж. Яккабоғ: Соҳибқирон камол топган юрт.
-
Тошкент
. Akademnashr, 2018.
–
Б.9.
12.
Джураева С.
Ўзбекистон жанубидаги зиёратгоҳлар меъморчилик тарихи
// Yosh sharqshunoslarning akademik Ubaydulla Karimov nomidagi XVI Respublika
ilmiy-
amaliy konferensiyasi materiallari. ЎзР Абу Райҳон Беруний номидаги
Шарқшунослик институти, ТİKA (2019 йил 15 апрель). ЎзРФА Фан, 2019. –
Б. 81
-83.
13.
Шарипов Ш., Холиёров И. Исҳоқ бува зиёратгоҳи. –
Тошкент: Voris
nashriyoti, 2016.
–
Б. 6
-7.
14.
Миришкорлик 67 ёшли Бердиев Нормурод бобо (1954 йилда туғилган)
билан бўлган суҳбат. Дала тадқиқотлари. Қашқадарё вилояти Миришкор тумани.
2021 йил 31 август. 4 дафтар.
15.
Дала тадқиқотлари.
-
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани. 2021 йил 31
август. 4
-
дафтар.
16.
Эргашов М. Ғузор меъморчилик тарихи. Тошкент: Hilol mediya, 2019.
–
Б.
49-50.
17.
Джураева С. Қашқадарё вилояти зиёратгоҳлари ҳақида
// Ислом
тафаккури.
-
Т., 2020.
№1. –
Б. 37
-41.
18.
Жўраева С. Зиёратгоҳларда аҳоли бажарадиган маросим ва амаллар //
Хоразм Маъмун академияси Ахборотномаси. –
Хива, 2019. № 3/2.
-
Б. 37
-41.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
15
19.
Жураева С. Сурхондарёдаги муқаддас зиёратгох Сўфи Оллоёр мажмуи //
Тошкент Ислом университети. Илмий
-
таҳлилий Ахбороти. 2004. № 3. –
Б. 41.
20.
Мирзо Кенжабек. Термиз таскираси. Буюк Термизийлар. –
Тошкент:
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 2017. –
Б
-447.
21.
Ўзбекисон Миллий Энциклопедияси. 8
-
жилд.
-
Тошкент: ЎМЭ, 2004.
–
Б.
202-203.
22.
Ислом Энциклопедияси.
-
Тошкент: Ўзбекисон Миллий Энциклопедияси,
2017.
–
Б. 436.
23.
Мирзо Меърожиддин. Сўфи Оллоҳёр ва Ислом шайх тарихи. –
Тошкент:
Mashhur-press, 2017.
–
Б. 15.
24.
Мавлоно Зоҳид ҳижрий 935 йилда Вахшуворда вафот этганлар. Бу ҳақда
батафсил қаранг: Носуриддин Бухорий. Тухфат уз
-
Зоъирин. –
Б. 63.
25.
Қашқадарё
вилояти маданий мерос бошқармаси маълумоти.
-
Қарши,
2021 йил 19 август.
26.
Амонов М.У. ХVIII
-
ХIХ асрларда Марказий Осиёда нақшбандия
-
мужаддидия тарикати билан боғлиқ меъморий ва эпиграфик маълумотлар //
Xorazm Ma’mun akademiyasi axborotnomasi. 2020. –
№ 11. –
Б. 114
-122.
