Авторы

  • Гулчехра Абдукаримова
    Старший преподаватель, Кафедры социальных наук, Ташкентский государственный транспортный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp226-230

Ключевые слова:

профессиональное становление умственные способности интеллект социальная активность социально-эмоциональный интеллект

Аннотация

Основой любого общества являются его граждане и семья. Могущество государства зависит от положения человека в обществе. Зрелость и кризисы молодого поколения также происходят начиная с семьи. Воспитание в семье незаменимо, особенно в части образования и передачи знаний. Формирование правовой культуры у человека начинается с раннего возраста и требует внимания к дисциплине в семейной среде. Статья исследует методологию и социальные аспекты, направленные на повышение социальной активности молодежи через увеличение социальной активности пожилых людей.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The impact of increasing social activity of older people in
New Uzbekistan on increasing the social activity of youth

Gulchekhra ABDUKARIMOVA

1


Tashkent State Transport University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2024

Received in revised form

28 February 2024
Accepted 20 March 2024

Available online

15 May 2024

The foundation of any society is its citizens and family. The

power of the state depends on the position of a person in

society. The maturity and crises of the younger generation also

occur starting with the family. Family upbringing is

irreplaceable, especially in terms of education and knowledge
transfer. The formation of legal culture in a person begins from

an early age and requires attention to discipline in the family

environment. The article explores the methodology and social

aspects aimed at increasing the social activity of young people
through increasing the social activity of older people.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp226-230

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

professional formation,

mental abilities,

intelligence,

social activity,

social and emotional
intelligence.

Янги

Ўзбекистонда

қарияларнинг

ижтимоий

фаоллигини оширишнинг ёшлар ижтимоий фаоллигини
оширишга таъсири

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

касбий шаклланиш,

ақлий қобилиятлар,
интеллект,

ижтимоий фаоллик,

ижтимоий ва эмотсионал
интеллект.

Мазкур мақолада қарияларнинг ижтимоий фаоллигини

ошириш орқали ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш
методологияси, ижтимоий жиҳатлари муҳокама этилади.

1

Senior Lecturer, Department of Social Sciences, Tashkent State Transport University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

227

Влияние повышения социальной активности пожилых

людей в Новом Узбекистане на повышение социальной
активности молодежи

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

профессиональное
становление,

умственные способности,
интеллект,

социальная активность,
социально

-

эмоциональный
интеллект.

Основой любого общества являются его граждане и

семья. Могущество государства зависит от положения

человека в обществе. Зрелость и кризисы молодого

поколения также происходят начиная с семьи. Воспитание
в семье незаменимо, особенно в части образования и
передачи знаний. Формирование правовой культуры у

человека начинается с раннего возраста и требует

внимания к дисциплине в семейной среде. Статья
исследует

методологию

и

социальные

аспекты,

направленные на повышение социальной активности

молодежи через увеличение социальной активности

пожилых людей.

КИРИШ

Жамиятдаги такомиллашиш жараёнида ёшлар ижтимоий

фаоллигининг

ошиши долзарб масала.

Чунки ёшларни тўғри йўлга

йўналтириш ҳар бир

зиёли

инсоннинг

бурчидир.

Маълумки,

жамият

тараққиёти

ижтимоий

-

иқтисодий,

сиёсий

-

ҳуқуқий, маънавий

-

маърифий, маданий жиҳатларни ўзида

қамраб

олади.

Жамиятда

яшовчи

ёшлар

ана

шу

соҳаларнинг

барчасида

ижтимоий фаоллик

кўрсатиши ҳаётий заруриятдир. Ўзбекистон Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёев

Олий

Мажлисга

Мурожаатномасида

таъкидлаганидек:

“Мамлакатимизда

олиб

борилаётган

кенг

кўламли

ислоҳотлар халқимиз томонидан

қўллаб

-

қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг

дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва

кундалик турмушида ўзининг яққол

ифодасини

топмоқда,

эл

-

юртимизнинг

ижтимоий

фаоллиги,

эртанги

кунга

ишончи

ўсиб

бормоқда”.

АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ

“Ижтимоий фаоллик” кенг қамровли тушунча бўлиб, у талаба

ёшларнинг

таълим

-

тарбия, илм

-

фан соҳасидагина эмас, балки

маданият, санъат, сиёсат,

ҳуқуқ

каби

соҳаларда

ҳам

фаол

бўлишини

англатади.

Демак,

“ижтимоий

фаоллик”

ўзининг туб моҳиятига кўра,

кишилар жамият ҳаётининг иқтисодий,

сиёсий,

маънавий, сотсиал ва

бошқа соҳалардаги фаоллигини ифодалайди.

Бозор

муносабатлари

ва янгича дунёқараш шахснинг ижтимоий фаоллиги

структурасида

маънавий

-

интеллектуал, ижтимоий

-

сиёсий фаоллик етакчи ва

ҳал

қилувчи

элемент

эканлигини

кўрсатди.

“Ижтимоий

фаоллик”

тушунчасининг моҳиятини

ёритиш учун “фаоллик” тушунчасининг

мазмунига

эътибор

бериш

лозим.

“Ўзбек

тилининг

изоҳли

луғати”да

фаоллик

меҳнатда

ёки

бирор

ҳаракатда

,

жараёнда

жадаллик,

жонбозлик

кўрсатиш,

ишчанлик, таъсирчанлик,

деб

таърифланади [4].

Ёшларнинг

ижтимоий

фаоллигини

оширишда

жамият

тараққиётига

дахлдор

бўлган

барча

ташкилотлар

ва

ижтимоий

ҳаракатлар

,

тузилма

ва

субъектлар

баб

-

баравар

масъул

ҳисобланади

.

Айниқса, ёшларни

бирлаштирган махсус ижтимоий ҳаракатнинг

бу

жараёндаги ўрни ўзгача. Бунда,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

228

энг муҳими, аҳолининг ёшлардан

иборат

қатламига

хос бўлган қизиқиш ва

интилиш, орзу

-

умид, ҳис

-

туйғу, мақсад ва

манфаатларнинг мавжудлигидир.

Демак,

ижтимоий

фаоллик шахснинг ўзига

хос қобилияти экан, гуруҳ шароитида

ташкил

этиладиган тўғри мулоқот ва

самимий муҳит, баҳс ва

тортишувларнинг

омилкорона йўлга қўйилиши бунда

катта

тарбиявий

аҳамият

касб

этади.

Ёшларда

ижтимоий

фаолликни

ривожлантиришда, уларда

ҳаётга, миллий

-

маданий

меросимизга нисбатан

фаол муносабатни

шакллантириш, уларнинг маънавий

соғлом, руҳан тетик

ривожланиши

учун

таълим

жараёнида

зарур

шарт

-

шароитларни

яратиш

мақсадга

мувофиқ.

Бу

жараёнда

эса

инсоннинг

ўзлигини

англаши

муҳим

саналади. Чунки,

инсон ўзлигини рўёбга чиқариши

ўзига боғлиқ

эканлигини

қанча

тез тушуниб етса, у ҳаётга шунчалик

чуқурроқ қарайди, олдига

муҳим

мақсадлар

қўяди

.

ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ ВА ЭМПИРИК ТАҲЛИЛ

Ёшларни

тарбиялашда

улар

руҳиятига

ўз

-

ўзини

англаш

туйғуларини

сингдириш

орқали

ижтимоий

етукликка

эришувини

таъминлаш

муҳимдир.

Чунки,

бу туйғу инсоннинг маънавий

шаклланиши

жараёнида вояга етади.

Ёшларда

ижтимоий

фаоллик

элементларини

миллий

қадриятларимиз

орқали

ривожлантиришда халқимизнинг кўп йиллик

анъаналари, маданияти, урф

-

одатлари, миллий байрамлари, бой

қадимий

мероси ўзининг алоҳида ўрни,

аҳамиятига эга.

Ёшларда

миллий ифтихор, миллий ғурурни шакллантириш

ва

мустаҳкамлаш

асосида

уларнинг

ижтимоий

фаолликларини

оширишга

алоҳида

аҳамият бериш бошланди. Ақлий заковат, руҳий, маънавий камолот,

инсофу

диёнат,

мурувват,

меҳр

-

оқибат

булар

барчаси

маърифатли,

маънавиятли

инсонларнинг

асосий

фазилатлари

саналади.

Ана

шу

фазилатларни

ёшларимизда

шакллантириш

бугунги

куннинг

муҳим

вазифасидир.

Ҳозирги

глобаллашув

жараёнида

интизомли,

масъулиятли,

сабр

-

бардошли,

диёнатли,

виждонли,

иймонли,

эътиқодли,

бағрикенг,

инсонпарвар,

ижтимоий

фаол

ва

шу

каби

олийжаноб

фазилатлар

эгаси

бўлган ёшларгина яшаш учун зарур

бўлган барча

қулайликларни вужудга

келтиришга

қодир

бўла

оладилар.

Ижтимоий

тараққиётнинг

демократик

ривожланиш

жараёни

шахснинг

ўз

-

ўзини

англаши,

қадр

-

қимматини

қай

даражада

эъзозлаши,

жамият

учун

хизмат

қила

олиш

имконияти

ва

ҳаракатларига

ҳам

бевосита

боғлиқ.

Буларнинг

барчаси

шахснинг

ижтимоий фаоллиги

билан

боғлиқ.

Ёшларнинг

ижтимоий

фаоллашуви,

деганда

уларнинг

ижтимоий

жараёнларда онгли равишда, мустақил иштирок этишлари,

зарур бўлганида,

ижтимоий

муносабатларни

ўзгартиришга

ташқаридан

бўладиган

босимсиз

кўмаклашишга

интилишлари

тушунилади.

Масъулият

ижтимоийлашув

жараёнида

шахснинг

етуклигини

белгиловчи

муҳим

кўрсаткичлардан

саналади.

Ижтимоийлашувнинг

масъулият ҳиссига боғлиқ йўналишларидан

яна

бири

шахсда

шаклланадиган

мақсад

ва

идеаллардир.

Улар

шахсни

келажакни

башорат

қилиш, эртанги кунини тасаввур қилиш ва

узоқ

-

яқинга

мўлжалланган

режаларни

амалга

оширишга

тайёрлигини

таъминлайди.

Мақсад

ва

режасиз

инсон

маънавиятсиз

пессимистдир.

Бу мақсад доимо

ўзининг англанганлиги ва шахс реал

имкониятларига

боғлиқлиги

билан

характерланади.

Уларнинг

шаклланиши

ва

онгда

ўрнашишида

маълум

маънода

идеал

ҳам

рол

ўйнайди.

Инсон

шахси

тараққиёти

бўйича

жаҳон

илмида

тўпланган

назарий

қарашлар

ҳамда

Ўзбекистон

тажрибаси

шуни

кўрсатадики,

биринчидан,

инсон

шахсининг

ижтимоий

фаоллиги,

энг

аввало,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

229

жамоада,

маълум

фаолият

турларида

шаклланади. Иккинчидан, талабалик даври

ижтимоий фаоллик ҳамда турли

ахлоқ

нормаларини

намоён

қилиш

учун

кенг

имкониятлар

даври

бўлгани

сабабли,

ёшлар

орасида

устувор

фаолият

ҳисобланган

таълим

жараёни

муҳим

омил

ҳисобланади

.

Учинчидан,

ижтимоий

тасаввурлар

ижтимоий

борлиқ мазмунини

индивидуал борлиқ билан боғловчи кўприк

вазифасини

ўтайди.

НАТИЖАЛАР

Фаолликнинг бир нечта тури мавжуд. Улар: физиологик фаоллик; жисмоний

фаоллик; ўқув

-

билиш фаоллиги; ақлий фаоллик; ҳиссий фаоллик; ижтимоий

фаоллик; меҳнат фаоллиги; касбий фаоллик.

Эътиборли жиҳати фаоллик шахснинг ҳам маънавий

-

ахлоқий (ижтимоий

фаоллик тарзида) ҳам иродавий (иродавий фаоллик тарзида) ҳамда ҳиссий

(таъсирчанлик, тез таъсирланиш тарзида)

сифатлари сирасига киритилади. Шу

боис шахс фаоллигини ошириш жараёнига мажмуавий ёндашиш талаб этилади.

Психологик тадқиқотларда шахс фаоллиги даражасини ўрганишга ҳам

долзарб муаммо сифатида ёндашилган. Натижада шахс фаоллиги даражасини

аниқлаш ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.

Шахснинг фаоллиги даражасини ўрганишда қуйидаги мезонлар аҳамиятли

саналади: 1) индивиднинг ички ҳолати хусусиятларига кўра фаолият давомида

ташкил этилган хатти

-

ҳаракатларнинг тезлигидан қатъий назар шароитга мослиги;

2) ихтиёрийлик (у субъект мақсади билан шартланиш асосида юзага келади);

3) мавжуд вазият билан боғлиқлик (ушбу вазият бошланғич мақсадлар негизида

келиб чиқади); 4) қабул қилинган мақсадга мувофиқ равишда фаолиятнинг ўта

изчиллиги (мазкур изчиллик субъект фаолиятни амалга оширишда ўзи дуч келишни

хоҳлайдиган предметга суст ўхшатишидан фарқ қилади) [1].

Бизнинг фикримизча, шу ўринда фаолликнинг доминантлашуви ҳам

мезонлар сирасига

киритиш

мақсадга

мувофиқдир.

Зеро,

фаоллик

шахснинг

барқарор

характерга эга хислатларидан бирига айланмас экан, у ҳолда фаолият

самарадорлигини ушбу сифат нуқтаи назардан баҳоланиши бефойда. Қолаверса,

фаоллик шахс томонидан фаолиятнинг у ёки бу турида эришиладиган давомли

ютуқлар учун асос бўлади. Шахснинг ички потенсиалини реал, ҳаққоний

баҳоланишида давомли ютуқлар ва уларнинг салмоғи муҳим аҳамият касб этади.

Шу билан бирга нафақат психологик, балки педагогик нуқтаи назардан шахс

фаоллигини белгилашда устуворлик касб этадиган хатти

-

ҳаракатни ташкил

этишга самарали таъсир кўрсатадиган омиллар ҳам аниқланган. Бу ўринда

З.Т.

Рахимов қуйидаги омиллар шахс фаоллигининг асоси бўлган хатти

-

ҳаракатни

юзага келтирадиган омиллар, дея эътироф қилинган:

1) хатти

-

ҳаракат;

2) ихтиёрий ёндашув;

3) мавжуд вазиятнинг инобатга олинганлиги;

4) фаолиятнинг изчиллиги;

5)

фаолият изчиллигини таъминлай оладиган лаёқат (қобилият)га эгалик

[6]. Бу ўринда муаллифнинг фикрларига қисман қўшилган ҳолда қуйидаги фикрни

билдириб ўтмоқчимиз: хатти

-

ҳаракат шахс фаоллигини таъминловчи омиллар

сирасига киритилмаслиги лозим. Чунки хатти

-

ҳаракат фаоллик учун омил эмас,

балки асос ҳисобланади

.



background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

230

ХУЛОСА ВА МУНОЗАРА

Шундай қилиб, ижтимоий фаоллик шахснинг атрофдагилар билан ижтимоий

муносабатлар жараёнида ўзаро ахборот алмашиш (коммуникация)га эришишга
қаратилган

ҳаракатининг юқори натижаси сифатида намоён бўлади. Юқори

натижа ўз

-

ўзидан шахс манфаатларининг атрофдаги ижтимоий субъектлар

манфаатлари билан уйғунлиги эканини кўрсатади. Глобал ахборотлашув
шароитида шахснинг, шу жумладан қарияларнинг ижтимоий муносабатлар
маҳсули ҳамда муайян жамиятнинг аъзоси сифатида ижтимоий

-

коммуникатив

фаолликка эриша олиши ҳамда унинг таъсирида ёшларнинг ижтимоий
фаоллашуви ўзига хос долзарблик

касб этади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Э.Ғ. Ғозиев Талабаларни умумлаштириш усулларига ўргатиш ва уларнинг

ақлий тараққиёти.

-

Т.:Ўқитувчи, 1983.

2.

Э.Ғ.Ғозиев

Социал

психология.

-

Т.:Ўқитувчи,

2010

йил.

126

б.

3.

З.Т. Рахимов Таълимнинг мобиллашуви шароитида талабалар ўқув

-

билиш

фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (5111000 –

Касб

таълими (Қишлоқ хўжалигини механизатсиялаштириш) йўналиши мисолида):

пед.фанл. бўйича фалс.доктори (ПҳД) ... дис. –

Т.: 2018. –

45-

б.

4.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тартибот –

Шукр / 5 жилдли. Тўртинчи

жилд. А.Мадвалиев таҳр.остида. Таҳрир ҳайъати: Э.Бегматов ва бошқ. –

Т.:

“Ўзбекистон

миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006.

325-326-

б.

5.

Маматов

М.М.

Этнопсихология.

Т.:

НУУз,

2006.

6.

Катта психологик энциклопедия. –

Москва: Эксмо, 2017. –

С. 19.

7.

С.А.Васюра Инсоннинг коммуникатив фаолияти: концепция, манбалар,

намоён бўлиш шакллари, амалга ошириш шартлари // Вятка давлат
университетининг журнали. –

Киров: 2016. –

Б. 83.

8.

О.В.Вйчегжанина,

Э.Л.

Никитина

Ижтимоий

ва

коммуникатив

компетентсияни шакллантириш // С

c

иентифи

c-

Мет. электрон ф. "Консептсия". –

Киров: 2017. –

Т. 29. –

Б. 96

-97.

9.

Г.М.Қоджаспирова, А.Ю.Қожаспиров Педагогик луғат / Талабалар учун.

юқорироқ ва чоршанба пед. дарслик муассасалар. –

М.: “Академия” нашриёт

маркази, 2011. –

Б. 8

-9.

Библиографические ссылки

Э.Ғ. Ғозиев Талабаларни умумлаштириш усулларига ўргатиш ва уларнинг ақлий тараққиёти.- Т.:Ўқитувчи, 1983.

Э.Ғ.Ғозиев Социал психология. -Т.:Ўқитувчи, 2010 йил. 126 б.

З.Т. Рахимов Таълимнинг мобиллашуви шароитида талабалар ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (5111000 – Касб таълими (Қишлоқ хўжалигини механизатсиялаштириш) йўналиши мисолида): пед.фанл. бўйича фалс.доктори (ПҳД) ... дис. – Т.: 2018. – 45-б.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тартибот – Шукр / 5 жилдли. Тўртинчи жилд. А.Мадвалиев таҳр.остида. Таҳрир ҳайъати: Э.Бегматов ва бошқ. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. – 325-326-

Маматов М.М. Этнопсихология. – Т.: НУУз, 2006.

Катта психологик энциклопедия. – Москва: Эксмо, 2017. – С. 19.

С.А.Васюра Инсоннинг коммуникатив фаолияти: концепция, манбалар, намоён бўлиш шакллари, амалга ошириш шартлари // Вятка давлат университетининг журнали. – Киров: 2016. – Б. 83.

О.В.Вйчегжанина, Э.Л. Никитина Ижтимоий ва коммуникатив компетентсияни шакллантириш // Сcиентифиc-Мет. электрон ф. "Консептсия". – Киров: 2017. – Т. 29. – Б. 96-97.

Г.М.Қоджаспирова, А.Ю.Қожаспиров Педагогик луғат / Талабалар учун. юқорироқ ва чоршанба пед. дарслик муассасалар. – М.: “Академия” нашриёт маркази, 2011. – Б. 8-9.