Авторы

  • Даврон Назармухамедов
    Самостоятельный соискатель, Академия Министерства внутренних дел Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp36-48

Ключевые слова:

кадры подбор кадров подготовка кадров расстановка кадров

Аннотация

В статье автор рассматривает организационные и правовые вопросы, связанные с отбором и подготовкой кадров для высших учебных заведений в системе органов внутренних дел. Также представлены разработанные предложения и рекомендации по решению этих проблем.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Organizational and legal issues of recruitment and
training for higher educational institutions in the system
of internal affairs bodies

Davron ABITOVICH

1


Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2024

Received in revised form

28 February 2024
Accepted 20 March 2024

Available online

15 April 2024

In the article, the author raised organizational and legal

problems related to the selection and preparation of personnel

for a higher educational institution in the internal affairs bodies,

and developed appropriate proposals and recommendations for

their solution.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp36-48

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

selection of personnel,
personnel,

training of personnel,
placement of personnel in

place.

Ички ишлар органлари олий таълим муассасасига
кадрларни танлаш ва тайёрлаш билан боғлиқ
ташкилий

-

ҳуқуқий масалалар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

кадрлар,

кадрларни танлаш,
кадрларни тайёрлаш,

кадрларни жой

-

жойига

қўйиш.

Мақолада муаллиф ички ишлар органларида олий

таълим муассасасига кадрларни танлаш ва тайёрлаш билан

боғлиқ ташкилий

-

ҳуқуқий муаммоларни кўтарган ҳамда

уларнинг ечими бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни

ишлаб чиққан.

1

Independent applicant, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

37

Организационно

-

правовые

вопросы

подбора

и

подготовки кадров для высших учебных заведении

в системе органов внутренних дел

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

кадры,

подбор кадров,

подготовка кадров,
расстановка кадров.

В статье автор рассматривает организационные и

правовые вопросы, связанные с отбором и подготовкой

кадров для высших учебных заведений в системе органов

внутренних дел. Также представлены разработанные

предложения и рекомендации по решению этих проблем.

Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар самарали фаолият

олиб боришлари учун кадрлар салоҳияти муҳим ўрин тутади. Чунки юртимизнинг
равнақи, тинчлиги ва осойишталиги, шахс ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли
ҳимоя қилинишини таъминлаш кафолати кўпроқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар зиммасида бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ–

60-

сон Фармони асосида “2022–2026 йилларга мўлжалланган

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да

ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи

органларнинг янги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ
манфаатлари, инсон қадр

-

қиммати, ҳуқуқ ҳамда эркинликларини самарали

ҳимоя

қилишга йўналтириш асосий мақсад сифатида белгиланганлиги

малакали кадрлар зиммасига янада масъулият юклайди

[1]

.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини малакали кадрлар билан

таъминлашда тегишли олий ўқув юртларининг ўрни муҳим аҳамият касб этади.
Таълим муассасаларига муносиб номзодларни топиш, уларни тегишли мезонлар
асосида танлаш ҳамда уларни замонавий кадр сифатида тайёрлаш масаласи ҳам
долзарбдир. Номзодларни танлаш жараёни очиқ ва шаффофшаффоф тарзда амалга
оширилиши мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширишга, уларни тўғри
қарор қабул қилишга, энг асосийси адолат таъминланишига хизмат қилади.

2014 йил 5 майда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва

бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” Қонуни қабул қилинди

[1].

Мазкур қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имконини берди, ахборот
олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлашга, мансабдор шахслар томонидан
қабул

қилинаётган қарорлар учун масъулиятини янада оширишга хизмат қилди.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди веб

-

сайтининг “public. sud. uz.”

ҳаволаси

орқали судларнинг ҳал қилув қарорлари (ҳукм, ажрим ва қарорлар) билан

танишиш имкониятининг мавжудлиги халқ томонидан одил судловни таъминланиш
даражасига баҳо бериш имконини беради.

Ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти ҳам хоҳлаймизми ёки

йўқ, аҳоли томонидан бевосита ва билвосита тарзда кузатилиб, улар томонидан
тегишли муносабатлар билдирилиб борилади. Лекин улар томонидан
билдирилган муносабатлар ҳар доим ҳам тўғри ва асосли деб бўлмайди. Чунки


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

38

ваколатли мансабдор шахснинг бирон

-

бир ҳолат юзасидан шахсга нисбатан қонун

доирасида қабул қилган тўғри қарори (давлатнинг мажбурлов механизми ишга
тушганда) у шахснинг манфаатларига ва унинг яқинларига кўпинча маъқул
келмаслиги мумкин. Шу боис, уларда давлат ва уларнинг вакилларига нисбатан
норозиликлар, эътирозлар келиб чиқиши табиийдир. Айнан кўпроқ шу тоифадаги
шахслар ўзларини давлат ҳҳокимияти вакилларидан жабр кўрган жабрдийдалар
сифатида кўрсатишга ва бу ҳолатларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага
тарқатиб, аҳолини давлатга ва давлат органларининг вакилларига нисбатан
норозилик кайфиятини пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Шу билан бирга айрим вазиятларда ҳокимият вакиллари томонидан қонунга

хилоф ҳатти

-

ҳаракатларини содир этиш ҳолатлари ҳам учраб туради (масалан,

2022 йилда Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ биносида жиноят ишида гумон
қилинган

шахснинг ўлими билан боғлиқ бўлган ҳолат).

Ички ишлар органларининг фаолияти аҳоли томонидан кўпинча халқ билан

бевосита ишлайдиган хизматлар орқали (ЙПХ, ППХ ва ЖТС, ҲП) баҳоланади ва
аҳоли томонидан берилган баҳо субъектив ҳамда объектив хусусиятларга эга
бўлади.

Бугунги кунда амалиётда айрим ходимларнинг муомала ва касб маданияти

етарли бўлмаганлиги боис, фуқаролар билан юзага келган турли ххил вазиятларга
тўғри баҳо бера олмаслиги ёки кучли ҳиссиёт (эмоция), хаяжон таъсирида нотўғри
қарор

қабул қилишга сабаб бўлмоқда. Оқибатда аҳолининг ҳақли эътирозига,

қолаверса, ички ишлар органлари тизими номига салбий (негатив) фикрларни
шаклланишига олиб келмоқда.

Фикримизча, ички ишлар органларининг биринчи навбатда халқ билан

бевосита ишлайдиган хизматлардаги ходимларини юзага келиши мумкин бўлган
вазиятларни тўғри баҳолаш ва тўғри қарор қабул қилишга доир

ҳаракатлар

стандартини

тажрибали психолог мутахассисларни жалб этган ҳолда ўқув

курсларини кўпайтириб бориш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.

Бундан ташқари, хизмат вақтида халқ билан юзага келадиган ҳар қандай

вазиятларни тўғри баҳолаш ва тўғри қарор қабул қилишга доир кўникмаларни
шакллантириб боришни аввало кадрларни тайёрлаш босқичида алоҳида эътибор
қаратиш

лозим. Бунинг учун тизимга муносиб кадрларни саралаб олиш муҳим

аҳамият касб этади. Бунда асосий эътибор номзоднинг билими ва жисмоний
тайёрлиги, психофизиологик жихатлардан ташқари, унинг реал дунёқарашига,
мустақил фикрлай олишига, номзоднинг келажакда турли хил вазиятларда қарор
қабул

қилишига доир кўникмаларни шакллантириш мумкинлигига ҳам эътибор

қаратиш зарур. Бунинг учун дастлаб жойларда ички ишлар органларнинг тегишли
хизматлари номзодни аввало боғча ва мактаблардан қидириб топиб, уларнинг ота

-

оналари билан келишган ҳолда, улар билан режали ва мақсадли ишлаш тизимини
йўлга қўйиш ўринлидир. Бунда масъул субъектлардан (кадр хизмати ва бошқа
тегишли идоралар билан хамкорликда) номзодни асл келиб чиқишини, тарбия
кўрган ва катта бўлган муҳитини, унинг индивидуал психологик хусусиятларини
атрофлича ўрганиш ҳамда номзоднинг ички ишлар органлари тизимида келгусида
қанчалик

даражада хизмат олиб боришга доир дастабки объектив хулосаси

(фикри) бўлиши талаб этилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

39

Ички ишлар органларининг кадрлар билан ишлаш хизматининг номзод

тўғрисида ижобий хулосаси бўлгандагина, уларни таълим муассасасига тегишли
мезонлар асосида объектив, очиқ ва шаффоф тарзда саралаб олиш имкони юзага
келади. Бу эса ички ишлар органлари тизимини келгусида малакали кадрлар
билан таъминлашнинг энг самарали ва ишончли усули сифатида хизмат қилади.

Масалани иккинчи томони, муносиб номзодларни ўқитиш учун саралаб

олгандан кейин уларни тайёрлайдиган профессор

-

ўқитувчилар таркиби,

замонавий ўқитиш дастурлари, уларни замонавий ўқув адабиётлар билан
таъминланганлик даражаси ёки мураббийлик интитутининг талабларга жавоб
бермаслиги ҳам ишлаб чиқаришга (амалиётга) муносиб кадрлар билан
таъминланмасликка сабаб бўлиши мумкин.

Учинчидан, ўқишга муносиб номзодлар танланди ва барча қўйилган

талаблар доирасида ўқитилиб, ишлаб чиқаришга юборилди. Лекин ишлаб
чиқаришда

(амалиётда)

кадрлар

барқарорлигини

таъминлайдиган

механизмларнинг (иш вақтининг чегераланмаганлиги, функционал вазифаларига
кирмайдиган ишларни бажариши, ортиқча юкламалар, раҳбарлар томонидан
ходимга нисбатан қабул қилган адолатсиз қарори, ижтимоий ҳимоя етарлича
таъминланмаслиги ва ҳ.к.) етарлича ишламаслиги ҳам малакали кадрларни
тизимдан чиқиб кетишига, яъни уларни йўқотишга сабаб бўлади.

Юқорида келтирилган учта ҳолатлар бир

-

бири билан бевосита чамбарчас

боғлиқ бўлиб, тизимдаги кадрлар сиёсатига ўзининг жиддий таъсирини кўрсатади.

Ички ишлар органлари тизимига малакали кадрлар асосан ички ишлар

вазирлиги Академиясида қуйидаги мутахассислик йўналишларида тайёрланади:

1.

Тезкор

-

қидирув фаолияти

;

2. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;

3. Эксперт

-

криминалистика фаолияти;

4. Жазони ижро этиш фаолияти;

5. Пробация фаолияти;

6. Хизмат фаолиятини тарбиявий

-

психологик таъминлаш;

7. Ташкилий

-

штаб фаолияти;

8.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти (сиртқи

таълим шакли).

Ички ишлар вазирлиги Академияси ички ишлар органлари ходимларини

тайёрлашга ихтисослашган олий таълим ва илмий

-

тадқиқот муассасаси

ҳисобланади

[3].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августда “Ички

ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–

3216-

сон

қарори қабул қилинди, унга кўра 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб:

1.

Академияда кадрлар тайёрлашнинг бир поғонали тизими бўйича кундузги

таълим шаклининг муддати тўрт йилдан уч йилга, яъни 1 йилга қисқартирилди;

2.

Академияда кадрлар тайёрлашнинг бир поғонали тизими дастури бўйича

олинадиган олий маълумот магистр даражасига тенглаштирилди;

3. Академия кундузги таълим шаклига қабул махсус касбий танлов ва якка

тартибдаги суҳбат орқали кириш тест синовларисиз амалга ошириладиган бўлди;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

40

4.

Академияда ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга

бўлган ички ишлар органлари ходимлари учун сиртқи таълим шакли жорий
этилиб, унда ўқитиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт
йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов

-

контракт асосида уч йилни

ташкил этиши белгиланди;

5.

Академия кундузги таълим шаклига ҳар йилги қабул квотаси 600 кишини,

сиртқи таълим шаклига эса 200 нафар ички ишлар органлари ходимларини
ташкил этиши белгиланди;

6.

Республикамизнинг 12 та вилояти, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон

Республикасида ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ташкил этилди;

7.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Академия кундузги таълим шаклига

қабул фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар
битирувчилари, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари таркибидан амалга
оширилиши белгиланди;

8.

Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ва Ҳарбий

-

техника институтига ўқишга киришда идоравий академик лицейларнинг
битирувчилари учун уларнинг тест синовлари давомида тўплаш мумкин бўлган
энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзида имтиёзли
шартлар назарда тутилди;

9.

Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ёнғин хавфсизлиги институти ёки

Ҳарбий

-

техника институтига ўқишга кира олмаган идоравий академик

лицейларнинг битирувчилари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири
томонидан белгиланадиган тартибда устунлик асосида ички ишлар органлари
хизматига қабул қилиниши белгиланди.

Мазкур қарорга 2023 йилга қадар (5 йил мабойнида) 20 га яқин қўйидаги

тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда айрим бандлар ҳам
чиқарилди (фақат асосийлари келтирилди):

Ички ишлар вазирлиги Академияси ички ишлар органлари ходимларини

тайёрлашга ихтисослашган олий таълим ва илмий

-

тадқиқот муассасаси ҳисобланиши;

Академия кундузги таълим шаклига ҳар йилги қабул квотаси 700 кишини,

шунингдек, тўлов

-

контракт асосида қўшимча 200 нафаргача, сиртқи таълим

шаклига эса 300 нафар ички ишлар органлари ходимларини ташкил этиши;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Академия кундузги таълим шаклига қабул

фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички
ишлар органлари ходимлари, шунингдек профилактика (катта) инспекторларининг
жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари таркибидан амалга оширилиши;

Академиянинг бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклига

қабул квотасининг 90 фоизи бўйича қабул фақат идоравий академик лицейлар,
ҳарбий

академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар органлари ходимлари,

шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш
бўйича ёрдамчилари орасидан амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда идоравий академик
лицейларнинг битирувчилари учун уларнинг тест синовлари давомида тўплаш
мумкин бўлган энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзида
имтиёзли шартлар назарда тутилиши;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

41

идоравий академик лицейларнинг битирувчилари вазирликлар ва

идоралар раҳбарлари томонидан белгиланадиган тартибда устунлик асосида
тегишлича ички ишлар органларига, Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизматига ва
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин

-

қутқарув бўлинмаларига хизматга

қабул

қилиниши;

Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига ўқишга

кирган шахслар курсантлар сафига, сиртқи таълим шаклига, магистратурага,
шунингдек, Малака ошириш институтининг махсус касбий тайёргарлик ва
бошланғич касбий тайёргарлик курсларига ўқишга кирган (юборилган)лар эса
тингловчилар сафига қабул қилиниши

[3].

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни
тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш бўйича чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–

5076-

сон қарорига ҳам 2 йил мобайнида ўндан ортиқ

тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фикримизча, юқоридаги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг киритилишига

биринчидан, тизимда ўтказилаётган ислоҳотларнинг натижалари бўлса, иккинчи
томондан, ушбу қарор лойхаларининг тайёрланиши жараёнида “Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун талаблари доирасида етарлича ҳуқуқий
экспертизадан ўтказилмаганлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин

[5].

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, республикамизнинг 12 та вилояти,

Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида ички ишлар вазирлигининг
академик лицейлари фаолият юрита бошлади

.

Идоравий академик лицейлар

Давлат таълим стандартларига мос равишда ўрта махсус маълумот берувчи,
ўқувчиларнинг қизиқиши ва имкониятларидан келиб чиқиб, жадал интеллектуал
ривожланишини таъминлайдиган ҳамда ўқувчиларни ички ишлар органлари
ходимлари учун зарур бўлган юксак ватанпарварлик ва маънавий

-

аҳлоқий

фазилатларга, дастлабки касбий билим ва кўникмаларга эга, ақлан ва жисмонан
етук қилиб тарбиялайдиган, уларни келгусида Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига киришлари учун мақсадли чуқур
тайёрлашга ихтисослашган давлат таълим муассасаси ҳисобланади

[6].

2020/2021-

ўқув йилидан бошлаб ИИВ Академиясига қабул

фақат идоравий

академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар
органлари ходимлари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг
жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари орасидан амалга оширилиши
белгиланди

[3].

Идоравий академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш

(диктант), номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда
якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказилади, махсус

-

профессионал танлов

натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш мумкин

[7].

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига

ўқувчиларни қабул қилишда ёзма (диктант), номзодларнинг жисмоний
тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш
тартиби тўғрисидаги” Низомнинг1

-

боби 2

-

бандида тест синовлари қайси

фанлардан ўтказилиши, Низомнинг

4-

боби 31

-

бандида айнан қайси 3 та

йўналишдаги фанлардан саволлар ишлаб чиқилиши кўрсатиб ўтилмаган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

42

Бундан ташқари, мазкур Низомда ўқувчилар билан ўтказиладиган синов

имтиҳонларининг очиқлиги ва шаффофлигига оид қоидалар ҳам етарлича ўз
ифодасини топмаган. Масалан, имтиҳон ўтказилиш жараёнларини онлайн
режимда ота

-

оналар томонидан кузатиб бориш имкони билан боғлиқ қоидалар.

Идоравий академик лицейларда профессор

-

ўқитувчилар таркиби педагогик

стажга эга бўлган мактаб ва колледж ўқитувчилари, асосий қисми илгари
педагогик стажга эга бўлмаган суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда
хизмат қилганлар, ички ишлар органлари тизимида ишлаб, нафақага чиққан собиқ
ходимлар ташкил қилади

.

Фикримизча, Академия бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўрта ва

ўрта махсус маълумотга эга бўлган фуқаролар (ўрта мактаб ва ўрта махсус таълим
муассасалари битирувчилари) умумий квотанинг бор

-

йўғи ўн фоизи бўйича қабул

қилинишга доир қоиданинг тегишли норматив

-

ҳуқуқий хужжатларда мавжудлиги

биринчидан, ўқиш истагида бўлган барча ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга
бўлган фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқларини қайсидир маънода чеклашга
сабаб бўлади, иккинчидан, танлов доираси қанча кенг ва кўп бўлса, нисбатан
сифатли ва кучли бўлган номзодларни танлаб олиш имконияти ҳам кенгаяди

[9].

Шу боис, Академиянинг бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклига
ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган фуқароларга ҳам

(ўрта мактаб ва ўрта

махсус таълим муассасалари битирувчилари) топшириш имкониятини тўлиқ
бериш керак деб уйлаймиз.

Бундан ташқари, идоравий академик лицейлар сонини 14 тадан 4 тага

қисқартириш

(4 та регионга бўлган ҳолда) битирувчиларга эса устунлик сифатида

ИИВ Академиясига ўқишга киришда имтиҳонлардан тўплаш мумкин бўлган энг
юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл бериш имтиёзини қоида
тариқасида тегишли норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларга киритиш мақсадга мувофиқ.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, ИИВ Академияси кундузги таълим

шаклига қабул махсус касбий танлов ва якка тартибдаги суҳбат орқали кириш тест
синовларисиз “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг
кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомларга мувофиқ амалга оширилади

[4].

2021/2022-

ўқув йилидан бошлаб, Ички ишлар вазирлиги Академиясида

кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи
икки босқичли олий таълим тизими жорий этилди

[4].

Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига

(

бакалавриат) номзодлар

ўзлари танлаган мутахассислик йўналишлари бўйича

ўқишга топшириши, танлов ҳам номзод танланган мутахассислик йўналиши
доирасида ўтказилиши йўлга қўйилди

[4].

Ваҳоланки, мазкур қоида “Таълим

тўғрисида”ги Қонунга бироз зидроқ

[10].

Мазкур қонунинг 11

-

моддасида

олий

таълим икки босқичга –

бакалавриат ва магистратура босқичига эга эканлиги,

бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича чуқурлаштирилган
билим, малака ва кўникмалар берадиган (масалан, педагогик, юридик ва ҳ.к.)
маълумот ўқиш давомийлиги камида уч йил бўлган таянч

олий таълим эканлиги,

магистратура эса тегишли бакалавриат негизидаги аниқ мутахассислик

бўйича

ўқиш давомийлиги камида бир йил бўлган олий таълим эканлиги белгилаб
қўйилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

43

Бундан ташқари, Академия кундузги таълим шаклига ўқиш учун кирган

аксарият номзодлар ўзи танлаган мутахассислик йўналишларида таҳсил олиши
жараёнида уларнинг бошқа мутахассисликлар бўйича касбий лаёқати юқори
эканлиги аниқланса

-

да, уларни ушбу мутахассисликларга ўтказишнинг

имконсизлиги,

шунингдек,

танлов

вақтида

талаб

юқори

бўлган

мутахассисликларга (тергов фаолияти (2022 йилга қадар бўлган), тезкор

-

қидирув

фаолияти ва ҳ.к.) топширган билимли номзодларнинг тўплаган баллари юқори
бўлса

-

да, ажратилган жой (квота) чегараланганлиги сабабли ушбу тоифадаги

номзодлар ўқишга қабул қилинмай қолаётганлиги ва аксинча талаб кам бўлган
йўналишлар билим савияси нисбатан сустроқ бўлган номзодлар билан
жамланмоқда.

Юқоридаги асосларга кўра, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг

кундузги таълим шаклига номзодларни ўзи танлаган мутахассислик бўйича
кириш имтиҳонларини топшириш қоидасини бекор қилиш ва номзодларни
умумий тарзда танловда иштирок этиш қоидасини киритиш мақсадга мувофиқ
деб уйлаймиз.

ИИВ Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқиш учун

қабул қилишда инсон аралашувини (омилини) максимал даражада камайтириб,
объективликни очиқлик ва шаффофликлик орқали таъминлаш зарур.
Танловларнинг айрим босқичларини ўтказишда тўғридан

-

тўғри инсон омили

(аралашуви) юқори (масалан, якуний суҳбат босқичи).

Номзодларни ўқишга қабул қилиш жараёнлари холисона тарзда

ўтказилганлигини номзодларни курсант сифатида ўқишга қабул қилингандан
сўнг дастлабки қишки сессия натижаларига қараб ҳам баҳоласа бўлади.

Олим Т.С.

Жумановнинг ўринли таклифини қўллаб

-

қувватлаган ҳолда,

фуқароларга Академияда ўтказилаётган қабул билан боғлиқ имтиҳон жараёнини
очиқ ва шаффоф тарзда Интернет тармоғида реал вақт режимида трансляция
қилиш

имкониятини яратиш билан бирга, номзодларни танлаш босқичларидан

фақат дастлабки танловни жойлардаги жамловчи органлар ихтиёрига бериб,
қолган танловларни бекор қилган ҳолда тегишли фанлардан фақат тест шаклида
катта очиқ майдонларда имтиҳон ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Олий
таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни
баҳолаш агентлиги зиммасига юклаш мақсадга мувофиқ деб уйлаймиз.

Академияга кириш имтиҳонларидан мувафаққиятли ўтган курсант ва

тингловчиларни келгусида ички ишлар органларида самарали фаолият олиб
боришлари учун уларни сифатли ўқитиб тайёрлашда Академия профессор

-

ўқитувчилар таркибининг ўрин бўлакдир

[11].

Бугунги кунда Ички ишлар вазирлиги Академиясида 21 та кафедралар

фаолият юритади. Кафедралардаги профессор

-

ўқитувчилар таркибининг

педагогик иш стажи (2023 йил декабрь ҳолатига кўра):

1 йилгача бўлганлар –

15,6%;

1-

3 йилгача бўлганлар –

13,2%;

3-

5 йилгача бўлганлар –

15,6%;

5-10

йилгача бўлганлар –

18,8%;

10 йилдан юқори бўлганлар –

36,5% ташкил этади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

44

Академия кундузги таълим шаклига ҳар йилги қабул квотаси 400 нафардан

700 нафарга, шунингдек, тўлов

-

контракт асосида қўшимча 200 нафарга, сиртқи

таълим шаклига эса 200 нафардан 300 нафарга, магистратура 150 нафарга
(хозирда 75 нафар) етди.

Бундан

ташқари,

Академиянинг

профессор

-

ўқитувчилар

таркиби

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари
ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш
фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи

-

йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш курсларида
ўқитиш жараёнига ҳам жалб этилган

[

12]. Лекин профессор

-

ўқитувчилар

таркибидаги штат бирликлари курсант ва тингловчилар сонига ҳамда ўқув
курсида ўқиётганлар сонига нисбатан (ўқитувчи ва ҳайдовчи

-

йўриқчилар)

етарлича мувофиқлаштирилмади. Оқибатда профессор

-

ўқитувчилар таркибининг

ўқув юкламалари меъёридан ошиб кетган. Масалан, кафедра ўқитувчисининг
йиллик юкламаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2014 йил

21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим
муассасаларида профессор

-

ўқитувчилар меҳнатини меъёрга солиш тўғрисидаги

Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 183

-

сонли буйруғи билан тасдиқланган

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида
профессор

-

ўқитувчилар меҳнатини меъёрга солиш тўғрисидаги Йўриқнома”нинг

1-

иловасига мувофиқ аудитор машғулотининг ўзи 350 соатни ташкил этади, лекин

амалда ўқитувчилар томонидан ўртача 500 соатдан 800 соатгача бўлган ўқув
юкламаси бажарилмоқда, яъни 1,5

-

2 баравардан ортиқ.

Айнан шундай шароитда кафедра профессор

-

ўқитувчилари ўз устида

ишлашга, илмий

-

тадқиқот ишлари билан шуғулланишга вақти бўладими? Йўқ

албатта, ўз устида мунтазам ишламаган, илмий

-

тадқиқот иши билан

шуғулланмаган педагог қандай қилиб курсант ва тингловчиларга сифатли таълим
беради

[9]?

Шунингдек, Академия профессор

-

ўқитувчилар таркибининг республика

миқиёсида мақсадли ишчи гуруҳларга мунтазам равишда жалб этилиши ҳам яна
ортиқча юкламанинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Академияда ҳозирги ҳолатнинг ўзида курсант, тингловчи, ўқитувчи ва

ҳайдовчи

-

йўриқчиларни ўқитиш учун синф хоналар ва ўқув бинолари ҳам

етарлича эмас.

Академиянинг илмий салоҳияти таълим сифатини кўтаришга хизмат

қилади. Академия профессор

-

ўқитувчилар таркибининг илмий салоҳияти

50,6%ни ташкил этади (2023 йил декабрь ҳолатига, бошқа хизмат ва
бўлимлардаги илмий даража ва унвонларга эга бўлганлардан ташқари). Илмий
даражали профессор

-

ўқитувчилар таркибининг асосий қисми эркин ёлланганлар

(шаҳодатланганлар ҳисобидан лавозимида ишлаётган эркин ёлланганлар ҳам бор)
ҳисобланади

.

Академияг профессор

-

ўқитувчилари таркибининг 22,6% илмий тадқиқот

ишлари билан шуғилланмоқда, айнан шаходатланган профессор

-

ўқитувчилар

таркибидан илмий даражалар берувчи Илмий кенгашларда диссертация
ишларини ҳимоя қилаётганлар озчиликни ташкил этади. Бунга юқорида
таъкидлаб ўтганимиздек, профессор

-

ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламасини


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

45

ортиб кетганлиги ва бошқа тадбирларга жалб этилганлиги сабаб бўлмоқда. Бу эса
ўз навбатида таълим сифатига салбий таъсир қилиши билан бирга, илмий
тадқиқот ишларининг ҳам сустлашишига олиб келмоқда.

Олий даргоҳда билимли ва тажрибали профессор

-

ўқитувчиларнинг

мавжудлиги тайёрланадиган кадрлар сифатини кафолатлашга ҳам хизмат қилади.
Шу боис, профессор

-

ўқитувчилар педагогик технологияларини қўллай олиши ва

педагогик маҳоратга эга бўлиши билан бирга, ўқитишнинг энг замонавий
интерфаол усулларини ҳам ўзлаштириши кадрлар тайёрлаш сифатини янада
ошишига хизмат қилади

[13].

Сифатли кадрларни тайёрлашдаги яна бир муҳим жиҳатлардан бири –

бу

профессор

-

ўқитувчилар томонидан тайёрланган ўқув адабиётларининг сифати

ҳамда

етарлилиги

ҳисобланади.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги “Олий таълим муассасаларини ўқув
адабиётлари билан таъминлаш тўғрисида”ги 816

-

сон қарори билан тасдиқланган

“Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш ҳамда
дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини янгилаб бориш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 3

-

боби, 16

-

бандида олий таълимнинг бакалавриат босқичи учун

ўтилаётган фанлар бўйича ҳар 6 нафар талабага камида 1

(бир)

дона ўқув

адабиёти тўғри келса, мазкур таълим йўналиши ўқув адабиётлари билан
таъминланган ҳисобланиши белгилаб ўтилган

[14]

. Бугунги кунда Ички ишлар

вазирлигининг таълим муассасаларида мавжуд ўқув адабиётлари сифат ва
етарлилик жиҳатидан юқорида белгиланган талабларга жавоб бермайди ва бунга
бир нечта омиллар сабаб бўлмоқда:

профессор

-

ўқитувчиларда ўқув адабиётларини сифатли тайёрлаш учун

вақт етишмаслиги;

мавжуд таҳририят

-

ноширлик бўлимларидаги кадрлар сонининг амалдаги

иш юкламаси нисбатига номутаносиблиги;

ўқув адабиётларини нашр этишда йиллик режаларнинг нотўғри ташкил

этилиши;

ушбу фаолиятга етарли маблағ ажратилмаётганлиги ва бошқа сабаблар

[9].

Бугунги кунда таълим ташкилотлари тегишли мезонлар асосида

аккредитациядан ўтказилади. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш
таълим ташкилотининг фаолиятини баҳолашда давлат назоратининг асосий
шакли ҳисобланади ва таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш мазмуни,
даражаси ва сифатининг давлат таълим стандартлари ҳамда давлат таълим
талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлиги аниқланади

[15].

Шу боис

Ички ишлар вазирлиги Академиясини ҳам бошқа олий ўқув юртлари каби давлат
аккредитациясидан ўтказиб бориш фойдалидир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қўйидагилар таклиф этилади:

1.

Кафедраларда ўқитиладиган фанлар сони, фанларга ажратилган соатлар

(мавзулар сони ва машғулот турларидан келиб чиқиб), ўқув гуруҳлар сонидан,
“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида
профессор

-

ўқитувчилар меҳнатини меъёрга солиш тўғрисида”ги Йўриқномадан

келиб чиқиб, энг аввало ўқув юкламасининг ҳажмини аниқлаб олиш, айнан
аниқланган юклама ҳажмидан келиб чиқиб, кафедралардаги штат бирликларини
белгилаш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

46

2.

Академия

профессор

-

ўқитувчиларнинг

функционал

вазифаларига

кирмайдиган ишларга ёки бошқа тадбирларга жалб этиш амалиётига қатъий чек
қўйиш

;

3.

Академия профессор

-

ўқитувчиларга ўз устида мунтазам ишлаши ва илмий

тадқиқот билан шуғилланишларига етарлича шарт

-

шароитлар яратиш;

4.

Академияда курсант ва тингловчиларнинг миқдоридан келиб чиқиб,

қўшимча

ўқув бино ва ётоқхоналарни қуриш ва уларни замонавий моддий

-

техник

воситалар билан таъминлаб бориш;

5.

Академия ахборот ресурс марказида мавжуд дарслик ва бошқа ўқув

адабиётларни тафтишдан ўтказиш (электрон адабиётларни ҳам), кафедралар
билан ҳамкорликда марказда бўлиши зарур бўлган адабиётлар руйхатини ишлаб
чиқиш ва уларни таъминлаш чораларини кўриш, маънан эскирган адабиётларни
муомаладан чиқариб ташлаш, қайта ишлаш, тўлдириш ва янгилаб бориш
механизмини самарали йўлга қўйиш;

6.

Курсант ва тингловчиларга нуфузли жаҳон илмий тадқиқотга оид

тегишли базалардан интернет тармоғи орқали фойдаланиш имконини
кенгайтириш (

Web of Science

, Scopus

ва бошқа).

Хулоса қилиб айтганда, ички ишлар органлари фаолиятининг асосий

йўналишларидаги вазифаларни

самарали бажариш аввало малакали кадрлар

зиммасида бўлади. Агарда кадрлар таълим муассасаларига тўғри танланилса ва
профессионал даражада тайёрланадиган бўлса, мамлакат тинчлиги ва
осойишталиги, фуқароларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
янада кафолатланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ–

60-

сон Фармони.

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги “Давлат ҳокимияти ва

бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ЎРҚ–

369-

сон Қонуни.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички

ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 3216

-

сон

қарори.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички

ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатдан
янги тизимини жорий этиш бўйича чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–

5076-

сон,

2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал
тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга
йўналтириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–

10-

сон, 2023 йил

18 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Академиясида
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларни тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги

ПҚ–

282-

сонқарорлари, 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат

хавфсизлиги концепциясини тасдиклаш ва уни амалга ошириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПФ–

27-

сон Фармони.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

47

5.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги “Норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар тўғрисида”ги ЎРҚ–

682-

сон Қонуни.

6.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 6 октябрдаги

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларнинг
намунавий уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги 223

-

сон буйруғи билан

тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик
лицейларнинг намунавий устави”.

7.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

2017

йил

26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик
лицейларнинг фаолиятини ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

767-

сон қарори.

8.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги

“Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг умумий ўрта ва ўрта махсус
таълим муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги 466

-

сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички

ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб

-

интернатига педагог ходимларини ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом.

9.

Т.С.

Жуманов.Ички ишлар органларида кадрлар сиёсатининг ташкилий ва

ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори
(PhD) диссертацияси –

Т., 2023. 55

-

бет.

10.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни. 2020 йил

23 сентябрь ЎРҚ

637-

сон. // URL: https://lex.uz/docs/5013007

.

11.

А.Е.Маслов. О.А.Чурсин. Вопросы правового регулирования и организации

профессиональной подготовки кадров органов внутренних дел по месту службы.
Вестник Московского университета МВД России. № 10. 2015. С. 290

-292.

В.И.Михайлов. Актуальные вопросы профессионального отбора на службу в
органы внутренних дел. Е.Н.Мазаник. Российский следователь. № 9. 2014. С.48

-51.

К вопросу о комплектовании кадров органов внутренних дел. Борьба с
преступностью: теория и практика. Тезисы докладов III Международной научно

-

практической коференции. В 2

-

х частях Том. Часть 2. 2015. С. 276

-278.

12.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги

“Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим
ҳолатларини

кескин камайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ–

190-

сон ва

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги
“Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 393

-

сон қарорлари, Ўзбекистон

Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 23 январдаги “Автомототранспорт
воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш,
қайта

тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи

таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи

-

йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда

уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги

21-

сон буйруғи.

13. Педагогик технология: Олий ўқув юртлари учун дарслик / Н.Х.Авляқулов,

Н.Н.Мусаева.

-

Тошкент: Чўлпон НМИУ, 2012. 208 б., Н.Т.Омонов, М.Б.Хаттабов.

Педагогик технологиялар ва педагогик маҳрат. Ўқув қўлланма. Т.: 2016.

200 б.,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

48

Ў.Ҳ. Мухамедов, М.Ҳ.Усмонбоева, С.С. Рустамов.Таълимни ташкил этишда
замонавий интерфаол методлар. Ўқув

-

услубий тавсиялар. Т.: Ўзбекистон

Республикаси ИИВ Академияси, 2016.

45 б.

14.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил

10 октябрдаги “Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш
тўғрисида”ги 816

-

сон қарори // URL: https://lex.uz/docs/3970451

15.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги

“Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини
аттестациядан

ва

давлат

аккредитациясидан

ўтказиш

тартибини

такомиллаштириш тўғрисида”ги 470

-

сон қарори.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-369-сон Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3216-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон, 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон, 2023 йил 18 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ 282-сонқарорлари, 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиклаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ЎРҚ-682-сон Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларнинг намунавий уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги 223-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларнинг намунавий устави”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 767-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 466-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларини ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Т.С. Жуманов.Ички ишлар органларида кадрлар сиёсатининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси – Т., 2023. 55-бет.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни. 2020 йил 23 сентябрь ЎРҚ - 637-сон. // URL: https://lex.uz/docs/5013007.

А.Е.Маслов. О.А.Чурсин. Вопросы правового регулирования и организации профессиональной подготовки кадров органов внутренних дел по месту службы. Вестник Московского университета МВД России. № 10. 2015. С. 290-292. В.И.Михайлов. Актуальные вопросы профессионального отбора на службу в органы внутренних дел. Е.Н.Мазаник. Российский следователь. № 9. 2014. С.48-51. К вопросу о комплектовании кадров органов внутренних дел. Борьба с преступностью: теория и практика. Тезисы докладов III Международной научно-практической коференции. В 2-х частях Том. Часть 2. 2015. С. 276-278.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-190-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 393-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 23 январдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 21-сон буйруғи.

Педагогик технология: Олий ўқув юртлари учун дарслик / Н.Х.Авляқулов, Н.Н.Мусаева. -Тошкент: Чўлпон НМИУ, 2012. 208 б., Н.Т.Омонов, М.Б.Хаттабов. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳрат. Ўқув қўлланма. Т.: 2016. - 200 б., Ў.Ҳ. Мухамедов, М.Ҳ.Усмонбоева, С.С. Рустамов.Таълимни ташкил этишда замонавий интерфаол методлар. Ўқув-услубий тавсиялар. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2016. - 45 б.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги “Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғрисида”ги 816-сон қарори // URL: https://lex.uz/docs/3970451.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 470-сон қарори.