Авторы

  • Садырдин Исомиддинов
    Независимый исследователь, Академия МВД Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp185-192

Ключевые слова:

мошенничество преступность социальная профилактика виктимологическая профилактика жертва мошенничества лицо повышенного риска стать жертвой мошенничества

Аннотация

В статье доказано, что преступления мошенничества совершаются традиционным способом не только официальными организациями, но и всем обществом, и потребность в реализации новых задач на основе взаимного сотрудничества. Обоснованы научные выводы о развитии и совершенствовании организационно-правовых и практических механизмов организации виктимологической профилактики мошенничества. По результатам анализа современного состояния теоретических, организационно-правовых и практических механизмов виктимологической профилактики мошенничества, разработанных в рамках исследования, исследованы направления гармоничного совершенствования этих основ, а также сформулированы предложения и рекомендации.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The main directions of improvement of victimological
prevention of fraud

Sadirdin ISOMIDDINOV

1


Ministry of Internal Affairs Academy of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2024

Received in revised form

28 February 2024
Accepted 20 March 2024

Available online

15 May 2024

The article proves that fraud crime is committed traditionally,

not only by official organizations, but also by the whole society,

and it is necessary to implement new tasks based on cooperation.

The scientific conclusions on the development and improvement

of the organizational-legal and practical mechanisms of
organizing victimological prevention of fraud are substantiated.

Based on the results of the analysis of the current state of the

theoretical, organizational-legal, and practical mechanisms of

fraud victimological prevention developed within the framework
of the research, directions for the harmonious improvement of

these foundations have been researched and suggestions and

recommendations have been developed.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp185-192

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

fraud,

crime,

social prevention,
victimological prevention,

victim of fraud,

person at high risk of being
victimized by fraud.

Фирибгарликнинг виктимологик профилактикасини

такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

фирибгарлик,

жиноят,

ижтимоий профилактика,

виктимологик
профилактика,
фирибгарликдан

жабрланувчи,
фирибгарликдан
жабрланиш эҳтимоли
юқори бўлган шахс.

Мақолада фирибгарлик жиноятининг ананавий тусда

содир этилаётганлиги

нафақат мутасадди ташкилотлар,

балки бутун бир жамият олдига ўзаро ҳамжиҳатлик
асосидаги янги вазифа¬ларни амалга ошириш зарурат

эканлиги исботланган. Фирибгарликнинг виктимологик

профилакти¬касини ташкил этишнинг ташкилий

-

ҳуқуқий ва

амалий

механизмларини

ишлаб

чиқиш

ҳамда

такомиллаштиришга оид илмий хулосалар асослантирилган.

Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган фирибгарлик

виктимологик профилактикасини назарий, ташкилий

-

ҳуқуқий ва амалий механимзларининг бугунги ҳолати

1

Independent researcher, Ministry of Internal Affairs Academy of the Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

186

таҳлили натижаларига асосланган ҳолда мазкур асосларни

уйғунликда такомиллаштириш йўна¬лиш¬лари тадқиқ
қилинган ҳамда улар юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб

чиқилган.

Основные

направления

совершенствования

виктимологической профилактики мошенничества

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

мошенничество,

преступность,

социальная
профилактика,

виктимологическая
профилактика,

жертва мошенничества,
лицо повышенного риска

стать жертвой
мошенничества.

В статье доказано, что преступления мошенничества

совершаются

традиционным

способом

не

только

официальными организациями, но и всем обществом, и

потребность в реализации новых задач на основе взаимного

сотрудничества. Обоснованы научные выводы о развитии и

совершенствовании

организационно

-

правовых

и

практических механизмов организации виктимологической

профилактики мошенничества. По результатам анализа

современного состояния теоретических, организационно

-

правовых и практических механизмов виктимологической
профилактики мошенничества, разработанных в рамках

исследования, исследованы направления гармоничного

совершенствования этих основ, а также сформулированы

предложения и рекомендации.

Бугунги кунда юзага келаётган хавф

-

хатар ва таҳдидлар, аввало, халқаро

терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар ўртасида
халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб бораётганлиги [1], шунингдек
маиший турмуш шароитида қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга шикаст етказиш,
ўғирлик, босқинчилик, фирибгарлик, безорилик, номусга тегиш, талончилик
жиноятларининг анъанавий тусда содир этилаётганлиги

нафақат мутасадди

ташкилотлар, балки бутун бир жамият олдига ўзаро ҳамжиҳатлик асосидаги янги
вазифаларни қўймоқда.

Қонун

ҳужжатларида ички ишлар органларининг ҳар қандай жиноятчиликка

қарши курашишда энг устувор йўналиши сифатида ҳаракатлар якдиллиги асосида
барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик
жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этишнинг
амалий механизмларини жорий этиш [2] назарда тутилган.

Тадқиқотларда фирибгарликнинг виктимологик профилактикасини ташкил

этишнинг ташкилий

-

ҳуқуқий ва амалий механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда

такомиллаштиришга оид илмий хулосалар асослантирилган [3]. Бироқ замон талаби
ва

жамият

эҳтиёжидан

келиб

чиқиб,

фирибгарликнинг

виктимологик

профилактикасини доимий равишда такомиллаштириб боришнинг янгича
механизмларини яратиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш долзарб масала бўлиб
қолмоқда

.

Ҳаракатлар

стратегияси ва Тараққиёт стратегиясида бу соҳада белгиланган

устувор вазифалар талаблари ҳамда фирибгарликнинг виктимологик профилактикаси
чора

-

тадбирларини такомиллаштиришга бўлган жамият эҳтиёжи, мазкур иш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

187

доирасида ўтказилган тадқиқотлар натижалари ҳамда тадқиқот мақсади ва
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда фирибгарликнинг виктимологик профилакти

-

касини: а) назарий асосларини; б) ташкилий

-

ҳуқуқий асосларини; в) амалий

механимзларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Тадқиқот

доирасида

ишлаб

чиқилган

фирибгарлик

виктимологик

профилактикасини назарий, ташкилий

-

ҳуқуқий ва амалий механимзларининг бугунги

ҳолати

таҳлили натижаларига асосланган ҳолда қуйида мазкур асосларни уйғунликда

такомиллаштириш йўналишларини кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Биринчи йўналиш.

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси,

хусусан

фирибгарлик

виктимологик

профилактикаси мақсади, вазифалари, субъектлари, объектларини аниқ ва тўлиқ
белгилаш имконини берадиган назарий асослар бўлиб хизмат қиладиган
тушунчаларни илмий муомалага киритиш зарурати вужудга келган.

Жиноят қонунчилиги ҳамда криминологик таълимотлар талабларига мувофиқ:

а)

фирибгарлик –

“алдамчилик, ҳийлагарлик” маъноларини билдиради; б)

виктимология нафақат фирибгарликдан жабрланган, балки жабрланиш эҳтимоли
юқори ва жабрланишга мойил бўлган шахсларни ҳамда уларнинг сабаб ва унга имкон
бераётган шарт

-

шароитларни ўрганишни; в) профилактика нафақат ҳуқуқбузарлик

содир этилишига, балки ундан жабрланишга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантириш
ҳамда

уларни келтириб чиқарувчи сабаб

-

шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга

йўналтирилган чора

-

тадбирларни

ҳам назарда тутиши кераклиги асослантирилди ва

муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилди.

Мазкур тушунчаларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси назариясига

киритилиши ва амалдаги қонунларда мустаҳкамланиши келажакда фирибгарлик
виктимологик профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи
орган ҳамда муассасаларга бу соҳада чора

-

тадбирларни аниқ ва манзилли белгилаш

ҳамда

улар фаолияти йўналтириладиган объектларни тўлиқ қамраб олиш

имкониятини беради.

Иккинчи йўналиш.

Мазкур ишнинг олдинги бобларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид н

-

азарияда, қонунчиликда ва амалиётда ҳам ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш
эҳтимоли(мойиллик)ни шакллантирувчи ва жабрланишни тақозо этувчи сабабларни
ҳамда

уларга имкон берувчи шарт

-

шароитларни (виктимоген омилларни) аниқлаш,

шунингдек уларни бартараф этиш соҳасида муайян бўшлиқлар борлиги аниқланди
ҳамда

асослантирилди.

Мазкур

бўшлиқларни

бартараф

этиш

мақсадида

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси назарияси ва қонунчилигига, шунингдек амалиётга қуйидаги
тушунчаларни киритиш мақсадга мувофиқдир:

а)

фирибгарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахс –

ўта

ишонувчанлиги туфайли ўзига нисбатан фирибгарлик содир этилиши эҳтимолида
бўлган ақли расо жисмоний шахс

;

б)

фирибгарликдан жабрланувчи

фирибгарлик содир этилганлиги

натижасида маънавий ҳамда мулкий зарар кўрган шахс;

в)

фирибгарликнинг

виктимологик профилактикаси фаолиятининг

объекти

бу фирибгарликнинг виктимологик профилактикаси чора

-

тадбирлари

йўналтирилган фирибгарликдан жабрланиш эҳтимолини шакллантирувчи ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

188

жабрланишни тақозо этувчи омилларнинг, жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳамда
жабрланган

шахсларнинг

жамиятда

бўлишини

таъминловчи

ижтимоий

муносабатлардир;

г)

ички ишлар органларининг

фирибгарлик жиноятининг виктимологик

профилактикаси бўйича фаолияти

фирибгарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори

бўлган шахснинг жабрланувчига айланишининг

олдини олиш, фирибгарликдан

жабрланганларнинг

ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя

қилиш, шунингдек уларнинг такрор жабрланишига йўл қўймаслик, жабрланишни
келтириб чиқарувчи вазият (ҳолат)лар ва сабаб

-

шароитларни аниқлаш ҳамда

бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган умумий, махсус, якка тартибдаги ҳуқуқий,
ижтимоий, ташкилий, психологик, маънавий, маърифий, педагогик ва бошқа чора

-

тадбирлари мажмуини амалга оширишга қаратилган фаолиятидир.

Учинчи йўналиш.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, фирибгарликдан жабрланиш

эҳтимоли юқори бўлган ёхуд ундан жабрланган шахсларни аниқлашга қаратилган
чора

-

тадбирларни ҳаракатлантирувчи

ҳуқуқий механизми етарлича эмас

.

Хусусан:

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг 44

-

моддасида (1

-

қ

. 3-

б

.

), шунингдек

Ўзбекистон Республикасининг ИИВнинг 2017 йил 25 августдаги “Ички ишлар
органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатида

белгиланган “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларни аниқлаш ва ҳимоя қилиш
бўйича чора

-

тадбирларни кўриш” вазифаси шахснинг

ҳуқуқбузарликдан, жумладан

фирибгарликдан жабрлангандан кейинги ҳолатини назарда тутади. Бу эса бир
томонлама бўлиб, фирибгарликдан жабрланишни барвақт олдини олиш тамойилига
мувофиқ эмас.

Тўртинчи йўналиш.

Қонун

нормаларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, жамиятда ижтимоий

муносабат иштирокчиларини фирибгарлик жиноятидан жабрланиш эҳтимолини
минималлаштириш мақсадида улар такомиллаштиришни заруратдир.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиш киритиш

тавсия этилади:

1) 168

-

модданинг 1

-

қисми

қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

168-

модда. Фирибгарлик

Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан

ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш

базавий

ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш
ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жиноят содир этган шахс, агарда ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан

ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиб
маъмурий тартибда жазога тортилади”

.

Сўровда иштирок этган ҳуқуқшуносларнинг 74 фоизи томонидан маъқулланган,

16 фоизи томонидан маъқулланмаган, 10 фоизи томонидан бошқа фикрлар
билдирилган.

2)

168

1

-

модда

қуйидаги

таҳрирда тўлдирилсин:

168

1

-

модда. Оз миқдорда талон

-

тарож


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

189

Оз миқдорда талон

-

тарож, яъни бировнинг мол

-

мулкини ўғирлик, фирибгарлик,

ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали оз миқдорда содир этилган бўлса,

базавий

ҳисоблаш миқдорининг 10

бараваридан 20

бараваригача миқдорда жарима ёки икки

йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Асослантириш:

Хорижий давлатларнинг хусусан Россия Федерацияси (158.1

-

модда) ва

Қозоғистон

Республикасининг (187

-

модда) жиноят кодексида оз миқдорда талон

-

тарож учун жавобгарлик назарда тутилган”

.

Сўровда иштирок этган ҳуқуқшуносларнинг 79 фоизи томонидан маъқулланган,

14 фоизи томонидан маъқулланмаган, 7 фоизи томонидан бошқа фикрлар
билдирилган.

4.2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

қўшимча

модда билан тўлдириш тавсия этилади:

3)

61

3

-

модда билан тўлдирилсин:

61

3

-

модда. Фирибгарлик

Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан

ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга кирититган шахс
жабрланувчига етказилган зарарни бартараф этганлиги учун жиноий жавобгарликдан
озод этилган тақдирда

ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб

бўлади”.

Сўровда иштирок этган ҳуқуқшуносларнинг 84 фоизи томонидан маъқулланган,

12 фоизи томонидан маъқулланмаган, 4 фоизи томонидан бошқа фикрлар
билдирилган.

1)

61

4

-

модда билан тўлдирилсин:

61

4

-

модда. Фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон

-

торож

Ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон

-

торож қилиш

5

суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Асослантириш:

Хорижий давлатларнинг хусусан Россия Федерациясининг Маъмурий

жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 7.27.1

-

моддасида “Алдаш ёки ишончни бузиш

орқали мулкий зарар етказиш” ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.
Унга кўра, жиноят белгилари бўлмаган ҳолда, мулкдорга ёки бошқа мулк эгасига
алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказилганлиги
учун етказилган зарар қийматининг беш бараваригача, лекин камида беш минг рубл
миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Сўровда иштирок этган ҳуқуқшуносларнинг 69 фоизи томонидан маъқулланган,

16 фоизи томонидан маъқулланмаган, 15 фоизи томонидан бошқа фикрлар
билдирилган.

Бешинчи йўналиш:

Амалиёт шуни кўрсатадики, фирибгарлик жиноятини очиш ва тергов қилиш

анча мураккаб жараёндир. Таҳлилларга кўра, асосий муаммо фирибгарлик содир этган
шахсларнинг ҳудуддан узоқда жойлашганлиги ёки умуман бошқа давлатларда
истиқомат қилиши билан боғлиқдир. Бундан ташқари, фирибгарлар жабрдийдадан
оладиган пул ҳам кўпгина ҳолларда учинчи минтақага ўтказилиши мумкин. Бу эса ўз


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

190

навбатида жиноятни фош этишни қийинлаштириши ҳамда ўз ўзидан барвақт
профилактиканинг самарадорлигига путур етказилиши мумкин

[4].

Бугунги кунда кундалик ҳаётда жуда кўп турли юқори технологияли

қурилмалар, жумладан, пластик карталар, мобил телефонлар ва компьютерлар
қўлланилмоқда. Ушбу технологияларнинг янги моделлари, дастурлари ва хизматлари
доимий равишда янгиланиб бормоқда. Бундай қурилмаларнинг ривожланиши билан
бир вақтнинг ўзида фуқароларнинг маблағларини алдаш ва ўзлаштиришга имкон
берадиган фирибгарликнинг янги турлари ҳам кўпайиб бормоқда.

Ривожланган давлатларда

кибержиноят

сифатида эътироф этилаётган айрим

қилмишлар мамлакатимизда ҳам содир этилаётганлиги кузатилиб, мазкур таҳдидлар
учун жавобгарлик чораларини белгиловчи нормаларнинг аниқ

белгилаб

берилмаганлиги

ёки умуман

мавжуд эмаслиги

амалдаги қонунчиликни

такомиллаштириш заруратини юзага келтирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, рақамли технологиялар ривожланиб бораётган РФ, Украина,

Беларусь, Қозоғистон, Литва, Латвия, Эстония каби давлатларда жиноятчилик
трансформацияси юз бериб, умумий жиноятчилик таркибида ахборот технологиялари
ёрдамида содир этилаётган жиноятлар салмоғи ортиб бормоқда.

Биргина РФда 2023 йилда телефон фирибгарлиги улуши 6 фоизга камайди,

аммо барибир устунлик қилмоқда (54%). Алдаш учун тажовузкорлар ижтимоий
тармоқлардан (9,8%), электрон почтадан (7,2%) фойдаланадилар, шунингдек, сохта
веб

-

сайтлар (фишинг, 4,8%) ва иловаларни (1,7%) яратадилар. Сўров натижаларига

кўра, 15,3% ҳолларда жабрланувчиларнинг ўзлари фирибгарларга СМС

-

хабарлар

кодларини тақдим этган ва уларга пул ўтказган (15,3%).

Жабрланувчилар, шунингдек, карта маълумотларини кўрсатган (14,8%) ёки

уларни веб

-

сайтга киритган (11,9%), зарарли дастурларни ўрнатган (11,8%), паспорт

маълумотларини тақдим этган (9,2%), шахсан пул ўтказган (6,1%), рақамлар
комбинациясини киритган. телефонда (5,45) ёки веб

-

сайтдаги шахсий маълумотлар

(5,4%), шунингдек, кредит олиш учун мурожаат қилган ва олинган маблағларни
ўтказган (4,8%).

Ўз

навбатида,

мамлакатимизда

2023

йилда

ахборот

-

коммуникация

технологиялари билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг

47,8 фоизини

ахборот

тармоғида,

52,2 фоизи

ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган бўлиб,

бу жами (

64 457

та) жиноятларнинг

1,4 фоизи

ни ташкил этмоқда

[5].

Тизимда мавжуд муаммоларни ўрганиш учун 2023 йилда содир этилган

жиноятлар бирма

-

бир таҳлил қилинганда, бугунги кунда мамлакатимизда

кибержиноят сифатида эътироф этилаётган банк пластик карталаридаги пул
маблағларини мижознинг розилигисиз ўзлаштириш ҳолатлари айрим ҳолларда
фирибгарлик, баъзида эса ўғрилик сифатида малакаланганлиги эътироф этиш
мумкин.

Бундан ташқари, бугунги кунда мамлакатимиз жиноят қонунчилигида мавжуд

айрим ҳуқуқий бўшлиқлар банк пластик карталарини, қурилмаларнинг

идентификация рақамларини

сохталаштириш

, шахсий маълумотларни ошкор

қилувчи, яширин кузатув воситаларининг эркин савдосини ҳеч бир чекловларсиз

амалга оширилишига шароит яратмоқда.

Шу сабабли, кибержиноятчиликка қарши курашишда юзага келаётган

ҳуқуқий

муаммолар

ва

эҳтимолий таҳдидларни

бартараф этиш мақсадида қуйидагилар

таклиф этилади:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

191

1)

Маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича:

шахсий маълумотларни

ноошкора тарзда

тўплашга ихтисослашган махсус

воситаларни сақлаш, ўтказиш ва фойдаланиш;

уяли алоқа ва электрон қурилмаларнинг

идентификацион рақамларини

қалбакилаштириш

;

электрон

тўлов

воситаларини

сохталаштирувчи

аппарат

-

дастурий

воситаларни

ишлаб чиқиш, сақлаш, ўтказиш, фойдаланиш;

қалбаки

банк тўлов карталари

ва бошқа тўлов воситаларини ўтказиш

мақсадида тайёрлаш ёки ўтказиш, шунингдек, банк пластик карта

реквизитлари

ёки

аутентификация

маълумотларини

ноқонуний бериш

;

2.

Кибермаконда

содир

этилаётган

воқеа

-

ходисалар,

фуқароларнинг

мурожаатлари ва жиноятларни

марказлашган ҳолда аниқ ҳисобини белгилаш

тартибини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилувчи платформа

(портал)ларда алоҳида банд шакллантирилиб, кибермаконда содир этилган

қилмишларнинг

элементлари номини кўрсатиб ўтиш;

ахборот технологиялари

соҳасида

, ахборот технологиялари

ёрдамида

ва

ахборот

тармоғида

содир этилган маъмурий ҳолатлар ва жиноятларнинг қатъий

ҳисобини юритиш.

3.

Йирик саноат объектлари, электр таъминоти манбаларига нисбатан

эҳтимолий киберхужумларни барвақт олдини олиш, бартараф этиш

да ҳуқуқ

-

тартибот ва бошқа мутасадди идораларнинг ҳамкорликдаги

хатти

-

ҳаракатлари

методикасини

ишлаб чиқиш.

4.

Сунъий интеллектга асосланган

“дипфейк” технологиялар

ёрдамида содир

этиладиган оғир жиноятларни

илмий ёндашган ҳолда

барвақт олдини олишга

қаратилган тадқиқотлар, тажриба

-

синовларини Хитой, Япония, Жанубий Корея ва

Европа давлатларининг илғор тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда ўтказиб бориш

[6]

.

Олтинчи йўналиш:

Ижтимоий йўналтирилган профилактикани самарали ташкил этиш, унинг

янгича механизмларини жорий этиш бугунги давр талаби бўлиб, бу борада айнан

қандай

чора

-

тадбирлар белгиланса ижобий натижа бериши мумкинлигини ўрганиш

тадқиқотимизнинг асосий вазифаларидан биридир.

Интернет

манбаларида

қайд

этилишча,

ижтимоий

профилактика

(огоҳлантириш, профилактика)

ижтимоий муаммонинг, ижтимоий оғишларнинг

олдини олиш ёки уларни келтириб чиқарадиган сабабларни бартараф этиш ёки

зарарсизлантириш орқали минималлаштиришга қаратилган тадбирлар тизимидир

[7]

. Ушбу ижтимоий профилактикага берилган таъриф мазмунан кенг тушунча бўлиб,

барча

йўналишдаги

ижтимоий

муаммоларни

бартараф

этиш

орқали

ҳуқуқбузарликларни

барвақт олдини олишни назарда тутади.

Фирибгарликнинг ижтимоий профилактикаси фақатгина ушбу жиноятни содир

этилишини тақозо этувчи омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга
йўналитирилади. Шу нуқтаи назардан, фирибгарликнинг ижтимоий профилактикаси
тушунчаси бўйича мукаммал муаллифлик таърифини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.
Ушбу таърифни ишлаб чиқишда мазкур турдаги профилактиканинг мазмун

-

моҳияти,

мақсади, вазифалари, субъекти, объекти, йўналишлари, чора

-

тадбирларини инобатга

олиниши лозим.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

192

Юқоридагиларга асосланиб,

фирибгарликнинг ижтимоий профилактикаси

фирибгарлик содир этилишини ҳамда ундан жабрланишни тақозо этувчи ижтимоий
омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган чора

-

тадбирлар тизимидир.

Бу борада сўровда иштирок этган ҳуқуқшуносларнинг 90 фоизи томонидан
маъқулланган, 8 фоизи томонидан маъқулланмаган, 2 фоизи томонидан бошқа
фикрлар билдирилган.

Ижтимоий профилактика чора

-

тадбирлари қуйидаги учта йўналишда амалга

ошириш мақсадга мувофиқ:

1)

Фирибгарликни содир этувчи шахсларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда

уларни бартараф этиш юзасидан зарур ёрдам кўрсатиш.

2)

Фирибгарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг

муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан зарур ёрдам
кўрсатиш.

3)

Фирибгарлик содир этилишини ва ундан жабрланишни тақозо этувчи

омилларни аниқлаш ва бартараф этиш.

Тадқиқот натижалари асосланган ҳолда таъкидлаш жоизки, ҳуқуқбузарликлар

профилактикасига оид амалдаги қонунларга ушбу профилактикани бевосита амалга
оширувчи, хусусан ички ишлар органларининг жамиятда фирибгарликдан жабрланиш
эҳтимолининг ва жабрланишга мойил шахсларнинг шаклланишининг барвақт олдини
олиш, шунингдек фирибгарликдан жабрланиш сабабларини ва уларга имкон
бераётган шарт

-

шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича ваколатларни ҳамда

уларни амалга ошириш тартиби ва талабларини белгиловчи нормаларни мунтазам
равишда такомиллаштириб боришни тақозо этади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2017

йил

7

февралдаги

«Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш

бўйича

Ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида»ги

ПФ

-4947-

сон

Фармони

// URL: http://www.lex.uz.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2018

йил

14

мартдаги

«Тошкент

шаҳрида

жамоат

тартибини

сақлаш

,

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

ва

жиноятчиликка

қарши

курашишнинг

сифат

жиҳатидан

янги

тизимини

жорий

этиш

тўғрисида»ги

3528-

сонли

қарори

// URL: http://www.lex.uz.

3.

Абдуллаходжаев

Г.Т.

Предупреждение

краж

и

мошеничества:

виктимологические аспекты: дис. ... канд. юрид. наук –

Т., 2004. –

С. 118.; Ғофуров Ш.Р.

Уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш
(ички ишлар органлари фаолияти мисолида): Юрид. фан. бўйича фал. д

-

ри (PhD) ... дис.

Т., 2019.

4.

Профилактика

мошенничества.

https://druzhinino.midural.ru/article/show/id/10127

5.

Доля мошенничества через мессенджеры в 2023 году выросла до 22,5%.

https://www.interfax.ru/russia/944941

6.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Илмий амалий тадқиқотлар

Маркази.

7.

З.А. Аджиева. Социальная профилактика правонарушений: сущность и

содержание.

file:///C:/Users/i.guruh

-01/Downloads/sotsialnaya-profilaktika-

pravonarusheniy-suschnost-i-soderzhanie.pdf.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони // URL: http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 3528-сонли қарори // URL: http://www.lex.uz.

Абдуллаходжаев Г.Т. Предупреждение краж и мошеничества: виктимологические аспекты: дис. ... канд. юрид. наук – Т., 2004. – С. 118.; Ғофуров Ш.Р. Уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш (ички ишлар органлари фаолияти мисолида): Юрид. фан. бўйича фал. д-ри (PhD) ... дис. – Т., 2019.

Профилактика мошенничества. https://druzhinino.midural.ru/article/show/id/10127

Доля мошенничества через мессенджеры в 2023 году выросла до 22,5%. https://www.interfax.ru/russia/944941

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Илмий амалий тадқиқотлар Маркази.

З.А. Аджиева. Социальная профилактика правонарушений: сущность и содержание. file:///C:/Users/i.guruh-01/Downloads/sotsialnaya-profilaktika-pravonarusheniy-suschnost-i-soderzhanie.pdf.