Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Problems of methodological support of professional
training in the field of the use of physical force by
employees of internal affairs bodies
Umidkhon DUSTMURODOV
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2024
Received in revised form
28 February 2024
Accepted 20 March 2024
Available online
15 April 2024
The article examines the problems of methodological support
for the professional training of internal affairs officers in the
context of the use of physical force and suggests ways to solve
them. The author substantiates the need to improve the key
elements of the professional training system, including service,
combat, physical, special-tactical, moral-psychological, and
spiritual-educational components. The work emphasizes the
importance of organizing and coordinating activities, as well as
increasing the efficiency of professional and combat training of
personnel of internal affairs bodies.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp93-100
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
professional training,
professionalism of
employees of internal affairs
bodies, service,
combat,
physical and moral-
psychological training of
employees,
modern professional
training modules.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан
жисмоний куч ишлатишни қўллаш соҳасида касбий
ўқитишни методик таъминлаш муаммолари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
касбий тайёргарлик,
ички ишлар органлари
ходимларининг
профессионаллиги,
ходимларнинг хизмат,
жанговар,
жисмоний ва ахлоқий
-
психологик тайёргарлиги,
профессионал
ўқитишнинг замонавий
модуллари.
Мақолада ички ишлар органлари ходимлари томонидан
жисмоний куч ишлатишни қўллаш соҳасида касбий
ўқитишни методик таъминлаш муаммолари, уларнинг
ечимлари ёритилган.
Касбий
тайёргарлик
тизимини,
унинг
асосий
элементларини ташкил этувчи хизмат, жанговар, жисмоний,
махсус
-
тактик, ахлоқий
-
психологик ва маънавий
-
маърифий
тайёргарликни такомиллаштириш зарурияти асослаб
берилган.
1
Senior Lecturer, Department of Combat and Physical Training, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the
Republic of Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
94
Кадрларнинг
самарали
касбий
ва
жанговар
тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, ички
ишлар органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг
энг муҳим вазифалари қайд этилган.
Проблемы методического обеспечения профессиональной
подготовки в области применения физической силы
сотрудниками органов внутренних дел
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
профессиональная
подготовка,
профессионализм
сотрудников органов
внутренних дел,
служебная,
боевая,
физическая и морально
-
психологическая
подготовка сотрудников,
современные модули
профессиональной
подготовки.
В статье рассматриваются проблемы методического
обеспечения профессиональной подготовки сотрудников
органов внутренних дел в контексте применения
физической силы и предлагаются пути их решения. Автор
обосновывает
необходимость
совершенствования
ключевых
элементов
системы
профессиональной
подготовки, включая служебную, боевую, физическую,
специально
-
тактическую, морально
-
психологическую и
духовно
-
воспитательную
составляющие.
В
работе
подчеркивается значимость организации и координации
деятельности, а также повышения эффективности
профессиональной и боевой подготовки личного состава
органов внутренних дел.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси
билан қабул қилинган “Ўзбекистон –
2030” Стратегиясида –
... давлат бошқаруви
органлари фаолиятини “
халқ хизматидаги давлат”
тамойили асосида ташкил
этиш... соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилганлиги баён этилди. Мазкур
ислоҳотлар негизида ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли
ёрдам кўрсатадиган, унинг ҳар бир ходими “
халқ манфаатларига хизмат қилиш
”ни
ўз хизмат бурчи деб биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага
айлантириш имкониятини бериши билан аҳамиятлидир.
Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий
тузумни ҳимоя қилиш, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш,
шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш
жараёнлари кундан
-
кун мураккаблашиб, янада долзарб вазифага айланмоқда. Ушбу
вазифаларни самарали бажариш жараёнлари ички ишлар органларининг
профессионал тайёргарлигига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Ўтган давр мобайнида бевосита ички ишлар органлари тизимини
такомиллаштириш билан боғлиқ 200 дан ортиқ қонун, Президентимизнинг фармон ва
қарорлари, ҳукумат меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинди. Бу билан ички
ишлар органларида ҳар бир соҳавий хизмат тубдан такомиллаштирилди ва бу жараён
бугунги кунда ҳам давом этмоқда.
Ички ишлар органлари тузилмаси ҳамда куч
-
воситаларнинг тақсимланиши
қайта кўриб чиқилиб, энг олис қишлоқларда ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
95
мақсадида 85 фоизгача шахсий таркиб қуйи тизимга туширилди. Бунинг учун
314 та янги ички ишлар бўлинмаси ташкил этилди [1].
Давлатимиз раҳбари 25 октябрь –
ички ишлар органлари ходимлари куни
байрами муносабати билан соҳа ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам
табригида ички ишлар органларида кадрлар тайёрлаш йўналишига ҳам алоҳида
тўхталиб ўтиб, мутахассислар тайёрлашнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилиб,
ходимларнинг малакасига қараб хизмат бўйича ўсишини таъминлаш, шунингдек,
раҳбарларнинг профессионал салоҳиятини ошириш борасида тизимли чоралар
кўрилаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
Қатор хориж мамлакатлари билан илмий тажриба алмашилиб, 40 га яқин
давлатлар иштирокида мувофиқлаштирувчи кенгашлар тузилди, икки томонлама
ҳамкорлик ўрнатилди. Бугунги кунда ходимларни ўқитиш соҳасида ҳамкорликни
мустаҳкамлаш йўлида жаҳоннинг 29 та давлатининг ҳуқуқ
-
тартибот идоралари
билан икки томонлама халқаро келишувларга мувофиқ амалий ишлар олиб
борилмоқда.
Ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашнинг мутлақо янги
тизимини жорий этиш, ходимларнинг малакасига қараб хизмат бўйича ўсишини
таъминлаш, шунингдек, куч ва воситаларни самарали бошқаришда раҳбар
кадрларнинг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини янада ошириш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелда
“Ички
ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат
жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора
-
тадбирлар тўғрисида”
ги
ПҚ–
5076-
сон қарорига мувофиқ узлуксиз ўқув
-
карьера жараёни тизими жорий
этилди [2].
Бир сўз билан айтганда, келгусида ходимларда касбий билим ва амалий
кўникмаларни
шакллантириш,
улар
томонидан
фуқароларга
сифатли,
профессионал хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида, кадрларни тайёрлаш,
ўқитиш ва малака ошириш борасида ҳам бутунлай янги
тизим асосида иш ташкил
этилди.
Шунга қарамасдан, тан олиб айтиш керак, ислоҳотлар суръатига ва янгича иш
услубига мослаша олмаётган, ҳамон эскича фикрлайдиган ходимлар ҳам учраб
турибди. Айрим ходимларнинг ноқонуний хатти
-
ҳаракатлари одамларнинг асосли
норозиликларига ҳам сабаб бўлаётган ҳолатлар бор. Бундай ҳолатларнинг
барчасини чуқур ўрганиб, текширувлар ўтказилиб, айбдорларга нисбатан
қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилиши тизими йўлга
қўйилган бўлиб, сафимизни бундай ходимлардан тозалаш ва уларнинг ўрнини
ватанпарвар, халқ осойишталиги йўлида ҳалол хизмат қиладиган, садоқатли, ўз
билимларини доимий равишда ошириб борадиган, касбий ва жанговар
тайёргарлиги юқори бўлган кадрлар билан тўлдириш борасида тизимли ишлар
олиб борилмоқда.
Ички ишлар органлари ходимларининг касбий ва жанговар тайёргарлиги
хизмат фаолиятини амалга оширишдаги тайёргарлик даражасини назарда тутади.
Касбий тайёргарлик даражаси ҳуқуқий, хизмат, махсус
-
тактик, жанговар, жисмоний
ва ахлоқий
-
психологик тайёргарлик каби жиҳатлар билан тавсифланади. Бу
соҳалар бўйича нафақат назарий билим ва кўникмаларни эгаллаш, балки уларни
амалий хизмат фаолияти ва экстремал вазиятларда самарали ва мақсадга мувофиқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
96
қўллаш қобилияти ҳам муҳимдир. Шу жиҳатдан ички ишлар органлари
ходимларининг касбий етуклигига охирги йилларда алоҳида эътибор қаратилиб,
уни ошириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Сўнгги йилларда ички ишлар органлари ходимларининг касбий ва жанговар
тайёргарлигига вазирлик ва ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан
катта эътибор берилмоқда, уни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни
такомиллаштириш долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Чунки ҳар бир ички
ишлар органлари ходими ўз касби бўйича
профессионал
бўлмоғи лозим.
Ички ишлар органлари ходимининг профессионаллиги
деганда зарур
билим, кўникма, ҳаракатланиш ва амалий қобилият, жисмоний ва ахлоқий
-
психологик тайёргарликнинг юқори даражаси, қурол
-
яроғ, махсус воситалар ва
техникаларни мукаммал эгаллаш, кундалик тезкор
-
хизмат фаолиятида улардан
моҳирона фойдаланиш тушунилади [3].
Норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
ва
илмий
адабиётларда
“касбий
тайёргарлик”
тушунчасига турли хил таърифлар берилган.
Баъзи манбаларда касбий тайёргарлик маълум бир фаолият соҳасидаги
ишларни бажаришга имкон берадиган махсус билим, кўникма ва қобилиятлар
тўплами сифатида тавсифланади [4]
.
Бошқаларда адабиётларда –
шахснинг билим, кўникма, қобилият ва бундай
фаолиятга касбий йўналтирилганлигини шакллантиришни таъминлайдиган
ташкилий ва педагогик чора
-
тадбирлар тизими сифатида таъриф берилган [5].
Педагогик адабиётларнинг аксарият манбаларида касбий тайёргарлик
танланган касбда муваффақиятли касбий фаолият учун имконият яратадиган
кўникмалар, иш тажрибаси ва махсус билимлар тўплами сифатида қаралади.
Педагогик терминология луғатида касбий таълим маълум бир ишни бажариш учун
зарур бўлган кўникмаларни таълим олувчи томонидан жадал эгаллашга
қаратилган касбий тайёргарлик тизими сифатида тавсифланади [6].
Ички ишлар органлари ходими зудлик билан потенциал таҳдид йўналишини
ва унинг манбаларини (ташувчиларини) аниқлаши керак. Буни амалга ошириш
учун ички ишлар органлари ходими касбий маҳоратга эга бўлиши, яхши жисмоний
ҳолатда бўлиши керак.
Шу жиҳатдан ички ишлар органлари шахсий таркибини
касбий ва жанговар тайёргарлиги кадрлар билан ишлашнинг муҳим ва ажралмас
таркибий қисми ҳисобланади.
Кадрларни самарали касбий ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш ва
мувофиқлаштириш, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлиги ошиши билан
бир қаторда, қуйидаги муҳим вазифаларни ҳал қилишга хизмат қилади:
–
ходимлар салоҳиятини очиш, жамоани жипслаштириш ва ундаги ижтимоий
психологик муҳитни яхшилаш;
–
мотивацияни ошириш;
–
ходимларнинг хизматга содиқлигини мустаҳкамлаш;
–
бошқарувда изчилликни таъминлаш;
–
янги касбий компетентли ходимларни жалб қилиш;
–
ташкилий мақсадларга самарали эришишга ёрдам берадиган мақбул хулқ
-
атворни ва тегишли маданиятни шакллантириш.
Жамиятимиз ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар шароитида ички ишлар
органларига юклатилган вазифаларни ҳал қилиш учун соҳа ходимлари нафақат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
97
ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассислари, балки турли хил экстремал вазиятларда ҳам
самарали ҳаракат қилишлари керак. Бунинг учун
касбий тайёргарлик тизимини,
хусусан унинг асосий элементларини ташкил этувчи хизмат, жанговар,
жисмоний, махсус
-
тактик, ахлоқий
-
психологик ва маънавий
-
маърифий
тайёргарликни такомиллаштириш керак.
Касбий тайёргарлик объект сифатида яхлитлик, йўналтирилганлик,
структуралилик, ўзаро боғлиқлик, тизимнинг иерархияси, ҳар бир тизимнинг
тавсифлари кўплиги ва бошқа тамойилларга асосланган тизим шаклида кўриб
чиқилиши керак. Ички ишлар органларининг турли хизматлари ходимларининг
касбий тайёргарлигини тизим сифатида кўриб чиқишда унинг асосий таркибий
элементларини ва улар ўртасидаги муносабатларни аниқлаш мумкин, бу эса уни
янада самарали ташкил этиш ва яхши натижаларга эришишга имкон беради.
Ички ишлар органларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бир
-
бири билан
чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларга қуйидаги вазифаларни киритишимиз мумкин:
–
ходимларни, шу жумладан, уларни хизмат фаолиятидан ажратмаган ҳолда
ўқитиш ва махсус касбий тайёрлаш, мажбурий қайта тайёрлаш ва доимий
малакасини ошириб боришнинг ички ишлар органлари кадрлар салоҳиятини
оширишга имкон берадиган сифат жиҳатдан янги тизимини ташкил этиш;
–
ёшларда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган дастлабки
касбий билим, юксак ватанпарварлик ва маънавий
-
ахлоқий фазилатларни
шакллантиришни назарда тутадиган идоравий олий таълим муассасаларига кириш
учун номзодларни мақсадли тайёрлаш бўйича самарали тартибни жорий этиш;
–
асосий қисми соҳавий фанларни ўқитишдан таркиб топган, шунингдек
ҳудудий ички ишлар органларига бевосита чиқишни ва тергов
-
тезкор тадбирларни
ўтказишда иштирок этишни назарда тутган амалий машғулотларни ташкил
этишни ўз ичига олган янгиланган таълим стандартлар ва ўқув дастурларни ишлаб
чиқиш ва киритиш;
–
таълим муассасалари профессор
-
ўқитувчилар таркибини малакали илмий
-
педагогик, биринчи навбатда соҳавий фанларни ўқитишга ихтисослашган кадрлар
билан жамлаш, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида катта амалий
тажрибага эга бўлган мутахассисларни
ўқув жараёнига кенг жалб этиш;
–
ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, энг янги педагогик ва ахборот
-
коммуникацион технологияларни, шу жумладан ситуацион машғулотларни,
масофадан ўқитиш тизимини кенг жорий этиш, таълим олувчилар ва
ўқитувчиларни глобал ахборот
-
ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш
имкониятларини таъминлаш;
–
идоравий
таълим
муассасаларида
ўқитиш
йўналишлари
ва
мутахассисликларини амалиёт эҳтиёжини ҳамда ички ишлар органларининг
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги
фаолиятини такомиллаштириш истиқболларини инобатга олган ҳолда тизимли
равишда мақбуллаштириш;
–
ички ишлар органлари фаолиятида, биринчи навбатда ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси, тезкор
-
қидирув фаолияти ва жиноятларни тергов қилиш
соҳасида мавжуд бўлган муаммолар бўйича фундаментал ва амалиётга
йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўтказилиши самарадорлигини ошириш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
98
–
етакчи хорижий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш бўйича
тажриба алмашиш, ҳамкорликдаги таълим дастурларини жорий этиш, профессор
-
ўқитувчилар таркибини, хорижий тилларни ўқитишни назарда тутган ҳолда,
малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш орқали халқаро ҳамкорликни
ривожлантириш [7].
Касбий тайёргарликнинг муҳим компоненти ҳисобланган ички ишлар
органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатишни қўллаш соҳасида
уларни профессионал ўқитиш энг долзарб
масалалардан бири ҳисобланади.
Маълумки, ходимларнинг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий
-
психологик тайёргарлиги Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари
тўғрисида”ги Қонуни, “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби
тўғрисида”ги низом, Ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва
фармойишлари, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг
2022 йил 22 сентябрдаги
383-
сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари ходимларининг
хизмат,
жанговар,
жисмоний
ва
ахлоқий
-
психологик
тайёргарлигини
ташкиллаштириш тўғрисида”ги Йўриқнома талабларига мувофиқ ўтказилади.
Жисмоний тайёргарлик енгил атлетика (югуриш), гимнастика, сузиш, куч
ишлатиш ва кроссфит машқлари, самбо ва қўл жанги машғулотларидан иборат
бўлиб, барча ходимлар учун календарь йил давомида хизмат вақти ҳисобидан
100 соатдан кам бўлмаган ҳолда ўтказилади.
Ўқув машғулотлар хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий
-
психологик
тайёргарликнинг муҳим қисми ҳисобланиб, унда ходимларга (лавозим бўйича)
функционал вазифаларини бажариш учун зарур бўлган касбий билим ва амалий
кўникмалар берилади ҳамда дастур ва тематик режалар асосида ўқитилади.
Бизнинг фикримизча, ички ишлар органлари ходимларини профессионал
тайёрлашни илмий
-
методик таъминлашни ходимларни сифатли тайёрлашга,
шунингдек
таълим жараёнига
замонавий педагогик услуб ва технологиялар татбиқ
этилганлигига таъсир этувчи сабаб ва шароитларни илмий билишнинг синтези
сифатида таърифлаш мақсадга мувофиқ.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан, жисмоний тайёргарлик, шу
жумладан,
жисмоний куч ишлатишни қўллаш соҳасида ходимларни профессионал
ўқитишни илмий
-
методик таъминлашнинг қуйидаги асосий йўналишларини
белгилаш мумкин:
1.
Педагог ва раҳбар ходимларни малакасини ошириш тизимини
такомиллаштириш.
2.
Ўқув фанлари, фанлараро профессионал модуллар ва блоклар бўйича ўқув
-
методик таъминотни ишлаб чиқиш.
3.
Ички ишлар органлари касбий тайёргарлиги, шу жумладан жисмоний
тайёргарлик йўналишида замонавий талаблар асосида битирувчи курс моделини
ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш [8].
4.
Ахборот
-
компьютер,
интерактив,
модулли
ва
бошқа
фаолият
технологиялари ўрганиш ва жорий этиш.
5.
Ўқув
-
методик комплексларни баҳолаш, ўқув курслари ва дастурларни
сертификациялаш, таълим олувчиларни билимини назорат қилиш
учун электрон
дидактик ва методик материалларни ишлаб чиқиш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
99
6.
Ички ишлар органлари касбий тайёргарлиги, шу жумладан жисмоний
тайёргарлигини самарадорлигига салбий ва ижобий таъсир қилувчи ташқи ва ички
омилларни аниқлаш.
7.
Ички ишлар органлари ходимларини касбий ўқитишни методик
таъминлашда электрон таълим ресурслари, техник ўқитиш воситалари ва
технологиялари индивидуал ва табақалаштирилган гуруҳ ёндашуви доирасида
кенг фойдаланиш.
8.
Ходимларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш функциясини самарали
бажаришга тайёргарлигини таъминловчи методик кўникмаларини ошириш
дастурларини ишлаб чиқиш.
9.
Махсус
семинарлар,
вебинарлар,
мастер
-
класслар
ўтказиш,
конференцияларда иштирок этиш орқали
қўшимча касбий таълим дастурларида
ички ишлар органлари ходимларини касбий ўқитишни методик таъминлаш
шаклларини кенгайтириш.
10.
Электрон ресурслар орқали таълим олувчилар учун методик ҳамкорлик
тармоғини яратиш, Интернет ресурс мавзуларини ишлаб чиқиш.
11.
Замонавий талаблар асосида ўқитувчиларни, тренерларни методик
маҳоратини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш, ахборот технологиялар
имкониятларидан фойдаланган ҳолда тармоқ методик ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Ички ишлар органлари ходимларини касбий ўқитишни методик таъминлаш
самарадорлигини ошириш муаммоларининг ечимида ҳал қилувчи ёндашув
сифатида касбий таълимнинг мақсади Ички ишлар органлари тизими учун
малакали кадрлар тайёрлаш деб белгиладик.
Ушбу мақсад ички ишлар органлари ходимларини касбий тайёрлашнинг
қуйидаги вазифаларини белгилайди:
биринчидан
, замонавий фан ва амалиёт талабларини ҳисобга олган ҳолда
касбий тайёргарлик жараёнини модернизация қилиш;
иккинчидан
, ўқитувчиларнинг таълим ва маданиятни ошириш шунингдек,
уларнинг ҳар томонлама ижодий ривожланиши учун шарт
-
шароит яратиш;
учинчидан
, таълим олувчиларнинг таълим ва маданий даражасини ошириш
учун шарт
-
шароитлар яратиш.
Хулоса ўрнида, шуни айтиш мумкинки, ички ишлар органларини халқнинг
ишончли ҳимоячиси
сифатида халқчил
профессионал тузилмага айлантириш
ходимлардан юқори касбий тайёргарликни, жисмонан ва маънан етукликни талаб
этади. Шу жиҳатдан, келгусида ички ишлар органларининг янги қиёфасини
шакллантириш ходимларимизнинг юксак профессионал тайёргарлигига боғлиқ, бу
албатта ҳар бир соҳа вакилининг, педагоглар жамоасининг энг долзарб вазифаси
бўлмоғи лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
B.Ismatov. Ichki ishlar organlarida axborot texnologiyalarni joriy etilishi borasida
olib borilayotgan ishlar // http://www.oriens.uz/, Oriental Renaissance: Innovative,
educational, natural and social sciences. VOLUME 1 | ISSUE 11 ISSN 2181-1784 Scientific
Journal Impact Factor SJIF 2021: 5.423
2.
Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й.,
07/21/5076/0347-
сон;
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й.,
06/21/27/1116-
сон,
04.04.2022
й.,
07/22/190/0268
-
сон,
15.04.2022
й.,
07/22/207/0310-
сон;
02.08.2022
й.,
07/22/339/0703
-
сон;
21.01.2023
й.,
07/23/10/0043-
сон; 22.08.2023 й., 07/23/282/0631
-
сон
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
100
3.
О.С.Субанов. Ички ишлар органлари ходимлари, таълим муассасалари
тингловчи ва курсантларининг касбий
-
ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш
тизимини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари // “Ички ишлар органлари
ходимларининг касбий ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда ҳуқуқий
таълимнинг ўрни” мавзусидаги республика илмий
-
амалий конференция
материаллари тўплами. –
Тошкент: ИИВ Малака ошириш институти, 2023. –
68-
б.
4.
Горецкий И.И. Профессиональная подготовка сотрудников ОВД // “Научно
-
практический электронный журнал Аллея Науки”, –
№7(23). –
2018.
5.
Новый словарь методических терминов и понятий (теория и практика
обучения языкам) / Э.Г. Азимов, А.Н. Щукин. –
М.: Издательство ИКАР, 2009.
6.
Педагогический терминологический словарь. –
С.
-
Петербург: Российская
национальная библиотека, 2006.
7.
Окюлов Н.О. Реформирование системы подготовки кадров в
образовательных учреждениях и новые тенденции кадровой политики МВД
Республики Узбекистан // Аграрное и земельное право. –
2019.
–
№ 12(180). –
С. 164
-166.
8.
Насадюк Е.В., Симонтовский
А.П. —
Современная методика организации
самоподготовки при изучении боевых приемов борьбы сотрудниками органов
внутренних дел // Полицейская деятельность. –
2019.
–
№ 2. –
С. 54 –
58.
